🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 14 июн куни соат 16:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги медиа раҳбари Суннатуллоҳ домла Эрназаров жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

БАРЗАХ ҲАЁТИ НИМА?
Савол: “Барзах” ҳаёти нима? Шу ҳақда маълумот берсангиз.
Жавоб: “Барзах” сўзи луғатда икки нарсанинг ораси деганидир. Шариат истилоҳида эса инсон вафот этганидан сўнг то қиёматда қабрдан тирилгунча ўлган вақтини “барзах” ҳаёти дейилади.
Инсон қабрга қўйилганидан сўнг икки фаришта – Мункар ва Накир Аллоҳ ва Унинг расули, дини ҳақида сўраши, шундан кейин қабрда роҳат ёки азобнинг бўлиши ҳақдир (“Фиқҳул Акбар”). Валлоҳу аълам.
ЎМИ фатво ҳайъати.
👉 @diyonatli

❤1
УНИНГ МАҲРИ – ИСЛОМ
Абу Талҳа Умму Сулаймнинг қўлини сўради.
– Аллоҳга қасамки, эй Абу Талҳа, сендек инсон қўлини қайтариб бўлмайди. Лекин сен кофир кишисан, мен эса мусулмон аёлман. Сенга турмушга чиқишим мумкин эмас. Агар Исломга кирсанг, шу менинг маҳрим бўлади. Сендан бошқа нарса сўрамайман, – деди Умму Сулайм.
Абу Талҳа мусулмон бўлди ва унинг Исломга кириши Умму Сулаймга маҳр бўлди.
Собит айтади: “Умму Сулаймчалик мукаррам маҳрга эга бўлган аёлни эшитмадим”. Абу Талҳа ансорийлар ва саҳобийларнинг улуғларидан бўлди.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар".

Мўътадил маслак
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадиларки, муҳаққиқларнинг маслаги шуки, улар ўз нафсиларининг амалида танглик қилади (йўлни тор оладилар), (қийин бўлса ҳам) энг авло ва аъло томонни танлайдилар. Лекин фикр ва фатвода кенглик қиладилар. Яъни, одамлар учун иложи борича осонлик ахтарадилар. Чунончи бир ҳадисда:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ما كرِهتَ فدعهُ ولا تحرِّمهُ على أحدٍ
Маъноси: "бирор (шубҳали) нарса сенга ёқмаса, (ўз амалингда) уни тарк қил, лекин бошқаларга уни ҳаром қилма".
"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

АЛЛОҲДАН ҚЎРҚУВ ҲАҚИДА МАШОЙИХЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ
Ҳазрати Абу Умар Дамашқий айтадилар:
"Қўрқув қалбнинг чироғи бўлиб, у орқали инсон қалбдаги яхшилик ва ёмонликни кўради".
Ҳазрати Зуннун Мисрийдан: "Бандага қўрқув йўли қачон осон бўлади?" деб сўралди. Шунда, У киши: "Банда ўзини касаллик узайиб кетмасин деган қўрқувда ҳар нарсадан парҳез қиладиган бемор деб билса", дедилар. Ҳазрати Зуннун Мисрий яна шундай дейдилар: "Одамлар йўлда то қўрқув улардан йўқ бўлмагунича тураверадилар. Қўрқув йўқ бўлса, гумроҳ бўладилар".
Ҳазрати Иброҳим ибн Шайбон айтадилар: "Қачонки, қўрқув қалбда жой олса, қалбдаги шаҳватлар ва нафс хоҳишларини куйдириб юборади" (Ар-Рисалатул Қушайрия, 59-60).
Ҳазрати Ҳасан Басрийдан бир киши: "Биз нима қилайлик? Қалбимиз кўксимиздан чиқиб кетадиган даражада бизларга қўрқув соладиган одамларнинг суҳбатини ихтиёр қилайликми?" деб сўради. Шунда, у киши: "Аллоҳга қасамки, келажакда сенга омонлик насиб бўладиган даражада сенга қўрқув соладиган одамларнинг суҳбатини ихтиёр қилишинг, келажакда сенга хатарлар етадиган даражада сени қўрқмас ва хавфсиз қиладиган одамларнинг суҳбатидан яхшироқдир", дедилар (Иҳёул улум, 4/162).
"Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?" китобидан.

Никоҳсиз ибодат мукаммал бўлмайди
Мавлоно Ирфон ибн Исмоил Қосимий (Поланпурий) ҳазратлари айтадилар: "Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадиларки, обиднинг ибодати никоҳсиз мукаммал бўлмайди.
Бунинг бир маъноси шуки, никоҳ ибодатнинг хотимасидир.
Иккинчи маъноси шуки, инсонга шаҳват доим ғолиб туради. Бу суратда қалбнинг саломатлиги никоҳсиз мумкин эмас. Ибодат токи қалб унинг учун тўлиқ фориғ бўлмагунича, мукаммал ҳисобланмайди. Айни шу сабабдан, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ғуломлари Икрима розияллоҳу анҳу, Карийб розияллоҳу анҳу ва бошқалар балоғатга етганларида, у киши уларни чақириб: "Агар сизлар хоҳласангиз, мен тўйларингизни қилиб берайин. Чунки, банда қачонки зино қилса, у ҳолда унинг қалбидан иймон чиқиб кетади" дег. анлар.
("Туҳфатун-никааҳ" китобидан. 23-бет).

АЛЛОҲ ЯРАТГАН ҚОНУНИЯТ
– Ҳеч бир эшак отлар уюрига етакчи бўлишга уринмайди;
– Ҳеч бир қўнғиз асалариларга бол йиғишдан ваъз ўқимайди;
– Ҳеч бир тошбақа сиртлонларнинг тез чопиш салоҳиятини муҳокама қилмайди;
– Ҳеч бир капалак ўзини чумолилардан кўра меҳнаткаш ҳисоблаб, лоф урмайди;
– Ҳеч бир ит арслонга ақл ўргатмайди;
– Ҳеч бир дарахт ўз мевасини ўзи емайди;
– Ҳеч бир гул ўзи учун ифор сочмайди;
– Ҳеч бир гиёҳ ўзи ўсган ернинг нобоплигидан шикоят қилмайди...
Одамлар орасида эса ҳамма нарса пала-партиш, Ҳеч ким ўз ўрнида эмас:
– номуссизлар иффатлиларга ахлоқдан ўгит беради;
– мияси тузукроқ ишламайдиган одамлар оқилларга бош бўлиш ҳаракатида;
– ўғрилар тўғриларга адолатдан баҳс этади;
– ёлғончилар ҳақгўйларга ҳақиқатдан ваъз ўқийди;
– омилар зиёлиларга ақл ўргатади;
– билмайдиганлар билгичларни пойгакда қолдиради;
– Ҳеч нарса яратмаганлар яратилганларга хўжайинлик қилади...
“Ахир улар самовот ва ер мулклари ҳақида, Аллоҳ яратган нарсалар тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?”.
(”Аъроф” сураси, 185-оят)

❤2👍1
АЛЛОҲ ОМОНАТИНГНИ ЕТКАЗАДИ
Яҳудий ҳожасининг қўйларини боқувчи қул бор эди. Хайбар аҳли қурол-аслаҳаларини тайёрлаётганларини кўриб, улар нима қилмоқчи эканларини сўради.
– Анави, ўзини пайғамбар деб даъво қилаётган киши билан жанг қилмоқчимиз, – деб жавоб беришди.
Қулнинг кўнглига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикрлари ёқиб қолди ва ҳузурларига йўл олди.
– Нима демоқдасиз? Нимага чорлаяпсиз? – деб сўради у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб.
– Исломга, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги ва мен Аллоҳнинг Расули эканимга гувоҳлик беришингга, Аллоҳдан бошқага ибодат қилмаслигингга чорлаяпман, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Мен Аллоҳ азза ва жаллага имон келтирсам эвазига менга нима бўлади?
– Ўшандай ҳолатда вафот этсанг, сенга жаннат бўлади.
Қул мусулмон бўлди ва:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Манави қўйлар менга омонат топширилган эди, – деди.
Уларни қўйиб, ҳайдаб юбор. Аллоҳ таоло сенинг омонатингни Ўзи етказади.
Қул Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларини қилди. Қўйлар ўз эгалари олдига қайтиб борди.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

👍6❤1
ҲУСНИ ХОТИМА – ГЎЗАЛ ХОТИМА
Ҳусни хотимада вафот топишдан мақсад масжидда ёки намозда жойнамоз устида ёки қўлингда Мусҳаф билан вафот этишингда эмас. Яратилганларнинг энг яхшиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрпаларида вафот этдилар. Лекин, ҳусни хотимада вафот этиш дегани бу – сен ширкдан пок ҳолда вафот этмоғингдир. Нифоқдан пок ҳолда вафот этмоғингдир. Ҳусни хотима бу - бандаларнинг сендаги ҳаққи, Аллоҳнинг сендаги ҳаққи ҳамда мусулмонларнинг қони, моли ва обрўси борасидаги ҳақлари адо этилган ҳолда вафот этмоғингдир. Гўзал ахлоқ, покиза ният ва саломат қалб билан вафот этишинг- ҳусни хотимадир. Ҳеч кимга нисбатан ғилли-ғаш, кек ва ғазабни ўзингда сақлама...
Аллоҳим, хотималаримизни чиройли қилгин, Ўзингга шармандаликсиз гўзал қайтиш ила қайтаргин!

❤1👍1
Audio
👍1
Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва барокатух
Диёнат каналининг диёнатли аъзолари. 16-июн пайшанба куни Пешинда Пискент туманимизнинг барча жоме масжидларига Ўзбекистондаги таниқли воиз имом домлаларнинг ташрифлари кутилмоқда.
Пешин намозидан кейин ўзларининг илмларидан биз Пискентликларга ҳам улашадилар.
Бу хабарни яқинларингизга ҳам улашинг.
@Diyonatli

👍5
АЛЛОҲНИНГ ИЗНИ БИЛАН
Ҳикоя қилишларича, Мусайлама каззоб икки кишини ҳозир қилиб, уларнинг бирига:
– Билгинки, мен Аллоҳнинг Расулиман, – деди.
– Йўқ! Муҳаммад Аллоҳнинг Расули, – деди у. Мусайлама уни ўлдирди ва иккинчисига ҳам шу сўзни айтди.
– Сен ҳам, Муҳаммад ҳам Аллоҳнинг элчисисиз, – деди иккинчи киши. Уни қўйиб юборди.
Бу хабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Биринчиси, ўзининг азму қарори ва комил имони билан иш тутди. Иккинчиси эса Аллоҳнинг изни билан айтди, унга жавобгарлик бўлмайди, – дедилар.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.
👉 @diyonatli
Ҳикоя қилишларича, Мусайлама каззоб икки кишини ҳозир қилиб, уларнинг бирига:
– Билгинки, мен Аллоҳнинг Расулиман, – деди.
– Йўқ! Муҳаммад Аллоҳнинг Расули, – деди у. Мусайлама уни ўлдирди ва иккинчисига ҳам шу сўзни айтди.
– Сен ҳам, Муҳаммад ҳам Аллоҳнинг элчисисиз, – деди иккинчи киши. Уни қўйиб юборди.
Бу хабар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Биринчиси, ўзининг азму қарори ва комил имони билан иш тутди. Иккинчиси эса Аллоҳнинг изни билан айтди, унга жавобгарлик бўлмайди, – дедилар.
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.
👉 @diyonatli
👍3❤1
УМИДВОРЛИКНИ УМИДСИЗЛИКДАН УСТУН ҚЎЙИШ ҲАҚИДА
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор фожир унга ноумид обиддан кўра яқинроқдир», дедилар.
Шерозий, Дайламий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.
Абу Абдуллоҳ деди: умидсиз у киши Аллоҳни танимагани учун Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлди. Албатта, банданинг Аллоҳдан умидворлиги уни Аллоҳ, У Зотнинг илми, сахийлиги ва карами борасидаги маърифатининг миқдорига қараб бўлади. Ноумидлик жаҳолатдир. У Зот таолонинг қавлига қарамайдими:
«У: «Роббининг раҳматидан адашганларгина ноумид бўлурлар» деди». Ҳижр сураси, 56-оят.
«Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар». Юсуф сураси, 87-оят.
Ноумиднинг ноумидлиги ундан бошқаларни ҳам ноумид қилади. У Роббидан адашгандир. Залолат ила ибодат ҳам фойда бермайди.

👍5🔥3
ҲИКОЯ
Ҳаво анча иссиқ. Шу сабабдан автобусда одам унчалик кўп эмасди. Кейинги бекатдан 35 ёшлар атрофидаги, башанг кийинган бир аёл автобусга чиқди. Иссиқликдан беҳузур бўлиб ўтиришга жой ахтарди. Аксига олиб ҳамма жойлар банд, фақат орқароқдаги ўриндиқларнинг бирида 14—15 ёш атрофидаги қизча маюсгина кўчани томоша қилиб кетарди. Аёл умид билан ўша томонга юрди. Лекин қизча жой беришни ҳаёлига ҳам келтирмасди. Автобус жуда имиллаб кейинги бекатга келди. Яна бир нечта одам чиққач, аёл баттар ўнғайсизлана бошлади. Ниҳоят, у чидолмасдан қаршисида ўтирган аёллардан бирига қизча эшитадиган қилиб: «Биз ёшлигимизда, автобусга ўзимиздан катталар чиққанида жой берардик. Ҳозирги ёшларга ҳайронман. Ота-онаси қанақа тарбия беришган экана» — дея қизчага назар солди. Қизча ярқ этиб аёлга қаради. Аёл ғолибона қизчага боқиб турарди. У айтган гапларидан мамнунлигини юзида акс эттирди. Қизча нима қиларини ҳам билмай, ерга қараб, жим бўлиб қолди. Сариқдан келганлиги боис қизариб кетганлиги яққол намоён бўлди. Лекин жойидан сира жилмади. Яна ойнадан ташқарига маюс термилиб ўтиришда давом этди.
Кейинги бекатда автобус тўхтагач, ёшроқ бир йигит шошиб чиқиб, қизчанинг ёнига келди. «Акажон» — дея қизча йиғлаб юборди. У кўз ёшларини ортиқ тиёлмади. Акаси уни кўтариб олди. Улар тушиб кетаётганида қизча «Қанийди ота-онам бўлганида...» — деди аламзада нигоҳини ҳалиги аёлга қадаб. Аёл уятдан жим бўлиб қолди. Энди уни табиий иссиқлик эмас, қандайдир ички ҳарорат куйдирарди. Деразадан ака синглисини ногиронлар аравачасига ўтқазаётганлиги кўриниб турарди...
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ҳаётда баъзан ташқи кўринишга қараб шошилиб баҳо бериб қўямиз. Шунингдек, тилимизни ҳам ножўя гаплардан тия олмаймиз. Айтаётган ноўрин гапимиз ёнимиздаги инсонга оғир ботиши ҳақида кеч тушуниб етамиз. Аслида динимиз биз инсонларни хушмуомалалик, ширинсуханлик, гўзал одоб ва ахлоққа чақиради. Бу борада сўз мулкининг султони Ҳазрати Мир Алишер Навоийнинг инсон кўнгли нозик хилқат эканлиги, қалбни ножўя сўзлар билан ранжитиш гўёки Каъбани вайрон қилишдек оғир гуноҳ эканлигини айтиб ўтган:
Кимки, бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.
Демак, биз инсонлар барча билан ширин ва хушмуомалада бўлайликки, бу билан икки дунё азизлигига эришишдек олий бахтга муяссар бўламиз. Зеро, Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: яъни, «Кимга мулойимликдан насибаси берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насибаси берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, ўша яхшилик насибасидан маҳрум бўлибди. Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса ҳусни хулқдир. Албатта, Аллоҳ фахшчи ва уятсизни ёмон кўради», дедилар.
"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.

👍11😢2
ТАФАККУР
Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради:
- Сен намоз ўқийсанми?
Йигит:
- Дўхтир, менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз?
Германиялик шифокор айтадики:
- Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди...
Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Намоз - кўзимнинг нури», деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз.
Германиялик шифокор сўзида давом этиб:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.
Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади.
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси ва изоҳи.

👍7❤1