Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 14 март куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👏2
«ҲОЙ НОТАНИШ ОДАМ! БУ СЕНГА!»

Кўфа аҳлидан бўлган бир шайхдан ривоят қилинади: «Мен камбағал бўлиб қолдим. Шундай аҳволга тушдимки, уйимни буздим. Аҳвол тобора оғирлашиб борарди. Оилам бошпанасиз қолди. Ходимам олдимга келиб, «Унимиз қолмади, сотиб олишга пул ҳам йўқ. Нима қиламиз?» деди. Мен унга: «Эшакни эгарла», дедим. Бисотимда битта эшагим қолган эди. Ходима: «Эшак уч кундан бери арпа егани йўқ, уни қандай қилиб минасиз?» деди. Мен: «Нима бўлса ҳам эгарлайвер», дедим. У эшакни эгарлаб берди. Эшакни миниб, йўлга тушдим.
Аслида ўзим тушиб қолган ҳолатдан қочиб борардим. Басрага яқинлашганимда шу томонга келаётган бир жамоага дуч келдим. Етиб келишгач, уларга қўшилиб олдим. Улар ҳам Басрага кетишаётган экан. Басрага кириб келиб, жамоани бошқариб келаётган одамнинг уйига келдик. У уйига кирди. Одамлар ҳам унинг ортидан киришди. Мен ҳам уларга эргашдим. Уйнинг даҳлизига жой тўшалган, ҳамма уй эгаси билан бирга у ерда ўтирарди. Уй эгаси тушлик келтиришни буюрди. Энг яхши овқатлардан олиб келишди. Мен ҳам одамлар билан бирга тушлик қилиб олдим. Кейин қўлларимизни ювдик. Уй эгаси мушк келтиришни буюрди. Ҳаммамиз ундан суртиб олдик. Сўнгра у: «Эй хизматкорлар, халтани олиб келинглар», деди. Хизматкорлар оғзи боғланган оқ халта олиб келишди. Уй эгаси уни очди. Халтанинг ичида ҳамёнлар, ҳар бир ҳамёнда эса минг дирҳамдан пул бор экан. У одам ўнг тарафидаги одамдан бошлаб ҳамёнларни тарқатишни бошлади. Ҳамма ўзига олиб, кейин ёнидагига узатаверди. Менга ҳам етиб келди. Уй эгаси иккинчи ва учинчи марта ҳам пул тарқатди. Ҳаммага учтадан ҳамён тегди. Охири халтада битта ҳамён қолди. Уй эгаси уни қўлига олиб, менга узатди-да, «Бу сенга, эй нотаниш одам», деди. Шундай қилиб, тўртинчи ҳамённи ҳам олдим. Унинг уйидан чиққач, бир кишидан: «Бу одам ким?» деб сўрадим. У: «Убайдуллоҳ ибн Абу Бакра», деди».

"Солилар гулшани" китобидан.

👉@diyonatli
👍1
ГУМРОҲЛИКНИНГ ИККИ ЙЎЛИ:
ШУБҲАЛАР ВА ШАҲВАТЛАР

Уламолар ёзганларки, шайтон инсонга ҳамла қилишининг бир неча йўллари бор ва айни шу йўллар батаҳқиқ, гуноҳлар йўлларидир. Уламолар ёзадиларки, бу йўллар икки турлидир: бири шубҳалар йўли, иккинчиси шаҳватлар йўли. Улар ичидан ақл, кўз, қулоқ, тил, қўл ва оёқлар орқали хос тарзда шайтон инсонга ҳамла қилади ва бу ички йўллардир. Булардан ташқари жуда кўп ташқи йўллар бор. Масалан, молу давлат, лавозим ва мансаблар, шон-шуҳрат ва ҳакозо. Бу ўринда бир неча муҳим ишлар шарҳ қилинади.

КЎЗ ВА НАЗАР
Назар шайтоннинг ўқларидан бир ўқдир. У ўта хатарли бўлиб, инсоннинг қалбини барбод қилиб қўяди. Айни шунинг учун назарни шайтоннинг элчиси дейилган. Чунки, у орқали шайтон инсонни зино ва фаҳшга мубтало қилади. Шунинг учун Қуръони каримда фаржни муҳофаза қилишга ҳукм қилаётиб назарни сақлашга ва уни пастга қаратишга ҳам ҳукм қилингандир.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"(Эй Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир" (Нур сураси, 30-оят).

Бундан кейинги оятда айнан шу ҳукм аёлларга ҳам қилингандир ва унда биринчи нигоҳларни пастга қаратишга ҳукм қилинган, иккинчи фаржларни сақлашга ҳам ҳукм қилингандир. Уламолар шундай ёзганлар:
"Иккисини бирга баён қилинишининг сабаби шуки, биринчи ҳукм иккинчисига сабабдир. Шунга кўра кўзларни пастга қилиш фаржни сақлашга васила ва сабабдир".
Бошқа бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга шундай деганлар:
"Назар кетидан назарни эргаштирма. Чунки, биринчи назар сен учун (жоиз)дир. Лекин, иккинчи назар сен учун (жоиз) эмасдир” (Имом Термизий, Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).
Бир бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Назар шайтоннинг заҳарли ўқларидан
бир ўқдир. Ким Аллоҳдан қўрқиб уни тарк қилса,
Аллоҳ таоло унга шундай иймон ато қиладики,
унинг лаззатини (халоватини) қалбида ҳис қилади", дедилар (Имом Ҳоким ва Табароний ривояти).

Бундан маълум бўлдики, назар шайтоннинг катта макри ва инсонни ёмонликка мубтало қилишда катта бир қуролидир. Шунга кўра, ундан сақланиш зарурдир. Токи, қалб дунёси барбод бўлмасин. Шунинг учун ҳам юқоридаги ҳадисда: "Ким уни Аллоҳдан қўрқиб тарк қилса, унга Аллоҳ таоло иймон халоватини ато қилиб қўяди", дейилди.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай дейдилар:
"Кўзлар шайтоннинг тузоқларидир"
(Адабуд-дунё вад-дин, 1/408).

Ҳазрати Исо алайҳиссалом шундай дейдилар:
"Бир (тўсатдан ташланган) назардан кейин қайта назар ташлашдан сақлан. Чунки, бадназарлик қалбда шаҳватни ўстиради ва бадназарлик қилувчиларга бу айнан фитна учун кифоядир” (Адабуд-дунё вад-дин, 1/408, Иҳёу улумид-дин, 3/102).
Дарҳақиқат, назардан қалбда шаҳват олови тайёр бўлади ва кейин сон-саноқсиз ёмонликлар вужудга келади. Ундан қалбда ишқ пайдо бўлади ва инсон ўлиб кетишга ҳам тайёр бўлади ҳамда шарафсиз бўлишга ҳам рози бўлади.
Аллома Абу Тоҳир Бағдодий ўзларининг ваъз мажлисларида бадназарлик борасида қуйидаги жуда ҳам ажойиб шеърни айтганлар:
Мен ўз жисмимни заиф (нимжон) ҳолда кўрган чоғим қалбимни маломат қилдим.
Шунда, қалб кўзимни айблади ва сен ўртада элчи эдинг, деди.
Шунда, кўзим қалбимга: балки, сен ўзинг вакил
эдинг, деди.
Шунда, мен (у иккисининг баҳсини эшитиб): Сиз иккингиз бас қилинг! Иккингиз бирлашиб мени ҳалок қилиб қўйдингиз, дедим.
Хуллас, назар орқали шайтон ўзининг овини бошлайди ва унда жуда кўп муваффақият қозонади. Шунинг учун назарни шайтоннинг қуролларидан жуда каттаси ва энг муҳими деб тан олинади.

Муфтий Шуъайбуллоҳ Хон МИФТАҲИЙ

👉@diyonatli
АЁЛ КИШИНИНГ ТУМОР ТАҚИШИ

Савол: Эри ёмон кўриб қолган аёл, эри уни яхши кўриб қолиши учун тумор тақиши мумкинми?
Жавоб: Бундай қилиш ҳаромдир.«Фатавои Ҳаммодия»да «Жомеул асғор», «Сиғноқий» ва «Ғиёсия»лардан шундай нақл қилинган.

«Китоб» муаллифи бундай деган: «Бизга Абу Наср Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исноди билан Холид ибн Маъдондан қуйидагича ривоят қилди: «Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг эрим бор, у мени ёмон кўради, нима қилишим керак?», деди. У зот алайҳиссалом уни Аллоҳга тақво қилишга буюрдилар. Шунда ҳалиги аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, эримга севикли бўламан деб мен бир ишни қилдим», деди. У зот алайҳиссалом уч марта: «Туф сенга», «Туф сенга», «Туф сенга», дедилар ва: «Сен жуда улкан гапни гапирдинг, осмон ва ер аҳлига азият бердинг», дедилар. Сўнг уни чиқариб юборишга буюрдилар. У аёл чиқариб юборилди. Сўнгра сув олиб келишни буюрдилар ва у ўтирган жойга сув сепдилар».

Мен айтаманки, ушбу «ҳадис»нинг манбасини текшириб кўриш керак. Чунки бу «ҳадис»да «мавзу» (тўқима) эканлиги аломатлари кўриниб турибди».

"Нодир фатволар"дан.


👉@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бай, олдиндан сотиб олиш | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
ҚАБРЛАРГА ЁЗУВ ТАХТАЛАРИ, МАРМАР ВА БОШҚА ТОШЛАР ҚЎЙИШ МАСАЛАСИ

“Шаръатул-Ислом” шарҳида айтилади: “Қабрларга ёзув тахталари қўйиш, лавҳ ёзиш макруҳдир. Чунки у ҳеч фойда бермайди. Кўпинча маййит шу сабабли озорланади. Агар тириклигида (ёзувга) рози бўлган бўлса ёки айтиб (васият қилиб) кетган бўлса, жоиз.
Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу вафот этганларида унинг қабри устига бир катта тош келтириб қўйдилар ва: “Биродарим Усмоннинг қабрини шу орқали таниб оламан”, дедилар. Ушбу ҳадисга биноан қабр учун бирор белги қўйиш мумкин. Қабр тошлари ҳақидаги фатвода ҳам бу қайд этиб ўтилган”.

Изоҳ: Бас, ўликнинг сифатларини ноўрин мақтайдиган, уни ҳаддан ортиқ улуғлайдиган ёзув тахталари ёки битиктошлари қўйиш, айниқса, маййитнинг суратини тасвирлаш унинг қабрда озор чекишига сабаб бўлади. Қабр билиниши учун бирор белги қўйиш мумкин.

“Қабристон зиёрати одоби” китобидан.

👉@diyonatli
👍3
ИНСОН ТАБИАТИ ВА НАФС ТАРБИЯСИ

«Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир. Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчи (бахил)дир» (Маориж сураси, 20—21-оятлар).
Яъни инсон нафси қўлидаги нарсани (эҳсон, садақа қилиб) чиқаришга рози бўлмайди. Демак, мазкур оятда инсон ана шундай аҳволда, яъни хасис, шошқалоқ ва сабрсиз қилиб яратилгани хабар берилмоқда. Инсон ўзига фойдаси тегадиган нарсани яхши кўрадиган, ёқтирмайдиган ва озор берувчи нарсаларни ёмон кўрадиган қилиб яратилгандир. Аллоҳ таолонинг буйруқларини тўкис адо этган кишиларга У Зот ваъда қилган неъматларни ёдга олса, бу нарса уни хайрли ишларга шошилишга, охиратда ваъда қилинган нарсаларга етишиш учун дунёда яхши кўрган нарсасини тарк қилишга ундайди. Чунки инсон зоти аслида ўзи лаззат оладиган нарсаларни яхши кўрадиган қилиб яратилгандир.
Аслида бахиллик, хасислик, шошқалоқлик каби қораланган хулқ-атворлар инсоннинг табиатида бор ва булар унинг туғма хусусияти бўлса-да, инсонга ўз нафсини тарбия қилиш имкони берилган. У нафсини ўша қораланган табиатлардан халос қилиб, уларнинг акси бўлган мақтовли феъл-атвор ҳамда ёқимли сифатлар доирасига киритиши мумкин. Шунинг учун инсон ўз нафсини тарбия қилиши лозим бўлади. Ахир, инсон йиртқич ҳайвонларни қўлга ўргатиб, уларни инсонлардан қочиш, итоат қилишдан бош тортиш каби табиий хусусиятларидан чиқариб олиш имконига эга. Шу даражадаки, улар бориб-бориб одамларга бўйсуниб, итоат этадиган ҳайвонларга айланиб қоладилар. Натижада одамлар улардан доимий равишда фойдаланишга муяссар бўладилар. Худди шунингдек, инсон ўз нафсини ҳам тарбия қилса, уни ўзининг асл хилқатидан чиқариб, ўзига итоаткор қилиб олиши мумкин. Ана шунда ундан сўралган нарсани (яхшиликларни) чин кўнгилдан адо этиши осон кечади. Нафсни тарбия қилиш туфайли инсоннинг оғир ишларга бардош қилиши енгил кечади.
Инсон аслида лаззатланадиган нарсаларни яхши кўрадиган ва озорга, азобга сабаб бўладиган нарсаларни ёмон кўрадиган қилиб яратилган бўлса-да, унда ўша лаззатли нарсани ундан ҳам лаззатлироғи учун тарк қилиш хусусият ҳам мавжуд. Шунингдек, (бошига келган) азият ва мусибатдан кўра каттароқ мусибатдан қутулиш мақсадида (нисбатан кичик азият ва мусибатга) бардош берадиган ва сабр-тоқат қиладиган этиб яратилган. Шундай экан, инсон дунё неъматларини охират неъматлари билан, иккита лаззатнинг яқинроқдагисини узоқдагиси билан солиштирадиган бўлса, охират лаззати буюкроқ ва абадийроқ эканини кўради. Шунда энг яқин икки лаззатни узоқдаги икки лаззат учун тарк қилиши енгил кечади. Агар дунё мусибатини охират мусибати билан, дунё азобини охират азоби билан солиштириб кўрадиган бўлса, охират азобининг қаттиқ ва абадий экани маълум бўлади.
(Ҳаётда) инсоннинг келажакдаги лаззатлар умидида нақд лаззатларни тарк қилишига ва шу туфайли қийинчиликлар унга енгил кечишига далолат қилувчи ҳолатлар кўп. Гоҳида инсон учун сафарга чиқиб, оламни кезиш, сафар машаққатларига сабр-тоқат қилиш, ҳаётини хавф ва оғир вазиятлар остига қўйиш ҳамда лаззатларни тарк этиш осон кечиши мумкинлигини кўрасиз. Масалан, тижорат қилиш, унинг ортидан фойда ва даромад қилиш мақсадида ўз юртини қўйиб, олис юртларга сафар қилган киши сафар давомида ўзига етадиган қийинчиликлар ва машаққатларга чидайди, чунки у ўзи тарк қилиб кетаётган лаззатлардан кўра каттароғига эришишни умид қилади. Шунга кўра, инсон охират неъматлари ҳақида фикр юритса, ундаги азоблар ҳақида (чуқур) тафаккур қилса, дунёдаги нақд лаззатлардан воз кечиши осон бўлади ва қийинчиликларга бардош бериши енгил кечади.
Оятнинг яна бир маъноси шуки, инсон табиатан лаззатларни яхши, қийинчиликларни эса ёмон кўрадиган қилиб яратилгани учун ўзи яхши кўриб турган нақд нарсани келажак жаннатга алмаштиришга буюрилган. Шундан келиб чиқиб, у мудом келажакда бўладиган ўша неъматларга олиб борадиган амаллар билан банд бўлади. Шунингдек, у келажакда бўладиган азоблардан қочишга буюрилгани учун улардан қутулиб, нажот топишига сабаб бўладиган амалларга доимо жидду жаҳд қилиб яшайди. Валлоҳу аълам!

("Таъвилот"дан дурдоналар).

👉@diyonatli
👍3
Bay, oldindan sotib olish - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Бай, олдиндан сотиб олиш | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китобидан

👉 @diyonatli
👍2
ҲАЗИЛ-МУТОЙИБА ЭҲТИЁЖИ

Ҳаётни тўлиғича жиддийлик билан ўтказиш, унда ҳазил-мутойибага асло ўрин қолдирмаслик соғлом инсон табиатига хос эмас. Баъзи пайтларда ҳазил мутойиба билан кўнгилни ёзишга бўлган эҳтиёж инкор қилинмайдиган ҳақиқатдир. Шунга кўра, мусулмон киши ушбу эҳтиёжни динимизда баён қилинган одоб-ахлоқ доирасида қондириши лозим бўлади. Уламолар ҳазил-мутойиба қилишнинг иккита шартини баён қилганлар:
1. Рост гап билан бўлиши;
2. Меъёрдан ошмаслиги.
Ҳазиллашиш аслида рост нарсалар билан бўлгандагина ҳақиқий кўнгил ёзилишига, ундан кўзланган мақсадлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
Ҳикматли сўзларнинг бирида: “Кимнинг ҳазил-мазаҳи кўпайса, ё ҳайбати кетади ёки унга нисбатан нафрат уйғонади”, дейилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг элчиси бўлиш билан бир қаторда оддий инсон вакили ҳам эдилар. Шунга кўра у зотда ҳам бошқалар билан ҳазиллашиш ҳолатлари бўлган. Аммо ҳазиллари фақат ҳақиқатдан иборат бўлган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “(Саҳобалар) эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳазил қиласизку (биз ҳам ўзаро ҳазиллашсак бўлмайдими?) дейишди. Шунда у зот: “Мен фақат ҳақни гапираман”, дедилар. Термизий ривоят қилган.
Шунга кўра уламолар: “Ҳазил рост гаплар билан бўлиши керак, ана шунда у қалбларнинг завқланишига ва чарчоқларни кетказишга сабаб бўлади”, деганлар.
Қуйидаги ҳадисларда бунга ёрқин далиллар
бор: Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай деганлар: “Ҳой икки қулоқли (бола)”. Термизий ривоят қилган.
Яъни, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш бола бўлган Анас розияллоҳу анҳу билан ҳазиллашиб: “Ҳой иккита қулоғи бор бола” маъносида гапириб уни кулдириб хурсанд қилганлар.
Бошқа бир ҳадисда эса “Нуғайр” исмли қушчаси ўлиб қолган болага ҳазиллашиб: “Эй Абу Умайр, нима қилди нуғайр”, деганлар.
Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қушчасидан айрилиб хафа бўлиб ўтирган ёш болага “яхши кўрган қушинг ўлиб қолганига хафа бўлма” маъносида “Эй Абу Умайр, нима қилди нуғайр” дея сўзни қофиялаб айтиб унинг кўнглини кўтарганлар.
Бир куни бир қари кампир: “Эй Аллоҳнинг Расули дуо қилинг, Аллоҳ мени жаннатга киритсин” деганида унга ҳазиллашиб: “Жаннатга бирорта ҳам кампир кирмайди”, деганлар. Сўнгра: “Кампир ҳолатида эмас, балки ёш қиз ҳолатида киради”, дея гапларининг маъносини тушунтириб уни хурсанд қилганлар.
Бошқа бир ҳадисда эса минишга улов сўраб келган кишига ҳазиллашиб: “Сени урғочи туянинг боласига миндирамиз” деганлар. Ҳалиги киши минишга улов сўрагани учун бу жавобдан ажабланиб: “Урғочи туянинг боласини нима қиламан?”, деган. Шунда у зот алайҳиссалом: “Барча туяларни ҳам урғочи туялар туғадими?”, дея мазкур эҳтиёжманд кишининг кўнглини кўтарганлар.
Эътибор бериладиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асосан ёш болалар ва кўнглини кўтаришга эҳтиёжманд кишилар билан ҳазиллашганлар.
Демак, ҳазил-мутойибаларда унинг фақат рост гап билан бўлишига, меъёридан ошиб кетмаслигига ҳамда ўрнига риоя қиладиган бўлсак, қилаётган ҳазилларимиз ўзимизнинг ҳам, ўзгаларнинг ҳам кўнгилларини кўтарадиган, тоат-ибодатларга қувват бўладиган солиҳ амалларга айланади.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

👉@diyonatli
👍5
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 15 март куни соат 15:30 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ризқ Аллоҳдан. Фарзандларингизни ўлдирманг | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ТУНДАГИ КАМ ҲАРАКАТЛИЛИК

«У тонг шафағи билан (осмонни) булгувчидир ва тунни ором олиш вақти, Қуёш ва Ойни эса вақт ҳисобини юритиш воситаси қилиб белгиловчидир ...» («Анъом»
сураси, 96-оят)

Юқоридаги оятнинг аслида учрайдиган арабча «сакан» сўзи «тиним, ором, дам олиш вақти, танаффус учун пайт» каби маъноларни англатади. Аллоҳ томонидан қайд этилганидек, тун инсонлар дам оладиган пайтдир.

Тунда танада ишлаб чиқиладиган мелатонин гормони одамларнинг жисмоний ҳаракатларини сусайтириш, уларни мудроқ ва чарчоқ бостириш ҳамда уларнинг мияларини тинчлантирувчи табиий восита вазифасини бажариш орқали танани уйқуга тайёрлайди.

Уйқу мобайнида юрак уриши ва нафас олиш ритми секинлашади ҳамда қон босими пасаяди. Эрталаб гормонларнинг ишлаб чиқилиши тўхтайди ва тана уйғонишга киришади.

Шунингдек, уйқу тананинг мушак ва тўқималарига тикланиб олишга ҳамда танага эски ёки ўлган ҳужайраларни янгилашга имкон беради. Уйқу даврида энергия сарфи камаяди ва тана тун бўйи энергия тўплайди. Иммун системаси учун муҳим бўлган қатор кимёвий моддалар ва ўстирувчи гормонлар ҳам уйқу пайтида ажралиб чиқади.

Агар одамлар етарли даражада ухламасалар, бу иммун системасига бирданига салбий таъсир кўрсатади ва тана касалликка кўпроқ мойил бўлиб қолади. Агар одамлар икки кеча ухлай олмасалар, улар фикрни бир жойга жамлашда қийналадилар ҳамда улар кўпроқ хато қила бошлайдилар. Агарда уч кеча уйқудан маҳрум бўлсалар, улар алаҳсирай бошлайдилар ва
мантиқан фикрлай олмайдилар.

Тун нафақат инсонлар учун, балки бошқа тирик жонзотлар учун ҳам ором олиш пайтидир. Аллоҳ томонидан оятда «тунни ором олиш вақти» деб таърифланган бу ҳолат кўз билан кузатиб бўлмас ҳақиқатни назарда тутади: кундузги пайт содир этиладиган кўплаб фаолиятлар сусаяди ва тун мобайнида дам олади.

Ўсимликларда, мисол учун, барглардаги терлаш ва фотосинтез Қуёш чиқиши билан кўпая бошлайди. Тушдан сўнг эса вазият аксинча тус олади. Бошқача қилиб айтганда, фотосинтез сусаяди ва температура кўтарилган сари терлаш тезлашиши туфайли нафас олиш кўпаяди.

Тунги пайтда температура пасайиши сабабли, терлаш ҳам сусаяди ва ўсимлик дам олади. Агарда бир кечалик тун бўлмай қолганида эди, кўпчилик ўсимликлар нобуд бўлган бўлар эди. Мана шу нуқтаи назардан, тун ўсимликлар учун, худди инсонлар учун бўлгани каби, дам ва қайта тетикланишни англатади.

Тунда молекуляр даражадаги ҳаракатлар ҳам сусаяди. Кун давомида Қуёш томонидан чиқариладиган радиация Ер атмосферасидаги атом ва молекулаларни фаоллаштиради ва улар кўпроқ энергия миқдорига эга бўлади.

Қоронғилик тушгач эса, атом ва молекулалар кам энергия қабул қилади ва улар радиация тарқата «Анъом» сурасининг 96-оятида айтилган бу далиллар Қуръоннинг саноқсиз мўъжизаларидан бирини ошкор қилган бўлса ажаб эмас. (Аллоҳ ҳаммадан кўп билгувчидир.)

«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.

👉@diyonatli
👍3
Rizq Allohdan - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Ризқ Аллоҳдан. Фарзандларингизни ўлдирманг | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ГУНОҲНИНГ ЙЎЛЛАРИ

Нафс ва шайтон инсонга турли ҳил йўллар ва эшиклардан ҳамла қилади ва бунга ушбу ҳадисда ишора қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إنّ الشَّيْطانَ يُجْرِي مِن ابْنِ آدَمَ مَجْرى الدّمِ

Яъни: “Албатта, шайтон одам боласининг қон томирларида кезади”, дедилар. (Муттафақун алайҳ).

Бу ҳадисда бир лафз келган “مَجْرى الدَمِ” унинг икки хил маъноси бўлиши мумкин: Бири, бу лафз مَجْرى масдар бўлса, бу суратда ҳадиснинг таржимаси шуки, шайтон инсоннинг ичида худди қон кезганидек кезиб юради ва مَجْرى бу суратда يجري га мафъули мутлақ бўлади. Иккинчичи шуки, مَجْرى исми зарф бўлса, у ҳолатда унинг маънооси, шайтон инсоннинг томирларида кезади бўлади.
Биринчи суратда шайтон инсоннинг ичида кезиши айтилган. Лекин қаерда кезади? Бу айтилмади. Иккинчи суратда шайтон инсоннинг қаерида кезиши айтилган. У қон юрадиган жойда кезади. Яъни томирларда кезади.
Хуллас, шайтон инсонни йўлдан оздириш учун унга шу тарзда ҳамла қиладики, унинг айнан ичига кириб кетади.

Муфтий Шуъайбуллоҳ Хон МИФТАҲИЙ

👉@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎞 ОИЛАДА ЭР-ХОТИН БУРЧ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
(1-қисм)

🎙 Миродил домла Миржалилов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Зиёвуддин домла Нортожиев
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Зайнилобиддин домла Қудратов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

Тўлиқ видео: Youtube каналимизда

👉 @diyonatli
БАРЧА АЪЗОЛАРГА ФОЙДА БЕРУВЧИ ДУО

اللَّهُمَّ اجْعَلْ في قَلْبِي نُورًا، و في بَصَرِي نُورًا، وفي سَمْعِي نُورًا، وَعَنْ يَمِينِي نُورًا، وَعَنْ شِمَالِي نُورًا، و من خَلْفِي نُورًا، وَ من أَمَامِي نُورًا، وَاجْعَلْ من فَوْقِي نُورًا، وَ من تَحْتي نُورًا.

Аллооҳуммажъал фий қолбий нууро, ва фий басорий нууро, ва фий самъий нууро, ва ъан ямийний нууро, ва ъан шимаалий нууро, ва мин холфий нууро, ва мин амаамий нууро, важъал мин фавқий нууро, ва мин таҳтий нууро.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Менинг қалбимда, кўзимда, қулоғимда, ўнг тарафимда, чап тарафимда, ортимда ва олдимда, устимда ва тагимда нур қилгин.

Муттафақун алайҳ.

👉@diyonatli
👍6
УЧ МАКТУБ...

Ардашер ўтмишнинг доно кишиларидан бири эди.
Бир куни у котибга уч мактуб битишни буюрди.
Мактублар битгач, котибга тайинлади:
- Агарда менинг кўзимда ғазаб учқунини кўрсанг, бирор нарса устида қатъий ҳукм чиқармасимдан аввал биринчи мактубни менга кўрсат.
Шунда ҳам ғазабим босилмаса, иккинчи мактубни узат.
Ундан ҳам таскин топмасам, учинчи мактубни бер.

Биринчи мактубнинг мазмуни: «Шошилма, иродангни ғазаб қўлига асир қилма, шошган киши ҳамиша афсус чекиб, кейинчалик қайғу-алам домида қолади»...

Иккинчи мактубники: «Ҳокимият қўлимда деб, ўзингдан ожизларга жабр қилаверма, куни келиб замонлар ўзгарса, улар ҳам сен қандай муомила қилган бўлсанг, шундай муомила қилишади»...

Учинчисиники: «Эй ғазабланаётган киши, шошиб ҳукм чиқарма, ўзингни қўлга олиб, инсоф юзасидан иш кўр» экан.

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобидан.


👉@diyonatli
👍5
БИР ТЕМИРЧИНИНГ ҚИССАСИ

Аллома Ибн Жазарий раҳматуллоҳи алайҳ шундай нақл қиладилар: Бир улуғ зот шундай деди:

"Мен бир темирчини кўрдим. У қўли ила оловнинг ичидан темирни чиқариб олар ва бармоқлари ила уни ағдарар эди. Мен ич-ичимдан бу бирор Аллоҳнинг валийсидир, дедим.

Кейин унга яқин бориб, салом бердим. У жавоб берди.

Мен: "Эй, Жаноб! Сизга етган бу каромат туфайли менинг ҳаққимга дуо қилинг", дедим.

У шундай деди: "Биродар! Мен сиз ўйлаётгандек эмасман. Лекин мен ўзимнинг қиссамни сизга сўзлаб бераман.

У шуки, мен жуда кўп гуноҳ қилар эдим. Бир куни бир гўзал аёл ила муомала қилдим.

У менга: "Аллоҳ учун нимадир беринг", деди.

У аёл қалбимни эгаллаб олди.

Мен: "Уйимга юр, сенга кифоя қиладиган нарса бераман", дедим. Лекин у мени тарк қилиб кетди.
Бироз муддатдан кейин йиғлаганча келди ва:

"Мени вақт мажбур қилди. Шунинг учун қайта сенинг ёнингга келдим", деди.

У киши айтадики, мен уни олиб уйга келдим. Унга яқин борганимда, у худди қаттиқ шамол эсишидан кема тебрангани каби қаттиқ титрай бошлади.

Мен: "Нега бунчалар титрайсан?" дедим.

У: "Аллоҳдан қўрққаним туфайли. У бизни бу ҳолатда кўрмасин.

Агар сен мени қўйиб юборсанг, Аллоҳ сени дунёда ҳам, охиратда ҳам олов билан куйдирмасин", деди.

Мен уни қўйиб юбордим. У кетди ва мени маҳзунлик қамраб олди. Мен тушда бир жуда гўзал аёлни кўрдим.

Ундан: "Сен кимсан?" деб сўрадим. У: "Мен ўша қизнинг онасиман. Сенга маълум бўлсинки, бу қизим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонидандир.

Аллоҳ сенга мукофот берсин. Сени дунёда ҳам, охиратда ҳам олов билан куйдирмасин", деди.

Шундан кейин мен тавба қилдим ва Аллоҳга қайтдим” (Аз-заҳрул фотиҳ, 14).

("Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?")


👉@diyonatli
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 16 март куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош-имом хатиби Обиджон домла Мирҳамидов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎞 ОИЛАДА ЭР-ХОТИН БУРЧ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
(2-қисм)

🎙 Миродил домла Миржалилов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Зиёвуддин домла Нортожиев
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Зайнилобиддин домла Қудратов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

Тўлиқ видео: Youtube каналимизда

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2