Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.44K videos
29 files
7.24K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📱 ИНТЕРНЕТ ЗИНОГА САБАБ БЎЛМАСИН!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 18-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 12- МУҲАРРАМ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 03:26
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:06
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:55
⏱ШОМ - 19:57
⏱ХУФТОН - 21:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍9
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

👉 @diyonatli
👍4👏2
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эй, Раббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни койима! Эй, Раббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй, Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!»
(Бақара сураси 286-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ГУНОҲ ҚИЛАВЕРИНГ, АГАР...

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍16❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СОЧ ОЛДИРГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?

CАВОЛ: Таҳоратли киши соч олдирганидан кейин таҳорати синадими? Қайта таҳорат олиш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соч олдириш билан таҳорат синмайди.

Бу ҳақида “Фатовои оламгирийя” китобида бундай дейилган:

مسح رأسه ثم حلق أو قلم أظافيره لا تلزمه الإعادة كذا في فتاوى قاضي خان

“Киши таҳорат олиб, бошига масҳ тортиб кейин сочини қирдирса ёки тирноқларини олса, қайта таҳорат олиши ёки шу аъзоларни қайта ювиб қўйиши лозим бўлмайди.
“Фатовои Қозихон”да шундай дейилган”

Агар соч олдириш асносида бошидан қон чиқса, таҳорат синади ва қайта таҳорат олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЁЛҒИЗ САФАРГА ЧИҚМАНГ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 19-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 13- МУҲАРРАМ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 03:27
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:07
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:55
⏱ШОМ - 19:57
⏱ХУФТОН - 21:30

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

❗️Iqror manzili: Sodiq
Samarqandiyga yangi manqurtlar kerak

©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi

🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!..

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

@diyonatli
👍1
ФИДОЙИ ИМОМЛАР ВА ИМОМ НОИБЛАР ТАҚДИРЛАНИБ, СОҲА ХОДИМЛАРИ ФАОЛЛИККА ЧАҚИРИЛДИ

Бугун Тошкент вилояти Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллигининг 2024 йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Тошкент вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича ўринбосари Зокиржон Ҳидоятов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, вилоят имом-хатиблари иштирок этди.

Тошкент вилоятидаги 218 та жоме масжидда фаолият юритаётган имом-хатиблар мўмин-мусулмонларнинг шаръий эҳтиёжларини таъминлаш, халқимизни тўғри йўлга бошлаш ва хайрия ишларида таҳсинга сазовор ишларни амалга оширмоқдалар.

Жорий йилнинг биринчи ярмида имомлар ва ноиблар 20 минг марта маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этдилар, 25 минг марта оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда чиқиш қилдилар.

Имом-домлаларимиз томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда ярим йилда 3,5 млрд. сўмлик моддий ёрдам уюштирилди.

15 нафар имом-хатиб ҳар жума кунлари чегара ҳудудларига бориб, намозхонларга мавъизалар қилиб бермоқда. Пайшанба кунлари жума мавъизасига тайёргарлик машғулотлари мунтазам ташкил этилмоқда.

Соҳа ходимлари томонидан “ат-Таъарруф ли мазҳаби аҳлит тасаввуф” ҳамда “Унвонул баён” китоблари ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилди.

Вилоятда 5 та Қуръон курслари фаолият юритмоқда. Шу кунга қадар Қуръон курсларини бир неча минг киши тамомлади.

50 нафар узоқ масофадан қатнайдиган имом ва ноиблар яқин масофадаги масжидларга ротация қилинди.

Касбига садоқатли имом-хатиб ва имом ноиблари рағбатлантирилди, вилоят вакили ўринбосари ҳаж сафарига юборилди. Шунингдек, даромади кам бўлган 20 нафар имом-хатиб ва ноибларга вақти-вақти билан қўшимча равишда 2 миллион сўмдан маблағ берилди.

Яқин кунларда вилоятда 6 та янги жоме масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, фойдаланишига топширилади.

Йиғилишда, шунингдек, фаолиятга танқидий назар ташланиб, имом-хатиблар ва ноиблар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ҳам рўйи рост айтиб ўтилди.

Тадбир сўнгида 6 нафар намунали имом-хатиб ва имом ноибларига ташаккурномалар ва совғалар тақдим этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг даврий нашрларига обунани уюшқоқлик билан ташкил этган Паркент тумани бош имом-хатиби Миршавкат домла Тўйчиев, Қибрай тумани бош имом-хатиби Миродил домла Миржалилов, Ўрта Чирчиқ тумани "Хўжа корсоз" жоме масжиди имом-хатиби Муҳиддин домла Саражиддиновлар ҳам ташаккурнома ва совғаларни қабул қилиб олишди.

Хайрли дуолар билан тадбир ўз ниҳоясига етди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤1👍1