Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.43K videos
29 files
7.23K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАВОФДА ИЗТИБОЪ ҚИЛИШ ҲАҚИДА

САВОЛ: Умра зиёратига борганда тавофни изтибоъ қилган ҳолда қилиш суннат, деб эшитдим. Шу ҳақида батафсил тушунча берсангиз.


ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, умра тавофини, шунингдек ортидан Сафо ва Марва орасида саъй қилиш вожиб бўлган ҳар қандай тавофларни қилишда зиёратчи тавофга киришишидан бироз олдин изтибоъ қилади. Изтибоъ деб эҳром ридоси (устки қисми)нинг бир томонини ўнг елка остидан ўтказиб, қолган томонини чап елка устига ташлаб олишга айтилади. Шунда ўнг елка очиқ бўлади. Бу эркалар учун суннат, аёлларга эмас. Тавофнинг барча айланасида изтибоъ қилиш суннат амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Вақт ўғрилари билан танишинг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

“Вақт ўғирлари” — бу инсоннинг вақтини беҳуда сарфлайдиган омилларни ифодаловчи тушунча. Вақтни ўғирловчи омиллар қуйидагилардан иборат:

1. Мобил телефон, телеканаллар, интернет ва кўнгилочар дастурлар.

2. Кечиктириш ва баҳона қилиш — энг машҳур ва энг зарарли одатлардан бири.

3. Мажбуран бир ишга киришиш

4. Руҳий кўтаринкиликнинг йўқлиги (истак, мотивация етишмаслиги).

5. Қўрқув.

6. Ишларнинг аҳамиятини фарқлай олмаслик.

7. Диққaтнинг тарқоқлиги.

8. “Йўқ” деёлмаслик — кўп вазифаларни қабул қилиб, вақтни бошқара олмай қолиш.

9. Кутилмаган чалғитувчилар — телефон қўнғироғи, фавқулодда ҳолатлар, тўсатдан келган дўст ваҳоказо.

10. Бир ишни такрор-такрор бошлаш — бирор ишни қилаётганингизда чалғиб бошқа ишга ўтиб кетиш ва яна аввалги ишга қайтиш.

11. Режанинг йўқлиги ёки ишларни нотўғри режалаштириш.

12. Тартибсизлик.

13. Самарасиз йиғилишлар.

14. Кутиш (биров билан учрашув белгилаганингизда ёки бир ишни бажаришини келишганингизда вақтида битирмай кечиктириши).

15. Ҳаддан ташқари кўп қоғозлар ва тартибсиз ҳужжатлар — бу иш столини ва диққатни эгаллаб олиб, вазифаларни мураккаблаштиради.

Доктор Мустафо Фиқийнинг
“Вақтни бошқариш” китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 14-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ РАЖАБ ОЙИНИНГ
25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 06:24
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:44
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:45
⏱️ШОМ - 17:23
⏱️ХУФТОН - 18:55

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3🕊1🐳1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юрт тинчлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган барча ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва фидойи юрт посбонларига чуқур миннатдорлик билдирамиз.

Сизларнинг жасоратингиз ва садоқатингиз — барчамиз учун ибрат.
Аллоҳ таоло ҳар бирингизни асраб-авайласин.

Ватанга садоқат — иймондан!

14-январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муборак бўлсин!

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Юрт осойишталигини асрашда хизмат қилаётган барча Ватан ҳимоячиларига Аллоҳ мададкор бўлсин!

Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилаётган барча ҳимоячиларни 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз!


https://t.me/diyonatli
❤1
O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganining 34 yilligi va Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan bayram tabrigi

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЗАМ СУРАДА АДАШИШ

САВОЛ: Мен намозда фотиҳадан кейин зам сура ўқиётиб, адашиб кетдим. Кейин бошқа сурани ўқидим. Шу ҳолатда саҳв саждаси вожиб бўладими? Бу ҳолатда қандай йўл тутиш керак?


ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Чунки сиз зам сура қилгансиз. Намозда фотиҳадан кейин бирор сура ёки камида уч оятни зам сура сифатида қироат қилиш вожиб амал саналади. Шунга кўра зам сура қилиш ёдидан кўтарилган бўлса, намозининг охирида саҳв саждаси қилади. Агар зам сурани қасдан тарк қилган бўлса, у ҳолда намозни қайтадан ўқийди. Агар бирор сурадан камида уч оят ўқиганидан кейин адашиб қолса ёки ёдига келмай қолса ёки қироат қилишдан тутилиб қолса, у ҳолда рукуга кетаверади. Яъни, бошқа сурага ўтмайди. Чунки бундай қилиш макруҳ саналади. Аммо уч оятдан кам ўқиганидан кейин ёдига келмай қолса, у ҳолда бошқа сурадан ёки мазкур суранинг бошқа жойидан камида уч оят зам сура қилади. Лекин саҳв саждаси вожиб бўлмайди ("Шарҳи мунятул-мусоллий" китоби асосида). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2👍1
Forwarded from Muslim/podcast.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣CHATGPT ORQАLI TАLOQQА OID FАTVOLАRGА JАVOBLАR OLINMOQDА, BU SHАRIАTIMIZ SHАRTLАRIGА QАNCHАLIK TOʼGʼRI KELАDI❓

🎙 Ekspert: Saidjamol domla Masayitov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi, islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD)

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslimuz

🥺Telegram 🛍Instagram

🤪Facebook 😍YouTube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 15-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ РАЖАБ ОЙИНИНГ
26-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 06:24
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:44
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:45
⏱️ШОМ - 17:24
⏱️ХУФТОН - 18:55

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤3🕊1
#Ҳадис

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради", дедилар

Муттафақун алайҳ.


Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
❤‍🔥2❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Уларга баланд овозда гапирманг

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2🎉1
Меърож кечаси қачон?

Исро нима дегани?

“Исро” (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.

Меърож нима дегани?

“Меърож” (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.

Исро ва меърож кечаси қачон бўлган?

Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро сураси, 1-оят), дейилган.

Аммо қачон содир бўлгани ҳақида турлича қарашлар бор. Аллома Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ “Ар-Раҳийқул махтум” китобида “Исро ва Меърож” воқеаси қачон содир бўлгани тўғрисида айтилган қуйидаги олти хил қарашни келтирган:

1. Исро Аллоҳ таоло у зотни нубувватга мушарраф этган йили бўлган.
2. Пайғамбар бўлганларидан беш йил кейин бўлган.
3. Нубувватнинг ўнинчи йили ражаб ойининг 27-кечасида бўлган.
4. Ҳижратдан ўн олти ой олдин нубувватнинг 12-йили рамазон ойида бўлган.
5. Ҳижратдан бир йилу икки ой олдин нубувватнинг 13-йилида муҳаррам ойида бўлган.
6. Ҳижратдан бир йил олдин нубувватнинг 13-йилида робиъул аввал ойида бўлган.

Бу кечанинг ҳикматлари кўп. Улардан бири –

Исро ҳодисаси Ислом даъватининг энг оғир ва машаққатли даврида содир бўлди. Бу вақтда мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кучли тазйиқ ўтказишарди. Уларнинг зулмидан ҳимоя қилувчи Абу Толиб, Хадийжа бинти Хувайлид онамиз ҳам вафот этганди.

Шундай қийин ва маҳзунли бир дамда Исро ва Меърож кечаси содир бўлди. Бу нарса у зотдаги ғам-ташвишни кетказиш, даъват йўлида собитқадам бўлиш, қалбга сурур бағишлаш учун тасалли бериш эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонга қандай қилиб кўтарилдилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Менга Буроқ келтирилди. У эшакдан баландроқ, хачирдан эса пастроқ ҳайвон бўлиб, югурганда туёғини кўзи етган жойга ташлаб сакрар эди. Унга миниб бир лаҳзада Байтул Муқаддасга етдим. Масжидга кириб, икки ракат намоз ўқиб чиқдим. Менга Жаброил бир идишда шароб, иккинчи идишда сут келтириб тутди. Мен сутни олган эдим, Жаброил: “(Соф) фитратни танладингиз”, деди. Кейин биз осмонга кўтарилдик...” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Набий алайҳиссалом самода қайси пайғамбарлар билан учрашдилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “...Биринчи осмонда мен Одам алайҳиссалом билан кўришдим.
Иккинчи осмонда Исо ва Яҳё алайҳимассалом билан учрашдим.
Учинчи осмонда Юсуф алайҳиссаломни кўрдим.
Тўртинчи осмонда Идрис алайҳиссаломни,
бешинчисида Ҳорун алайҳиссаломни,
олтинчисида эса Мусо алайҳиссаломни зиёрат қилиб, дуоларини олдим.
Еттинчи осмонда Иброҳим алайҳиссаломни Байтул Маъмурга суяниб турганларини кўрдим”.

“Байтул Маъмур”дан “Сидратул мунтаҳо”га

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Байтул Маъмурга ҳар куни етмиш минг фаришта кириб, зиёрат қиладиб кетар экан. Сўнг “Сидратул мунтаҳо” дарахти ёнига келдим. Аллоҳнинг амри билан бу дарахт шундай гўзал ҳолга келган эди, уни таърифлашдан инсон тили ожиз эди”.

5 маҳал намозда 50 маҳал намознинг савоби бор...

Набий алайҳиссалом: “Аллоҳ шу ерда менинг умматимга эллик вақт намозни фарз қилди. Мен Мусо алайҳиссаломнинг ёнига тушдим ва умматимга буюрилган фарз амални айтдим.

Мусо алайҳиссалом: “Умматингиз бу амални бажаролмайди, Аллоҳдан енгиллатишини сўранг”, деб қайтарди. Мен Мусо алайҳиссалом билан Аллоҳ ўртасида бир неча марта қатнадим, ниҳоят Аллоҳ: “Эй Муҳаммад, сизнинг умматингиз учун ҳар кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилдим ва уни эллик вақт ўрнида қабул қиламан”, деб марҳамат қилди.

Мусо алайҳиссалом яна мени қайтарди. Мен энди Аллоҳдан ҳаё қиламан, деб беш вақт намознинг фарзлигига рози бўлдим”.

Бу кеча яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нималар берилди?

https://t.me/diyonatli
❤1
Бу кеча – беш вақт намоз фарз бўлди, Аллоҳга шерик қилмай, гуноҳларига тавба қилганларнинг кечирилиши ҳақидаги хушхабар берилди ва “Бақара” сурасининг сўнгги уч ояти нозил бўлди...

Даврон НУРМУҲАММАД


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#isro #meroj #namoz

🌙 ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ

📆 Бугун милодий 2026 йил 15 январь оқшоми, ҳижрий тақвим бўйича 1447 йил Ражаб ойининг 26-дан 27-га ўтар кечаси Исро ва Меърож кечасидир


📿 Бу — Севикли Пайғамбаримиз ﷺнинг «Ҳузн йили»дан кейин ғам-андуҳлари ювилган кечадир.

🤲 Эй Аллоҳим! Бу кечани У зот ﷺнинг муборак қалбига қувонч ва шодлик киритилган кеча қилганинг каби, биз уммати учун ҳам қувонч ва шодлик кечаси қилгин. Қалбларимизда жой олган ҳар қандай ғам ва дардимизга поён бергин, кўнгилларимизни шод этувчи дунё ва охират яхшиликларига эриштиргин.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣FАTVO SOʼRАSHDА XАTOLАR HАM BOʼLISHI MUMKINMI❓

🎙 Ekspert: Saidjamol domla Masayitov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi, islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD)

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslimuz

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ислом амалга қарайди

Ислом дини инсоннинг зоҳирий ёки моддий ҳолатига эмас, балки қалби, нияти, одоб-ахлоқи ва эзгу амалларига қараб унинг ҳақиқий қадрини белгилайди.

Зеро, Қуръони карим оятлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳаётлари ва сийратларида инсон зотига чуқур эҳтиром ва меҳр-мурувватнинг ёрқин намуналарини кўрамиз…

Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
❤‍🔥2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)


⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)


#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 16-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ РАЖАБ ОЙИНИНГ
27-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 06:24
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:44
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:45
⏱️ШОМ - 17:26
⏱️ХУФТОН - 19:00

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤3🕊1