Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.56K photos
4.42K videos
29 files
7.21K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezidentlar Bahouddin Naqshband maqbarasini ziyorat qildilar.

https://t.me/diyonatli
❤2
Нима учун намоздан кейин истиғфор айтилади?

Савол: Намоздан кейин уч марта истиғфор айтамиз. Шу истиғфорни нима учун айтилиши менга тушунарсиз бўляпти. Чунки истиғфорни гуноҳ ишларга йўл қўйилгани учун айтилади, деб ўйлардим. Нимага бу ўринда савобли амал ҳисобланадиган намоз ўқишдан кейин айтиляпти?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Намоздан кейин уч марта истиғфор айтиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳисобланади. Чунки ҳадиси шарифларда У зот алайҳиссалом намоздан кейин ана шундай қилганлари ривоят қилинган:

“Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлгач, уч марта истиғфор айтар ва (истиғфордан кейин) “Аллоҳумма антас-салам ва минкас-салом, табарокта йаа Зал Жалали вал Икром”, дер эдилар”. (Имом Муслим ривояти).

Шу ва шу мазмундаги бошқа ҳадисларни шарҳлаган муҳаддис уламолар ҳабибимиз Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг истиғфор айтганликлари эҳтимол у зот ўта камтар ва тавозели бўлганлари учун Аллоҳ таолога қилаётган ибодатларида камчиликка йўл қўйдим, ибодатни буюрилгандек адо эта олмадим, деб айтган бўлишлари мумкин, деб изоҳлаганлар.

Шу боис биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини бажариш ҳамда намозда туриб, турли-туман хаёлларга берилиш, ғафлат босиш каби камчиликларимиз учун истиғфор айтамиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👍3❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 12-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
23-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:27
⏱️БОМДОД - 05:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:49
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:10
⏱️ШОМ - 19:06
⏱️ХУФТОН - 20:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍5
Жаннатнинг ўрта эшиги

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

“Ота – жаннат эшикларининг ўртасидир”.
Яъни: отанинг итоатида бўлиш ва унга оқ бўлмаслик инсонни жаннатнинг энг афзал, ўрта эшикларидан киришига сабаб бўлади. Буни Имом Ироқий зикр қилган.

Имом Байзовий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Бу ерда “ўрта эшик” дегани - энг яхши ва энг юксак эшик демак. Маъноси шуки, жаннатга кириш учун энг яхши васила - отага итоат қилиш ва унинг ҳаққини адо этиш".

Бу ерда “ота” дегани жинс маъносида, яъни ота-онани ўз ичига олади. Агар ота ҳақида ҳукм шу бўлса, она ҳақидаги ҳукм бундан ҳам кучлироқ ва устунроқдир.

“У эшикни зое қилиш”.
Бу буйруқ феъли бўлиб, маъноси: уни асрашни тарк этиш, яъни отага итоатни йўқотиш.

“Ёки уни сақлаш”.
Яъни: доимий равишда уни қўлга киритишга, яъни отага яхшилик қилиш ва итоатда бўлишга ҳаракат қилиш, сенинг ихтиёрингда.

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1👏1🙏1
15 ёшгача болангизга телефон олиб берманг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Психологлардан бири айтади: "Қабулимга жуда кўп ота-оналар болаларини олиб келишади: уларда дарсларни ўзлаштиришда орқада қолиш, ўртоқлари билан чиқиша олмаслик, бутун дунёдан, воқеликдан узилиш кузатилади.

Энг ачинарлиси, ота-она телефондан фойдаланишни тақиқласа, уларга қўл кўтаришгача бораётган болалар бор. Шунинг учун 15 ёшгача болаларга телефон, гаджетлар олиб бермаслик лозим”.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#duo #Quron #fotiha
📖 ҚУЪРОНДАГИ ДУОЛАР (ФОТИҲА СУРАСИ)

🎙Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


▶️FullHD

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 13-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:26
⏱️БОМДОД - 05:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:48
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:10
⏱️ШОМ - 19:07
⏱️ХУФТОН - 20:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8❤‍🔥2👍2👌1
Аллоҳ сизга берган неъматларни ҳисоблаб кўринг

Роббимга ишонч ила дуо этарман,
Кўп ўтмай унинг ижобатин кўрарман.


Эрталаб уйғонган вақтингизда бир оз ўйлаб кўринг. Бугун тонг отди. Ушбу тонг қанчадан-қанча фақирлар устидан нур сочди, сиз эса неъмат ичидасиз. Бу тонг минглаб ҳибсдагилар, қанчадан-қанча очлар узра нур сочмоқда, сиз эса қорнингиз тўқ ва озодликдасиз. Қанчадан-қанча аёллар мусибатга учраган, яқинларини йўқотган, сиз эса саломат ва бахтиёрсиз. Қанча аёлларнинг кўзида ёш, минглаб оналарнинг қалбида азоб ва яна қанча гўдакларнинг томоғида алам қичқириғи бор. Сиз эса табассум билан яшамоқдасиз. Шундай экан, Аллоҳнинг карами ва лутфи учун У зотга ҳамд айтинг.

Ўзингиз билан ёлғиз қолинг ҳамда сизда қанча мол-дунё ва неъматлар борлигини бир ҳисоб-китоб қилиб кўринг: Чирой, мол-мулк, оила, уй, Ватан, нур, ҳаво, таом, дори-дармон ва ҳоказо... Шундай экан, хурсанд бўлинг ва бахтни ҳис этинг!

Шуъла: Ўзингиздаги пуллар эвасизга фақирлар дуоси ва мискинлар муҳаббатини сотиб олинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
💯2❤1
Ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз фойда кўраверасиз

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Беқарор тақдир сабаб бизга таъна этганларга айтинг:
Қўрқувга қалби тўлгангина қисматга қарши чиқмасми?!


Доимо савоб умидида бўлинг. Чунки ғам-ташвиш ёки маҳзунлик етса билингки, у гуноҳларингизга каффорот бўлмоқда. Агар сиз бирор фарзандингизни йўқотсангиз, билингки, у Қиёмат куни сизга шафоатчи бўлади. Агар сизга бирор камчилик ёки бирор касаллик етса, билингки, у Аллоҳнинг ҳузурида ажр-мукофотга айланиб турибди. Очлик ўз эвази бўлган ажри, касаллик ўз савоби ва фақирлик эса ўз мукофоти билан У зотнинг ҳузурида сақланиб турибди. Унинг ҳузурида ҳеч нарса зое бўлмайди, барчасини сақлайди. Бу худди омонатни сақлаб уни охиратда эгасига қайтариш каби амалга ошади.

Шуъла: Намоз – кўнгилни хотиржам қилиш ва ғамларни даф этиш кафилидир.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👍2
📖 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни юқори баҳоланди

📆Жорий йил 11 апрель куни пойтахтимиздаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида у киши таваллудининг 74 йиллигига бағишланган «Ёшларга соф Ислом маърифатини танитиш ва уларни ёт ғоялар таъсиридан асрашда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ўрни» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

📚Анжуманда юртимизнинг таниқли уламолари, фан докторлари, исломшунос тадқиқодчилар, Шайх ҳазратнинг яқинлари, шогирдлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

📖Сўзга чиққан нотиқлар Шайх ҳазратларининг юртимизда диний-маърифий билимларни юксалтириш, умматни бирлик ва ҳамжиҳатликка чорлаш ҳамда тафриқага барҳам бериш йўлидаги улкан хизматларини алоҳида эътироф этди.

📚Таъкидланганидек, Шайх ҳазрат қолдирган бой илмий мактаб ва бебаҳо асарлар бугунги кунда ёш авлодни соғлом эътиқод, ватанпарварлик ва мўътадиллик руҳида тарбиялашда асосий манба бўлиб хизмат қилмоқда.


🔖Маърифий тадбир доирасида экстремизмга қарши маърифат билан курашиш ва тинчликни асрашга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди. 🔖

🗂Анжуман иштирокчилари томонидан ўзбек, турк, инглиз, араб ва рус тилларида тақдим этилган мақолалар жамланган махсус илмий тўплам нашр этилиши режалаштирилган.

🖋Бу каби анжуманлар Шайх ҳазратларининг меросини замонавий тадқиқотлар билан бойитган ҳолда халқимизга етказиш ва жамиятда маънавий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3