АЛЛОҲДАН СЕВГИ СЎРАСА БЎЛАДИМИ?
Абдуллоҳ ибн Язид Ҳатмий ал-Ансорий розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида бундай дердилар: «Аллоҳим! Менга севгингни ва Сенинг ҳузурингда севгиси менга фойда берадиган кишининг севгисини ато қил. Аллоҳим, менга мол, авлод, сиҳат, нимаики севимли неъматлар берган бўлсанг, уларни Ўзинг яхши кўрадиган жабҳаларда менга кўмакчи қил. Аллоҳим, севганларимдан ниманики олган бўлсанг, уларни ҳам севган ибодатинг, қуллигинг борасида восита, қувват қил» (Имом Термизий, 3491).
«Дуо китоби».
👉@diyonatli

👍5
СОЛИҲЛАРДАН ИБРАТЛАР
Умар розияллоҳу анҳу айтади: «Агар сабр ва шукр улов бўлганида, қай бирига "миниш"ни ўйлаб кўрардим».
Али розияллоҳу анҳу айтади: "Офият фақирликнинг зийнатидир".
Сулаймон алайҳиссалом айтади: "Шаҳватларини жиловлай олган одам якка ўзи шаҳар қурган кишидан кучлидир".
Ибн Сирин айтади: «"Умму Абдуллоҳдан бошқа на ўнгим ва на тушимда ҳеч бир аёлга яқин йўламадим. Агар тушимда бирор аёлни кўрсам, у менга ҳалол эмаслигини билиб, ундан назаримни олиб қочдим". Шу боис баъзи одамлар: "Кошки Ибн Сириннинг уйқусидагидек мен ҳам уйғоқлигимда ақлли бўлсам", дейишади».
Мусо алайҳиссалом: "Эй Раббим! Мендан розилигингнинг аломати нима?" деб сўради. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй Имрон ўғли, Менга зикр қилишингдир", деди.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: "Менга маълум бўлишича, қиёмат куни халойиқ орасидан Аллоҳ таолога энг ҳурматли, севимли ва яқини ҳар бир ҳолига ҳамд айтувчи бандалар бўлади".
Арабчадан Толибжон НИЗОМ таржимаси.

👍3
ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИЛИШ
«Ҳалок бўлгур инсон бунчалар кофир бўлмаса! (Аллоҳ) уни қайси нарсадан яратди ўзи?! (Бир ҳақир) нутфадан яратиб, кейин уни белгилаб қўйди. Сўнгра унга
йўлни осон қилди». («Абаса» сураси, 17-20-оятлар)
Ҳомила олтинчи ойнинг охирига келиб тўлиқ шаклланади. Шундан сўнг бачадон туғруқ даврига киради. Бу давр мобайнида боланинг барча тана аъзолари ва тизимлари тўлиқ ривожланади. Бачадон бу ривожланишни ҳомила учун озуқа етказиб бериш билан тезлаштиради. Бу давр токи бола туғилгунга қадар давом этади.
Туғилиш канали одатда жуда тор бўлади ва у ҳомила учун ўтишга қийинчилик туғдиради. Бироқ туғилиш давомида онанинг танасида бир қатор физиологик ўзгаришлар содир бўлади. Бу ўзгаришлар ҳомиланинг туғилиш каналидан осонлик билан ўтишига имкон беради. Бу ўзгаришларга: туғилиш каналини катталаштириш учун тос суякларидаги бўғимларнинг кенгайиши, мушакларнинг бўшашиши ва каналнинг амниотик суюқлик билан ёғланишлари киради.
Туғилишдан олдинги бу ўзгаришлар илмий манбаларнинг бирида шундай ифодаланади:
Туғруқ яқинлашгач, амниотик суюқлик туғилишни осонлаштириш учун зарур бўлган фаолиятни бошлайди. Бу суюқлик бачадон оғзини кенгайтирадиган халтачаларни ҳосил қилади ва шу тарзда бачадон боланинг ўтишига имкон берувчи ўлчамга келади. Бу халтачалар туғилиш давомида ҳомиланинг бачадонда эзилиб қолишдан асрайди. Бундан ташқари, тўлғоқ бошланганда бу халтачалар ёрилиб, ичидаги суюқликни қўйиб юбориши ҳомила босиб ўтадиган йўлни ёғлайди ҳамда стериллаб тозалайди. Шу йўсинда, туғилиш осон ва микробларсиз табиий равишда кечади.
Содир бўладиган бу бир талай ҳодисалар Қуръон оятида «Сўнгра унга йўлни осон қилди» («Абаса» сураси, 20-оят) деб таъкидланади.
Аммо бугунги кунда, Аллоҳ бизга 1400 йил бурун маълум қилган бу физиологик ўзгаришларни бир неча технологик қурилмалардан фойдаланиб аниқлашнинг имкони туғилди.
«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари»

БЕКОРЧИ ВА БЕМАЪНИ ИШ ВА СЎЗЛАРДАН ВОЗ КЕЧИШ ҲАҚИДА
Аллоҳ таоло айтди:
وَالَّذِينَ هُمْ عَنِ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ
Улар беҳуда (сўз ва ишлар)дан юз ўгирувчилардирлар (Мўъминун сураси, 3-оят).
Аллоҳ таоло айтди:
وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ وَإِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ مَرُّوا كِرَامًا
Улар (Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва беҳуда (сўз ё иш) олдидан ўтган вақтларида олийжаноблик билан (ундан юз ўгирган ҳолда) ўтарлар (Фурқон сураси, 72-оят).
Бемаъни нарсалардан юз ўгириш – зарар берадиган нарсани кўпроқ тарк этиш ва фойда берадиган нарсани қилиш учун, зарар ҳам, фойда ҳам бермайдиган нарсалардан воз кечишдир. Бемаъни нарса деб барча ташланиши ва воз кечилиши лозим бўлган сўз ва ишга айтилади. Гуноҳ ва маъсиятларнинг ўзи тўғрисида фикр қилиш ҳам қалбларнинг беҳуда, бемаъни ишидандир. Булардан юз ўгириш ва тарк этиш лозимдир. Зеро, беҳуда сўз ва иш инсон табиатини гуноҳларга мойил бўлишида василадир. Майл эса азмиятга василадир. Азмият эса ботиний ва зоҳирий гуноҳларга василадир. Ибодатларнинг машаққати борасида фикрлаш ҳам шу кабидир. Зеро, у табиатни нафратлантиради. Натижада, азмият секин-аста уларни тарк этишга ўтади ва тарк қилинади. Эътиқодлардаги ёмон шубҳалар ҳам шу шундайдир.
“Шажаротул маориф” китобидан.

👏4👍2
АЛЛОҲНИНГ ҚЎЛИ БИЛАН АЛЛОҲНИНГ КАЛТАГИ
Боғда бир ўғри дарахт тепасига чиқиб, бор кучи билан шохларни силкитарди. Буни кўрган боғ эгаси келиб:
— Ҳой, менинг боғимда дарахтга чиқиб, нималар қиляпсан, Аллоҳдан қўрқмайсанми? — деди.
Дарахтдаги ўғри дарҳол жавоб берди:
— Аллоҳнинг бир қули, Аллоҳнинг боғида, Аллоҳ унга инъом этган мевалардан емоқда. Нега менга бақирасан? Аллоҳ берган неъматга хасислик қиляпсанми?
Шунда боғ эгаси хизматчисини чақирди:
— Айбак, арқонни келтир, бу одамга жавоб берай.
Хизматчи арқонни келтиргач, боғ эгаси ўғрини дарахтга маҳкам боғлаб, калтак билан уни ура бошлади.
Жони оғриган ўғри дод солди:
— Ҳой одам, нима қиляпсан? Аллоҳдан қўрқ, мени ўлдириб қўясан.
Боғ эгаси хотиржам жавоб берди:
— Аллоҳнинг қули Аллоҳнинг бошқа бир қулини Аллоҳнинг калтаги билан уряпти, нега бақирасан?
("Маснавий" V жилд, 3077-байт).
Шарҳ
"Маснавий"да Мавлоно Румий қадарийларнинг ақидаси бузуқлиги ҳақида кўп тўхталади. Шунингдек, жабриячилар (фаталистик) тушунчасини қаттиқ танқид қилади, инсон бир нав ихтиёрга эгалигига диққатни жалб этади.
Бу ҳикоянинг сарлавҳасида "Раббим, мени Сен йўлдан оздирдинг" (Аъроф, 16) мазмунли ояти карима келтирилган. Бунда иблис (шайтон) жабрия деган қарашнинг тамсилчи (намоёнда)си экани баён этилган.
Масъулиятни ва қилган гуноҳини ўзидан соқит этмоқчи бўлганлар ўзларича шундай эътироз — ҳимоя "усули"ни қўллашади:
— Менинг не айбим бор? Тақдирни чизган ва ишларни қилдирган Сенсан. Шундай экан, мени нега айблаяпсан, мендан нега ҳисоб сўрайсан?
"Маснавий" китобидан.

ИСЛОМ УММАТИНИНГ ОҚИМЛАРГА БЎЛИНИБ КЕТИШИ
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантириб айтганларки: «Яҳудийлар 71 фирқага,
насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим 73 фирқага бўлингайлар. Улардан биттасигина нажот топиб омон қолур, қолганлари эса дўзах аҳлидирлар» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу мўъжизавий башоратлари вафотларидан кейин ўз тасдиғини топди. У фирқалардан қадария, муржиа ва хаворижларни ўз ҳадиси шарифларида номма-ном келтириб, улардан ҳазарда бўлишни васият ҳам қилганлар.
Хулафои рошидинлар замонидан то Имом Мотуридий замонасигача, асосан, қуйидаги фирқа ёки оқимлар пайдо бўлиб, уммати муҳаммадия ўртасига тафриқа солиш ва руҳий ҳаётларини фитна ва фасод билан тўлдиришга ҳаракат қилган эдилар.
Улар — қадария, муржиа, хавориж, шиа, мўътазила, равофиз (рофизийлар), сабаия зирория, жаҳмия, ботиния, қаромита, хуррамия, карромия (мужассима), жорудия, сулаймония (жаририя), бутрия, баёния, муғирия, жаноҳия, мансурия, хаттобия, ҳулулия, азориқа, нажадот, суфрия, ажорида, хозимия, шаҳбия, маълумия, мажҳулия, маъбадия, рашидия, мукаррамия, ҳамзия, иброҳимия, воқифа, ҳафсия, ҳорисия, язидия, маймуния, мўътазила фирқаларидан — василия, амрия, ҳузалия, наззомия, мурдория, маъмария, самомия, жоҳизия, хобития, ҳимория, хатотия, шахламия, асҳоби Солиҳ қубба, марисия, каъбия, жуббоия, баҳшамия, муржиа фирқаларидан — Абу Шимр, Муҳаммад ибн Шабиб ва Холидий фирқалари, яна муржиага — юнусия, ғассония, савбония, сумания, марисия, нажжориялардан — бурғусия, заъфарония, мустадрика, карромийлардан — ҳақоиқия, тароиқия, исҳоқия.
Демак, зикр этилганлардан 20 фирқа рофизийлар, 20 фирқа хаворижлар, 20 фирқа қадарий ва муржиалар, 12 фирқа қолган нажжория, бакрия, зирория, жаҳмия, карромия каби оқимларга тақсимлаб чиқилса, умумий сони ҳадиси шарифда айтилган 72 та адашган фирқаларнинг ададига тўғри келиб қолади.
73-фирқа эса, Аҳли Сунна вал-Жамоа дея аталувчи мазкур ҳадиси шарифда қайд этилган ножия (нажот топувчи) фирқадирким, Абу Ҳанифа (Имом Аъзам), Имом Молик, Имом Шофеъий, Имом Аҳмад, Авзоий, Саврий каби буюк мужтаҳид алломалар ва уларнинг издош ва маслакдошлари унга мансубдирлар. Кенгроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу саодатманд жамоага Жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан тортиб, саҳобаи киромлар, тобеъинлар, табаа тобеъинлар, фиқҳий мазҳабларнинг асосчилари каби мужтаҳидлар, муҳаддислар, араб тили наҳви ва адабиёти намояндалари, қироат ва тажвид ровийлари, тасаввуф шайхлари, аҳли тариқатлар, шуҳадою, солиҳу зоҳид бандалар ҳамда турли бузуқ оқимларга эргашиб, оғиб кетмаган
мусулмонлар кирурлар.
«Ақоид матнлари» китобидан.

АЛЛОҲ ТАОЛОДАН РАҲМАТИНИ УМИД ҚИЛИШНИНГ УЛУҒЛИГИ ҲАҚИДА
Аллоҳ таоло айтди:
۞ قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَىٰ أَنفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِن رَّحْمَةِ اللَّهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا ۚ إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ
(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир» (Зумар сураси, 53-оят).
Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар:
«Агар кофирлар Аллоҳнинг ҳузурида қандай раҳматлар борлигини билса эди, уларнинг ҳеч бири У Зотнинг жаннатидан умидини узмас эди».
(Имом Аҳмад, имом Муслим ва имом Термизий ривоят қилишган).
Унинг раҳматини улуғ деб билиш чиройли гумон ва ҳеч қачон умидсиз бўлмасликка василадир.
"Шажаратул маориф" китобидан.

👍1
ҚАНДАЙ ОДАМДАН ЧИҚҚАН ТЕР ТАҲОРАТНИ СИНДИРАДИ?
Савол: Қандай кишидан чиққан тер таҳоратни синдиради?
Жавоб: Маст қилувчи ичимликларни доимий доимий ичувчи кишилардан чиққан тер таҳоратни синдиради. Бу масала маст қилувчи ичимликни доимий ичувчидан чиққан тер нажас ҳисобланишидан келиб чиққан. Чунки ҳар бир чиққан нажас таҳоратни синдиради. Катта нажасларнинг таҳоратни синдириши маълум. Кичик нажас, яъни маст кимсадан чиққан тернинг таҳоратни синдириши «Танвийрул абсор» китобида очиқ айтилган. Бунга «Жомеур-румуз»да ҳам ишора қилинган. «Дуррул мухтор» соҳибининг «унинг кичик нажас эканини исбот қилишга муҳтож бўлинади», деган гапи бор.
Бу масаланинг хулосаси Ибн Шаҳнанинг «Захоирул ашрафия» китобида «Мужтабо» китобига нисбат бериб айтилган қуйидаги гапдир: «Ахлат ейдиган товуқдан чиққан тер нажас бўлади. Ибн Шаҳна: «Шунга кўра, доимий маст қилувчи нарсани истеъмол қилувчининг тери ҳам нажас, балки нажас ҳисобланишга товуқникидан кўра лойиқроқ бўлади. Сўнгра: «Терлаган тери ит ва тўнғизники каби бўлган кимса бунча ҳам жирканчдир», деган.
Ибн Из: «Бу ўринда таҳоратни синдиради», деган. Бу келиб чиқиши ғариб бўлган масала ва зоҳирга кўра ҳукм чиқариш ҳисобланади. «Танвийрул абсор» мусаннифи: «Бу ҳукм зоҳир бўлгани учун биз унга қарор қилдик», деган.
Мен айтаманки, шайхимиз Рамлий ҳафизаҳуллоҳ бундай деган: «Унга қандай қарор қилади, унинг ғариблигидан ташқари, у ҳақида на бир ривоят ва на бир «дироят» бўлмаса. Аммо биринчиси, яъни ривоят йўқлиги тушунарли, чунки бу ҳукм унга суяниладиган бирор зотдан ривоят қилинмаган. Иккинчиси, яъни дироят йўқлиги эса биринчи муқаддимага таслим бўлмасликка, яъни суяниладиган ривоят йўқлигига асосан шундай бўлади. Тўнғиз сути билан озиқланган эчки боласи ҳақидаги масала ҳам ушбу ҳукмга қарши ҳужжат бўлади. Уламолар эчки боласини сўйишга яроқли бўлиб, унда мазкур «озуқаси» асари қолмаганидан сўнг унинг гўштини ейиш ҳалол бўлишини айтганлар. Худди шундай биз ҳам, маст қилувчи ичимликни доимий ичувчидан чиққан тер ҳақидаги ҳукм ҳам шундай бўлади», деймиз.
"Нодир фатволар" китобидан.

👍4
ЯХШИ ИНСОНЛАР
Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам уларнинг сифатлари ўзгармайди. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам саховатли бўлиб қолаверади. Мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам кечиримли бўлиб қолаверади. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзалдир. Ва баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчидир.
Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади. Бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқдир!
"Ҳикматлар чашмаси"дан

БЕКОРЧИ БЎЛМА. ДОИМ ИШ БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛ
Бекорчилар миш-миш ва шов-шув тарқалувчи кишилардир. Чунки уларнинг ақли, фикр-хаёли, зеҳни тарқоқ ҳолатдадир. ''Улар хотин-халаж билан қолишга рози бўлдилар. (Тавба сураси, 87-оят).
Зеҳнни ўтмаслаштирадиган энг хатарли ҳолат киши ишсиз қолганида рўй беради. Ўшанда киши бошқарувчисиз қолиб, пастликка ўнг ва чапга қалқиб тезлик билан тушиб кетаётган мишинага ўхшайди. Бекорчи бўлиб қолар экансан, ўзингни ғам-андуҳ ва қўрқинчга тўла ҳаётдан бошқа нарсага эришмайсан. Чунки бекорчилик барча ўтган, ҳозирги ва келажакдаги ҳаётингнинг паст-баландликлари ҳақидаги маълумотлар дафтарчаси олиб келади ва сени бемаранжом қилиб қўяди.
Ўзимга ва сенга қиладиган насиҳатим шу: ўша пуч. пўкак нарсалар ўрнига, мева берадиган ишларни қилайлик. Чунки бекорчилик ва тинчлантирувчи капсула билан ўз жонига қасд қилишдир.
Бекорчилик, Хитой камокхоналарида маҳбуснинг устидан жўмракдан, ҳар дақиқада томчилатиб жазолаш воситасига ўхшатилади. Маҳбус ўша томчи қачон ткшаркин, деб кутиш асносида жинни бўлиб қолади.
Роҳат ғафлатдир, бекорчилик эса ўғрилик қилишдир. Ақлинг эса ана ўша даҳшатли урушда яксон бўладиган нарсадир. Демак, ҳозироқ ўрнингдан тургин-да намозингни ўқи, қироат қил ёки тасбеҳ айт, китоб мутолаа қил ёки бирор нарса ёз ёки ёзув столингни тартибга сол ёки уйингни супуриб тозала ёки бошқаларга манфаат етказ. Нима бўлса ҳам бирор иш билан шуғуллан, бўш вақт қолдирма. Мен сенга шуни тавсия қиламан.
Бекорчилик билан ўтаётган вақтингни иш пичоғи билан бўғизлаб ташла, шунда сенга дунё дўхтирлари 50 фоизи саодатнинг кафолатини беради. Деҳқонлар, нонвойлар ва қурувчиларга қарагин. Улар қушларга ўхшаб роҳат-фароғатда яшаб бахтиёр ҳаёт кечирадилар. Чунки улар муттасил меҳнат қиладилар. Сен бўлса тўшагингда ётганча, кўз ёшингни тўкиб, изтироб чекасан. Чунки сен ўзингни ўзинг мажруҳ қилган, адо бўлган кимсасан.
''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.

👍2👏1
ИНСОН ВА БЕТАКРОРЛИК
Инсон бармоқ изи бошқаларнинг бармоқ изига ўхшамаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Гарчи дунёда миллиардлаб инсонлар бўлса ҳам бирининг бармоқ изи бошқасиникидан фарқ қилади . Шунингдек, ҳар бир инсонда ўзига хос ҳид бўлади. Биз уни оддий ҳид билиш қобилиятимиз билан ажрата олмаймиз. Лекин искович итлар бир инсоннинг ҳидини минглаб одамлар ичидан ажрата олади.
Бундан ташқари инсоннинг овози ҳам ҳар кимники ўзига хос бўлади. Буни бугунги кун илм-фан исботлаган. Ҳатто инсоннинг оғиз бўшлиғи ҳам бошқасиникига ўхшамас экан. Аллоҳ таоло қиёмат кунида ҳар кимни ўз суратида қайта тирилтиришини эслатиш учун бундай мўъжизаларни бизга кўрсатиб қўйган.
Инсон ўзининг фарзандларига меҳр беришда ҳам адолатли қилиб яратилган. Мисол учун, ота кичик фарзандларини каттасига қараганда кўпроқ яхши кўради. Нима учун? Чунки отанинг ёши ўтгани сайин катта фарзандлари кичигига нисбатан барибир кўпроқ меҳр кўрган бўлаверади. Бу тенгсизликни тўғрилаш учун ҳам ота фарзандларига меҳр кўрсатишда адолат қилишга мойил қилиб қўйилган.
Шу ўринда юқорида келган оятни яна бир бор эсласак: “Ўзингизда ҳам (оят мўъжизалар бор)”.
Ояти каримада айтилганидек Аллоҳнинг борлигини, адолатнинг бор бўлиши кераклигини инсон табиий ҳис қила олади. Аллоҳ таоло бундай деган: “Унга (нафсга) гуноҳларини ҳам тақвосини ҳам кўрсатиб қўйди”. (Шамс сураси, 8-оят).
Нафс яхшилик билан ёмонликни ажрата олмайди. Балки Аллоҳ билдирган нарсанигина билади. Аллоҳнинг билдириши эса табиий равишда яхши ёмонни ажрата оладиган қилиб қўйганлигидир.
Фақатгина инсонгина эмас, борлиқдаги барча нарсада Аллоҳнинг борлигига далиллар бисёр.
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий.

ОДАМЛАРНИ РОЗИ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ
Жуҳонинг ўғли унинг ғирт тескариси эди. Жуҳо унга бир иш буюрса, «Буни қилсак, одамлар нима дер экан?» деб эътироз билдираверарди. Жуҳо ўғлини тарбиялаб қўймоқчи, одамларни рози қилиб бўлмаслигини кўрсатиб қўймоқчи бўлди. У эшакка миниб, ўғлига ортидан эргашишни буюрди. Бири уловда, бири пиёда бироз йўл юриб, бир гуруҳ аёлларнинг олдидан ўтишди. Аёллар Жуҳога қараб, «Ҳой, қандай бемеҳр одамсан? Ўзинг эшакка миниб олиб, анави кичкина болани ортингдан эргаштириб юрибсан?» деб бақиришди. Жуҳо эшакдан тушиб, ўғлини миндирди. Бироз юргач, бир гуруҳ чолларнинг олдидан ўтишди. Чоллардан бири ёнидагисининг елкасига туртиб, қолганларни ҳам уларга қаратиб, «Анави аҳмоқ кишини қаранглар! Ўғлини эшакка миндириб қўйиб, ўзи пиёда кетяпти», деди. Улар Жуҳога: «Ҳой биродар, ўзинг қари бўла туриб, пиёда юрибсан, болани эса уловга миндириб қўйибсан. Бунақада болага қандай қилиб ҳаё ва одоб ўргатасан?» дейишди. Жуҳо ўғлига: «Эшитдингми? Кел, иккаламиз бирга мина қолайлик», деди. Иккови эшакка мингашиб, йўлда давом этишди. Бироз юришган эди, йўл четида турган кишилар уларни кўриб, «Ҳой барака топкурлар, бу қанақаси? Шу озғингина жониворга икки киши киши миниб олибсизлар. Эшак бечорага зулм қилманглар!» деб бақиришди. Жуҳо эшакдан тушди, ўғлини ҳам тушириб, «Эшитдингми? Қўй, пиёда кета қолайлик. Зора одамларнинг маломатидан қутулсак», деди. Ота-бола эшак билан ёнма-ён пиёда йўлга тушишди. Сал юргач, бир тўда бекорчи йигитларга дуч келишди. Улар: «Анавиларга қаранглар! Тайёр эшаги туриб, пиёда кетишяпти. Ҳеч бўлмаса биттанг миниб олсанг бўлмайдими? Эшакни миниб, бемалол кетмайсанларми?» дейишди.
Жуҳо уларнинг гапини эшитгач, бир дарахтнинг олдига бориб тўхтади. Дарахтнинг йўғон бир шохини синдириб олиб, эшакни унга боғлади. Кейин эса шохнинг бир томонидан Жуҳо, иккинчи томонидан ўғли кўтарди. Шу ҳолда эшакни кўтариб кетишаётган эди, одамлар буни кўриб, роса кулишди. Ниҳоят, миршаб Жуҳони ҳам, ўғлини ҳам, эшакни ҳам жиннихонага олиб борди. Шунда Жуҳо у ердагиларга воқеани тушунтиргач, уларни қўйиб юборишди. Йўлда кетаётиб, Жуҳо ўғлига шундай деди: «Кўрдингми, ўғлим? Одамларнинг гапига қараб иш тутиш мана шундай оқибатларга олиб келади», деди.
"Солиҳлар гулшани" китобидан.

👍6