Forwarded from Zaynilobiddinxon
Forwarded from Zaynilobiddinxon
Forwarded from Zaynilobiddinxon
ТАШРИФ ҲАР ЖИҲАТДАН САМАРАЛИ БЎЛМОҚДА
Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишдаги ҳамкорлик сўнгги йилларда янги босичга кўтарилиб, ҳар жиҳатдан равнақ топиб, таҳсин ва эътирофларга сазовор бўлмоқда.
Икки давлатнинг диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлигига анча олдин тамал тоши қўйилган. Бир вақтлар Бухородаги Мир Араб мадрасасида ҳамда Тошкент шаҳридаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида собиқ иттифоқ давлатларидан келган талабалар таҳсил олишган. Улар орасида Россия мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Россия муфтийлар кенгаши раиси Равиль Гайнутдин, Россия олий муфтийси, Мусулмонлар марказий диний бошқармаси раиси, Шайхул Ислом Талъат Тожуддин ҳам бор.
Шу боис номлари зик этилган уламолар Ўзбекистонни, бу заминда яшаб ўтган алломаларни чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олишади, уларни устоз сифатида қадрлашади. Хусусан, айни кунларда Бошқирдистонда хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси аъзоларига мамлакат муфтияти томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва эҳтиром сўзимизнинг яққол тасдиғидир.
Куни кеча уламолар Калтасинский туманининг Кугарчин посёлкасида янги барпо этилган “Нурли” масжидининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар.
Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов ҳамда ЎМИ Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Рауповлар йиғилганларни янги, кўркам масжид очилиши билан қутлаб, қардош ўзбек халқи номидан, хусусан, ЎМИ раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари номидан самимий табрикларни изҳор қилдилар.
Масжид қавмига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг махсус ҳадялари тақдим этилди. Шу ўринда ҳудуд аҳолисининг масжид қурилиши ва очилишига бўлган эътибори алоҳида таҳсинга сазовор эканини, ушбу маросимга узоқ ва қуёшли Ўзбекистондан меҳмонлар ташрифидан эса қувончлари чексиз бўлганини қайд этиш ўринлидир.
Маросимдан сўнг делегация аъзолари яна бир қанча масжидларга ташриф буюрди. Жумладан, Бораева туманидаг ёғочдан қурилган экомасжид зиёрати алоҳида эътиборга молик.
Шу куни аср намозидан сўнг Уфа шаҳридаги “Ризо” жоме масжидида юздан зиёд ватандошлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Жуда қизиқарли ўтган давра суҳбатида иштирокчиларга диний-маърифий маълумотлар берилди, савол-жавоблар қилинди.
Шу ўринда қайд этиш лозим, барча йиғилиш ва суҳбатларда ватандошларимизнинг иштиёқ билан, эҳтиром ва самимият билан қатнашдилар. Буни маърузалардан сўнг устозлардан ажралгиси келмасдан, ҳар бир олимнинг атрофини ўраб олишганича ўзларини қизиқтирган саволларга кўмиб ташлашганидан ҳам яққол англаш мумкин.
Йиғилишларда Шайхул Ислом, Муфтий Талъат Тожуддин ҳазратлари ҳам иштирок этдилар. Ушбу делегациянинг ташрифидан ўзларининг мамнуниятларини алоҳида завқу шавқ билан таъкидладилар. Ўзбекистон ҳақида, ўзбек халқи ҳақида жуда илиқ фикрларини самимият билан баён қилдилар.
Йиғилиш сўнгида муфтий Талъат Тожуддин ҳазратларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг махсус ҳадяси тантанали равишда топширилди.
Ўз навбатида, бошқирд халқи диний раҳнамоси қардош ўзбек халқи муфтийси Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоевга икки қардош халқлар ўртасидаги азалий биродарлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, диний идоралар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги улкан хизматлари учун Ташаккурномаларни топширди.
Шунингдек, муфтий, Шайхул Ислом Талъат Тожуддин ҳазратлари делегация аъзоларининг, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномовнинг икки халқ ўртасидаги диний алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик улкан хизматларини юксак баҳолаб, уларга Ташаккурнома ҳамда медаллар тақдим этди.
БАТАФСИЛ ЎҚИНГ

Fitrat.uz
ТАШРИФ ҲАР ЖИҲАТДАН САМАРАЛИ БЎЛМОҚДА
Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишдаги ҳамкорлик сўнгги йилларда янги босичга кўтарилиб, ҳар жиҳатдан равнақ топиб, таҳсин ва эътирофларга...
👍2🔥1
ГУНОҲ ЎРИНЛАРИ НИМАДА БИЛИНИШИ ҲАҚИДА
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом дедилар:
«Гуноҳ эса кўнглингни ғаш қиладиган ва одамлар билишини истамаган нарсангдир» (Имом Муслим ривояти).
Қалбларда ғимирлаган нарсалар гуноҳдир. Ундан одамлар хабардор бўлиши ёмон кўрилгандир. Бу пок нафслар ҳақида бўлади.
"Шажаратул маориф" китобидан.
👉 @diyonatli

❤1👍1
ҲИКМАТ
Эй дўст, уйқунг қочиб, чекмагин оҳ-воҳ,
Поёни номаълум ишлар йўлида.
Кечаги ишингни ўнглади Аллоҳ,
Эртанги ишинг ҳам Унинг қўлида.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
👉 @diyonatli
Эй дўст, уйқунг қочиб, чекмагин оҳ-воҳ,
Поёни номаълум ишлар йўлида.
Кечаги ишингни ўнглади Аллоҳ,
Эртанги ишинг ҳам Унинг қўлида.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
👉 @diyonatli
👍5❤1
ЙИҒЛАШ КЕРАК БУ КУЛГУЛИ ИШДАН
Бир неча шахсни танийман. Улар соатларча кераксиз, бефойда ва беҳуда нарсалар борасида суҳбатлашишади. Агар уларга: "Қуръондан вазифангизни ўқинг”, десангиз, "Бунга вақтимиз йўқ”, дейишади. Агар уларга "Тасбеҳ ва такбир айтинглар”, десангиз, дангасалик қилишади, бу ишга малолланишади. Аммо уларга бозордаги нарх-наво, турли миш-мишлар, ёмғир ёғиши, шамол эсаётгани, қишги ва ёзги мавсумдаги ҳолатлар, кимнинг сафарга кетиб, кимнинг ундан қайтгани, ким хотинини талоқ қилгани-ю бугунги кундаги ҳарорат, дорихонадаги ишлар-у, мол бозоридаги ишлар ҳақида гаплашиш заррача машаққат туғдирмайди.
Шундан биламанки, тавфиқ Яккаю Ягона Зотдан ўлчаб, белгилаб бериладиган неъмат экан. Бир қанча ёши катта оми чолларни танийман. Нафл намозлар ва масжидга эрта боришга эринишади, намоз ўқишса, кексайиб қолишгани важидан ерга ёки курсига ўтириб ўқишади. Бироқ никоҳ тўйлари, рақс кечалари каби тадбирларда ёшлар билан ҳамроҳ бўлишади.
Буларнинг тоатга дангасалик қилиб, беҳуда ишларга ғайрат кўрсатишига бир қаранг! Ундан ўзингизга хулоса чиқаринг. Унутманг, яшаган умрингиз учун ҳисоб берасиз. Вақт эса жуда тез ўтиб кетади, кўз очиб юмгунча кунлар тугайди. Сизнинг бор сармоянгиз ўлчаб берилган вақтингиз, холос. Шундай экан, уни ўзингизга фойда келтирадиган, манфаат берадиган ишларга сарфланг, Аллоҳ таолодан тавфиқ ва тўғри йўлга йўллашини сўранг. Тавфиқни бергувчи Зот фақат ва фақат Удир. Ундан ўзга илоҳ, Ундан бошқа Робб йўқ!
“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.