ИЛМ ЗИКРДИР
Бир куни Абу Ҳанифа ҳазратлари бомдоддан кейин бир талай масалаларга жавоб бердилар. Шунда бири сўраб қолди:
- Бу вақтда хайрли суҳбатлашмоқ ва Мавлони зикр этмоқ янада яхшироқ эмасмикин?
- Шу ҳалол, шу ҳаром дея илоҳий ҳукмларни изоҳлашдан ҳам яхшироқ зикр бўлурми? Аллоҳ номини пок тутиб, ёд этиш йўлларини кўрсатиб, ҳаромдан қочиш йўлларини тушунтирмоқдамиз. Халтасида озуқаси бўлмаган йўловчи йўлда маҳв бўлмоққа маҳкумдир. Шунингдек, илмдан узоқ бўлган ибодат аҳли ҳам ибодат самарасини кўролмайди.
«Ғам-қайғусиз яшай десангиз II» китобидан.
👉@diyonatli

«БИСМИЛЛАҲ»НИНГ ШАРОФАТИ
Ҳазрати Жобирдан ривоят қилинади:
«Аллоҳ Расули дедилар:
- Киши уйига қайтганида, ичкарига кираётганида ва овқатланаётганида Аллоҳнинг номини ёдга олса («Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм...» деса), шайтон (шерикларига): «Бу ерда сизлар учун на ётадиган жой, на егулик йўқ» дейди.
Уйга кираётганда, овқат еяётганда «Бисмиллаҳ...»ни айтмаса, шайтон шерикларига бундай дейди: «Сиз овқатга эришдингиз, бироқ ётишга жойингиз йўқ».
Кираётганда ҳам, овқатланаётганда ҳам «Бисмиллаҳ...» демаса, шайтон ҳамроҳларига айтадики: «Ҳам ётадиган жойга, ҳам кечки овқатга улгурдингиз (эришдингиз)».
Муслим ва Абу Довуд ривояти.

👍4
ОИША ОНАМИЗ НЕГА ЙИҒЛАДИЛАР?
😢 😢 😢 😢 😢
Масрук ҳикоя қилади:
“Бир куни Оиша онамизни кўришга боргандим. Ходималарига мен учун бир дастурхон ёзишини айтдилар, менга қараб:
- Қачон тўйиб овқат есам, ичимдан йиғи тўлиб келади ва йиғлайман, - дедилар.
- Нега йиғлайсиз? – деб сўраганимда бундай жавоб бердилар:
- Фахри коинот бу дунёдан кетаётганларидаги аҳволини эслайман. Аллоҳга қасамки, ул зот бирор кун нон ва гўшт билан икки маҳал устма-уст қоринларини тўйдирмаганлар. Ул зотнинг бу ҳоллари кўз олдимга келади ва кўз ёшларимни тўхтатолмайман”.
“Жамъул фавоид”дан.

ОХИРАТДАГИ ҲИСОБ
Инсон ўз атрофида яхшилик билан ёмонлик кураш олиб бораётганига гувоҳ бўлиб яшайди. Кўпинча бу курашда ёмонлик ғолиб чиқади. Бир одам ўзининг қисқа умри давомида яхшиликнинг ёки ёмонликнинг оқибати нима бўлганини билиб олиши қийин. Инсон яхшилик ғолиб кела олмаганини ва ёмонликка яраша жазо берилмаганини кўриб, афсус чекади. Энг одил Зот бўлмиш Аллоҳ таоло эса бу дунёда бўлмаса ҳам, у дунёда барча яхшиликка мукофот ва ёмонликка жазо бериши муқаррар. Ҳар бир инсон қилган ишлари учун ҳисоб-китоб қилиниши муқаррар эканлиги ҳақида Қуръони Каримнинг жуда кўп оятларида сўз юритилган.
Қиёмат сурасида тасвирлаб айтиладики, ўша кунда кўзлар даҳшату ҳайратда қолади, Ой ўз ўрнидан жилади ва Қуёш иккови бир-бирига қўшилиб кетади. Бутун борлиқда тартиб деган нарса қолмайди. Шундай бир даҳшатли ҳолатда, қўрқинчда қолган инсон "Қаерга қочсам бўларкин, қаердан бошпана топсам экан", дея шошиб қолади. Албатта, Аллоҳдан бошқа қочадиган жой ва бошпана йўқ. Ана шу кунда ҳар бир инсон ўз қилган ишлари учун жавоб беради. У вақтда ҳеч қандай узр қабул қилинмайди.
Ҳисоб-китобдан сўнг тақводор мўмин-мусулмон кишилар жаннатга киритиладилар у ерда моддий маънавий неъматлардан хоҳлаганларича баҳраманд бўладилар. Ёмон иш қилган кишилар эса дўзахга киритиладилар ва у ерда кучли оловда ёндирилиб, дахшатли азобларга дучор бўладилар.
"Иймон" китобидан.

👍3
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 26 март куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош-имом хатиби Обиджон домла Мирҳамидов жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
👉 @diyonatli

👍2
АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ ЖАННАТДАН АФЗАЛЛИГИ ҲАҚИДА
Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Аллоҳ таоло жаннат аҳлига: "Эй аҳли жаннат!" дейди. Улар: "Лаббай, Раббимиз...ҳамма яхшиликлар қўлида бўлган Зот", дейдилар. Аллоҳ таоло: "Рози бўлдингизми?" деб сўрайди.
Улар: "Қандай қилиб рози бўлмайлик, Парвардигор?! Ҳолбуки, бандаларингдан ҳеч кимга бермаган нарсангни бизга бердинг", дейдилар. Аллоҳ: "Сизларга бундан ҳам афзалроғини берайинми?" дейди. Улар: "Парвардигоро, бундан ҳам афзал нарса нима экан?" дейдилар.
Шунда Аллоҳ: "Сизларга розилигимни ҳалол қилдим, бундан кейин сизларга ҳеч ҳам ғазаб қилмайман", дейди" (Бухорий ривояти).
Имом Қуртубий. “Жаннат васфи”дан.

👍1
ҚАСАМ ИЧИШ ОДОБЛАРИ
Бировнинг маҳкамада қасам ичишига тўғри келса, қози ёки шу каби бир кишининг унга ваъз-насиҳат қилиши, ёлғон қасам ичишдан огоҳлантириб, бу тўғрида келган оят ва ҳадисларни эслатиши мустаҳабдир. Бу тўғрида қуйидаги ҳадисни келтириш мумкин. Икки аёл бир уй ёки хонада мунчоқ ўтказар эдилар. Улардан бири бигизни кафтида яшириб чиқиб кетди ва уни иккинчи аёлдан даъво қилди. Бу масала Ибн Аббосга кўтарилганда: “Унга Аллоҳни эслатинглар ва: “Аллоҳга берган аҳд-паймон ва қасамларини озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар учун Охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир” оятини унга ўқинглар”, - дедилар. Аёлга панд-насиҳат қилишган эди, у бигизни ўзи олганини тан олди.
Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Қасам ичиши талаб этилган киши агар ўзининг ноҳақлигини билса, Аллоҳнинг ғазабига йўлиқмаслиги ва Унинг раҳматидан маҳрум бўлмаслиги учун ўз зиммасидаги ҳақни тан олиб, қасам ичишдан сақланиши вожибдир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки бир мусулмон кишининг молини ўзлаштириб олаётган пайтида тўхтатилиб, қасам ичиши талаб қилинсаю, ёлғон қасам ичса, у банда Аллоҳга йўлиққанда, Аллоҳ ундан ғазабланган ҳолда бўлади”.
Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Инсон агар ўзининг ҳақлигини аниқ билса, қасам ичгани яхшироқдир. Айрим ҳолларда эса, айтилганидек, бу вожиб ҳам бўлади. Чунки Аллоҳ таоло мусулмоннинг ҳақи зое бўлиб кетмаслиги учун бундай ҳолларда қасам ичишни жорий этган. Агар шундай қилинмаса, ярамас кимсалар одамлар молларини ноҳақ йўл билан ейиш учун даъвогарликни дастак қилиб оладилар. Улар даъво қилинган кишилар тақво юзасидан қасам ичмасликларини билиб туриб ноҳақ даъволарни кўтариб чиқадилар ва ботилни ундиришга уринадилар.
“Қирқ ҳадис шарҳи” китобидан.

ҒОРДА ҚОЛГАНЛАР ҚИССАСИ
Ибн Умар айтадилар: «Расулуллоҳ бундай марҳамат қилдилар: “Сиздан олдин яшаганлардан уч киши йўлга чиқишди. (Кун ботгач) тунаш учун бир ғорга кирганларида, тоғдан бир харсангтош думалаб тушиб, ғорнинг оғзини ёпиб қўйди. Улар ўзаро: “Сизларни бу харсангтошдан фақат эзгу амалларингизни шафоатчи этиб Aллоҳ таолога қиладиган дуоларинг қутқара олади”, дейишди. Улардан бири бундай деди: “Менинг кекса, қари ота-онам бор эди. Мен уларга жуда ғамхўрлик қилар, кеч тушганида доимо олдин уларни овқатлантириб, сўнг болаларим ва ҳайвонларимни едириб-ичирардим. Бир куни ўтин ахтариб узоқларга кетиб қолдим. Уйга қайтганимда икковлари ҳам ухлаб қолишган экан. Улар учун сут соғдим. Ҳамон ухлаётган эдилар. Улардан илгари болаларим ва ҳайвонларимни озиқлантиришни маъқул кўрмадим. Уларни уйғотишга кўзим қиймади. Болаларим кеч қолганим учун (очликдан) оёғим остида бўзлашарди. Мен эса қўлимда сут қуйилган идиш билан ота-онамнинг уйғонишларини кутардим. Шундай ҳолатда тонг отди. Парвардигоро, бу ишни Сенинг розилигинг учун қилганимни биламан, йўлимизни тўсган бу тошдан бизни қутқар!”
Тош озгина сурилди. Бироқ улар чиқиб кетадиган даражада эмасди. Иккинчилари деди: “Менинг амакимнинг қизи бор эди. Уни ҳаммадан кўп севардим. Унинг васлидан баҳраманд бўлишни хоҳладим. Aммо у бунга кўнмади. Кунларнинг бирида у йўқсилликка учради, мендан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Истагимга кўниши шарти билан унга бир юз йигирма динор бердим. У қабул қилди. Орзуимга эришадиган пайтим: “Aллоҳ таолонинг муҳрини ноҳақ бузишинг ҳалол эмас!” деди. Мен унга тегинишдан тийилдим ва одамлар орасида энг суйганим бўлишига қарамай, уни ўз ҳолига қўйдим. Олтинларни унда қолдирдим. Ё Aллоҳ, буни Сенинг ризойи шарифинг учун қилган эдим, бизни бу қийинчиликдан қутқар.
Тош яна бир оз силжиди. Лекин улар чиқиб кетадиган даражада очилмади. Учинчилари сўз бошлади: “Мен ишчилар ишлатардим. Ҳақларини ҳам дарҳол берардим. Aммо улардан бири ҳақини олмай, кетиб қолди. Мен унинг пулини ишга солиб кўпайтирдим. Орадан вақт ўтиб, у келди ва: “Эй Aллоҳнинг бандаси, менинг ҳақимни бер”, деди. Мен: “Мана шу кўриб турганинг мол, эчки, туя ва қулларнинг бари сеники. Уларни олиб кетавер”, дедим. У: “Эй Aллоҳнинг бандаси, менинг устимдан кулма!” деди. Мен: “Устингдан кулаётганим йўқ, ростдан ҳам улар сеники, олиб кетавер!” дедим. У ҳамма нарсани олиб кетди. Парвардигоро, буларни Сенинг розилигинг учун қилган эдим, бизга бу ҳолатдан қутулишни насиб эт!”
Харсангтош (яна бир оз) сурилди ва улар ғордан чиқиб, йўлларида давом этдилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Шарҳ:
Ҳадисда Aллоҳ таоло ҳузурида мақбул учта яхши ахлоқ баён этилган:
1. Ота-онага ҳурмат, уларнинг ҳақларига риоя қилиш.
2. Aллоҳ розилиги учун инсонларнинг иффатини сақлаш.
3. Бировнинг ҳақига риоя қилиш. Бошқаларнинг молини ўз моли каби асраш. Бу амалларни мақбул қилган омил уларни ихлос билан Ҳақ ризоси учун бажарилганидир. Зеро, ҳадисда амалларда ихлоснинг муҳимлиги алоҳида таъкидланган.
Биз шарҳлаётган ҳадис ривоятида ишчининг ҳақи миқдори аниқ айтилмаган. Aммо бошқа ривоятларда бу бир фарақ гуруч екани айтилган. Яна бошқа ривоятларда бу хусусни очиб берувчи қўшимчалар келган ва йиллар ўтиб, ҳақини олгани келган ишчига ўн минг дирҳам бергани баён этилган.
4. Ҳадисда, шунингдек, гуноҳларни бир нуқтада тарк этиш, шу пайтгача давом этган ўтмишнинг кечирилишига сабаб бўлиши ҳам ифода этилган. Aмакисининг қизидан сўнгги дамда қўлини тортиши унинг ўша пайтгача қилган гуноҳлари кечирилишига олиб келди ва ана шу тийилиш дуосини қабулига сабаб бўлди.
5. Тавба қабул бўлса, барча қилмишларнинг кечирилишига сабаб бўлишини ҳам ҳадисдан билиб олиш мумкин.
6. Солиҳ кишилардан баъзан каромат содир бўлиши ҳақдир.
7. Омонатни адо этиш улкан фазилатдир.
8. Ўтган умматлар орасида содир бўлган воқеа-ҳодисаларни ибрат учун айтиш мумкин.
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

МЎЪМИН МЎЪМИННИНГ КЎЗГУСИ
🌼🌱🌼🌱🌼🌱🌼🌱🌼🌱🌼
“Мўъмин мўъминнинг кўзгусидир”.
Инсон ўз айбини, ноқислигини ойнада қандай кўрса, мўъмин мўъмин биродари учун ҳам шундай. Ойнага қарамасдан киши юзидаги айбини кўролмаганидек, мўъминлар ҳам ўзаро муносабатлар қурмасалар, бир-бирларидан хабардор бўлолмайдилар. Исломият жамият ҳаёти билан барҳаёт, шунинг учун “дин насиҳатдир” ҳукми барқарордир.
Мўъмин иши ғоят соф ва жозибали бир кўзгу каби бўлиши керакки, шояд унга қараган бошқа мўъминлар ўз айбу қусурларини кўриб, ўзларини тузатсинлар. Бу ҳам мўъмин кишининг камолотига боғлиқдир. Маънан баркамол бўлмаган жоҳил, хулқи бузуқ кимсалар бундай соф кўзгу бўлолмайдилар. Мўъминар улардан ҳам сабоқ олиб, камолот касб этишлари лозим.
Луқмони Ҳакимдан: “Адабни қаердан ўргандинг?” деб сўраганларида: “Адабсиздан” деб жавоб берган экан.
Байт:
Бу олам бир кўзгудир, ҳар нарса Ҳақ-ла қоим,
Муҳаммад кўзгусидин Аллоҳ кўринур доим.
Миръоти Муҳаммад - нури Муҳаммад алайҳиссалом демакдир. Демак, ул зотнинг издошлари Пайғамбаримизнинг хулқлари билан ахлоқланиши керак. Ахлоқи Муҳаммадийга эришмаган қабиҳ табиатли, ҳирсга берилган, ҳасадгўй, жаҳлдор, мутакаббир, худбин, дунёпараст кимсаларнинг Расулуллоҳнинг ноиблари бўлишга ҳеч қандай ҳақлари йўқ. Бу муборак мақомни ноҳақ суистеъмол қилганлар ўзларини унинг халифаси деб эълон қилиб, ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам алдайдилар. Мавло таоло жумламизнинг муъинимиз – неъмат ато этувчи мададкоримиз бўлсин ва бундай сохта ҳоллардан ўз паноҳида асрасин.
“Мўъмин мўъминнинг кўзгусидир. Ва мўъмин мўъминни орқасидан ҳам ҳимоя қиладиган ва уни қўллаб қувватлайдиган биродаридир”.
“Рамуз ал-аҳодис” 230\8, ровий ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу.
📚“Мўминниннг сифатлари” китобидан.

БОШҚА ДИНДАГИЛАР БИЛАН МУОМАЛА ОДОБИ
Мусулмон шахснинг бошқа дин вакиллари билан алоқаси ҳам ўз динининг таълимотлари асосида бўлади. Бу алоқалар Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва сийратларида ўз аксини топган. Ислом самовий динларнинг барчаси асли бир, ҳаммаси Аллоҳдан, деб эълон қилади.
Аллоҳ таоло Шууро сурасида марҳамат қилади:
شَرَعَ لَكُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا وَصَّىٰ بِهِۦ نُوحٗا وَٱلَّذِيٓ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ وَمَا وَصَّيۡنَا بِهِۦٓ إِبۡرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَىٰٓ أَنۡ أَقِيمُواْ ٱلدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُواْ فِيهِۚ
«У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият этган нарсамизни шариат қилди: «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз!» (13-оят).
Ҳа, Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларга дин юборган Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга ҳам Ислом динини юборган. Уларни набий сифатида танлаб олган. Шу билан бирга, Аллоҳ томонидан юборилган мазкур набийларга бир хил фармон ҳам бўлган. Бу фармон «Динни барпо қилинглар, унда тафриқага тушманглар», деган илоҳий амрдир.
— Мусулмон инсон Аллоҳ таоло томонидан юборилган набийларнинг барчасига, уларга нозил қилинган китоб ва саҳифаларга бирдек иймон келтириши, улардан бирортасини фарқлаб, четга чиқариб қўймаслиги лозим.
— Мусулмон киши бошқа динларга эътиқод қилувчи кишиларга ёмонлик қилмаслиги керак, улар билан яхши муомалада бўлиши, муносиб алоқалар ўрнатиши мумкин.
— Мусулмон киши бошқа дин вакилларининг ибодатхоналарини ҳурмат қилади, уларнинг диний-ақидавий масалаларига аралашмайди, уларга ноҳақ жабр қилмайди.
— Мусулмон одам бошқа дин вакиллари билан яхши алоқада бўлади, уларга ҳадялар бериб, улардан ҳадялар олиши мумкин.
— Мусулмон киши бошқа дин вакилларини меҳмон қилиши ва уларга меҳмон бўлиши ҳам жоиз.
— Мусулмон киши бошқа дин вакилларидан бўлган қўшнисига гўзал муомалада бўлади.
— Мусулмон киши бошқа дин вакилларидан бемор бўлганларини кўргани бориши жоиз.
— Мусулмон одам бошқа диндаги танишининг яқин кишиси вафот этганда, таъзияга бориши жоиз.
— Мусулмон инсон мусулмон бўлмаганларнинг ишида ишласа ёки уларни ўз ишида ишлатса бўлади.
— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан савдо-сотиқ, ижара ва бошқа молиявий муомалаларни олиб бориши жоиз.
— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан шариат ҳалол қилган доирада ширкатлар тузиши мумкин.
— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан қарз олди-берди қилиши жоиз.
— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамларни молиявий ишларда вакил қилиши ёки ўзи уларга вакил бўлиши жоиз.
— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамлар билан омонат олиш ва омонат қўйиш муомаласини қилиши жоиз.
— Мусулмон киши ҳарбий ҳолатда бўлмаган ғайримуслим одамларнинг шариат мухтарам санаган молларига талофат етказиши мумкин эмас.
— Мусулмон киши мусулмон бўлмаган одамларнинг топиб олинган молларига ҳам худди мусулмонларнинг топиб олинган молларига бўлгани каби масъулиятда бўлиши зарур.
“Ижтимоий одоблар” китобидан.

БОЛАНИНГ СОЧИНИ ОҚАРТИРГАН КУН
😔 😥 😥 😥 😥 😥 😥
«Эй одам фарзанди! Ўзингга ва жамики махлуқотларимга назар сол. Агар ўзингдан азизроғини топсанг, унинг ҳурматини қозон. Илло, ўзингдан азизини тополмасанг, нафсингни тавба ва солиҳ амал билан эъзозла. Аллоҳнинг сенга ато этган неъматини ва У Зотнинг сизлар билан боғлаган аҳд-мийсоқини эсла. Сизлар ўшанда «Эшитдик ва итоат этдик», деган эдингиз. Қиёмат куни, «Тағобун» куни (яъни, бир-бирларини алдаш – зиён етказиш куни. Чунки бу дунёда мўъминларни алдаб, уларга зиён етказиш ҳаракатида юрган кофирлар у Кунда дўзахга гирифтор қилинишлари билан ўзларининг зиён кўриб, алданиб қолганларини билишиб, надомат қилурлар), Ал-Ҳаққа (Аниқ рўй берувчи) кун, миқдори-узунлиги (дунё ҳисобида) эллик минг йил бўлган бир Кун, бу (Кун) улар сўзлай олмайдиган ва улар учун узр айтишларига ҳам изн берилмайдиган Кун, бало ва дахшатли қичқириқ куни келишидан олдин Аллоҳдан қўрқинглар. У кунда даҳшатли азобдан юзлар тиришиб, буришиб қолади. У кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни, бирон фойда етказишга ёки ундан бирон зиённи кетказишга) эга бўлмас! У кунда барча иш ёлғиз Аллоҳники бўлур! У тўхтовсиз давом этадиган кундир. У зилзила куни, қалбларни қаттиқ қоқувчи «қориа» кунидир. У кунда тоғлар титрайди. У кун ибратли жазолар бошланадиган, кун тез ботадиган, даҳшатли қичқириқ ва энг сўнгга етиладиган, болаларнинг сочларини оқартириб, чолларга айлантириб қўядиган кундир. Ўзлари эшитмаган (яъни, англаб, иймон келтирмаган) ҳолларида эшитдик, деган кимсалар каби бўлмангиз!»
«Ҳадиси қудсий»дан

ҲАР СЎЗИ ОЯТ БЎЛГАН АЁЛ
Ҳазрат Aбдуллоҳ ибн Муборак айтадиларки: Мен ҳаждан қайтаётганимда бир отлиқ мен тарафга келаётганини кўрдим. Отлиқ менга яқин келганида, у аёл киши эканини билиб, унга салом бердим.
У аёл; "Раҳийм бўлган Роббдан "салом" сўзи бордир", (Ясин 58) - деб жавоб берди.
У бу оятни ўқиганда, менинг саломимга жавоб берди деб тушуниб, қаердан келяпсиз деб сўрадим.
У аёл: "Aллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг", (Бақара 196), - деб жавоб берди.
Мен шунда у Каъбатуллоҳни зиёратидан қайтаётганини тушуниб, қаерга кетяпсиз, - дедим.
У аёл: "Кимни Aллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ" (Aъроф 186), - деган оят билан жавоб берди.
Мен у бу оятни ўқиганидан йўлдан адашиб қолибди, деб тушундим. Менинг тахминимча у ёши каттароқ кампир эди. Мен: Онажон қаерга олиб бориб қўяй, деб сўрадим.
У аёл: "Aллоҳнинг ҳоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар" (Юсуф 99) , - деб жавоб берди.
Мен унинг бу оятни ўқиганидан шаҳарга бориши кераклигини тушундим, мен ҳам шаҳарга боришим керак сизни йўл бошлаб бораман дедим.
У аёл: "Яхшилик қилинг, албатта, Aллоҳ яхшилик қилувчиларни хуш кўради" (Бақара 195) , - деб жавоб берди.
Мен унинг бу оятни ўқиганидан, йўлбошлаб боришимга рози эканини тушуниб, уловни юганини ушлаб йўл бошлаб кетдим. Бир қанча юрганимиздан кейин, мен баъзи арабча шеърларни ўқишни бошладим.
У аёл: "Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар" (Муззаммил 20) , - деди.
Мен жим бўлдим, лекин бу аёл ким экани ҳақида ўйлаб қолдим. Шунда мен унинг хонадони ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи эдим,
У аёл буни сезиб: "Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Aгар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади" (Моида 101), - деган оятни ўқиди.
Мен тушундимки, у оиласи ҳақида гапиришни ҳоҳламаяпти. Бир қанча юриб шаҳарга яқинлашганда мен ундан: шаҳарда сиз ким билан кўришмоқчисиз? - деб сўрадим.
У аёл: "Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир" (Каҳф 46) - деб жавоб берди.
Мен тушундимки, Aллоҳ унга мол-у дунё ва ўғиллар берган экан. Мен шаҳарга кириб, ҳаждан қайтаётган карвон аҳлига йўлиқдим. Улар юкларини тушураётган экан. Мен у аёлдан: ўғилларингизни исми нима? - деб сўрадим.
У аёл: "Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ", (Бақара 140)
Мен унинг ўғилларининг номлари шу экан деб тушундим ва баланд овоз билан уларни номини айтиб чақирдим. Шунда учта жуда чиройли, илм ва фазл эгаси бўлган йигитлар югуриб келишди. Улар карвоннинг ичидан оналарини қидириб, онамиз қаерда қолди экан, деб паришон бўлиб юришган эди. Улар бир-бирларини кўриб жуда ҳурсанд бўлдилар. Мен энди уйимга кетсам ҳам бўлади деб турган эдим,
У аёл буни сезиб, "Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, ва асирга берарлар", (Инсон 8) - оятини ўқиб, болаларига мени меҳмон қилишга ишора қилди.
Мен меҳмон бўлишдан бош тортиб, узр айтдим.
У аёл: "Aлбатта, биз сизларни фақат Aллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз" (Инсон 9),- деди.
Мен жуда ҳайрон бўлиб: "Эй Aллоҳ, бу қандай муомала, бу тугун менга ечилмаяпти", - дедим. Мен бироз таомланиб, унинг болаларидан, бу қандай муомала қачон бу аёлга бир гап айтсам, ҳар гапнинг жавобида Қуръони Каримдан бир оят ўқиб жавоб беряпти,- деб сўрадим.
Ўғиллари: Бу бизнинг онамиздир, Қуръоннинг ҳофизаси, ҳадиснинг олимасидир, унинг дилида қиёмат кунида ҳар айтган сўзимга Aллоҳга қандай жавоб бераман, деган Aллоҳдан қўрқинч ўрнашиб олгандир. Шунинг учун, 20 йилдан бери Қуръон оятларидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас,- деб жавоб бердилар.
“Ибратли ҳикоялар” китобидан.

👍8
ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР
— Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
— эзгу амаллар, савобли ишлар.
— инсоф, виждон.
— адолат.
— холислик.
— илм-маърифат.
— одоб-ахлоқ.
— меҳр-муҳаббат.
— раҳмдиллик.
— ҳалоллик, покдомонлик.
— озодалик.
— ҳаё, ибо, иффат.
— сабр-тоқат.
— бағрикенглик.
— саховат, ҳиммат.
— камтарлик.
— камгаплик.
— одамийлик, инсонпарварлик.
— мардлик.
— ростгўйлик, тўғрилик.
— ғайрат-шижоат.
— меҳнатсеварлик.
— меҳмондўстлик.
— шукр қилиш.
— тилни тийиш, сир сақлаш.
— ваъдага вафо қилиш.
— хайрихоҳлик...
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
👉@diyonatli
— Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
— эзгу амаллар, савобли ишлар.
— инсоф, виждон.
— адолат.
— холислик.
— илм-маърифат.
— одоб-ахлоқ.
— меҳр-муҳаббат.
— раҳмдиллик.
— ҳалоллик, покдомонлик.
— озодалик.
— ҳаё, ибо, иффат.
— сабр-тоқат.
— бағрикенглик.
— саховат, ҳиммат.
— камтарлик.
— камгаплик.
— одамийлик, инсонпарварлик.
— мардлик.
— ростгўйлик, тўғрилик.
— ғайрат-шижоат.
— меҳнатсеварлик.
— меҳмондўстлик.
— шукр қилиш.
— тилни тийиш, сир сақлаш.
— ваъдага вафо қилиш.
— хайрихоҳлик...
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
👉@diyonatli
👍2
ҚОЧИШ МАНЗИЛИ
"Бас, фақат, Аллоҳгагина қочингиз!"
(Зориёт сураси, 50-оят).
Бахтлилар Аллоҳ томон қочади, бахтсизлар эса Аллоҳдан қочадилар. Ҳа, мўмин бандалар Аллоҳдан Аллоҳга қочадилар. Яъни, Унинг азобидан Унинг савобига, исёнидан тоатига қочадилар.
Сабаблар ва улардан келиб чиқадиган натижалар 4 хилдир:
1) Гўзал сабаблар ва гўзал натижалар.
Мисоли: намоз ва унга бериладиган кўплаб ажру савоблар.
2) Ёмон сабаблар ва гўзал натижалар.
Мисоли: гуноҳлар ва унинг натижасида Аллоҳ адолатининг юзага чиқиши.
3) Ёмон сабаблар ва ёмон натижалар.
Мисоли: инсоннинг ўғирлик қилиб гуноҳкорлардан бўлиб қолиши.
4) Гўзал сабаблар ва ёмон натижалар.
Мисоли: кўриниши гўзал, лекин натижаси ёмон ишлар.
Инсоннинг Аллоҳ кўрсатмаларига хилоф ўлароқ қилган амаллари охирги 2 хил ичида айланади.
"Мусулмон учун зарур билимлар" китобидан.

🔥2👍1👏1
ЗИКРГА ТАРҒИБ ҚИЛУВЧИ ОЯТ ВА ҲАДИСЛАР
Ӯз умматларига Роббиси амри ила ҳикматни ўргатган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин!
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва кўп зикр қилувчи аёллар учун Аллоҳ мағфират ва буюк ажр (жаннат)ни ҳозирлаб қўйгандур». (Аҳзоб, 35)
Эртаю кеч, туну кун - ҳамма вақт Аллоҳни ёд этишда бардавом бўлган ва бунинг учун “вақт пойлаган” кимсалар Аллоҳнинг энг яхши бандаларидир.
Ер юзида фаришталар сенинг зикр мажлисингда ҳамроҳ бўлишни, Арши аълода улуғ халқ - фаришталар орасида обрўйинг овоза бўлишни истамайсанми? Шундай, экан сен Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўл!
Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ шундай дейди: Мен борамда бандам қандай гумонда булса, Мен ўшандайман. Мени ёдида тутса, Мен у билан биргаман. Агар бандам Мени ёлғиз ҳолида эсласа, Мен ҳам уни ёлғиз ҳолида эслайман. Агар Мени кўпчилик орасида эсласа, Мен ҳам уларни яхшилар орасида эслайман. Агар бандам Мен томон бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар бандам Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар бандам Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб келаман», дедилар». (Бухорий Муслим, Термизий).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳар тунда уни охирги учдан бир қисми қолганда Роббимиз Аллоҳу таоло ер осмонига тушиб шундай дейди: «Ким дуо қилаётган бўлса, унн ижобат қиламан. Ким Мендан сўраётган бўлса, унга сўраган нарсасини бераман. Ким Мендан гуноҳларини мағфират қилишимни сўраётган бўлса, унинг гуноҳларини мағфират қиламан дейди, дедилар». (Бухорий, Муслим, Ибн Можа)
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг буюк Роббингиз саҳоватли, барҳаёт зотдир. Банда қўлларини кўтариб (сўраса) Аллоҳ қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мусибат тушган ва ғамгин вақтларида қилган дуоларнинг ижобат бўлиши хурсанд қилишини хоҳлаган киши бемалол хотиржам вақтларида дуо қилсин», дедилар». (Термизий).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинглар:
• қарилик келмай туриб ёшликни;
• камбағаллик келмай туриб бойликни;
• касаллик келмай туриб соғликии;
• вақтлар банд бўлмай туриб бўш вақтни;
• ўлим келмай туриб тирикликни», - дедилар».
Бўш вақтдан мурод тунги вақтдир.
Ким эрталаб турса, соғ бўлса, ахли тинч бўлса, еярга бир бурда нони бўлса, қарздор бўлмаса, ўзи мусулмон бўлса, у энг бой бандадир.
Аллоҳ табарок ва таоло кўп бўлиб қилмай қўйгандан оз бўлса ҳам давомли бўлган амални яхши кўришини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етказганлар.
«Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан.

👍2❤1
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 28 март куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA