Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.44K videos
29 files
7.24K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bugunning_muhim_mavzusi №7

💬 Нега Расулуллоҳ ﷺ
1 саволга 2 хил жавоб берганлар?

🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

РИЗҚ-НАСИБА КЎП БЎЛИШИНИНГ САБАБИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

❗️Iqror manzili: soxta “da’vatchilar”ning usullari


©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi

🔗 Улашинг: @diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СУНЪИЙ ИПАКЛИ КИЙИМ КИЙИШ

CАВОЛ: Биламизки, динимизда эркаклар ипак матодан кийим кийиши ман қилинган. Бир шим сотиб олгандим. Шу шимнинг 70 % матоси сунъий ипак деб ёзибди, яъни сунъий ипак экан. Шу шимни кийиш жоизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сунъий ипак ҳақиқий ипакка муқобил равишда ишлаб чиқарилган мато тури холос. Унга ҳақиқий ипакнинг ҳукми берилмайди. Ундан тикилган кийимларни кийиш эркаклар учун жоиздир.
Ҳадисларда таъқиқланган ипак ҳақиқий, табиий ипакдир.

عَنْ أَبِي مُوسَى الْأَشْعَرِيِّ: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ حُرِّمَ لِبَاسُ الْحَرِيرِ وَالذَّهَبِ عَلَى ذُكُورِ أُمَّتِي وَأُحِلَّ لِإِنَاثِهِمْ

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ипак кийим ва тилла умматимнинг эркакларига ҳаром қилинди, аёлларига ҳалол қилинди», дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Ипакнинг эркакларга ҳаром қилиниши ҳикмати, бу мато жуда нафис ва мулойим бўлиб, аёллик табиати ҳамда латофатига мос келади. Аксинча эркакларнинг табиатига эса мувофиқ келмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
🗣 САХИЙЛАР КЎМАГИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР УЙЛИ, ИШЛИ ВА БОҒЧАЛИ БЎЛДИ

✅ Шу йил 11 август куни Тошкент вилояти Бўка туманида “Вақф” хайрия жамоат фонди ва ҳомийлар томонидан эҳтиёжманд оилалар учун барпо этилган ижтимоий муассасалар – тикув корхонаси, қандолат цехи, новвойхона, ўқув маркази ҳамда уларнинг фарзандлари учун боғча фойдаланишга топширилди.


💬 Мазкур марказнинг очилиш маросимида Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, “Вақф” фонди раиси Исахон Абдуллаев, Фонд раҳбари ўринбосари, хайрия ишлари бўйича директори Сардор Раҳимхон, ҳокимлик мутасаддилари, маҳалла фаоллари, имом-домлалар ва аҳоли вакиллари иштирок этди.

📕 Маросим Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Сўнгра Ҳомиджон домла Ишматбеков мўмин-мусулмон халқимизнинг бирдамлиги ва меҳр-оқибати маҳсули сифатида бунёд этилган мазкур мажмуанинг фойдаланишга топширилиши билан иштирокчиларни қутлаш баробарида динимизда яхшиликка қилиш, муҳтожларга кўмак бериш, ўзига раво кўрганни ўзгаларга ҳам улашишнинг дунё ва охиратдаги манфаатлари ҳақида сўз юритди.


⏺Шундан сўнг мажмуа фахрий меҳмонлар ва нуроний отахонлари иштирокида очиб берилди. “Вақф” фонд раиси Исахон Абдуллаев меҳмонларга мазкур мажмуа ҳақида сўзлаб берди.

😄Унга кўра, бир неча йил олдин халқ ҳашари ва ҳомийлар томонидан мазкур ҳудудда 30 та эҳтиёжманд оилага қуриб берилган замонавий уйларда яшовчи аҳоли вакилларига "Вақф" фонди томонидан 50 кишини иш билан таъминлаган тикув корхонаси, шунингдек, тоза ичимлик суви ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехлар ва новвойхона тақдим этилди.

Шунингдек, мазкур кичик шаҳарчада истиқомат қилувчи болаларнинг таълим-тарбия олиши учун 100 ўринли замонавий боғча, ўқув маркази ва уларнинг ҳордиқ чиқариши учун ўйингоҳлар барпо этилиб, туҳфа этилди.

Эътиборлиси, мазкур муассасалар муқобил Қуёш энергияси билан таъминланган.

Мажмуада эҳтиёжманд оила вакиллари бекаму кўст яшаши, касб-ҳунар ўрганиб ишлаши, таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган. Бир сўз билан айтганда, мазкур оилалар эҳтиёжмандликдан холос бўлиб, тўлақонли ҳаёт тарзига ўтишлари учун барча имкониятлар қилиб берилди.


📍Ушбу илк лойиҳани юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий кўзда тутилган.

🤲 Аллоҳ таоло бундай хайрли ишни бардавом қилсин, унга ҳисса қўшганлардан Ўзи рози бўлиб, ажру савобларни кўпайтириб берсин.

Баҳриддин Хушбоқов,
Абдусамад Самуғжонов
(сурат),
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
📢 #ХУШХАБАР: ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА ИЛК БОР  МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йилидан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг магистратура йўналишига қабул жараёни бошланишини маълум қилди. Унга кўра мазкур йўналишга ўқишга кириш учун талабгорлар қуйидаги фанлар бўйича имтиҳон топширади:

🎓 Теология (Ислом илоҳиёти, фалсафаси ва Мотуридийлик таълимоти):
✅Ақоид, Ислом фалсафаси (ижодий имтиҳон) – 100 балл;
✅Чет тили (араб ёки инглиз тилидан тест синови) – 25 х 2 – 50 балл.

🎓 Теология (Ҳадис илмлари):
✅Ҳадис, Мусталаҳул-ҳадис (ижодий имтиҳон) – 100 балл
✅Чет тили (араб ёки инглиз тилидан тест синови) – 25 х 2 – 50 балл

✅ Тошкент ислом институти магистратура мутахассислигига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.

📝 Магистратурага ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
✅ олий диний таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
👨‍🦱 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).

✔️Араб тили ёки инглиз тили бўйича халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3) ёки C1 даражасидаги миллий сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.


ℹ️ Маълумот ўрнида: Таълим муассасасига ҳужжат топшириш учун  абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

📱 Жорий йилги қабул жараёнлари ҳақида сўнги янгиликларни https://t.me/qabulmuslimuz каналида кузатиб боринг.

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
👍1
#мазҳаб #иқтибос

“Тўрт мужтаҳид имомларнинг илми бутун Ислом шариатини қамраб олган”.


©️Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий Ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ

📚 “Ал-Мусавво шарҳул Муватто” китоби


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 13-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 9-САФАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 04:02
⏱БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:31
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:30
⏱ШОМ - 19:31
⏱ХУФТОН - 21:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4❤2🐳1
#Ҳадис

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо - ибодатдир», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲГА ТАВАККУЛ ҚИЛИШ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1