Audio
❓Зинодан сақланиш мақсадидаги никоҳ ҳақида саволим бор.
Унаштирувдан кейин йигит икки гувоҳнинг ёнида қизга телефон орқали менга турмушга чиқ деганида қиз сизга турмушга чиқдим деса, никоҳ боғланадими?
Ёки гувоҳларнинг ёнида бўлса-чи?! Бизнинг мазҳабда валийнинг иштироки шарт эмасми?

📌НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ
✅Қуйидагилар намознинг суннат амаллари ҳисобланади:
✔️ Такбири таҳрима ("Аллоҳу акбар")да қўлнинг бармоқларини ўз ҳолида очиқ тутиб қулоққа теккизиш, сўнг қўлларни киндик остига боғлаш;
✔️Такбирдан сўнг "Сано" ўқимоқ;
✔️"Сано"дан сўнг "Аъузу биллаҳ" ва ҳар ракатда Фотихадан аввал "Бисмиллаҳ..."ни айтмоқ;
✔️Фотиха сураси тугагач, махфий тарзда "Омин" демоқ;
✔️Имом рукуъдан кейин "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ", иқтидо қилганлар эса "Роббана лакал-ҳамд" демоқлари (намозни ёлғиз ўқиганлар иккаласини ҳам айтади);
✔️Намозда бир ҳолдан иккинчи ҳолга (фарзларнинг биридан иккинчисига) ўтаётганда "Аллоҳу акбар" демоқ;
✔️Рукуъда қўл бармоқларини ёйиб, икки тиззани маҳкам чангалламоқ ва камида уч марта "Субҳана роббиййал ъазийм", демоқ (бунда аёллар бармоқларини тизза устида жипс тутишади, тиззаларини бироз букишади);
✔️Саждада пешонани қўллар орасига олмоқ, бармоқларни жипс тутмоқ ва бош бармоқни қош тўғрисида тутмоқ;
✔️Саждада эркакларнинг оёқлари, тиззалари, қўллари, пешонаси, бурни ерга тегиб турмоғи, билакларини ерга ҳам, қовурғасига ҳам теккизмай тутмоғи (аммо аёллар бу айтганларни қилиб, қўлларини теккизиб, сиқилиброқ сажда қилишади);
✔️Эркакларнинг чап оёқ устига ўтирмоғи, ўнг оёғини тиклаб, бармоқларини қиблага қаратмоқлик (аёллар эса икки оёғини ўнг томонга чиқариб, чап қуймичда ўтиради);
✔️Тик турганда икки оёқ орасини тўрт бармоқ кенликда тутмоқ (аёллар эса жипс тутишади);
✔️Қаъдада саловот, "Роббана..." дуосини ўқимоқ;
✔️Аввал ўнг, сўнгра чап томонга салом бермоқ;
✔️Фарз намозларини жамоат бўлиб ўқимоқ.
📚"Ислом дини" китобидан

❓Мен мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлайман, мактабда 1 соат дарс 45 дақиқадан иборат, ўқувчилар кийинишини ҳисобга олган ҳолда, кейинги соатга кечга қолмасликлари учун 5 минут олдин жавоб берсам бўладими, ўша ўтилмаган 5 минут вақтга оладиган иш ҳақи ман учун ҳалол бўладими?
Audio
❓«Роббана лакал ҳамд» қачон айтилиши ва қачон айтилмаслиги ҳақида батафсил тушинтириш берсангиз, жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
✅НАМОЗНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ
✔️Намозда эсноқ ва йўтал келганда кучи етганича қайтариш.
✔️Ихтиёрсиз эсноқ келганда ўнг қўл орқаси билан оғзини беркитиш ва пайғамбарларнинг ҳеч бирларини эснамаганларини ўйлаш.
✔️Муқим кишининг Фотиха сурасидан сўнг бомдодда узунроқ, оқшом намозида қисқароқ, бошқа намозларда ўртачароқ суралари ўқиши.
✔️Намоздаги зикрларни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш.
✔️Саждага борганда аввал тиззани, қўлни, кейин пешонани, сўнг бурунни ерга қўйиш. (Саждадан бош кўтарганда аксинча бўлади.)
✔️Саждада бармоқ ораларини зичлаш, бошни икки қўл орасига, бош бармоқни қулоқ тўғрисига қўйиш, қўл бармоқлариниг учини ва оёқлар панжаларини қиблага қаратиш.
✔️Саломда юзини ўнг ва чап оёқларга қаратиш, саломдан сўнг юзининг тер ва чангини артмаслик.
✔️Такбир учун қўл кўтарганда қўлни енгдан чиқариб, бош бармоқнинг юзини қулоқ юмшоқларига теккизиш (аёллар қўлларини енгдан чиқармай, елкалари тўғрисигача кўтарадилар).
✔️Қиёмда қўл боғлаганда ўнг қўлнинг бош ва чинчалоқ бармоқлари билан чап қўлнинг бўғимидан ушлаб, уч ўрта бармоқни чап қўл билаги устига ётқизиб туриш.
✔️Намозни ёлғиз ўқиганда рукуъ ва саждаларда тасбеҳ миқдорини ошириб 5, 7, 9 мартаданн айтиш.
✔️Уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг сўнгги икки ракатида Фотиҳа сурасини ўқиш.
✔️Қиёмда сажда ўрнига, рукуъда оёқ бармоқларига, саждада бурунга, қаъдада (ўтиришда) бағрга қараб ўтириш.
✔️Намозда тавозе ва шикасталик билан туриш.
✔️Намозга кечикиб қўшилган кишининг қолган ракатларни ўқишга туриш учун имомнинг икки тарафга салом беришини кутиши.

ЭНГ ЯХШИ AKA...
Банкнинг ёнида катта-қоп қора ўта ҳашамдор Ламборджини машинаси турарди. Унинг ёнида эса кичикина етти–саккиз яшар болакай унга тикилиб қолганди.
Кўзларини катта катта очиб ҳаяжон ва ҳавас билан атрофида айланиб томоша қиларди. Шунчалар берилиб кетганидан орқасидан келган машина эгасини пайқамай қолди.
— Ҳа болакай машинам сенга ёқиб қолдими?
Ўта замонавий кийинган соч соқоли ўзига ярашган бойвучча йигит юпунгина кийинган озғингина бу болакайга менсимай қаради..
У банкдан катта пул олиб чиқаётган бўлса керак қўлида қора кейс уни бир қўлида айлантириб машинанинг орқа ўриндиғига қўйди. Сўнг эса қўлида иккита буханка нон ушлаб олган болакайга қараб қўйди:
— Бу менинг акамнинг совғаси, у сеҳргар эмас, шунчаки энг кучли банкир, битта-ю битта укасига энг зўр машинани совға қилади-да.
— Машинангиз жуда хам чиройли ва зўр экан. Акангиз хам жуда бой экан, оҳ, қанийди мен хам....
Болакай гапини тугата олмади.
— Шунақа аканг бўлишини хоҳладингми? — сўради бойвучча йигит:
— Йўқ, мен худди сизнинг акангиздек ака бўлишни истайман...
Бу жавобдан йигитнинг юраги увишиб жуда ҳам ғариб бўлиб кетди, бироз ўйланиб қолди.
— Хоҳлайсанми сени айлантириб келаман?
Болакай шу қадар севиниб кетдики бахтдан сакрарди..
Машина йўлга тушди..
Қимматбаҳо чарм қопланган ўриндиқларда икки хил дунё — бирининг онги шуурида ғиж-ғиж бойлиг-у давлат, иккинчисининг қалбида меҳрдарё муҳаббат лиммо-лим тўла икки инсон кетиб борарди.
Болакай шунақа қимматбаҳо машинада миниб кетаётганидан мағрурланганича, кўчадагиларга ғурур билан қўл силтар экан, сал нарида кўринган кўп қаватли уйларни кўриб қўл силкиди ва:
— Ака майлими мана шу домнинг подъезди ёнигача мени олиб бориб қўйинг сиздан илтимос.
У қўшниларига хам мақтанмоқчи шекилли, деб йигит мийиғида кулиб бош ирғади ва машинани бола айтган подъезд ёнигача олиб келиб тўхтатди..
Шундай қимматбаҳо машина подъезд ёнига келиб тўхтаганини кўриб, хамма қўшнилар деразаларидан мўралай бошлашди. Болакай ғайрат билан эшикдан тушиб йигитга ўгирилиб қаради.
– Ака беш дақиқа мени шу ерда кутиб туринг илтимос сиздан.
Ўзи эса шамолдек подъездга кириб кетди ва иккинчи қаватга уйига кирди.
Хонада эса беш яшар укачаси қанақадир расмли китобчани варақлаб ўтирарди.
Укаси туғма оёқ фалажлиги билан туғилганди. У хеч қачон юра олмасди, фақат ногиронлар аравачасига боғланиб қолганди.
Акаси укасини бир амаллаб кўтариб ташқарига олиб тушди.
«Қара кўрябсанми Санжар, қара қанақа дахшат зўр машина , мана бу аканинг акаси укасига совға қилибди! Сўнг эса гўёки қасамёд этаётгандек ишонч билан укасига қаради:
- Мен катта бўлсам бой бўламан , кейин сенга хам худди шундай зўр машина совға қиламан. Кейин уйдан магазинга магазиндан уйга бемалол бориб келаверамиз! Сенга кўп ўйинчоқлар сотиб оламиз...
Кейин эса машинангда Худонинг уйига бориб сенинг оёқларингни тузалиб кетишини сўраймиз».
Йигитни кўзи ёшланди ва машина эшигини очди:
— Кутиб нима қилдик? Мана менинг машинам борку, сизларни магазинга ҳам элтиб қўяди...
Агар сўраб суриштирсак Худонинг олдига ҳам йўлни топамиз.

❓Масжидда маъруза пайтида ўзаро суҳбатлашиб ўтирганларни кўп учратяпмиз. Уларнинг бу иши тўғрими?
Audio
❓Бизнинг маҳалламизда долзарб бир масала бор – маҳалладагилар “викоп”га мол беряпти. Бу гуноҳ бўлмайдими?
ДИН НИМА ?
Дин - итоат, парҳез, эътиқод, ҳисоб, жазо, ишонч, мукофот, ҳукм, йўл тутиш маъноларини билдиради. Дин илоҳий йўриқдир, Аллоҳ таоло буюрган ҳукмлар, ибодатлар ва ақида мажмуидир. Дин ақлли инсонларни моҳиятан хайрли ва эзгу нарсаларга етказади. Барча пайғамбарлар ( алайҳимуссалом) даъват этишган дин асосда бирдир. Улар инсонларни оламни ягона Аллоҳ таоло яратганига иқрор бўлишга ва фақат унга ибодат қилишга даъват этишган. Улар етказган ҳукмлардагина фарқ бордир, асосий даъватларида эса фарқ йўқ.
Дунёда дини, ишончи бўлмаган бирор миллат ( халқ) йўқ. Чунки бирор миллат динсиз яшай олмайди. Ейиш, ичиш, ухлаш каби дин ҳам бир эҳтёждир. Бироқ ҳар қандай дин, эътиқод ҳам тўғри бўлавермайди. Энг тўғри, ҳақ дин - Аллоҳнинг хушнуд бўлган, танлаган дин Ислом динидир. У бутун инсониятга юборилган, Аллоҳнинг элчилари, тамонидан ўргатилган умумий бир диндир, барча пайғамбарларнинг динидир.

ИСЛОМ ДИНИ
Ислом - бўйсиниш, тоат, ихлос, тинчлик, сулх демакдир. Аллоҳ таолонинг барча бандалари учун рози бўлган дини Ислом динидир. Ислом тавхид динидир. Аллоҳ таоло юборган барча пайғамбарлар: Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад алайҳимуссалом инсониятни асосда бир динга - Аллоҳ таолонинг улуҳиятда ва рубубиятда ягоналигига, Унинг китобларига, фаришталарига, росулларига ва қиёмат кунига иймон келтиришга, фақат унга ибодат қилишига даъват этишган (Шўро, 13). Ислом дини шариати комил - мукаммал шариатдир. Ислом динидаги кишилар "мусулмон - муслим" деб аталади. Ҳозир ер юзида бир ярим миллиард нафар мусулмон бор.

📌НАМОЗНИНГ ҲАРОМЛАРИ
✅Намоз ичида ҳаром бўлган амаллар қуйидагилар:
✔️ "Бисмиллаҳ..."ни товуш чиқариб айтиш.
✔️Юзни ўнг ва чап тарафга қаратиш.
✔️Осмонга қараш.
✔️Фарз намозларида узрсиз бирор нарсага суяниш.
✔️Суннат бўлмаган ўринларда қўл кўтариш.
✔️Рукуъ ва саждада қўл ва оёқ бармоқларини ердан кўтариш.
✔️Қаъда (яъни, ўтирган)да икки оёқни тик қилиб, товон устида ўтириш.
✔️Бадани ёки кийимини кўп ўйнаш.
✔️Саломни бир тарафга бериш.
✔️Витрдан бошқа намозда "Қунут" дуосини ўқиш.
✔️Такбир, "Сано", тасбеҳ ва "Ташаҳҳуд"ларни суннат бўлган миқдордан ошириб ўқиш.
✔️Вожиблардан бирини қасддан тарк этиш.

Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
"Айби айтилганда қабул қилиш"
Абдулҳамид домла
"Пискент" жоме масжиди имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉Youtube
👉Telegram
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

"Кибр ҳақида"

📌НАМОЗНИНГ МУБОҲЛАРИ
✔️Юзни бурмай, нигоҳ билан қараш.
✔️Сажда ўрнини бир марта супуриб ташлаш.
✔️Илон, чаён каби зараркунандаларни ўлдириш.
✔️Қироатга моне бўлмайдиган бирор нарсани оғизга солиб туриш.
✔️Нафл намозларида узрсиз бирор нарсага суяниб туриш.
✔️Имом янглишганда муқтадийлар такбир ёки тасбеҳ айтиб янглишганини унга билдиришлари.
✔️Намоз ўқиётганнинг олдидан одам ўтса, тасбеҳ айтиб намозда эканини билдириш.
📚"Ислом дини" китобидан
✔️Юзни бурмай, нигоҳ билан қараш.
✔️Сажда ўрнини бир марта супуриб ташлаш.
✔️Илон, чаён каби зараркунандаларни ўлдириш.
✔️Қироатга моне бўлмайдиган бирор нарсани оғизга солиб туриш.
✔️Нафл намозларида узрсиз бирор нарсага суяниб туриш.
✔️Имом янглишганда муқтадийлар такбир ёки тасбеҳ айтиб янглишганини унга билдиришлари.
✔️Намоз ўқиётганнинг олдидан одам ўтса, тасбеҳ айтиб намозда эканини билдириш.
📚"Ислом дини" китобидан
Forwarded from Fitrat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Мурожаат
Муфтий Усмонхон Алимов юртдошларга, ёшларга ва илм аҳлига мурожаат қилди
➡️ t.me/fitratuz

Forwarded from Kamoliddin
ЮРТИМИЗ МАСЖИДЛАРИДА РАМАЗОН ОЙИ ВА ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида масжидларда тайёргарлик ишлари бошланди.
Жумладан, масжидларда Таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида, жорий йилнинг 10 апрель, шанба куни “Озодалик куни” ўтказилади.
🔸 Коронавирус касаллиги билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади. Хусусан, намозхонлар тиббий ниқобда бўлиш, оралиқ масофани сақлаш, ташриф буюрувчилар тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинади.
❕Масжидларда электр, газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда намоз ўқиладиган жойлар муҳофазасига катта эътибор қаратилади, техник жиҳозларнинг созлиги кўрикдан ўтказилади.
📡🖥📲 Имом-хатиблар тамонидан ОАВ ва Интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган чиқишлари қилинади. Шунингдек масжидлардаги Таровеҳ намозларининг шукуҳи, мўмин-мусулмонларнинг хушкайфияти ҳам кенг ёритилади.
🤲Аллоҳ таоло юртимиз ва дунё мусулмонларини Рамазон ойига эсон-омон етказиб, Ўзи рози бўладиган тарзда ўтказишимизни насиб айласин. Ушбу улуғ ойда бўладиган тоат-ибодатлар ва дуо илтижоларимиз сабабидан бутун дунёдан вабо ва офатларни кўтарсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollarForwarded from Fitrat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
Сохта даъволар ҳақиқати
Устоз Исҳоқ Муҳаммад
"Имом ат-Термизий" жоме масжиди имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉Youtube
👉Telegram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Сохта даъволар ҳақиқати
Устоз Исҳоқ Муҳаммад
"Имом ат-Термизий" жоме масжиди имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Youtube
👉Telegram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ДИН УСУЛЛАРИ
✅Биринчи - тавҳид усули. Аллоҳ таолони ягона билиш ва бу эътиқодда мустаҳкам туриш.
✅ Иккинчи - адл усули. Дунёвий ишларда ва шариат аҳкомларида доимо тўғри йўлда турмоқ, доимо рост сўзламоқ.
✅ Учинчи - имомат усули. Дин ва дунё ишлари бир келиб қолганда аввал диний ишларни бажармоқ.
✅ Тўртинчи - нубувват усули. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотдан аввал ўтган барча анбиё ва пайғамбарларга иқрор бўлмоқ.
✅ Бешинчи - амру маъруф усули. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматига амр этган ( фарзу суннат қилган) нарсаларга амал қилмоқ ва буюрмоқ.
✅Олтинчи - наҳий мункар усули. Аллоҳ таоло ман қилган ишлардан сақланиш ва қайтариш.
✅ Еттинчи - тавалло усули. Аллоҳнинг дўстларини дўст тутмоқ. Пайғамбарлар, саҳобалар, Ҳақ йўлдаги, эътиқоди соф, иймони мукаммал барча уламолар, намоз ва рўзасини қазо қилмайдиган, Унинг амрига итоат этувчи кишилар Аллоҳнинг дўстларидир.
✅ Саккизинчи - табарро усули. Аллоҳ таолонинг душманларини душман тутмоқ.

❗️Илм талаб қилишдаги риёкорликнинг аломатлари борки, улардан эҳтиёт бўлинг:
✔️1. Илм талабидаги муваффақиятлар учун мақтов ва мадҳ айтишларини ёқтириш.
✔️2. Одамларга кўриниш беришни севиш.
✔️3. Ўзи камолотга эришганини ўйлаб одамларга кибр қилиш.
✔️4. Насиҳат ва маслаҳат беришларини ёмон кўриш.
📚"Салаф илмининг фазилати" китобидaн

📌НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР
✔️ Намозда гапириш (қасддан ёки адашиб бўлса ҳам).
✔️ Кишига салом бериш.
✔️Саломга алик олиш.
✔️ Узрсиз томоқ қириш, йўталиш.
✔️ "Ух, уф, оҳ" каби товушлар чиқариш.
✔️Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш (аммо охиратни ўйлаб йиғласа жоиз).
✔️ Ўзи эшитадиган даражада кулиш (қаҳқаҳа билан қаттиқ кулса, таҳорати ҳам кетади).
✔️ Акса урганда жавоб бериш (яъни, "Ярҳамукаллоҳ", дейиш).
✔️ Саволга ёки хабарга оятлар билан бўлса-да, жавоб бериш.
✔️ Бирор нарсани еб-ичиш (лабидаги, тишидаги овқатни ҳам).
✔️ Намозни жамоат билан ўқиётганида ёнидаги одамга жой бериш учун сурилиш.
✔️ Қироатни Қуръони каримга қараб қилиш.
✔️Амали касир қилиш қилиш (яъни, кўрган одам "Намоз ўқимаяпти", деган ўйга борадиган даражадаги амални қилиш.
✔️ Нажосат устига сажда қилиш.
✔️ Кўкракни қибладан бошқа томонга буриш.
✔️ Жамоат намозида тўхтамай бир соф миқдоридан кўп юриш.
✔️ Сажда ҳолида икки оёқ панжаларини ердан кўтариш.
✔️ Қироатни маъно ўзгарадиган даражада бузиш.
✔️ Намоз фарзларидан бирортасини узрсиз қолдириш.
✔️ Намознинг тўла бир рукнида авратнинг очиқ бўлиши.
✔️ Таҳоратнинг (таяммум, масҳнинг ҳам) кетиши.
✔️Бомдод намозида қуёш чиқиб қолиши.
✔️ Намоз асносида ҳушидан кетиши.