ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР
— Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
— эзгу амаллар, савобли ишлар.
— инсоф, виждон.
— адолат.
— холислик.
— илм-маърифат.
— одоб-ахлоқ.
— меҳр-муҳаббат.
— раҳмдиллик.
— ҳалоллик, покдомонлик.
— озодалик.
— ҳаё, ибо, иффат.
— сабр-тоқат.
— бағрикенглик.
— саховат, ҳиммат.
— камтарлик.
— камгаплик.
— одамийлик, инсонпарварлик.
— мардлик.
— ростгўйлик, тўғрилик.
— ғайрат-шижоат.
— меҳнатсеварлик.
— меҳмондўстлик.
— шукр қилиш.
— тилни тийиш, сир сақлаш.
— ваъдага вафо қилиш.
— хайрихоҳлик...
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
👉@diyonatli
— Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
— эзгу амаллар, савобли ишлар.
— инсоф, виждон.
— адолат.
— холислик.
— илм-маърифат.
— одоб-ахлоқ.
— меҳр-муҳаббат.
— раҳмдиллик.
— ҳалоллик, покдомонлик.
— озодалик.
— ҳаё, ибо, иффат.
— сабр-тоқат.
— бағрикенглик.
— саховат, ҳиммат.
— камтарлик.
— камгаплик.
— одамийлик, инсонпарварлик.
— мардлик.
— ростгўйлик, тўғрилик.
— ғайрат-шижоат.
— меҳнатсеварлик.
— меҳмондўстлик.
— шукр қилиш.
— тилни тийиш, сир сақлаш.
— ваъдага вафо қилиш.
— хайрихоҳлик...
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
👉@diyonatli
👍2
ҚОЧИШ МАНЗИЛИ
"Бас, фақат, Аллоҳгагина қочингиз!"
(Зориёт сураси, 50-оят).
Бахтлилар Аллоҳ томон қочади, бахтсизлар эса Аллоҳдан қочадилар. Ҳа, мўмин бандалар Аллоҳдан Аллоҳга қочадилар. Яъни, Унинг азобидан Унинг савобига, исёнидан тоатига қочадилар.
Сабаблар ва улардан келиб чиқадиган натижалар 4 хилдир:
1) Гўзал сабаблар ва гўзал натижалар.
Мисоли: намоз ва унга бериладиган кўплаб ажру савоблар.
2) Ёмон сабаблар ва гўзал натижалар.
Мисоли: гуноҳлар ва унинг натижасида Аллоҳ адолатининг юзага чиқиши.
3) Ёмон сабаблар ва ёмон натижалар.
Мисоли: инсоннинг ўғирлик қилиб гуноҳкорлардан бўлиб қолиши.
4) Гўзал сабаблар ва ёмон натижалар.
Мисоли: кўриниши гўзал, лекин натижаси ёмон ишлар.
Инсоннинг Аллоҳ кўрсатмаларига хилоф ўлароқ қилган амаллари охирги 2 хил ичида айланади.
"Мусулмон учун зарур билимлар" китобидан.

🔥2👍1👏1
ЗИКРГА ТАРҒИБ ҚИЛУВЧИ ОЯТ ВА ҲАДИСЛАР
Ӯз умматларига Роббиси амри ила ҳикматни ўргатган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин!
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва кўп зикр қилувчи аёллар учун Аллоҳ мағфират ва буюк ажр (жаннат)ни ҳозирлаб қўйгандур». (Аҳзоб, 35)
Эртаю кеч, туну кун - ҳамма вақт Аллоҳни ёд этишда бардавом бўлган ва бунинг учун “вақт пойлаган” кимсалар Аллоҳнинг энг яхши бандаларидир.
Ер юзида фаришталар сенинг зикр мажлисингда ҳамроҳ бўлишни, Арши аълода улуғ халқ - фаришталар орасида обрўйинг овоза бўлишни истамайсанми? Шундай, экан сен Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўл!
Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ шундай дейди: Мен борамда бандам қандай гумонда булса, Мен ўшандайман. Мени ёдида тутса, Мен у билан биргаман. Агар бандам Мени ёлғиз ҳолида эсласа, Мен ҳам уни ёлғиз ҳолида эслайман. Агар Мени кўпчилик орасида эсласа, Мен ҳам уларни яхшилар орасида эслайман. Агар бандам Мен томон бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар бандам Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар бандам Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб келаман», дедилар». (Бухорий Муслим, Термизий).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳар тунда уни охирги учдан бир қисми қолганда Роббимиз Аллоҳу таоло ер осмонига тушиб шундай дейди: «Ким дуо қилаётган бўлса, унн ижобат қиламан. Ким Мендан сўраётган бўлса, унга сўраган нарсасини бераман. Ким Мендан гуноҳларини мағфират қилишимни сўраётган бўлса, унинг гуноҳларини мағфират қиламан дейди, дедилар». (Бухорий, Муслим, Ибн Можа)
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг буюк Роббингиз саҳоватли, барҳаёт зотдир. Банда қўлларини кўтариб (сўраса) Аллоҳ қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мусибат тушган ва ғамгин вақтларида қилган дуоларнинг ижобат бўлиши хурсанд қилишини хоҳлаган киши бемалол хотиржам вақтларида дуо қилсин», дедилар». (Термизий).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинглар:
• қарилик келмай туриб ёшликни;
• камбағаллик келмай туриб бойликни;
• касаллик келмай туриб соғликии;
• вақтлар банд бўлмай туриб бўш вақтни;
• ўлим келмай туриб тирикликни», - дедилар».
Бўш вақтдан мурод тунги вақтдир.
Ким эрталаб турса, соғ бўлса, ахли тинч бўлса, еярга бир бурда нони бўлса, қарздор бўлмаса, ўзи мусулмон бўлса, у энг бой бандадир.
Аллоҳ табарок ва таоло кўп бўлиб қилмай қўйгандан оз бўлса ҳам давомли бўлган амални яхши кўришини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етказганлар.
«Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан.

👍2❤1
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 28 март куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

САВДОДА ЁЛҒОН СЎЗЛАШНИНГ ЁМОНЛИГИ
Эй, фарзанд!
Олди-сотдига ёлғон қўшганга Аллоҳ раҳмат назари билан боқмайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:
“Аллоҳ маҳшар ерида уч тоифа инсонга раҳмат назари билан қарамайди. Булар:
Олди-сотди ишларида ёлғон айтгувчи.
Тез-тез қасам ичиб олди-берди қилувчи.
Ёнида сув бўлгани ҳолда муҳтождан аягувчи (қизғанчиқ, бахил, хасис)лар.
Аллоҳ сув бермасдан бахиллик, зиқналик қилувчиларнинг маҳшаргоҳдаги аҳволи ҳақида шундай марҳамат этади:
«Сен Менинг сувимни Менинг муҳтож кишимдан аядинг. Мен ҳам фазлу раҳматимни сендан аяйман».
Эй, фарзанд!
Бир нарсани сотиб олган киши пушаймон бўлиб, шу нарсасини ўз ҳолича қайтариб келтирса, сотувчи ўша молни қайтариб олиши керак. Бу хусусда Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳаматлари бор:
«Бир киши бир молни сотса, олган киши пушаймон бўлиб, хусусиятини ўзгартирмасдан қайтариб келтирса, ёхуд сотувчи сотганига афсусланиб қайтариб олишни истаса, шу истакларга мувофиқ иш тутингиз. Қиёмат куни Аллоҳ шундай кишилардан рози бўлади».
Қайтиб олинган мол эса тарафлар учун зарар эмас, фойда келтириши кўп ҳаётий тажрибаларда кўрилган.
Имом Ғаззолий "Эй фарзанд" китобидан.

ЎЛГАНДАН СЎНГ ҚАЙТА ТИРИЛИШГА ИЙМОН КEЛТИРИШ
Айтингчи, бир томчи сувдан шу қадар мураккаб аъзоларга эга танани яратган Аллоҳга чириб, тупроққа айланган жасадни янгилаш ва руҳини унга қайтариш осон эмасми? Албатта, осон. Шу боис мусулмонликни даъво қилган киши ўлгандан кейин тирилишига ҳеч қандай шак-шубҳа қилмаслиги керак. Акс ҳолда, диндан чиқади. Биз Аллоҳ таолонинг «Қабрлардаги ҳар бир бандани Аллоҳ қайта тирилтиради» (Ҳаж сураси, 7-оят) деган мазмундаги оятига кўра, Аллоҳ одамзод ўлиб битганидан сўнг, уларни жазолаш тақдирлаш ва ҳуқуқларини адо қилиш учун узунлиги эллик минг йилга тенг кунда қайта тирилтиришига; жаннат аҳлининг Аллоҳни ҳеч қандай кайфият (ҳолат) ва жиҳатсиз кўришлари ҳақ эканига; Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) жаннат аҳлидан бўлган бандани, гарчи у гуноҳи кабира қилган бўлса ҳам, шафоат қилишлари ҳақ эканига иқрормиз.
Қайта тирилишга иймон келтиришга Али (розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилган қуйидаги ҳадис далил бўлади. Унда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
“Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича мўмин бўла олмайди: Албатта, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва албатта, мен Аллоҳнинг расули бўлиб, у зот мени ҳақ билан юборганига гувоҳлик беради. Ўлимга, ўлгандан кейин қайта тирилишга ва қадарга иймон келтиради,” деганлар (Имом Термизий ривояти).
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ушбу муборак ҳадиси шарифда мўмин-мусулмон киши иймон келтириши лозим бўлган тўртта нарсани алоҳида таъкидламоқдалар. Ҳадиси шарифда ушбу тўрт нарса ичида ўлгандан кейин қайта тирилиш ҳам зикр қилинган.
“Қирқ фарз баёни” китобидан.

👍1
ҒАМ ЁКИ ТАШВИШ ЕТГАНДА
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга ғам-ташвиш етса, ушбу калималар билан дуо қилсин, деганларида, бир киши: «Эй Расулуллоҳ мана шу калималардан бебаҳра қолган киши хасоратдами» деди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Сўнгра, «Бу калималарни ўзинглар айтиб, бошқаларга ҳам ўргатинглар. Ким бир нарса талабида ана шу калималарни айтса, Аллоҳ ундан хафаликни кетказиб, хурсандчилигини зиёда қилади», деб ўша калималарни айтдилар:
اللهُمَّ إنِّي عَبْدُكَ ابْنُ عَبْدِكَ ابْنُ أَمَتِكَ نَاصِيَتِي بِيَدِكَ مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ؛ أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ أوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الغَيْبِ عِنْدَكَ أَنْ تَجْعَلَ القُرْآنَ نُورَ صَدْرِي وَرَبِيعَ قَلْبِي وَجِلاَءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي.
«Аллоҳумма инний ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асалука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав истасарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий».
(Маъноси: Мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Пешонам Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган ёки халқингдан бирор кишига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил).
Ибн Сунний ривоятлари.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ақидада адашмаслик ҳаёт ва мамот масаласидир | Абдул Ҳамид домла
"Ақидатут-Таҳовия" китоби
👉@diyonatli
"Ақидатут-Таҳовия" китоби
👉@diyonatli
👍2
ЯХШИ БИР ДAЛИЛ
Кунлардан бир кун Халифа Маъмун вазири Ҳасан Солдан сўради:
– Биздан олдин ўтганларнинг сўзлари бизга ҳужжат – йўлланма бўляпти. Биз унга кўра амал қиляпмиз. Бунинг сири нимада экан?
Вазир шундай деб жавоб берди:
– Aгар улар чиройли сўз ва ишонарли далил бўлмаганида, бизгача етиб келмасди. Яхши бўлгани учун ҳам биздан олдингилар кўриб, ишониб қабул қилишган... Бу шуни кўрсатяптики, аждодларимиз яхши, рост ва мустаҳкам сўзлашар экан. Халифа Маъмуннинг бу жавобдан кўнгли тўлди ва шундай деди:
Яхши сўз айтилган жойида қолмас, асрлардан ошар, ҳеч қачон толмас.
"Қалбимизнинг нури"

👍8
АЛЛОҲ ХОҲЛАГАН ЖОЙДА
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
“Бир яҳудий Ҳазрати Умардан, розияллоҳу анҳу, сўради:
— Қуръонда: «Жаннатнинг кенглиги осмонлар ва ер баробарида...» (Ол-и-Имрон, 133, мазмуни) дейилган.
Хўш, айтингчи, унда дўзах қаерда бўлади?
Умар, розияллоҳу анҳу, саҳобаларга:
— Бу одамнинг саволига жавоб беринг, — дедилар. Бироқ ҳеч кимдан жавоб чиқмади. Шунда Ҳазрати Умар, розияллоҳу анҳу, яҳудийдан:
— Ҳар куни кўриб турганингдек, кечқурун ҳамма ер зимистонга бурканади. Айтчи, тун чўкканида кундуз қаерда бўлади? — деб сўрадилар.
— Аллоҳ хоҳлаган жойда.
— Ундай бўлса, дўзах ҳам Аллоҳ таоло хоҳлаган жойдадир.
Иттифоқо, яҳудий ҳаяжонини яширолмай:
— Эй мўминларнинг амири! Аллоҳ таолога қасамки, Аллоҳ таоло нозил қилган китобда (Тавротда) ҳам худди сен айтганингдай ёзилган, — деди.
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

ГУВОҲЛИК - БИРОВНИНГ БОШҚАДАГИ ҲАҚҚИ ТЎҒРИСИДА ХАБАР БЕРИШДИР.
Гувоҳликнинг рукни – “шаҳодат”, яъни “гувоҳлик” лафзини ишлатишдир. Чунки оят ва ҳадисларда айнан шу лафз билан келган.
Гувоҳлиги қозининг ҳузурида қабул бўлиши учун гувоҳлик берувчида қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак:
1. Ҳур бўлмоғи.
2. Оқил бўлмоғи.
3. Балоғатга етган бўлмоғи.
4. Мусулмон бўлмоғи.
5. Адолатли бўлмоғи. (Катта гуноҳлардан четда бўлиб, кичик гуноҳларни давомли қилмаган бўлиши).
Аллоҳ таоло Бақара сурасида:
“Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг”, деган (282-оят).
Аллоҳ таоло Талоқ сурасида:
“Ва ўзингиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар”, деган (2-оят)
Гувоҳлик бериш ила кишиларнинг турли ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинади. Гувоҳлик беришнинг ҳукми вазиятга қараб бир неча хил бўлади:
1. Фарз.
Даъвогарнинг талаби ила гувоҳлик бериш вожиб бўлади.
Албатта, бу вожиблик билан одамнинг зиммасида бўлади.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида:
“Гувоҳликни беркитманг! Ким уни беркитса, унинг қалби гуноҳкордир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни ўта билгувчидир”, деган (283-оят)
Аллоҳ таоло Бақара сурасида:
“Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар”, деган (282-оят).
Агар ҳақ эгаси гувоҳ борлигини билмаса ва гувоҳ ўзининг гувоҳлик бермаслиги оқибатида ҳақ зое бўлишидан қўрқса, талаб қилинмаса ҳам, гувоҳлик берилиши лозим бўлади.
Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга шоҳидларнинг энг яхшиси ҳақида хабар берайми? У сўралмасидан олдин шоҳидлигини келтирадиган кишидир”, дедилар”.
Бешовлвридан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
2. Макруҳ.
Ҳақ эгаси гувоҳ борлигини билиб туриб, талаб қилмаса ва гувоҳ ўзича гувоҳлик берса.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Одамларнинг қайси бири яхши?” деб сўралди. Ул зот:
“Менинг асрим, сўнг улардан кейин келувчилар ва сўнг улардан кейин келувчилар. Кейин эса бир қавмлар келадики, уларнинг бирининг шоҳидлиги қасамидан олдин, қасами шоҳидлигидан олдин бўлади”, дедилар”.
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
3. Харом.
Ўзи кўрмаган ва билмаган нарса ҳақида гувоҳлик бериш ҳаромдир. Бу “Шаҳодатуз зур” - “ёлғон гувоҳлик” дедилар.
"Кифоя" китобидан.

ИБОДАТЛАРНИ ҚИЛИШДАН МАҚСАД
Исломда ибодатларни қилишдан мақсад уларнинг қуруқ суратлари ва шаклларини юзага чиқариш эмас, балки улардан кўзланган ҳикмат ва маъноларни рўёбга чиқариш ҳамдир. Шунинг учун мўмин кишини ўқиган намози фаҳш ва мункар ишлардан қайтармас экан, унинг учун ўқиган намозидан ҳеч қандай манфаат йўқ. Худди шунингдек рўзаси давомида ёлғон гапиришни тарк қилмаган киши учун тутган рўзаси бефойдадир. Риё учун (хўжакўрсинга), “сумъа” учун (одамлар эшитсинга) бажарилган ҳажнинг ва шу мақсадда берилган закотнинг қабул қилинмаслиги ҳам шунга ўхшайди.
Лекин, бу гапнинг маъноси мусулмон киши агар бирон ибодатдан кўзланган мақсадни аниқ ҳосил қилишга кўзи етмаётган бўлса, ўша ибодатни тарк қилса ҳам бўлаверади дегани эмас, албатта. Балки мусулмон киши барча ибодатларини ихлос билан бажаришга интилсин ва шу ибодатларидан кўзланган мақсадларни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилсин.
"Қирқ ҳадис шарҳи" китобидан.

БОШҚАЛАР ҲАМ ЭПЛАЙДИ
Бемор шифокор ҳузурига бориб, безовталикдан Шикоят қилди, қилмаса бўлмайдиган бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётганини, ишлар кутиб турмаслигини куюниб айтди. Доктор сўради:
— Бу ишларни бошқа одам қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
– Сизга бир рецепт бераман, деди доктор. Унга тўлиқ амал қилсангиз, соғайиб кетасиз.
Бемор рецептни ўқиб ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш, ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилганди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристонга нега бориш керак? – сўради бемор.
Қабристонга бориб, дўппайиб турган гўрларга бир эътибор беринг. У ер ўзини ҳаммадан керакли деб билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат мен қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираётганига гувоҳ бўласиз...

👍2🥰1