СУТРА ҲАҚИДА
(Давоми)
Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки бирингиз олдига эгар суянчиғичалик нарсани қўйса, унинг ортидан ким ўтганига эътибор бермасдан намозни ўқийверсин», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир шохга ёки устунга, ёхуд дарахтга қараб намоз ўқиётганларини кўрсам, албатта, ўша нарсани ўнг ёки чап қошларининг тўғрисига олиб ўқиётганларини кўрдим. У нарсага тўппа-тўғри турмас эдилар».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.
Имомнинг сутраси кифоя қилади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга калта найза санчиб бериларди ва у зот ўшанга қараб намоз ўқир эдилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Саҳобалардан бири «ҳарба» ёки «аназа» деб аталадиган калта найзани кўтариб юрар эди. Очиқ жойларда намоз ўқиладиган бўлса, уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғриларига санчиб қўйиларди. Ўша найза тўсиқ вазифасини ўтар эди. Имомнинг тўсиғи қавмга ҳам тўсиқ ҳисобланарди.
Ўтиш эҳтимоли ва йўл бўлмаганда уни тарк этиш жоиздир.
Намозхоннинг олдидан бирор нарсанинг ўтиш эҳтимоли бўлмаса, намоз ўқилаётган жой йўл бўлмаса, сутра қўймай намоз ўқиса ҳам бўлади.
Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Сайҳонликда турганимизда ҳузуримизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Аббос у зот билан бирга эди. Бас, у зот саҳрода намоз ўқидилар. Олдиларида сутра йўқ эди. Бизнинг урғочи эшагимиз ва бир ит олдиларида ўралашиб юрарди. У зот эътибор қилмадилар».
Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Агар сутра бўлмаса ёки ўтувчи намозхон билан сутрасининг орасидан ўтса, (намозхон уни) тасбеҳ ёки ишора билан қайтаради.
Абу Довуд, Молик ва Дора Қутнийнинг ривоятида:
«Намозни ҳеч нарса кесмайди. Қудратингиз етгунча қайтаринг. Бас, у шайтондан бошқа нарса эмасдир», дейилган.
Яъни бу «Намоз ўқиётганингизда олдингиздан ўтувчини қудратингиз етганича қайтаринг, у шайтондан бошқа нарса эмасдир», деганларидир. Бу қайтариш намозхоннинг «Субҳаналлоҳ!» деб тасбеҳ айтиши ёки ишора қилиши билан бўлади. Аёл кишилар эса ўнг қўлини чап қўлига уриб, овоз чиқариш ила қайтарадилар. ("Кифоя" китобидан).

Forwarded from Azon Global | Tezkor
Намоз ўқисагу, хулқимиз ёмон бўлса...
Намоз мўминнинг меърожидир. Намоз иймоннинг қалъаси, юзнинг нури, Аллоҳга қурбат ҳосил қилишнинг энг яқин йўли. Мўмин учун берилган илоҳий ҳадядир...
Батафсил: https://azon.uz/content/views/36215
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER1go61S5CTyWoStQ

🍃🌸🍃
ИСТИҒФОР БАРАКАСИ
(Ибратли ҳикоя)
Бир муслима аёл шундай ҳикоя қилади: “Ёнингда яхши дўстинг бўлишидан, сени яхшиликларга йўллаб туришидан улканроқ саодат бўлмаса керак! Зеро, бундай дўст Аллоҳ таолонинг энг гўзал ҳадясидир.
Шукр, менинг ҳам яхши кунимда йўлдош, ёмон кунимда дарддош бўладиган дўстларим бор! Улар бераётган энг гўзал совға – борликлари, эзгуликка бошлайдиган насиҳатларидир. Кўнглимга ҳаловат, касб-коримга барака киришига сабаб бўлган маслаҳатни ҳам улардан бири берди: “Ғам-ташвишдан қутулишни, ризқингиз кенгайишини, фарзандларингиз кўпайишини, қалб хотиржамлигини истасангиз, истиғфор айтинг!”
Бошида “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш турли гап-сўзларга осонгина букиладиган тилимга оғир келди: тез-тез истиғфордан тўхтар, дил эса уни тасдиқлашга унчалик ҳам шошмасди. Уларни бунга одатлантиришга уринавердим. Неча марта тилимни саркашлик устида “қўлга туширдим”. Бироқ қийинчилик билан бўлса ҳам, бу иккисини бир пайтда истиғфор айттиришга эришдим. Кейин эса ояти карима тасдиғини кўра бошладим: “Кейин мен: “Парвардигорингиздан мағфират сўранг. Албатта У ўта мағфиратли Зотдир. (Шунда) У Зот устингизга осмондан ёмғир қуйдиради, сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад беради, сизларга боғу бўстонлар, оқар дарёлар (ато) қилади”, дедим” (“Нуҳ” сураси, 10-12-оятлар).
Бу оятни инкор этмаймиз, ундаги ҳар бир сўз ҳақ эканига шубҳа қилмаймиз. Бироқ Иброҳим алайҳиссалом айтганларидек, қалбимиз қаноат ҳосил қилиши учун унинг тасдиғини ҳаётимизда кўришни хоҳлаймиз. Бинобарин, Халилуллоҳ алайҳиссалом – Аллоҳ таолонинг қайта тирилтиришига шубҳа қилмаганлари ҳолда – бу иш қандай бўлишини кўрсатишни сўрагандилар (Қаранг: “Бақара” сураси, 260-оят).
Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг қудрати чексиз эканига, ўликларни тирилтириш Унинг учун қийин эмаслигига ишончи комил бўлатуриб, мазкур саволни беришига боис – жавобини бошқалар ҳам эшитиб баҳраманд бўлишлари эди. Шунингдек, эшитиш билан ҳосил қилинган билимга мушоҳада (кўриш) ҳам қўшилса, инсон қалбидаги таскин, барқарорлик зиёда бўлади. Истиғфор айтиб, унинг тасдиғини кўрарканман, менинг ҳам кўнглимда хотиржамлик ортиб борди, олдин ҳеч тугамасдек туюлган ташвишлар унчалик қўрқитмай қўйди, рўзғоримга барака кирди, ризқ эшиклари кенг очилди.
Шу даражадаки, дугонам иккимиз 72 минг марта истиғфор айтганимиздан кейин моддий неъмат келишига кўникиб қолдим. Навбатдагисини тугатгач, дуо қилдик. Кейин ҳазил аралаш: “Ҳар гал дуодан кейин “кирим” бўларди. Бугун эса маош оладиган кун эмас, мукофот олишга ҳам баҳона йўқ. Энди нима бўларкин?” дедик бир-биримизга. Чунки ҳар гал тасдиғини кўраётганимиз илоҳий ваъданинг бу гал ҳам амалга ошишига имонимиз комил, Аллоҳ таоло натижани гўзал тарзда кўрсатишига маҳтал эдик. Дуодан кейин ярим соат ўтар-ўтмас бир устозимиз йўқладилар, байрамга бир неча кун бор бўлишига қарамай иккимизга “ҳайитлик” улашдилар...
Шугина эмас. Дилда ёруғ умид бор – карами кенг Зот “истиғфор”ларимизни қабул қилиб, билиб-билмай қилган гуноҳларимизни кечириши умиди. Ўзи бу борада ҳам ноумид қилмагай, иншааллоҳ ”.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sajdaga oid fiqhiy masalalar.
ҚУРЪОННИНГ УЧДАН БИРИГА ТЕНГ СУРА
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунларнинг бирида:
– (Бир жойга) йиғилинг. Сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман, – дедилар.
Шунда йиғилган йиғилди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ихлос сурасини ўқидилар. Кейин (ҳужраларига) кириб кетдилар. Айрим одамлар бир-бирига:
– Мен бу хабар у зотга осмондан келган, деб биламан. Шунинг учун (ичкарига) кириб кетдилар, – дейишди.
Шундан сўнг Пайғамбар алайҳиссалом чиқиб:
– Мен сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман, дедим-ку. Шуни билинглар, (Ихлос сураси) Қуръоннинг учдан бирига тенг, – дедилар.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Орангизда бирон киши кечаси Қуръоннинг учдан бирини ўқишга қодир эмасми? – дедилар.
Одамлар сўрашди:
– Қандай қилиб Қуръоннинг учдан бирини ўқий олади?
– Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг, – таъкидладилар у зот. Ихлос сурасини бир марта ўқиган одам Қуръоннинг ўн порасини ўқиш савобини олади. Бир пора – 10 вараққа (20 бетга) тенг.
Яна бир ҳадиси шарифда: “Аллоҳ Қуръонни уч қисмга бўлди. Ихлос сурасини унинг бир бўлаги қилди”, дейилган.
Абу Ғолибдан ривоят қилинади: Тонг отай деб қолганида, Ибн Умар менга қараб:
– Эй Абу Ғолиб! Намозда Қуръоннинг учдан бирини ўқимайсанми? – деди. Мен:
– Тонг отишига ҳеч қанча вақт қолмади. Ҳаш-паш дегунча кун ѐришади. Қуръоннинг учдан бирини ўқишга қандай улгураман?! – дедим. Шунда Ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг”, деганларини айтди.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Ё, АЛЛОҲ!
Осмонлар ва Ердаги (барча) жонзот (Унга муҳтождир ва бор тилак-мақсадларини Ёлғиз) Ундан сўрар. У Зот ҳар куни иш-амалдадир. (Ар-Роҳман сураси, 29-оят).
Шамол эсиб, мавжлар қутуриб, денгиз Изтиробга тушганида, кема аҳли нидо қилар: «Ё АЛЛОҲ!».
Саҳродаги ёлғиз одам адашса, отлиқ йўлдан оғса, карвон аро йўлда қолса, нидо қилар: «Ё АЛЛОҲ!».
Бошга мусибат тушиб, фалокат вақти кирса, бало-офат бошланса, бахтсизлик эгалари нидо қилурлар: «Ё АЛЛОҲ!».
Қоқилган эшик ёпилса, одамлар юзидан парда тортилса, қичқиришар: «Ё АЛЛОҲ!».
Йўллар тор бўлса, истаклар ниҳоя топиб, арқон узилса, нидо қилинар: «Ё АЛЛОҲ!».
Агар сенга кенг ер торлик қилиб, дилинг юкни кўтара олмай сиқилса, ҳайқиргин: «Ё АЛЛОҲ!».
Чунки хуш сўз, холис дуо, ҳаққоний хитоб, беайб кўз ёш ва ҳаяжонла қийналмоқ - Унга юксалур.
Саҳар пайти кафтлар, муҳтожликда қўллар, офат вақти кўзлар, бахтсизликда илинж - Унга юзланур.
Унинг исми билан тиллар айланиб, ёрдам сўраб, ҳамд ўқиб, нидо қилур. Унинг зикри билан қалблар хотиржам, руҳлар оромда, туйғулар сокин, асаблар тинч, ақл жойида, эътиқод мустаҳкамдир. «Аллоҳ бандаларига Меҳрибондир».(Шуаро сураси, 19-оят).
(Давоми бор...)
Шайх Оиз Ал-Қарнийнинг "Маҳзун бўлма" китобидан.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
To'g'ri so'zlik haqida
ШОМИ ШАРИФ.
Қирқ йил ўтганига қарамасдан мен у воқеани майда икир-чикирларигача эслайман. У ота-бола ҳеч ҳам ёдимдан чиқмайди.
Расмий газеталарда эъдодийя шаҳодатномаси натижалари эълон қилингач улар орасида номимни кўриб беҳад қувондим. Эртаси куни Сувайдодан Димашққа сафар қилишни мақсад қилдим. Чўнтагимда бир кумуш лира ва Суриянинг беш қоғоз лираси бор эди. Бир кумуш лирани автобусга бердим. Чўнтагимда беш қоғоз лира қолди. Бунга Димашқдан ширинлик, хусусан Шом пирожнийсидан сотиб олишни ният қилдим. Солиҳийя ва Ҳамидийя бозорига бориб Жобий эшиги томон йўналдим. Ширинликлар дўконига кирдим. Дўконда дўкондор ўзининг кичик ўғли билан ўтирган экан. Ундан 1 кг пирожний, 1 кг кунжутли юпқа ширинлик ва 1 кг бодомли пирожний беришини сўрадим. Аммо қўлимни чўнтагимга солганимда беш қоғоз лира йўқ эди. Юзимда хафалик зоҳир бўлиб дўкондорга узр айтдим:
- Сўраган нарсаларимни кейин келиб олиб кетаман!
Сотувчи табассум ила сўради:
- Ҳа, пул уйда қолибдими?!
- Менимча пулни йўқотиб қўйдим. Беш қоғоз лира эди.
У сўради:
- Қаерда яшайсиз?
-Сувайдода саййидим!
У деди:
- Ўтиринг болам. Озгина дам олинг.
Сўнг у бир қадаҳга чой қуйиб менга узатди:
- Марҳамат, ўғилчам билан бирга чой ичинг!
Сўнг дўкондор юқоридаги ширинликларни бир идишга солиб менга тутди:
- Буни олинг. Пулини келаси сафар берасиз.
Мен дедим:
- Саййидим! Мен ҳали-бери келмасам керак. Бировдан қарз бўлиб қолишни истамайман.
У табассумла деди:
- Мен аниқ ишонаман. Сиз келиб буларнинг пулини берасиз!
У мени идишни олишимни сўраб қаттиқ туриб олди. Мен уларни олдим. Жуда хижолат бўлдим. Дўкондор ва ўғилчаси билан хайрлашиб дўкондан чиқдим. Озгина юрганимдан сўнг дўкондорнинг ўғилчаси ортимдан чақириб қолди. Мен тўхтадим. Бола деди:
- Отам дўкондан беш лира топиб олдилар. Сиз туширган бўлсангиз керак. Ширинликларга яраша пул олиб қолиб қайтимини бердилар!
Мен жуда хурсанд бўлдим. Энди елкамда қарз юки йўқ. Сувайдога борадиган автобусга ҳам пулим бор. Алҳамдулиллаҳ бировдан қарз сўрамайдиган бўлдим.
Болага раҳмат айтдим. Отасига ҳам раҳмат айтишини тайинладим. Сўнгра пулни чўнтагимга солдим.
Сувайдога етиб келгач шимимнинг чўнтакларига қўл солиб унинг орқа чўнтагидан беш қоғоз лирани топиб олдим. Отамга бўлиб ўтган воқеани айтиб бердим. Отам кулиб дедилар:
- Булар Шом савдогарлари, Ҳалаб савдогарлари. Уларнинг ота-боболари шунақа бўлишган. Инсонийликнинг барча маънолари уларда мужассам. Аммо сен у беш лирани унга қайтаришинг лозим. У қарздир. Онанг пиширган нондан уларга олиб бориб уларни уйимизга меҳмонга таклиф қиласан!
Келаси ҳафтада онам пиширган нон билан беш лирани олиб йўлга чиқдим. Дўкондор мени узоқдан кўриб табассум билан деди:
- Айтмабмидим сизга қайтиб келасиз деб....мана бу ҳарисани олинг! Сувайдодагиларга салом айтинг!
Қачон янги мақтанчоқ савдогар ва савдогарчаларни кўрсам ўша ота-боланинг сиймоси кўз олдимга келади...
Сақар ал-Мулҳим.

Hasanxon Yahyo Abdulmajid. Niso (122-126)
<unknown>
Abdulloh ibn Mas'ud roziyallohu anhu aytadi:
- Bir kuni Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning huzurlarida Niso surasidan oyatlar o'qiyotgan edim, Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning ko'zlari yoshlandi.
(Rasulullohning qirq yulduzi)
🎙Hasanxon Yahyo Abdulmajid
(Niso, 122-126)
©@qamariddinbekmuhammad

Мусулмонлар халифаси Хорун ар-Рашид рохматуллохи аълайх халқ ҳаётини ўрганиш учун фақирона кийиниб, мол бозорини айланиб юрсалар, бир ҚАССОБ бир қўйнинг баxосини сўрабди...
Сотувчи қассобга :
- "20 танга, дебди".
Қассоб буни эшитиб:
- "Қўйингизнинг 14 кило гўшти 4,5 кило ёғи бор, унинг нарxи 15 танга холос", дебди ва қўйни олмай кетибди.
Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибдилар.
Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтганидек, 14 кило гўшт ва 4,5 кило ёғ чиққанини кўришибди.
Қассобни топиб келишибди ва унга яна икки қўчқорни кўрсатиб, қанча гўшт ва ёғ борлигини сўрашибди.Қўчқорлар сўйилганидан сўнг қассоб айтган ёғ-гўшт чиқибди.
Халифа қойил қолибдилар ҳамда ундан дунёвий ва ухравий илмлардан сўрабдилар. Афсус, қассобнинг калласи бу соҳада бўмбўш эди.
Шунда халифа дебдилар:
-" Эй қассобзода! Наҳот ҳаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг? Қани сенда ватанга муҳаббат, халқингга муҳаббат? Наҳот ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етмасанг!?"
Ҳалифа жар чақиртириб, эълон қилибдилар:
-" Ушбу қассоб шунча зеҳни, шунча илми бўла туриб, ё дунёвий, ё ухравий илм олмагани, ҳалол-ҳаром фарқига бормагани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб, келгуси жума куни уни дорга остираман!"
Ҳамма бу ҳукмдан рози бўлиб, унинг одиллигини тан олишибди.
Эртаси куни халифа қабулига икки ёш йигитча кириб келибди. Халифа уларнинг хулқу-ахлоқини кўриб:
-" Фарзандинг бўлса, шундай бўлсин !", деб қўйибдилар.
Йигитлар халифадан гапиришга изн сўрашибди ва рухсатдан сўнг дейишибди:
-" Эй Амирал муъминин! Аввало бизнинг бир қошиқ қонимиздан кечинг. Биз ўлимга хукм қилинган қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўралган саволларни биздан сўрасангиз ".
Халифа болаларни узоқ саволга тутиб, улардаги илм, етукликни сезиб, кучлироқ олим кишиларни чорлаб, илм мажлиси ўтказиб, болаларнинг зеҳни ва илмига қойил қолибди ва дебдилар:
-" Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган ҳукм ҳаммага маъқул келган ва кўпчиликка ибратдир".
Шунда қассобнинг катта ўғли:
-" Эй муҳтарам жамоа! Бола — лой, ота ва она — кулол эмасми? Бола онадан ўғри, қотил ёки алдоқчи бўлиб туғилмайди-ку!
Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи муҳитдир. Отамизга чиқарган ҳукмни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди. Отамиз ўзи илмсиз бўлса ҳам, бизни шунчалик илмли, маърифатли бўлишимизга шароит яратди. Отамиз таҳсинга лойиқдир, — деди.
Халифа узоқ сукут сақлади ва дедилар:
-" Эй вазир! Сен энди истеъфога чиқ. Шу бола менга вазир бўлсин.
Эй жаллод! Қассобни олиб кел, устига зарбоп тўн ёп, бу элга ибрат бўлсин.Чунки бизнинг келажагимиз — фарзандларимиз. Бола тарбиялашдаги олийжаноблиги учун ҚАССОБ шунга лойиқдир. Қассобнинг отаси тирик бўлса, олиб келинг, ўлган бўлса, гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки шу қассоб ҳам ёшлигида ўта истеъдодли бўлган.
Отаси эса унга қассобчиликдан бошқа нарсани ўргатмаган"- деб ҳукмни ўзгартирибдилар.
@durdonadur

АЛЛОҲ - Энг чиройли исм, гўзал ҳарфлар, ҳаққоний таъбир, бебаҳо калимадир. «Унинг учун бирон «тенг»ни билурмисиз?!(Йўқ, билмассиз!)».
Бойлик ва Боқийлик, Қувват ва Нусрат, Куч-Қудрат ва Ҳикмат - Унингдир. «Бу Кунда подшоҳлик кимникидир? Яккаю Ягона ва Ғолиб Зот - Аллоҳникидир!» (Ғофир сураси, 16-оят).
Лутфу Иноят, Ёрдам ва Мадад, Дўстлик ва Мурувват - Ундандир. «Сизларга берилган барча ноз-неъматлар Ёлғиз Аллоҳдандир». (Наҳл сураси, 53-оят)
Аллоҳ Улуғлик ва Фазилат, Куч-Қувват ва Қадр-Қиммат Эгасидир.
Аллоҳим, Ўзинг бизларга азоб ўрнига тасалли, қайғу мукофотига шодлик, хавф пайтида тинчлик бергин!
Аллоҳим, Ўзинг қалб аламини эътиқод қори билан ювиб, руҳлар чўғини иймон суви билан ўчиргин!
Парвардигор, Ўзинг бедор кўзларга ором уйқусини, безовта нафсларга осудаликни бергин!
Парвардигор, бу ҳайрон кўзларни Ўз Нурингга, Йўлдан оғганни Тўғри Йулингга ва У Йўлингдан бўйин товлаганларни Ўз Ҳидоятингга йўллашини!
Аллоҳим, Ўзинг барча ташвишларни субҳи содиқ нури билан йироқлаштир, ғирром виждонни ҳақиқат қўшини билан узоқлаштир, ҳамда шайтон найрангларин Ўз аскарларинг кўмаги билан қайтаргин!
Аллоҳим, Ўзинг бизлардан ғам-андуҳларни кетказгин, нафсларимиздан безовталикни олиб ташлагин!
Барча хавфлардан Сенинг паноҳингга қочамиз. Ишонч ва таваккул, сўров ва ёрдам Сенгадир фақат. Бизнинг Хожамиз Сенсан! У Зот нақадар яхши Хожа ва нақадар яхши мададкордир!

Forwarded from Bintu Sodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари: Қуръон ҳақида
https://youtu.be/v5nHY7-5OGg
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
@bintusodiq

ШИРИНСЎЗ БЎЛИНГ
Бу воқеа балиқни музлатиб сақлайдиган корхоналардан бирида бўлган. Бир куни корхона ишчиларидан бири шу кунги охирги ишини якунлаб қўйиш учун балиқ сақлайдиган музлатгичга киради. У музлатгич ичида ишлаб турган пайтда тўсатдан унинг эшиги қулфланиб қолади. У қанча уринмасин, эшикни оча олмайди. Бор овози билан қичқириб, бошқа ишчиларни ёрдамга чақира бошлайди. Лекин иш вақти тугаб, корхонада ҳеч ким қолмаган эди. Беш соатлар чамаси вақт ўтиб, совуқдан у киши деярли ўлишига яқин қолган пайтда тўсатдан корхонанинг қоровули музлатгичнинг эшигини очиб, уни қутқариб қолади. Корхона мудири қоровулдан: “У ишчи бошқа ишчилар билан корхонадан чиқиб кетмаганини, унинг заводда қолганини қаердан билдинг?”, деб сўраганида, у: “Мен бу корхонада ўттиз йилдан бери ишлайман. Корхонага ҳар куни юзлаб ишчилар кириб чиқади. Лекин бу ишчидан бошқа бирортаси ҳар куни мен билан саломлашиб, ҳол-аҳволимни сўрамас эди. Шу куни кечки пайт ундан шу сўзларни (яъни, саломлашиб, мендан ҳол-аҳвол сўрашини) эшитмадим ва ишчилар чиқиш вақтида уларнинг орасидан уни қидириб топмадим. Шундан билдимки, у ҳали ҳам корхонада экан. Сўнг корхонага кириб, уни қидирдим ва ниҳоят топдим”, деб жавоб берди.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг саксон учинчи оятида: “Одамларга ширинсўз бўлингиз!”, деб марҳамат қилган. Ширинсўз қалбларнинг калитидир. Яхшиликдан бўлган бирорта нарсани кам санаманг. Чунки, гоҳида сизга арзимас бўлган нарса сиз билмаган ҳолда ўзгаларнинг қалбида умидни пайдо қилади, уларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгаришига катта ҳисса қўшади. Яхши сўзни аяманг, ширинсўз бўлинг! Яхшилик қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи қаерга экилса ҳам, зое бўлмайди. Бир кун албатта униб чиқади.
"Ҳикматлар чашмаси"дан

Farz nima? Uni inkor etishning ayanchli oqibati haqida.
ХОЛИСЛИК
Абдуллоҳ ибн Муборак шундай ҳикоя қилади: «Бир йили Маккада қурғоқчилик бўлди. Халқ уч кунгача истисқо (ёмғир сўраш) намози ўқиди. Аммо ёмғир ёғавермади. Шунда ўзим ёлғиз дуо қилай, деб халқдан четландим ва бир ғорга кирдим. Бир пайт бир ҳабаш қул кириб, икки ракъат намоз ўқишга киришди. Ғор қоронғи бўлгани учун у мени кўрмади. Қул бошини саждага қўйганича, «Илоҳим, бандаларинг уч кун ёмғир сўрашди, бермадинг. Сенинг иззатинг ҳаққи, ёмғир юбормагунингча бошимни саждадан кўтармайман», деб дуо қилди.
Шунда у ҳали бошини кўтармай туриб ёмғир қуя бошлади. У ўрнидан тургач, ортидан эргашдим. Бир ҳовлига кириб кетди. Бироздан сўнг ҳовлидан бир киши чиқиб келди. Мен унга қул сотиб олмоқчилигимни айтдим. Уй эгаси менга бир қулини кўрсатди. Бошқасини сўрадим. «Яна биттаси бор-у, сал дангасароқ, сизга тўғри келмайди», деди уй эгаси. У ўша қул эди. Мен уни йигирма динорга сотиб олдим. Шунда қул менга: «Эй Ибн Муборак, мени нега сотиб олдингиз? Мен сизга хизмат қила олмайман», деди.
Уни уйга олиб келдим. У таҳорат олиб, намоз ўқиди. Саждага борганида нимадир деб пичирлади. Сўзини эшитиш учун яқинроқ бордим. У: «Эй Сирлар соҳиби, сир фош бўлди, мен танилиб қолганимдан кейин ортиқ яшашни истамайман», деб илтижо қилаётган экан. Сўнг бир муддат жим бўлиб қолди. Қарасам, ўлган экан...»
"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

ТУЙҒУ ЭҲТИРОМИ
Унинг меҳнат таътили тугаб шаҳрига қайтиш учун самолётга минди. Ёнидаги ўриндиқда кўриниши ва кийинишидан қишлоқдан экани билиниб турган ёши катта аёл ўтирган эди.
Самолётда овқат тарқатила бошланди. Ҳар бир киши учун овқат ёнида оқ ширинлик ҳам бор эди. Ҳалиги аёл ширинлик солинган қутичани очиб уни пишлоқ деб ўйлаб нон билан ея бошлади. Унинг пишлоқ эмаслиги аён бўлгач хижолатдан юзи қизарди. Ёнида ўтирган йигитга қаради. Йигит ёнида бўлиб ўтган бу воқеани кўрган бўлсада ўзини кўрмаганга солиб у ҳам нон билан қутичадаги ширинликни емоқчи бўлиб аёл қандай қилган бўлса шундай қилди. Уни кўрган аёл кулиб юборди. Йигит унга:
- Хоним, нега унинг ширинлик эканини айтмадингиз? Мен уни пишлоқ деб ўйлабман, деди.
Аёл:
- Мен ҳам уни сиз каби пишлоқ деб ўйлабман, деди...
Йигит унинг пишлоқ эмаслигини билган эди. Яна йигит бунинг бор йўғи бир сафар эканини ва бу яқинда ниҳоясига етишини ҳам билган эди.
Аёлнинг оддий ва ёши катта эканлигини ҳам билган эди.
Инсонлар туйғуси ва унинг қалбининг риоясини қилиш ибодатдан кам эмас. Буни хам билгани учун у шундай йўл тутти.
Азиз биродарим, Сиз хам хаёт йўлингизда учраган инсонларни хотиржам қилинг, қалб туйғуларини риоясини қилинг, покиза ҳулқ ила чиройли сўзларни гапиринг. Чунки бу дунёда барчамиз йўловчимиз, ортимиздан эса қилган амалимиз - гўзал изимиз қолсин...

Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошқа диндагилар билан "Ассалому алайкум" деб сўрашиб бўлмайдими?
Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов
#Диний_савол_жавоб
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов
#Диний_савол_жавоб
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
📌Ёлғиз ўқувчи жаҳрий намозларни махфий ўқиса бўладими ?

НАМОЗНИНГ КЎЗГА ФОЙДАСИ
Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради:
- Сен намоз ўқийсанми?
Йигит:
- Дўхтир, менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз?
Германиялик шифокор айтадики:
- Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди...
Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Намоз - кўзимнинг нури», деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз.
Германиялик шифокор сўзида давом этиб:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.
Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади.

Бир дўстим келиб хотинидан ажралишини айтди. У хотинидан ниҳоятда ғазабда эди. Худди отилай деб турган вулқон сингари эди.
Мен ундан сўрадим:
-У хиёнат қилдими?
У деди:
- Аллоҳдан паноҳ сўрайман. Хиёнат қилгани йўқ. У тоза сув каби тоҳира.
Мен сўрадим:
-Овқат пишириши қандай?
У деди:
- Ниҳоятда қўли ширин.
Мен дедим:
- Ўзига қарамайдиган фаросатсиз аёлми?
У деди:
- Йўқ, йўқ! Ўзига эътиборли тоза аёл.
У ўзи билмаган ҳолда хотинини иффатини, пазандалигини, покизалигини мақтар эди. Сўнгра бирдан ўзига келиб хижолат бўлди ва гапини тугатмай "мен ундан розиман" деб кетиб қолди.
Инсоф қил. Фақат хатоларни кўрма. Яхши хислатларни ҳам кўриб тур!
Мухаммад Ротиб Нобулсий