#Солиҳлар_ҳаётидан
Бир солиҳ зот унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди: «Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, умрим камайиб, гуноҳларим эса кўпайиб боряпти. Қайтадиган куним ҳам яқинлашиб келяпти, ўзим эса тавбага интилмаяпман. Билдимки, бу синовни тоғлар ҳам кўтара олмайди. Аҳволимнинг ёмонлиги ҳақида ўйлаб, уйдан чиқдим. Бир табибнинг олдидан ўтиб қолдим. Унинг олдида одамлар тўпланиб олган, ҳар бири дори учун идишлар кўтариб олган эди. Мен ҳам бориб, табибдан: «Гуноҳларга дори борми?», дедим. Табиб бир муддат ерга қараб турди-да, сўнг бошини кўтариб, «Агар гуноҳ қилмоқчи бўлган одам кимга осийлик қилаётганини билса, гуноҳ қилмасидан олдин эриб кетади», деди. Уйга қайтиб кетдим. Ўшандан бери Мавлоимнинг эшигидан айрилмайман».
«Солиҳлар гулшани» китобидан

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Қиёмат куни банданинг энг биринчи ҳисоб қилинадиган амали намоздир. Aгар намози яхши бўлса, зафарга эришади. Намози ёмон бўлса, зиёнкор, ноумидлардан бўлади. Aгар фарз намозларидан бирон ками чиқиб қолса, Aллоҳ таоло: (фаришталарига) «Қаранглар, бандамнинг нафл намозлари борми?” дейди. Aгар нафл намозлари бўлса улар билан фарз намозларнинг камчилиги тўлдириб қўйилади. Кейин бошқа амаллари ҳам ҳудди шундай ҳисоб қилинади»
Aбу Довуд ва Термизий ривояти

МУРУВВАТ ВА ЖАҲОЛАТ
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан ўтирган эдилар. Улар дейишди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ таоло айтади: "Ҳой сизлар! Анавилар! Аллоҳнинг йўлида нафақа қилишга чақирилсангиз, бас баъзиларингиз бахиллик қилурсизлар. Ва ким бахиллик қилса албатта ўзига бахиллик қилади. Ва ҳолбуки, Аллоҳ бой, сизлар камбағалсизлар. Ва агар сиз юз ўгириб кетсангиз У зот сиздан бошқа қавмни ўрнингизга келтирур, улар эса сизга ўхшаган бўлмайдилар". Биз юз ўгирсак бизни уларга алмаштириладиганлар кимлар? Улар бизга ўхшамаган бўлишар экан?!
Салмон Форсий розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларида ўтирган эдилар. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам у кишининг сонларига уриб туриб:
- Мана бу ва бунинг асҳоблари! Аллоҳга қасамки, агар иймон сурайё юлдузида бўлса ҳам форслардан бир қанча кишилар унга етишади!
Ториқ ибн Зиёд барбарлардан эди. Салоҳиддин Айюбий курдлардан эди. Муҳаммад Фотиҳ турклардан эди. Сайфуддин Қутуз турк мамлукларидан эди. Баракахон мўғул эди. Уларнинг ирқи ва жинси бошқа бўлсада буюк ислом уларни бирлаштирган эди.
Имом Бухорий ва имом Тирмизий Ўзбекистондан, Имом Муслим Нишопурдан, Ибн Можа Қазвиндан, Абу Довуд Сижистондан, имом Насоий Турманистондан эдилар. Уларнинг диёри турлича бўлсада Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари уларни бирлаштирган эди.
Бу дин араб диёрида бошланган бўлсада фақат арабларники эмас. Абу Лаҳаб Ҳошимийлардан, аммо нажот топмади. Билол розиёллоҳу анҳу Ҳабаший, аммо у киши нажот топдилар. Абу Жаҳл Қурайшдан, аммо у нажот топмади. Салмон розиёллоҳу анҳу Форсий, аммо у киши нажот топди. Валид ибн Муғийранинг насаби улуғ, аммо нажот топа олмади. Суҳайб аслида Румлик, аммо нажот топди.
Улуғ насабли Қурайшийлар ёмон эътиқодлари ва бузуқ амаллари туфайли бадбахт бўлишди. Ҳеч ким танимайдиган мискин ва оддий кишилар Аввало Аллоҳнинг раҳматм , қолаверса тўғри эътиқоди ва яхши амаллари билан нажот топишди. Агар бирор кишига насаб ёрдам берганида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Абу Лаҳабга ёрдам берар эди.
Қачонлардир Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган эдилар:
"Эй Муҳаммаднинг қизи Фотима! Аллоҳнинг олдида мен сенга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Эй Расулуллоҳнинг аммаси Сафийя! Аллоҳнинг олдида мен сенга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Эй Расулуллоҳнинг амакиси Аббос! Аллоҳнинг олдида мен сенга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Инсонлар қиёмат куни амали билан менинг олдимга келганида сизлар насабингиз билан кела олмайсиз!".
Кишининг ўз аждодларини ва миллатини севиши бошқа нарса, аммо "мен аждодларим ва миллатим туфайли ҳаммадан афзалман", дейиши бошқа бир нарса экан.
Биринчиси мурувватдан бўлса, иккинчиси эса жаҳолатдандир!
Абдул Қодир Самарқандий

ЖАННАТНИ БЎЛИБ БЎЛИБ СОТЯПМАН
Бир аёл кўчада кетиб турса йўл четида ерга расм чизиб ўтирган болага кўзи тушиб қолибди. Яқинига бориб:
- Нима қиляпсан? - болакай деб сўрабди.
Болакай:
- Жаннатни бўлиб-бўлиб, сотяпман, - хола дебди.
Бу жавоб аёлга жуда ҳам мақул бўлиб:
- Менга ҳам ўша ердан сотасанми, қанча туради? - деб сўрабди.
- 20 динор хола, - дебди болакай.
Аёл болакайга пулни бериб, йўлида давом этибди. Уйига етиб келиб, бу ҳодисани унутибди. Уй юмушлари билан банд бўлиб, бутун оиласини тинчитиб, бир амаллаб уйқуга кетибди. Туш кўрибди. Тушида жаннатда юрган эмиш. Эртаси кун бўлган воқеани эрига айтиб берибди. Эри ҳам бу ҳодисадан ҳайратга тушиб, болани қидириб кўчага чиқиб кетибди. Болани қидириб топса, у ҳали ҳам ерга расм чизиб ўтирган эмиш. Унга яқин келиб нима қилаётганини сўрабди. Бола яна ўша жавобни берибди. Эркак унга қараб:
- Менга ҳам ўша ердан сотгин, қанча туради? - деб сўрабди.
Болакай:
- 1 миллион динор туради амаки! - деб жавоб берибди.
Бу жавобдан таажубга тушган киши:
- Сен бола нима деяпсан ўзи, кеча мени хотинимга 20 динорга сотибсан-ку, - дебди бироз асабийлашиб.
Болакай жаҳли чиқиб турган одамга қараб:
- Амаки, хотинингиз у пули жаннатни сотиб олишга эмас, мени кўнглимни олиш учун берган эди. Сиз жаннатни шунчалик арзон деб ўйладингизми?! - дебди... Бу жавобдан ҳалиги одам лол бўлиб қолибди.
Жаннат арзон ҳам эмас, қиммат ҳам эмас. Унинг қадру қимматини бу дунёнинг молу дунёси, ўлчовлари билан ўлчаб бўлмайди. Жаннатни қўлга критишнинг йўли кўп, улардан бири Аллоҳ бандаларининг кўнгилларини олиш орқали бўлади, дейдилар устозларимиз.
"Ҳикматлар хазинаси"

Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Ҳузайфа ибн Ямонни учратиб қолиб, «Тонгни қандай қарши олдингиз, эй Ҳузайфа?» дедим. Ҳузайфа: «Фитнани яхши кўриб, ҳақни ёқтирмай, таҳоратсиз намоз ўқиб, Аллоҳда йўқ нарса менда бор ҳолимда қарши олдим», деди. Унинг бу гапларидан жуда қаттиқ жаҳлим чиқди. Бир оздан кейин олдимга Али розияллоҳу анҳу кириб қолиб, «Эй мўминларнинг амири, тинчликми, юзингизда ғазаб аломатини кўряпман?» деди. Мен Ҳузайфанинг гапини айтиб бердим. Али розияллоҳу анҳу шундай деди: «Ҳузайфа тўғри айтибди. Фитна деб мол-дунёни, бола-чақани айтган, чунки уларни яхши кўрамиз. Аллоҳ таоло эса Қуръони каримнинг Тағобун сурасида «Мол-мулкларингиз ва болаларингиз фитнадир», деган. Ҳақ деб ўлимни айтган, чунки ўлимни ёмон кўрамиз. Таҳоратсиз намоз деб салавотни айтган, чунки намоз дуодир («намоз ўқиш» ҳам, «салавот айтиш» ҳам араб тилида бир хил – «солат» дейилади). Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эса ҳар доим, таҳоратсиз ҳам саловот айтиш мумкин. Аллоҳда йўқ бўлган, аммо унда бор нарса – хотин ва бола-чақадир. Дарҳақиқат, Аллоҳда бу нарсалар йўқ».
Умар розияллоҳу анҳу: «Жуда тўғри айтдингиз, Абулҳасан. Ҳузайфа ибн Ямонга нисбатан қалбимдаги ғазабни кетказдингиз», деди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Умар розияллоҳу анҳу: «Жуда тўғри айтдингиз, Абулҳасан. Ҳузайфа ибн Ямонга нисбатан қалбимдаги ғазабни кетказдингиз», деди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Ўтган асрда бир ёш йигит Қори домлага шогирд бўлиб келди. Қуръонни тўғри ўқиш (тажвид) ва уни ёд олишдан дарс олар эди. Бўш вақтида эса устозининг хонадонида бўлган майда юмушларни бажарар эди. Уйдан эллик қадам нарироқда кичик бир ариқ бор эди. Кундалик дарсини олган шогирд, айвонда шифтга қараб ётар экан, миясидан бир фикр ўтди: “Aхир мен араб тилини билмасам, Қуръонни ёд олиб нима қиламан, аввал араб тилини ўрганиб, кейин Қуръонни ўргансамчи?” – деди. Устозининг олдига югурди. Устозига қуйидаги саволни берди:
– Устоз, араб тилини тушунмасам, Қуръонни ёд олиб нима қиламан?
Устози ўқиётган китобига қараб бир зум тикилиб қолди ва шогирдига қараб деди: – Ҳўв анави кўмир эланадиган ғалвирни кўряпсанми?
– Ҳа, кўряпман.
– Ўша ғалвирни олиб, ариқдан сув олиб кел.
– Узр устоз, лекин ғалвир тешикку! – деди шогирд.
– Aйтганни қилсангчи! – деб устоз китоб мутолаасида давом этди.
Бола югуриб бориб ариқдан ғалвирга сув тўлдирди ва устозининг олдига элтмоқчи бўлди. Лекин ҳар гал ғалвирдан сув оқиб кетаверди. Ғалвирда сувни келтириш имконсизлигини билган шогирд устозининг олдига келди ва деди:
– Ғалвирда сув турмайди. Шу сабабли унда ташиш бефойда. Нима учун менга буни буюрдингиз устоз?
Устоз кулиб қўйди ва болага қараб:
– Бу кўмир эланадиган ғалвир эди. Қоп қора эди. Энди қарасанг ювилиб, ялтираб қолибди. Гарчи, сув унинг ичида турмай оқиб кетган бўлса ҳам, сув унинг кирларини тушириб юборди. Қуръонни араб тилини билмасдан ёд олиш ҳам шунга ўхшайди. Гарчи тушунмасанг ҳам, қалбингни ювиб, ялтиратиб қўяди, – деди.
Устознинг бу гапларини эшитган шогирд, дарсларини яна ҳам чин юракдан бажарадиган бўлди ва бир йил деганда Aллоҳнинг муборак Каломини ёд олди.

АЛДАГАНИ БОЛА ЯХШИМИ?
Динимизда ёлғон қайтаришдан қайтарилган. Агар бирон кимса алдашда давом этаверса, илоҳий даргоҳда "каззоб” деб ёзиб қўйилиши таъкидланган.
Шундай кишилар бор, улар ёши катталар билан муомала қилганда рост гапирадилар, лекин ўзлари билиб-билмай болаларни алдайдилар. Чунки болаларни алдашга жуда енгил қарайдилар. Аслида катталарга ёлғон гапириш қандай гуноҳ бўлса, болаларни алдаганда ҳам худди шундай гуноҳ ёзилади.
Абдуллоҳ ибн Омирдан ривоят қилинади: бир куни онам мени чақирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимизда ўтиргандилар. Онам: Бери кел, сенга манавини бераман! дедилар. Шунда Расулуллоҳ сўрадилар:
— Унга бермоқчи эмасдинг-а?
— Мен унга хурмо бераман.
Агар (хурмо) бермаганингда, сенга бир марта алдаганлик (гуноҳи) ёзиларди (Имом Абу Довуд ривоят қилган).
Кимда-ким болага бирон нарса беришни ваъда қилиб, кейин сўзининг устидан чиқмаса, ёлғончи бўлади, гуноҳларни ёзиб турувчи фаришта унинг номаи аъмолига бир марта алдаганлик гуноҳини битиб қўяди. Зеро, ёш болага берилган ваъда катта одамга берилган ваъда билан баравар. “Ёш бола-ку, билиб ўтирибдими”, “Эсидан чиқиб кетади”, деб ўйлаш нотўғри.
Ишга ёки бирон жойга кетаётиб фарзандига ваъда берган ота-она уйга қайтаётганида берган ваъдаси устидан чиқсин. Зеро, “Сенга зўр нарса опкеламан”, дея уйдан чиқиб кетган ота ёки она жигарбанди олдига қуруқ қўл билан қайтиб келиши унинг ёлғончилигига кифоя қилади. Агар бирон нарса олиб беролмайдиган бўлса, ваъда ҳам бермасин. Сўз бердими, гапида турсин.
Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким бир болага: “Кел, (манавини) ол", деса-ю, кейин унга (ҳеч нарса) бермаса, ана ўша ёлғончиликдир” (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Болаларни алдаш оқибатида улар секин-аста ёлғончиликка ўрганиб боради. Қолаверса, ота-она фарзандини алдайверса, боланинг уларга бўлган ишончи сўнади. Бориб-бориб ота-она ўз боласи олдида субутсиз одамга айланади. Шундан кейин ота-онанинг фарзандига сўзиям ўтмайди. Бунга ўзлари сабабчи. Суяксиз тилдан чиққан ёлғон сўзлар, қуруқ ваъдалар оқибатида мурғак қалб соҳибларининг ота-оналарига ишончи қолмайди.
Ота-она фарзандига: “Тўғри юр”, “Ёлғон гапирма”, “Бировнинг ҳақидан қўрқ", деб насиҳат қилиб туриб, ўзи алдаса, фарзанди кўз ўнгида ёлғон гапирса, оғиздан чиқаётган насиҳат ҳавога кетади, қилинган ваъзнинг фойдаси бўлмайди. Чунки бола қулоғи билан эшитган гапга эмас, кўзи билан кўрганига кўпроқ ишонади.
Бир кишини кўчада биров чақирибди. Ўғил уйга кириб, Отасини кимдир чақираётганини айтибди. Ота ўғлига тайинлабди:
– Адам уйда йўла, дигин.
Қалбига гард юқмаган фарзанд чиқиб айтибди:
— Адам айтяптила, уйда ҳич ким йўғакан!...
Баъзи Ота-оналар фарзандлари одобсизлигидан хуноб бўладилар, тўғри йўлга сололмаётганларидан шикоят қиладилар. Аслида илгари фарзанд тарбиясига панжа ортидан қарашгани, алдашни, сўкишни, бировнинг ҳақидан ҳазар қилмасликни уларга ўзлари сингдириб боришгани эсларидан чиқиб қолади. Вақт ўтганидан кейин афсусланишдан наф йўқ. Қийшиқ ўсган дарахтни тўғрилаб бўлмайди. Унинг ўсишига навдалигидаёқ эътибор бериш керак. Агар боғбон (ота-она) ниҳолни яхши парвариш қилса, дарахт тўғри ўсади.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

Бозор гавжум.
Кекса дехқоннинг сабзисига харидор бўлдим.
Мушак сабзи. Нокдек ярақлаб турибди. Мендан олдин келган шляпали харидор савдолашгунча пойлаб турдим. Шляпали сабзини қопи билан оладиган, дехқон нархини туширадиган бўлди.
- Манави қоп неча кило чиқади? - деди харидор бўғзигача тўлдириб, устига сабзи барги солинган қопни кўрсатиб.
- Эллик кило, болам, - деди дехқон.
- Харқалай, тортиб кўрсакмикин? - деди харидор иккиланиброқ.
- Бемалол, болам, бемалол! - Дехқон раста бошига имо қилди. - Хов, анави ерда катта тарози бор. Аравачи болани чақирсанг, қопи билан олиб борасан. Бирпасда тортиб кўрасан.
Шундай бўлди. Харидор қопни темир аравага орттириб олиб кетди. Бир оздан кейин бола аравани судраб келди. Кетидан харидор хам етиб келди.
- Ота, - деди, киссасини ковлаб, - қопингиз қирқ беш кило чиқди.
Дехқон гох харидорга, гох қопга хайрон бўлиб қаради. Чиндан хам қопнинг оғзи очилмаган, хатто сабзи барглари хам жойида эди. Тирноқлари қорайиб кетган бармоқлари билан соқол-мўйловини силади. Кейин сабзи тўла қопни беозор шапатилади.
- Нега менга тухмат қиласан, ноинсоф қоп?! - деди бош чайқаб. - Оппоқ соқолим билан ёлғон гапираманми, эси паст қоп! Шунча йил мехнат қилиб, бировнинг хақига хиёнат қилганимни кўрганмидинг, нобакор қоп! Эртаматтан ўз қўлим билан тортганимда эллик кило чиққандинг-ку, турган жойингда беш кило сабзини еб қўймагандирсан, ёлғончи қоп?!
Пул санаётган шляпалининг ранги ўчди. Бир зум кўзини пирпиратиб турди-да, ўзини оломон орасига уриб, ғойиб бўлди.
- Болам, - деди дехқон анграйиб қолган аравакашга, - сабзини жойига опқўяқол, барака топкур. “Қоп” шунча мулзам бўлгани етар. Энди минбаъд ёлғон гапирмайди!
Дехқоннинг тирноқлари қорайиб кетган қўлини махкам сиқиб қўйгим келди...
Ўткир Хошимовнинг
“Дафтар хошиясидаги битиклар”идан

ИНШО
«Қайта туғилишнинг имкони бўлганида эди...» Иншолар танловида мавзу эълон қилингач, иштирокчиларнинг кўпи ўйланиб қолди.
Бир чеккада қимтинибгина ўтирган боланинг юзига табассум югурди. У ўйлаб ҳам ўтирмай ёза бошлади:
«Агар қайта туғилишнинг имкони бўлганда эди, онамнинг онаси бўлиб яратилишни хоҳлардим. Шундагина у берган меҳр, эътиборни қайтаришим мумкин бўларди. Уни худди у мени парвариш қилгандек, авайлаб суйиб, қўлларимда кўтариб катта қилган бўлардим...»
Бола шу ерига келганда тўхтади, ўзи ўтирган аравачага боқиб бир зум жим қолди. Сўнг яна иншосини давом эттирди. «Ҳозир яхши ўқиш ва онамнинг кўз ёшларини артишдан бошқа ҳеч иш қўлимдан келмайди... »
Иншо қисқа эди, бироқ шунинг ўзи ҳам биринчи ўринга кифоя қилди.

Билибми, билмайми ғийбатга рўпара келганимизда, шу хикояни кўз олдимизга келтирайлик.
Бир аёл қўшнисини ғийбат қилибди. Fийбат гап тезда қишлоқ аҳолисига тарқабди.
Fийбат қилинган одам эса анча изтироб чекибди. Маълум вақтдан кейин ҳалиги аёл қилган ишидан пушаймон бўлибди. Хатосини қандай тузатишни билмай, бир доно зотга мурожаат қилибди.
Донишманд унга шундай маслаҳат берибди:
«Бозорга бориб товуқ сотиб ол ва сўйдир. Кейин уйга қайтишда, патларини юлиб, йўл
бўйи ерга сочиб кел».
Аёл бу ғалати насиҳатга ҳайрон бўлса-да, донишмандга ҳурмати туфайли, ишни айтилгандек
бажарибди. Эртаси куни донишманд аёлга:
«Кеча ташлаб келган патларингни бугун териб кел», деб буюрибди.
Аёл кечаги юрган йўлидан бориб, патларни тўпламоқчи бўлибди. Қараса, шамол барча
патларни учириб кетган экан. Соатлаб излаш натижасида, бор- йўғи бир-иккита патни
топибди.
Доно зот унга: «Кўрдингми, уларни ерга ташлаш осон, аммо қайта тўплашнинг иложи йўқ.
Fийбатни ҳам қилиш осон, бироқ асоратини кетказиш ниҳоятда мушкул»...
Икки инсоннинг суҳбати диалог дейилса, икки ҳайвонниннг сухбати ҒИЙБАТ дейилади.

Ҳақни гапиришдан тўхтаманг! Чунки оғзингизга юган уришаётган пайтда орқангизга эгар ташлаётган бўлишади.
Молик бин Набий раҳимаҳуллоҳ
Молик бин Набий раҳимаҳуллоҳ
Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг...
- Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар...
- Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар.
- "Вақтим бўлмади"... "Вақтим йўқ эди"... "Иложини қилолмадим"... каби сўзларга асло ишонманг...
У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган.
- Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади...

“Жамиятимиз ҳалолликка ҳар қачонгидан кўра муҳтож...”
Ислом инсонни шарафлайдиган барча фазилатларнинг манбаидир. Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилди: “Қасамки, биз Одам боласини мукаррам қилдик. Уни қуруқликда ва денгизда (кемалар, уловлар ила) ташидик. Ва пок неъматлар ила ризқлантирдик. Ва Ўзимиз яратган кўплаб яратган мавжудотларимиздан устун қилдик” (Исро, 70).
Батафсил: https://azon.uz/content/views/37010
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER1go61S5CTyWoStQ

Аллоҳ таолога ва У зотнинг Расулига муҳаббат қўйиш, ҳамда, ушбу муҳаббат асосида ҳаёт кечириш нақадар гўзал!
Билмасанг гапирмайсан, бировнинг кўнглини оғритмайсан, туҳмат, бўҳтон, ёлғон каби иллатлардан узоқда бўласан. Текширилмаган ёки сенга алоқаси бўлмаган хабарларга қўйга ўхшаб эргашиб кетавермайсан, ақлинг етмаган нарсани тарқатавермайсан. Бандасидан қўрқиб эмас, балки, ўзинг муҳаббат қўйган Зотнинг назаридан қолишдан қўрқиб ҳар бир хайрли ишингни мукаммал бажарасан. Халқ учун, мусулмонлар учун жонингни бериб хизмат қиласан, лекин улардан ҳеч нима кутмайсан. Гарчи улардан азият кўрсангда, яхшиликда давом этасан. Чунки сен бу ишларни улар учунмас, Аллоҳ учун бажарасан. Кимнингдир молу давлати, мансабу обрўси, жисмининг қуввати ёки номининг машҳурлиги сени ҳечам чўчитолмайди. Чунки уларнинг ҳам қалби, куч-қуввати Роббингнинг тасарруфида эканини, У зот хоҳласа бир лаҳзада ҳар қандай кучлини ҳам заиф қилиб қўйишга, ҳатто уни уруғ-аймоғи билан йғқ қилиб ташлашга, ёки, бугун иззатда яшаётганни эртага хорлик ва зиллатга мубтало қилишга қодирлигини аниқ биласан.
Шунга қарамай, сенга зулм қилганларга самимий табассум билан инсоф тилайсан, уларга ачинасан. Улар ҳам Аллоҳ ва Расулини таниганларида бундай хатога йўл қўймасликларини англаган ҳолда улар ҳаққига хайрли дуолар қиласан. Сени хорлашни мақсад қилган бечораларга ачиниш назари билан қарайсан. Чунки улар, Аллоҳ учун йўлиқаётган азияту ситамларинг сенга қанчалик лаззат бахш этаётганини тасаввур ҳам қилолмайдиган даражада ҳақир инсонлар эканликларини ўзлари ҳам билмайдилар.
Ёлғизлик сен учун нақадар сермазмун суҳбат эканини ҳеч ким англолмайди. Унда сен Роббинг билан суҳбатлашасан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан дардлашасан, ёш боладек шикоятингни У кишига айтасан. Бу суҳбатдан руҳий қувват олиб, жамиятнинг вакиллари билан хаёлан бирма-бир суҳбат қурасан. Бойлар билан гаплашиб уларни бахилликдан огоҳлантирасан. Миллатнинг ўсиши, Ватаннинг тараққиёти учун Аллоҳ берган бойликдан тўғри йўлда эҳсон қилишлари шарт эканини уларга уқтирасан. Фақирлар билан ҳамсуҳбат бўлиб, уларга тасалли берасан. Ёшлар билан алоҳида суҳбат қурасан?
Уларнинг бефарқликлари, фақатгина ўзларининг манфаатларини кўзлаб ҳаракатланишлари, бемаъни нарсалар билан овора бўлиб қолишлари, келажакда жуда катта хатарга сабаб бўлишини тушунтирасан. Бу ҳаётда яшашдан мақсад фақат моддий юксалиш ва жисмоний рағбатларни қондириш бўлса, ҳайвонлардан фарқимиз қолмаслигини, ваҳоланки биз улардан фарқли ўлароқ онгли, илм олишга лаёқатли ва ақлли қилиб яратилганимизни, шундай экан, ҳаётда ҳам албатта улардан фарқли яшашимиз кераклигини уқтирасан. Хаёлан тоғу тошларга, чўлу адирларга чиқасан. Кўчаларда ёки боғларда бир-бири билан қўл ушлашиб юрган бегона йигит-қизлар ёнига келиб насиҳатлар қиласан. Охирини ўйламасдан иш қилиш инсонга ярашмаслигини уларга англатиб, бундай ўткинчи туйғуларга олтин вақтни қурбон қилиш ақлдан эмаслигини тушунтирасан.
Уларга Аллоҳни танитасан, ҳа, Аллоҳни. Чунки, ҳар қандай камчилик ёки гуноҳнинг негизида Аллоҳни танимаслик-жоҳиллик ётади. Инсониятни нафсига, шаҳватига қул бўлишини хоҳлаётган энг катта душман ҳақида уларга хабар берасан. Шайтон ва унинг малайлари энг буюк душманлигини англаганлар унинг йўлидан юрмасликлари аниқ.
Хуллас, хаёллар гирдобида ўтган асрларга, келажакка сайр қиласан...
Ҳеч қачон ғамгин бўлмайсан. Имконинг борича хизмат қиласан, меҳнатинг самарасини Аллоҳга топширасан. Қуллик мақомингда турасан. Одобсизлик қилмайсан!
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзига ва Расулига муҳаббатли қилсин!
t.me/UlugbekBuxoriy

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Шуҳрат Қаюмов мулоҳазалари:
✅Эр ким? Хотин ким? Оила нима?
✅Шуҳрат Қаюмов ўғлини қандай уйлантирди?
✅Парда ортидан бузилиб кетган оила
✅Ҳар бир меҳмонга тилла узук тарқатган "тўйчи"
✅Ёшлар тўйдан аввал бир ой вальс тушишни ўрганмай қайси ишни қилганлари маъқул?

Ярим кечаси бир киши имом Абу Ханифанинг уйига илтимос билан келди:
- Қачондир пулларимни яшириб қўйган эдим. Аммо хозир қаерга беркитганимни эслай олмаябман. Шу сабабли сиздан топишга кўмак беришингизни илтимос қилиб келгандим.
Шунда Абу Ханифа унга жавоб берди:
- Йўқолган буюмларни қидириш вазифам доирасига кирмасада, сизга ёрдам беришга харакат қиламан.
Бироз ўйланиб, яна сўзида давом этди:
- Уйингизга боринг. Тонгга қадар намоз билан машғул бўлинг. Умид қиламанки, Аллохнинг изни ила сиз беркитилган молингизни қаердалигини эслайсиз.
Халиги киши бироз иккиланиб уйига қайтди.
Тахорат олиб, намозга хозир бўлган ҳам эдики, пулларини қаердалиги ёдига тушди.
Намозни тезда тугатиб, у муқаддам пулини беркиткан ерга бориб, ўша ердан уни қазиб олди.
Тонгда эса имом Абу Ханифанинг хузурига келиб, бўлган воқеани қувонч билан сўзлаб берди ва бу борада қилган ёрдами учун имомга ташаккур билдирди.
- Айтингчи, намоз ўқишни бошлашим билан молимни қаерга кўмилганини эслашимни қаердан билдингиз?
- Мен Иблис сизни намозда тинч қўймаслигини билардим. У сизни тонгга қадар ибодат қилиб, ажрга эга бўлмаслигингиз учун яширинган бойликларингизни ёдингизга солди, - деб, Абу Ханифа табассум қилди.
Намознинг ажри шу қадар бисёрки, шайтон дунёни бор бойлигини оёғингиз остига тушаб хам сизни шу ажрдан мосуво қилишга уринади. Сиз эса бунга алданиб қолманг!

ҚЎПОЛЛИК БИЗДА ҚОЛИБ КЕТДИ
Ҳазн ибн Абу Ваҳб Махзумий Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан исмини сўрадилар. У: "Исмим Ҳазн", деди. "Ҳазн" дегани "асабий", "оғир табиатли", "саркаш" деганидир. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен Саҳлсан", дедилар. Яъни, унинг исмини ўзгартирмоқчи бўлдилар. "Саҳл" дегани "осон", "енгил" деган маъноларни билдиради. Шунда Ҳазн: "Отам қўйган номни ўзгартирмайман", деди.
Ҳазн ибн Абу Ваҳб буюк тобеин Саъид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳнинг бобоси бўлади.
Саъид ибн Мусаййиб айтади:
"Бобом Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзгартиришларини қабул қилмагани учун бизда асабийлик, қўполлик ва саркашлик қолиб кетди".
Шунинг учун Саъид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳнинг ҳаётига назар солсак, унинг илми ва фазлига қарамасдан анча оғир феълли ва саркаш инсон бўлганлигини кўрамиз.
Халифа Абдулмалик ибн Марвон Мадинаи Мунаввара зиёратига келди. Иссиқда дам олмоқчи эди, аммо уйқуси келмади. Қўриқчиларидан бирига:
"Бор! Масжиди набавийга қарачи, менга ҳадис айтиб берадиган бирор киши борми?", деди.
Қўриқчи масжидга борди. Саъид ибн Мусаййиб кишиларга дарс бераётган эди. Қўриқчи унга: "Сени мўъминлар амири чақираяптилар", деди. Саъид ибн Мусаййиб: "Менинг исмимни айтдими сенга?", деб сўради. Қўриқчи: "Йўқ. Менга ҳадис айтиб берадиган бирор кишини чақириб кел", дедилар. Саъид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳ деди: "Унда бориб халифага айт, мен амирлар билан ўтирмайман".
Қўриқчи бориб Абдулмалик ибн Марвонга деди: "Келишдан бош тортгани учун бошини қилич билан чопмоқчи бўлдим". Шунда Абдулмалик деди: "Уни ўз ҳолига қўй. Биз Саъид ибн Мусаййибнинг номини эшитганимиздан бери у шунақа".
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам агар олдиларига бирор исми яхши бўлмаган киши келса унинг исмини ўзгартирар эдилар. Яхши исмдан яхшилик умид қилар эдилар. Ҳудайбия сулҳида сулҳ тузиш учун мушриклар томонидан Суҳайл ибн Амр келганида: "Бу Суҳайл ибн Амр. Ишингизга енгиллик бўладими дейман", деган эдилар. "Суҳайл" маъноси "енгил", "осон" деганидир.
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига Қалил ибн Салт келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан исмини сўрадилар. У: "Қалил", деди. "Қалил" дегани "оз" деганидир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен Касирсан", дедилар. "Касир" дегани "кўп" деганидир.
Бошқа бир куни Бани Ғифордан бир аёл боласи билан келди. Боласининг бўйнига тумор илинган эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам боланинг бўйнидаги туморни олиб отиб юбордилар ва унинг исмини онасидан сўрадилар. Онаси: "Боламнинг исми Соиб", деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Унинг исми Абдуллоҳ", дедилар. "Соиб" дегани "ташландиқ", "дайди" маъноларини англатади.
Шундан сўнгра бола биров уни "Соиб" деб чақирса қарамайдиган бўлди. "Абдуллоҳ" деб чақирса қарар эди. Ундан: "Нега аввалги исминг билан чақирсак қарамайсан?", деб сўрашганда у: "Мен Расулуллоҳ номлаган ном билан чақирилсамгина ижобат қиламан", деган эди.
Болаларнинг оталаридаги ҳақларидан бири оталар уларга яхши ном қўйишларидир. Токи, катта бўлганларида номларидан хижолат бўлмасинлар. Қолаверса ҳар бир исмдан фарзандларимизга насиба бордир. Уларга яхши исмларни танлашимиз лозим!
@Abdulqodir_Polvonov