Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ОТАМДАН КЎРА ЯХШИРОҚ ОТА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак Рамазон ҳайити куни чопқиллаб ўйнаб юрган болалар олдидан ўтиб қолдилар. Улар орасида бир бола ўзи алоҳида йиғлаб ўтирар эди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ёнига бориб сўрадилар:
– Эй болакай, нега йиғлайдирсан?
– Эй амаки, қўяверинг, менинг дардимни сўраманг! Менинг отам ғазотда вафот этди. Энди мен шундай ҳайит байрам кунида кўнглимга сурур бағишловчи ота топа олмайман! – жавоб берди бола.
– Хоҳлайсанми, мен сенга ота бўламан, Фотима опа бўлади, Ойша она бўлади?
– Эй Аллоҳнинг Расули, мени афв қилинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам болани етаклаб уйига олиб бордилар. Қорнини тўйғазиб, кийим­-кечак кийдирдилар. Қўлига озроқ пул бериб:
– Энди бориб ўртоқларинг билан ўйнайвер! – дедилар.
Бола фахру ифтихорда қайтганини кўрган ўртоқлари сўрашди:
– Сенга не бўлди, боягина йиғлаб ўтирган эдинг, энди бўлса ўзингда йўқ хурсандсан?
– Отамдан кўра яхшироқ отани, онамдан кўра яхшироқ онани кўрдим! – жавоб қилди болакай.

👉 @diyonatli
👍3
ИЛМ ЁЙИШ ФАЗИЛАТИ

Туркиянинг Истанбул шаҳри институтида бўлган эдим. Шаръий факулътет мударрис (ўқитувчи, устоз) ларидан бири хонасига кирдим. Қарасам у ерда Бухорий, Муслим ҳадис тўпламлари, тафсири Қуртубий ва бошқа тафсирлар, шунингдек ҳамма соҳадаги китоблар бор экан.

Қайси тарафга қарасам китоб ва китоб!
Мударрисга салом бердим, алик олиб араб тилида жавоб берди сўнгра менга:
– Мен Дамашқда бўлганимда беш йил дарсларингизга қатнашгаман, – деди.

Субҳоналлоҳ! Унинг бу сўзидан жуда ҳам бахтиёр бўлдим. Демак, бу шаҳардаги тарқалаётган илмларда менинг ҳам ҳиссам бор экан!

Инсон ҳақ сўзларни гапираётганида у сўзлари қаерларда сўзланиб, қаерларда тугалланишини билмайди.
«Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади».

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Таржимон изоҳи:

Кўкалдош мадрасасида энди ўқишни бошлаган вақтларимиз. Ҳадис фанидан кирган устоз:
– Ҳамма дафтарига ўқишга нима учун киргани сабабини ёзиб берсин, – деди.

Ҳамма ёзиб бергач, бир чеккадан кўриб чиқди. Баъзиларини ўқий бошлади: “Мен катта олим бўлмоқчиман, мен мавъиза қилмоқчиман, мен ҳадис ёдламоқчиман, Қуръон ҳифз қилмоқчиман...” Устоз ўқиб бораркан кимнингдир: “ Мен Аллоҳ ризоси учун ўқимоқчиман”, деб ёзганини ўқиди-да, таққа тўхтади.

Сўнгра эса:
– Ким Аллоҳ ризоси учун илм олмоқчи бўлса икки дунёси саодатли бўлади. Ким бошқа ниятларда бўлса, ҳозироқ ниятини тўғирлаб олсин, – деди.

Илмдан мақсад Аллоҳ ризосини топиш, бу ўринда бошқа ниятлар дуруст бўлмайди!
Баъзан: "Устоз сизни ёмонлаб ёзишибди", "Дўстим сизни масхара қилишибди", деб қолишади.

"Биз илмий омонатни Аллоҳ ризоси учун етказамиз, қолган нарсаларга парво қилмаймиз.
Имом Раббоний ҳазратлари: “Ҳар бир идиш ўз ичидагини тўка олади, холос”, деб айтган.
Ичидагини гапирибди-да, деб қўя қоламиз.

Суннатуллоҳ Абдулбосит

👉 @diyonatli
👍7
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (8-кун )

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍2
​ФАҚАТ ТИЛДА ТАВБА ҚИЛИШ ЁЛҒОНЧИЛАРНИНГ ТАВБАСИДИР


Аввало биргаликда тавба қилайлик:

استغفر الله (3) استغفر الله العظيم الکريم الذی لا اله الا هو الحی القيم و اتوب اليه. اللهم انت ربی لا اله الا انت خلقتنی و انا عبدک و انا علی عهدک و وعدک ما استطعت اعوذ تک من شر ما صنعت ابوء لک بنعمتک علی و ابوء بذنبی فاغفرلی فإنه لا يغفر الذنوب الا انت

Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ. Астағфируллоҳал ъазийм ал карим, аллазий лаа илаҳа илла ҳу... Ал ҳаййул қайюм ва атубу илайҳ.

Аллаҳума анта робби... Лаа илаҳа илла анта халақтаний... Ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма санаъту абуу лака биниъматика алаййа ва абуъу бизамби фағфирли фа иннаҳу лаа яғфируз зунуба илла анта.

Ё Раббана! Шу ёшимизга қадар қилган хатоларимизни, гуноҳларимизни, айбларимизни, қусурларимизни лутфинг, караминг билан кечир. Бундан кейинги ҳаётимизда гуноҳу хато қилмасдан, севган қулинг бўлиб яшашимизни насиб эт!

Инсон гуноҳ қилган, айбли бўлиши мумкин. Аллоҳу Таъоло ҳазратлари Ғаффораз зунубдир – гуноҳларни авфу мағфират этгувчидир. Сатторал уюбдир – айбларни беркитувчидир. Афувдир – авф этишни севади.

Каримдир – бандасининг гуноҳидан қатъи назар, озгина қилган савобли ишлари учун ҳам кўп мукофотлар бериб, уни охиратда бахтиёр қилувчи улуғ раҳматга эгадир. Демакки, банда хатосини тушунсин, Аллоҳга қайтсин...

Аллоҳга қайтишни «тавба» дейдилар. Шуни билиш керакки, фақатгина «Тавба қилдим, ё Раббим!» дейишнинг ўзи билан тавба тавба бўлмайди. Тавба – ваъдадир, надоматдир... Инсон ўз ҳаётининг жараёнини, фаолиятини, йўналишини, яшаш тарзини ўзгартиришидир. Шунинг учун Аллоҳга астойдил тавба қилиш керак...

Ҳазрат Али разияллоҳу анҳу Куфа масжидига кириб қарасалар, масжиднинг бир бурчагида бир одам: «Тавба қилдим, ё Раббим! Тавба қилдим, ё Раббим!..» – деб ўтирибди. Ҳазрат Али унга: «Тавба қиляпсан, бу жуда яхши, аммо шуни билки, фақатгина сўзда: «Тавба қилдим, ё Раббим!» дейиш ёлғончиларнинг тавбасидир», – дедилар. Чунки тили билан тавба қилади, феъл-одатини ўзгартирмайди. Инсон ўз ҳолини, феъл-атворини ўзгартириши, яхши бир инсон ҳолига келиши керак.

Масалан, Аллоҳ асрасин, қимор ўйнаса, қиморни ташлаши, Аллоҳ асрасин, ичкилик ичувчи бўлса, ичкиликни ташлаши, ёмон одатлари бор бўлса, уларни ташлаши керак! Жаноби Ҳақ йўлига қайтиш бу...

Инсоннинг қайтиши қатъий бўлса, бу қайтишга «тавбаи-насуҳ», жуда самимий тавба дейдилар. Насуҳ – жуда самимий дегани. Мана шундай самимий қайтиш – тавба қилса, олдинги гуноҳлари қанча кўп бўлса ҳам, Аллоҳ кечиради. Ҳатто қотил бўлса ҳам, золим бўлса ҳам, кечиради. Бу хусусда Ҳадиси шарифларда муждалар бор. Шунинг учун Аллоҳнинг раҳматидан асло умид узмаслик, Аллоҳнинг раҳматини исташлик керак!..

"Ислом ва ахлоқ" китобидан

👉 @diyonatli
👍6😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дуо ибодатнинг мағзи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Рамазон_туҳфаси

РЎЗАНИНГ МАКРУҲОТЛАРИ

🎙Абдулҳамид домла Маликов
Пискент тумани бош имом-хатиби

🎙Мунис домла Сирожов
“Ўсмат ота” жомеъ масжиди имом-хатиби

Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилояти имом-хатибларининг #Рамазон суҳбатлари. NURAFSHON TV билан ҳамкорликда

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
ФИТР САДАҚАСИГА ОИД САВОЛ - ЖАВОБЛАР

Савол: фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб: мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек, моли нисобга етган мусулмон эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади. Аёл киши ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлишса, зиммаларига фитр садақаси вожибдир, нисоб эгаси бўлмаса, вожиб эмас.
Фитр садақасини бериш яшаб турган уйи, қиш-ёз киядиган кийими, кундалик юмушларида ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжи керакли нарсалардан ташқари бўсмаса-да нисобга етарли мол-мулкка эга бўлган ҳур кишининг зиммасига вожиб бўлади. Уч сидра кийим эгаси бой ҳисобланмайди, чунки улардан бири – уй кийими, иккинчиси – юмушлар учун, учинчиси – жума ва байрамлар учундир. Тўртинчи кийим эса бойликдир.

Савол: фитр садақаси беришдаги нисобнинг меъёри қанча?

Жавоб:
1) Фақат тилласи ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва совға буюмлари каби нарсалари) 85 граммга етса;
2) фақат кумуши ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва совға буюмлари каби нарсалари) 595 граммга етса;
3) юқоридагилардан бошқа мол-мулки борлар, яъни ҳожати аслиясидан (яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларига керак бўладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжига керакли бўлган нарсалардан) ортиқча мол-мулкнинг қиймати нисобга етса;
4) озгина тилласи, кумуши, мол-мулки борлар барчасини қўшганда қиймати нисобга етса;
Фитр садақасида аслий ҳожатидан ташқари мол-мулкнинг нисобга етишида закотдаги каби ўсувчи бўлиши шарт эмас. Тижорат моли қандай мол бўлмасин, унинг қиймати кумуш ёки тилланинг нисобига етса, ундан закот вожиб бўлади. Мол эгаси тилла-кумушнинг нисобидан қай бири фақир-мискинларга манфаатли бўлса, фақирлар ҳаққининг эҳтиётини олиб, тижорат молини ўша нисоб билан белгилайди.

Савол: фитр садақаси қачон берилади?

Жавоб: фитр садақасига қодир бўлганлар молларидан бериладиган фитр садақасини ийд намозига чиқишдан аввал ажратиш мустаҳаб эканига барча уламолар иттифоқ қилишган. Лекин қанча муддат аввал бериш борасида турли фикрлар айтилган:
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: «Бир-икки йиллигини аввалдан бериб қўйса ҳам адо бўлаверади», дейдилар. Ҳанбалийлар: «Намоздан бир-икки кун аввал бериш мумкин», дейишади. Шофеъийлар: «Рамазон кирганидан кейин адо қилинса бўлади», дейишади. Лекин ийд намозича адо қилмаган бўлса, зиммасидан соқит бўлмагани боис умрининг охиригача қайсидир кунда бериб қўйса ҳам, бўйнидан соқит бўлади.
Шунингдек, бир неча йил фитр садақасини бериш вожиб эканини билмаганлар билганларидан сўнг барча қолдирган йиллари учун бериб фитр садақаларини адо қилса, бўйинларидан соқит бўлади, вожибни бажарган бўладилар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини... фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ривоят қилишган.

"Мўминнинг қалқони" китобидан.

👉 @diyonatli
👍8
ИККИ ҚЎШНИ ҲАҚИДА РИВОЯТ

Бир шаҳарда икки қўшни яшар эди. Бирининг оиласидагилар ҳамма нарсада бир-бирларини айблар, ҳеч келишолмас, уйларидан бақир-чақир овозлари келиб турарди. Иккинчи қўшнининг уйидан эса, ҳеч қаттиқ овоз эшитилмасди. Бир куни жанжалкаш қўшнининг бекаси эрига: – Боринг, нега уларнинг жанжаллашмаслиги сабабини билиб келинг, – деди.
Эри қўшнисининг уйига кириб, бир бурчакка беркинди, пойлай бошлади. Уй бекаси идишларни артаётган эди. Бирпасдан сўнг телефон жиринглаб қолди. Аёл қўлидаги кўзани стол четига қўйиб, телефонни олди. У қайтгунича эри бошқа хонадан чиқиб, бехосдан ҳалиги кўзани ерга тушириб юборди. “Энди жанжал бўлади”, деб ўйлади қўшни беркинган жойида.
Аёл келиб, афсус билан:
–Кечирасиз, хўжайин. Мен айбдорман, идишни столнинг четига қўйибман, – деди.
–Йўғ-е, нима деяпсан? – жавоб берди эр. – Мен айбдор. Доим шошиб юраман, эътиборсизман. Кейин қўшиб қўйди:
– Ҳа, майли, синса-синар, идиш экан-ку!
Жанжалкаш қўшни уйига келган заҳоти хотини саволга тутди:
– Ҳа, бунча қолиб кетдингиз? Нима экан?
– Нима, нима? Ҳеч нима. Уларнинг иккаласи ҳам айбдор экан. Бизда эса айбдор йўқ, иккимиз хам ўзимизни ҳақ деб биламиз...


👉 @diyonatli
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (9-кун ) дан
видео лавха

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍2
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 11 апрел куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
ДУОСИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИГАН УЧ ТОИФА

Жаъфар ибн Муҳаммаддан, у отасидан ривоят қилинади:

«Уч тоифа одамнинг дуоси қабул бўлмайди.

1-Ўз қариндоши зиддига дуо қиладиган одамнинг, ҳолбуки, унга силаи-раҳм қилиш буюрилган эди.

2-Бир киши хотинини дуоибад қилиб Аллоҳдан ўзини ундан қутқазишни сўрайди. Ҳолбуки, Аллоҳ унинг қўлига анинг талоғи бериб қўйибди.

3-Бировнинг зимасида моли бор-у, уни ёзмаган ва гувоҳи ҳам йўқ одамнинг».

Шарҳ: Бу ривоятдан яқин ва бир-бирида ҳақи бор кишиларнинг дуоибадлари қабул бўлмаслигини билиб оламиз. Мисол тариқасида улардан уч тоифаси зикр қилинмоқда.

Биринчиси - Ўз қариндоши зиддига дуо қиладиган одамнинг дуоси қабул бўлмайди.Қариндошлик бурчи, вазифаси – унга силаи-раҳм қилиш, яхшилик қилиш керак эди. Бу одам эса қариндошини зиддига дуо қилаяпти. Шунинг учун бу одам Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилганлигидан дуоси қабул бўлмади.

Иккинчиси - бир одам бор хотинини дуои-бад қилаяпти. Эй худо, шундан мени қутқаргин, деяпти. Бу одамни ҳам дуоси қабул бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло талоқни унинг қўлига бериб қўйган. Хоҳламасанг қўйвор буни, қарғаб нима қиласан. Худо буни олгин, мени бундан қутқаргин, дейишнинг нима кераги бор? Аллоҳ сенинг қўлингга талоқни бериб қўйибди. Бировни қарғаб, унга ёмонлик тилаб дуо қилишдан кўра, шундай номаъқул даражага етган бўлсанг ажраш, аёл ҳам кунини кўрсин. Демак, бир осон йўли туриб туриб, бировга ёмонликни ният қилиб дуо қилиш ҳам дуони қабул бўлмаслигига олиб келар экан.

Учинчиси - Яна бир одам бор экан бошқа бировга қарзга мол берган. Ўша қарзни ёзиб ҳам қўймаган, гувоҳ ҳам қилмаган. Молимни еб кетди, деб шикоят қилиб, дуоибад қилиб юрибди. Ахир шуни ёзиб қўйса бўлармиди?! Гувоҳ бўлса, гувоҳ билан бориб сўрайсан. Ёзиб қўйган бўлсанг, ёзганингни кўрсатиб, мана қарзингга имзо қўйгансан, бер дейсан. Яъни чорасини, тадбирини кўрмай қўйиб орқасидан дуо қилиш ўринсиз.

(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ).


👉 @diyonatli
👍2
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (9-кун )

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍3
ДИННИНГ ФОЙДАЛАРИДАН ...

Динимиз буюрган фарз ибодатлар нафснинг покланиши ҳамда руҳнинг тараққий топиши учун воситадир. Озгина куч-қувват сарфлаб, ортидан кўплаб яхшиликлар қўлга киритилади!
Динимиз ҳаром қилиб, таъқиқлаган нарсалар инсоннинг ақли, хулқи, жони, моли, обрўси ва наслини сақлаш учун ҳаром қилингандир. Қуръони каримда шундай дейилган: “У (пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда уларнинг юкларини ва устиларидаги кишан (қийинчилик)ларини олиб ташлайди”. (Аъроф сураси, 157-оят).
Шариат бандаларга бирор нарсани ҳаром қилган бўлса, ўрнига ундан-да яхшироқ ва фойдалироқ нарсани ҳалол қилиб берган. Мўмин банда Аллоҳга ибодат қилиши ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан сақланиши сабабли ҳеч нарса йўқотмайди. Аксинча, у бундай амаллари сабабли ҳидоят, ҳақ йўлда истиқомат, яхшиликда собит туриш ва нафсоний истаклардан ғолиб бўлишга эришади. Шунингдек, бунинг натижасида у хотиржам нафс ҳамда сокин ҳаётни қўлга киритади.

Шайх Юсуф Қарзовий
«Ҳикматлар чашмаси»дан


👉 @diyonatli
👍1
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон #Видео #РАМАЗОН
#Таровиҳ_қироатлари

Қуръон тинглаб роҳатланинг!

Пискент тумани "Пискент" жоме масжиди

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤4👍3
​​УЛАМОЛАР ҲАҚИДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Абу Дардо розияллоҳу анҳу: «Сизлар уламоларнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинг! Агар улар сизнинг зарарингизга гувоҳлик беришса, сизларни дўзахга ағдариб юборишади. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло уларнинг қалблари ва кўзларига ҳақни кўрсатиб қўяди», деганлар.

Аллоҳ таоло Ўз валийларининг қалбига шундай фаросатни берар эканки, улар диққатлик билан назар солсалар, кимнинг қандай инсон эканини англаб олишлари мумкин экан. Бундан ташқари, улар ўзларининг тажрибалари ҳамда одамларнинг хулқ-атворларидан келиб чиққан ҳолда ҳам уларнинг ким эканини билиб олишлари мумкин. Шунинг учун уларнинг гувоҳлиги аҳамиятли ҳисобланади.

Ҳар бир инсон ўзи ҳақида илм эгалари ва тақводор мўминлар қандай гумонда эканига эътибор қаратиши лозим!

Қилаётган ишларимизни бутун дунё фосиқлари маъқуллаб, олқишлаб, қўллаб-қувватлаб турсалар-да, лекин биргина диёнатли олим унга салбий баҳо берса, олимнинг сўзи эътиборли ҳисобланади.

Қудратуллоҳ Сидиқметов «Ҳикматлар чашмаси»дан

👉 @diyonatli
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайвонларга раҳмли бўлиш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (10-кун ) дан
видео лавха

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍5
САВОЛ:

Ассалому алайкум! Масжидга киргандан сўнг саломлашиш мумкинмаслиги тўғрими, динимизда шундай ҳукм борми? Агар саломлашиб қўйсак нотўғри иш қилган бўламизми, шу ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Умуман олганда мусулмон кишиларнинг бир бирлари билан учрашганларида саломлашишлари суннат ҳисобланади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадислар ворид бўлгани ҳаммамизга маълум. Масжидга кирганда намозхонларга халақит бермаган ҳолда “Ассалому алайкум” деб киришнинг зарари йўқдир. Лекин масжидда намозлардан сўнг кўришишни одат қилиб олиш макруҳ дейилган. Чунки доим қилинарверса, баъзи авом кишилар намоздан кейин масжидда кўришиш ибодатнинг бир жузъи экан, бу суннат экан, деб ўйлаб қолиши мумкин. Бунда ибодат бўлмаган нарсани ибодатнинг ичига киритиб юбориш хавфи вужудга келади. Валлоҳу аъламу.

ЎМИ фатво ҳайъати.

👉 @diyonatli
👍5
Hayvonlarga rahmli bo'lish - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Ҳайвонларга раҳмли бўлиш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ҚУРЪОН, ДУО, ИСТИҒФОР ВА БОШҚА ЗИКРЛАР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

- Эй Али! Азон ва такбир орасида дуо қил, чунки бу дуо қайтарилмайди.
Дуо қилаётганингда қўлларингни кўкрагинг баробарида оч. Қўлларингни бошинг устига (бошингдан юқорига - тарж.) кўтарма. Дуо қилаётганингда ўнг қўлингнинг ишора бармоғига қараб дуо қил.

Бошқа бировлар намоз ўқиётганида овоз чиқариб қироат қилма. Бундай қилиш уларнинг намозларига халақит беради.

Аллоҳ таолони тонг отмасдан, қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин эслаган кишини Аллоҳ оташ билан азоблашдан ҳаё қилади.

Бомдод намозини адо қилганингдан сўнг, қуёш чиққунга қадар ўтир. Аллоҳ жалла жалалуҳу бир Ҳаж ва Умра ёки бир қул озод этиш ёхуд Аллоҳ йўлида бир динор садақа қилиш савобини беради.

Ҳар кун йигирма беш марта "астағфируллоҳал азийм лий ва ливалиддаййа ва лижамийъил - муслимийна вал-муслимат, вал муминина вал муъминати, ал-аҳйаи минҳум вал амвоти" деган кишини, Аллоҳ таоло дўстлари қаторига ёзади.

Ҳар куни: «Ла илаҳа иллаллоҳ қобла кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ баъда кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ йабқо роббуна ва йафна куллу аҳад» деган киши учун самодаги ҳар бир малак мағфират сўрайди.

Қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин юз марта такбир (Аллоҳу акбар) айтган кишига, Аллоҳ юз обиднинг ва Аллоҳ йўлида мужоҳада этган киши савобини беради. Ва менга ҳар куни ва ҳар кеча юз марта саловат айтганга шафоатим вожиб бўлади.

Кўп истиғфор айтиш тавба қилганлар учун қалъадир.

“Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”. Имом Шаъроний.

👉 @diyonatli
👍1