Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.43K videos
29 files
7.23K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу дунёда ғариб (мусофир) ва йўловчидай бўлинг. Ва ўзингизни дунёни тарк этганлар қаторида ҳисобланг. Тонг отганда нафсингизга шом ҳақида, кеч кирганда эса эртанги тонг ҳақида гапирманг (унгача яшайман деб чамаламанг, кафолатингиз йўқ). Касаллик келгунча соғлиқдан, қарилик келгунча ёшликдан, бирор иш билан банд бўлгунча бўш пайтингиздан, ўлим келгунча яшаб турган ҳаётингиздан фойдаланинг! Ҳақиқатда эртага сизни ким деб аташларини билмайсиз”.

Ибн Умардан ривоят қилинган, Термизий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Умрдан узун амаллар
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ОРҚАЛИ ВАФОТ ЭТГАНЛАРНИ ГАПИРТИРИШ

САВОЛ: Бугунги кунда баъзилар сунъий интеллектдан фойдаланиб вафот этган одамларни расмини гапиртириб, видео ясашмоқда. Бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай нарсалардан четда бўлиш тавсия этилади. Чунки бу каби ишлар кўп томонлама хато саналади.

Биринчидан, инсоннинг, айниқса, ота-онанинг ҳурмати уларнинг вафотидан кейин ҳам давом этади. Унинг суратидан видео ясаб, гапиртириш уларнинг ҳурматига маълум маънода зид ҳисобланади. Чунки улар видеодаги гапларни ҳақиқатда гапиргани йўқ. Демак, бу иш уларнинг тилидан ёлғон ахборот тарқатиш, уларнинг номидан ёлғон маълумот бериш ҳисобланади.

Иккинчидан, бундай ишнинг хатарли жойи бандалар учун ғайб ишларидан бири бўлган қабрдаги ҳаётга оид ҳолатларга журъат билан аралашиш бўлади. Бу инсон эътиқоди ва иймони учун хавфли саналади. Чунки айрим видеоларда ота-оналарнинг “биз яхшимиз, сизларни кўриб турибмиз, кузатиб турибмиз”, деган жойлари бор. Уларнинг қабрдаги аҳволи қандай эканини СИ ёки шу видеони ясаётганлар қаердан билмоқдалар?!

Учинчидан, мазкур технология шахсларнинг ҳаракатсиз суратларини қисқа видеороликларга айлантириш орқали сурат эгасининг табассум қилиши, кўзини қисиши ва бошини қимирлатиши каби ҳаракатларни бажартириши мумкин. Буни ҳар қандай тирик ёки вафот этган инсоннинг сурати билан ҳам амалга ошириш мумкин.

Бу баъзи компаниялар томонидан амалга оширилаётган бир турдаги ўйин-кулгидир, аммо келажакда кўз ва бош ҳаракатидан ҳам ўтиб кетиши, киноя ва масхара қилиш, ҳақиқатларни сохталаштириш ва бузишда ишлатилиши мумкин.

Янги технология "Deepfakes" (чуқур сохталар) деб номланувчи туркумга мансуб бўлиб, мутахассислар томонидан "номақбул технологиялар" қаторига киритилган. Ушбу технология айрим шахслар томонидан жиноий мақсадларда ва бегуноҳ одамларнинг суратларини бирлаштириб, сохта видеолар яратиш орқали шантаж қилишда қўлланилмоқда. Улар ушбу зарарли технологиянинг қурбонига айланмоқдалар.

Мазкур (технологиянинг) зарарларидан бири шуки, оилавий суратлар ва маълумотлар ана шу компанияларнинг қўлига ўтиб қолади ва уларнинг махсус иловаси қурилмаларига ўрнатилади!

Қолаверса, асли ғоянинг зарарларидан бири: суратларга ва ўтганларга боғланиб қолиш ҳамда ғам-қайғуларни янгилашдир.

Агар сурат қурилмада мавжуд бўлса ва бу технология сохталаштириш, қалбакилаштириш ёки масхара қилишда ишлатилмаса ҳам, бу иловадан эҳтиёт бўлиш ва у билан муомала қилмаслик керак.

Шу боис мўмин-мусулмон инсон одамлар қилаётган ишларга кўр-кўрона эргашиб кетавермасдан, унинг тўғри ёки нотўғри эканини аниқлаши ва шунга қараб иш тутмоғи лозим бўлади.

Қолаверса, динимиз ота онани дунё ҳаётида розилигини олиш, вафотидан кейин солиҳ амаллар қилиб, уларнинг руҳларини шод этишга тарғиб қилади. Расм ёки видеосига қараб, йиғи-сиғи қилиш билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди, балки уларнинг қилаётган гуноҳлари туфайли улар маҳзун бўладилар. Зеро Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган:

“Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Албатта сизларнинг амалларингиз вафот қилган қариндош-уруғларингизга кўрсатилади. У(амал)лар яхши бўлса, хурсанд бўладилар. Агар ундай бўлмаса: «Аллоҳ, уларни бизни ҳидоят қилганингдек ҳидоят қилмагунингча вафот эттирмагин», дейишади», дедилар” (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤6
#КУН_ОЯТИ

Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Ҳақиқатан, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир.

Наҳл  сураси 18-оят


Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
❤1❤‍🔥1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#asl_mohiyat

❗️Уламоларга эргашинг

✅Жалолиддин домла Ҳамроқулов, «Новза» масжиди имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston va Turkmaniston o‘rtasida bo‘lib o‘tgan oliy darajadagi muzokaralar va erishilgan kelishuvlar yaqin, ishonchli, vaqt sinovidan o‘tgan do‘st mamlakatlarimizning strategik sheriklikni jadal rivojlantirishga qat’iy intilishni tasdiqladi.

https://t.me/diyonatli
Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим. У зотнинг қўлларида бир беҳи бор эди. Уни менга ирғитиб: “Ол сенга, эй Абу Муҳаммад беҳи юракни бақувват қилади”, дедилар».

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ҳар йили тахминан 17,9 миллион киши юрак-қон томир касалликларидан вафот этади. Манбаларга кўра, 2022 йилда бу кўрсаткич сони қарийб 20 миллионга етган. 2050 йилга келиб ўлим сони 73 фоизга ошиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Юрак етишмовчилиги касаллиги ҳам кенг тарқалган юрак қон-томир хасталикларидан бири ҳисобланади. Ушбу касалликнинг келиб чиқишига қуйидаги омиллар сабаб бўлади:

1. Тузни ортиқча истеъмол қилиш

Тузни ортиқча истеъмол қилиш юрак этишмовчилиги ривожланишининг асосий омилларидан биридир. Туз танадаги сувни ушлаб туради, бу эса қон босимининг ошишига олиб келади. Вақт ўтиши билан юракни заифлаштиради. Натижада юрак этишмовчилигини келтириб чиқаради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти катталар кунига 2000 мг дан кўп бўлмаган натрий истеъмол қилишни тавсия қилади. Аммо кўп одамлар бу меъёрни бузишлари кузатилади.

Шунинг учун консерва ва тузли газаклардан воз кечинг. Туз ўрнига зиравор ва ўтлардан фойдаланинг.

Давоми бор.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 19-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 28-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 05:51
⏱️БОМДОД - 06:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:11
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:06
⏱️ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤3🕊1🐳1
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонга қай бир мусибат – ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам – ғуссами, ҳаттоки тикан киришими етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур”, деганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣FATVO BERISHDA FIQHNI YAXSHI BILISH ETARLIMI YOKI BOSHQA SHARTLAR HAM TOPILISHI KERAKMI❓

✅ Ekspert: Hikmatulloh domla Toshtemirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://youtu.be/QMpmgiM2HhQ?si=G1AzowL_MUlvTf1x

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хушхабар

«Эй бандаларим...» китоби тақдимоти ўтказилди


Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний: «…ёшликдан бошлаб зеҳн ва идрокимизни қувватландурмак учун азиз умримизни ўйин-кулги, сафсата, молояъни (маъносиз) каби беҳуда сўзлар билан ўткармай, ҳар хил китоб, ғазита ва журналларни ўқуб, фикримизни очмоқ, зеҳнимизни қувватландурмак лозимдур» дея таъкидлаган.
Ҳақиқатан, китоб инсон учун айни хазинадир.

Кеча, 18 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Қибрай туманида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «Эй бандаларим... Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов, туманлар/шаҳарлар бош имомлари, имом-домлалар иштирок этди.

«Эй бандаларим... Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби барча имом-хатиблар, имом ноиблари, отинойилар, хуллас, ҳамма учун бирдек манфаатли бўлибди.
Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилинди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli