Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
"ОДАМ БЎЛМОҚЧИМАН!”

Жуда гўдаклигимда отамдан сўрадим: “Ота, катта бўлсангиз ким бўласиз?”. Тайин гапки, берган саволимдан отам роса кулди. “Ким бўларди, одам-да ўғлим”, - деб қўйди кейин ҳазиллашиб. Бир куни онамга ҳам шу саволни бердим: “Эна, ким бўлишни истайсиз катта бўлсангиз?”. Аниқ эслайман, жилмайса-да, онам негадир хижолат тортганди ўшанда. Қўлимга ерёнғоқ тутқазганди: “Одам бўлишни, бор кўчага ўйнайқол”.
Мактабга илк бор қадам қўйган кунларим эса ўқитувчим менга шу саволни такрорлади: “Хўш Қўлдошев, катта бўлсанг ким бўлмоқчисан?”. Мен: “Одам”, - деб жавоб бердим ҳеч бир мулоҳазасиз. Не бахтки ўқитувчим ҳали мактабга қатнамасимданоқ тўйлардаги ўртакаш раисларга ялиниб “Қалдирғоч, ҳай қалдирғоч”, “Амир темур бобомиз”, яна онамдан эшитиб ёдлаб олганим қайсидир рўс шоирининг ”Бўридай ғажидим бюрократизимни...” каби шеърларни ўқиб юришимдан хабардор экан. “Йўқ, яхшиси сен катта ва машҳур шоир бўлақол, хўпми?”- “таклиф” қилиб қолди у. Менинг хаёлимга “лоп” этиб қишлоқдошлар исмига “шоир” сўзини қўшиб атайдиган, кўпинча маст-аласт юргувчи ва хотинини ҳадеб кўчага олиб чиқиб калтаклайдиган маҳалладошимиз келди. Ўқитувчим шоир бўлишга “мажбурласа” мактабдан кетиб қолишимни уқтирмоқчидай дафтар ва ручкамни қўлимга олиб, шарт ўрнимдан турдим.
“Ҳечам, мен одам бўлмоқчиман!” – дедим қатъий. Эҳтимол бу ҳаётга боғлиқ тасаввурлари жудаям тор бўлган гўдакнинг инсоният ҳақидаги оддий, аммо илдизи анчайин теран хулосаси эди..

...Бахтли яшамоққа қўярми ҳаёт,
Юракни туйғулар янийди дейман,
Олим бўлармиди мендай бесавод?
Одам бўла олсам, қанийди дейман...

Байрам АЛИ,
«Кўнгил синиқлари» туркумидан
👍1
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi.

Rosululloh sollolohu alayhi vasallam:

...Kulgini ko'paytirma, chunki kulgining ko'pi qalbni o'ldiradi.
(Termiziy rivoyat qilgan)

Asru ko'p kulmakim, ular ermish,
Zindadil ko'ngli kulgu kasratidin.
Buni xar kimki bildi ko'ngli bila,
Kulmagay o'lsa kulgu xasratidin.

Xargiz ko'p kulmaki, kulgining ko'pligidan kishining tirik qalbi o'ladi. Kim buni buni ko'ngli bilan anglab yetsa, kulgi xasratida o'layotgan bo'lsa xam, kulmaydi. Biz musulmonlar yuqorida aytilgan xadisga amal qilishimiz juda zarur, aks xolda o'lgan qalbda ilm marifat, Allohga bo'lgan muhabbat, ilm xosil qilishga bo'lgan zavqu shavq va qiziqish bo'lmaydi.

Xujjatul Islom imom G'azzoliy bu xaqda shunday deganlar:
''Ko'p kulgi va mol dunyoga xursand bo'lish inson tomirlariga sizib kiruvchi zaxri qotil kabidir. U xavf, maxzunlik, o'lim va qiyomatni eslash kabi xsusiyatlarni qalbdan chiqarib yuboradi. Bu esa qalbning o'lishidir".
Forwarded from PISKENT (☆ ADMIN ☆)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#IBRAT Ustoz Sayyid Rohmatulloh domla xafizahulloh.

Piskent tumanida tashkil etilgan
@Yetimsevarlar va boshqa shu kabi xayriya guruxlarining amalga oshirayotgan ishlari xaqida munosabat bildirdilar.

👉T.me/yetimsevarlar👈

"PISKENT". 👇👇
🔻
https://t.me/piskentt
Мусулмонларга яхши гумон қилиш билан фақат омонатдор дўстларгагина ишонишнинг бир-бирига терслиги йўқ. Яхши гумон қилиш дегани ҳаммага ишонишни билдирмаганидек, фақат омонатдор дўстларгагина ишониш дегани бошқаларга ёмон гумон қилиш кераклигини англатмайди.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу "Мусулмон киши ўз биродаридан бир гап эшитиб, яхши гумонга буришга имкон топар экан, унга ёмон гумон қилиши дуруст бўлмайди" дейдилар.
Айни зот "Дўстларингдан омонатдоринигина ушлаб қол. Чунки одамлар ичида омонатдорига тенг келадигани йўқ. Фожир билан оғайнигарчилик қилма, тағин фисқу фужуридан ўргатиб қўймасин. Ишларингда Аллоҳдан қўрқадиганлар билан маслаҳат қил" ҳам дейдилар.

Демак, мусулмонларга яхши гумон қилган ҳолда ишга пухта бўлиш, ишларда тажрибадан ўтган омонатдор кишилар билан маслаҳатлашиб юриш чин мўминлик хислатларидан экан.

Sayfulloh Nosir.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Fiqh

Muxtasarul-viqoya.
G'uslning farz, sunnat va buzuvchilari.


Ustoz Sunnatullox domla Abdulbosit. Piskent tumani "Sobirxon ota" jome masjidi imom xatibi.
25000$ ДОЛЛАРЛИК СИР...
Эр-хотин бирга 60 йил умр кечиришди. Улар орасида бир-биридан беркитадиган ҳеч қандай сир йўқ эди. Фақатгина кампирда битта сир бор эканлигини ҳисобга олмаганда... Кампирни ўз жавонининг юқорисида - чоли ҳеч қачон эътибор қаратмаган бир пойафзал қутиси турар эди. Эндиликда кампир ўзини жуда ҳам қариб қолганини ўйлаб, ерга секингина чўккалаб ўтириб, чолига ўзининг сирини айтишликка қарор қилди, ҳамда жавон устида турган қутичани олиб келишини сўради...
Чол қутини келтириб, ичини очди. Қути ичида чиройли қилиб тикилган икки дона қўғирчоқ ва бир даста пул - 25000$ долларни кўрди
- Бу нима? – ҳайрон бўлиб сўради чол
- Шу десангиз, бизнинг тўйимиз бўлишидан илгари суюкли бувим, менга, бахтли яшаш сири нимада эканлигини айтдилар. Улар менга:
- “Агар сен умр йўлдошингдан хафа бўлиб ранжисанг, ҳеч қачон баҳслашмагин-да, ҳар сафар бир дона қўғирчоқ тикгин” – деган эдилар.
Чолнинг кўзи ёшланди, сабаби қути ичида фақат иккитагина қўғирчоқ бор эди-да!
Сўнг кампиридан яна сўради:
- Унда айтчи, бу қандай пуллар? Ахир булар, хўжалигимизга ишлатган пуллардан тежаб, сақлаб қўйганларинг эмасдир?
- Мен бу пулларни қўғирчоқларни сотиб, йиғганман.

Муқим МАҲМУД
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактубот. 3-жилд, 38-мактуб.

72 фирқа дўзахийлиги ва фақирлар жаннатга илгари кириши ҳақида.

https://t.me/diyonatli
Forwarded from .
Солиҳ салафлардан бирлари айтадилар: То ўзингизнинг гуноҳингиз кечирилганини билмагунингизча, бировни гуноҳи билан айбламанг!

Ҳеч биримиз гуноҳимиз кечирилганини билолмаймиз. Бу фақат Қиёмат куни маълум бўлади. Демак..

@Mubashshirahmad
​Фарздан кейинги фарз ҳақида Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

Ҳалол ва ҳаром касб
​ҲАЛОЛЛИК – МЎМИННИНГ ФАЗИЛАТИ

Ислом инсонни шарафлайдиган барча фазилатларнинг манбаидир. Аллоҳ таоло инсони мукаррам қилди:
“Қасамки, биз Одам боласини мукаррам қилдик. Уни қуруқликда ва денгизда (кемалар, уловлар ила) ташидик. Ва пок неъматлар ила ризқлантирдик. Ва Ўзимиз яратган кўплаб яратган мавжудотларимиздан устун қилдик” (Исро, 70)

Муфассирларимиз Одам боласини мукаррам қилган жиҳатлар унинг Аллоҳга ибодат қилиши, Аллоҳнинг итоати бўлиб, қайтариқларидан ўзини тийишидир деб тушунтирганлар. Аллоҳ инсонни ҳалолга амр қилди ва ҳаромдан қайтарди:

“Эй одамлар, ердаги ҳалол, пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар. Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманларингиздир!” (Бақара, 168)

“Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ – ҳаром йўллар билан емангиз!..” (Бақара сураси, 188-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар:
“Аллоҳ китобида ҳалол қилган нарса ҳалол, ҳаром қилган нарса ҳаром, сукут қилган нарса афв (этилган) дир. Аллоҳдан офиятни сўранглар, чунки Аллоҳ эсдан чиқаргувчи эмас”. (Имом Абу Довуд ривояти)
Ҳалолликни умумий маънода икки қисмга ажратиш мумкин:

1) жисмоний поклик (ҳалоллик);
2) маънавий ҳалоллик.

Бизнинг назаримизда тоза ювилган, кирлардан ҳоли кўринаётган нарса ҳалол туюлиши мумкин. Аслида ҳалоллик таърифи шариат мезонлари асосида юзага чиқади. Масалан, уч марта ювилиши фарз бўлган нарса то уч марта ювилмаса, ҳалол мақомига кўтарилмайди. Ҳолбуки, бир марта ювиш уни кўзга тоза кўрсатаверади.
Жисмоний ҳалоллик бадан, таом, сув, либос, жой ва бошқа нарсаларнинг нопок қиладиган нарсалардан холи бўлиниши, улардан буткут пок туришидир. Масалан, нажосат теккан либос нажосатнинг енгил ё оғир эканига мувофиқ уч маротаба суннатда айтилганидек ювилмаса, ҳалол ҳисобланмайди.
Маънавий ҳалоллик инсон қалбига оид масала бўлиб, ниятнинг тўғри бўлиши билан унга эришилади. Ҳалол касбни ният қилиш, ҳақгўйликни одат тутиш, ёлғондан четда бўлиш, яъни Аллоҳ таъқиқлаган амаллардан четда бўлиш орқали инсон маънавий ҳалоллик соҳибига айланади. Умуман олганда, биз таснифлаган жисмоний ва маънавий ҳалоллик ўзаро чамбарчас боғланиб кетган. Ҳалолликни ният қилиб, шариат кўрсатмасига кўра ҳаракатланиш жисмоний ҳалолликка олиб боради.

Бугун жамиятимиз ҳалолликка ҳар қачонгидан кўра муҳтож. Ҳаром Аллоҳ таъқиқлаган амалладир. Бу амалларни қилмаслик билан биз ҳаромдан тийиламиз.

Ҳаромга ружу қўйиш, ундан чекланмаслик юзни қора қилади, ибодат лаззатини кесади, дуолар ижобатини тўсади, обрўни туширади, камбағаллик олиб келади, файз ва раҳматни орадан кўтаради, раҳм-шафқат ва меҳрибонликдан айиради, нифоқ ва душманлик уруғин сочади.

Ҳалолликни маҳкам ушлаш билан юз доимо ёруғ бўлади, ибодатлар осонлашади, дуолар тез ижобат бўлади, эл ҳалолликни шарафлайди, озгина ризққа Аллоҳ катта барака туширади, файз ва раҳмат ҳалоллик узра ёғилиб туради, инсонлар ўртасида ишонч, дўстлик кучаяди, одамлар қалбида ўзаро раҳмдиллик, адолат ва ҳақгўйлик хислатлари жўш уради, мустаҳкамланади.

Ҳалолликка интилиш ҳар бир жабҳада бўлиши керак. Топширилган вазифани сидқидилдан адо қилиш, ўзганинг ҳаққидан парҳез сақлаш, доимий равишда Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш ҳалолликнинг бош омилларидандир. Шунингдек, нафсни жиловлаш ҳаромдан қутқаради, ҳалолга етаклайди.

Аллоҳ таоло барчамизни ҳаромдан қўриқласин ва ҳалолга мушарраф қилсин! Омин!

Абдул Ҳамид Маликов,
“Пискент” жоме масжиди имоми.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Мўминга нисбатан мўминнинг зиммасида олти хислат бор: бемор бўлса, кўргани боради; ўлса, ҳозир бўлади; даъават қилса, қабул қилади; учраса, салом беради; акса урса, соғлик тилайди; ва ғойиб бўлса ҳам, ҳозир бўлса ҳам, фойдасига насиҳат қилади".

Термизий ривоят қилган.
​Али розияллоху анҳу, одатда, Абу Бакр розияллоху анҳу билан кўришганда аввал салом берар эдилар. Бир куни ҳазрат Али розияллоҳу анҳу одатга хилоф тарзда биринчи бўлиб салом бермадилар.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу салом берганларидан сўнг у киши алик олдилар. Бир одам бу ҳолатни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам етказиб: “Али розияллоҳу анҳудан доим Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан кўришганда салом берардилар, бугун эса Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан кўришганда салом бермадилар, балки Абу Бакр садом бергач, алик олдилар”, – деди.

Бу шикоятни эшитган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али розияллоҳу анҳуни чақириб, нимага аввал салом бермаганини сўрадилар. У киши: “Мен ҳамиша ҳазрат Абу Бакрга салом берар эдим. Бу кеча тушимда бир боғ кўрди. Одамлардан: “Бу боғ кимники?” – деб сўрадим, улар: “Бу боғ дўстига биринчи бўлиб салом берган кишига насиб қилади”, – дейишди. Мен бугун Абу Бакр биринчи бўлиб салом бериб, ўша боққа ҳақдор бўлсинлар, деб у кишига салом бермай турдим”, – деб жавоб бердилар.

Аҳмад Муҳаммад Турсун “Улуғлар шундай яшашган” китобидан олинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар

Яхшиликнинг мукофоти. Ҳикоя: Аллоҳнинг инояти билан кутилмаганда келган ёрдам
​Оилам учун 700 $ га совитгич олиб уни ичини кўз қувонадиган қилиб тўлдирдим.

Эрталаб иштаха билан нонушта қилмоқ учун ошхонага кириб совитгични юмалаб ётганини, ичидаги нарсалар хам аралашиб... Қисқаси, ҳунук манзарага дуч келдим.

Бу манзарадан оила аъзоларимнинг қўрқуви юзларидан сезилиб турганди мен ғазаб отига миниб сабабини сўрадим, олти ёшлик набирам онасига эркалик қилиб жаҳл билан совиткични юмалатиб юборибди.

Мен уларни бепарволикда айблаб набирамни эрка тантиқлигини гапириб хаммаларига жуда қаттиқ тегдим.

Кайфиятим бузилиб нонушта хам қилмай уйга кириб мулоҳаза қилдим ва йиғидан ўзимни тия олмадим, хотиним кириб майли дадаси диққат бўлманг худо берса бошқа оламиз деб мени юпатмоқчи бўлди.

Аслида мени йиғлашимга сабаб жоҳиллигимни тушуниб етганим эди.
Ахир ,шу набирамни Аллоҳ бермаганда совитгични ким юмалатарди, ва бирор кимса келиб шунақа совиткичдан ўнта олиб эҳсон қилсанг набиралик бўласан деса, хурсанд бўлиб пулим бўлмасада қарз олиб бўлса хам ўнта совитгични эхсон қилардимку, бу мурғак қалбни вайрон қилиб оила аъзоларимни тушкунликка тушириб қўрқитиб нимага эришдим деб кўз тўкаётгандим, ва бу ходиса мени қалбимда ҳалимлик хиссиётини пайдо бўлишига сабаб бўлди Алҳамдулиллаҳ.

Ўша куни ишга бормай кечгача хаммаларини Афсоналар боғида сайр қилдириб кўнгилларини хушнуд этдим ва шу курдан бошлаб уйда овозимни кўтаришни бас қилиб ғазабим келганда истиғфор айтишга одат қилдим.

Шу балан бирга мен уйга келганимда болаларим ўйин кулгусини пасайтириб жим бўлишига эмас, балки мени келишимни байрам қилишлари учун бақир-чақирлари янада кучайишига харакат қилияпман, шу кунгача нақадар жоҳил мусулмон бўлган эканмана..

Балки арзимаган нарсалардан оиласига жаҳл қиладиган, мурғак қалбларни вайрон қилиб юрган менга ўхшаган жоҳиллар ибрат олишар деган мақсадда ёздим, балки мени кимдир хақорат қилар балки мулохаза қилар, бу дунёқарашингизга боғлиқ.

Биз динимизни буюк хулқ эканини унутиб қўйибмиз.

Муҳиддин МУХТОРОВ
​#Солиҳлар_ҳаётидан

Бир солиҳ зот унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди: «Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, умрим камайиб, гуноҳларим эса кўпайиб боряпти. Қайтадиган куним ҳам яқинлашиб келяпти, ўзим эса тавбага интилмаяпман. Билдимки, бу синовни тоғлар ҳам кўтара олмайди. Аҳволимнинг ёмонлиги ҳақида ўйлаб, уйдан чиқдим. Бир табибнинг олдидан ўтиб қолдим. Унинг олдида одамлар тўпланиб олган, ҳар бири дори учун идишлар кўтариб олган эди. Мен ҳам бориб, табибдан: «Гуноҳларга дори борми?», дедим. Табиб бир муддат ерга қараб турди-да, сўнг бошини кўтариб, «Агар гуноҳ қилмоқчи бўлган одам кимга осийлик қилаётганини билса, гуноҳ қилмасидан олдин эриб кетади», деди. Уйга қайтиб кетдим. Ўшандан бери Мавлоимнинг эшигидан айрилмайман».

«Солиҳлар гулшани» китобидан
​Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

“Қиёмат куни банданинг энг биринчи ҳисоб қилинадиган амали намоздир. Aгар намози яхши бўлса, зафарга эришади. Намози ёмон бўлса, зиёнкор, ноумидлардан бўлади. Aгар фарз намозларидан бирон ками чиқиб қолса, Aллоҳ таоло: (фаришталарига) «Қаранглар, бандамнинг нафл намозлари борми?” дейди. Aгар нафл намозлари бўлса улар билан фарз намозларнинг камчилиги тўлдириб қўйилади. Кейин бошқа амаллари ҳам ҳудди шундай ҳисоб қилинади»

Aбу Довуд ва Термизий ривояти