Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.47K videos
29 files
7.29K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
12-ҚИСМ.

Ман домлалар билан видолашган вақтимда мадрасанинг бош мударрислари Мавлоно Ахмад Али менга бир рисола хадия қилғон эдилар. Рисоланинг номи «Раҳбарул ҳаж», ўзлари тасниф қилғон эканлар. Менга тавсия қилиб буюрдиларки: «Бу рисоланинг ичида ҳар бир нарса ёзилғон, шунга амал қилинг».
Бомбей шаҳрига келганда бу рисолани олиб қарадим. Рисолада ёзибдурларки: «Бомбей шаҳридан параходга тушар олдидан ҳожиларга лозим шуки, олти метр узунликда бир арқон олсинлар, бир пақир олсинлар, кейин лимондан қилинғон консервадан неча миқдорда сотиб олсинлар. Яня қора чойга одатланғон одамлар қора чой олсинлар, чунки Арабистонда топилмайди». Ман бунга амал қилиб, бу нарсаларни магазиндан сотиб олдим. Параходға чиқиш олдидан дўхтурларнинг муоянасидан ўтмоқ лозим экан. Ҳожи агар касал бўлса, параходга рухсат бермас экан. Дадамни дам қисар касалликлари бор эди. Баъзилар айтдилар: «Дадангга дўхтурлар ижозат бермайди». Мен ҳожихона ходимлари била маслаҳат қилдим. Улар айтдилар: «Сан дўхтурдан ўтушда дадангдан муқаддам тутгин-да, даданга навбат келғонда ўн рупия пулни дўхтурнинг қўлига бергин, дўхтурдан илтимос қилгин, шу билан даданга руҳсат беради». Мени ўрду тилини билишим катта фойда қилди. Дўхтурга беш сўмлик «Николай» тиллисини қўлига бердим.  Урду тилида дўхтурдан ижозат сўрадим. Дадам учун дўхтур руҳсат берди. Параходга чиқдик, рисолани олиб қарадим, бу жойда нима лозим бўлади. Ёзибдурки, иложи борича юқоридан жой олинг, чунки, параходни пастдаги уйлари кўп бесарамжон бўлади. Шундоғ ҳодисаларда лимонни кесиб, оғзига солиб, сўриб туриш керак.
Ман рабочикларнинг бригада бошлиғини топиб, қўлига беш рупия бердим-да, яхши жойдан жой топиб беришини илтимос қилдим. Дадамга яхши жой олиб бериб, роҳат билан ётқузуб қўйдум. Ҳақиқатда ҳам пастдан жой олган кишилар кўб қийналдилар. Ман лимон сўриш орқасида бошим ҳам айнағони йўқ. Дадам ҳам яхши холдалар. Одамлар мендан илтимос қилар эдиларки, лимондан бир парча кесиб берсангиз. Мен бир парча лимонни бир рупиядан сотғони турдум. Боши айланғон одамлар шу лимондан олиб, бош оғриқдан қутулдилар. Икки катта банкада лимон касерва олғон эдим, ҳаммасини одамлар талашиб олдилар. Мен афсус қилдимки, кўп олсам бўлар экан. Параходда одатан ширин сувни ичмоқ учун очуруд билан берадилар. Таҳорат қилишга сув йўқ. Менинг арқоним билан пақирим намоз ўқувчиларга катта фойда берди. Пастдан шўр сувни тортиб олиб, таҳорат қилиб, намоз ўқушар эрдилар. Хулосаи калом, ўн тўрт кун параходда юрдуқ.

ДАВОМИ БОР...


👉@diyonatli
👍3
Abdul Hamid domla - Marhumga tilovat qilish bidʼatmi?
DIYONAT.UZ
Марҳумга тиловат қилиш бидъатми? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
АЛЛОҲГА ЕТИШИШ ИШТИЁҚИ

Дўстларим! Кимнинг қалбида илоҳий муҳаббат бор бўлса, Маҳбубга етишмоқ учун баҳоналар излайди.
Мана шу сабабдан Аллоҳнинг валий бандалари беш вақт намоз ўқисаларда, қалб чанқоғи қонмасдан, Аллоҳ ила янада кўпроқ ҳамкалом бўлишни, дийдорлашмоқни истайдилар. Гоҳ ишроқ нафлларини баҳона қилсалар, гоҳ зуҳо нафлларини, гоҳо аввобийн нафлларини баҳона айласалар, гоҳо таҳажжуд нафлларини баҳона қиладилар. Баъзида таҳорат қилиб, ортидан икки ракаат таҳийятул вузуъ нафли нияти билан жойнамозда турсалар, баъзида масжидга кириб таҳийятул-масжид ниятида икки ракаат нафлни ният қиладилар. Бу нафллар бир баҳонадир. Ҳақиқатда эса, Парвардигор билан ҳамкалом бўлмоқни истаётган бўладилар.
Биз баъзи аҳли зикр дўстларимизни фарз ва суннат намозларини ўқиб, нафл намозларини эса нафл билиб тарк этаётганларини кўрамиз. Йўқ асло, дўстларим! Бундан ҳам улуғроқ нарса бормики, қиёмат кунида агар фарзларда камчилик бўлса, ўрнига нафлларни қўшиб фарз қабул қилинади. Бунданда улуғроқ нарса эса, маълум эмас қайсидир ерда, қачондир қилинган саждага Парвардигорнинг хос назари тушиб, даргоҳига қабул қилинган бўлса.
Шунинг учун нафл намозларни қай вақт бўлмасин, шариатга мувофиқ ҳолда, албатта адо қилмоқлик даркордир!

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ. "Илоҳий муҳаббат" китоби. 43-бет.

ЭСЛАТМА:

Ишроқ - қуёш чиққан пайтда,
Зуҳо - чошт вақти,
Аввобийн - шом намозидан кейин,
Таҳажжуд - кечанинг охирги қисмида,
Таҳийятул вузу - таҳорат олгандан сўнг,
Таҳийятул масжид - масжидга кирган пайтда ўқиладиган нафл ибодатлардир.

👉@diyonatli
👍4
ҲАЁТ САБОҚЛАРИ

... Бир куни подшоҳ билан қул бир кемага чиқишибди...
Умрида ДЕНГИЗ кўрмаган қул кема ҳаракатланганида қўрқиб бақира бошлабди...
Қул огоҳлантиришларга қарамай бақираверибди. Қулнинг бақириб-чақиришидан подшоҳнинг ҳаловати йўқолибди...

... Кемадаги ДОНО кишилардан бири подшоҳга:
– Рухсат берсангиз, уни жим қила оламан, – дебди.
Подшоҳ жуда хурсанд бўлишини айтибди...

... Подшоҳнинг рухсати билан доно киши қулнинг денгизга ташланишини буюрибди...
Сузишни билмаган қул жон ҳолича ёрдам сўрабди.
Қулнинг сувда чўкаётганини кўрган доно киши:
– Бўлди, етади. Уни олиб чиқинглар...

... Доно кишининг сўзига биноан қулни денгиздан олиб чиқишибди. Қул уни олиб чиққанларга РАҲМАТ айтиб бир чеккада тинчгина ўтирибди.
Доно кишининг бу иши подшоҳга ёқибди...

... Подшоҳ табассум билан қараб:
– Бу қулни қандай қилиб жим қилдинг..?
Доно киши жавоб берибди:
– Ўтирган жойида бақириб-чақирган бу қул бундан олдин денгизда чўкмаган... Шунинг учун кемадаги ҳузур-ҳаловатнинг қадрини билмайди...
Бу қул каби соғлик ва ҳузурнинг қадрини фақат уни йўқотганлар билади...

Хулоса сиздан...

👉@diyonatli
👍2
РАСУЛУЛЛОҲНИНГ
СЎНГГИ СЎЗЛАРИ


Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
– Эй инсонлар, сизлар гўё мен ҳақимда қўрқаётгандексиз...
Саҳобалар айтишди:
– Ҳа, ё Расулуллоҳ, шундай. Набий алайҳиссалом:
– Эй инсонлар, Сизларнинг мен билан ваъдалашган жойингиз бу дунё эмас, балки Ҳавзи Кавсар бўйидир. Аллоҳга қасам, мен уни турган шу жойимдан кўраётгандекман.
Эй инсонлар! Аллоҳга қасам, сизларнинг фақир бўлишингиздан қўрқмайман. Лекин сиздан олдингилар мол-дунёга берилиб кетганлари сингари сизлар ҳам мол-дунёга ҳирс қўйишларингиздан қўрқаман. Мол-дунё сиздан олдингиларни ҳалок қилгани каби сизларни ҳам ҳалок этади.
– Эй инсонлар! Намозга эҳтиёт бўлинг, намозга эҳтиёт бўлинг! Яъни намозларингизни асрашингиз учун Буюк Аллоҳнинг номи билан онт ичишларингизни истайман, деб бу сўзни бир неча марта такрорладилар. Сўнгра:
– Эй инсонлар! Аёлларнинг ҳақлари борасида Аллоҳдан қўрқинглар. Аёлларга яхшилик қилишингизни васият этаман.
– Эй инсонлар! Банда (ўзларини назарда тутиб)га дунё ва Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсаларни танлаш ихтиёри берилди.
Ҳеч ким Расулуллоҳнинг бу сўзларидан мақсадлари нима эканини англай олмади. Илло, Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу сўзни англаб етди ва ҳўнграб йиғлаб: “Сизга оталаримиз, оналаримиз, авлодларимиз, аҳлимиз, молимиз фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ!” дея бир неча марта бу сўзни такрорлади.
Одамлар Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “Расулуллоҳнинг сўзларини бўлишга қандай журъати етди?” дея қарашди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуни ҳимоя қилиш мақсадида: “Эй инсонлар! Абу Бакрга индаманглар. Сизлардан ҳар бирингизни ўз фазлига кўра мукофотладик. Илло, Абу Бакрни мукофотлашга қодир эмасмиз. Уни мукофотлашни Аллоҳ таолога ҳавола қилдим. Масжидга чиқиладиган барча эшиклар тўсилсин. Илло, Абу Бакрнинг эшиги асло тўсилмайди.
Ахийри, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушишларидан олдин мусулмонлар учун дуо қилдилар. Бу гўё у зотнинг энг сўнгги дуолари бўлди: “Аллоҳ сизларни ёрлақасин, Ўз паноҳида асрасин, сизларга нусрат берсин, собит қилсин, қўлласин!..”
Коинот султонининг охирги сўзлари: “Минбардан тушишларидан аввал умматларига: “Эй инсонлар! Қиёматгача менинг умматимдан менга эргашганларга саломимни етказинг. Бирор кишининг олдида мен зикр этилсаму у менга салавот айтмаса, ўша ўта бахилдир”.

Арабчадан Толибжон НИЗОМ таржимаси


👉@diyonatli
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий одоблар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ҲАЖНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Ҳаж Ислом арконларидан бири бўлган улуғ ибодат ҳисобланади. Ҳаж ибодати Ҳижрий тўққизинчи сананинг охирларида қуйидаги оят билан фарз қилинган: “Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир” (Оли Имрон сураси, 97-оят).

Ушбу оятда келган буйруққа кўра, қодир бўлган мусулмон учун умрида бир марта ҳаж қилиши фарз ҳисобланади.
Ҳаж ибодатининг кўплаб умумий ва шахсий фойдалари бор:

Умумий фойдалари
1. Турли миллат вакиллари бўлган мусулмонларнинг бир-бирлари билан кўришишларига сабаб бўлади;
2. Ер юзининг қайси жойида яшашларидан қатъий назар барча мусулмонлар бир мақсад йўлида яшаётган оға-инилар эканини ҳис қилишларига сабаб бўлади;
3. Ҳидоят нури таралган маконда Аллоҳ таолонинг буйруғини адо этиш учун жамланган мусулмонларнинг ўзлари билган, билмаган кўплаб манфаатларга эга бўлишларига сабаб бўлади.

Шахсий фойдалари
1. Сағира (кичик) гуноҳлари кечирилишига сабаб бўлади;
2. Сабр-тоқатга, қийинчилигу машаққатларни кўтаришга ўргатади;
3. Мол ва офият неъматларининг шукронасини адо этишга сабаб бўлади;
4. Ислом тарихини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромларнинг Ислом шиорларини таратиш йўлидаги фидокорона хатти ҳаракатларини ўзгача файз билан ёдга солади;

Ҳаж ибодатининг фазилатлари ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб хушхабарларни айтганлар:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ҳаж қилса, фаҳш гапни гапирмаса, маъсият қилмаса, унинг олдин ўтган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

Демак, бандаларнинг ҳақларига тааллуқли бўлмаган барча гуноҳлари мағфират қилинишини хоҳлаган ҳожи, албатта, ушбу ҳадисдаги кўрсатмаларга риоя қилиши лозим. Бошқа бир ҳадисда эса Умра ва мабрур ҳажнинг мукофотлари нақадар улуғ экани қуйидагича хабар берилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умра (олдин қилинган) умрагача (бўлган) иккаласининг ўртасидаги (сағира гуноҳларга каффорот бўлади. Мабрур ҳажнинг мукофоти албатта жаннатдир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда Умранинг фазли, яъни иккита умра ўртасидаги бандаларнинг ҳақларига тааллуқли бўлмаган сағира гуноҳлар кейинги умра сабабидан ювилиб кетиши хабар берилган. Ҳадис давомида мабрур ҳажнинг мукофоти жаннат бўлиши таъкидлаб баён қилинган. Бу эса ҳожиларни қилаётган ҳажларини мабрур ҳам бўлишига ниҳоятда эътиборли бўлишга тарғиб қилиш ҳисобланади. Мабрур ҳажнинг қандай бўлиши ҳақида бир-бирига яқин бир қанча таърифлар берилган:
— Гуноҳ маъсиятлар аралашмаган ҳаж;
— Қабул қилинган ҳаж;
— Риё ва сумъадан (биров кўрсин ё эшитсиндан) холи бўлган ҳаж;
— Кейин бирор маъсият қилинмаган ҳаж.
Ҳожилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги муборак дуоларига сазовор бўлиш бахтига эришган кишилар ҳисобланади:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳим, ҳожиларни ҳам, ҳожилар мағфират сўраган кишиларни ҳам мағфират қилгин”, дедилар”. Байҳақий ривоят қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисларида мабрур ҳаж қилганларни ва улар дуо қилган кишиларни ҳам мағфират қилинишини сўраб дуо қилганлар. Шунга кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур дуоларига эришиб қолиш учун ҳам ҳожилардан дуо олишга ҳаракат қилинади.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан
.

👉@diyonatli
👍2
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
13-ҚИСМ.

Жиддаи муборакга келдик. Мийқотдан ғусл қилиб, ҳажга эҳром боғладик. Байтуллоҳга ҳар икки киши бир туяни кира қилдик. Йўлда бир кеча тунаб, эртасига Байтуллоҳга етиб келдик. Байтуллоҳнинг зиёрати учун одатга ҳар бир шаҳарнинг ўзига хос далиллари бўлар экан. Байтуллоҳни Макка шаҳрига киравериш олдидан ҳожилар олдидан истиғфор бўлишиб, далиллар сўрашур экан: «Қайси шаҳардан келдингиз?» деб. Қўқонд шаҳрининг далили бизнинг туямизни етаклаб, ўз жойига олиб борди. Бизни ҳожихонадан бир ой олиб, ушбу ерга жойлади. Кейин бизни Байтуллоҳга олиб кириб, тавофи қадум қилдирди, далилнинг ўзи олдимизда юриб, овози баланд билан ўқуйдурғон дуоларни айтиб турар экан. Дадамнинг тоблари йўқлиги орқасида, орқамга кўтариб олиб Байтуллоҳни етти мартаба айланиб тавоф қилдирдим.
Сафо ва Марвани тавоф қилишда бир эшак кира қилиб, дадамни миндириб, етти мартаба бунда ҳам тавоф қилдирдим. Кейин эҳромдан чиқдик, чунки ҳали ҳажга Арафот тоғига боруш учун ҳожихона кароватда ёткузуб қўйғонман. Ўн беш кун бор эди. Дадамнинг тоблари йўқ, ўзим беш вақтда Байтуллоҳда намозни жамоат билан ўқуб, Байтуллоҳни тавоф қилиб, бир чеккада ўтуруб Қуръон тиловат қилиб турғонимда бир киши орқамдан келиб, мени елкамдан ушлаб: «Қори бобо, келдингизму?», деди. Мен қарасам ўша Ҳиндистонда кўрушғонча Мулло Фақир алайҳир-раҳма эканлар. Бу зотнинг кароматлари зоҳир бўлдики, менга айтгандилар: «Байтуллоҳда кўришамиз» деб. Менга айтдиларки: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғулгон жойларини зиёрат қилдингизму?». Мен айтдим: «Мен билмайман». Айтдиларки: «Мени била юр».
Мени бошлаб Байтуллоҳдан олиб чиқиб, бир ҳовличага олиб кирдилар. «Мана шу ҳовлида, мана шу жойда Расулуллоҳ туғулгонлар». Уйнинг эшигини очиб мени ичкарига олиб кирдилар. Бу уйнинг ичида олти киши халқа қилиб ўтурубтилар. Ҳар қайсилари бошқа рангдаги одамлар. Баъзилари қора юзлик ҳабашлардан. Баъзилари сариқ юзлик. Баъзиларининг сочлари узун билакларига тушади. Мулло Фақир менга айтдилар: «Буларни зиёрат қил», деб. Ман ҳаммаларини зиёрат қилдим.
Кейин мени бошлаб ташқарига олиб чиқиб кетдилар. Ташқарида бир уйнинг ичида бўйронинг устида ўтирдик. Менга ўз қўллари била чой дамлаб, яхши кўк чойни ичиб бўлғондин кейин мени дилимдан ўтди: «Шу чойдин бир дамлам илтимос қилиб оламан». Шу ҳолда қўлтуғларидан бир юмалоқ чойни олиб қўлимга бердилар. Мендан: «Ким била бирга келдинг?», деб сўрадилар. Ман дадамизни келғонини ҳикоя қилдим. Айтдилар: «Мени ҳожихонага олиб боринг, қиблагоҳни зиёрат қилайлик». Ман ҳожихонага олиб келдим. Қиблагоҳ билан кўришдилар. 15 кундан кейин Арафотга эҳром бойладик. Шу била Арафот тоғига келиб, куни била бу жойда бўлуб, кечқурун қайтиб Муздалифага келдик. Бу ерда бир кеча бўлуб эртасига Минога келдик. Минода ҳаж аҳкомларини бажариб, уч кун туриб қурбонлик қилдик. Кейин Байтуллоҳга келиб тавоф зиёрат қилдик. Кейин Мадинага бордик. Расулуллоҳнинг равзаларини зиёрат қилдик. Қайтиб Маккага келдик.
Дадамнинг касалликлари зиёда бўлуб қолди. Болнисага ётқуздим. 15 кун болнисада турдилар. Касалликлари тузук бўлмади. Болнисадан ҳожихонага қайтариб олиб келдик. Дадам менга айтдилар: «Мен Худодан тилаган эдим, мени ўлумим шу муқаддас жойда бўлсун, деб. Умидим шулки, менинг дуойим мустажоб бўлгондур. Ман вафот бўлғондин сўнг бир хатми Каломуллоҳ қилиб, менга багишлаб, кейин тўғри мамлакатга боргил. Онангни ҳам кўруб, дуоларини олғил», деб васият қилдилар. Дадам вафот бўлдилар. Кўп мени дуо қилдилар.

ДАВОМИ БОР...

👉@diyonatli
👍1
Abdul Hamid domla - Ijtimoiy odoblar
DIYONAT.UZ
Ижтимоий одоблар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
ҒИЙБАТ ФАҚАТ ТИЛДА ЭМАС

Билгин! Тил билан бировни ғийбат қилиш ҳаром қилинди. Чунки, унда
биродарингнинг нуқсонини, агар ўзи эшитса, хафа бўладиган бирор
камчилигини ўзгага билдириш бор.

Шунингдек, кимнидир қоралаш маъноси яширинган барча феъллар - киноями, имо-ишорами, кўз қисишми, хатда ёзишми, хуллас, шу мақсадни англатадиган барча ҳаракатлар ғийбат ҳудудига киради ва у ҳаромдир.

Оиша розийаллоҳу анҳо айтган ушбу сўзлар ҳам шу жумладан: «Бир аёл ҳузуримизга кирди. Кетаётганида у аёлнинг паканалигига ишора қилдим. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Сен уни ғийбат қилдинг» - дедилар» (Ибн Абу Дунё ривояти).

Кимнингдир жисмоний камчилигини тақлид қилиб кўрсатиш ҳам ғийбатга
киради. Масалан, чўлоқ одам ҳақида гапиратуриб, унинг чўлоқлигига ишоратан оқсоқланиб юриш. Бу ҳатто ғийбатдан ҳам хунукроқдир. Чунки, бунда айб нафақат очилади, балки янада бўрттирилади.

Шунингдек, ёзув орқали ҳам ғийбат бўлиши мумкин. Негаки, қалам ҳам бир тил. Дейлик, мусанниф китобида муайян шахснинг сўзга нўноқлигини тилга олса, бу ғийбат саналади. Албатта, агар бу ерда гап айтилмаса бўлмайдиган сабабларга боғланса, бу энди ғийбат эмас.

«Одамлар фалон деди» - дейиш ҳам ғийбатга кирмайди. Чунки, ғийбатда гап хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин, аниқ бир шахсга қаратилган бўлади. Шундай қилиб, ўзгани қоралашдан иборат мақсадини мақтовнинг ортига яширади. Гўё ўзини яхшиларга ўхшатиб, нафсини мазаммат қилиб ҳам қўяди ва бу билан у ғийбатчи, риёкор, ўз нафсини оқловчи кишига айланади, бир амалда уч бузуқликни жамлайди. Нодонлиги туфайли ўзини ғийбатдан сақлайдиган солиҳ кишилар жумласиданман, деб ўйлайди.

Шунинг учун ҳам шайтон илмсиз ибодатга шўнғиган жоҳиллар билан ўйнашади, уларни эргаштиради. Турли ҳийла-найранглари билан уларнинг амалларини йўққа чиқаради, устларидан кулиб, масхара қилади.

Ўзганинг айби айтилганида, айтувчига танбеҳ бериш ўрнига: «Субҳаноллоҳ! Наҳотки, шундай бўлса-я?» - деб ғийбатга мойиллик билдирган киши ҳам ғийбатчидир. Негаки, у айтилганни эшитди, нима дейилганини англади, ҳатто бу ёмонликнинг юзага чиқишида Оллоҳнинг номини восита қилди.

"Тил офатлари" китобидан.

👉@diyonatli
👍3
МЎЪМИННИНГ ТАВБАСИ КЎП

"Мўъмин гуноҳига тавба қилгувчидир. Бахтли киши шундай кишики, тавба қилиб, афсус-надомат чекиб, вафот этади".

Мўъмин киши содир қилган ҳар бир хатосига дарҳол афсус чекиб, пушаймон бўлиб, покизаланиб, тавба қилгувчидир. Ушбу хатоларнинг кўплиги, доимий тавба натижасида гуноҳларнинг тўкилишига тўсқин бўлолмайди.

Динида маъсиятлар туфайли содир бўлган яра ва йиртиқларни йиртилган либосни тиккандек дарҳол тавбаси билан тикиб, тузатиб, ямоғини солади. Ямоқсиз, йиртиқсиз, тоза ва дазмолланган либос албатта гўзал, аммо кийимлар баъзи сабаблар туфайли йиртилиб, сўкилади. “Йиртилди, сўкилди” деб дарров у кийимни ташлаб юбормаймиз, иложи борича таъмирлаймиз, керак бўлса, ямоқ соламиз ёки тикувчига берамиз.

Шунга ўхшаб, гуноҳлар, хато
ва камчиликлар ҳам тавбаю тазарруълар билан бартараф этилади. Инсоннинг қилган ишларини юзига солмоқ тўғри эмаслиги, аввалги ҳадиси шарифларда зикр этилди.

Комил зотлар бундай кишиларни умидсизликка туширмайдилар, бахту саодат даражаларидан маҳрум этмайдилар. Шунинг учун бахтли киши тавба қилиб, надомат чекиб, вафот этган инсондир, дейилмоқда. Ҳақ субҳанаҳу ва таоло бизларни ҳам ҳақиқий тавба ва надомат билан, зикру тасбиҳ, қироати Қуръон, намозу ниёз, иймон ва Ислом бирла охиратга риҳлат этгувчи бандалардан қилсин.

Бир инсон қанчалик кирланса ҳам, кирлиги туфайли инсон қаторидан чиқиб қолмайди. Уни кир-чир инсон дейишади, холос. Аммо қачонки ҳаммомда яхшилаб ювиниб таранса, покиза либослар кийса, эски ҳолатига қайтади ва чиройли бир инсон бўлади.

Куфр иш қилмаган бўлса, ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол демаган бўлса, мўъмин киши гуноҳлари туфайли дарҳол кофир бўлиб қолмайди. Ҳатто куфрдан қайтиб, тавба қилса, аҳли жаннат бўлиши ҳам мумкин.

Бу сабабдан, тажаллийларга эътибор бер, бировга ёмон кўз билан қарама! Инсон ўзининг қай бир тажаллийда жон беришини билолмайди. Оқибати номаълум. Бандаларнинг қалблари ё Жалол, ё Жамол тажаллийлари орасида бўлиб, бу ҳар вақт ўзгариши мумкин. Баъзан Жалол Жамолга, Жамол эрса Жалолга ўзгаради. Шунинг учун ҳаммага яхши кўз билан қарагил!

«Мўъминнинг сифатлари» китобидан.

👉@diyonatli
👍1
САҒИРА ВА КАБИРА ГУНОҲ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, бир гуноҳни сағира, яъни кичик деб айтилган бўлса, у катта гуноҳга нисбатан олганда кичик дейилган бўлади, холос. Аслида эса Аллоҳ ва Унинг Расулига итоатсизлик қилиш жиҳатидан қаралганида ҳар қандай гуноҳ ҳам катта гуноҳдир. Сандиқ ва унинг ичидаги нарсаларни ёқиб юбориш учун катта олов ҳам, арзимас чўғ ҳам баробардир. Чунки кичкинагина чўғ ҳам ловулласа, катта оловга айланади. Гуноҳларни сағира ва кабирага тақсимлаш уларни ўзаро бир-бирига солиштирилганда айтилади, холос. Сағира гуноҳни кичкина деб бепарво бўлиш ўз тепасига ҳалокатни чақиришдир. Қуръони карим Уҳуд ғазоти бошланишидаги мағлубиятни саҳобаларнинг биргина янглишишлари натижаси эканини хабар берган. Оят мана будир:
إِنَّمَا اسْتَزَلَّهُمُ الشَّيْطَانُ بِبَعْضِ مَا كَسَبُوا
Маъноси: «Шайтон уларни баъзи қилган ишлари сабабли йўлдан урди».
Биламизки, бу воқеада саҳобаи киромлар бирор гуноҳи кабира қилмаганлар. Лекин биргина гуноҳи сағира Уҳуддаги мағлубиятга сабаб бўлган.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

👉@diyonatli
👍1
ШАЙТОН ЙЎЛДАН УРИШИ МУМКИНМИ

Шайтон ҳукмини ўзига ўхшаганларга ўтказади, дейди Аллоҳ. Биров бошқага ҳукмини ўтказиши учун икки томон бир-бирига ўхшаши ва ҳамжинс бўлиши керак. Гапимиз далили:
"Инс ва жин шайтонларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун латиф каломларни танларлар" (Анъом сураси, 112-оят).

Шайтон ўзига ўхшаган шайтонларни бошқаради. Чунки ўхшашлик ҳукми билангина таъсирланиш ва боғлиқлик юзага келади.

Аммо Аллоҳга бандалик қиладиган инсонлар томон шайтонга йўл йўқдир.
Аллоҳ иблисга айтади: "Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг ҳукмронлигинг йўқдир" (Ҳижр сураси, 42-оят).

Демак, "Мени шайтон йўлдан урди" деганнинг далил-ҳужжати йўқ. Биз ундай инсонга: "Чунки сен ўзинг унга ўхшаган шайтонсан!", деб жавоб берамиз.

Доктор Мустафо Маҳмуд

👉@diyonatli
👍4
ВАЪДА БЕРГАН ЭДИНГИЗ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан у келадиган соатни ваъдалашишган эди. Ўша пайт келди ҳамки, у (Жаброил алайҳиссалом) келмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидаги асони отиб юбориб, «Аллоҳ ҳам, У Зотнинг элчилари ҳам ваъдага хилоф қилмайди», дедилар. Кейин айланиб қарасалар, ўринлари остида бир кучукча бор экан. У зот: «Бу ит қачон кирди?» дедилар. «Билмайман», дедим. Уни чиқариб ташлашни буюрдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга ваъда берган эдингиз. Кутиб ўтирдим, келмадингиз?» дедилар. Шунда у: «Уйингиздаги итни деб кира олмадим. Биз ит ва сурат бор уйга кирмаймиз», деди. (Имом Муслим ривоят қилган).

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

👉@diyonatli
👍2
МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ
14-ҚИСМ.

Кейин айтғонларига мувофиқ ҳожихонада ҳожиларга бир кун худойи қилиб бердим. Хатми Каломуллоҳ қилиб дадамизга савобини бағишлаб, шундан кейин қайтиб Ҳиндистонга келдим. Яна мадрасада қолғон дарсни ўқушга бошладим. Мударрисларимиз талабалар била жамъ бўлиб хатми Каломуллоҳ қилишиб дадамизга дуойи фотиҳа қилдилар.
Мулло Фақир алайҳир-роҳмадан ажоойиб кароматлар мушоҳида қилдим. Илгари келгонларида мозорда қирқ кун чиллада ўтурдилар. Халталарида бир килоча қовурилгон нуход бор эди. Шундан бошқа зоди роҳила йўқ эди. Бу зот қирқ кун чиллада ўтурдилар, нима едилар, қандай қилдилар, оби таҳорати қондоқ бўлди – ҳеч ким билмади. Чиллахонадан чиқиб, ман била видолашдилар. Мен сўрадим: «Яна қай ерда кўрушамиз?».  Жавоб бердилар: «Байтуллоҳда кўрушамиз». Ҳақиқатда шундоғ бўлди. Кетғонларидан сўнг мадрасада устозларимиз сўрадилар: «Қаёққа кетдилар?», деб. Мен воқеани айтдим. Устозлар мендан ҳафа бўлуб айтдилар: «Нима учун бизга хабар қилмадинг? Биз у зотни зиёрат қилар эдик. Сан ўзунг бирор вазифа олдингми, йўқми?». «Йўқ» дедим. Устозлар айтдилар: «Сан ниҳоятда гафлатда қолибсан. Нима учун ул зотдан вазифа олмадинг?». Мен афсус қилдим, ҳақиқатда ғафлатда қолдим.
Шул воқеадан кейин 15 кун ўтди. Бир нотаниш одам Мадрасага келиб, менинг номимни олиб сўраб турибди, мен келиб: «Нима демоқчисиз, мен ўша одам», дедим. Ёнбошидан бир тасбеҳни олиб деди: «Мана бу сизга омонат Мулло Фақир бердилар. Шу тасбеҳ била ҳар қуни намози бомдоддан сўнг юз мартаба : «Ё Ваҳҳоб»ни вазифа қилар экансиз, мени юбордилар». Мен сўрадим: «Ул зот қай жойларда?» деб.  Айтди:-«Бул киши Карочи шаҳрида бир бузрукворнинг чиллахонасида чиллада ўтурубдурлар». Бу ердаги бизни афсус қилиб, вазифа олмоғинимиз ул зотга кашф бўлубдур. Хулоса шулки, бу зот ўз даврида Қутбларидан бўлиб, шу била бул зотни яна кўриш муяссар бўлмади, лекин ҳозирги вақтда 2 йил муқаддам радио орқали Афғонистондан ул зотни вафот қилганлар деб хабар қилди. Бу ҳам ул зотнинг кароматларидан менга. Ҳақиқатан ҳам, жаноб Расулуллоҳнинг таваллуд бўлғон жойларида, Ҳаж мавсумида етти иқлимдан келғон «қутб»лар жамъ бўлар эканлар. Ўша ҳовлида олти кишининг ўтирғонини кўрдум. Шуларнинг еттинчиси Мулло Фақир эканлар.
Хулосаи калом шулки, мен яна мадрасада бир йил ўқуб, хатми китоб қилиб, мадраса тарафидан рухсат олиб, дадамнинг васиятлариға биноан ўз мамлакатимға қайтиб кетмоқчи бўлдум. Лекин мамлакатға келиш учун катта маблағ керак, менда бу нарса йўқ. Қандоғ кетишимға ҳайрон бўлуб турғон эдим, шаҳарда бир аҳли давлат киши, ўзи катта магазиннинг хўжайини, мозорда мен хатми Қуръон қилғонимда иқтидо қилиб турғон экан. Шу одам менинг сафар қилишимни эшитиб қанча маблағ бўлишини мендан сўраб қолди. Мен айтдим: «Ҳиндистон рупийсиға беш рупия керак». Шул ҳолда киссадан беш рупия чиқариб берди. Йўлнинг харожатидан ҳам хотиржам бўлдик.
Мадрасадан шоҳодатнома олиб, одамлар билан видолашиб жўнадим. Шерикларимиздан қашқарлик иккита толиби илм, булар ҳам жўнади. Булар менга маслаҳат бериб айтдилар: «Биз била бирға Қашқарға борғил. Агар қашқарда турушни хоҳласанг, бирор мадрасаға мударрис бўлуб қоласан. Хоҳламасанг қашқардан уйинға кетсанг ҳам бўлади».
Мен ҳам маъбул бўлуб, булар билан Кашмирға келдим. Кашмирда бир қашқарийлар уйида турдик. Булар кетар вақтларида чегаранинг бошлиғиға учраб, ижозатнома олиб йўлға чиқмоқчи бўлдилар. Менга навбат келғонда ул ҳоким мендан сўради: «Сан қайси ердансан?». Ман тўғрисини айтдим: «Ман Русия Туркистонға қарашли Қўқонд шаҳриданман». Бу ҳоким айтди: «Сан Ҳиндистонға қайси йўл билан келғонсан?». Ман айтдим: «Афғонистон йўли билан келғонман». «Андоғ бўлса, ўша йўл билан кетасан, сенға Қашқар йўлиға руҳсат йўқ». Шу билан шерикларим Қашқарға жўнаб кетди, мени қолдириб қўйди. Ман Кашмирдан қайтиб Пешовар шаҳриға келдим. Бу жойдан Афғонистонга ўтуб Қобулға келдим. Пешовардан машина қатнар экан. Қобулға машинаға кира қилиб Жалолободга келдик.

ДАВОМИ БОР...

👉@diyonatli
👍2
ТАБИИЙ КЎПАЙИШ АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА ДАЛИЛДИР

Биламизки дунё аҳолиси тобора кўпайиб бормоқда. Буни ҳеч ким инкор эта олмаса керак. Ҳозирги кунда ҳар йили аҳоли сони кўпайиб бораётгани, қанчага кўпаяётганини ҳисоблаб борувчи ташкилотлар бор.
Яна бир нарса маълумки юз йиллар ортга қайтиб қарайдиган бўлсак дунё аҳолиси ҳозиргидан анча кам бўлганини билиб оламиз. Яна ҳам олдинроққа қайтсак янада озроқ бўлади. Худди шундай қанча ортга қараб қайтсак аҳоли сони кам эканлиги аён бўлаверади.
Дунёдаги ҳамма одам тарихнинг муайян муддатидаги одамлар сони ўзидан олдингисига нисбатан кўпроқ бўлганини билади. Агар шу қарашга таянадиган бўлсак ҳозирги миллиард инсонлар аввал миллионга, кейин минга ва ҳоказо камайиб боради. Ниҳоят башариятнинг бошланғич нуқтасига етиб борамиз ва бутун башарият аслида битта эркак ва битта аёлдан яралган деган тўхтамга келамиз. Хўш, ўша эркак ва аёлни ким яратган? Албатта Алоҳ таоло яратган.
Китобимиз бошида айтиб ўтганимиздек ҳеч қайси моддиятчи эркак ва аёл жинси қандай пайдо бўлганини исботлаш у ёқда турсин, ҳатто фаразан ҳам айтиб бера олмайди.
Демак, ҳеч бир моддиятчи аслида ўзининг қарашини асосли бир исботларга таянтира олмайди. Бориб-бориб ўша башариятнинг бошланғич нуқтасида турган бирламчи эркак ва аёлни Аллоҳ яратган деган гапдан бошқасини айта олмайди. Чунки бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.

Шайх Муҳаммад Мутавалли ШАЪРОВИЙ

👉@diyonatli
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фожирга иқтидо қилса бўладими? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍1
НАМОЗДА БОШ КИЙИМИМ ТУШИБ КЕТДИ

CАВОЛ: Намоз ўқиётган пайтимда бош кийимим тушиб кетиб қолди, олмай адо қилдим. Олганимда намозим дурустмиди? Намозга путур етмасмиди ёки олмай адо қилганим яхши бўлганми? Шунақа вазиятларда нима қилиш керак маслаҳат берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳақда "Дурарул ҳуккам" китобида шундай дейилади:

سَقَطَتْ قَلَنْسُوَتُهُ أَوْ عِمَامَتُهُ فِي الصَّلَاةِ فَرَفْعُ الْقَلَنْسُوَةِ بِيَدٍ وَاحِدَةٍ أَفْضَلُ مِنْ الصَّلَاةِ بِكَشْفِ الرَّأْسِ .
وَأَمَّا الْعِمَامَةُ فَإِنْ أَمْكَنَهُ رَفْعُهَا وَوَضْعُهَا عَلَى الرَّأْسِ بِيَدٍ وَاحِدَةٍ مَعْقُودَةٍ كَمَا كَانَتْ فَسَتْرُ الرَّأْسِ أَوْلَى ، وَإِنْ انْحَلَّتْ وَاحْتَاجَ إلَى تَكْوِيرِهَا فَالصَّلَاةُ بِكَشْفِ الرَّأْسِ أَوْلَى مِنْ عَقْدِهَا وَقَطْعِ الصَّلَاةِ ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة

"Намозда қалпоқ ёки салла бошдан тушиб кетса, бошяланг намоз ўқигандан кўра бир қўл билан уни кийиб олиш афзал. Саллани бир қўл билан ўралган ҳолида бошига қўйишнинг имкони бўлса, бошини ёпгани афзал. Лекин салла ечилиб кетган ва уни ўрашга эҳтиёж туғилса, уни ўраш ва намозни бузгандан кўра бошяланг намоз ўқиган афзал. Татархонияда шундай келган".

Демак, намозда бош кийим тушиб кетса, енгил ҳаракат билан кийиб олиш афзал. Лекин амали касир (кўп амал) қилиб тушиб кетган бош кийимни киймайди. Чунки кўп амал намозни бузади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати.

👉@diyonatli
👍3
Abdul Hamid domla - Fojirga iqtido qilsa bo'ladimi?
DIYONAT.UZ
Фожирга иқтидо қилса бўладими? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ҲАҚМАН ДЕЙИШДАН ОЛДИН...

Имом Шофиъий шогирдлари билан Бағдод кўчаларида юрардилар. Бир жойда икки кишининг диний мавзуда тортишаётганини кўришди. Улардан бири ўзининг ҳақ эканлигини исботлаш мақсадида иккинчисига «Бу мавзуда Имом Шофиъий ҳам худди мен айтган нарсани айтганлар», дер эди. Ваҳоланки, у ҳазратни кўрмаган, эшитганди. Шогирдлардан бири уларга яқинлашиб, нима масалада баҳслашаётганларини сўради. Гап нимадалигини билгач, «Астағфируллоҳ, Имом Шофиъий ҳеч қачон бундай гап айтмаганлар, сиз ўзингизни ҳақдек кўрсатиш учун уйдирма қиляпсиз. Ҳазратнинг мазкур масалада бундай дейишлари ақлга сиғмайди», деб қанча танбеҳ бермасин, бояги киши ўз билганидан қайтмади.

Шогирднинг бўлган гапларни Имом Шофиъийга етказишдан бошқа чораси қолмади. Ҳазрат ўзларини танитмай баҳсга қулоқ тутишни лозим топдилар. Гап нимадалигини анг­лагандан сўнг, у киши ҳам «Шофиъий бундай гап айтмаган», дедилар.­ Бироқ фойдаси бўлмади. Ниҳоят ҳазрат: «Эй биродари азиз, мен Шофиъийман ва бу гапни умуман гапирмаганман», деб айтдилар. Аммо бояги киши шунда ҳам ишонмади ва гапидан қайтмади: «Мени алдашга уринманг­лар, Шофиъий­ эмаслигингизни жуда яхши биламан!»

Бу ривоятда катта ибрат бор. Баъзан бир нарсани исботлаш учун келтираётган мисолларини динга, шариатга боғлайдиган, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари билан ҳам билиб-билмай гапириб юбораверадиганлар йўқ эмас. Одамлар орасида урчиётган, неча йиллардан бери яшаётган зарарли бидъатлар, ирим-сиримлар ҳам айнан шундай жоҳиллик, илмсизликнинг натижаси.

Юқоридаги ривоят нотўғри далил ва тушунчаларга таяниб, турли фикрларни атрофдагиларга етказаётган, ўзи қолиб бошқаларни ҳам адаштираётганлар учун ўрнак бўлишидан умидвормиз.

«Ибратли ҳикоялар» китобидан.


👉@diyonatli
👍2