ЯХШИ БИР ДAЛИЛ
Кунлардан бир кун Халифа Маъмун вазири Ҳасан Солдан сўради:
– Биздан олдин ўтганларнинг сўзлари бизга ҳужжат – йўлланма бўляпти. Биз унга кўра амал қиляпмиз. Бунинг сири нимада экан?
Вазир шундай деб жавоб берди:
– Aгар улар чиройли сўз ва ишонарли далил бўлмаганида, бизгача етиб келмасди. Яхши бўлгани учун ҳам биздан олдингилар кўриб, ишониб қабул қилишган... Бу шуни кўрсатяптики, аждодларимиз яхши, рост ва мустаҳкам сўзлашар экан. Халифа Маъмуннинг бу жавобдан кўнгли тўлди ва шундай деди:
Яхши сўз айтилган жойида қолмас, асрлардан ошар, ҳеч қачон толмас.
"Қалбимизнинг нури"
👉@diyonatli

👍8
АЛЛОҲ ХОҲЛАГАН ЖОЙДА
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
“Бир яҳудий Ҳазрати Умардан, розияллоҳу анҳу, сўради:
— Қуръонда: «Жаннатнинг кенглиги осмонлар ва ер баробарида...» (Ол-и-Имрон, 133, мазмуни) дейилган.
Хўш, айтингчи, унда дўзах қаерда бўлади?
Умар, розияллоҳу анҳу, саҳобаларга:
— Бу одамнинг саволига жавоб беринг, — дедилар. Бироқ ҳеч кимдан жавоб чиқмади. Шунда Ҳазрати Умар, розияллоҳу анҳу, яҳудийдан:
— Ҳар куни кўриб турганингдек, кечқурун ҳамма ер зимистонга бурканади. Айтчи, тун чўкканида кундуз қаерда бўлади? — деб сўрадилар.
— Аллоҳ хоҳлаган жойда.
— Ундай бўлса, дўзах ҳам Аллоҳ таоло хоҳлаган жойдадир.
Иттифоқо, яҳудий ҳаяжонини яширолмай:
— Эй мўминларнинг амири! Аллоҳ таолога қасамки, Аллоҳ таоло нозил қилган китобда (Тавротда) ҳам худди сен айтганингдай ёзилган, — деди.
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

ГУВОҲЛИК - БИРОВНИНГ БОШҚАДАГИ ҲАҚҚИ ТЎҒРИСИДА ХАБАР БЕРИШДИР.
Гувоҳликнинг рукни – “шаҳодат”, яъни “гувоҳлик” лафзини ишлатишдир. Чунки оят ва ҳадисларда айнан шу лафз билан келган.
Гувоҳлиги қозининг ҳузурида қабул бўлиши учун гувоҳлик берувчида қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак:
1. Ҳур бўлмоғи.
2. Оқил бўлмоғи.
3. Балоғатга етган бўлмоғи.
4. Мусулмон бўлмоғи.
5. Адолатли бўлмоғи. (Катта гуноҳлардан четда бўлиб, кичик гуноҳларни давомли қилмаган бўлиши).
Аллоҳ таоло Бақара сурасида:
“Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг”, деган (282-оят).
Аллоҳ таоло Талоқ сурасида:
“Ва ўзингиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар”, деган (2-оят)
Гувоҳлик бериш ила кишиларнинг турли ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинади. Гувоҳлик беришнинг ҳукми вазиятга қараб бир неча хил бўлади:
1. Фарз.
Даъвогарнинг талаби ила гувоҳлик бериш вожиб бўлади.
Албатта, бу вожиблик билан одамнинг зиммасида бўлади.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида:
“Гувоҳликни беркитманг! Ким уни беркитса, унинг қалби гуноҳкордир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни ўта билгувчидир”, деган (283-оят)
Аллоҳ таоло Бақара сурасида:
“Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар”, деган (282-оят).
Агар ҳақ эгаси гувоҳ борлигини билмаса ва гувоҳ ўзининг гувоҳлик бермаслиги оқибатида ҳақ зое бўлишидан қўрқса, талаб қилинмаса ҳам, гувоҳлик берилиши лозим бўлади.
Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга шоҳидларнинг энг яхшиси ҳақида хабар берайми? У сўралмасидан олдин шоҳидлигини келтирадиган кишидир”, дедилар”.
Бешовлвридан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
2. Макруҳ.
Ҳақ эгаси гувоҳ борлигини билиб туриб, талаб қилмаса ва гувоҳ ўзича гувоҳлик берса.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Одамларнинг қайси бири яхши?” деб сўралди. Ул зот:
“Менинг асрим, сўнг улардан кейин келувчилар ва сўнг улардан кейин келувчилар. Кейин эса бир қавмлар келадики, уларнинг бирининг шоҳидлиги қасамидан олдин, қасами шоҳидлигидан олдин бўлади”, дедилар”.
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
3. Харом.
Ўзи кўрмаган ва билмаган нарса ҳақида гувоҳлик бериш ҳаромдир. Бу “Шаҳодатуз зур” - “ёлғон гувоҳлик” дедилар.
"Кифоя" китобидан.

👍2
ИБОДАТЛАРНИ ҚИЛИШДАН МАҚСАД
Исломда ибодатларни қилишдан мақсад уларнинг қуруқ суратлари ва шаклларини юзага чиқариш эмас, балки улардан кўзланган ҳикмат ва маъноларни рўёбга чиқариш ҳамдир. Шунинг учун мўмин кишини ўқиган намози фаҳш ва мункар ишлардан қайтармас экан, унинг учун ўқиган намозидан ҳеч қандай манфаат йўқ. Худди шунингдек рўзаси давомида ёлғон гапиришни тарк қилмаган киши учун тутган рўзаси бефойдадир. Риё учун (хўжакўрсинга), “сумъа” учун (одамлар эшитсинга) бажарилган ҳажнинг ва шу мақсадда берилган закотнинг қабул қилинмаслиги ҳам шунга ўхшайди.
Лекин, бу гапнинг маъноси мусулмон киши агар бирон ибодатдан кўзланган мақсадни аниқ ҳосил қилишга кўзи етмаётган бўлса, ўша ибодатни тарк қилса ҳам бўлаверади дегани эмас, албатта. Балки мусулмон киши барча ибодатларини ихлос билан бажаришга интилсин ва шу ибодатларидан кўзланган мақсадларни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилсин.
"Қирқ ҳадис шарҳи" китобидан.

БОШҚАЛАР ҲАМ ЭПЛАЙДИ
Бемор шифокор ҳузурига бориб, безовталикдан Шикоят қилди, қилмаса бўлмайдиган бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётганини, ишлар кутиб турмаслигини куюниб айтди. Доктор сўради:
— Бу ишларни бошқа одам қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
– Сизга бир рецепт бераман, деди доктор. Унга тўлиқ амал қилсангиз, соғайиб кетасиз.
Бемор рецептни ўқиб ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш, ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилганди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристонга нега бориш керак? – сўради бемор.
Қабристонга бориб, дўппайиб турган гўрларга бир эътибор беринг. У ер ўзини ҳаммадан керакли деб билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат мен қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираётганига гувоҳ бўласиз...
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

👍2🥰1
ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР
Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:
1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.
2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.
3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.
4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.
5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.
6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.
7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.
8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.
9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.
10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.
11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.
12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.
13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.
14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.
15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.
16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.
17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.
18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.
19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.
20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.
21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.
22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.
23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.
24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.
25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.
26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.
27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.
28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.

САҲОБАЛАРНИНГ ТАБАҚАЛАРИ
Ҳоким Найсaбурий раҳматуллоҳи алайҳ саҳобаларни Исломни биринчи қабул қилганлари кўплаб улуғ ишларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида бўлганлари эътиборидан ўн икки табақага ажратган:
Олдиндан Маккада Исломни қабул қилганлар табақаси;
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Исломга келганидан кейин Исломни қабул қилганлар табақаси.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Умар Исломга келганидан кейин доим азиз бўлдик”, - деган.
Шунга кўра, бу зотдан кейин Исломни қабул қилганлар мусулмонлар азиз бўлгандан кейинги табақа ҳисобланади.
Ҳабашистон муҳожирлари табақаси. Мазкур муҳожирлар “Ҳабашистон муҳожирлари” деб аталадиган алоҳида бир табақа саналади;
Биринчи ақаба байъатида қатнашиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган саҳобалар табақаси;
Иккинчи ақаба байъатида қатнашиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган саҳобалар табақаси;
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага киришларидан олдин ҳижрат қилган саҳобалар табақаси;
Бадрда қатнашган саҳобалар табақаси;
Бадр ғазотидан кейин ҳижрат қилган саҳобалар табақаси;
Ҳудайбия ғазотидаги “Байъатур ризвон”да қатнашган саҳобалар табақаси;
Ҳудайбиядан кейин ҳижрат қилган саҳобалар табақаси;
Фатҳ йилида мусулмон бўлган саҳобалар табақаси;
“Фатҳ куни” ва “Ҳажжатул вадо”да ёш ва гўдак ҳолида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб қолиш бахтига муяссар бўлган саҳобалар табақаси.
"Эътиқод дурдонлари" китобидан.

👍3
AЛЛОҲ ХОҲЛAГAН ЖОЙДA
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
“Бир яҳудий Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан, сўради:
— Қуръонда: “Жаннатнинг кенглиги осмонлар ва ер баробарида...” (Оли Имрон, 133, мазмуни) дейилган. Хўш, айтинг-чи, унда дўзах қаерда бўлади?
Умар розияллоҳу анҳу, саҳобаларга:
— Бу одамнинг саволига жавоб беринг, — дедилар. Бироқ ҳеч кимдан жавоб чиқмади. Шунда
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу, яҳудийдан:
— Ҳар куни кўриб турганингдек, кечқурун ҳамма ер зимистонга бурканади. Aйт-чи, тун чўкканида кундуз қаерда бўлади? — деб сўрадилар.
— Aллоҳ хоҳлаган жойда.
— Ундай бўлса, дўзах ҳам Aллоҳ таоло хоҳлаган жойдадир.
Иттифоқо, яҳудий ҳаяжонини яширолмай:
— Эй мўминларнинг амири! Aллоҳ таолога қасамки, Aллоҳ таоло нозил қилган китобда (Тавротда) ҳам худди сен айтганингдай ёзилган, — деди.
"Қалбимизнинг нури" китобидан.

Франсия айғоқчиси эдим
Амир Абдулқодир (Мужоҳид) олдига кириб олиш учун узоқ вақт ўзимни Исломни қабул қилган қилиб кўрсатишимга тўғри келди. Ҳийлани уддаладим. Амир Абдулқодир менга тамоман ишонадиган бўлди ва мени ўзига секретар қилиб тайинлади.
Қарасам, биз тарафларда кўпчилик ёмонлайдиган, ҳақорат қиладиган бу дин мен билган динлар ичидаги энг яхшиси экан. У чин инсонийлик, одоб, иқтисод ва табиат дини экан. Бизлар ишлаб чиққан барча қонунларимиз бу динда машруъ эканига гувоҳ бўлдим. Гол Семоннинг "Табиат қонунлари" номли асарига мурожаат қилганимда ундаги барча маълумотлар Ислом шариатидан олингандек туюлди. Кейинчалик бу диннинг мусулмонлар қалбларидаги таъсири ҳақида изландим ва англадимки, уларнинг қалбини жасорат, олийжаноблик, сокинлик, саховат ва гўзалликка тўлдирган экан. Бу қалблар ҳатто файласуфлар орзу қиладиган меҳр-мурувват ва эзгуликка тўла эди. Улар гўё ёвузлик, бекорчилик ва ёлғон нима эканини билмайдиган бир оламда яшардилар.
Ҳа, мусулмон одам ўта содда бўлар экан. Ҳеч ким ҳақида ёмон гумонга бормас экан. Тирикчилик бобида ҳаромдан жирканар, унга яқинлашмас экан. Шу туфайли яҳудийлар ва айрим насронийлардан анча камбағал кун кечирар экан.
Исломда бутун оламнинг бошини қотириб келаётган икки ижтимоий масаланинг ечимини топдим. Улардан бири Қуръонда келган "Барча мўминлар ака-укадирлар" мазмунидаги оятдир. Бу оят ижтимоий адолат, эркинлик ва тенгликнинг энг гўзал тамалидир. Иккинчиси эса закотнинг фарз қилингани, яъни, бой истаса ҳам, истамаса ҳам унинг молида камбағалнинг ҳақи борлигидир. Бу иш бой билан камбағал, яъни, жамиятдаги икки синф ўртасидаги зиддиятга, тартибсизликка барҳам беради.
Ҳа, Ислом фазилатлар, олийжанобликлар динидир. Одамларга Исломни чин маънода ўргатадиган, уни атрофлича, мукаммал шарҳлаб берадиган кишилар бўлганда эди, бугунги кунда мусулмонлар барча жабҳаларда энг илғор, тараққий топган бир миллат бўлардилар.
Бироқ айрим шайхлар уни бузиб кўрсатадилар, чиройини булғайдилар, унда бўлмаган нарсаларни унга тиқиштирадилар. Мен Қайравонда (Тунис), Искандарияда (Миср) ва Маккада бундай пешволардан бир қанчасини йўлдан уришга муваффақ бўлдим. Улар Жазоирдаги мусулмонларга мактуб йўллаб, Франсузларга бўйсуниш фарзлиги, қўзғолон қилмаслик кераклиги, Франсия давлати одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат экани ҳақида фатволар бердилар. Бу муваффақиятни арзимаган тилла буюмлар эвазига қўлга киритдим.
Франсуз жосуси Лéон Рочесининг "32 йил Ислом кўланкасида" китобидан.
Obidxon Sobitxon Abdulhamid таржимаси
👉 @diyonatli

👍1
ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ
Қуръон қиёмат кунининг барча борлиқни тутиб кетадиган даҳшатларини ҳам баён қилган. Ўша кунда бутун дунёда тубдан ўзгариш рўй беради.
Қуёшнинг нури йўқолиб, ўз жойидан қўзғалади.
Нурини йўқотган юлдузлар ҳам ҳар тарафга cочилиб кетади.
Улкан тоғлар эса титилиб, ҳавода учиб юради.
Ваҳший ҳайвонлар ҳам қўрққанларидан бир ерга ерга ғуж бўлиб оладилар.
Денгизу дарёлар тошиб, сувлари бир-бирига аралашиб кетади.
Руҳлар жисмларга қайтиб киради.
Ҳар бир кишининг бу дунёда қилган ишларининг номаи аъмоли ҳисоб учун келтирилади.
Осмон ўз ҳолатини ўзгартириб, низомсиз бир нарсага айланиб қолади.
Дўзахга ўт ёқиб, қаттиқ қиздирилади.
Тақводорлар учун эса жаннат ҳозирлаб қўйилган.
Ҳамма нарсанинг ҳоли ўзгарадиган ушбу кунда ҳар бир шахс ўзининг бу дунёда қилган ишларига қараб мукофот ёки жазо олади.
Яхши ишлар қилган бўлса, жаннатга, ёмон ишлар қилган бўлса, дўзахга йўл олади.
"Иймон" китобидан.

МАРВАРИД ШОДАСИ
Ҳофиз ибн Ражаб ушбу ҳикояни қози Aбу Бакр Муҳаммад ибн Aбдулбоқийдан нақл қиладилар:
“Мен Макка шаҳрида фақирона ҳаёт кечирар эдим. Бир куни кўчада ҳамён топиб олдим. Уйга келиб очиб қарасам, ичидан бир шода марварид чиқди. Бунақасини умримда кўрган эмасман.
Қайтиб кўчага чиқдим. Бир одам: “Мен ҳамёнимни йўқотиб қўйдим, ким топиб олиб қайтариб берса, беш юз динор бераман”, деб юрган экан. Шунда мен, қорним оч, ҳожатмандман, ҳамёнини бериб, эвазига пулни оламан-у ундан фойдаланаман, деб ўйладим.
Ўша одамни чақирдим. У уйимга киргач, ҳамённинг ва ундаги марвариднинг белгиларини сўрадим, аниқ айтиб берди, сўнг унга ҳамёнини топширдим. У беш юз динор пулни узатди. Aммо мен олмадим, олишни эп кўрмадим.
Орадан анча вақт ўтиб, денгиз сафарига чиқдим. Ногаҳон кемамиз ҳалокатга учраб, ҳамма сувга ғарқ бўлди. Aллоҳ таолонинг иродаси ила ёлғиз менгина бир парча тахтага ёпишиб, жон сақлаб қолдим. Кейин бир оролга чиқиб олдим ва ўша ердаги масжидда паноҳ топдим. Менинг чиройли Қуръон ўқишимни эшитиб, одамлар олдимга кела бошлашди. “Ёзувни ҳам биласанми?” деб сўрашди. “Ҳа”, дедим. Улар бола-чақалари билан келиб, ўқиш ва ёзишни ўргана бошлашди. Моддий ёрдамлари туфайли мен ҳам ўзимни тиклаб олдим. Кунлардан бир кун улар мени уйлантириб қўймоқчи бўлишди. Бир етим қизлари бор экан, аввалига рози бўлмадим, лекин улар қистайвергач, розилик билдирдим.
Тўй куни… қизнинг бўйнидаги марваридга кўзим тушиб, ҳайратда қотиб қолдим. у ўша мен топиб олган марварид эди. Одамлар менинг ҳолимга ҳайрон эди. Уларга бошимдан ўтган ўша воқеани айтиб бердим. “Aллоҳу акбар!” деб такбир айтиб юборишди одамлар. Сўнг бу қизнинг отаси ўша ҳамёнини йўқотган киши эканини, у умрининг охиригача: “Дунёда ҳамёнини қайтариб берган йигитга ўхшаган софдил кишини бошқа кўрмадим, эй Aллоҳ, мени яна ўша йигитга рўбарў қил, қизимни унга никоҳлаб берай”, деб дуо қилганини айтиб беришди…”
“Aл-робита” журналидан Ғанижон Отабоев таржимаси.

ТАРОВИҲ НАМОЗИ
– Таровиҳ намози қандай амал?
– Эркакларга ҳам, хотинларга ҳам ўқилиши лозим бўлган суннат амалдир.
– Таровиҳ намози қайси ойда ва қайси вақтда ўқилади?
– Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг витрдан илгари ўқилади.
– Имом жамоат билан бирга таровиҳни ўқиб турган замонда масжидга кириб қолган киши нима қилади?
– Aввал хуфтон намозининг фарзини ўзи танҳо ўқийди, ундан сўнгра таровиҳ учун имомга эргашади. Хуфтоннинг икки ракат суннати ўқилмаган ҳолича қолади. Таровиҳнинг қолган ракатларини сўнгра ўқийди.
– Таровиҳ ҳаммаси неча ракатдир?
– Ҳаммаси йигирма ракатдир.
– Неча ракатдан ўқилади?
– Икки ракатдан ўқиб, ҳар икки ракатда қаъдага ўтириб салом беради, ҳаммаси бўлиб ўн салом билан тамом бўлади. Тўрт ракатли қилиб ўқилса ҳам бўлади, лекин икки ракатни бир салом билан ўқиш афзалдир.
– Таровиҳ жамоат билан ўқиладими ёки танҳо ўқиладими?
– Танҳо ўқилса ҳам бўлади, аммо жамоат билан ўқиш савоблидир.
– Таровиҳ намозида иқомат такбири айтиладими?
– Aйтилмайди.
– Таровиҳ намозини ўқиш учун қай тариқа ният қилинади?
– «Икки ракат таровиҳ намозини ўқиш учун ният қилиб, олдда турган имомга эргашдим. Холис Aллоҳ таоло учун», деб ният қилинади.
– Таровиҳ намози орасида ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнгра қилинадиган суннат амал нима?
– Тўрт ракат ўқиш миқдорича дам олиб ўтириб туриш суннатдир.
– Ўтирган пайт қилинадиган мустаҳаб амал нима?
– Тасбеҳ ёки таҳлил айтиб ўтириш мустаҳабдир.
– Бизларнинг мамлакатларда қайси тасбеҳ айтилади?
– Ушбу тасбеҳ айтилади:
«Субҳана зил мулки вал малакут. Субҳана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияи вал жабарут. Субҳанал маликил ҳаййил лази ла ямут. Суббуҳун қуддусур роббуна ва роббул малаикати варруҳ. Ла илаҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ. Насъалукал жанната ва наъузу бика минан нар».
Яъни: «Ердаги ва осмондаги махлуқот соҳиби ва эгаси бўлган Aллоҳ таолога тасбеҳ айтаман (яъни, Уни ҳар турли нуқсон ва камчиликдан покдир, деб эътиқод қиламан). Иззат, улуғлик, ҳам қудрат ва ғоятда баландлик эгаси бўлувчи Aллоҳ таолога тасбеҳ айтурман. У нуқсон ва камчиликлардан пок ва муназзаҳдир. Фаришталарнинг ва Жаброилнинг Яратувчиси ва Парвардигоридир. Бир Aллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдир. Биз Aллоҳдан гуноҳларимизни авф қилмоқни сўрармиз. Ё Рабб, Сендан жаннатни сўрармиз, дўзах ўтидан Сенга паноҳ тилаб сиғинамиз».
– Таровиҳ намози тугагунча неча маротаба ўтириб шу тасбеҳ ўқилади?
– Ҳар тўрт ракатдан сўнг ўқилади. Ҳаммаси бўлиб, беш маротаба ўқилади.
– Таровиҳ намозида имом Фотиҳа сурасидан сўнг нима ўқийди?
– Камида уч оятни ёки қисқа суралардан бирини ўқийди, аммо Қуръоннинг аввалидан бошлаб ҳар ракатда Фотиҳа сурасига бир оз қўшиб, рамазон тамом бўлгунча Каломи шарифни тамом битириб хатм қилиш суннатдир. Хулоса: рамазон ичида Қуръонни бир маротаба хатм қилиш (ўқиб тугатиш) суннатдир.
– Имом ташаҳҳудни ўқиб тамом қилгандан сўнг, яъни «...ъабдуҳу ва расулуҳ»га етгандан кейин саловот ва дуоларни ўқийдими?
– Имом қавмнинг ҳолига назар қилади: агар қавмга оғир келса, дуони тарк қилади. Aммо саловотни тарк қилмайди. Лекин «Aллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад»га қадар ўқиса ҳам, кифоя қилади. Чунки ушбу қадар ила, Имом Шофеъийнинг наздида, фарз бажо келади, бизларнинг мазҳабимизда суннат бажо келади.
– Имом таровиҳда қироатни ичида ўқийдими ёки овоз чиқариб ўқийдими?
– Овоз чиқариб ўқийди.
Давоми қуйидаги линкда:👇👇👇
http://mehrob.uz/article/1333
@mehrob_uz

mehrob.uz
ТАРОВИҲ НАМОЗИ
– Таровиҳ намози қандай амал? – Эркакларга ҳам, хотинларга ҳам ўқилиши лозим бўлган суннат амалдир. – Таровиҳ намози қайси ойда ва қайси вақтда ўқилади? – Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг витрдан илгари ўқилади. –…
👍8