Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.56K photos
4.42K videos
29 files
7.21K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Сайёр йиғилиш

115 ОИЛАГА КЎМАК БЕРИЛДИ

Бугун, 2026 йил 7 апрель куни Пискент туманидаги «Пискент» жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий сайёр йиғилиш ўтказилди.

Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов раислик қилди.
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ЎзМИ Тошкент вилояти вакили, бош имом Дониёр домла Икромов, туманлар-шаҳарлар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар, шунингдек, Пискент туманидаги масжидлар имом-хатиблари, ноиблар, отинойилар, “Ҳаж 2025” зиёратчилари ва маҳаллалар раислари иштирок этди.

Йиғилиш иштирокчилари Пискент  туманидаги 7 та масжид ҳамда 23 та маҳаллага бириктирилди.

Тадбир доирасида ҳар бир маҳалланинг камида 5 тагача муаммоли хонадонига кирилиб, у ерда яшаётган кишилардан ҳол-аҳвол сўралди.

Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 115 та оилага кирилиб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борилди.

2 та хонадонда ёт ғоялар таъсирига мойил бўлган фуқаро билан суҳбатлашилди, унинг тушунчалари тўғриланди.

Нотинч оилалар ўрганилиб, улар яраштирилди.

Шунингдек, 16 та хонадонда ичкиликка ружу қўйган кишилар билан суҳбатлар ўтказилди.

Маънавий кўмакка муҳтож 18 та оила ила мулоқот қилинди.

Мухтасар айтганда, биргина шу тадбир доирасида маҳаллалардаги барча жиҳат қамраб олинди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
❤4👏1