РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СОЧЛАРИНИ ОҚАРТИРГАН СУРАЛАР
Мўминлар Қуръон тиловат қилар эканлар унинг оятлари борасида тафаккур юритиб, унда келтирилган қиссалару хабарлардан ибрат олишлари лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Қуръон тиловат қилсалар уни тартил билан тиловат қилиб, унинг ҳар бир оятини тадаббур этар эдилар. Тафаккур ила ўқилган суралар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини оқартирган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочингизга оқ тушибдими?” деб сўради. Шунда у зот алайҳиссалом: “Менинг сочимни Ҳуд, Воқеа, Мурсалот, Набаъ ва Таквир (суралари) оқартирди”, дедилар”
(Имом Термизий, Имом Ҳоким, Имом Байҳақий, Имом Абу Яъло ривояти).
ҲУД сурасининг икки ояти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини оқартирган оятлардан ҳисобланади.
Имом Байҳақий ўзининг “Шуъаб ал-имон” номли асарида Али Шаторийдан қуйидагиларни баён қилади: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочимни Ҳуд сураси оқартирди деб айтганингизни эшитдим”, деди.
Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа шундай”, деб жавоб бердилар.
“Ё, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сурадаги пайғамбарлар қиссаси-ми ёки уларнинг умматларининг ҳоли-ми сизнинг сочингизни оқартирди”.
“Йўқ, пайғамбарлар ҳам уларнинг умматлари ҳақидаги оятлар ҳам сочимни оқартиргани йўқ. Балки сурадаги “Бас, (эй, Муҳаммад!) буюрилганингиздек тўғри бўлинг!” ояти сочимни оқартирди”, дедилар.
Шу боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ўзидан тўғри йўлда мустақим қилишини сўраб кўп дуо қилар эдилар. Хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йа, муқаллибал қулуби саббит қалбий аъла дийник (Ё, Қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимни ўзингнинг динингда собит қил)” деб дуо қилар эдилар.
Қуръонни кўп тиловат қилишлик бизни Аллоҳга яқин қилади. Қуръонни ўқиш қанчалик савобли бўлса, уни тинглаш ҳам шунчалик савобли амаллардандир. Шундай экан, Қуръонга мухлис бўлиб, уни тиловат қилганимизда ҳам тинглаганимизда ҳам тадаббур қилайлик.
👉 @diyonatli

👍2
АЛЛОҲ УЧУН
Умавийлар қўмондонларидан бири Маслама ибн Абдулмаликнинг даврида мусулмонлар бир ғазотда бир қалъани қамал қилдилар. Мусулмонларга жуда қийин бўлди. Насронийлар тепадан камон ўқи ёғдиргани сабабли қўшинга кўп азият етди.
Маслама ибн Абдулмалик шундай деди:
- Ким тешикдан кириб дарвозани очади? Агар шаҳид бўлса жаннатга киради. Агар эсон-омон тешикдан ўта олса дарвозани бизга очиб беради.
Тешик деганимиз қалъа остидаги сув ўтадиган тор ариқ эди.
Шунда юзига ниқоб тортган бир киши чиқиб:
- Мен кираман бу ариққа, деди.
У ариқ орқали кириб такбир айтди, жанг қилиб қалъа дарвозасини очди. Мусулмонлар қалъага ҳужум қилишди. Ўша номаълум ниқобли қаҳрамон хизмати туфайли мусулмонлар ғалаба қозонди.
Маслама у кишини мукофотлаш учун кимлигини билишни хоҳлади. Жангдан кейин қўшинга қараб деди:
- Ҳалиги ниқобли киши қани?
Ҳеч ким жавоб бермади. Яна сўради. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Ниҳоят Маслама деди:
-Мен ҳожибимдан у киши келса олдимга киритишни амр қилдим. Мен ўз ҳуқуқимдан фойдаланиб бунга қарор қилган эдим( Маслама амирга итоат қилиш вожиблигига ишора қилаяпти).
Кечаси ниқобли киши Масламанинг ҳожибининг олдига келиб:
- Менинг киришим учун изн сўра, деди.
Унга рухсат берилди. У киргач Маслама сўради:
- Тешикдан кирган сенмисан?
- Мен у ҳақда хабар бермоқчиман.
Улар ёлғиз қолгач ниқобли киши Масламага деди:
- Ниқобли киши учрашиш учун сизга учта шарт қўймоқда:
1. Унинг орқасидан одам қўймайсиз.
2. Унинг исмини сўрамайсиз.
3. Унга ҳеч нарса амр қилмайсиз.
Маслама деди:
- Майли, шундай бўлақолсин.
Ҳалиги ниқобли киши ҳаё билан деди:
- Ўша ниқобли киши менман эй қўмондон!
Кейин у тезда чиқиб кетди. Маслама уни танимай қолди.
Шундан сўнг Маслама қачон намоз ўқиса шундай деб дуо қиладиган бўлди:
"Аллоҳим! Қиёмат куни мени ниқобли киши билан бирга қилгин".

Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (13-кун )
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (13-кун )
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
❤4
Forwarded from O'smat ota.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️Долзарб❗️
ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ
ПИРАМИДА САВДОСИ
Устоз Исҳоқ Муҳаммад
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/alouddinusmandiy
ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ
ПИРАМИДА САВДОСИ
Устоз Исҳоқ Муҳаммад
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/alouddinusmandiy
👍8
РЎЗА ТУТМАГАН КИШИ САФАРДА БИР ИШНИ ЗИММАСИГА ОЛСА, АЖР ОЛИШИ ҲАҚИДА
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик. Баъзиларимиз рўза тутган, баъзиларимиз тутмаган эдик. Жазирама иссиқ кунда бир манзилга тўхтадик. Кийими борлар кийимининг соясида эди, баъзиларимиз эса қуёшдан қўли билан сақланарди. Шунда рўза тутганлар йиқилиб қолишди, тутмаганлар эса туриб, чодирлар тикиб, уловларни суғоришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугун ажрни рўза тутмаганлар олиб кетишди», дедилар».
"Саҳиҳул Муслим" китобидан.

👍4
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (14-кун )
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (14-кун )
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍8
РЎЗАДОР ЧЎМИЛИШИ МУМКИНМИ?
Савол:
Шайх ҳазратлари, сизга қуйидагича саволим бор эди:
рўзадор киши рўза пайтида ювиниб, чўмилса ёки ғусл қилиши шарт бўлиб қолса, рўзаси бузиладими? Агар рўзаси бузилса, Рамазон ойидан кейин тутиб берадими ёки яна қўшимча фарз қилинган амаллар борми? Бундай уятли саволим учун узр сўрайман, лекин жавобингизни интизорлик билан кутаман.
Жавоб:
Рўзадор одам сувга кўмилиб чўмилса, рўзаси очилади. Бу ҳукмни билмасдан, чўмилиб қўйган одам кейин бир кун қазо рўза тутиб беради.
Рўзадор одам тушида булғаниб, жунуб бўлиб қолса, рўзаси бузилмайди, устидан сув қуйиб, ғусл қилиб олиши мумкин. Фақат оғзи ва бурнини ичкарига сув кетадиган даражада қаттиқ чаймайди. Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

👍11
ЯХШИЛИК.
Бир золим одам ёмонликдан қайтишни ихтиёр этиб, бир куни саҳарда ибодат қилиб ўтирса, рўпарасида фаришта пайдо бўлиб дебдики:
— Ёмонликларинг учун Аллоҳ сенга жаннатни раво кўрмади. Лекин қилаётган ибодатларинг эвазига жаннатдан бўлак нимани сўрасанг, берилади.
— Агар жаннат менга ҳаром қилинган бўлса, — дебди золим одам, — ибодатларим учун сўраганим ижобат қилинса, сўровим шуки, Аллоҳ мени шу қадар баҳайбат одамга айлантириб қўйсинки, мендан бошқа ҳеч ким дўзахга сиғмасин.
(Тоҳир Малик).
Хулоса:
Одам яхшиликни чин дилдан истаса, ўзи дўзахда туриб хам бошқаларни дўзахдан асраш йўлини ўйларкан... Имконим йўқ, ўзим бу ахвол димаскан...
Мухими, ният холис бўлсин...
Имкон топилади...

👍9
Audio
👍4
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (15-кун )
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (15-кун )
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍5👏2
Forwarded from O'smat ota.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Рамазон_туҳфаси
РАМАЗОН ОЙИНИНГ ҲИКМАТ ВА СИРЛАРИ
🎙Ғуломиддин домла Эргашев
Тошкент тумани бош имом-хатиби
🎙Абдуссомад домла Жўрақулов
Тошкент тумани "Ҳамд" жоме масжиди имом-хатиби
Fitrat.uzда янги лойиҳа:
Тошкент вилояти имом-хатибларининг #Рамазон суҳбатлари. NURAFSHON TV билан ҳамкорликда
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
ОДАМЛАРНИНГ АМАЛИДАН СЎРАЛМАЙСАН
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг жанозасига бордилар. Жаноза ҳозир бўлган эди, Умар розияллоҳу анҳу:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бунинг намозини ўқиманг, у одам фожир киши, – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга ўгирилиб қарадилар ва:
– Бирортангиз бу кишининг Ислом амалини қилганини кўрганмисиз?
– Ҳа, – деди бир киши, – Эй Аллоҳнинг Расули! Бир кеча Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилганини кўрганман.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг жанозасини ўқидилар, қабрига тупроқ тортиб дедилар:
– Танишларинг сени дўзах аҳлидан деб ўйлашяпти. Мен эса сенинг жаннат аҳлидан эканингга гувоҳлик бераман.
Сўнг Умар розияллоҳу анҳуга:
– Эй Умар, сен одамларнинг амалидан сўралмайсан, балки феъл атворингдан сўраласан, – дедилар.
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qiyomul layl
Hasanxon domla
Taroveh namozi vaqtidagi ma'ruza
To'liq video: https://youtu.be/n51FeKSm_9E
👉 @diyonatli
Hasanxon domla
Taroveh namozi vaqtidagi ma'ruza
To'liq video: https://youtu.be/n51FeKSm_9E
👉 @diyonatli
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (16-кун )
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (16-кун )
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍1
Audio
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2022
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (17-кун )
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (17-кун )
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍5