Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
БЕРУВЧИ ОЛУВЧИДАН ЯХШИДИР

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан мол сўради. Унга мол бердилар. У яна сўради. Унга яна бердилар. Учинчи марта сўради. Учинчи марта ҳам бердилар. Сўнгра унга дедилар:
-Эй Ҳаким ибн Ҳизом! Бу мол ёқимли ва ширин. Ким уни нафс сахийлиги билан олса унга барака берилади. Ким уни нафси раҳбарлигида олса унга барака берилмайди. У ейди тўймайди. Юқоридаги қўл пастдаги қўлдан яхшироқдир.
Шунда Ҳаким ибн Ҳизом деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Сизни ҳақ ила юборган Зот билан қасам ичиб айтаманки, дунёни тарк қилгунимча ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамайман!
Сўнгра Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дунёдан ўтиб кетдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалик даврларида инсонларга мол тарқатдилар. Ҳаким ибн Ҳизомни ҳам чақирдилар. Аммо у мол олишдан воз кечди.
Ундан сўнг Умар розияллоҳу анҳунинг даврлари келди. У зот ҳам Ҳаким ибн Ҳизомнинг насибасини берганларида яна олишдан бош тортди. Шунда Умар розиёллоҳу анҳу кишиларга хитоб қилиб дедилар:
“Эй мусулмонлар жамоаси! Мен Ҳакимга ўлжадан улушини бердим. У қабул қилмади. Сиз бунга гувоҳ бўлинг!”.

👉 @diyonatli
👍3❤1
«ӼАҚИҚИЙ СОДИҚЛИК»

Бир киши кӯчада ӽусни-жамоли ниӽоятда чиройли бир аёлни учратиб қолибди ва у аёлнинг орқасидан кузатиб борар экан, буни сезган аёл:
Аёл: - Сизга нима керак? Нимага орқамдан келаяпсиз?
Эркак: - Менга турмушга чиқишингизни ӽоӽлайман.
Аёл: - Нима сабабдан менга уйланмоқчисиз?
Эркак: - Чунки сизнинг ӽусн-жамолингиз мени ӽайратлантирди, сиздай аёлни ӽаётимда учратмаганман.
Аёл: - Агар сиз мени гӯзаллигимдан ӽайратланган бӯлсангиз, ӽали сиз менинг синглимни кӯрмапсиз. Унинг ӽусн-жамоли олдида мени чиройим ӽеч нарса эмас. Синглимни кӯрганингизда эди, ӽолингиз нима бӯлар экан. Ана ӯзи ӽам келиб қолди.
Эркак бошини ӯнг тарафга қаратган пайт…

Аёл: - «ЛАВ СОДАҚТА, МАЛ ТАФАТТА» Гапингизга содиқ бӯлганингизда қарамас эдингиз.
Айтадиларки, сиддиқ киши бир нарсага қарор берганидан кейин, ӯнга чапга анқаймайди. Ӽеч қандай нарсанинг Аллоӽ тарафга боқишидан ӯнга ёки чапга чалғитиб қӯймаслиги ӽақиқий сиддиқликдир.
Инсоннинг Робби томон юришида сидқини бузмасдан, ӯнга чапга ӯгирилмасдан тӯғри юра олиши содиқликдир.

👉 @diyonatli
❤1👍1
ЭСЛАТМА

عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنه، قال رسول الله صلّى الله عليه وسلم: " ومن قرأ القرآن فرأى أن أحدا أعطي أفضل مما أعطى فقد عظم ما صغر الله وصغر ما عظم الله".
رواه الطراني
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Ким Қуръони ўқисаю (яъни ёдласа), кейин бирорта одамга ўзига берилгандан афзал нарса берилган деб ўйласа, Аллоҳ катта санаган нарсани кичик санаб, кичик санаганини катта санаган бўлади".

Табароний ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салаллам бошқа бир ҳадисда: "Қуръондан икки оят ёдлаш иккит катта уркачли туяга эга бўлгандан афзал, учта оятни ёдлаш учта туяга эга бўлгандан яхши", деганлар.

Мен юзлаб қориларни танийман, аммо бирорта ҳам тиланиб юрган қорини кўрмаганман. Қорилар одатда меҳнаткаш, ҳунарманд, ишбилармон бўлади. Қолаверса, Қуръонга чин ихлос қўйган одамнинг дунё ва охират ишларини Аллоҳ Ўзи ўнглайди. Аксинча, Қуръондан юз ўгириб, кейин пул топиш учун ўзини ҳар ўтга уриб, аммо косаси оқармаганлар жуда кўп.
Мусулмон киши фақатгина моддий ўлчов билан кўрмайди, у маънавий омилларга ҳам инониши билан бошқалардан фарқ қилади.

Ҳасан қори Яҳё Абдулмажид

👉 @diyonatli
❤1
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Таҳорат боби 2-қисм

@Diyonatli
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Муфтий ҳазратнинг халқаро анжумандаги иштироклари
(Қоҳира, 07.06.2022)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНАЛАРГА МАКТУБ

Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас китобида шундай марҳамат қилади:

‎«وَلَا تَمْنُنْ تَسْتَكْثِرُ»

"Ва кўп (иш) қилган бўлсанг ҳам, миннат қилма!"
"Муддассир" сураси, 6- оят.

Дарҳақиқат, кўпчилик аёллар фарзандларига "Сизларга ёшлигингизда фалон қилганман, гоҳида кечалари ухламаганман, умримни сизларга бағишлаганман, сизлар хурсанд бўлишингиз учун фалон қилганман" ва ҳоказоларни айтиб ўзларининг қилган яхшиликларини фарзандларига миннат қилишади.

Меҳрибон оналар, ҳушёр бўлинглар, фарзандларингизга ёшликларида қийналиб катта қилганингизни, кечалари беором бўлганингиз ва ҳоказоларни айтиб асло миннат қилманг.

Азиз оналар, миннат қилиш билан қилган яхшиликларингизнинг ажр-савобидан маҳрум бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлинглар!

Агар сиз фарзандингизни ёшингиз улғайганда сизга меҳр-мурувват кўрсатишлари ва яхшилик қилишлари учун тарбия қилаётган бўлсангиз огоҳ бўлинг! Ниятингизни яхшилаб текшириб, тўғрилаб олинг. Фақат ўзингизнинг фойдангизни кўзлаб фарзанд ўстираётган бўлсангиз Аллоҳ таоло сизни уларга ташлаб қўйиши мумкин. Ниятингизни холис Аллоҳ розилиги учун қилинг.

Ҳурматли оналар! Қилаётган ҳар бир яхшилигингиз холис Аллоҳ учун бўлсин, бирор амални одамлар сизга қилган яхшилигингизни қайтаришларидан умид қилган ҳолда қилманг. Барча ишларнинг тадбирини қилувчи ёлғиз Аллоҳдир. Ниятингизга яраша ҳар бир ишнинг хотимасини хайрли ва баракали ёки аксинча қилувчи ҳам ёлғиз Унинг Ўзидир.

Ниятингизни холис ва гўзал қилиш билан ўрнингизда шаҳидлар мақомига эришсангиз бўлади.

Азизу мукаррам оналар! Фарзандларингиздан ғазабланганингизда "Эҳ, эссизгина умрим, кечалари ухламай ўтказган тунларим, сизларни тарбия қилишда чеккан машаққатларим, минг афсус. Мана, энди менга кўрсатган кароматларинг, яхшиликларинг шу бўлдими?" деб, уларга миннат қилишдан эҳтиёт бўлинг!

Ахир сиз фарзандларингизни Аллоҳнинг жамолини истаб, Унинг розилиги учун тарбия қиласиз-ку! Мукофотни фарзандларингиздан эмас, Аллоҳдан умид қиласиз. Яхшиси, уларнинг сизга қиладиган яхшиликлари ҳақида ўйламай қўя қолинг, мoдомики, сиз фақатгина Ўзининг розилигини истаб амал қилар экансиз, Аллоҳ таоло сизнинг орзу-умидларингизни ҳеч қачон пучга чиқармайди, сизни асло ташлаб қўймайди. Чунки, Аллоҳ таоло банданинг қилган озгина амалига кўпдан-кўп мукофот берувчи Шокир Зотдир.

Ниятингизни текширинг ва ҳамиша янгилаб туринг. Агар хато қилган бўлсангиз, албатта, буни Аллоҳ кечирур. Зеро, Аллоҳ гуноҳларни Кечирувчи, Меҳрибон ва Ғофур Зотдир.

Аллоҳ таолодан ният ва амалларимизни гўзал бўлишини ва солиҳ амаллар қилишимизга Ўзи ёрдам беришини сўраймиз. Фарзандларимизни гўзал тарбия қилишликни барчамизга насиб айласин...
«Парвардигорим, мени (ота-онам) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин!»

Оналар учун махсус тайёрланди

👉 @diyonatli
🥰4❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кийиниш одоблари | Абдул Хамид домла

@Diyonatli
ИЛМНИ УСТОЗДАН ОЛИШ ШАРТ-МИ? ЁҲУД ИЛМ УСТОЗСИЗ БЎЛМАСЛИГИГА 33 АСОС

Билим ҳар бир инсон учун бирдек зарурдир. Бироқ, у тўғри ва тартибли олинмаса кўзланган натижаларга эришилмайди. Бугунги кунда тобора кўпайиб бораётган ҳар ким ўзича илм ўрганиш иллати ҳақиқий билимларни йўқ қилишга сабаб бўлмоқда. Интернет ва ижтимоий тармоқ тизимларининг ривошланиши ҳам бу офатга ўз "ҳисса"сини сезиларли даражада қўшди.

Кириш

Ҳар бир соҳада юксак малакали, ўз касбининг чинакам мутахассисидан илм олиш лозим ва лобуддир. Акс ҳолда, бундан бошқа услублар адашишга олиб келади. Биробарин, устоздан илм ўрганиш тартибига барча замонларда, ҳатто Пайғамбарлар алайҳимуссалом ва ўтган жамики солиҳлар амал қилган. Зеро, бу ишончли билимга эга бўлишнинг ягона йўли саналади. Яна илмни устоздан ўрганишнинг афзал жиҳати шундаки, талаба олимларни қандай ҳурмат қилишни ўрганади (Қаранг: "Адаб ал-ихтилаф" Шайх Муҳаммад Аввома, 162-бет ва "Маъолим Иршодийя", 159-бет).

Ўтган салафи солиҳлар қоғозни шайх (устоз) қилиб олишдан Аллоҳдан паноҳ сўраб дуо қилардилар (Шайх Муҳаммад Аввома. "Маъолим Иршодия", 179-бет).

Қуйида илмни устоздан олиш ҳақиқатига оид баъзи далиларни келтирамиз.

Қуръони карим оятларидан далиллар

Бу дунё ҳаётида биладиганларнинг ҳам, билмайдиганларнинг ҳам бўлиши табиий ҳолатлар. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда билмайдиганларга биладиганлардан сўрашни буюрди :
﴿فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ﴾

"Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар" (Анбиё сураси, 7-оят).

Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан умматнинг ҳидояти ва илми учун нозил қилинган. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушунтиришларисиз Қуръон маъноларини тўлиқ ва бехато англаб бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бундай марҳамат қилади:
﴿بِالْبَيِّنَاتِ وَالزُّبُرِ وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ﴾

"(Биз пайғамбарларни) ҳужжатлар ва китоблар билан (юборганмиз). Сизга эса одамларга нозил қилинган (маълумотлар)ни баён (тафсир) қилиб беришингиз учун ва тафаккур қилсинлар, деб бу зикрни (Қуръонни) нозил қилдик" (Наҳл сураси, 44-оят).

👉 @diyonatli
❤1
ҚАЧОН ЁЛҒОН ГАПИРИШ МУМКИН?

Билгин! Ёлғон ўзгага зарар етказгани учун ҳам ҳаромдир. Зарарнинг энг кам даражаси шуки, эшитувчи елғонни ҳақиқат ўрнида қабул қилади. Оқибат, у ҳақиқатдан бехабар кишига, яъни жоҳилга айланади. Ўзгага етадиган зарар баъзан шу жаҳолатга боғлиқ бўлиб қолади. Яъни, ҳақиқатдан бехабарликда баъзан фойда, манфаат яширин бўлиши мумкин. Демак, бундай вазиятда
ёлғон гапиришга изн берилади, балки вожиб бўлади.
Маймун ибн Михрон бу хусусда дейди: «Баъзи ўринларда ёлғон гапириш рост гапиришдан хайрлироқдир. Мисол: бир киши бегуноҳ инсонни қилич билан чопиб ташлаш учун таъқиб қиляпти. Фавқулотда у инсон сенинг ҳовлингга яшириниб олди. Кейин таъқиб қилувчи олдингга келиб: «Фалончини кўрдингми?» - деса, «Йўқ кўрмадим!» демайсанми?! Мана шу вазиятда ёлғон гапириш вожибдир».

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари" китобидан


👉 @diyonatli
❤1👍1
Audio
Хаж неча маротаба килинади?

👉
@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандсизликнинг ечими ошкор қилинди! | Нозимжон Ҳошимжон

👉 @diyonatli
👏5😢3
SHAHODATI RAD ETILGAN SULTON!

Bu voqea Turkiyaning Bursa shahrida Momaqaldiroq va Buyuk fatihlar sohibi nomini olgan Usmonli Sulton Boyazid davrida sodir boʻlgan.
Bir kuni Sultondan bir ish boʻyicha guvohlik berish uchun sudga kelishni soʻrashdi va bu vaqtda qozi taniqli olim «Shamsuddin Fanariy» edi.

Sulton mahkamaga kirib, tavoze bilan qozi oldida turdi. Qozi Sultonga qaradida, bir oz oʻylanib, soʻng dedi:
«Men sizning guvohligingizni qabul qila olmayman. Chunki siz bilishim boʻyicha namozni jamoat bilan oʻqimaysiz. Uzrsiz namozini jamoat bilan oʻqishni tark etgan kishi guvohligida yolgʻon gapirishi mumkin».

Sulton hotirjamlik bilan orqasiga oʻgirilib, yigʻilganlarning hayrati ostida suddan chiqib ketadi va oʻsha kuni Sulton oʻz saroyiga tutash masjid qurishni buyuradi va masjid qurilgach, namozni jamoat bilan oʻqiy boshlaydi.

👉 @diyonatli
👍3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Таҳорат боби 3-қисм | Абдул Ҳамид домла

Телеграм | Инстаграм
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 9 июн куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти Ангрен шаҳар бош-имом хатиби Яҳёхон домла Бобохонов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҒАЗАБ ШАЙТОНДАНДИР

Абу Абдуллоҳдан ривоят қилинади.
«Албатта, ғазаб Одам боласининг қалбида ёқилган чўғдир. Кўрмайсанми, унинг томирларини шишишини, икки кўзининг қизаришини. Бундай бўлиши шайтоннинг ўша чўғга пуфлашидандир».
***
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни асалга ва Сабурга ўхшатдилар. Сабур асални бузгани каби ғазаб иймонни ифлослайди. Унинг аччиғи бунинг ҳаловатини ва покизалигини кетказади. Иймон шириндир, покизадир. Ғазаб аччиқдир, ифлосдир.
Ийсо алайҳиссаломдан ривоят қилинадики, у кишидан Яҳё ибн Закариё алайҳиссалом ғазаб ва унинг боши ҳақида сўради. Шунда: «Кибрдир, кўрмайсанми, ўзингдан пастга ғазаб қиласан, ўзингдан устунга ғазаб қилмайсан», дебдилар.

👉 @diyonatli
❤1👍1
СУКУТНИНГ ҲИКМАТИ

Сукут сақлашнинг турлари
Эҳтиром юзасидан сукут бўлади. Унда хоссатан, сўзи ишонтира олмайдиган, фикрни ўзгартирмайдиган ёши катта бўлган шахснинг сўзига нисбатан жим турилади.
Алам, оғриқ сукути бўлади. Бу қачонки сенга азиз бўлган инсон томонидан сенга нисбатан жоҳиллик, беписандлик қилинганда бўлади.
Ўзини мажбурлаш сукут сақлаш бўлади. Унда бир киши сенга жароҳат етказади-да, сен бўлсанг кетасан вак ёлғиз қолиб йиғлаб оласан.
Бўғилиш сукути ҳам бўлади. У қачонки қалбинг заиф бўлиб, етган аламни кўтар олмай қолганингда бўлади.
Баъзан сукут қувват бўлади. У бирон шахс жароҳат етказадиган оғир сўзлар айтганда, чидаш, жим тура олиш билан бўлади.
Дейишди: Сукутингни ҳис этмаган инсон асло сенинг сўзингни тушуна олмайди.

👉 @diyonatli
👍5❤1
ЗИКР НИМАДИР?

Зикр Аллоҳни эслашдир. У икки хил бўлади: ошкора ва пинҳона.
Ошкора зикрда тил қимирлайди, камида шивирлаган товуш чиқади. Яширин зикр қалбнинг тубида жаранглайди, уни инсоннинг ўзи ва Роббисидан бошқа ҳеч ким билмайди.
"Аллоҳ" дея қалб, руҳ ичида Уни эсламоқ энг гўзал амалдир. Қанийди, муваффақ бўлсак!
Зикр қалбнинг, руҳнинг озуқаси, Аллоҳ дея бутун вужуд ором ва ҳаловат туяди. Зикр ризқ эшикларини очади. Хотиржамлик гулшанига олиб киради. Ғолиблик ва нусрат калитларини тутқазади. Ғайрат ва шижоат, ақл ва фаросат, тафаккур ва тахайюлни юксалтиради, нурга тўлдиради.
Инсоннинг яшашдан ягона мақсади Аллоҳга қуллик қилмоқдир. Қуллик ибодат билан зоҳир бўлади. Ибодатнинг моҳияти эса муҳаббатдир. Муҳаббат эса эслаш билан тажаллий қилади. Муҳаббат ёдга олиш билан ўзини исботлайди. Аллоҳни энг кўп севган Уни энг кўп зикр қилгандир. Уни энг кўп зикр қилган асло Унга қарши бормайди, амрларидан четга чиқмайди. Муроқабадан узилмайди.
Ҳаёти қайғуга чулғанган инсон Роббисини унутиб қўйганига боқсин. Қалби зулматга қамалган одам Аллоҳни эсламаётганини эсласин.
Аллоҳни тинимсиз зикр қилиш юзнинг чиройи, кўзнинг нуридир. Зикр нафсни тарбиялайди, зеҳнларни чархлайди, илм ва ҳикматни тақдим қилади.
Баҳоуддин Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳ зикрнинг яширин бўлиши кераклигини айтди. Шогирдларига таълим берди.
Бу йўлда бўлган инсоннинг зикри шу қадар махфийки, ёнидаги дўсти қирқ йил у билан бўлса-да, зикр қилганини билмайди. Шу қадар мукаммал, риё ва сумаъ ёғийсидан шу қадар маҳкам қўриқланган амал бу.
Бугун мусулмонлар унутган, ёдидан чиқарган амалнинг номи ҳам Зикрдир. Бугун ҳаммамиз муҳтож бўлган амалнинг номи ҳам Зикрдир.

Акром МАЛИК

👉 @diyonatli
❤1
Audio
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Таҳорат боби 4-қисм | Абдул Ҳамид домла

@Diyonatli
ТЎРТ УЛУҒ ФАРИШТА ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

1. Жаброил алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи. Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил алайҳиссалом, раҳматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат келганида сур чаладилар.

4. Азроил алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор фаришта.

Булар улуғ фаришталардир.

Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:

Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.

Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

👉 @diyonatli
👍2❤1
#КЎРИК_ТАНЛОВ.
#Йил_имоми_2202_йил.

9 июнь 2022 йилда Тошкент вилояти Пискент тумани “Пискент” жоме масжидида туман имом~хатиби ва ноиб имомлари ўртасида “Йил имоми~2022" кўрик~танлови бўлиб ўтди.
Танловда Тошкент вилоят бош имом-хатиб ўринбосари Зайнилобиддин домла Қудратов иштирок этди.

Кўрик танлов натижалари:

1. “Ўсмат ота” жоме масжиди имом-хатиби Сирожов Мунис.

2. “Кўл ота” жоме масжиди имом-хатиби Носиров Ихтиёр

3. “Пискент” жоме масжиди имом-ноиби Қаюмхонов Оқилхон.


“Ўсмат ота” жоме масжиди имом-хатиби Сирожов Мунис домла "Йил имоми~2022" вилоят босқичига тавсия қилинди.

Кўрик танлов жараёни жуда чиройли ва кўтаринки кайфиятда бўлди.

@Diyonatli
👍3❤2