[Переслано из HAYOTIMSAN]
Чўпоннинг дуоси
Дунёда ҳеч яхшилик қилмаган, доимо инсонларга озор берадиган киши вафот этибди. Унинг хотини жаноза учун қишлоқ аҳлини чақирса, марҳумнинг ёди учун ҳеч ким келмабди. Шунда аёл эрини ўзи кафанлаб, бир аравага солиб, кўмиш учун қишлоқ яқинидаги тоққа олиб кетибди.
Тоғда қўйларни боқиб юрувчи бир чўпон бўлиб, аёлнинг паришон ҳолини кўриб, ундан ҳол сўрабди. Аёл бўлган воқеаларни айтгач, йигит қабр қазиб, жаноза, дуо ўқиб, марҳумни дафн этибди. Аёл қишлоққа қайтибди.
Шу кечаси қишлоқ аҳлидан бир неча кишининг тушида аён бўлибдики, кечаги марҳум жаннатий бўлибди. Эртаси куни қишлоқ фаоллари бунинг сабабини билиш мақсадида марҳумнинг уйида боришибди. Унинг аёлидан:
— Биламизки, эринг умри давомида бизга зулм қилиб келди, озор берди. Бирон яхши ишини эслолмаймиз. Унинг қандай фазилати бор эдики, Аллоҳ унга жаннатни насиб этибди? – деб сўрашибди.
Аёл ўйлаб-ўйлаб, эрининг ҳаётидан бирон фазилат тополмабди. Аёлдан кеча нима бўлганлигини сўрашибди. Аёл борини сўзлаб берибди. Шунда улар демак, гап чўпонда, у валий зотлардан бўлиши мумкин, деб ўйлашибди-да тоққа йўл олишибди. Қарашса, йигит оддий чўпон, валийлик асоратлари кўринмайди. Ундан сўрашибди:
— Эй йигит, сен Аллоҳнинг дўстлариданмисан? Сен кеча кўмган киши жаннатий бўлганини бизлар тушимизда кўрдик. Кеча ўзи нима бўлган эди?
— Мен валий эмасман. Кеча мен гўр қаздим, марҳумни дафн этдим. Жанозасини ўқидим. Сўнггида дуо қилдим.
— Ҳа, нима деб дуо қилгандинг?
— Дедимки, Аллоҳим, мен умрим бўйи шу тоғларда чўпонлик қилдим. Бу тоғларга Сенинг саломингни айтиб келган ҳар бир мусофирни меҳмонинг билиб, унга сут соғиб бердим, гўшт қовурдим. Энди, менам сенга бир меҳмон жўнатяпман. Уни ўзинг яхши кутиб олгин!
#Мулоҳаза

ТАҲАЖЖУДГА УЙҒОТГАН КИМ ЭДИ?
Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ваҳий котибларидан, буюк саҳоба Муовия р.а. таҳажжудни ҳеч канда қилмас эканлар. Бир куни ухлаб қолиб, таҳажжудни ўқий олмабдилар. Шу куни тинмай йиғлаб, Аллоҳга истиғфор айтибдилар. Ўша кеча уйқуда ётсалар, бир нотаниш киши келиб уйғотибди.
— Ҳазрат, туринг, таҳажжуд вақти бўлди.
— Сени танимадим, кимсан?
— Мен Иблисман.
— Ие, сен доим намоздан қолдирардинг. Нега энди уйғотиб, таҳажжудни ўқи, деяпсан?
— Сен бир марта таҳажжудни қолдириб, куни билан йиғла hiб, Аллоҳга истиғфор айтганинг учун у зот сенга катта даражотларни ёзди, кўп марталаб таҳажжуд савобини берди. Мен учун бундан кўра, бир марта таҳажжуд ўқиб олганинг афзалроқ.
@diyonatli

Forwarded from Abdukarim Mirzayev | Rasmiy kanal
МЕҲРГА МУШТОК КЎНГИЛ...
– Меҳр нима, эй одам ?
– Меҳр икки кўзингдур.
– Оқибат не, эй одам?
– Лафзи ширин сўзингдур.
– Гуноҳ нима, эй одам ?
– Гуноҳ эгри йулингдир.
– Халол нима, эй одам?
– Ҳалол қадоқ қўлингдир.
– Ихлос нима, эй одам ?
– Ихлос – ишонч улови.
– Инсоф нима, эй одам ?
– Инсоф – нафснинг жилови.
– Виждон нима, эй одам?
– Виждон қийналган жондир
– Ҳақ йўл нима, эй одам?
– Хаққа таниган онгдир.
– Кулфат нима, эй одам?
– Кулфат қизил тилингдур
– Бахт нимадур, эй одам?
– Бахт хотиржам кунингдир.
Ибратли дунё саҳифасидан олинди
– Меҳр нима, эй одам ?
– Меҳр икки кўзингдур.
– Оқибат не, эй одам?
– Лафзи ширин сўзингдур.
– Гуноҳ нима, эй одам ?
– Гуноҳ эгри йулингдир.
– Халол нима, эй одам?
– Ҳалол қадоқ қўлингдир.
– Ихлос нима, эй одам ?
– Ихлос – ишонч улови.
– Инсоф нима, эй одам ?
– Инсоф – нафснинг жилови.
– Виждон нима, эй одам?
– Виждон қийналган жондир
– Ҳақ йўл нима, эй одам?
– Хаққа таниган онгдир.
– Кулфат нима, эй одам?
– Кулфат қизил тилингдур
– Бахт нимадур, эй одам?
– Бахт хотиржам кунингдир.
Ибратли дунё саҳифасидан олинди
Forwarded from FotihaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб
Аёлларни қабристонга бориши мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
✅ Манба
↪️ Каналга уланиш
Аёлларни қабристонга бориши мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
✅ Манба
↪️ Каналга уланиш
👍1
Forwarded from Зикр аҳлидан сўранг
МАНИКЮРЧИ КАСБИ
@Savollar_kanal 8229-савол
Ассалому алайкум! Мен гўзаллик салонида ишлайман. Касбим маникюрчи. Соч ва қош хақидаги жавобларни кўрдим. Тирноқ хақида тополмадим. Аёлларни тирноғини бўяш ва суньий тирноқ ёпиштириш хам гунохми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, гуноҳ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш

ЎНГ ТОМОНГА ЁНБОШЛАБ ЁТИШ
Ўтган асрнинг 60 йилларида Нобел мукофотига сазовор бўлган Олмониялик олима аёлнинг сўзидан:
“Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васаллам)га жигар ўнг томонда жойлашганини ва юрак чап томонда жойлашганини ким хабар берган?
Мусулмонлар ўнг томонга ёнбошлаб ётишни пайғамбарларидан ўрганишган. Бундай ухлашда юрак тепа томонда туриб, ухлаш асносида юрак мустақил ҳаракатланади. Агар инсон чап томонига қараб ухласа, жигари юрагига ёпишиб, натижада қон кириб чиқиши ва айланиши секинлашади.
Бу нарсани Муҳаммадга Роббисидан бошқа ким ҳам ўргатмаган эди!
Мен шу сабаб Исломни қабул қилдим”.
#Тафаккур

Аёл зоти билан ўйлаб муомала қилинг. Чунки у эгик қовурғадан яралган. Қодир Эгамнинг иродаси – шу. Мабодо уни тўғриламоқчи бўлсангиз, синдириб қўясиз. Ўз ҳолига ташлаб қўйсангиз баттар майишиб кетади.
Иоганн Волфганг фон Гёте
🍃
Суқротдан шогирдлари сўрашди:
— Никоҳни бекаму-кўст бўлмоғи учун нечта шарт бор?
— Иккита, — жавоб берди Суқрот, — эр кар ва аёл кўр бўлмоғи лозим.
🍃
Ҳакимлардан бирига:
"Қандай аёлни яхши кўрасиз?", деб савол қилинди. Шунда у зот: "Мени тўққиз ой кутган, туғилганимда хурсанд бўлиб, кўз ёшлари ила қарши олган, менга гўзал тарбия берган ҳамда бемор бўлиб қолсам, ҳамма ухласа ҳам у ухламаган аёл - онамни яхши кўраман. У аёл ҳамиша қалбимда энг муҳаббатли аёл бўлиб қолади", деб жавоб берган экан.
"Ҳикматлар чашмаси"дан
🍃
Солиҳа аёл Мўминнинг икки кўзи, икки қўли ва икки оёғидан яхшироқдир.
Маслама ибн Абдумалик роҳимаҳуллоҳ
🍃
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар:
"Энг қабиҳ, энг ёмон аёл эркакларга журъатли бўлган, улардан уялмайдиган аёлдир".
Ибн Абу Шайба ривояти.
🍃
Аёл бамисоли жумбоқ, топишмоқ, қулф. Бу жумбоқнинг ечими, бу топишмоқнинг жавоби, бу қулфнинг калити - муҳаббат.
"Ховатир роқия журнали"
🍃
Ҳотам ал-Асом розияллоҳу анҳу айтади:
«Солиҳа аёл диннинг устуни, уйнинг бинокори ва тоат-ибодатда ёрдамчидир».
• Уйнинг энг муҳим пойдевори цемент ва тош эмас, балки солиҳа аёлдир.
• Чунки аёл солиҳа бўлмаса қурган қасрларинг ҳам йиқилиб барбод бўлади.
• Агар аёл солиҳа бўлса капада ҳам қаср ҳаётини қура оласан...
• Шундай экан, уй қуришда илк ташвишинг солиҳа аёл танлаш бўлсин!

Forwarded from Kökaldoş madrasasi
#Расулуллоҳга_муҳаббат_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ САЛЛАЛАРИ
Жобир розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳи куни Маккаи мукаррамага бошларида қора салла ўраган ҳолда кирдилар” (Имом Термизий ривояти).
Жаъфар ибн Амр ибн Ҳурайс отасидан ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қора салла билан минбарда хутба қилаётганларини кўрдим".
Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад.

Даврон НУРМУҲАММАД@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Иқтибос
Тоғни ўрнидан қўзғатиш, уммонларни сузиб ўтиш балки мумкиндир, аммо бу илоҳий каломга ўхшашини яратиш кимсанинг қўлидан келмасди.
"Саодат асри қиссалари" китобидан.
Аҳмад Лутфий Қозончи

111 Al-Masad
Mohammed Alminshawi
🎙 Муҳаммад Ал-Миншавий
"Масад" сураси
(Маккада нозил бўлган, 5 оятдан иборат).

Масад сурасининг мўъжизаларидан бири:
Масад сурасида бир ажойиб мўъжиза бор. У ҳақда ҳатто мусулмон бўлмаган тадқиқотчилар ҳам тўхталиб ўтишган экан. Бир видео-лавҳада Канадалик доктор Гарри Миллер Исломга киришидан олдин бу ҳақда шундай деган:
«Бу сурадаги мўъжиза шундаки, Масад сураси Абу Лаҳабнинг дўзахга тушиши ҳақида олдиндан ҳабар берган. Шундан кейин Абу Лаҳаб Росулуллоҳ соллалоҳу алайхи васалламнинг ҳузурларига келиб, Исломга кирганини эълон қилиб, Қуръонни ёлғонга чиқариши мумкин эди-ку!? Аммо Масад сураси нозил бўлгандан кейин ўн йил яшаган бўлса ҳам, у бундай қилмаган»...
Буюк Аллоҳ доим рост сўзлайди...

Forwarded from Isloh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
🎤Устоз Салоҳиддин домла
Неъмат қадрини билиш.
(видео)
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA

Forwarded from Ikrom Sharif
Forwarded from FotihaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол_савол
2004 йил ҳам шу саволни бергандим...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
✅ Манба
↪️ Каналга уланиш
2004 йил ҳам шу саволни бергандим...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
✅ Манба
↪️ Каналга уланиш
Forwarded from إتق الله
Илмсиз аёл сени тушунмайди. Сендан илмлироқ аёл ҳам сени тушунмайди. Илмда сенга тенг бўлган аёлдан фақат эркаклигинг билан ортиқ бўласан. У эса ғурури билан сендан ортиқ бўлади. Эркаклик бошқарувни тақозо қилади. Ғурур эса ғалаённи тақозо қилади. Бошқарув билан ғалаёндан оиланинг бахтсизлиги келиб чиқади.
Яхшиси ғурур ғалаёнини илм билан бостириш учун хотинингдан кўра илмлироқ бўл!
Айман Ёғий