Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ЗУККО АЁЛ

Бир аёлнинг эри, ўғли ва акаси бир одамни қасддан ваҳшийларча ўлдиришда айбланиб, туҳмат билан қамалиб қолишди. Учови ҳам ўлимга ҳукм қилинди. Воқеадан хабар топган аёл уларни қамаб қўйган одамнинг уйига борди. Аёл уй эгасини кўриб, ўзини унинг оёқлари тагига ташлаб, ўкириб йиғлар, уларни кечиришини ёки уни ҳам уларга қўшиб ўлдиришини сўраб ёлворар, яқинларим ўлса, мен учун улардан кейин яшашдан ҳеч маъно қолмайди дер эди. Ҳалиги одамнинг аёлга раҳми келди. Бир оз ўйланиб, сўнгра бошини кўтариб, аёлга: «Илтимосингни қабул қилдим. Лекин фақат биттасини кечираман. Кимни танлаш ўз ихтиёринг», деди. Аёл нима қилишини билмай, ҳайрон бўлиб қолди. Бироз ўйлагач, «Эр топилади, болани туғса бўлади, аммо ака йўқотилса, уни топиб бўлмайди. Акамни танлайман», деди. Уй эгаси аёлнинг ақлига қойил қолиб, «Боравер, ҳаммасини кечирдим», деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

👉@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎞 БИДЪАТ ХУРФОТЛАР АСЛИ НИМА?


🎙 Зайнилобиддин домла Қудратов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

🎙 Суннатуллоҳ домла Эрназаров
Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари

🎙 Обиджон домла Мирҳамидов
Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилоятидаги таниқли уламоларнинг илмий-маърифий суҳбатлари

Тўлиқ видео: Youtube каналимизда

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
КАСБИНГИЗГА ҚУЛ БЎЛИБ ҚОЛМАНГ!

Ҳеч ким бахт фақат инсоннинг меҳнат қилаётган ишида деб ўйлаб қолмасин. Ҳаётда бахтга эришишда бошқа воситалар ҳам бор. Уларга етиш учун ҳаракат қилиш лозим. Акс ҳолда ҳаёти давомида касбига қул бўлиб ҳаёт кечирган, уйланмаган, озиқ-овқат дўконидан бошқа ғами бўлмаган, ҳар тонгда у ерга борадиган, қош қорайганда эса, ҳеч кими йўқ уйига тунаш учун қайтиб келадиган, эртасига тонг отса, ҳеч нарсага қарамай яна дўконига кетадиган кишига ўхшаб қолади. Бу киши кўп молу дунёни тўплаганидан сўнг вафот этса, қариндошларидан бирортаси қабртошига қуйидаги иборани ёзиб қўйса ажаб эмас: “Инсон бўлиб туғилди...Сотувчи бўлиб ўлди!”.
Ҳар бир инсон шундай бўлиши мумкин. Инсон бўлиб туғилади ва муҳандис, шифокор, савдогар ёки бошқа бирорта касб эгаси бўлиб ўлади!

"Бахт улашинг" китобидан.

👉@diyonatli
👍2
ГЕНЛАРДАГИ ПРОГРАММАЛАШТИРИШ

«(Аллоҳ) уни қайси нарсадан яратди ўзи?! (Бир ҳақир) нутфадан яратиб, кейин уни белгилаб қўйди. Сўнгра унга йўлни осон қилди». («Абаса» сураси, 18-20-оятлар)

Юқоридаги оятда «белгилаб қўйди» деб таржима қилинган «қоддаро» сўзи арабчадаги «қодаро» феълидан келиб чиқади. У «режа тузиш, кўзда тутиш, режалаштириш, дастурлаш, келажакни кўриш, ҳамма нарсани тақдирга ёзиш (Аллоҳ томонидан)» деб таржима қилинади.

Отанинг спермаси онанинг тухумини уруғлантиргач, ота-онанинг генлари бирлашиб, боланинг барча жисмоний хусусиятларини белгилайди. Бу минглаб генларнинг ҳар бирида ўзига хос функция мавжуд. Шу генлар кўзлар ва сочнинг рангини, бўй-баст, юз қисмлари, скелет шакли, ички аъзолардаги саноқсиз жиҳатларни, мия, асаб ва мушакларни белгилаб беради.

Барча жисмоний хусусиятларга қўшимча равишда, ҳужайралар ва танада содир бўладиган минглаб турли жараёнлар, шунингдек, бутун тизимнинг назорати ҳам бу генларда белгилаб қўйилади.

Мисол учун, бирор шахснинг қон босими умуман олганда баланд, паст ёки нормал бўлиши ёки бўлмаслиги унинг генларидаги ахборотга боғлиқ. Сперма ва тухум қўшилганда юзага келадиган биринчи ҳужайра ДНК молекуласининг биринчи нусхасини юзага келтиради. Бу молекула инсон танасининг ҳар бир ҳужайрасида, токи инсон ҳаёти ниҳояга етгунча, код олиб юради.

ДНК аҳамиятли ўлчамдаги молекуладир. У ҳужайра ядросининг ичида эҳтиёткорлик билан ҳимоя қилинган ва бу молекула юқорида айтиб ўтганимиздек, генларни ўз ичига олганлиги туфайли, инсон танасининг ахборот банки ҳисобланади. Биринчи уруғланган тухум ҳужайраси бўлиниб, ДНКда ёзиб қўйилган дастурга мувофиқ кўпаяди ва натижада тўқималар ва аъзолар шакллана бошлайди. Бу инсоннинг бошланишидир.

Ушбу мураккаб жараённинг ўзаро мувофиқлиги ДНК молекуласи томонидан таъминланади. Мазкур молекула углерод, фосфор, азот, водород ва кислород каби атомлардан ташкил топади. ДНК молекуласи турли кетма-кетликда бирин-кетин келувчи 4 та турли нуклеотидлардан ташкил топади.

Бу молекулаларнинг кетма-кетлиги жонзотлар томонидан ишлатиладиган барча оқсилларнинг структурасига тааллуқли ахборотларни белгилаб беради. Оқсиллар кўплаб ҳужайра фаолиятларини амалга ошириш учун бу ахборотлардан ё ёлғиз ёки мураккаб шаклларда фойдаланади ДНКда ёзилган ахборотлар сиғими олимларни ҳайратда қолдирадиган ҳажмдадир. Инсоннинг битта ДНК молекуласидаги ахборот миллион саҳифали ёки 1000 жилдли энциклопедияни тўлдиришга етарли.

Бошқача қилиб айтганда, ҳужайранинг ядроси бир миллион саҳифали энциклопедияга тенг ахборотни ўз ичига олади. У инсон танасининг барча функцияларини назорат қилади. Яна таққослайдиган бўлсак, дунёдаги энг катта энциклопедиялардан бири бўлган Британия энциклопедияси 25000 саҳифадан иборат.

Шундай бўлса-да, ҳужайрадан анча кичик бўлган ҳужайра ядросининг ягона молекуласи дунёнинг энг катта энциклопедияларига қараганда 40 марта каттароқ бўлган ахборотлар тўпламини ўз ичига олади. Бу биз ҳозиргина тилга олган 1000 жилдлик энциклопедия Ер юзида мавжуд эмас, деган маънони англатади. Бу бизнинг ичимиздаги шундайин дизайн ва яратилганлик мўъжизасидирки, унга эволюционерлар ва материалистлар жавоб топа олмайдилар.

ДНКнинг структурасига 1953 йилда Францис Крик томонидан аниқлик киритилганлигини назарда тутсак, «генетик режалаштириш» деган тушунчанинг Қуръонда, олдинроқ қайд этганимиздек, инсониятнинг билими жуда чекланган бир пайтда таъкидлаб ўтилиши чиндан ҳам ҳайратланарлидир. Генетиклар XIX асрнинг охиригача мунозара қила олмасдилар ва бу ажойиб далиллар яна Қуръон Аллоҳнинг инояти эканига исботдир.

«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.

👉@diyonatli
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижара ҳақида | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китоби

👉 @diyonatli
ҒАЗАБНИНГ ИЙМОНГА ТАСИРИ ҲАҚИДА

Баҳз ибн Ҳаким ибн Муовия ибн Ҳийда Қушайрийдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга қисқа васият айтинг, уни лозим тутай», дедим. «Эй Муовия ибн Ҳийда, ғазаб қилма. Албатта, ғазаб худди ачитқи асални бузгандек, иймонни бузадир», дедилар». Термизий, Ибн Асокир ва бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, ғазаб жаҳаннамнинг оловидан бўлган тамғабосардир. Аллоҳ таоло уни уларнинг бирининг қалб томирига жойлаштиргандир. Кўрмайсанми, қачон ғазабланса, кўзи қизариб, юзи бўзариб, томирлари шишиб кетади».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни асалга ва Сабурга ўхшатдилар. Сабур асални бузгани каби ғазаб иймонни ифлослайди. Унинг аччиғи бунинг ҳаловатини ва покизалигини кетказади. Иймон шириндир, покизадир. Ғазаб аччиқдир, ифлосдир.
Ийсо алайҳиссаломдан ривоят қилинадики, у кишидан Яҳё ибн Закариё алайҳиссалом ғазаб ва унинг боши ҳақида сўради. Шунда: "Кибрдир, кўрмайсанми, ўзингдан пастга ғазаб қиласан, ўзингдан устунга ғазаб қилмайсан", дебдилар.

16. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «У зот: «Мен бир сўзни биламан, агар уни айтса, ундан кетади: Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм», деганлар.
У зот бу гапни ғазабдан бурни титраб турган одамни кўрганларида айтганлар.

У Зот таолонинг қавли ҳам шу ҳақдадир:

وَإِمَّا يَنزَغَنَّكَ مِنَ ٱلشَّيۡطَٰنِ نَزۡغٞ فَٱسۡتَعِذۡ بِٱللَّهِۚ إِنَّهُۥ سَمِيعٌ عَلِيمٌ ٢٠٠

«Агар сенга шайтон томонидан санчиғ санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир».
(Аъроф сураси, 200-оят).

Оловдан бўлган ушбу тамғабосарни одамга қўйилиши керак бўлган жойларда Аллоҳ таоло учун ғазабланишига кераклиги учун қўйгандир. Ғазабда одам учун қувват Аллоҳ таолонинг иши учун бўлади. У ғазаб билан душманларига қарши туришга ва улар билан жанг қилишга муҳтождир. У шу билан қувватланиб уларга қарши уруш қилади, мункарни қайтаради ва Аллоҳ таолонинг ҳақларини ва чегараларини тутади. Мазкур чўғда ҳақнинг ҳам пуфлаши бор ва вақти келганда шайтоннинг ҳам пуфлаши бор. Шайтоннинг уни пуфлашида ифлослик бўлиб, иймонни, унинг таҳоратини ва покизалигини бузади. Қачон ҳақ пуфлаши бўлса, кучланади, юзи қизаради, ҳақ нурига тўлади ва иймонни бузмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазаблансалар, Аллоҳ учун ғазабланар эдилар. Ўзлари ва дунёлари учун ғазабланмас эдилар. Қачон ғазаблансалар, у зотнинг икки кўзлари орасидаги томирлари бўртиб чиқиши ва икки яноқлари қизаришида кўринарди.
Мусо алайҳиссалом қачон ғазаблансалар, дўппилари ёниб кетар эди.

Ҳаким Термизий.

👉@diyonatli
👍1
Ijara haqida - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Ижара ҳақида | Абдул Ҳамид домла
"Кифоя" китоби

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлик умр баҳори | Абдул Ҳамид домла
#жума_маърузалари

👉 @diyonatli
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онлайн чат орқали қилинган савол-жавобдан ёзиб олинган | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
КЎНГИЛ ОЙНАСИ

Ушбу ҳикояда ўзаро тортишган икки гуруҳ — энг машҳур рассомлар ҳақида гап боради. Улар хитойлик ва Рум, яъни Онадўли рассомлари эди.
Ўша давр ҳукмдори бу икки гуруҳни яраштирмоқчи бўлди. Катта бир хонанинг деворлари безатилиши керак эди. Хона ўртасига бир парда - тўсиқ тортилиб, хона иккига бўлинади. Бу билан бир-бирига қараш, нусха олишнинг олди олинади. Хонанинг бир бўлими хитойлик рассомларга, иккинчи қисми эса Онадўли рассомларига берилади.
Хитойлик рассомлар жуда моҳир эдилар. Улар тўхтовсиз хилма-хил бўёқ сўраб туришди. Хазина ҳисобидан уларга сўраган барча нарсалари берилди. Хитойликлар ўз бўлмаларини фавқулодда гўзал расмлар билан безатишди.
Хонанинг иккинчи томонидаги рассомлар эса бошқачароқ йўл тутишди. Улар ортиқча бўёқлар талаб қилишмади. Деворларни яхшилаб тозалаб, шаффоф бўёқ билан жило беришди. Натижада девор ниҳоятда порлоқ ҳолга келди.
Берилган муддат тугагач, подшоҳ ва ҳайъат аъзолари олдин хитойлик рассомларнинг асарини кўришди ва маъқул топишди. Дарҳақиқат, хитойликлар кўзни қамаштирувчи гўзал расмлар солишган эди.
Навбат Онадўли рассомларининг ишига келди. Рассомлар олдин икки бўлимни ажратиб турган ўртадаги тўсиқни олиб ташлашни сўрашди. Парда олингач, Онадўли рассомлари деворга туширган расм ҳаммани лол қолдирди. Хитойликлар чизган расмлар бор ҳолича роса жило берилган қарши деворда акс этарди. Хатто расмларнинг акси янада тароватли, сирли кўринарди. Оқибатда улкан мукофот Онадўли рассомларига берилди.
Ҳикоя сўнггида Мавлоно Румий бундай эслатади:
"Икки юз хил рангга бўянмоқдан кўра рангсизлик яхшироқ. Эй ўғил, онадўлилик рассомлар сўфийлардир, уларнинг ёдлайдиган дарслари, китоблари йўқ. Аммо улар кўнгилларини яхшигина, рисоладагидек безашган. Ҳой-ҳавас, ҳирс, хасислик — зиқналик ва кин-адоватдан поклашган. Чунончи, кўнглига сайқал берганлар илоҳий гўзалликларни ҳеч қийналмай кўра оладилар".

Шарҳ:
Ажабо! Кўнгилга жило бериш нима дегани?
Инсоннинг кўнгли энг қимматбаҳо жавҳардир. Бинобарин, унга қаттиқ эътибор бериш лозим. Уни кераксиз, бемаъни, бефойда нарсалар билан тўлдирмаслик керак.
Ҳар аъзонинг бир яратилиш ғояси, мақсади бор. Қалбнинг яратилишидан мурод Аллоҳ севгиси ва эътиқодга саҳна бўлишдир. Агар қалбга ўткинчи орзу-ҳаваслар ва дунё севгиси киритилса, инсон уни мақсадига номувофиқ қўллаган, кирлатган бўлади. Чунончи, қалбнинг тозаланиши, жилоланиши ва порлатилиши — Аллоҳ, инончи ва севгисидан бошқа барча қизиқишлар севгиларни қалбдан чиқариш демакдир. Бу қийин иш, аммо имконсиз эмас. Комиллик айни пайтда соғлом шахсият, эзгу мустаҳкам иродага (характерга) эга бўлишдир.
Ҳадиси қудсийда Аллоҳ бундай дейди: "Мен еру кўкка сиғмайман, аммо мўминнинг қалбига сиғаман".

"Маснавий" китобидан.

👉@diyonatli
👍2
Savol-javob - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Онлайн чат орқали қилинган савол-жавобдан ёзиб олинган | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
КАСАЛНИНГ НАМОЗИ

Савол: Тик туришга ожиз бўлган касал нима қилади?

Жавоб: Тик туришга узрлик бўлган касал ўтириб ўқийди ва руку сажда қилади.

Савол: Руку ва сажда қилолмасачи?

Жавоб: Руку ва саждага имо қилади, саждани рукудан пастроқ қилади, сажда қилиш учун
бирор нарсани кўтармайди.

Савол: Ўтиришга ярамасачи? Оёқларини қиблага қилиб осмонга қараб ётади бошини остига бирор нарса қўйиб кўтарилади ва юзи қиблага бўлади. Мана шундай қилиб чалқанча руку ва саждани имо билан ўқийди.

Савол: Ёнбошлаб ётсачи?

Жавоб: Юзини қиблага қилиб ёнбошлаб имо билан руку ва сажда қилса бўлади.

Савол: Боши билан имога қодир бўлса, кўзлари, қоши ёки қалби билан имо қилиб ўқийдими?

Жавоб: Йўқ фақат боши билан имо қилади, агар Унга қодир бўлмаса намозни тахир қилинади.

Савол: Касал тик тура олади, руку ва саждага қодир эмас қандай намоз ўқийди?

Жавоб: У вақтда тик туриши лозим эмас, ўтириб имо билан ўқиса ҳам жоиз.

Савол: Соғлом одам намозни баъзисини тик туриб ўқиди, кейин касаллик пайдо бўлди
намозини қандай тугаллайди?

Жавоб: Ўтириб руку ва сажда билан тугаллайди, руку ва саждага қодир бўлмаса имо билан тугаллайди, ўтиришга ҳам қодир бўлмаса чалқанча ётиб имо билан билан тугаллайди.

Савол: Касаллик туфайли ўтириб руку сажда қилса намоз асносида тузалиб қолса намозни бошидан ўқийдими.

Жавоб: Йўқ, балки тик туриб давом этади.

Савол: Намозни баъзисини имо билан ўқиди кейин руку ва саждага қодир бўлса тик туриб давом этадими?

Жавоб: Йўқ намозни бошидан бошқа ўқийди.

Савол: Бехушлик билан фавт қилган намозлари нима бўлади.

Жавоб: Бехушлик билан беш ёки ундан оз намозни йўқотган бўлса қазосини ўқийди, агар беш вақтдан ортиқ бўлса ўқимайди.

«Тасхили зарурий» китобидан.

👉@diyonatli
👍5
ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиши учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:
«Аллоҳуммакфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака», яъни: «Ё Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. Имом Термизий ривояти.

"Дуо ва зикрлар" китобидан.


👉@diyonatli
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бировни масхара (истеҳзо) қилиш ҳақида | Абдул Ҳамид домла
"Ижтимоий одоблар" китоби

👉 @diyonatli
Birovni masxara qilish haqida - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Бировни масхара (истеҳзо) қилиш ҳақида | Абдул Ҳамид домла
"Ижтимоий одоблар" китоби

👉 @diyonatli
МАНА СИЗГА ДАЛИЛ!

Аллоҳ инсоннинг кечинмаларини ҳам билади. Бироқ Аллоҳга иймон келтирмаганлар бунга ишонмайдилар. "Қани бунинг исботи?" деб сўрайдилар. Ақлий далил албатта мавжуд. Аллоҳ инсоннинг кечинмаларини ҳам билишининг исботи ўлароқ қуйидаги ояти каримани нозил қилган:

إِذَا جَاءَكَ الْمُنَافِقُونَ قَالُوا نَشْهَدُ إِنَّكَ لَرَسُولُ اللَّهِ ۗ وَاللَّهُ يَعْلَمُ إِنَّكَ لَرَسُولُهُ وَاللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَكَاذِبُونَ

“Вақтики мунофиқлар ҳузуринга келиб: “Сиз Аллоҳнинг Расули эканлигингизга“ гувоҳлик берамиз” дедилар. Аллоҳ Унинг ҳақиқий Расули эканлигингни билади ва Аллоҳ гувоҳлик берадики мунофиқлар ёлғончидир” (Мунофиқун сураси, 1-оят).

Мунофиқлар тўпланиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишди ва гўёки у зотнинг пайғамбар эканликларини тасдиқладилар. Буни ояти каримадан англашимиз мумкин. Бироқ улар гувоҳлик берган бўлсалар қандай қилиб ёлғончи бўлишлари мумкин?
Аллоҳ айтмоқдаки, уларнинг тил учида айтган гапларини қалблари тасдиқламади. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар эканликларини тан олдилар. Бироқ фақат тилларида тан олдилар. Қалблари билан эса инкор қилган эдилар. Мунофиқлар қалбларидагини яширадилар. Бироқ Аллоҳ таоло эълон қилиб қўйган оятни инкор эта олмадилар. Яъни, уларга ҳам худди Абу Лаҳабга берилган имконият берилган эди. Улар келиб “Биз рост айтган эдик, сиз Расулуллоҳсиз” десалар бўларди. Ҳеч ким уларнинг қалбини очиб кўра олмас эди. Бироқ Аллоҳ уларнинг бундай дея олмасликларини эълон қилди ва уларни шарманда этди. Аллоҳ қалблардаги нарсаларни ҳам билишини Қуръони каримнинг бир қанча жойларида айтиб ўтган. Жумладан: "У Зот сирни ҳам, ундан махфийроғини ҳам билади” (Тоҳа сураси, 7-оят).
Одатда сир икки киши ўртасида бўлади. Аммо сирдан ҳам махфийроқ нарса нима? У инсон ҳеч кимга айтмаган, билдирмаган қалбидаги туйғуларидир. Аллоҳ таоло мунофиқларни шарманда қилган бир ояти каримада бундай деган: “(Мунофиқлар) ичларида “Аллоҳ бизга азоб
жўнатмасайди” дерлар” (Мужодала сураси, 8-оят).
Демак, мунофиқлар бу гапни ҳеч кимга, ҳатто ўзаро ҳам айтмаганлар. Фақат ичларида сақлаб юрганлар. Лекин Аллоҳ уларни шарманда қилиб бу туйғуларини ошкор қилди. Улар эса буни инкор ҳам эта олмадилар. Агар ихтиёрлари ўзларида бўлганида ҳеч бўлмаса ёлғондан бўлса ҳам “Ичимизда ҳеч нарса деганимиз йўқ” деган бўлардилар. Бироқ Аллоҳнинг илми, ихтиёри олдида ҳамма қатори ожиз эдилар.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий.

👉@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳаннамдан қандай сақлаймиз | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ЎҒИЛ ҲЕЧ НАРСАНИ БИЛМАСА...

Самарқанд уламоларидан Ҳифс Искандаронийдан шундай ҳикоя қилинади:
''У кишининг олдига бир одам келиб:
- Ўғлим мени уриб, жонимни қийнайди, - деди.
- Субҳаналлоҳ! Ўғил ҳам отани урадими?
- Ҳа, мени уриб, жисму жонимни оғритади.
- Сен унга таълим-тарбия, одоб-ахлоқ берганмидинг?
- Йўқ.
- Сен унга Қуръонни ўргатдингми?
- Йўқ.
- Ўғлинг ўзи нима иш қилади?
- Зироат ишида.
- Сени уришига сабаб бўладиган бирон нарса деганмидинг?
- Йўқ.
Шунда ҳамма нарсани тушуниб етган олим унга шундай деди:
- Балки ўғлинг тонгда эшакка миниб, ҳўкизларини олдига солиб, итини эргаштириб даласига бораётганда Қуръон ўқишни билмагани учун қўшиқ айтиб кетаётган бўлса шу пайт сен ўғлингга рўпара келиб қолган бўлсанг, сени ҳам бир мол деб ўйлагандир-да! Бошингни ёрмагани учун Аллоҳга ҳамд айтгин!''.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉@diyonatli
👍2
Jahannamdan qanday saqlaymiz - Abudl Hamid domla
DIYONAT.UZ
Жаҳаннамдан қандай сақлаймиз | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2