Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.44K videos
29 files
7.24K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🗣 САХИЙЛАР КЎМАГИДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР УЙЛИ, ИШЛИ ВА БОҒЧАЛИ БЎЛДИ

✅ Шу йил 11 август куни Тошкент вилояти Бўка туманида “Вақф” хайрия жамоат фонди ва ҳомийлар томонидан эҳтиёжманд оилалар учун барпо этилган ижтимоий муассасалар – тикув корхонаси, қандолат цехи, новвойхона, ўқув маркази ҳамда уларнинг фарзандлари учун боғча фойдаланишга топширилди.


💬 Мазкур марказнинг очилиш маросимида Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, “Вақф” фонди раиси Исахон Абдуллаев, Фонд раҳбари ўринбосари, хайрия ишлари бўйича директори Сардор Раҳимхон, ҳокимлик мутасаддилари, маҳалла фаоллари, имом-домлалар ва аҳоли вакиллари иштирок этди.

📕 Маросим Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Сўнгра Ҳомиджон домла Ишматбеков мўмин-мусулмон халқимизнинг бирдамлиги ва меҳр-оқибати маҳсули сифатида бунёд этилган мазкур мажмуанинг фойдаланишга топширилиши билан иштирокчиларни қутлаш баробарида динимизда яхшиликка қилиш, муҳтожларга кўмак бериш, ўзига раво кўрганни ўзгаларга ҳам улашишнинг дунё ва охиратдаги манфаатлари ҳақида сўз юритди.


⏺Шундан сўнг мажмуа фахрий меҳмонлар ва нуроний отахонлари иштирокида очиб берилди. “Вақф” фонд раиси Исахон Абдуллаев меҳмонларга мазкур мажмуа ҳақида сўзлаб берди.

😄Унга кўра, бир неча йил олдин халқ ҳашари ва ҳомийлар томонидан мазкур ҳудудда 30 та эҳтиёжманд оилага қуриб берилган замонавий уйларда яшовчи аҳоли вакилларига "Вақф" фонди томонидан 50 кишини иш билан таъминлаган тикув корхонаси, шунингдек, тоза ичимлик суви ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехлар ва новвойхона тақдим этилди.

Шунингдек, мазкур кичик шаҳарчада истиқомат қилувчи болаларнинг таълим-тарбия олиши учун 100 ўринли замонавий боғча, ўқув маркази ва уларнинг ҳордиқ чиқариши учун ўйингоҳлар барпо этилиб, туҳфа этилди.

Эътиборлиси, мазкур муассасалар муқобил Қуёш энергияси билан таъминланган.

Мажмуада эҳтиёжманд оила вакиллари бекаму кўст яшаши, касб-ҳунар ўрганиб ишлаши, таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган. Бир сўз билан айтганда, мазкур оилалар эҳтиёжмандликдан холос бўлиб, тўлақонли ҳаёт тарзига ўтишлари учун барча имкониятлар қилиб берилди.


📍Ушбу илк лойиҳани юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий кўзда тутилган.

🤲 Аллоҳ таоло бундай хайрли ишни бардавом қилсин, унга ҳисса қўшганлардан Ўзи рози бўлиб, ажру савобларни кўпайтириб берсин.

Баҳриддин Хушбоқов,
Абдусамад Самуғжонов
(сурат),
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
📢 #ХУШХАБАР: ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА ИЛК БОР  МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йилидан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг магистратура йўналишига қабул жараёни бошланишини маълум қилди. Унга кўра мазкур йўналишга ўқишга кириш учун талабгорлар қуйидаги фанлар бўйича имтиҳон топширади:

🎓 Теология (Ислом илоҳиёти, фалсафаси ва Мотуридийлик таълимоти):
✅Ақоид, Ислом фалсафаси (ижодий имтиҳон) – 100 балл;
✅Чет тили (араб ёки инглиз тилидан тест синови) – 25 х 2 – 50 балл.

🎓 Теология (Ҳадис илмлари):
✅Ҳадис, Мусталаҳул-ҳадис (ижодий имтиҳон) – 100 балл
✅Чет тили (араб ёки инглиз тилидан тест синови) – 25 х 2 – 50 балл

✅ Тошкент ислом институти магистратура мутахассислигига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.

📝 Магистратурага ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
✅ олий диний таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
👨‍🦱 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).

✔️Араб тили ёки инглиз тили бўйича халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3) ёки C1 даражасидаги миллий сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.


ℹ️ Маълумот ўрнида: Таълим муассасасига ҳужжат топшириш учун  абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

📱 Жорий йилги қабул жараёнлари ҳақида сўнги янгиликларни https://t.me/qabulmuslimuz каналида кузатиб боринг.

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
👍1
#мазҳаб #иқтибос

“Тўрт мужтаҳид имомларнинг илми бутун Ислом шариатини қамраб олган”.


©️Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий Ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ

📚 “Ал-Мусавво шарҳул Муватто” китоби


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 13-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 9-САФАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 04:02
⏱БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:31
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:30
⏱ШОМ - 19:31
⏱ХУФТОН - 21:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4❤2🐳1
#Ҳадис

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо - ибодатдир», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲГА ТАВАККУЛ ҚИЛИШ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАШАҲҲУДНИ ОХИРИГАЧА ЎҚИМАСЛИК

CАВОЛ: Ташаҳҳудни охиригача ўқилмай қолса, бу хато эмасми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда ташаҳҳуд ўқиш вожиб амал саналади. Ташаҳҳудни бошидан охиригача, абдуҳу ва росулуҳгача ўқиш ҳам вожиб саналади. Бирор қисмини унутиб тарк қилиб қўйиш орқали саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:

السابع التشهد فإنه يجب سجود السهو بتركه ولو قليلا في ظاهر الرواية لانه ذكر واحد منظوم فترك بعضه كترك كله ولا فرق بين القعدة الاولى أو الثانية،

“Намознинг еттинчи вожиби ташаҳҳуд ўқиш. Унинг гарчи озини тарк қилса ҳам “Зоҳирур ривоя”га кўра саждаи саҳв вожиб бўлади. Чунки ташаҳҳуднинг барчаси битта, яхлит зикр ҳисобланади. Унинг баъзини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилиш ҳукмида бўлади. Биринчи ёки иккинчи қаъдада бу ҳолат содир бўлишининг фарқи йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
Имом Мотуридийга тош отманг!

Имом Ғаззолий аҳли сунна вал-жамоа ақийдавий мазҳабининг тарихи ҳақида сўз юритиб қуйидагиларни ёзади: “Калом бир илм бўлиб, унинг мақсади аҳли суннанинг ақийдасини аҳли бидъатнинг ташвишидан муҳофаза қилиш ва қўриқлашдир. Аллоҳ таоло Ўз бандаларига Ўз пайғамбари тилида ҳақ ақийдани илқо қилди. Унда уларнинг дини ва дунёсининг салоҳи бордир. Шунингдек, унинг ҳақида Қуръон ва хабарлар нутқ қилди. Сўнгра шайтонлар ўз васвасаси ила бидъатчиларга суннатга хилоф ишларни илқо қилди. Улар ўша ишларни гапирдилар ва аҳли ҳақнинг ақийдасини бузмоқчи бўлдилар.

БАТАФСИЛ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 14-АВГУСТ 1446 - ҲИЖРИЙ 10-САФАР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 04:03
⏱БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:31
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:30
⏱ШОМ - 19:28
⏱ХУФТОН - 21:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍7❤2
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Бир куни бир нечта қизлардан сўрадим:

«Қайғуларингиз қандай кунларда камаяр эди?»

Баъзилари қуйидагича жавоб беришди:

«Қайғуларим дарс кунлари, иш билан машғул бўлган кунларим, дугоналарим билан учрашган кунларим, хуллас, ғайрат-шижоат билан, бир нарса билан банд бўлиб ўтказсам, ўша кунларда қайғуларим камаяди».

Қизларнинг жавобидан кўриниб турибдики, ғайрат қилинган, фаоллик билан тўлган кунларда ғам-ташвиш камайган.

Кейин бошқа бир савол бердим: «Қандай кунларда ғам-ташвиш кўп бўлади?»

Батафсил ўқиш учун босинг

«Қулоғим сенда, қизим!» китобидан

@diyonatli
👍3
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп нарсаларни ўзида қамровчи дуоларни яхши кўрардилар. Ва бундан бошқасини тарк қилардилар.

Абу Довуд ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEOLAR

🎞Bemazhablarning ushbu da’volari to‘g‘rimi?

🔰Shayx Saloh Abulhoj

Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!

@diyonatli
👍1
❗️PISKENT JOME MASJIDIDA HASHAR

🤝Piskent tuman "Piskent" jome masjidida har payshanba kuni hashar qilinadi.

✅Doimiy qilinadigan ishlar:
-supurish, changlarni artish
-tahorat xonalarni poklash
-islarni olish, eshik-derazalarni artish
-panjarlarni artish, zinalarni supurish
-xonaqoni hamda ikkinchi qavatni plisos qilish


❗️Allohning masjidlarini faqat Allohga va oxirat kuniga iymon keltirganlar, namozni to‘kis ado etganlar, zakotni berganlar va Allohdan boshqadan qo‘rqmaganlargina obod qilarlar Ajab emaski ana o‘shalar hidoyat topguvchilardan bo‘lsalar deydi.

🤲Alloh taolo bizlarni va qiyomatgacha keladigan zurriyotlarimizni ibodatida qoim va masjidlarni obod qiladigan bandalaridan qilsin.

@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
#E'tiqod_mustahkamligi_yo'lida

Ҳужурот сураси, 6-оят

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

УЗРЛИ АЁЛ ВИДОЛАШУВ ТАВОФИНИ ҚАНДАЙ ҚИЛАДИ?

CАВОЛ: Аёл киши Видолашув тавофини қилмай туриб, ҳайз кўриб қолса, нима йўл тутади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши Видолашув тавофи қилмасдан туриб ҳайз кўриб қолса, бунинг тафсилоти бор. Ундай аёл Макка бинолари жойлашган ҳудуддан чиқиб кетгандан кейин пок бўлса, Видолашув тавофи соқит бўлади. Қилмагани учун ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Лекин Макка бинолари жойлашган ҳудуддан чиқмай туриб покланса, ортга қайтиб Видолашув тавофини қилиши вожиб бўлади. Бажармаса, жонлиқ сўйиши лозим. Агар қачондир яна умра ёки ҳаж учун бориб, мазкур тавофни бажариб қўйса, уни тўлиқ адо қилган бўлади. Бу ҳолатда ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилади:

وإذا طهرت الحائض قبل أن تفارق بنيان مكّة يلزمها طواف الصّدر ، وإن جاوزت جدران مكّة ثمّ طهرت لم يلزمها الطواف أو العود لأنّها حين خرجت من العمران صارت مسافرة ، فلا يلزمها العود ولا الدّم

“Ҳайзли аёл Макка биноларидан ажрашдан аввал пок бўлиб қолса, садар(видолашув) тавофини бажариш лозим бўлади. Агар Маккадан чиқиб кетгандан кейин пок бўлса, ортга қайтиб тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Чунки бу аёл Макканинг уйларидан чиқиб кетган вақтда мусофир бўлади ва шунга биноан унинг зиммасига қайтиш ҳам, жонлиқ сўйиш ҳам вожиб бўлмайди” (“Иршодус сорий” китоби).

Бу маънодаги гаплар “Фатовои Оламгирия”, “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия”, “Ғунятун носик” каби китобларда ҳам айтилган.

Видолашув тавофи мийқотдан ташқаридан келувчилар учун вожиб ҳисобланади. Унинг вақти Тавофи зиёратдан кейин бошланади. Агар Тавофи зиёратдан кейин нафл тавоф қилиб, гарчи Видолашув тавофи деб ният қилмаган бўлса ҳам, Видолашув тавофининг ўрнига ўтади. Агар ҳайз кўрган аёл Тавофи зиёратдан кейин ва уйига кетишидан аввал мана шундай нафл тавоф қилган бўлса, видолашув тавофи ўрнига ўтади.

Умрада Видолашув тавофи бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

«ИСТИҒФОР» АЛЛОҲДАН КЕЧИРИМ СЎРАШ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA