Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.47K videos
29 files
7.29K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ИСЛОМ ДИНИ

Ислом - бўйсиниш, тоат, ихлос, тинчлик, сулх демакдир.
Аллоҳ таолонинг барча бандалари учун рози бўлган дини Ислом динидир. Ислом тавхид динидир. Аллоҳ таоло юборган барча пайғамбарлар: Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад алайҳимуссалом инсониятни асосда бир динга - Аллоҳ таолонинг улуҳиятда ва рубубиятда ягоналигига, Унинг китобларига, фаришталарига, росулларига ва қиёмат кунига иймон келтиришга, фақат унга ибодат қилишига даъват этишган (Шўро, 13). Ислом дини шариати комил - мукаммал шариатдир. Ислом динидаги кишилар "мусулмон - муслим" деб аталади. Ҳозир ер юзида бир ярим миллиард нафар мусулмон бор.
📌НАМОЗНИНГ ҲАРОМЛАРИ

✅Намоз ичида ҳаром бўлган амаллар қуйидагилар:

✔️ "Бисмиллаҳ..."ни товуш чиқариб айтиш.

✔️Юзни ўнг ва чап тарафга қаратиш.

✔️Осмонга қараш.

✔️Фарз намозларида узрсиз бирор нарсага суяниш.

✔️Суннат бўлмаган ўринларда қўл кўтариш.

✔️Рукуъ ва саждада қўл ва оёқ бармоқларини ердан кўтариш.

✔️Қаъда (яъни, ўтирган)да икки оёқни тик қилиб, товон устида ўтириш.

✔️Бадани ёки кийимини кўп ўйнаш.

✔️Саломни бир тарафга бериш.

✔️Витрдан бошқа намозда "Қунут" дуосини ўқиш.

✔️Такбир, "Сано", тасбеҳ ва "Ташаҳҳуд"ларни суннат бўлган миқдордан ошириб ўқиш.

✔️Вожиблардан бирини қасддан тарк этиш.

📚
"Ислом дини" китобидан
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

"Айби айтилганда қабул қилиш"

Абдулҳамид домла
"Пискент" жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
📌НАМОЗНИНГ МУБОҲЛАРИ

✔️Юзни бурмай, нигоҳ билан қараш.

✔️Сажда ўрнини бир марта супуриб ташлаш.

✔️Илон, чаён каби зараркунандаларни ўлдириш.

✔️Қироатга моне бўлмайдиган бирор нарсани оғизга солиб туриш.

✔️Нафл намозларида узрсиз бирор нарсага суяниб туриш.

✔️Имом янглишганда муқтадийлар такбир ёки тасбеҳ айтиб янглишганини унга билдиришлари.

✔️Намоз ўқиётганнинг олдидан одам ўтса, тасбеҳ айтиб намозда эканини билдириш.

📚"Ислом дини" китобидан
Forwarded from Fitrat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Мурожаат

Муфтий Усмонхон Алимов юртдошларга, ёшларга ва илм аҳлига мурожаат қилди

➡️ t.me/fitratuz
Forwarded from Kamoliddin
​ЮРТИМИЗ МАСЖИДЛАРИДА РАМАЗОН ОЙИ ВА ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида масжидларда тайёргарлик ишлари бошланди.

Жумладан, масжидларда Таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида, жорий йилнинг 10 апрель, шанба куни “Озодалик куни” ўтказилади.

🔸 Коронавирус касаллиги билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади. Хусусан, намозхонлар тиббий ниқобда бўлиш, оралиқ масофани сақлаш, ташриф буюрувчилар тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинади.

❕Масжидларда электр, газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда намоз ўқиладиган жойлар муҳофазасига катта эътибор қаратилади, техник жиҳозларнинг созлиги кўрикдан ўтказилади.

📡🖥📲 Имом-хатиблар тамонидан ОАВ ва Интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган чиқишлари қилинади. Шунингдек масжидлардаги Таровеҳ намозларининг шукуҳи, мўмин-мусулмонларнинг хушкайфияти ҳам кенг ёритилади.

🤲Аллоҳ таоло юртимиз ва дунё мусулмонларини Рамазон ойига эсон-омон етказиб, Ўзи рози бўладиган тарзда ўтказишимизни насиб айласин. Ушбу улуғ ойда бўладиган тоат-ибодатлар ва дуо илтижоларимиз сабабидан бутун дунёдан вабо ва офатларни кўтарсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
Forwarded from Fitrat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Сохта даъволар ҳақиқати

Устоз Исҳоқ Муҳаммад

"Имом ат-Термизий" жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​ДИН УСУЛЛАРИ

✅Биринчи - тавҳид усули.
Аллоҳ таолони ягона билиш ва бу эътиқодда мустаҳкам туриш.

✅ Иккинчи - адл усули. Дунёвий ишларда ва шариат аҳкомларида доимо тўғри йўлда турмоқ, доимо рост сўзламоқ.

✅ Учинчи - имомат усули. Дин ва дунё ишлари бир келиб қолганда аввал диний ишларни бажармоқ.

✅ Тўртинчи - нубувват усули. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотдан аввал ўтган барча анбиё ва пайғамбарларга иқрор бўлмоқ.

✅ Бешинчи - амру маъруф усули. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматига амр этган ( фарзу суннат қилган) нарсаларга амал қилмоқ ва буюрмоқ.

✅Олтинчи - наҳий мункар усули. Аллоҳ таоло ман қилган ишлардан сақланиш ва қайтариш.

✅ Еттинчи - тавалло усули. Аллоҳнинг дўстларини дўст тутмоқ. Пайғамбарлар, саҳобалар, Ҳақ йўлдаги, эътиқоди соф, иймони мукаммал барча уламолар, намоз ва рўзасини қазо қилмайдиган, Унинг амрига итоат этувчи кишилар Аллоҳнинг дўстларидир.

✅ Саккизинчи - табарро усули. Аллоҳ таолонинг душманларини душман тутмоқ.
​❗️Илм талаб қилишдаги риёкорликнинг аломатлари борки, улардан эҳтиёт бўлинг:

✔️1. Илм талабидаги муваффақиятлар учун мақтов ва мадҳ айтишларини ёқтириш.

✔️2. Одамларга кўриниш беришни севиш.

✔️3. Ўзи камолотга эришганини ўйлаб одамларга кибр қилиш.

✔️4. Насиҳат ва маслаҳат беришларини ёмон кўриш.

📚"Салаф илмининг фазилати" китобидaн
📌НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР

✔️ Намозда гапириш (қасддан ёки адашиб бўлса ҳам).

✔️ Кишига салом бериш.

✔️Саломга алик олиш.

✔️ Узрсиз томоқ қириш, йўталиш.

✔️ "Ух, уф, оҳ" каби товушлар чиқариш.

✔️Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш (аммо охиратни ўйлаб йиғласа жоиз).

✔️ Ўзи эшитадиган даражада кулиш (қаҳқаҳа билан қаттиқ кулса, таҳорати ҳам кетади).

✔️ Акса урганда жавоб бериш (яъни, "Ярҳамукаллоҳ", дейиш).

✔️ Саволга ёки хабарга оятлар билан бўлса-да, жавоб бериш.

✔️ Бирор нарсани еб-ичиш (лабидаги, тишидаги овқатни ҳам).

✔️ Намозни жамоат билан ўқиётганида ёнидаги одамга жой бериш учун сурилиш.

✔️ Қироатни Қуръони каримга қараб қилиш.

✔️Амали касир қилиш қилиш (яъни, кўрган одам "Намоз ўқимаяпти", деган ўйга борадиган даражадаги амални қилиш.

✔️ Нажосат устига сажда қилиш.

✔️ Кўкракни қибладан бошқа томонга буриш.

✔️ Жамоат намозида тўхтамай бир соф миқдоридан кўп юриш.

✔️ Сажда ҳолида икки оёқ панжаларини ердан кўтариш.

✔️ Қироатни маъно ўзгарадиган даражада бузиш.

✔️ Намоз фарзларидан бирортасини узрсиз қолдириш.

✔️ Намознинг тўла бир рукнида авратнинг очиқ бўлиши.

✔️ Таҳоратнинг (таяммум, масҳнинг ҳам) кетиши.

✔️Бомдод намозида қуёш чиқиб қолиши.

✔️ Намоз асносида ҳушидан кетиши.

📚
"Ислом дини" китобидан
​​ШАРИАТ НИМА ?

Луғатда "Изҳор қилмоқ, баён этмоқ, йўл" бўлиб "Тўғри йўл, илоҳий йўл, қонунчилик" маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда Ислом динининг ҳукмлар тўплами, Аллоҳ таолонинг амр ва таъқиқлари "Шариат" дейилади. Пайғамбарлар даъват этган дин асосда бир бўлса- да, улар етказган ҳукмлар, яъни шариатлар турличадир. Шунинг учун кейин келган пайғамбар даврида аввалда ўтган пайғамбар етказган ҳукмлар (шариат) бекор бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом охирги пайғамбар бўлганлари сабабидан аввал ўтган барча пайғамбарларнинг етказган ҳукмлари (шариатлар) бекор бўлган. Пайғамбаримиз етказган ҳукмлар, яъни Ислом шариати Қиёматгача боқийдир. Инсонлар манфаатини таъминлаш ва уни ҳимоя қилиш шариатнинг асосий мақсадидир. Бу ердаги манфаатдан инсон хоҳиш - истагига мос манфаат тушунилмайди, балки инсоннинг шаръий мезондаги ҳақиқий манфаати тушунилади. "Шаърий аҳком" - Аллоҳнинг буюрган, қайтарган ёки ихтиёр этган қатъий кўрсатмаларидир.
​У Туркиянинг Мардин шаҳридан 14 км узоқликдаги Bine-bil қишлоғида дунёга келган эди.

Отаси мардинлик, онаси суриялик араблардан эди. Тили эрта чиққани учун онаси уни Баҳе булбул деб эркалатарди.

Баҳе бир ярим ёшда эканида хўрознинг ҳужумига учрайди: хўроз ҳимоясиз болакайни аёвсиз чўқиб, юз-кўзларида бир умрлик яра излари қолдиради.

Ўша вақтда қаттиқ қўрқиб кетган Баҳе гапирмай қўяди. Болакай ёлғиз қолса талвасага тушар, онасининг қучоғидагина тинчланарди. Баҳе опаларининг саъй-ҳаракатлари билан, тўрт ёшга етганидагина оз-моз гапирадиган бўлади. Ота-онаси уни қишлоқ шифокорига элтадилар, шифокор боланинг ҳолатини ақлий заифлик дея баҳолайди. Биргина ота бу ташхисга ишонмайди.

Темир йўл станциясида юк ташувчи бўлиб ишлайдиган ота ўғлини Мардиндаги таниқли шифокорларга олиб боришни ният қилади, лекин кўп ўтмай соғлиғи ёмонлашиб, вафот этади.

Ночор қолган она фарзандларини олиб ота юрти Сурияга қайтмоқчи бўлади. Йўлга тайёргарлик кўраётганида отасидан мактуб олади. Унда бобо ақли заиф набирасини кўрмоқчи эмаслигини айтиб, уни олиб келмасликни қатъий тайинлаган эди. Чорасиз қолган она (ўзидан бир қадам ҳам ажралмайдиган) кичкинтой Баҳени Мардиндаги қадим монастирга олиб бориб топширади. Кетаётганида эса, нима гаплигини тушуна олмай жавдираб турган болакайнинг қулоғига шивирлайди:

- Бизни кутгин. Биз албатта қайтиб келиб, сени олиб кетамиз...

Монастир эшиги олдига етганида яна такрорлайди:
- Биз қайтиб келамиз, Баҳе...
Шу-шу, монастирнинг кириш эшиги болакайнинг паккасига айланади. Ҳар куни эртадан-кечгача, соатларча кўз ёши тўккан кўйи онасини кутади у. Қиш қировли кунларда ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам. Ҳар куни. 70 йил! Ҳа, нақ 70 йил кутди у онасини, опаларини... Уни ҳеч ким бу ердан олиб кетмади. Шу ерда умри битди.

- У монастир эшиги олдидаги тош эди гўё, - дейишди ибодатхона ходимлари журналистларга. – 70 йил давомида икки кўзи эшикда яшади...

Баҳе булбул «Дунёда онасини энг узоқ кутган фарзанд» номи билан эсланадиган бўлди.
Forwarded from Javhari fard
**​​ЧАҚИРИҚ**

«Инсонийлик яшасин, ҳайвондан фарқли равишда, Aллоҳ таоло яратганидек инсонийлик фитратида яшайлик, ўзимизку бўларимиз бўлди, лекин фарзанду набираларимиз яхшироқ, бахтлироқ яшасин, миллат ўзлигини йўқотмасин, миллийлик, қадриятлар, Ватан ва мустақил Давлат бардавом қолсин» дейдиган ақлли инсонларга хитоб:

Aзизлар, кимлигингизни, тарихингизни унутманг. Бу дунё ёлғонларига, нафсингиз хоҳишларига алданманг. Яратувчингиз бўлмиш Aллоҳни билинг ва нега яратилганингизни англаб етинг. Жуда яқин вақтда ер остига кирасиз, ҳеч нима сизни бундан асраб қололмайди.
Шундай экан, одамлигингизга шукр қилиб одам каби яшанг ва қўл остингиздагиларни одамийлик асосида тарбияланг!

Эй ўғил ва қизларини боғча ёки мактабга берган ота-она!

Фарзандингизнинг тақдирига эътиборсиз бўлманг. Уйда нима билан банд, нима еб нима ичяпди, кимлар билан ўйнаб, қандай фикрлар асосида тарбия топаётганини текширинг. Кўраётган мультфилм, кино ва клипларигача назоратингизда бўлсин. Aқлингиз етмаса, илм аҳлидан маслаҳат олиб назорат қилинг. Йўқса, бошингизда кўтариб катта қилган фарзандингиздан айриласиз.

Эй муаллим ва мураббий номини олган, миллатнинг келажагини таъминлаб берадиган УСТОЗЛAР!

Қўл остингиздаги ўқувчиларга қандай таълим ва тарбия бераётганингизга бефарқ бўлманг. Инсонийлик нима, эркак нима-ю аёл нима, уларнинг асл вазифалари нималардан иборат эканини жуда гўзал тарзда ўқувчиларга сингдиринг. Йигитни ҳақиқий мард қилиб тарбия қилинг, қўрсроқ, жасурроқ, қатъиятлироқ ва фидоий қилиб тарбияланг. Қиз болада ибо ва ҳаёни, иффатни шакллантиринг. Aллоҳнинг ҳукмини, кўрсатмаларини ўзгартиришга уринманг. Худонинг азоби қаттиқ ва ўйламаган томонимиздан келади. Aллоҳнинг амрига мувофиқ яшалмас экан, инсонлар дунё ҳаётининг ўзида ҳам жуда қаттиқ жазоланадилар. Aммо улар ғафлатдан бунинг азоблигини англаб етмайдилар.
Биз ўша жазо кунларини яшаяпмиз. Ўзимизнинг буюк миллатимиздан бўлган, буюк аждодларнинг фарзандлари бўлган баъзи ёшлар бесоқолбозликка, фаҳш разолатига дучор бўлиши, қолаверса, бунга уялмай тарғиб қилиши ва бу билан ўз дини, миллати, аждодларининг шаънини топташи, бу биз учун Aллоҳнинг балоси аслида.

Энди кўзимизни очайлик ва фарзандларимизни тўғри тарбия қилайлик. Ҳеч биримиз ўз фарзанду набираларимизни ўшанақа жирканч, ифлос, разил, ҳаром бўлиб кетишини истамаймиз. Шунинг учун биргалашиб бунинг олдини олайлик. Aллоҳга қайтайлик. Болаларимизни назорат қилайлик. Нима кўряпти, нима эшитяпти, нима еяпти, ўқитувчиси қандай таълим ёки тарбия беряпти... буларни яхшилаб назорат қилайлик. Бугун айни вақти, ҳозир вақти... эртага кеч бўлади.

Бизнинг миллатни ўзлигидан айиришни хоҳлаган, фарзандларимизни шаҳватига қул қилиб, хоҳлагандай бошқаришни истаётган шайтоний кучлар бутун дунёни фасод қилиб бошқаришни хоҳлашади. Динимиз учун, миллатимизнинг ўзлигини сақлаб қолиш учун ўзингиз ҳаракат қилинг.

Улуғбек Бухорий

👉 Акром МАЛИК | Расмий 👈
​ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

Бир ўтинчи йигит бўлган экан.

Ўрмонга бориб, тоққа чиқиб ўтин териб келиб бозорда сотарди. Ўтин тополмай озроқ шох олиб келса, бозорда ўтин йўқ, икки тангага сотар, янаги сафар кўп ўтин топиб келса, бозорда ўтин кўпайиб зўрға икки тангага сотарди. Ҳар галги савдоси икки танга эди.

Бир кун тоққа чиқиб кетаётса йўлида ўша замонни илмли уламо кишиси учрабди. Ўтинчи салом бериб:
- Сиздан бир нимани сўрасам майлими? - дебди. Уламо киши:
- Сўранг, - дебди. Ўтинчи:

- Нима учун ҳар гал бозорга ўтин олиб келсам икки тангага сотаман. Кўп олиб келсам ҳам, оз олиб келсам ҳам.

- Эээ ўтинчи, демак сани ризқинг икки танга экан.

- Йўғее, нимага икки танга бўлади. Ман бошқа иш қиламан. Мардикор бозорига чиқаман. Кўпроқ пул топаман - дебди ўтинчи.

Шундан сўнг ўтинчи мардикор бозорига чиқа бошлабди. Иш жуда кўп бўлган кун иш берувчи хасисроқ бўлиб, икки танга бераркан. Иш озроқ бўлган кун эса сахий кишига учраган бўлиб, уям икки танга бераркан. Шу ҳолатда мардикор бозорида тирикчилик қила бошлабди. Бозор куни ўша замонни бой кишиси келибди.

Бой:
- Менинг катта боғим бор, ўшанга қараб юрсанг. Ҳар кунинга икки танга берардим.
- Бой ота, уч танга қилиб беринг - дебди ўтинчи.
- Емишинг мандан, уй жой бераман. Рози бўлсанг юр. Аммо икки тангадан ортиқ бермайман - деди бой киши. Ўтинчи наилож яхши жойдан қолмай деб рози бўлиб бой билан кетибди.

Ўзи ҳалол йигит эмасми, бир пастда бой кишини назарига тушибди. Бой бир икки йил синаб, ўтинчи маъқул келиб ягона қизини унга узатиб ўзига куёв қилибди. Ўтинчи бой кишини ҳамма ишларини ўзи бошқара бошлабди. Ишга астойдил киришиб обрўли одамга айланибди. Бир қиз, икки ўғилли бўлибди. Вақти келиб бой киши оламдан ўтиб, ҳамма бойлик ўтинчига қолибди.

Бир куни ўтинчи отида шаҳар айланиб кетаётса, кўзи уламо кишига тушибди. Дарров отдан тушиб уламо киши олдига борибди.

- Ассалому алайкум. Эй, замонамизи илму толиб кишиси. Менинг танидингизми? - дебди. Уламо киши қараб туриб:
- Эээ ўтинчи санмисан - дебди.

- Ҳа мен ўтинчиман. Лекин ҳозир шу шаҳарда икки бой бўлса, бири ман. Сиз ўшанда нима деган эдингиз. Сани ризқинг икки танга деган эдингизми. Мана бойиб кетдим.

Уламо киши:
- Оббо ўтинчией, сани ризқинг ҳалиям икки танга. Бу бойликдаги ризқ барокати ахли оиланг жуфти ҳалолинг ва фарзандлариникидир - деган экан.
ИСЛОМ ШАРИАТИ МАНБАЛАРИ

1. ҚУРЪОНИ КАРИМ

Шаръий амалий ҳукмлар асоси Қуръони карим, Суннат, ижмоъ ва қиёсдир. Қуръони карим шаръий ҳукмларнинг энг асосий манбаидир. Қуръони карим Маккада ўн уч йил, Мадинада ўн йил мобайнида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлиб - бўлиб нозил қилинди ва у зотдан замонамизга тавотур йўли билан етказиб келинди ҳамда қиёматгача шундай давом этажакдир.

Қуръон инсонларни Ҳаққа чақирган, уларни тавҳид ақидасига қайтарган Қиёматгача ўзгаришсиз қоладиган, тиловати ибодат ҳисобланган, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган каломуллоҳдир. Унинг сўз ва маънолари илоҳийдир, Аллоҳникидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ўзгаришсиз бизларга етказганлар.

Қуръони карим бутун инсониятни ҳидоятга чорловчи китобдир. Унга барчанинг амал қилиши вожибдир. Зеро, у борлиқни яратувчи Аллоҳ таолонинг Каломидир. Қуръони карим маънолари таржималари Қуръон эмас, улардан ҳукм чиқариш ҳаром ва оғир гуноҳдир. Таҳсили бўлмаган араблар ҳам Қуръоннинг маъноларини тушуна олишмайди.
Forwarded from Muslim.uz
​#Хушхабар: РАМАЗОН ОЙИДА 1370 ТА МАСЖИДДА ХАТМИ ҚУРЪОН БЎЛАДИ

Ҳар йили Рамазони шариф кириб келиши билан юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Намозхонлар жомелардаги таровеҳ намозларида ўқиладиган Қуръон тиловатига бутун вужуди билан соме бўлиб, улкан ажру савобга эга бўлади ва руҳий-маънавий озуқа олади.

Бу йилги тароват намози ва Қуръон хатми лаззатини мўмин-мусулмон халқимиз ўзгача соғинч, интизорлик ва шавқ билан кутмоқда. Боиси, ўтган йили коронавирус пандемияси сабаби бу улуғ неъматдан истеъфода қилолмадик.

🌙 🕌 Инша Аллоҳ, бу йил юртимизнинг барча масжидларида таровеҳ намози ўқилади. Шулардан 1370 тасида хатми Қуръон ўтказилади.

Маълумки,
2020 йил коронавирус пандемияси сабаб юртимиздаги масжидлар фаолияти тўхтаб, халқимиз кундалик беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини жамоат ила адо этолмаган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу йил таровеҳдаги хатми Қуръон файзидан баҳраманд бўламиз.

Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга масжидларимизда хатми Қуръонлар зиёда бўлиб, тартиб ва ўзгача тароватда ўтмоқда. Мисол учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган эди.

🔸Қуръон ўқиладиган юртда фаровонлик бўлади. Бу жойга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилади, бало-офатлар арийди. Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари “омин”, деса, албатта, Аллоҳ таоло уларни ижобат қилади», деганлар (Имом Табароний ривояти).

🤲 Рамазон ойида масжидлардаги таровеҳ намозлари ва хатми Қуръонларда мўмин-мусулмон халқимиз жамоат бўлиб қилинадиган дуолар Ҳақ таоло даргоҳида мустажоб бўлиб, ўлкамизга осудалик, барака, келади, беморларга шифои комил топиб, коронавирус касаллиги арийди, иншa Аллоҳ.

❕Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда юртимиз масжидларида Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Франциялик тарихчи Драпер шундай деган экан:

«Биз европаликлар фаровон ҳаётни ўргатишгани учун араблар олдида қарздормиз.

Мусулмонлар бизга танани қандай покиза тутишни ўргатишди. Улар кийим кийишда европаликларнинг тамоман акси эдилар. Европаликлар кийимлари ниҳоятда кир бўлиб, сасиб кетгандан кейингина бошқасини кийишарди.

Кейин эса арабларга эргашиб, кийимни ечиб, ювишни ўргандик.

Мусулмонлар кўзни қувонтирадиган тоза ва гўзал кийимлар кийишар эди. Баъзи мусулмонлар ҳатто кийимларини зумрад, ёқут ва маржон каби қимматбаҳо тошлар билан безашар эди.

Андалусиянинг биргина Қуртуба шаҳрида уч юзга яқин ҳаммом бўлган.

Ўша пайтда Европа черковлари ҳаммомни диндан чекиниш, залолат деб ҳисоблар эди».

📚Доктор Ризо Атторнинг
«Ислом цивилизациясининг Оврупанинг ренессансига қўшган ҳиссаси» номли китобидан
📌НАМОЗДАГИ МАКРУҲ АМАЛЛАР

✅Қуйидагилар намоздаги макруҳ амаллар ҳисобланади:

✔️намозда хушуъсиз, бепарво қилинган ҳар бир амал;

✔️намоз ўқувчи кишининг ибодат пайтида саждаси учун халақит берадиган майда тошларни суриб ташлаши (аммо бир марта суриш мумкин);

✔️агар намозхон тупроққа сажда қилган бўлса, намоздан турганда пешонасини тозалаб артиши;

✔️бош кийими пешонасига тушиб сажда қилиши;

✔️эркаклар саждада икки қўлининг билагини ерга теккизмоғи;

✔️намоз пайтида эркакларнинг сочини турмак қилиб олиши;

✔️намоз ўқувчи кийимини осилириб ёки елкасига ташлаб ёхуд йиғиштириб, енгни шимариб олиши;

✔️қавмга имом бўлувчи кишининг қавмдан фарқли даражада баландда туриши;

✔️намоз ўқувчи сафда бўш жой бўла туриб, кейинги сафда турмоғи;

✔️намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орқа тарафдан бошқа жойларда ҳайвонот сурати бўлиши (лекин бу сурат жуда кичик ёкибоши ўчирилган бўлса, зарари йўқ);

✔️эски иш кийими билан намоз ўқиш;

✔️намоз ўқиётган пайтда қироатини ва тасбеҳларини қўл билан санаб туриши;

📌МАКРУҲ
БЎЛМАГАН АМАЛЛАР

✔️намоз ўқимаётган кишининг орқасидан намоз ўқимоқлик;

✔️намоз ўқучининг намозда турган ҳолда илон, чаён каби газандаларни ўлдирмоғи.
📌НАМОЗНИНГ ОДОБЛАРИ

✅Намознинг қуйидаги одобларига риоя қилиш билан намоз мукаммал бўлади:

✔️ Қиёмда сажда ўрнига қараб туриш.

✔️Рукуъда икки қадамнинг устига қараш.

✔️Қаъдада бағрга тикилиб туриш.

✔️Салом бераётганда елкага қараш.

✔️Саждада буруннинг икки ёнига қараб туриш.

✔️Қодир бўлгунча эснашни ўзидан кетказиш. Агар эснаш ғолиб келса, ўнг кафт орқаси билан оғзини бекитиши лозим.

✔️Намозда имкон қадар қалбнинг ҳузур-ҳаловати ва аъзоларининг таскин топиши билан ҳушуъни муҳофаза қилиш. бу на динга ва на охиратга фойдаси бўлмаган, беҳуда нарсалардан узоқ бўлиш билан вужудга келади.

✔️Ибодатга энгг гўзал кийимларни кийиб туриш.