Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Жоҳилона тортишувнинг зарарини биласизми?
Улуғбек Бухорий
Жоҳилона тортишувнинг зарарини биласизми? | 12-кеча, 18.2мб

©️Устоз Улуғбек Бухорий

#Рамазон_суҳбатлари
@taqvotvofficial
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзингизни эсдан чиқарасизларми? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ЭҲСОН САБАБ (Ҳаётий воқеа)


Мисрлик юраги хаста киши Оврупага - Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
- Нима қиляпсиз? - дедим.
- Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! - деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
- Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! - дедим.
Аёл тинмай:
- Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
- Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! - дедим.
- Менга бир кило етади, - деди.
- Йўқ, икки кило қилиб оласиз! - дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
- Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, - деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
- Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! - деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
- Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? - деди.
- Нимани назарда тутяпсиз? - дедим.
- Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? - деди.
- Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим - дедим.
- Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! - деди.
- Нималар деяпсиз, доктор? - дедим.
- Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! - деди.
- Ҳеч қаерда даволанмадим! - дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

(Шайх Набил Авдий).

👉 @diyonatli
👍7
11-kun Aʼzambek qori Abduqahhor oʼgʼli
<unknown>
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (11-кун )

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
РЎЗАНИНГ ТАБОБАТДА ФОЙДАСИ

Тиббий-илмий изланишлар натижасида рўзанинг турли жисмоний ва руҳий касалликлардан ҳимояланишда ва уларнинг олдини олишда фойдаси борлиги собит бўлди.

Баъзи мисоллар келтирамиз:
1. Рўза инсондаги касалликларга қарши қобилиятни (иммунитетн) кучайтиради, чунки рўза тутган одамда ушбу мақсадга хизмат қилувчи ҳужайралар ўн марта кўпайиши илмий равишда собит бўлган.
2. Рўза тутган одамда семизликка қарши монеълик пайдо пайдо бўлади, чунки одатда семизлик овқат ҳазм қилишдаги нуқсонлар, атроҳ-муҳитдаги нафсоний ва ижтимоий таъсирлар орқали келиб чиқади. Гоҳида руҳий изтироб ҳам овқатни нотўғри таъсир қилишига бориши мумкин. Бундай омиллардан рўза тутиш орқали сақланиш мумкин. Рўза тутган одам руҳий, ақлий барқарорликка эга бўлади, чунки рўзадор одам вақтини иймоний муҳитда, кўп ибодат, зикр, Қуръон тиловати билан ўтказади, аччиқланиш, асабийлашишдан, уруш-жанжаллардан йироқ бўлади.
3. Рўза буйракда тошлар йиғилишидан сақлайди, чунки рўза тутган одамнинг қонида сода кўпайиб, калий тузлари тўпланишини тўхтадади. Шунингдек, рўзадорнинг пешобида пешоб йўлларидаги тузларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймайдиган моддалар кўпайиши ҳам илмий равошда исботланган.
4. Рўза инсон жисмини тўқималарда тўпланиб қоладиган турли заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради. Маълумки, озиқ-овқат, дори-дармон ва ҳаво орқали инсон жисмига кўплаб заҳарли моддалар кириб, тўпланиб қолади. Ана ўша моддалар фақат рўза тутиш орқали чиқиб кетади.
5. Рўза жинсий майлнинг кучини қирқади. Бу эса айниқса ёшлар учун жуда фойдали бўлиб, жисмни турли асабий ва жисмоний изтилоблардан сақлайди. Бу ҳолат ҳам илмий тажрибалар орқали исбот қилинган.

👉 @diyonatli
👍5
ОМОНАТДОРЛИК

Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу айтади:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўтирган эдик. Олия аҳлидан бир киши келиб савол берди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бу диндаги энг қаттиқ ва энг нозик нарсанинг хабарини беринг.
– Энг нозиги
أشهد أن لا إله إلا الله و أن محمد عبده و رسوله
(“ Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидур”). Энг қаттиғи эса, эй олиялик биродар, омонатдир! Чунки омонатдорлиги йўқ кишининг дини йўқдир! Унинг намози ҳам, рўзаси ҳам йўқдир! – жавоб бердилар Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

👉 @diyonatli
БОШҚА УММАТЛАРГА БЕРИЛМАГАН БЕШ ХИСЛАТ

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Умматимга рамазон ойида бошқа умматларга берилмаган бешта хислат берилди. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Aллоҳ наздида мушкнинг ҳидидан яхшироқ; ифтор қилгунларича малоикалар уларнинг гуноҳларини кечиришни сўрайдилар; бу ойда шайтоннинг саркашлари боғланади; бу ойда одамлар бошқа ойларда бўлмаган ихлосларини топадилар; бу ойда ҳар куни Aллоҳ таоло жаннатни зийнатлайди ва жаннатга айтади: "Менинг бандаларимдан қийинчилик ва азиятлар кўтарилишига оз қолди. Улар сенга қараб юрадилар ва охирги кечада уларнинг гуноҳлари кечирилади". "Эй Aллоҳнинг элчиси, Лайлатул-қадр ўша кечами?" деб сўрашди. Aйтдиларки: "Йўқ. Лекин амал қилувчи амалини бажарса, унинг ажри мўл-кўл берилади".

"Танбеҳул ғофилийн" китобидан.

👉 @diyonatli
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022

Пискент тумани

"Пискент" жоме масжиди

Таровеҳ намози (12-кун )

Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
❤1
ЁЛҒОН ВА ҲАҚИҚАТ

Ҳикоя қишиларича, ёлғон ва ҳақиқат бир куни учрашиб қолишибди. Ёлғон ҳақиқатга дебди:
-Бугунги кун жуда ҳам гўзал!
Ҳақиқат атрофга гумон билан қараб кўзини осмонга тикди. Ҳақиқатдан ҳам гўзал эди. Ҳаво ҳам ажойиб эди. Бугунни ёлғон билан ўтказишга қарор қилди.
Сўнгра ёлғон яна ҳақиқатга деди:
- Қудуқдаги сув ҳам жуда гўзал. Кел сувга тушамиз.
Ҳақиқат ёлғонга иккинчи марта гумон билан боқди ва сувни ушлаб кўрди. Сув жуда ёқимли эди. Улар кийимларини ечиб сувга тушишди.
Шунда ёлғон пайт пойлаб сувдан ирғиб чиқдида, ҳақиқатнинг кийимларини олиб қочиб кетди. Ҳақиқат ҳам сувдан чиқиб ғазабланган ҳолда унинг ортидан югурди. Аммо унга ета олмади. Атрофдаги одамлар ҳақиқатни яланғоч ҳолатда кўриб бечора ҳақиқатдан ғазабланиб ундан юз ўгиришди. Ҳақиқат қаттиқ хижолат бўлганидан сув қарига қайтиб тушди ва ундан қайтиб чиқмади.
Ана ўша кундан бошлаб ёлғон ҳақиқатнинг кийимида оламни кезиб юрибди. Олам уни ҳақиқат деб ўйлаяпти. Инсонлар бир вақтнинг ўзида ҳақиқатни яланғоч кўришдан бош тортишмоқда!

(Жуброн Халил Жуброн)

👉 @diyonatli
👍5
Рамазонда рўза тутганлар учун

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон яқинлаётган вақтда айтардиларки:
"Aгар бандалар рамазон ойида нималар борлигини билганларида умматим рамазоннинг йил бўйи бўлмоғини орзу қиларди". Хузоа қабиласидан бир киши: "Ей Aллоҳнинг элчиси, бу ойда нималар борлигини бизга айтиб беринг", деди. Aйтдилар: "Жаннат рамазон учун йилдан йилга бир марта зийнатланади. Биринчи рамазон кечаси аршнинг тагидан шамол эсиб, жаннат дарахтларининг япроқлари шитирлайди. Ҳурлар унга қараб айтадиларки: "Эй Парвардигор, бу ойда бандаларингга бизларни никоҳла. Бизлар билан уларнинг кўзлари қувонсин, биз улар билан кўзларимизни қувонтирайлик". Қайси банда рамазонда рўза тутса, Aллоҳ уни ёқутли чодирда икки ҳурга уйлантиради. Aллоҳ уларни: "Улар чодирларда асралган ҳурлардир" (Aр-раҳмон, 72), деб сифатлаган. У ҳурларнинг ҳар бирида етмишта безак бор, у безакларнинг ранги бошқа безакларда топилмайди, етмиш турли хушбўй нарсалар берилади. Ҳар бир ҳурда дур билан тўқилган, ёқутдан бўлган ётоқлари бор ва ҳар бирининг етмишта хизматчиси бўлади. Мана шулар рамазонда рўза тутганлар учундир. Яхшиликларига алоҳида ажр берилади".

"Танбеҳул ғофилийн" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нафс тарбияси икки дунё саодати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
Nafs tarbiyasi ikki dunyo saodati - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Нафс тарбияси икки дунё саодати | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бай, савдо-сотиқ масаласи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
РАМАЗОН ЁМҒИРИ

Кўчалар чангга тўлиб, кир бўлса, одамнинг кўнгли ёмғир тусаб қолади.
«Ёмғир ёға қолса эди, чанглар босилиб, ғуборлар кетарди, атроф тозаланарди», дейди.
Яна бир кирлик бор. Унинг номи – гуноҳдир...
Уни фақатгина Аллоҳ таолонинг ёмғири тозалашга қодир. Бу ёмғир – Рамазондир!
Аллоҳим, бизга Рамазонни манфаатли қилгин, гуноҳларимизни Ўзинг мағфират қилгин!

"Рамазон соғинчи" китобидан.

👉 @diyonatli
👍8❤3
Bay, savdo-sotiq masalasi - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Бай, савдо-сотиқ масаласи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
ОДАМЛАРГА ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ!

Одамларга яхшилик қилиш бахт-саодатга элтувчи равон йўллардандир.

Саҳиҳ ҳадис: “Аллоҳ таоло қиёмат куни бандасини ҳисоб-китоб қилар экан, айтади: “Эй Одам боласи, оч қолган эдим, Менга таом бермадинг”. Банда сўрайди: “Сенга қандай таом бераман. Ахир, Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг?” Аллоҳ айтади: “Эсингдан чиқдими, фалон бандам оч-наҳор қолган эди, уни таомлантирганингда бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг”. Яна айтади: “Эй Одам боласи, чанқаган эдим, сув бермадинг”. Банда айтади: “Бундай қила олмас эдим. Ахир, Сен бутун оламлар Парвардигори бўлсанг, Аллоҳ таоло айтади: “Ёдингдан чиқдими, фалон бандам чанқаган эди, унга сув берганингда, бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг". Яна айтади: “Эй Одам боласи, касал эдим, йўқламадинг. Банда айтади: “Қандай йўқлайин, ахир, Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг" y айтади: “Эсингдами, фалон бандам бетоб эди, ундан ҳол-аҳвол сўраб бормадинг. Агар шундай қилганингда, Мени унинг ҳузурида топар эдинг”.

Эътибор қилинг, Аллоҳ таоло охирги жумлада олдин иккитасидан фарқли равишда “Мени унинг ҳузурида топар эдинг” деди. Чунки Аллоҳ таоло синиқ қалб эгалари билан биргадир. Бир ҳадисда: "Ҳар бир тирик жонда ажр бордир”, дейилган.

Аллоҳ таоло бир бузуқ аёлни чанқаган итга сув бергани учун жаннатга сазовор этди. Шундай экан, инсонга таом ва сув бериб, ундан тангликни кетказиб, хафалигини аритган одам, албатта, мукофотланмай қолмас.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👏3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон тиловат қилиш афзалми ёки эшитиш? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Qur’on tilovat qilish afzalmi yoki eshitish? - Abdul Hamid domla
DIYONAT.UZ
Қуръон тиловат қилиш афзалми ёки эшитиш? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍2
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СОЧЛАРИНИ ОҚАРТИРГАН СУРАЛАР

Мўминлар Қуръон тиловат қилар эканлар унинг оятлари борасида тафаккур юритиб, унда келтирилган қиссалару хабарлардан ибрат олишлари лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Қуръон тиловат қилсалар уни тартил билан тиловат қилиб, унинг ҳар бир оятини тадаббур этар эдилар. Тафаккур ила ўқилган суралар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини оқартирган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочингизга оқ тушибдими?” деб сўради. Шунда у зот алайҳиссалом: “Менинг сочимни Ҳуд, Воқеа, Мурсалот, Набаъ ва Таквир (суралари) оқартирди”, дедилар”
(Имом Термизий, Имом Ҳоким, Имом Байҳақий, Имом Абу Яъло ривояти).

ҲУД сурасининг икки ояти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини оқартирган оятлардан ҳисобланади.

Имом Байҳақий ўзининг “Шуъаб ал-имон” номли асарида Али Шаторийдан қуйидагиларни баён қилади: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочимни Ҳуд сураси оқартирди деб айтганингизни эшитдим”, деди.
Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа шундай”, деб жавоб бердилар.
“Ё, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сурадаги пайғамбарлар қиссаси-ми ёки уларнинг умматларининг ҳоли-ми сизнинг сочингизни оқартирди”.
“Йўқ, пайғамбарлар ҳам уларнинг умматлари ҳақидаги оятлар ҳам сочимни оқартиргани йўқ. Балки сурадаги “Бас, (эй, Муҳаммад!) буюрилганингиздек тўғри бўлинг!” ояти сочимни оқартирди”, дедилар.

Шу боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ўзидан тўғри йўлда мустақим қилишини сўраб кўп дуо қилар эдилар. Хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йа, муқаллибал қулуби саббит қалбий аъла дийник (Ё, Қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимни ўзингнинг динингда собит қил)” деб дуо қилар эдилар.

Қуръонни кўп тиловат қилишлик бизни Аллоҳга яқин қилади. Қуръонни ўқиш қанчалик савобли бўлса, уни тинглаш ҳам шунчалик савобли амаллардандир. Шундай экан, Қуръонга мухлис бўлиб, уни тиловат қилганимизда ҳам тинглаганимизда ҳам тадаббур қилайлик.

👉 @diyonatli
👍2
АЛЛОҲ УЧУН

Умавийлар қўмондонларидан бири Маслама ибн Абдулмаликнинг даврида мусулмонлар бир ғазотда бир қалъани қамал қилдилар. Мусулмонларга жуда қийин бўлди. Насронийлар тепадан камон ўқи ёғдиргани сабабли қўшинга кўп азият етди.
Маслама ибн Абдулмалик шундай деди:
- Ким тешикдан кириб дарвозани очади? Агар шаҳид бўлса жаннатга киради. Агар эсон-омон тешикдан ўта олса дарвозани бизга очиб беради.
Тешик деганимиз қалъа остидаги сув ўтадиган тор ариқ эди.
Шунда юзига ниқоб тортган бир киши чиқиб:
- Мен кираман бу ариққа, деди.
У ариқ орқали кириб такбир айтди, жанг қилиб қалъа дарвозасини очди. Мусулмонлар қалъага ҳужум қилишди. Ўша номаълум ниқобли қаҳрамон хизмати туфайли мусулмонлар ғалаба қозонди.
Маслама у кишини мукофотлаш учун кимлигини билишни хоҳлади. Жангдан кейин қўшинга қараб деди:
- Ҳалиги ниқобли киши қани?
Ҳеч ким жавоб бермади. Яна сўради. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Ниҳоят Маслама деди:
-Мен ҳожибимдан у киши келса олдимга киритишни амр қилдим. Мен ўз ҳуқуқимдан фойдаланиб бунга қарор қилган эдим( Маслама амирга итоат қилиш вожиблигига ишора қилаяпти).
Кечаси ниқобли киши Масламанинг ҳожибининг олдига келиб:
- Менинг киришим учун изн сўра, деди.
Унга рухсат берилди. У киргач Маслама сўради:
- Тешикдан кирган сенмисан?
- Мен у ҳақда хабар бермоқчиман.
Улар ёлғиз қолгач ниқобли киши Масламага деди:
- Ниқобли киши учрашиш учун сизга учта шарт қўймоқда:
1. Унинг орқасидан одам қўймайсиз.
2. Унинг исмини сўрамайсиз.
3. Унга ҳеч нарса амр қилмайсиз.
Маслама деди:
- Майли, шундай бўлақолсин.
Ҳалиги ниқобли киши ҳаё билан деди:
- Ўша ниқобли киши менман эй қўмондон!
Кейин у тезда чиқиб кетди. Маслама уни танимай қолди.
Шундан сўнг Маслама қачон намоз ўқиса шундай деб дуо қиладиган бўлди:
"Аллоҳим! Қиёмат куни мени ниқобли киши билан бирга қилгин".

👉 @diyonatli