Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.54K photos
4.42K videos
29 files
7.19K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

https://t.me/diyonatli
❤2
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

https://t.me/diyonatli
👏2❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 25-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
8-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:05
⏱️БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:30
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:20
⏱️ШОМ - 19:19
⏱️ХУФТОН - 20:50

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤2🕊1
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Зиёрат одоби — маънавият ойнаси

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дажжол - моддият фитнаси

Доктор Мустафо Маҳмуднинг «Шубҳадан имон сари саёҳатим» китобидаги «Масиҳ Дажжол» (المسيح الدجال) боби анъаний диний қарашлардан фарқли ўлароқ, ушбу тушунчага рамзий ва фалсафий маъно юклайди. Муаллиф Дажжолни шунчаки бир шахс эмас, балки маълум бир дунёқараш ва давр руҳи сифатида таҳлил қилади.

Масиҳ Дажжол

Биз Дажжол ҳақида гапирганда, кўз олдимизга афсонавий бир маҳлуқ келади. Бироқ, агар биз унинг сифатларига теранроқ назар солсак, Дажжол бу - "Материал дунёнинг илоҳийлаштирилиши" эканини англаймиз.

Дажжолнинг бир кўзи кўр, деб тасвирланади. Бу жуда рамзий маънога эга: у борлиққа фақат бир кўз билан — моддият кўзи билан қарайди. У фақат кўринадиган, ушланадиган ва ўлчанадиган нарсаларга ишонади. Унинг руҳий дунёни кўрадиган "иккинчи кўзи" кўрдир.

Дажжол бу - моддият фитнаси

Дажжол замонида у одамларга жаннат ва дўзахни таклиф қилади, дейилади. Унинг "жаннати" — бу чексиз истеъмол, моддий роҳатлар ва шаҳватлардир. Унинг "дўзахи" эса — моддий маҳрумият ва қашшоқликдир. Бугунги куннинг реклама ва истеъмол маданияти худди шу ишни қилаётган йўқми? Инсонни фақат моддий етишмовчилик билан қўрқитиб, уни маънавиятдан узиб қўйиш — Дажжолнинг асосий қуролидир.

Фан ва сеҳр

Дажжол ўликларни тирилтиради, ердан хазиналарни чиқаради ва булутларга буйруқ беради, деб айтилган. Агар бугунги илмий тараққиётга назар солсак, фан худди шу "мўъжизаларни" кўрсатмоқда. Лекин бу фан агар имонсиз ва ахлоқсиз бўлса, у Дажжолга хизмат қиладиган сеҳрга айланади. У инсонни Ер юзининг "худоси" деб эълон қилади ва уни Охиратдан чалғитади.

Дажжолнинг пешонасидаги ёзув

Ривоятларда унинг пешонасига "Кофир" деб ёзилган бўлиши ва уни фақат мўминлар ўқий олиши айтилади. Бу дегани, Дажжол ўзини жуда жозибали, маданиятли ва илғор қилиб кўрсатади. Уни тил билан эмас, балки қалб билан таниш керак. Кимнинг қалбида имон нури бўлса, у материал дунёнинг бу алдамчи ялтироқлиги ортидаги маънавий ҳалокатни кўра олади.

Дажжолга қарши нажот

Дажжол фитнасидан нажот топиш — бу борлиққа икки кўз билан қарашдир. Ҳам илм (моддият), ҳам имон (руҳият) кўзи билан. Фақат моддиятга берилиш инсонни "бир кўзли" Дажжолга айлантиради. Ҳақиқий мўмин эса дунёни ислоҳ қилади, лекин унга қалбини бермайди.

Хулоса

Мустафо Маҳмуд учун Дажжол — бу руҳиятдан мосуво бўлган, фақат ерга, қоринга ва нафсга боғланган "Материал Цивилизация"нинг тимсолидир. Унга қарши кураш — қурол билан эмас, балки қалбни имон ва маърифат билан тўлдириш орқали бўлади.

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari #dilbandlarim

Охиратга қолган дийдор


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🖥 Дилбандларим

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳдан унинг Ўзини сўранг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Илоҳий ишқ шундай бир неъматки, унинг натижасида инсон ҳаёт мазмунини топади. Шунинг учун киши Аллоҳ таолога дуо қилиб сўраса, Унинг Ўзини, муҳаббатини ва ишқини сўрасин.

Бугун Аллоҳ таолодан мол-дунё сўрайдиганлар кўп. Обрў-мартаба сўрайдиганлар ҳам етарлича топилади. Лекин У зотдан ўзини сўрайдиганлар афсуски жуда оз. Икки кафтини очиб: “Ё Роббим! Мен Сенинг розилигингни сўрайман. Мен Сенинг муҳаббатингни сўрайман”, деб дуо қиладиганлар кам учрайди.

Азиз дўстим! Агар кишилар обрў-мартаба, хотин, бола-чақа, бордию хатто бутун дунёнинг молини сўрасалар ҳам ишонгинки, улар Аллоҳ таолодан ҳеч нарса сўрашмабди.

Биродарим, агар Аллоҳ таолодан Унинг муҳаббатини сўрагин. Шунда барча нарсани қўлга киритасан. Дунё матоҳларининг барчаси Аллоҳ таолонинг ишқи олдида арзимас нарсадир. Шунинг учун бутун вужудимиз билан Ундан томиримиздан гуноҳ илдизларини суғуриб ташлайдиган ишқини сўрайлик.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг "Илоҳий ишқ" китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 26-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
9-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:01
⏱️БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:28
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:20
⏱️ШОМ - 19:21
⏱️ХУФТОН - 20:55

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍5🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari

БИЗ ЭЪТИБОР ҚИЛМАЙДИГАН АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТЛАРИ


Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
❤3
Сажда - саодат калитидир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Саодатни кўрмадим молу дунё жамлашда,
Асли бахт калити бўлар чин тақво қилишда.


Бугунги кун дафтарингизнинг саодат саҳифалари ва энг аввалги байрам карточкалари бомдод намозидир. Шундай экан, кунингизни бомдод намози билан бошланг, шунда сиз Аллоҳнинг риояси, ҳифзи ва омонлигида бўласиз. У зот сизни барча ёмон нарсалардан асрайди, сизни яхшилик тарафга тўғирлаб қўяди ва сизни фазилатли амаллар томон бошлайди. Аллоҳ таоло бомдод намози билан бошланмаган кунга барака бермайди. Кунингизда барака бўлиши намозингиз қабул бўлганининг энг аввалги аломати ва муваффақият белгисидир. Бомдод намозини ўқиганларга жаннат бўлсин, уни доимий тарк этмаганларнинг кўзлари қувонсин! Бомдод намозига бепарво бўлганлар бахтсизлик ва маҳзунлик “эътиборида” бўлади!

Шуъла: Беҳуда тортишув ва баҳслар самимийлик ва гўзалликни кетказади.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣MUJTAHID KIM VA BUGUN BU MAQOMGA YETGAN INSONLAR BORMI?

🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Менга озгина Қуръон ўқиб беринг

Шоҳ Фазлур Раҳмон Ганжмурод Ободий Нақшбандия силсиласининг улуғ шайхларидан эдилар. Кунларнинг бирида у зотнинг ҳузурларига Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ келадилар. Шунда ҳазрат у кишига: “Эй! Ашраф Али қачон сажда қилсам, Аллоҳ мени севишини ҳис қиламан. Агар Қуръон ўқисам, худди Аллоҳ таоло билан суҳбатлашаётгандек бўламан. Мен бундан шундай лаззат топаманки, агар жаннатда ҳурлар менинг олдимга келсалар, уларга: “Хонимлар, менга озгина Қуръон ўқиб беринглар”, дейман.

Субҳаналлоҳ! Қаранг, Аллоҳнинг валий бандалари ибодатдан қанчалик лаззат олишган!

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг "Илоҳий ишқ" китобидан Нодир Одинаев таржимаси

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан 2026 йилги Ҳаж мавсумига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/diyonatli
❤2👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 27-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
10-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 03:59
⏱️БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:26
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:20
⏱️ШОМ - 19:22
⏱️ХУФТОН - 20:55

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍2🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari #dilbandlarim

Умму Гулсум
— меҳрибон фарзанд

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🖥 Дилбандларим

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari #Raddiya

ҚАБР АЗОБИ ҲАҚ


Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
#Раддия #Мақола

ҚОН ЧИҚСА ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?

Икки йўлдан одатда чиқадиган бавл, ахлат, ел, мазий, вадий, маний ҳамда ноодатий чиқадиган қурт, тош, озгина қон сингари нарсалар таҳоратни бузувчи эканлигида жумҳур уламолар иттифоқ қилишган. Фақатгина Имом Молик роҳимаҳуллоҳ одатдан ташқари ҳолда икки йўлдан чиқадиган қурт, тош, истиҳоза қони ва доимий сийдик томиб туриши, ич кетиши, тинмай ел келиб туриши сингари нарсалар таҳоратни бузувчиларга кирмаслигини айтганлар.

Икки йўлдан бошқа жойдан чиққан нарсалар борасида эса мазҳаббошилар ўртасида ҳам ихтилофлар мавжуд.

Ҳанафий мазҳабига кўра икки йўлдан бошқа жойдан чиққан нарса нажосат бўлса ва у тананинг покланиши лозим бўладиган қисмига оқиб ўтса таҳорат бузилади. Буларга қон, йиринг кабилар киради. Бундай нажосатлар таҳоратни бузиши учун оқувчи бўлиши даркор.

Оқувчи бўлиш шарти жароҳат доирасидан ташқарига оқиб чиқадиган бўлишлигидир. Кўздан ва жароҳатдан чиққан қон кўз ва жароҳат доирасидан чиқмаса таҳорат бузилмайди.

Мазҳабимизга кўра оқувчи қон таҳоратни бузувчи саналади. Бошқа мазҳабларда ва айрим тоифаларда эса икки йўлдан бошқа ўриндан чиққан қон таҳоратни бузмаслигини айтишади. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ “кўп қон чиқса таҳоратни бузади”, деганлар.

Келинг, мазҳабимизни қўллаб-қувватловчи далиллардан баъзиларини келтириб ўтайлик:

1. Росуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

الوضوء من كل دم سائل

яъни, “Ҳар бир оқувчи қондан таҳорат қилиш бор”, деганлар (Дороқутний ривояти, 581).

2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Таҳорат етти нарсадан қайта қилинади”, деганлар. Оғиз тўла қайт қилишни, оқувчи қонни, қаҳқаҳа отиб кулишни (намозда) ва ухлашни улар жумласидан санаб ўтганлар (Байҳақий ривояти).

3. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда онамиз айтадилар: “Фотима бинту Абу Ҳубайш Пайғамбар алайҳиссалом олдиларига келиб: “Эй Аллоҳнинг росули, мен истиҳоза қони кўраман. Ҳеч пок бўлмайман. Намоз ўқишни тарк қилиб турайинми?”, деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом: “Йўқ, бу нарса ҳайз эмас, фақатгина томирдан келувчи қондир. Қачон одатда ҳайз кўрадиган кунларинг келса, намоз ўқимай турасан. У кунлар тугаса ўзингдан қонни ювиб ташлаб, (ғусл қилгач) ҳар бир намоз (вақти) учун алоҳида таҳорат оласан”, дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим).

Бу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилишни вожиб қилувчи иллатни баён қилиб берганлар. У эса аёлдан чиққан қон томирдан чиқувчи қон эканлигидир. Томирдан чиқувчи деб ифодаланиши икки йўлдан чиқувчи қонни ҳам, икки йўлдан бошқа ўриндан чиқувчи қонни ҳам ўз ичига қамраб олади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима бинту Абу Ҳубайшга ҳар бир намоз учун таҳорат қилишга буюрдилар.

Шу ва шунга ўхшаш далиллар ҳамда ибодат масалаларида эҳтиётни олиш афзаллиги сабабли мазҳаббошиларимиз икки йўлдан бошқа ўриндан чиқувчи қон покланиши лозим бўлган жойга оқиб ўтса таҳоратни бузишига ҳукм қилганлар. Бошқа ўринга оқишлиги чиқувчи қон кўплиги маъносидадир. Зеро, укол қилишда шприцга қон тортиб олинса, покланиши лозим бўлган жойга оқмасада таҳорат бузилади. Чунки тортиб олинган қон оқувчи ҳукмига ўтади.

Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣BIR MAZHABGA ERGASHGAN ODAM BOSHQA MAZHABDAN FATVO OLISHI MUMKINMI?

🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 28-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
11-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 03:57
⏱️БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:24
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:20
⏱️ШОМ - 19:23
⏱️ХУФТОН - 20:55

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍4🕊1