#Савол_жавоб
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Диёнат" каналининг мухлислари!
Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 12-мaй 2022-йил пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 21:20 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.
Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.
👉 @diyonatli
Instagram.com/@diyonatuz

👍3👏2
Савол: Қандай майит шаҳид бўлмаса ҳам ювилмайди?
Жавоб: Эркаклиги ва аёллиги мушкул бўлган хунаса ўлса, у ювилмайди. «Сирожия»да: «Хунаса ювилмайди», дейилган. «Фатҳул қадир»да: «Агар мушкул хунаса бўлмаса майитни ювиш фарзлигига ижмо қилинган. Чунки мушкул хунаса ҳукми ихтилофлидир. Баъзи уламолар: «Ўлган мушкул хунаса таяммум қилдирилади», деган бўлсалар, баъзи уламолар эса: «Кийимнинг устидан ювилади», деганлар. Биринчи ҳукм афзал ҳисобланади.
"Нодир фатволар"дан.

👍1
Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.
Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.
Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт. (Дунё ташвиши деб ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, ризқ топишда кейин Ўзи ёрдам беради.)
Жума сураси 9-10-11 оятлар.

👍4👏1
ЖУМА КУНИ ИНСОНЛАРГА ОЗОР БЕРИШДАН САҚЛАНИШ
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْن بُسْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ، فَقَالَ لَهُ: «اجْلِسْ فَقَدْ آذَيْتَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
وَلِلتِّرْمِذِيِّ: «مَنْ تَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ اتَّخَذَ جِسْرًا إِلَى جَهَنَّمَ».
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни хутба қилаётганларида бир одам келиб, одамларнинг елкаларини туртиб ўтди. У зот унга: «Ўтир! Озор бердинг-ку!» – дедилар».
(Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган).
Термизийнинг ривоятида:
«Ким жума куни одамларнинг елкасини туртиб ўтса, жаҳаннамга кўприк қилиб олган бўлади», – дейилган.
عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : «مَنْ تَخَطَّى حَلْقَةَ قَوْمٍ بِغَيْرِ إِذْنِهِمْ فَهُوَ عَاصٍ». أَخْرَجَهُ الدَّيْلَمِيُّ.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларнинг орасини уларнинг изнисиз кесиб ўтса, у осийдир», – дедилар».
(Имом Дайламий ривоят қилган).

👍2
АЛЛОҲИМ! МEН БИЛАН ГАПЛАШ
Кунларнинг бирида, бир одам қўлларини осмонга чўзиб ёлворди:
— Аллоҳим! Мен билан гаплаш!
🕊Айнан ўша пайтда ўша одамнинг боғида бир булбул ўзининг энг сўнгги ашуласини айтаётган эди. Одам булбулга қулоқ солмади, ва ялинишда давом этти:
— Аллоҳим! Мен билан гаплаш!
⛈️Бироздан кейин ҳаво беркиди, момақалдироқ ва чақмоқлар билан бирга шиддатли ёмғир ёға бошлади. Фақат одам тингламади, ва яна ёлворишда давом этди:
— Аллоҳим! Сени кўришимга изн бер!
🌤У бундай ёлвораркан, ёмғир тугади ва қуёш бутун эҳтишоми билан нурларини одамнинг уйигача олиб киришни бошлаган эди. Фақат одам бу манзарага эътибор ҳам бермади. Ҳар куни кўрадиган нарсаси эмасми? Ёлворишда давом этти:
— Менга бир мўъжиза кўрсат Аллоҳим!
👼У бундай ёлвораркан, яқиндаги уйларнинг бирида янги туғилган чақалоқнинг йиғиси қулоғига эшитиларди. Аммо одам буни ҳам фарқлолмади. Қайғудан йиғларди одам:
— Аллоҳим! Жавоб бер менга! Шу ерда эканлигингни менга билдир!
🦋Ўша пайт бир капалак одамнинг қўлига қўнди, лекин у бошқа қўли билан капалакни ҳайдаб юборди. Ва йиглашда давом этди:
— Аллоҳим! Нега менга жавоб бермаяпсан?
- - - - - - -
«Ибратли ҳикоялар китобидан»

👍6
Зийрак одам нафсини жиловлаб, ўлимдан кейинги ҳаёт учун ҳаракат қилади. Нотавон эса ҳавойи нафсига эргашиб, яна Аллоҳдан умид қилиб ўтираверади.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
👉 @diyonatli
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
👉 @diyonatli
👏1
ИРШОД
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, ҳадисда уммат етмиш уч фирқага бўлиниб, ундан биттаси жаннатга, қолгани эса дўзахга кириши айтилган. Бу ҳадис етмиш икки фирқа дўзахда абадий қолади деган маънода эмас. Худди шундай, нажот топадиган фирқа бутунлай дўзахга кирмайди дегани эмас. Балки мурод шуки, етмиш икки фирқа эътиқод учун ҳам, амали учун ҳам азобланади. Нажот топувчи фирқа азобзанса, эътиқоди учун эмас, балки амални муҳофаза қила олмагани учун азобланади. Лекин иккови ҳам дўзахда абадий қолмайди.
"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

Бир имомни бир масжидга ваъз қилиш учун таклиф этдилар. Имом ваъз қиладиган мавзуларни танлаб, маърузага жиддий тайёргарлик кўрди. Белгиланган куни имом масжидга келди. Қараса, масжидда бор-йўғи бир одамгина ўтирибди. Домла ҳайрон. Нима қилсам экан? Унинг ақлига бир фикр келди. Шу одам билан маслаҳат қилай-чи, у нима деркин?
--- Муҳтарам, мен бу ерга тўлиб тошган масжид одамларига маъруза қилиш учун келдим. Кўриб турибсан. Сендан бошқа ҳеч ким йўқ. Нима қилсам экан, сен нима дейсан?
Ўтирган одам деди:
--- Домла! Мен домлачиликни билмайман. Мен оддий отбоқарман. Кўп отларим бор. Агар мен отхонага кирсам, у ерда биргина от бўлса, мен албатта бу отни оч қолдирмайман.
Бу гап имомга маъқул бўлди. Қоғозларини минбарга қўйиб, маърузасини бошлади. Маъруза минг кишилик жамоатга аталиб тайёрланган эди. Маъруза қандай тайёрланган бўлса, шундай ҳаяжонлар билан, гўё масжидда мингта одам ўтиргандек, «ундай қилинг», «бундай қилманг» тарзида бўлди. Маърузани тугатиб, имом ҳалиги одамдан сўради:
--- Маърузам ҳақида нима дейсан? Қалай бўлди?
Одам деди:
--- Домла! Мен домлачиликни тушунмайман. Мен оддий отбоқарман. Агар мен мингта отли отхонага кирсам, у ерда биргина от бўлса, мен мингта отнинг хашагини битта отга бермайман... 😁
Усмон КЎКЧАЛИК

👍5❤1
Андалусдаги мусулмонлар шифохонасида даволанаётган француз йигитнинг отасига ёзган мактуби
Ушбу мактубни тахминан минг йил аввал Париж шаҳридаги отасига жўнатган.
“Азиз отам! Олдинги хатингизда менинг даволанишим учун маблағ излаётганингизни ёзибсиз. Лекин мен мутлақо пулга муҳтож эмасман. Чунки бу “Исломий шифохона” бепулдир. Қайтанга, бу шифохонадан кетаётган ҳар бир беморга соғлигини тиклаб олгунига қадар ишлашга мажбур бўлмаслиги учун 5 динордан пул ва янги кийим берилади.
Азиз отам! Агар мени кўришга келмоқчи бўлсангиз, ушбу касалхонанинг жарроҳлик ва бўғим, суяклар муолажалари бўлимидан топасиз. Хонамнинг ёнида кутубхона, китоб ўқиш хонаси ҳамда ваъз ўқиладиган катта зал жойлашганини кўрасиз. Бу ерда ҳар куни табиблар устозлардан дарс ва ваъзлар эшитиш учун ҳам жамланиб туришади.
Аёллар касалликлари бўлими бўлса, касалхона ҳовлисининг иккинчи томонида жойлашган ва у ерга эркаклар кириши тақиқланади.
Касалхона ҳовлисининг ўнг томонида бўлса, тузалишга кирган, саломатлиги яхшиланиб бораётган беморлар бўлими бўлиб, у ерда ҳам катта кутубхона жойлашган.
Азиз отам! Бу ердаги ҳар бир ўрин тоза, озода. Ётишингиз учун тайёрланган кўрпа-тўшак ва ёстиқлар Дамашқ матосидан, ёпинчиқлар бўлса, юмшоқ ва майин бахмалдан тикилгандир. Ҳар бир хонага махсус қувурлар орқали тоза сув ўтказилган ва қиш кунларида иситиш учун камин печи билан жиҳозланган.
Таомларга келсак, булар товуқ гўшти ва сабзавотлар, турли кўкатлардан иборат. Шу сабабли ҳам айрим беморлар шифохонанинг мазали овқатлари сабаб бу ерда кетишни асло исташмайди.
Амир Жаъфар ал Иршодийнинг “Аттафавуқул ъилмий фил ислам” - “Исломдаги илмий устунлик” асаридан.

👍5
БАЛИҚҚА ТИЛ БЕРИЛМАГАНИНИНГ ҲИКМАТИ
❓Савол: Аллоҳ таоло ҳар бир ҳайвонга тил ато этган, лекин балиққа тил бермаган, бунинг ҳикмати нима?
❗️Жавоб: Чунки Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратиб, фаришталарни унга сажда қилишга буюрганида, барча фаришталар сажда қилганлар, фақат Иблис сажда қилмаган. Шунда Аллоҳ таоло уни жаннатдан чиқариб ерга туширган. У денгизларга келган ва биринчи бўлиб балиққа дуч келган. Иблис балиққа Одам яратилганини хабар бериб: «У қуруқликдаги ва сувдаги жонзотларни овлайди», деган. Бу хабарни эшитган балиқ атрофдагиларга Одам яратилганини айтиб: «Энди бизга омонлик йўқ экан», дея бошлаган. Шунда Аллоҳ таоло унинг тилини йўқ қилган. «Ҳаммодия»нинг «Ов» бобида «Зоҳирия»дан шундай нақл қилинган.

👍2❤1