Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
НАМОЗИМ БУЗИЛГАН БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Тўрт ракатли намознинг 2-ракатида Аттаҳиятдан кейин саловатни ҳам чалғиб ўқиб юбораман. Намозим бузилган бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт ракатли намозларда аввалги қаъдада Аттаҳиятдан кейин, учинчи ракатга туриш ўрнига адашиб "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин" гача ўқиб қўйган бўлса, энг тўғри қавлга кўра намозни охирида саждаи саҳв қилади. Шу билан намоз тўғри бўлади. Агар "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин"дан кам ўқиган бўлса, саждаи саҳв қилмайди ("Ал-Баҳр ар-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

ЎМИ "Фатво ҳайъати".

👉 @diyonatli
👍2❤1
Мабрур ҳаж қандай бўлади?

Ҳажга кетаётганларга ёки ҳаждан қайтганлар ҳаққига «Ҳажинггиз мабрур ҳаж бўсин!» дея дуо қилинади. Умуман, ҳожиларнинг ўзлари ҳам ўз ҳажларининг мабрур бўлишини истаб, дуои хайрлар қиладилар. Нима учун бундай дуо қилинади? Чунки, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг мана бу ҳадиси шарифлари бор:

وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلَّا الْجَنَّة

«Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннат бўлади!» (Бухорий, 3/1773; Муслим, 2/1349).

Бошқа бир ўринда Расулуллоҳ (с.а.в.)дан инсоният учун энг афзал амаллар қайсилигини сўралганида, ул зоти шариф томонларидан бундай амаллар қаторида ҳажжи мабрур ҳам санаб ўтилган эди (Бухорий, 2/1519; Муслим, 1/83).

Шундай экан, ҳажнинг қай тариқада мабрур бўлишини билиб олиш жуда зарур экан. Аввало «мабрур» сўзининг луғавий маъноси қандай?

«Мабрур» сўзи луғатда яхшилик қилинган, қабул қилинган деган маънодадир. Унинг «холис» деган маъноси ҳам бор. Демак, «мабрур» сўзи «мақбул» сўзига маънодош бўлади.

Мабрур ҳаж бўлиши учун қуйидагилар бўлиши лозим:

1) Имом Бухорийнинг «Тарихи кабир» асарида бир ривоят бор. Унда машҳур олим Ҳасан Басрий (р.ҳ.)нинг бундай дегани нақл қилинади:

الحج المبرور أن يرجع زاهدا في الدنيا راغبا في الآخرة

«Мабрур ҳаж шуки, ҳаждан дунёда зоҳид ҳолда, охиратга рағбатли бўлган ҳолатда қайтмоқликдир» (Бухорий, «Тарихи кабир», 3/808).

Демак, ҳожилар юртга қайтар эканлар дунё борасида зоҳид, зуҳду тақвога берилган, охират борасида эса унга рағбат қўйган, ҳаром ва шубҳали нарсаларга парҳезгор бўлиб, ҳар дам ва ҳар қадамда охиратини ўйлайдиган бўлишлари керак экан. Агар ана шундай ҳожилар бўлса, уларнинг ҳажларининг мабрур бўлганининг аломати ана шудир.

2) Ҳаж вақтида гуноҳ иш ва қилиқлар аралашмаган ҳаж мабрур бўлади. Бу ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қуйидаги ҳадислари бор:

من حج فلم يرفث ولم يفسق غفر له ما تقدم من ذنبه

«Кимки ҳаж қилса, ёмон гап ва ёмон иш қилмаса, ўтган гуноҳлари кечирилади» (Термизий, 2/808).

Ҳадиси шарифда тилга олинган «рафас» сўзи луғатда шаллақилик қилиш, беҳаё гапларни гапириш, бузуқ, ифлос ишларни қилиш маъносида экани айтилади. Қуръони каримда у «хотини билан жинсий яқинлик қилиш» маъносида келган. Бу ерда эса у умумий бўлиб, ёмон гап-сўз, қабиҳ ишлар маъносида қўлланган. Демак, ҳажда бу хилдаги ишлар мутлақо мумкин эмас.

3) Ҳаждан кўзланган мақсад фақат Аллоҳнинг фарз қилган ҳажини адо қилиш бўлиши керак. Шундагина ҳаж мабрур бўлади. Бу тўғридаги Ҳазрати Умар (р.а.)нинг мана бу гапига эътибор беринг:

مَنْ حَجَّ هَذَا الْبَيْتَ لاَ يُرِيدُ غَيْرَهُ ، خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّه

«Ким мана бу Уйни бошқа нарсани ирода қилмасдан ҳаж қиладиган бўлса, гуноҳлардан худди онаси туққан кундагидек бўлиб чиқади» (Ибн Абу Шайба, 3/12785).

Инсон ҳажга борар экан, тижорат, савдо-сотиқ ва бошқа шунга ўхшаш дунёвий ва ҳаждан ўзга диний ишлар ҳажнинг баҳонаси ила сафарнинг биринчи мақсадига айланиб қолмаслиги керак.

Ҳазрати Умар (р.а.)бир хотиннинг ҳаждан қайтаётганини кўриб, «Сайру саёҳат қилиб, дўконларни айланиб юрибсанми?» дебдилар. Хотин тасдиқ жавобини берганида, унга Ҳазрати Умар (р.а.): «Ундай бўлса, қайтадан ҳаж қилгин!» деган экан.

Бир куни Ҳазрати Умар (р.а.) Каъбага суяниб ўтирганида, Ироқдан келган ҳожилар у ёқдан бу ёққа ўта бошлабдилар. Ҳазрати Умар (р.а.) уларни олдига чақирибди. «Сизлар ҳажга келдингларми? Тавоф қилдингларми, Сафо ва Марва орасини саъй қилдингларми?» дебдилар. Улар тасдиқ жавобини қилибдилар. «Ҳозир нима қилаяпсизлар? Ҳаж мавсумидан фойдаланиб қоляпсизларми?» дебди. Ҳожилар фурсатдан фойдаланиб, у ер бу ерларни кўриб юришганини, у ёққа бу томонга ўтиб, бориб-келиб юрганларини, бошқа хайрли амаллар, кўпроқ зикр, кўпроқ нафл ибодатлар қилмаётганларини айтишибди. Шунда Ҳазрати Умар (р.а.) уларга ҳажни қайта қилишларини буюрибдилар (Ибн Абу Шайба, 3/12787).

Саҳоба Абу Зарр (р.а.) ҳаж кунларида Рабза деган жойни айланиб юрган ҳожиларни кўриб, уларга ҳажларини қайта қилишни бурган экан.
👍2❤1
Демак, инсон ҳаж кунларини ғанимат билиши, бошқа нарсаларга, совға-саломларга чалғиб кетиб, ибодатлардан, зикрлардан қолиб кетмаслиги керак. Шунда унинг ҳажи мабрур бўлади.

4) Ҳажи мабрур бўлганининг аломати ҳожи ҳаж қилиб қайтганидан сўнг унинг ҳоли яхши тарафга ўзгаришидир. Ҳар бир ҳожи ўз ҳолига қараб кўрсин: кўпроқ ибодатлар қилаяптими, ўқиётган нафллари аввалгидан кўпайдими, одамларга қилаётган хайрли амаллари ортдими, оғзидан чиққан ёмон гаплар энди йўқолдими, ёмон амаллари йўқолдими, ҳеч кимга айтиб бўлмайдиган гуноҳлари, айбу нуқсонлари озайдими?

5) Имом Қуртубий (р.ҳ.) айтган: «Ҳаж мабрур бўлиши учун ҳаж арконлари, маносиклари, амаллари, фарзу, вожибу суннат ва мустаҳабларининг барчаси мукаммал ва тўлиқ адо қилиниши керак». Бу жуда муҳим гап! Ҳожилар бунга эътибор қаратишлари керак бўлади. Ҳажнинг амалиётларининг бирортаси қолиб кетмаслиги, амалларнинг кетма-кетлиги, тартиби ўзгармаслиги, шошма-шошарликка йўл қўймаслиги, бировлар гапига кириб осон ва қулай йўлга ўтиб олмаслиги керак.

6) Муҳаммад Юсуф Баннурий (р.ҳ.) ҳажнинг мабрур бўлиши учун у риёдан холи бўлмоғи керак, деб таъкидлаган. Зотан, риё савоблар кушандасидир. Хўжакўрсинга, одамлар ҳожи десин, ҳамманинг эътибори ва обрў-ҳурматига сазовор бўлиш мақсадида ҳажга борса; ҳамма ҳажга бораяпти-ку, деб одамлар кўзи учун ҳажга кетса, унинг ҳажи мабрур бўлмаслиги мумкин.

7) Умуман, мабрур ҳаж деганда гуноҳ, маъсият аралашмаган ҳажга айтилади. Чунки, унинг «холис ҳаж» деган маъноси бор. Бу гуноҳлардан холи, деганидир. Тавоф асносида, одамлар тиқилинчида бировга туртилмасликка, бировнинг оёғини босиб олмасликка ҳам эътибор қаратиш керак бўлади. Бировнинг кўнглига оғир келадиган гапларни гапирмаслик керак. Бунинг учун зикрга зўр бериш керак. Ҳажга бориб, меҳмонхонада оёқ узатиб ётиб, умрида бир марта бўладиган, атиги ўн беш кунлик муборак сафарида бу ёқдаги, юртидаги дунёвий ишларини муҳокама қилишнинг ҳеч кераги йўқ.

Хулоса шуки, ҳамма ҳожиларнинг ҳажлари мабрур, саъйлари машкур бўлсин!

Ҳамидуллоҳ Беруний

👉 @diyonatli
❤1
21 июн., 23.43​.aac
6.5 MB
Жума куни қилинадиган амаллар | Абдул Ҳамид домла
(Ижтимоий одоблар)


@Diyonatli
ҚУРАЙШНИНГ ЕТКАЗГАН ОЗОРЛАРИ

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Байтул Ҳарамда Абу Жаҳл ва унинг асҳоби ўтирган, бизлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан намоз ўқиётган эдик. Бир кун аввал мол сўйилган эди. Абу Жаҳл:
– Ким фалончи сўйган молнинг ичак­-чавоғини Муҳаммад сажда қилганда елкасига ташлаб қўя олади? – деди.
Одамлар орасидан бир бадбахт кимса ўрнидан туриб ичак-­чавоқни келтирди. Пайғамбаримиз саждага борганларида муборак елкаларига ташлаб қўйди. Сўнг бир­-бирига ишора қилиб кула бошлашди. Мен кўриб турдим, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак бошларини саждадан кўтармай, туриб қолдилар. Кимдир Фотима (розияллоҳу анҳо)га бориб хабар берди. Фотима (розияллоҳу анҳо) шошилиб келиб ичак-чавоқни олиб ташладилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намозларини адо қилиб бўлгач, овозларини кўтариб уларнинг ҳақига дуо қилдилар. Одатларига кўра, уч марта дуо қилар, сўрасалар, уч марта сўрар эдилар. Бу сафар ҳам уч бора:
– Эй Аллоҳ, Қурайшни Ўзингга топширдим, – дедилар.
Дуони эшитиб қўрқиб кетганларидан кулгиларидан тўхтаб қолишди. Сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
– Эй Аллоҳ, Абу Жаҳл ибн Ҳишом, Уқба ибн Робиъа, Шайба ибн Робиъа, Валид ибн Уқба, Умайя ибн Халаф ва Уқба ибн Абу Муъитни Ўзингга топширдим, – дедилар.
Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ҳақ билан жўнатган Зотга қасамки, ўша номи айтилганлар Бадрда ҳалок бўлишгани ва Бадрдаги чоҳга ташланганларини кўрдим”.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.


👉 @diyonatli
❤1👍1😢1
НАМОЗДА ОЁҚЛАР КЕНГЛИГИ


Баъзи намозхонларнинг намоз ўқиётганда қиём ҳолатида оёқлари орасини ҳаддан зиёд кенг қилиб ўқиётганига гувоҳ бўлиб қоламиз. Агар улар жамоат билан ўқишсалар оёғини ёнидаги намозхоннинг оёғига текказиб олишади ва шу нарсани суннат деб билишади.

Уларнинг бундай ўқиши ёнидаги намозхоннинг хушуъсини кетишига ҳам сабаб бўлиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам зарар беришдан қайтарганлар:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَمَ قَالَ: لَا ضَرَرَ وَ لَا ضِرَارَ ... رَوَاهُ الْحَاكِمُ

Яъни, Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Динда) зарар бериш ва зарар кўриш йўқдир”, дедилар. (Ҳоким ривояти, саҳиҳ)
Мўътабар тўрт мазҳаб имомлари ҳам оёқларни мазкур кенгликда қўйишга буюрмаганлар. Бундай ҳолат ҳадисларни тўғри тушунмаслик сабабли пайдо бўлган янги ҳолатдир. Ҳадисларни тўғри тушуниш учун асри саодат замонасига яқинроқ яшаган зотларнинг сўзларига мурожаат қилишимиз лозим бўлади. Зеро улар ҳадисларни биздан кўра яхши билганлар, яхшироқ тушунганлар ва шунга мувофиқ ҳукм чиқарганлар. Бу ҳақида мазҳабимизнинг мўътабар китобларидан бўлган “Эълоус сунан” китобида қуйидагича келган:

عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ يَقُولُ أَقْبَلَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم عَلَى النَّاسِ بِوَجْهِهِ فَقَالَ «أَقِيمُوا صُفُوفَكُمْ» ثَلاَثًا «وَاللَّهِ لَتُقِيمُنَّ صُفُوفَكُمْ أَوْ لَيُخَالِفَنَّ اللَّهُ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ». قَالَ فَرَأَيْتُ الرَّجُلَ يُلْزِقُ مَنْكِبَهُ بِمَنْكِبِ صَاحِبِهِ وَرُكْبَتَهُ بِرُكْبَةِ صَاحِبِهِ وَكَعْبَهُ بِكَعْبِهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга юзландилар ва “Сафларингизни тўғирланглар, (деб) уч марта айтдилар. Аллоҳга қасамки, албатта сафларингизни тўғирлайсизлар ёки Аллоҳ таоло қалбларингизнинг ўртасини хилоф қилиб қўяди”, дедилар. (Нуъмон) айтди: Мен бир кишини елкасини шеригининг елкасига, тиззасини шеригининг тиззасига, тўпиғини унинг тўпиғига текказиб турганини кўрдим. (Абу Довуд ривояти)

عَنْ أَنَسٍ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَقِيمُوا صُفُوفَكُمْ، فَإِنِّي أَرَاكُمْ مِنْ وَرَاءِ ظَهْرِي ، وَكَانَ أَحَدُنَا يُلْزِقُ مَنْكِبَهُ بِمَنْكِبِ صَاحِبِهِ وَقَدَمَهُ بِقَدَمِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сафларингизни тўғирланглар, чунки мен сизларни ортимдан ҳам кўриб тураман”, дедилар. Бизларнинг ҳар биримиз елкамизни шеригимизнинг елкасига ва оёғимизни унинг оёғига текказиб турар эдик. Бухорий ривояти
Замонамизда бир тоифа инсонлар бу ҳадиснинг зоҳирини ушлаб, сафда оёқларини ёнида турганларнинг оёқларига текказиш лозим деб ўйлайдилар ва мана шу нарсада намознинг охиригача ўзларини қийнайдилар.
Албатта елкани елкага, тиззани тиззага текказиш билан биргаликда оёқларни оёқларга теккизиб туришда катта машаққат борлиги сир эмас. Хусусан намознинг охиригача мана шу ҳолатда бардавом бўлишнинг машаққатлиги кўриниб турибди. Машаққат эса (яъни, ибодатда ўзини қийнаш каби машаққатлар) далил билан кетказилгандир. (Чунки Аллоҳ таоло: Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. (Бақара;286) деб марҳамат қилган)
Бу аъзоларнинг ҳаммасини бир-бирига текказиб туришни амалга оширишнинг имкони йўқ. Чунки намоз ўқувчиларнинг қомати, бўйлари ҳар хил. Ҳадисдан ирода қилинган маъно (сафни тўғирлаш учун) мазкур баъзи аъзоларни баъзисига тўғри қилишдир.
Ҳофиз ибн Ҳажар “Фатҳул Борий” китобида ушбу ҳадиснинг шарҳида шундай деган: Имом Бухорийнинг “Сафда елкани елкага, оёқни оёққа теккизиш боби”дан мурод сафни тўғирлашликда ва орадаги очиқ жойларни ёпишликда муболаға қилиш қасд қилингандир. (Иқтибос тугади)
“Авнул Маъбуд” китобида Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдаги “وَحَاذُوا بِالْمَنَاكِبِ” яъни, “Елкангизларни тенглаштиринглар” сўзини шарҳ қилиб, елкаларнинг баъзисини баъзисига баробар қилинглар.
👍4❤1
Бу шундай бўладики, намоз ўқувчиларнинг ҳар бирининг елкаси бошқаларнинг елкасига тўғри ва бир йўналишда параллел бўлиб, елкалар, бўйинлар ва оёқлар битта чизиқда бўлади, дейилган. (Иқтибос тугади)
Шайх айтади (яъни, шайх Ашроф Алий Таҳонавий): Агарда оёқни оёққа текказишнинг ҳақиқий маъноси олинганда ҳам сафни тўғирлаш учун иқомат вақтидаги жараён ирода қилинади. Чунки бу аъзолар ўртасини текказишлик сафни тўғирлашликнинг ҳосил қилиш йўлидир. Ҳадисда намозга киришгандан кейин ҳам мана шу ҳолатда қолишга далолат қиладиган нарса йўқ, кимки шу нарсани (яъни, намозни ичида ҳам оёқни оёққа текказишни) даъво қилса, унга далил келтирсин. (Иқтибос тугади)
Мен айтаманки (яъни, Зафар Аҳмад Усмоний Таҳонавий): Анас розияллоҳу анҳунинг “Бизларнинг ҳар биримиз елкамизни шеригимизнинг елкасига ва оёғимизни унинг оёғига теккизиб тутар эдик” деган сўзлари мазкур иш Набий с.а.в.нинг замонларида бўлган, ундан кейин давом этмаганлигига далолат қилади. Бу маънони Маъмарнинг ривояти очиқ-ойдин баён қилади. Унда “Агар бу нарса (яъни, оёқларни бир бирига текказиш) уларга нисбатан қилинганида, улар хуркак ҳачирдек қочиб кетардилар”, дейилган. Агар оёқни оёққа теккизиш намознинг қасд қилинган суннатларидан бир суннат бўлганда эди, саҳобаи киромлар буни тарк қилмаган бўлардилар ва ҳеч ким ундан қочмаган бўлар эди. Хуллас саҳиҳ гап биз айтган нарса, яъни, мазкур оёқни оёққа теккизишлик иқомат вақтида сафни тўғирлашликда муболаға қилиш учун бўлган. Иқоматдан кейин намознинг ичида бўлмаган. Буни англаб етинг! (Эълоус-сунан китобидан иқтибос тугади)
Фуқоҳолар намозхон қиёмда турганда қадамлари яқинлиги қай даражада бўлиши ҳақида ихтилоф қилганлар:
Шофеийлар бир қарич миқдорида бўлади деганлар.
Ҳанбалий ва Моликий мазҳаби фуқаҳолари оёқлар орасини кенг ҳам қилмасдан, бир бирига теккизиб ҳам олмасдан, балки ўртача, одатдагидан ошиб кетмаган ҳолда бўлишни мустаҳаб деганлар.
Бизнинг Ҳанафий фуқаҳоларимиз эса тўрт бармоқ миқдорида бўлиши суннат, чунки бу хушуъга яқиндир, деганлар. Лекин бу ўлчов миқдори оёқларини кенг қилишга узри йўқ кишилар учун белгиланган ўлчовдир. Аммо гавдаси катта, семиз ва барваста кишилар каби мўътадил мувозанатни сақлашда оёқлар орасини кенгроқ қўйишга эҳтиёжи бор кишиларга одатдаги ҳолатида туришга рухсат берилган. Чунки бундан мақсад узоқ вақт қиём ҳолатида турганда ҳам хушуъни йўқотмасдан туришга имкон яратиб берадиган даражада бўлишдир.

Фойдаланилган адабиётлар:
1. Саҳиҳул Бухорий
2. Сунани Абу Довуд
3. Эълоус Сунан
4. Ал-Фиқҳул исламийю ва адиллатуҳу
5. Ҳошиятут-Тоҳтовий

Қудратуллоҳ Сидиқметов

👉 @diyonatli
👍3❤1
Эришсам шукр, эришмасам сабр қиламан

Ризқ — кўп пул топиш дегани эмас, топилган пулни хотиржам сарфлаш демакдир. Ризқ – нон, ош, асал эмас. Меъда бу неъматларни ҳазм қилиши – ризқ. Дунё тўплаган одам мол-дунёсининг барини еган бўлдими? Йўқ, ҳар қанча уринма, фақат ризқингни ейсан.

Бир инсон: «Бир ширмой патир ҳасратидаман», деб йиғларди. Касал эди, нон еёлмасди. Қанчадан қанча бойлар бор, касаллиги туфайли истаган нарсасини еёлмайди. Қишлоққа борганда дов-дарахтларни кўриб баҳри дилим очилади. Сон-саноқсиз япроқлар бор. Ҳаммасининг ризқу насибаси бор, ризқи келмаса, қурийди. Атрофга қарайман, Аллоҳ мушукка мўйна кийдиради. Илонга қимматбаҳо тери. Текинга. Бу уларнинг ризқидир. Қўйлар шунча заҳарли ўтларнинг ичидан фойдали гиёҳ-ўтларни топиб ейди, ризқини топади. Бургутлар ўлган ҳайвонларнинг жасадини ейди, атроф топ-тоза бўлади. Чувалчанг лисони ҳол билан: «Мен ожизман, заифман», дейди. Аллоҳ чувалчангга тупроқдан ризқ беради. Денгиздаги балиқ «Мен ўзимга кўйлак тиколмайман», дейди. Аллоҳ балиққа либос бичади, тикиб кийдиради. Тағин ранг- баранг, безакли кийимлар кийдиради.

Ҳалол ризқ – иқтидор ва ихтиёр билан мутаносиб эмас. Яъни инсон ақлли ва меҳнаткаш бўлгани учун бойиб кетди, деган гап йўқ. Ризқни унга Аллоҳ насиб этган. Ишлаб топдим дейиш тўғри эмас, бу ўзини илоҳлаштирмоқ демакдир.

Қурбака сигирни кўриб, мен ҳам шундай бўламан, дебди. Шишибди, шишибди охир-оқибат пақ этиб ёрилибди. Ҳирс мана шудир. Ҳирс бой бўлишни истаган одамни еб битиради. Инсон Аллоҳнинг раҳмлилиги ва ҳукмронлигига сиғинса, ҳаловат топади. Бойлигини хотиржам еёлмаётганлар, уй олиб тинчгина яшолмаётганлар, ёстиғимиз остида жамғарган пулларни ҳузур билан еёлмаймиз.

Кузатганларимиз шуни тақозо қиладики, ҳаёт биз истагандек давом этмайди. Шундай экан, ҳирсмандликка ҳожат йўқ. Албатта, яхши яшаш учун ҳаракат қилиш керак. Бадавлат бўлиш, кўп пул топиб яхши яшаш учун ҳирс эмас, дастур керак. Ватан ва халқ манфаатини бойлик орттириш йўлида қурбон қилиб юбормаслик лозим. Бировларга ёрдам беришни, эҳтиёжмандларга мурувват кўрсатишни истаб бадавлат бўлиш учун ҳаракат қилинса, топгани баракали ва татимли бўлади. Бойликни севган инсон ҳирс билан эмас, қаноат билан талаб килсин, токи мол-дунё баракали ва татимли бўлиб келаверсин...

«Иймон ва ҳузун» китобидан.


👉 @diyonatli
👍2❤1
САЛОМНИНГ БАҲОСИ

Бир куни Ҳазрати Алининг ўғли Имом Ҳасан ҳузурларига чўрилари кириб салом берди ва у кишига қўлидаги бир шох райҳонни узатди. Шунда у зот чўрига қарата:
- Сен энди озодсан, - дедилар.
Ёнидагилар:
- Бир тутам райҳон олиб келгани учун чўрини ҳам озод қилинадими? - дейишди. Шунда суюкли пайғамбарнинг суюкли набиралари:
- Парвардигор: «Сизларга салом берилса, сизлар ундан яхшироқ ёки худди ўшандай қилиб алик олинглар», демаганми? - дедилар.

"Ривоятлар китоби"дан.

👉 @diyonatli
👍3❤1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Сарқитларнинг ҳукми | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
М У Ҳ И М К А С Б

Г. Форднинг бир дўсти унинг ишхонасига зиёрат учун келиб турар эди. Унинг диққатини тортган нарса, дўстининг ишхонасида ҳамма ўз иши билан банд, аммо бир одам қачон қараса, бир креслода оёқларини чалиштириб доим қахва ичиб ўтирган бўларди. Бир иш қилганини кўрмас эди. У одамга Форд катта маош ҳам тўлар эди.

Бир гал келганида, у одамни одатдагидек, ўз жойида қаҳва ичиб ўтирганини кўргач, чидолмай дўстидан сўради:
– Дўстим, хафа бўлмагин-у, мана шу одам менга ҳеч ёқмайди. Уни бирор марта бир фойдали иш қилганини кўрмадим. Яна сен унга яхшигина маош тўлар экансан!...

Форд деди:
– Дўстим! Агар сен унинг ўрнида ўтириб, унинг ҳаёлларини сура олганингда, сенга ҳам ўшанча маош тўлаган бўлардим.

👉 @diyonatli
❤1
УМРИНГ ЗИЁДА БЎЛГАЙ

📝 Эй Одам фарзанди!
▫️Сабр қилиб, тавозеъли бўл, Ўзим сени баланд қиламан.
▫️Менга шукр қил, Ўзим сени сероб қиламан.
Менга истиғфор айт, Ўзим гуноҳларингни кечираман.
▫️Агар Менга дуо қилсанг, ижобат этаман.
▫️Менга тавба қил, қабул этаман. Мендан сўра, ато қиламан.
▫️Садақа улаш, ризқингни баракали қилиб қўяман.
▫️Қариндошлар билан алоқани узмагин, умрингни зиёда қиламан.
▫️Давомли сиҳат билан Мендан офиятни талаб қил.
▫️Тинчлик танҳоликдадир.
▫️Ихлос рағбатдадир.
▫️Тавбада Аллоҳга тақво бор.
▫️Бойлик қаноатдадир.

"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
Шайтон йўлдан уриши мумкинми?

Шайтон ҳукмини ўзига ўхшаганларга ўтказади, дейди Аллоҳ. Биров бошқага ҳукмини ўтказиши учун икки томон бир-бирига ўхшаши ва ҳамжинс бўлиши керак. Гапимиз далили:
"Инс ва жин шайтонларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун латиф каломларни танларлар"
(Анъом сураси, 112-оят).

Шайтон ўзига ўхшаган шайтонларни бошқаради. Чунки ўхшашлик ҳукми билангина таъсирланиш ва боғлиқлик юзага келади.

Аммо Аллоҳга бандалик қиладиган инсонлар томон шайтонга йўл йўқдир.
Аллоҳ иблисга айтади: "Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг ҳукмронлигинг йўқдир"
(Ҳижр сураси, 42-оят).

Демак, "Мени шайтон йўлдан урди" деганнинг далил-ҳужжати йўқ. Биз ундай инсонга: "Чунки сен ўзинг унга ўхшаган шайтонсан!", деб жавоб берамиз.

(Доктор Мустафо Маҳмуд).

👉 @diyonatli
👍3❤1
🌙 "ҲАЖ ҚЎЛЛАНМАСИ" НОМЛИ МОБИЛ ИЛОВА ИШГА ТУШДИ!

🕋 Ҳаж сафари зиёратчилари учун “Ҳаж қўлланмаси” мобил иловаси ишлаб чиқилди.
Унда ҳаж зиёрати одоблари, унинг фарз амалларини бажариш тартиб-қоидалари, дуолар, Саудия Арабистонида жорий этилган янги тартиб-қоидалар, аэропорт, меҳмонхоналарда нималарга эътиборли бўлиш кераклиги каби масалалар батафсил баён этилганки, у барча ёшдаги кишилар учун қулайдир.

✅ Шунингдек, иловада муборак сафар давомида ўқиладиган дуолар аудио шаклида берилгани зиёратни мукаммал адо этишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга Ҳаж зиёратида қаерларга борилиши, зиёратгоҳларнинг тарихи ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

✅ Илова қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:
“Ҳаж қўлланмаси”
“Ҳаж дуолари”
“Сафарга тайёргарлик”
“Ислом тарихига оид жойлар”

📲 Юклаб олиш учун линклар:

🔹GooglePlay:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.devteam.hajguide

🔸AppStore:
https://apps.apple.com/uz/app/haj-qollanmasi/id1629805267

➡️ БАТАФСИЛ

#Ҳаж2022
@fitratuz / @muslimuzportal
❤1
ҲИДОЯТ (ИБРАТЛИ РИВОЯТ)

Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ Басра кўчаларидан бирида, йўл четида оғзидан хамр томчилаб турган мастни кўрди.
• У шу ҳолида: «Аллоҳ! Аллоҳ!» деб ётганди.
• Тезда бир идишда сув олиб келиб, Аллоҳнинг исмини пок оғизда зикр қилсин, дея унинг оғзини ювиб қўйибдилар.
• Ўша тунда туш кўрибдилар. Тушларида:
- Бизнинг ҳурматимиз учун унинг оғзини покладинг, сенинг ҳурматингдан биз унинг қалбини покладик!,-деган нидони эшитибдилар.
• Эрталаб бомдодда масжидга борсалар ҳалиги одам икки кўзи жиққа ёш сафда ўтирганмиш.
• Олдига яқинлашиб:
- Сизга нима бўлди?!,-деб сўрабдилар.
• Шунда у:
- Қалбимни поклаган Зот сизга ҳолимдан кечқурун хабар бердику!-, дебди.

(Ибн Қудома Мақдисий, «Китобут таввабийн»).

👉 @diyonatli
❤1
Сўзлаш намозни бузиши ва намозхоннинг олдидан ўтиш баёни


Шу ўринда намозни бузадиганларни биринчи гапириб ўтамиз. Кимки намоз асносида қасддан ё унитиб гапириб юборса намози бузилади. Имом Шофиий эсдан чиқиб ёки хато қилиб гапириб юборса бузилмайди деб, бу ҳадисни далил қилган:

ﺮﻔﻊﻋﻦﺃﻣﺘﻰﺍﻠﺧﻂﺎﺀﻮﺍﻠﻧﺴﻳﺎﻦﻮﻣﺎﺇﻧﺷﻜﺭﻫﻮﻋﻠﻳه

“Менинг умматимдан хато қилиб, унитиб ва мажбурланиб қилган ишларини Аллоҳ кечирди”.
Бизнинг далилимиз

ﺇﻦﺼﻼﺘﻧﺎﻫﺫﻩﻻﻳﺼﺢ ﻔﻴﻬﺎﺸﻰﺀﻣﻦﻜﻼﻡﺍﻠﻧﺎﺱﻮﺇﻧﻣﺎﻫﻰﺍﻠﺘﺴﺑﻳﺢﻮﺍﻠﺘﻬﻠﻳﻞﻮﻘﺮﺍﺀﺓﺍﻠﻘﺮﺁﻥ

Яъни: “Бизнинг намозимизда инсонларнинг сўзларидан бирон нарса ҳам дуруст бўлмайди. Бу намоз фақат қироат, тасбеҳ ва таҳлилдан иборат”.
Агар киши намозда инграса ёки оҳ тортса ёки товушини чиқариб йиғласа намозни бузади, агар бу йиғи жаннат ёки дўзахни эслашдан бўлса, намози бузилмайди.
Агар бу йиғи оғрик ёки мусибат сабабли бўлса намозини бузади. Яна узрсиз ҳарф ҳосил бўлса икки имом наздларида намоз бузилади. Кекириш ҳам шу хукмдадир. Аксага жавоб бериш ҳам намозни бузади.
Агар бир киши намоз ўқиётган бошқа кишига луқма берса ўша берувчини намози бузилади. Агар ўз имомига луқма берса намоз бузилмайди. Агар имом бошқа оятга ўтиб кетса, эслатувчининг намози бузилади.
Кимки пешин намозидан бир ракаат ўқиган бўлса, сўнгра аср намозига ё нафл намозга такбир айтиб киришса унинг бошқа намозга ўтгани амалга ошиб, у пешиндан чиқади.
Агар имом Қуръонга қараб тиловат қилса, Абу Ҳанифа (р.а) наздида намоз бузилади. Имомайн (р.а) наздида намоз бузилмайди. Яна қасддан салом бериш, сўзга жавоб бериш агарчи зикр билан бўлса ҳам, нажосатга сажда қилиш, инсонлардан сўраладиган нарсани намоз ичида сўраш, ейиш, ичиш, амали касир қилиш намозни бузади.
Амали касир мана булардир: Икки қўлга муҳтож бўладиган иш, намоз ўқувчини ўзи кўп ҳисоблайдиган иш, ташқаридан қараб турган кишини бу намоз ўқувчи эмас деб уйлайдиган даражадаги ишлари амали касир ҳисобланади.
Яна намозда макруҳлар ҳам борки биз уларни келтириб ўтирмасдан намоз ўқувчини олдидан ўтиш мавзусига ўтамиз Агар намозхоннинг олдидан аёл киши юриб ўтса намозни бузмайди. Бунга Расулуллоҳ (с.а.в)нинг мана бу ҳадислари далилдир:
ﻻﻳﻘﻂﻊﺍﻠﺼﻼﺓﻣﺮﻮﺮﺸﻰﺀ
“Яъни нарсанинг юриб ўтиши намозни бузмайди”.
Лекин ўтувчи одам гуноҳкор бўлади. Бунга мана бу ҳадис далилдир.
ﻠﻮﻋﻟﻢﺍﻠﻣﺎﺮﺑﻳﻦﻳﻮﻯﺍﻠﻣﺼﻟﻰﻣﺎﺫﺍﻋﻠﻳﻪﻣﻦﺍﻠﻮﺯﺮﻟﻮﻘﻒﺃﺭﺒﻌﻳﻦ
Яъни: “Намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтаётган киши ўзига қанчалик гуноҳ бўлишини билганида эди ўтмасдан қирқ муддат туриб қоларди”- деганлар.
Агар ўтувчи киши саждада бош қўядиган ердан ўтса ва уларнинг орасида девор бўлмаса супада намоз ўқиётган одам аъзоси олдидан ўтган одамнинг аъзосига баробар келса ўтувчи гуноҳкор бўлади.
Очиқ ерда намоз ўқиётган киши олдига сутра қўйиши лозим. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в) бу ҳақда шундай деганлар:
ﺇﺫﺍﺼﻠﻰﺃﺣﺪﻜﻢﻔﻰﺍﻠﺼﺣﺭﺍﺀﺃﻦﻳﺘﺧﺫﺃﻣﺎﻣﻪﺴﺘﺭﺓ
“Қайси бирингиз саҳрода намоз ўқисангиз, ўз олдига тўсиқ қўйсин” деганлар. Баландлиги бир зироъ, қалинлиги бармоқдек бўлиши лозим. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в): “Ҳар бирингиз саҳрода намоз ўқиганингизда олдига эгарчалик ҳам тўсиқ қўйишдан ожизмисиз?” деганлар. Сутрани намозхон яқинига, икки қошининг тўғрисига қўяди.
Имомнинг сутраси қавмга ҳам кифоя қилади. Расулуллоҳ Маккада шундай қилганлар.
Сутра қадалади, ташланмайди. Агар тўсиқ бўлмаса ё тўсиқ билан намозхон ўртасидан ўтса уни ишора билан қайтаради. Расулуллоҳ (с.а.в):
أﺪﺭﺀﻮﺍﻣﺎﺍﺴﺘﻂﻌﺘﻢ
“Кучингиз етганича тўхтатинг” деганлар. Лекин иккаласи жам қилинмайди.

👉 @diyonatli
❤1👍1
#Тарих_гувоҳдир

Шайх Албоний ва ҳадис илмида усулий аллома бўлмиш шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда ўртасида илмий мунозара бўлган эди. Бу хабарни менга вафотидан олдин шайх Муҳаммад Мунир раҳимаҳуллоҳ Мадина шаҳрига келганида айтиб берган эди.

Бу мунозара Риёз шаҳрида бўлди.

Шайх Абдулфаттоҳ:

– Сиз ҳадис илмининг олими ва муҳаддисмисиз?, – дея сўради.

Шайх Албоний:

– Шундай дейишади, – деб жавоб берди.

Шайх Абдулфаттоҳ:

– Унда бу илм санадларини қайси олимдан олгансиз, яъни қайси уламодан ўргангансиз?

Шайх Албоний:

– Китоблардан ўрганганман. (Яъни устозларим йўқ).

Шайх Абдулфаттоҳ:

– Ҳадис илми ҳадис аҳлидан ўрганилмас экан, китобдан илм олган инсон муҳаддис ҳисобланмайди! – деди ва яна давом этди:

– Сиз наҳв ва сарф (араб тили грамматикаси) ва бошқа илмларда ҳам олиммисиз, деб сўради ва у ердагиларга "Саҳиҳул Бухорий"ни келтиришларини айтди.

"Саҳиҳул Бухорий" китоби келтирилди.

Шайх Абу Ғудда китобнинг Ғазот бўлимини очиб, уни шайх Албонийга узатди ва:

– Бизга мана шу ҳадисни ўқиб беринг, – деди.

Шайх Албоний ҳадисни ўқий бошлади. Ҳадисдаги "ирбаъуу" калимасига етганида эса фатҳа билан "арбаъуу", дея ўқиди.

Ушбу калима фатҳа билан "арбаъуу" деб ўқилса "тўрт оёқлаб юринг", деган маънони ифодалайди. Агар касра билан "ирбаъуу", дейилса, унда "тўрт киши бўлиб юринглар", деган маънони англатади. (мазкур ҳадисда эса мулойим бўлинглар, деган маънода келтирилган).

Шунда шайх Абу Ғудда:

– Бўлди, сизнинг илмингиз даражасига "тўрт оёқлаб юриш"ингиз кифоя, илмда моҳир эмаслигингизга мана шу етади, – деди.

Сўнгра:

– Эй "тўрт оёқлаб юрувчи", бориб аввал луғат илмини ўрганинг, сўнгра эса ҳадис илми билан шуғулланасиз, – деди.

Аммо Саудлар оиласи ҳадис илмида илмсизликлари боис, шайх Албонийни Исломий университетда бир муддат ҳадис илми бўйича мударрис қилиб тайинлашди.

Ўша мударрислик муддатида Албоний шогирдларга бундай деган эди:

– Агар қўлимдан келганида эди, Мадина масжидидан Расулуллоҳнинг қабрини чиқариб ташлаб, масжиднинг яшил қуббасини бузиб ташлаган бўлар эдим.

Унинг шогирдларидан бири бўлмиш Жуҳаймон (Утайбий) эса 1400 ҳижрий йил бошида (1979 йил 20 ноябр) бомдод вақтида ҳарамга қурол-аслаҳали қўшин билан кириб Каъбатуллоҳни эгаллаб олди. Ҳарамнинг эшикларини ёпиб олиб, яқинларидан бирини “имом Маҳдий” дея эълон қилди. Каъбани тўплардан ўққа тутди. Ҳожи ва умрачилардан 1400 га яқин ҳалок бўлди ёки жароҳатланди.

Жуҳаймон бу ишларида Албонийдан олган дарсларига асосланган эди.

Ушбу фитнали ишларидан сўнг Албонийни Саудиядан чиқариб юборишди.

Баъзи одамлар эса бу инсонга алданиб қолишган ва ҳануз алданишмоқда.

Кўплаб олимлар, хусусан шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда, шайх Абдуллоҳ Сирожиддин Ҳалабий бу ҳақда сўзлашган.

Бу инсон ҳақида шайх, муҳаддис Муҳаммад Аввома:

– Албоний Ислом умматини парчалаб ташлади, – деган эди.

Шайх Муҳаммад Саъд Ҳаддод Ҳалабий.

👉 @diyonatli
❤1
ЖУМАНИНГ БОШҚА КУНЛАРДАН АФЗАЛЛИГИ

Савол: Жума куни ҳафтанинг бошка кунларидан афзал экани Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг хусусиятларидан ҳисобланадими? Яъни, у зот алайҳиссаломнинг олдинги пайғамбарлардан афзал қилинганлари сабабли шундай бўлганми? Ушбу куннинг бошқа кунлардан афзал қилиб хосланиши сабаби нима?

Жавоб: Жуманинг афзаллиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хусусиятларидандир. «Нузҳатул мажолис»да бундай дейилган: «Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: «Байтул мақдисдаги обидларнинг ибодатларидан, бошларидаги шукр саллаларидан, эгниларидаги сабр кўйлакларидан, қўлларидаги таваккул ҳассаларидан ажабланяпсизми? Эй Мусо, Муҳаммадий уммат учун жума кунидаги икки ракъат намоз ушбу ибодатлардан афзалдир. Сизга шанба кунини, Исога якшанба кунини, Иброҳимга душанба кунини, Закариёга сешанба кунини, Яҳёга чоршанба кунини, Одамга пайшанба кунини ва Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васалламга жума кунини хослаб бердим», деган».
Аммо бошқа кунлар ичидан айнан жума кунининг афзал қилиб хосланиши сабаби ҳақида кўнгилга қуйидагилар ҳам келади: «Жума куни ҳафта кунларининг охири бўлгани учун охир замон пайғамбарига хослаб берилишга ва кунларнинг саййиди бўлишга муносиб бўлган». Аллоҳ билувчидир.

"Нодир фатволар" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
“Бу ислом шариатининг раъйидир деманг. Балки Бу Ислом шариатининг хукмидир, денг. Чунки, Ислом шариати баъзан хато ёки тўғри бўлиши мумкин бўлган инсон фикрининг маҳсули эмасдир. Балки у Аллоҳ таолонинг қарори ва ҳикмати бўлиб, у ҳамиша ҳақ бўлади”.

Доктор Рамазон Бутий.

arabicuz

👉 @diyonatli
👍2❤1
ГУНОҲДАН САҚЛАНИШ ЭНГ МУҲИМ ВА УЛУҒ ИШ

Шунинг учун, Ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бир киши: "Бир одам бор, у гуноҳни ҳам кам қилади ва яхшиликни ҳам кам қилади. Яна бошқа бир одам бор, у гуноҳни ҳам кўп қилади ва яхшиликни ҳам кўп қилади. Улардан қайси бири сизнинг наздингизда маҳбуброқ?" деб сўради.
Ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар:
لا أعدل بالسلامة شيئا
"Мен омонликга бирор нарсани тенг қилмайман".
Яъни, гуноҳдан сақланиб омонлик топиш шундай амалки, унга бирор амал тенг кела олмайди. Шунга кўра, гуноҳдан сақланишни устун қўйиш лозим, нафллар ва зикрларга одатланмаган бўлса ҳам. Айни шуни баъзи зоҳидлар айтар эдилар-ки, улардан “Таҳажжуд борасида нима дейсиз?" деб сўралса, улар:
خف الله بالنهار ونم بالليل
“Кундузи Аллоҳдан қўрқиб юр ва тун бўйи ухла”, - деб жавоб берар эдилар.
Яъни, улар агар кундузи Аллоҳдан қўрқиб ҳаёт кечирсанг, у ҳолда тун бўйи ухласанг ҳам сенга ҳеч маломат йўқ, демоқчи бўлганлар. Аниқки, Аллоҳдан қўрқиб яшашлик гуноҳдан воз кечтиради. Агар бирор шахс шу тарзда Аллоҳдан қўрқиб ҳаёт кечирса, у ҳолда нафллар ўқимаслиги туфайли унга ҳеч қандай маломат йўқ. Худди шундай нақл қилинганки, бир улуғ зот бир кишини ўз қавмига: "Эй одамлар! Сизларни уйқу ҳалок қилиб қўйди", деяётганини эшитди. Шунда у улуғ зот шундай дея бошлади: "Йўқ, балки уларни уйғоқлик ҳалок қилиб қўйгандир".
Яъни, кечаси туриб нафллар ўқимасликдан булар ҳалок бўлмади, балки кундузи уйғоқ ҳолда Аллоҳга гуноҳ қилиш сабабли ҳалок бўлдилар. Шунга кўра, кечалари қилинадиган ибодатлар, нафллар ва вазифалар орқали гуноҳдан воз кечилиши шарт қилингандир.

Муфтий Шуъайбуллоҳ Хон МИФТАҲИЙ.


👉@diyonatli
👍3❤1