Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.44K videos
29 files
7.24K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Иккинчи фойда: Қайғулар бизни Аллоҳга талпинишга, илтижо қилишга «мажбурлайди».


Бошингизга бирдан муаммолар ёғилиб, юрагингиз сиқилиб кетса, энг аввал уларни ҳал қиладиган, сизни бу вазиятдан чиқариб оладиган бирор одамни топмоқчи бўласиз, таниш қидирасиз... Ҳолбуки, халоскорингиз фақат ва фақат Буюк Аллоҳдир.

Ахир «кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам» Унинг Ўзи эмасми? Маҳзунлик ҳам, хурсандчилик ҳам, кулги ҳам, йиғи ҳам фақатгина Аллоҳнинг измида. Дунёдаги жамики инсонлару бошқа махлуқотлар жамланиб, бирор ташвишингизни даф қилмоқчи бўлса, Аллоҳ изн бермаса, уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

Бир қиз айтади:
«Қачон қайғуга ботсам, ўзимни қутқариш учун бирорта дугонамнинг олдига чопардим, ёки кўнгилхушлик учун интернетга кириб, ҳар хил нарсаларни томоша қилиб, вақтимни ўтказардим.
👇👇👇👇
Батафсил ўқиш учун босинг

«Қулоғим сенда, қизим!» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍4
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Хубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга «(Сен) «Қул ҳуваллоҳу аҳад... », «Қул аъузу бироббил фалақ... », «Қул аъузу бироббин нас... » сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ДОНИШМАНДГА БЕРИЛГАН САВОЛ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

САЖДАИ ТИЛОВАТДА ИМОМГА ЭРГАШМАСЛИК

CАВОЛ: Масжиди набавийда бомдод намозида имом зам сурага сажда ояти бор сурани ўқиди. Сажда оятини ўқиб, тиловат саждасини қилиш учун такбир айтиб саждага кетди. Биз руку қиляпти деб рукуга кетдик. Имом яна такбир айтиб саждадан қайтди. Сурани тугатиб, руку қилди. Биз ҳам қўшилиб руку қилдик ва шу тарзда имом билан бирга намозни ўқиб тугатдик. Имом билан тиловат саждасини қилмаганимиз, ортиқча руку қилганимиз сабабли намоз бузилмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Икки ҳарами шарифда кўп ҳолларда имомлар жума куни бомдод намозида “Сажда” сурасини зам сура қилади. Бу сурада сажда ояти бор. Саволда айтилгандек имомлар сажда ояти келганда такбир айтиб саждага бориб, сажда қилиб, яна тик туради. Ҳаж ёки умрага бораётган зиёратчилар шуни билиб олмоғи лозим.

Саволда сўралган ҳолатга келсак, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Билмасдан тиловат саждаси қилинмагани учун гуноҳ ҳам бўлмайди. Атайлаб сажда қилинмаса, бунда гуноҳ бўлади. Уламолар фарз амалларда имомга эргашмаслик намозни бузади дейишган. Лекин сизнинг ҳолатингизда барча фарз амаллар имом билан бирга бажарилган. Фақат ортиқча руку қилинган. Бу намозни бузмайди. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:

وإنما تفسد أي الصلاة بمخالفته في الفروض المراد بالمخالفة هنا عدم المتابعة أصلاً والفساد في الحقيقة إنما هو بترك الفرض، لا بترك المتابعة وخص الفرض؛ لأنه لا فساد بترك الواجب أو السنة

“Намоз фарз амалларда имомга хилоф қилиш билан бузилади. Хилоф қилиш деган гапдан мурод имомга бутунлай эргашмасликдир. Намоз имомга эргашмаслик туфайли эмас, балки фарз амални тарк қилиш сабабли бузилади. Намознинг бузилиши фарз амалга хосдир. Чунки вожиб ёки суннатда имомга иқтидо қилмаслик билан намоз бузилмайди”. (“Раддул муҳтор” китоби).

Саждаи тиловат қилиш вожиб амал бўлиб, вожиб амални бажармагани сабабли намоз бузилмайди.

Китобдаги иборадан имомга иқтидо қилганда вожиб ёки суннат амални бажармаса бўлар экан, деган хаёлга бормаслик керак. Чунки қасдан вожиб ёки суннатни тарк қилиш намозни бузмаса-да, гуноҳкорликка олиб боради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

РОСТ ВА ЁЛҒОН

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 5-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 1- САФАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 03:51
⏱БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:22
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:40
⏱ХУФТОН - 21:10

🔗 Улашинг: @diyonatli
❤6👍6
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
👍2
#Ҳадис

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда «Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъасмиҳи шайъун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар

Mаъноси: «Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир».

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИНСОН ГУНОҲКОР БЎЛИШИ УЧУН ЭШИТГАНИНИ ГАПИРАВЕРИШИ КИФОЯ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
👍1
#Ҳадис

Ҳузайфа (р.а.) ва Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига ётсалар: «Бисмикаллоҳумма аҳя ва амуту», дер эдилар.

Маъноси: «Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан».

Имом Бухорий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ТИЛИДА ИМОН КЕЛТИРИБ, ДИЛИДА ИМОН КЕЛТИРМАГАНЛАР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👌1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАЙЙИТНИ ТЕСКАРИ ДАФН ЭТИЛГАН БЎЛСА НИМА ҚИЛИНАДИ?

CАВОЛ: Яқинда биз томонда шундай ҳодиса бўлди, бир жанозадан кейин маййитни бошини оёқ томонга қилиб дафн қилингани эртасига маълум бўлган. Шу ҳолатда нима қилишимиз керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатларда қабр очилмайди. Чунки бу маййитга ҳурматсизлик ва озор бериш ҳисобланади. Бу борада “Фатово Оламгирийя” китобида шундай ёзилган:

وَلَوْ وُضِعَ الْمَيِّتُ لِغَيْرِ الْقِبْلَةِ أَوْ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْسَرِ أَوْ جُعِلَ رَأْسُهُ مَوْضِعَ رِجْلَيْهِ وَأُهِيلَ عَلَيْهِ التُّرَابُ لَمْ يُنْبَشْ وَلَوْ سُوِّيَ عَلَيْهِ اللَّبِنُ وَلَمْ يُهَلْ عَلَيْهِ التُّرَابُ نُزِعَ اللَّبِنُ وَرُوعِيَ السُّنَّةُ ، كَذَا فِي التَّبْيِينِ

“Агар маййитни қиблага тескари ҳолда ёки бошини оёғи томонга қилиб кўмилган бўлса ва устига тупроқ тортилган бўлса, қабрни қайтадан очилмайди. Аммо лаҳад оғзини ғишт билан тўсилган бўлсаю, ҳали тупроқ тортилмаган бўлса, лаҳадни очиб, маййитни суннатга мувофиқ дафн қилинади (“Табйин”)”.

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👌2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҒИЙБАТ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Бир қиз айтади:


«Жуда кўп йиллар давомида ғам-ташвишсиз жойда бўлиб қолишни орзу қилиб яшадим. Уйимизда муаммоларнинг кети узилмасди, ота-онам мени хафа қилиш бўйича гўёки кимўзарга ўйнашарди. Ҳатто овқат пайти ҳам тинчлик йўқ эди, доим бақир-чақир билан ўтарди.

👇👇👇👇
Батафсил ўқиш учун босинг

«Қулоғим сенда, қизим!» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤‍🔥1👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@diyonatli
👍1
#Ҳадис

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима билан Алига (розияллоҳу анҳумо): «Тўшакка ёки ўрнингизга ётсангиз, ўттиз уч мартадан «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар», денглар», деб тайинлаганлар.

Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тасбеҳни ўттиз тўрт марта айтингиз», яна биттасида «Такбирни ўттиз тўрт марта айтингиз», деганлар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 7-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 3-САФАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 03:53
⏱БОМДОД - 04:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:24
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:40
⏱ШОМ - 19:38
⏱ХУФТОН - 21:10

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

КИМ СУКУТ САҚЛАСА НАЖОТ ТОПАДИ!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БИРИНЧИ УМРАНИ ТУГАТМАЙ ТУРИБ, КЕЙИНГИ УМРАГА ЭҲРОМ БОҒЛАШ

CАВОЛ: Биз аёлим билан Мадинаи мунавварадан умра учун эҳромга кириб, Маккага бордик. Аёлим ҳайзли бўлгани учун пок бўлгунича меҳмонхонада туриб турди. Шунда бир киши аёлингиз покланса, Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб, эҳром боғлаб келиб, кейин умра қилади деди. Биз ҳам шундай қилдик. Шу масалани бир илмли одамдан сўрасам, хато қилибсизлар, деди. Биз ростдан ҳам хатога йўл қўйдикми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу масалада хатога йўл қўйилган. Ҳаж-умра масаласида савол пайдо бўлса, бу бўйича малакали мутахассисларга мурожаат қилиб, унинг тавсияси билан иш кўриш керак. Акс ҳолда хатолар кўпаяди.

Мийқотдан ўтаётганда узрли бўлган аёллар умрани ният қилиб, лаббайка айтиб эҳромга киради ва пок бўлгунича эҳромда тақиқланган ишларни қилмай туради. Пок бўлгач, ғусл қилиб, аввалги нияти билан умра амалларини бажаради. Агар Оиша онамизнинг масжидига бориб қайтадан ният қилиб, эҳромга кириб келса, хато иш, яъни эҳром устига эҳромга кирган бўлади.

Умрага эҳром боғлаган шахс амалларини тугатмай туриб, яна умра учун эҳром боғласа, иккинчи эҳромини тарк қилади. Тарк қилиши вожиб саналади. Кейин биринчи эҳромидаги амалларини тугатиб, сочини қирқиб ёки олиб эҳромдан чиқади. Эҳромдан чиққандан кейин тарк қилган умрасининг қазосини бажариш учун Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб, эҳромга кириб келади ва умранинг амалларини бажариб, эҳромдан чиқади. Кейин жарима учун битта қўй сўяди.

فَلَوْ أَحْرَمَ بِعُمْرَةٍ فَطَافَ لَهَا شَوْطًا أَوْ كُلَّهُ أَوْ لَمْ يَطُفْ شَيْئًا ثُمَّ أَحْرَمَ بِأُخْرَى لَزِمَهُ رَفْضُ الثَّانِيَةِ وَقَضَاؤُهَا وَدَمٌ لِلرَّفْضِ

“Агар умрага эҳром боғлаб, тавофни бошлаб, бир ёки етти марта айланган ёки умуман тавоф қилмасдан туриб, бошқа умрага эҳром боғласа, кейинги умранинг эҳромини бекор қилиш, қазо қилиш ва бекор қилгани учун жонлиқ сўйиши лозим бўлади” (“Раддул муҳтор” китоби).

Шунга биноан аёлингиздаги ҳолатда унинг зиммасида битта қазо умра ва қўй лозим бўлган. Шуларни адо қилиш билан жаримадан қутилади. Чунки у Оиша розияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғлаганда эҳромнинг устига эҳром боғлаган. Умра амалига киришиши билан битта эҳром бекор бўлиб, зиммасига жонлиқ сўйиш ва қазо умра вожиб бўлган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3