Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
​​​ХОЛИСЛИК

Абдуллоҳ ибн Муборак шундай ҳикоя қилади: «Бир йили Маккада қурғоқчилик бўлди. Халқ уч кунгача истисқо (ёмғир сўраш) намози ўқиди. Аммо ёмғир ёғавермади. Шунда ўзим ёлғиз дуо қилай, деб халқдан четландим ва бир ғорга кирдим. Бир пайт бир ҳабаш қул кириб, икки ракъат намоз ўқишга киришди. Ғор қоронғи бўлгани учун у мени кўрмади. Қул бошини саждага қўйганича, «Илоҳим, бандаларинг уч кун ёмғир сўрашди, бермадинг. Сенинг иззатинг ҳаққи, ёмғир юбормагунингча бошимни саждадан кўтармайман», деб дуо қилди.
Шунда у ҳали бошини кўтармай туриб ёмғир қуя бошлади. У ўрнидан тургач, ортидан эргашдим. Бир ҳовлига кириб кетди. Бироздан сўнг ҳовлидан бир киши чиқиб келди. Мен унга қул сотиб олмоқчилигимни айтдим. Уй эгаси менга бир қулини кўрсатди. Бошқасини сўрадим. «Яна биттаси бор-у, сал дангасароқ, сизга тўғри келмайди», деди уй эгаси. У ўша қул эди. Мен уни йигирма динорга сотиб олдим. Шунда қул менга: «Эй Ибн Муборак, мени нега сотиб олдингиз? Мен сизга хизмат қила олмайман», деди.
Уни уйга олиб келдим. У таҳорат олиб, намоз ўқиди. Саждага борганида нимадир деб пичирлади. Сўзини эшитиш учун яқинроқ бордим. У: «Эй Сирлар соҳиби, сир фош бўлди, мен танилиб қолганимдан кейин ортиқ яшашни истамайман», деб илтижо қилаётган экан. Сўнг бир муддат жим бўлиб қолди. Қарасам, ўлган экан...»

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан
​ТУЙҒУ ЭҲТИРОМИ

Унинг меҳнат таътили тугаб шаҳрига қайтиш учун самолётга минди. Ёнидаги ўриндиқда кўриниши ва кийинишидан қишлоқдан экани билиниб турган ёши катта аёл ўтирган эди.
Самолётда овқат тарқатила бошланди. Ҳар бир киши учун овқат ёнида оқ ширинлик ҳам бор эди. Ҳалиги аёл ширинлик солинган қутичани очиб уни пишлоқ деб ўйлаб нон билан ея бошлади. Унинг пишлоқ эмаслиги аён бўлгач хижолатдан юзи қизарди. Ёнида ўтирган йигитга қаради. Йигит ёнида бўлиб ўтган бу воқеани кўрган бўлсада ўзини кўрмаганга солиб у ҳам нон билан қутичадаги ширинликни емоқчи бўлиб аёл қандай қилган бўлса шундай қилди. Уни кўрган аёл кулиб юборди. Йигит унга:
- Хоним, нега унинг ширинлик эканини айтмадингиз? Мен уни пишлоқ деб ўйлабман, деди.
Аёл:
- Мен ҳам уни сиз каби пишлоқ деб ўйлабман, деди...


Йигит унинг пишлоқ эмаслигини билган эди. Яна йигит бунинг бор йўғи бир сафар эканини ва бу яқинда ниҳоясига етишини ҳам билган эди.
Аёлнинг оддий ва ёши катта эканлигини ҳам билган эди.
Инсонлар туйғуси ва унинг қалбининг риоясини қилиш ибодатдан кам эмас. Буни хам билгани учун у шундай йўл тутти.

Азиз биродарим, Сиз хам хаёт йўлингизда учраган инсонларни хотиржам қилинг, қалб туйғуларини риоясини қилинг, покиза ҳулқ ила чиройли сўзларни гапиринг. Чунки бу дунёда барчамиз йўловчимиз, ортимиздан эса қилган амалимиз - гўзал изимиз қолсин...
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошқа диндагилар билан "Ассалому алайкум" деб сўрашиб бўлмайдими?

Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов

#Диний_савол_жавоб

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
📌Ёлғиз ўқувчи жаҳрий намозларни махфий ўқиса бўладими ?
​НАМОЗНИНГ КЎЗГА ФОЙДАСИ

Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради:
- Сен намоз ўқийсанми?
Йигит:
- Дўхтир, менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз?
Германиялик шифокор айтадики:
- Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди...

Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Намоз - кўзимнинг нури», деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз.

Германиялик шифокор сўзида давом этиб:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади.
​Бир дўстим келиб хотинидан ажралишини айтди. У хотинидан ниҳоятда ғазабда эди. Худди отилай деб турган вулқон сингари эди.
Мен ундан сўрадим:
-У хиёнат қилдими?
У деди:
- Аллоҳдан паноҳ сўрайман. Хиёнат қилгани йўқ. У тоза сув каби тоҳира.
Мен сўрадим:
-Овқат пишириши қандай?
У деди:
- Ниҳоятда қўли ширин.
Мен дедим:
- Ўзига қарамайдиган фаросатсиз аёлми?
У деди:
- Йўқ, йўқ! Ўзига эътиборли тоза аёл.
У ўзи билмаган ҳолда хотинини иффатини, пазандалигини, покизалигини мақтар эди. Сўнгра бирдан ўзига келиб хижолат бўлди ва гапини тугатмай "мен ундан розиман" деб кетиб қолди.
Инсоф қил. Фақат хатоларни кўрма. Яхши хислатларни ҳам кўриб тур!

Мухаммад Ротиб Нобулсий
​КИМ ЗУЛМ БИЛАН БИР ҚАРИЧ ЕРНИ ОЛСА
Ўнта жаннатий деб башорат берилган саҳобалардан бири Саъид ибн Зайд розиёллоҳу анҳунинг ери бор эди. Арво деган аёл Мадина волийси Марвон ибн Ҳакамнинг олдига бориб у ерни ўзиники эканлигини айтиб даъво киритди. Марвон ибн Ҳакам текшириш учун Саъид ибн Зайд розиёллоҳу анҳунинг уйига одам юбориб Арво ерни даъво қилаётганини айтди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари бўлмиш Саъид розиёллоҳу анҳуга бу гап оғир ботди ва уларга шундай деди:
“Мени у аёлга зулм қилаяпти деб ўйлаяпсизларми?! Қандай қилиб унга зулм қиламан. Ахир мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким бир қарич ерни зулм билан эгалласа қиёмат куни бўйнига етти қават ер мунчоқ қилиб осиб қўйилади”, деганларини эшитганман. Эй Аллоҳ! У аёл мени зулм қилди деб даъво қилаяпти. Агар у ёлғончи бўлса унинг кўзини кўр қилгин ва қабрини ҳовлисида қилгин!”.
Аллоҳ таоло Саъид ибн Зайд розиёллоҳу анҳунинг дуосини ижобат қилди. Арвонинг кўзлари кўр бўлиб қолди. У уйида юрганида ҳовлидаги қудуққа тушиб кетди. Уни чиқариб олишга кишилар қодир бўлмагач унинг устидан тупроқ тўкиб қудуққа дафн қилишди. Унинг қабри ҳовлисида бўлди.

Бу ҳадисдаги иккита нуқта:
Биринчиси: Мазлумнинг дуосидан қўрқинг. Кофир бўлса ҳам қўрқинг. Энди у мазлум солиҳ бўлиб, саҳоба бўлиб, жаннат башорати берилган кимса бўлсачи?!
Ким Аллоҳнинг дўстини душман тутса Аллоҳ унга қарши уруш очади. Солиҳ инсонлар ер юзидаги Аллоҳнинг аҳли ва Унинг хосларидир. Аллоҳ ўз аҳлини ва хосларини ташлаб қўймайди.
Ҳой масжидда ишлайдиган ва хизмат қиладиганларни “террорчилар” деб маош оладиган журналистлар! Ҳой қуръон ёдлатадиган қорихоналарни “экстремистлар манбаси” деб нон ейдиганлар! Ҳой ҳижоб ва ҳижоблиларга қарши курашадиган “маданият”лилар! Эҳтиёт бўлинглар. Сизлар Аллоҳ ҳимоя қилишга кафил бўлган тоифаларга қарши курашаяпсиз. Бошқаларнинг дунёси учун ўз охиратингизни сотиб юборманг. Овчининг итига фақат чеккан машаққати ва тилини осилтириб югуриши қолади холос. Овлаган ови овчиники бўлади.
Иккинчиси: Инсонларнинг ҳаққи борасида Аллоҳдан қўрқайлик. Аллоҳнинг ҳузурига Аллоҳ билан ўзи ўртасидаги мингта гуноҳ билан бориш, гарданида банданинг ҳаққи билан боришдан яхшироқдир. Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ва авфи билан Ўз ҳаққидан истаса воз кечиши мумкин. Аммо адолати билан бандалар ҳаққини олиб беради.
Эй меросдаги ака-укалари ҳаққини эгаллаб олганлар! Эй мардикорни ишлатиб ҳаққини бермасдан ҳайдаб юборганлар! Эй гувоҳсиз бировдан қарз олиб ундан тонадиганлар! Эй ёлғон гувоҳлик бериб ҳақни ноҳақ ва ноҳақни ҳақ қиладиганлар! Ўзингизга келинг. Охират маҳкамаси қоим қилиниб самолар ва ернинг Қозиси маҳкамага тортмасидан ҳақларни эгаларига қайтаринг. У ерда доллар йўқ, сўм йўқ. Ўша кунда золим қутилиш учун бутун борлиғини беришга тайёр бўлади. Аммо ундан қабул қилинмайди.
Бугун амал бор, жазо йўқ. Эртага эса жазо бор, амал бўлмайди. Ҳаром қилинган қонни тўкмасдан, бировга зулм қилмасдан Аллоҳга йўлиққанларга, бировнинг обрўсини тўкмасдан, молини емасдан охиратга борганларга саломлар бўлсин!

@Abdulqodir_Polvonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
📌Менинг отамнинг соғликларини бир касаллик эгаллаб олган. Улар вақт давомида хотира йўколишидан азият чекмокдалар. Отамга намозларимда Аллоҳдан шифо сўраяпман. Яна кандай сура ёки дуолар қилиб Аллохдан ёрдам сурасам бўлади?
Dinda majburlash
Ustoz Salohiddin domla
#audio

Устоз Салоҳиддин домла

Динда мажбур қилиш йу́қ.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳазрат, нега сиз имомликка ўтмайсиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллоҳ ҳазратлари жавоблари.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
📌Қуръон тажвид билан ўқилиши керак экан, намозда-чи? Агарда тажвид билан ўқий олмаса, гунох бўладими?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
📌Олма дарахтига бошқа бир олма новдаларини пайванд қилиш гуноҳ дейишмоқда. Бу тўғрими? Илтимос кенгроқ тушунча берсангиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
📌Мен 4 ракатли намозда 2-ракатда атаҳиётдан кейин саловатларни хам қўшиб ўқиб юборяпман. Саждаи саҳв қилсам бўладими ёки намозни бошқатдан ўқийманми?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
📌Қўй думбасини хомлигича истеъмол килиш мумкинми?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
📌Мен ҳали уйланмаганман. Мен ўзимни зинодан тийиб юраман, лекин 1 ойда 2, 3 марта худди зинога ўхшаб уйқуда келади. Совуқ ҳавода ғусл қилиш учун шароит йўқ, уйдагилардан уяламан нима қилсам бўлади?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
📌Телефонга пайнет қилаётганда адашиб бошқа рақамга пул ташладим. Кейин ўша рақамга телефон қилдим, кўтармади, смс ёздим, пулни қайтариб тушуриб беришини сöрадим жавоб келмади. Кейин компания орқали пулни қайтариб олдим. У инсонга нисбатан шариатда ҳукм қандай бўлади?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
📌Билмасдан сўкиб юборилса, таҳорат бузиладими?
​Беш иш одамларни сиздан бездиради. Уларнинг сиз билан гаплашгиси келмай қолади, ҳатто сизни ёмон кўриб қолишлари ҳам мумкин.

1. Ҳеч кимга гап бермай, фақат ўзингиз гапираверишингиз

2. Фақат ўзингизнинг ютуқларингиз, муваффақиятларингиз ҳақида гапиришингиз

3. Тинимсиз шиква-шикоят қилаверишингиз

4. Бошқаларнинг қадрини ерга уриб, менсимай гапиришингиз

5. Бировларнинг айбини қидириб, ғийбат қилишингиз

Muqim Mahmud
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
📌Намозни тез ўқиш мумкинми?

Telegram | Instagram | Facebook