Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.47K videos
29 files
7.29K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ДИННИНГ ФОЙДАЛАРИДАН ...

Динимиз буюрган фарз ибодатлар нафснинг покланиши ҳамда руҳнинг тараққий топиши учун воситадир. Озгина куч-қувват сарфлаб, ортидан кўплаб яхшиликлар қўлга киритилади!
Динимиз ҳаром қилиб, таъқиқлаган нарсалар инсоннинг ақли, хулқи, жони, моли, обрўси ва наслини сақлаш учун ҳаром қилингандир. Қуръони каримда шундай дейилган: “У (пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда уларнинг юкларини ва устиларидаги кишан (қийинчилик)ларини олиб ташлайди”. (Аъроф сураси, 157-оят).
Шариат бандаларга бирор нарсани ҳаром қилган бўлса, ўрнига ундан-да яхшироқ ва фойдалироқ нарсани ҳалол қилиб берган. Мўмин банда Аллоҳга ибодат қилиши ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан сақланиши сабабли ҳеч нарса йўқотмайди. Аксинча, у бундай амаллари сабабли ҳидоят, ҳақ йўлда истиқомат, яхшиликда собит туриш ва нафсоний истаклардан ғолиб бўлишга эришади. Шунингдек, бунинг натижасида у хотиржам нафс ҳамда сокин ҳаётни қўлга киритади.

Шайх Юсуф Қарзовий
«Ҳикматлар чашмаси»дан


👉 @diyonatli
👍1
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон #Видео #РАМАЗОН
#Таровиҳ_қироатлари

Қуръон тинглаб роҳатланинг!

Пискент тумани "Пискент" жоме масжиди

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤4👍3
​​УЛАМОЛАР ҲАҚИДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Абу Дардо розияллоҳу анҳу: «Сизлар уламоларнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинг! Агар улар сизнинг зарарингизга гувоҳлик беришса, сизларни дўзахга ағдариб юборишади. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло уларнинг қалблари ва кўзларига ҳақни кўрсатиб қўяди», деганлар.

Аллоҳ таоло Ўз валийларининг қалбига шундай фаросатни берар эканки, улар диққатлик билан назар солсалар, кимнинг қандай инсон эканини англаб олишлари мумкин экан. Бундан ташқари, улар ўзларининг тажрибалари ҳамда одамларнинг хулқ-атворларидан келиб чиққан ҳолда ҳам уларнинг ким эканини билиб олишлари мумкин. Шунинг учун уларнинг гувоҳлиги аҳамиятли ҳисобланади.

Ҳар бир инсон ўзи ҳақида илм эгалари ва тақводор мўминлар қандай гумонда эканига эътибор қаратиши лозим!

Қилаётган ишларимизни бутун дунё фосиқлари маъқуллаб, олқишлаб, қўллаб-қувватлаб турсалар-да, лекин биргина диёнатли олим унга салбий баҳо берса, олимнинг сўзи эътиборли ҳисобланади.

Қудратуллоҳ Сидиқметов «Ҳикматлар чашмаси»дан

👉 @diyonatli
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайвонларга раҳмли бўлиш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (10-кун ) дан
видео лавха

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍5
САВОЛ:

Ассалому алайкум! Масжидга киргандан сўнг саломлашиш мумкинмаслиги тўғрими, динимизда шундай ҳукм борми? Агар саломлашиб қўйсак нотўғри иш қилган бўламизми, шу ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Умуман олганда мусулмон кишиларнинг бир бирлари билан учрашганларида саломлашишлари суннат ҳисобланади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадислар ворид бўлгани ҳаммамизга маълум. Масжидга кирганда намозхонларга халақит бермаган ҳолда “Ассалому алайкум” деб киришнинг зарари йўқдир. Лекин масжидда намозлардан сўнг кўришишни одат қилиб олиш макруҳ дейилган. Чунки доим қилинарверса, баъзи авом кишилар намоздан кейин масжидда кўришиш ибодатнинг бир жузъи экан, бу суннат экан, деб ўйлаб қолиши мумкин. Бунда ибодат бўлмаган нарсани ибодатнинг ичига киритиб юбориш хавфи вужудга келади. Валлоҳу аъламу.

ЎМИ фатво ҳайъати.

👉 @diyonatli
👍5
Hayvonlarga rahmli bo'lish - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Ҳайвонларга раҳмли бўлиш | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ҚУРЪОН, ДУО, ИСТИҒФОР ВА БОШҚА ЗИКРЛАР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

- Эй Али! Азон ва такбир орасида дуо қил, чунки бу дуо қайтарилмайди.
Дуо қилаётганингда қўлларингни кўкрагинг баробарида оч. Қўлларингни бошинг устига (бошингдан юқорига - тарж.) кўтарма. Дуо қилаётганингда ўнг қўлингнинг ишора бармоғига қараб дуо қил.

Бошқа бировлар намоз ўқиётганида овоз чиқариб қироат қилма. Бундай қилиш уларнинг намозларига халақит беради.

Аллоҳ таолони тонг отмасдан, қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин эслаган кишини Аллоҳ оташ билан азоблашдан ҳаё қилади.

Бомдод намозини адо қилганингдан сўнг, қуёш чиққунга қадар ўтир. Аллоҳ жалла жалалуҳу бир Ҳаж ва Умра ёки бир қул озод этиш ёхуд Аллоҳ йўлида бир динор садақа қилиш савобини беради.

Ҳар кун йигирма беш марта "астағфируллоҳал азийм лий ва ливалиддаййа ва лижамийъил - муслимийна вал-муслимат, вал муминина вал муъминати, ал-аҳйаи минҳум вал амвоти" деган кишини, Аллоҳ таоло дўстлари қаторига ёзади.

Ҳар куни: «Ла илаҳа иллаллоҳ қобла кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ баъда кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ йабқо роббуна ва йафна куллу аҳад» деган киши учун самодаги ҳар бир малак мағфират сўрайди.

Қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин юз марта такбир (Аллоҳу акбар) айтган кишига, Аллоҳ юз обиднинг ва Аллоҳ йўлида мужоҳада этган киши савобини беради. Ва менга ҳар куни ва ҳар кеча юз марта саловат айтганга шафоатим вожиб бўлади.

Кўп истиғфор айтиш тавба қилганлар учун қалъадир.

“Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”. Имом Шаъроний.

👉 @diyonatli
👍1
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (10-кун )

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍1
ТАРОВЕҲ ТАСБЕҲЛАРИ

Таровеҳ намози витрдан ташқари йигирма ракаат ҳисобланади. Унинг вақти хуфтон намозидан кейин кириб, то бомдод вақти киргунча давом этади. Витрдан олдин ҳам, кейин ҳам ўқиш дуруст бўлади. Лекин афзали таровеҳни витрдан олдин ўқишдир. Таровеҳ икки ракаатдан ўқилади, ҳар тўрт ракат ўқилгач, бир оз истироҳат учун ўтириш маъқулдир. Саҳобаи киромлар ҳам худди шундай қилишарди. Таровеҳ (истироҳат) намози, деб номланишининг ҳам асл сабаби шудир. Чунки таровеҳ роҳатланиш маъносидадир. Намозхон шу ўтиришда зикру тасбеҳга машғул бўлади ёки сукут сақлайди.

Бизнинг диёрларда ушбу ўринда қуйидаги каби тасбеҳлар ўқиш одат бўлган:

سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Ў қ и л и ш и :
«Субҳаана зил мулки вал малакуут, субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруут, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа ямуут, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳ, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ, нас-ъалукал жанната ва наъуузу бика минан наар».

М а ъ н о с и :
Мулк ва малакут эгаси бўлган, иззат ва шараф, қурат ва куч қувват соҳиби бўлган, барча айб ва нуқсонлардан пок бўлган, барча нарсадан ғолиб келувчи, ўлмайдиган, доимо тирик Зот,Суббуҳ ва Қуддус бўлган, бизнинг, фаришталар ва Жибрилнинг робби бўлмиш Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз.

Яна бир тасбеҳ:

سُبْحٰانَ الْحَنّٰانِ الْمَنّٰانِ سُبْحٰانَ الْمَلِكِ الدَّيّٰانِ الْمَعْرُوفِ بِاْلاِحْسٰانِ
اَلْمَوْصُوفِ بِالْغُفْرٰانِ مَرْحَبا، مَرْحَبا ،يَا شَهْرَ رَمَضٰانَ مَرْحَبا، مَرْحَبا ، يٰا شَهْرَ التَّرٰاوِيحِ وَ التَّسابِيحِ وَ خَتْمِ الْقُرْآنِهَذا شَهْرٌ أَوّلُهُ رَحْمَةٌ وَ أَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ وَاخِرُهُ عِتْقٌ مِنْ النِّيْرانِ لٰا إِلٰهَ إلاَّ اللّٰهُ نَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ. نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَ نَعُوذُ بِكَ مِنَ النّٰارِ

Ў қ и л и ш и :
«Субҳаанал ҳаннаанил маннаан, субҳаанал маликид дайян, ал маъруфи бил иҳсан вал мавсуфи бил ғуфрон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳро Рамазон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳрот таровийҳи ват тасаабийҳи ва хотмил Қуръан. ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум минан нийрон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, нас-ъалукал жанната ва наъузу бика минан наар».

М а ъ н о с и :
Ҳаннон ва Маннон бўлган, қиёмат куни подшоҳи, яхшилик билан танилган, мағфират билан сифатланган Зотни поклаб ёд этаман. Хуш келдинг, хуш келдинг эй Рамазон. Марҳабо, марҳабо эй таровеҳ, тасбеҳ ва Қуръон хатми бўладиган ой! Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзаҳдан паноҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз.

👉 @diyonatli
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интернетдаги қимор ўйинлари | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

12-кун Таровеҳ намозидан су́нг тиловат.

🎤Аъзамбек қори Абдуқаҳҳор ўғли

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍6
ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎХТАРСАН?

Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб: Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўяпман, сизда нафсимни гуноҳ - маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми?-деди. Иброҳим:
Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, - деди. У:
-Айтинг, эй Абу Исҳоқ, - деди. Шунда Иброҳим:
- Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин,-деди. У:
Унда ризқни қайердан оламан, ахир Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку!-деди. Иброҳим:
-Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
-Йўқ. Иккинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
- Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма,-деди. У:
-Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинрой-ку! Ахир Машриқу Мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман?-деди. Иброҳим:
-Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
- Йўқ. Учинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
-Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, ўша ерда гуноҳ қилгин,-деди. У:
- Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин...
Ахир У Зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку!-деди. Иброҳим:
-Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна у сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
- Йўқ. Тўртинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
- Агар жонингни олиш учун ўлим фариштасини келса , сен унга:
"Кейинга қолдириб тур, тавба қилиб олай",дегин,-деди. У:
- Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, -деди. Иброҳим:
-Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга имконинг бўлмаса, қутулиб қолишни қандай умид қиласан?!-деди. У:
-Бешинчисини ҳам айтинг,-деди. Иброҳим:
- Агар қиёмат куни сени дўзаҳга олиб кетиш учун забониялар (яъни азобловчи фаришталар ) келишса, улар билан бормагин,-деди. У:
-Улар бунга кўнмайдилар-ку!-деди. Шунда Иброҳим:
-Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?!-деди. У:
-Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан,-деди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 13 апрел куни соат 15:00да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Internetdagi qimor o'yinlari - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Интернетдаги қимор ўйинлари | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ҒАФЛАТНИНГ САБАБИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан:
"Бир сафарда Абу Мусо билан бирга эдик. Тумонат одам йиғилганини кўрдик. Бир киши ўртада туриб, тинмай гапирар эди. Абу Мусо менга:
- Эй Анас, кел Роббимизни зикр этайлик. Кўряпсанки, булар дунё учун тинмай гап сотмоқдалар. Эй Анас, бугунги инсонларда охират қайғуси деярли йўқ, охират улар учун ҳеч бир аҳамиятга эга эмас, - деди.
- Нафсоний орзу-истаклар ва шайтон уларни ғафлатга етакламоқда, - дедим.
- Йўқ, ундай эмас. Уларга дунё нақд ҳолда кўрсатилган, охират эса улардан пардаланган. Агар дунёни кўрганлари янглиғ охиратни ҳам кўрганларида эди, охиратдан юз ўгирмас ва дунёга бу қадар ўралашиб қолмас эдилар, - деди Абу Мусо".


"Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4
САВОБ МАВСУМИ

Ибн Можа роҳимаҳуллоҳнинг "Сунан"ларида ибн Аббос розиёллоҳу анҳудан ривоят келади:
"Ким Рамазонни Маккада топса ва унинг рўзасини тутса унга юз минг Рамазоннинг рўзасини тутган кишининг савоби берилади".

Салмон Форсий розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинган марфуъ ҳадисда шундай дейилади:
"Ким Рамазонда бирор яхши амал қилса бошқа вақтдаги бир фарзни адо қилгандек бўлади. Кимки Рамазонда битта фарзни адо қилса бошқа вақтдаги етмишта фарзни адо қилгандек бўлади".

"Саҳиҳайн"да келишича, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Рамазонда қилинган умра ҳажга тенгдир".
Бошқа ривоятда "Мен билан қилинган ҳажга тенгдир", дейилган.

Иброҳим Нахаъий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Рамазонда бир кун рўза тутиш бошқа вақтдаги минг кундан афзалдир. Рамазонда битта тасбиҳ айтиш бошқа кундаги мингта тасбиҳдан афзалдир".

Имом Зуҳрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Рамазондаги битта тасбиҳ айтиш бошқа ойдаги мингта тасбиҳга тенгдир".

Ибн Ражабнинг "Буғятул инсон фий вазоифи Рамазон" китобидан таржима қилинди. Абдулқодир Полвонов.


👉 @diyonatli
👍4
​​​​ХУРМО ҳақида...

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.

2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.

3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.

4. Иммунитетни кўтаради.

5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.

6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.

7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.

8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.

9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади.

10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.


11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.

12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.

13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.

14. Юз нерв толаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.

15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.

16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.

17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.

18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.

19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.

20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.

👉 @diyonatli
👍2
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 14 апрел куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бош-имом хатиби Яҳёхон домла Бобохонов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
ИФТОРДАН ОЛДИН АЁЛ НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК?

Ҳадиси шарифда, Аллоҳ таъоло рўзадорга ифтор вақтида нима сўраса, ато қилиши айтилган. Яхши, агар бирор банда ўша вақтда ҳеч нарса сўрамаса, у ҳолда у нимага эришади?

Бизнинг аксар оналаримиз, опа-сингилларимизнинг ҳолатлари айнан шундайки, ифторлик нарсаларини тайёрлашда ва дастурхон безашда шундай банд бўладиларки, уларга “Ҳой, ифторлик вақти бўлиб бўлди, сиз ҳам ифтор қилиб олинг”, дейишга тўғри келади. Бунинг маъноси шуки, у меҳнатнику қилган бир ишчи, лекин, меҳнат ҳаққини берувчи, хоҳлаганингча сўра, қанча керак? деб турганда, сўрашлик ёдига ҳам келмайди. Бундан ҳам улканроқ бирор бошқа ғафлат бўлиши мумкинми?

Аёллар ифторлик нарсалари ярим соат олдин тайёр қилиниб, дастурхонга қўйиб қўйилганини эрларига тушунтиришлари керак. Охирги ярим соатда биз ошхонада ўчоқ тепасида туришимиз ўрнига ва нималардир қовуриляпти, баъзан нималардир пишяпти, бу ишлар билан банд бўлиш ўрнига, ушбу охирги ярим соат ёки йигирма дақиқа жойнамозда ўтириб, Роббимизга дуолар қилиб олайлик. Аёллар уйларидаги барча ёш болаларни олдиларига ўтказиб олсинлар ва гуноҳдан пок болажонларга айтсинларки, улар ҳам қўлларини кўтариб дуо қилсинлар. Агар катталар гуноҳ қилган бўлсалар, ёш болалар гуноҳдан покдилар. Ким билсин, ушбу гуноҳдан пок қўллар кўтарилгач, Аллоҳ таъоло раҳм қилиб, сизнинг дуоларингизни қабул қилар.

Шунинг учун аёллар ифторнинг ушбу вақтларини қадрлашлари керак. Агар бирор уйда фақат биргина аёл бўлса ва у таом пишириши ҳам зарур бўлса, у ҳолда дуо қўл билан эмас, қалб билан қилинадики, шунга кўра, қўл иш билан машғул бўлсин ва сиз ушбу ҳолатда ҳам қалбингизда Аллоҳ таъолога дуолар қилаётган бўлсангиз, демак, сиз ҳам ушбу вақтда Аллоҳ таъолодан сўраган нарсангизга эриша оласиз.

(Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ).

👉 @diyonatli
👍6