Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Бу шундай бўладики, намоз ўқувчиларнинг ҳар бирининг елкаси бошқаларнинг елкасига тўғри ва бир йўналишда параллел бўлиб, елкалар, бўйинлар ва оёқлар битта чизиқда бўлади, дейилган. (Иқтибос тугади)
Шайх айтади (яъни, шайх Ашроф Алий Таҳонавий): Агарда оёқни оёққа текказишнинг ҳақиқий маъноси олинганда ҳам сафни тўғирлаш учун иқомат вақтидаги жараён ирода қилинади. Чунки бу аъзолар ўртасини текказишлик сафни тўғирлашликнинг ҳосил қилиш йўлидир. Ҳадисда намозга киришгандан кейин ҳам мана шу ҳолатда қолишга далолат қиладиган нарса йўқ, кимки шу нарсани (яъни, намозни ичида ҳам оёқни оёққа текказишни) даъво қилса, унга далил келтирсин. (Иқтибос тугади)
Мен айтаманки (яъни, Зафар Аҳмад Усмоний Таҳонавий): Анас розияллоҳу анҳунинг “Бизларнинг ҳар биримиз елкамизни шеригимизнинг елкасига ва оёғимизни унинг оёғига теккизиб тутар эдик” деган сўзлари мазкур иш Набий с.а.в.нинг замонларида бўлган, ундан кейин давом этмаганлигига далолат қилади. Бу маънони Маъмарнинг ривояти очиқ-ойдин баён қилади. Унда “Агар бу нарса (яъни, оёқларни бир бирига текказиш) уларга нисбатан қилинганида, улар хуркак ҳачирдек қочиб кетардилар”, дейилган. Агар оёқни оёққа теккизиш намознинг қасд қилинган суннатларидан бир суннат бўлганда эди, саҳобаи киромлар буни тарк қилмаган бўлардилар ва ҳеч ким ундан қочмаган бўлар эди. Хуллас саҳиҳ гап биз айтган нарса, яъни, мазкур оёқни оёққа теккизишлик иқомат вақтида сафни тўғирлашликда муболаға қилиш учун бўлган. Иқоматдан кейин намознинг ичида бўлмаган. Буни англаб етинг! (Эълоус-сунан китобидан иқтибос тугади)
Фуқоҳолар намозхон қиёмда турганда қадамлари яқинлиги қай даражада бўлиши ҳақида ихтилоф қилганлар:
Шофеийлар бир қарич миқдорида бўлади деганлар.
Ҳанбалий ва Моликий мазҳаби фуқаҳолари оёқлар орасини кенг ҳам қилмасдан, бир бирига теккизиб ҳам олмасдан, балки ўртача, одатдагидан ошиб кетмаган ҳолда бўлишни мустаҳаб деганлар.
Бизнинг Ҳанафий фуқаҳоларимиз эса тўрт бармоқ миқдорида бўлиши суннат, чунки бу хушуъга яқиндир, деганлар. Лекин бу ўлчов миқдори оёқларини кенг қилишга узри йўқ кишилар учун белгиланган ўлчовдир. Аммо гавдаси катта, семиз ва барваста кишилар каби мўътадил мувозанатни сақлашда оёқлар орасини кенгроқ қўйишга эҳтиёжи бор кишиларга одатдаги ҳолатида туришга рухсат берилган. Чунки бундан мақсад узоқ вақт қиём ҳолатида турганда ҳам хушуъни йўқотмасдан туришга имкон яратиб берадиган даражада бўлишдир.

Фойдаланилган адабиётлар:
1. Саҳиҳул Бухорий
2. Сунани Абу Довуд
3. Эълоус Сунан
4. Ал-Фиқҳул исламийю ва адиллатуҳу
5. Ҳошиятут-Тоҳтовий

Қудратуллоҳ Сидиқметов

👉 @diyonatli
👍3❤1
Эришсам шукр, эришмасам сабр қиламан

Ризқ — кўп пул топиш дегани эмас, топилган пулни хотиржам сарфлаш демакдир. Ризқ – нон, ош, асал эмас. Меъда бу неъматларни ҳазм қилиши – ризқ. Дунё тўплаган одам мол-дунёсининг барини еган бўлдими? Йўқ, ҳар қанча уринма, фақат ризқингни ейсан.

Бир инсон: «Бир ширмой патир ҳасратидаман», деб йиғларди. Касал эди, нон еёлмасди. Қанчадан қанча бойлар бор, касаллиги туфайли истаган нарсасини еёлмайди. Қишлоққа борганда дов-дарахтларни кўриб баҳри дилим очилади. Сон-саноқсиз япроқлар бор. Ҳаммасининг ризқу насибаси бор, ризқи келмаса, қурийди. Атрофга қарайман, Аллоҳ мушукка мўйна кийдиради. Илонга қимматбаҳо тери. Текинга. Бу уларнинг ризқидир. Қўйлар шунча заҳарли ўтларнинг ичидан фойдали гиёҳ-ўтларни топиб ейди, ризқини топади. Бургутлар ўлган ҳайвонларнинг жасадини ейди, атроф топ-тоза бўлади. Чувалчанг лисони ҳол билан: «Мен ожизман, заифман», дейди. Аллоҳ чувалчангга тупроқдан ризқ беради. Денгиздаги балиқ «Мен ўзимга кўйлак тиколмайман», дейди. Аллоҳ балиққа либос бичади, тикиб кийдиради. Тағин ранг- баранг, безакли кийимлар кийдиради.

Ҳалол ризқ – иқтидор ва ихтиёр билан мутаносиб эмас. Яъни инсон ақлли ва меҳнаткаш бўлгани учун бойиб кетди, деган гап йўқ. Ризқни унга Аллоҳ насиб этган. Ишлаб топдим дейиш тўғри эмас, бу ўзини илоҳлаштирмоқ демакдир.

Қурбака сигирни кўриб, мен ҳам шундай бўламан, дебди. Шишибди, шишибди охир-оқибат пақ этиб ёрилибди. Ҳирс мана шудир. Ҳирс бой бўлишни истаган одамни еб битиради. Инсон Аллоҳнинг раҳмлилиги ва ҳукмронлигига сиғинса, ҳаловат топади. Бойлигини хотиржам еёлмаётганлар, уй олиб тинчгина яшолмаётганлар, ёстиғимиз остида жамғарган пулларни ҳузур билан еёлмаймиз.

Кузатганларимиз шуни тақозо қиладики, ҳаёт биз истагандек давом этмайди. Шундай экан, ҳирсмандликка ҳожат йўқ. Албатта, яхши яшаш учун ҳаракат қилиш керак. Бадавлат бўлиш, кўп пул топиб яхши яшаш учун ҳирс эмас, дастур керак. Ватан ва халқ манфаатини бойлик орттириш йўлида қурбон қилиб юбормаслик лозим. Бировларга ёрдам беришни, эҳтиёжмандларга мурувват кўрсатишни истаб бадавлат бўлиш учун ҳаракат қилинса, топгани баракали ва татимли бўлади. Бойликни севган инсон ҳирс билан эмас, қаноат билан талаб килсин, токи мол-дунё баракали ва татимли бўлиб келаверсин...

«Иймон ва ҳузун» китобидан.


👉 @diyonatli
👍2❤1
САЛОМНИНГ БАҲОСИ

Бир куни Ҳазрати Алининг ўғли Имом Ҳасан ҳузурларига чўрилари кириб салом берди ва у кишига қўлидаги бир шох райҳонни узатди. Шунда у зот чўрига қарата:
- Сен энди озодсан, - дедилар.
Ёнидагилар:
- Бир тутам райҳон олиб келгани учун чўрини ҳам озод қилинадими? - дейишди. Шунда суюкли пайғамбарнинг суюкли набиралари:
- Парвардигор: «Сизларга салом берилса, сизлар ундан яхшироқ ёки худди ўшандай қилиб алик олинглар», демаганми? - дедилар.

"Ривоятлар китоби"дан.

👉 @diyonatli
👍3❤1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Сарқитларнинг ҳукми | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
М У Ҳ И М К А С Б

Г. Форднинг бир дўсти унинг ишхонасига зиёрат учун келиб турар эди. Унинг диққатини тортган нарса, дўстининг ишхонасида ҳамма ўз иши билан банд, аммо бир одам қачон қараса, бир креслода оёқларини чалиштириб доим қахва ичиб ўтирган бўларди. Бир иш қилганини кўрмас эди. У одамга Форд катта маош ҳам тўлар эди.

Бир гал келганида, у одамни одатдагидек, ўз жойида қаҳва ичиб ўтирганини кўргач, чидолмай дўстидан сўради:
– Дўстим, хафа бўлмагин-у, мана шу одам менга ҳеч ёқмайди. Уни бирор марта бир фойдали иш қилганини кўрмадим. Яна сен унга яхшигина маош тўлар экансан!...

Форд деди:
– Дўстим! Агар сен унинг ўрнида ўтириб, унинг ҳаёлларини сура олганингда, сенга ҳам ўшанча маош тўлаган бўлардим.

👉 @diyonatli
❤1
УМРИНГ ЗИЁДА БЎЛГАЙ

📝 Эй Одам фарзанди!
▫️Сабр қилиб, тавозеъли бўл, Ўзим сени баланд қиламан.
▫️Менга шукр қил, Ўзим сени сероб қиламан.
Менга истиғфор айт, Ўзим гуноҳларингни кечираман.
▫️Агар Менга дуо қилсанг, ижобат этаман.
▫️Менга тавба қил, қабул этаман. Мендан сўра, ато қиламан.
▫️Садақа улаш, ризқингни баракали қилиб қўяман.
▫️Қариндошлар билан алоқани узмагин, умрингни зиёда қиламан.
▫️Давомли сиҳат билан Мендан офиятни талаб қил.
▫️Тинчлик танҳоликдадир.
▫️Ихлос рағбатдадир.
▫️Тавбада Аллоҳга тақво бор.
▫️Бойлик қаноатдадир.

"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
Шайтон йўлдан уриши мумкинми?

Шайтон ҳукмини ўзига ўхшаганларга ўтказади, дейди Аллоҳ. Биров бошқага ҳукмини ўтказиши учун икки томон бир-бирига ўхшаши ва ҳамжинс бўлиши керак. Гапимиз далили:
"Инс ва жин шайтонларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун латиф каломларни танларлар"
(Анъом сураси, 112-оят).

Шайтон ўзига ўхшаган шайтонларни бошқаради. Чунки ўхшашлик ҳукми билангина таъсирланиш ва боғлиқлик юзага келади.

Аммо Аллоҳга бандалик қиладиган инсонлар томон шайтонга йўл йўқдир.
Аллоҳ иблисга айтади: "Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг ҳукмронлигинг йўқдир"
(Ҳижр сураси, 42-оят).

Демак, "Мени шайтон йўлдан урди" деганнинг далил-ҳужжати йўқ. Биз ундай инсонга: "Чунки сен ўзинг унга ўхшаган шайтонсан!", деб жавоб берамиз.

(Доктор Мустафо Маҳмуд).

👉 @diyonatli
👍3❤1
🌙 "ҲАЖ ҚЎЛЛАНМАСИ" НОМЛИ МОБИЛ ИЛОВА ИШГА ТУШДИ!

🕋 Ҳаж сафари зиёратчилари учун “Ҳаж қўлланмаси” мобил иловаси ишлаб чиқилди.
Унда ҳаж зиёрати одоблари, унинг фарз амалларини бажариш тартиб-қоидалари, дуолар, Саудия Арабистонида жорий этилган янги тартиб-қоидалар, аэропорт, меҳмонхоналарда нималарга эътиборли бўлиш кераклиги каби масалалар батафсил баён этилганки, у барча ёшдаги кишилар учун қулайдир.

✅ Шунингдек, иловада муборак сафар давомида ўқиладиган дуолар аудио шаклида берилгани зиёратни мукаммал адо этишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга Ҳаж зиёратида қаерларга борилиши, зиёратгоҳларнинг тарихи ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

✅ Илова қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:
“Ҳаж қўлланмаси”
“Ҳаж дуолари”
“Сафарга тайёргарлик”
“Ислом тарихига оид жойлар”

📲 Юклаб олиш учун линклар:

🔹GooglePlay:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.devteam.hajguide

🔸AppStore:
https://apps.apple.com/uz/app/haj-qollanmasi/id1629805267

➡️ БАТАФСИЛ

#Ҳаж2022
@fitratuz / @muslimuzportal
❤1
ҲИДОЯТ (ИБРАТЛИ РИВОЯТ)

Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ Басра кўчаларидан бирида, йўл четида оғзидан хамр томчилаб турган мастни кўрди.
• У шу ҳолида: «Аллоҳ! Аллоҳ!» деб ётганди.
• Тезда бир идишда сув олиб келиб, Аллоҳнинг исмини пок оғизда зикр қилсин, дея унинг оғзини ювиб қўйибдилар.
• Ўша тунда туш кўрибдилар. Тушларида:
- Бизнинг ҳурматимиз учун унинг оғзини покладинг, сенинг ҳурматингдан биз унинг қалбини покладик!,-деган нидони эшитибдилар.
• Эрталаб бомдодда масжидга борсалар ҳалиги одам икки кўзи жиққа ёш сафда ўтирганмиш.
• Олдига яқинлашиб:
- Сизга нима бўлди?!,-деб сўрабдилар.
• Шунда у:
- Қалбимни поклаган Зот сизга ҳолимдан кечқурун хабар бердику!-, дебди.

(Ибн Қудома Мақдисий, «Китобут таввабийн»).

👉 @diyonatli
❤1
Сўзлаш намозни бузиши ва намозхоннинг олдидан ўтиш баёни


Шу ўринда намозни бузадиганларни биринчи гапириб ўтамиз. Кимки намоз асносида қасддан ё унитиб гапириб юборса намози бузилади. Имом Шофиий эсдан чиқиб ёки хато қилиб гапириб юборса бузилмайди деб, бу ҳадисни далил қилган:

ﺮﻔﻊﻋﻦﺃﻣﺘﻰﺍﻠﺧﻂﺎﺀﻮﺍﻠﻧﺴﻳﺎﻦﻮﻣﺎﺇﻧﺷﻜﺭﻫﻮﻋﻠﻳه

“Менинг умматимдан хато қилиб, унитиб ва мажбурланиб қилган ишларини Аллоҳ кечирди”.
Бизнинг далилимиз

ﺇﻦﺼﻼﺘﻧﺎﻫﺫﻩﻻﻳﺼﺢ ﻔﻴﻬﺎﺸﻰﺀﻣﻦﻜﻼﻡﺍﻠﻧﺎﺱﻮﺇﻧﻣﺎﻫﻰﺍﻠﺘﺴﺑﻳﺢﻮﺍﻠﺘﻬﻠﻳﻞﻮﻘﺮﺍﺀﺓﺍﻠﻘﺮﺁﻥ

Яъни: “Бизнинг намозимизда инсонларнинг сўзларидан бирон нарса ҳам дуруст бўлмайди. Бу намоз фақат қироат, тасбеҳ ва таҳлилдан иборат”.
Агар киши намозда инграса ёки оҳ тортса ёки товушини чиқариб йиғласа намозни бузади, агар бу йиғи жаннат ёки дўзахни эслашдан бўлса, намози бузилмайди.
Агар бу йиғи оғрик ёки мусибат сабабли бўлса намозини бузади. Яна узрсиз ҳарф ҳосил бўлса икки имом наздларида намоз бузилади. Кекириш ҳам шу хукмдадир. Аксага жавоб бериш ҳам намозни бузади.
Агар бир киши намоз ўқиётган бошқа кишига луқма берса ўша берувчини намози бузилади. Агар ўз имомига луқма берса намоз бузилмайди. Агар имом бошқа оятга ўтиб кетса, эслатувчининг намози бузилади.
Кимки пешин намозидан бир ракаат ўқиган бўлса, сўнгра аср намозига ё нафл намозга такбир айтиб киришса унинг бошқа намозга ўтгани амалга ошиб, у пешиндан чиқади.
Агар имом Қуръонга қараб тиловат қилса, Абу Ҳанифа (р.а) наздида намоз бузилади. Имомайн (р.а) наздида намоз бузилмайди. Яна қасддан салом бериш, сўзга жавоб бериш агарчи зикр билан бўлса ҳам, нажосатга сажда қилиш, инсонлардан сўраладиган нарсани намоз ичида сўраш, ейиш, ичиш, амали касир қилиш намозни бузади.
Амали касир мана булардир: Икки қўлга муҳтож бўладиган иш, намоз ўқувчини ўзи кўп ҳисоблайдиган иш, ташқаридан қараб турган кишини бу намоз ўқувчи эмас деб уйлайдиган даражадаги ишлари амали касир ҳисобланади.
Яна намозда макруҳлар ҳам борки биз уларни келтириб ўтирмасдан намоз ўқувчини олдидан ўтиш мавзусига ўтамиз Агар намозхоннинг олдидан аёл киши юриб ўтса намозни бузмайди. Бунга Расулуллоҳ (с.а.в)нинг мана бу ҳадислари далилдир:
ﻻﻳﻘﻂﻊﺍﻠﺼﻼﺓﻣﺮﻮﺮﺸﻰﺀ
“Яъни нарсанинг юриб ўтиши намозни бузмайди”.
Лекин ўтувчи одам гуноҳкор бўлади. Бунга мана бу ҳадис далилдир.
ﻠﻮﻋﻟﻢﺍﻠﻣﺎﺮﺑﻳﻦﻳﻮﻯﺍﻠﻣﺼﻟﻰﻣﺎﺫﺍﻋﻠﻳﻪﻣﻦﺍﻠﻮﺯﺮﻟﻮﻘﻒﺃﺭﺒﻌﻳﻦ
Яъни: “Намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтаётган киши ўзига қанчалик гуноҳ бўлишини билганида эди ўтмасдан қирқ муддат туриб қоларди”- деганлар.
Агар ўтувчи киши саждада бош қўядиган ердан ўтса ва уларнинг орасида девор бўлмаса супада намоз ўқиётган одам аъзоси олдидан ўтган одамнинг аъзосига баробар келса ўтувчи гуноҳкор бўлади.
Очиқ ерда намоз ўқиётган киши олдига сутра қўйиши лозим. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в) бу ҳақда шундай деганлар:
ﺇﺫﺍﺼﻠﻰﺃﺣﺪﻜﻢﻔﻰﺍﻠﺼﺣﺭﺍﺀﺃﻦﻳﺘﺧﺫﺃﻣﺎﻣﻪﺴﺘﺭﺓ
“Қайси бирингиз саҳрода намоз ўқисангиз, ўз олдига тўсиқ қўйсин” деганлар. Баландлиги бир зироъ, қалинлиги бармоқдек бўлиши лозим. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в): “Ҳар бирингиз саҳрода намоз ўқиганингизда олдига эгарчалик ҳам тўсиқ қўйишдан ожизмисиз?” деганлар. Сутрани намозхон яқинига, икки қошининг тўғрисига қўяди.
Имомнинг сутраси қавмга ҳам кифоя қилади. Расулуллоҳ Маккада шундай қилганлар.
Сутра қадалади, ташланмайди. Агар тўсиқ бўлмаса ё тўсиқ билан намозхон ўртасидан ўтса уни ишора билан қайтаради. Расулуллоҳ (с.а.в):
أﺪﺭﺀﻮﺍﻣﺎﺍﺴﺘﻂﻌﺘﻢ
“Кучингиз етганича тўхтатинг” деганлар. Лекин иккаласи жам қилинмайди.

👉 @diyonatli
❤1👍1
#Тарих_гувоҳдир

Шайх Албоний ва ҳадис илмида усулий аллома бўлмиш шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда ўртасида илмий мунозара бўлган эди. Бу хабарни менга вафотидан олдин шайх Муҳаммад Мунир раҳимаҳуллоҳ Мадина шаҳрига келганида айтиб берган эди.

Бу мунозара Риёз шаҳрида бўлди.

Шайх Абдулфаттоҳ:

– Сиз ҳадис илмининг олими ва муҳаддисмисиз?, – дея сўради.

Шайх Албоний:

– Шундай дейишади, – деб жавоб берди.

Шайх Абдулфаттоҳ:

– Унда бу илм санадларини қайси олимдан олгансиз, яъни қайси уламодан ўргангансиз?

Шайх Албоний:

– Китоблардан ўрганганман. (Яъни устозларим йўқ).

Шайх Абдулфаттоҳ:

– Ҳадис илми ҳадис аҳлидан ўрганилмас экан, китобдан илм олган инсон муҳаддис ҳисобланмайди! – деди ва яна давом этди:

– Сиз наҳв ва сарф (араб тили грамматикаси) ва бошқа илмларда ҳам олиммисиз, деб сўради ва у ердагиларга "Саҳиҳул Бухорий"ни келтиришларини айтди.

"Саҳиҳул Бухорий" китоби келтирилди.

Шайх Абу Ғудда китобнинг Ғазот бўлимини очиб, уни шайх Албонийга узатди ва:

– Бизга мана шу ҳадисни ўқиб беринг, – деди.

Шайх Албоний ҳадисни ўқий бошлади. Ҳадисдаги "ирбаъуу" калимасига етганида эса фатҳа билан "арбаъуу", дея ўқиди.

Ушбу калима фатҳа билан "арбаъуу" деб ўқилса "тўрт оёқлаб юринг", деган маънони ифодалайди. Агар касра билан "ирбаъуу", дейилса, унда "тўрт киши бўлиб юринглар", деган маънони англатади. (мазкур ҳадисда эса мулойим бўлинглар, деган маънода келтирилган).

Шунда шайх Абу Ғудда:

– Бўлди, сизнинг илмингиз даражасига "тўрт оёқлаб юриш"ингиз кифоя, илмда моҳир эмаслигингизга мана шу етади, – деди.

Сўнгра:

– Эй "тўрт оёқлаб юрувчи", бориб аввал луғат илмини ўрганинг, сўнгра эса ҳадис илми билан шуғулланасиз, – деди.

Аммо Саудлар оиласи ҳадис илмида илмсизликлари боис, шайх Албонийни Исломий университетда бир муддат ҳадис илми бўйича мударрис қилиб тайинлашди.

Ўша мударрислик муддатида Албоний шогирдларга бундай деган эди:

– Агар қўлимдан келганида эди, Мадина масжидидан Расулуллоҳнинг қабрини чиқариб ташлаб, масжиднинг яшил қуббасини бузиб ташлаган бўлар эдим.

Унинг шогирдларидан бири бўлмиш Жуҳаймон (Утайбий) эса 1400 ҳижрий йил бошида (1979 йил 20 ноябр) бомдод вақтида ҳарамга қурол-аслаҳали қўшин билан кириб Каъбатуллоҳни эгаллаб олди. Ҳарамнинг эшикларини ёпиб олиб, яқинларидан бирини “имом Маҳдий” дея эълон қилди. Каъбани тўплардан ўққа тутди. Ҳожи ва умрачилардан 1400 га яқин ҳалок бўлди ёки жароҳатланди.

Жуҳаймон бу ишларида Албонийдан олган дарсларига асосланган эди.

Ушбу фитнали ишларидан сўнг Албонийни Саудиядан чиқариб юборишди.

Баъзи одамлар эса бу инсонга алданиб қолишган ва ҳануз алданишмоқда.

Кўплаб олимлар, хусусан шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда, шайх Абдуллоҳ Сирожиддин Ҳалабий бу ҳақда сўзлашган.

Бу инсон ҳақида шайх, муҳаддис Муҳаммад Аввома:

– Албоний Ислом умматини парчалаб ташлади, – деган эди.

Шайх Муҳаммад Саъд Ҳаддод Ҳалабий.

👉 @diyonatli
❤1
ЖУМАНИНГ БОШҚА КУНЛАРДАН АФЗАЛЛИГИ

Савол: Жума куни ҳафтанинг бошка кунларидан афзал экани Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг хусусиятларидан ҳисобланадими? Яъни, у зот алайҳиссаломнинг олдинги пайғамбарлардан афзал қилинганлари сабабли шундай бўлганми? Ушбу куннинг бошқа кунлардан афзал қилиб хосланиши сабаби нима?

Жавоб: Жуманинг афзаллиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хусусиятларидандир. «Нузҳатул мажолис»да бундай дейилган: «Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: «Байтул мақдисдаги обидларнинг ибодатларидан, бошларидаги шукр саллаларидан, эгниларидаги сабр кўйлакларидан, қўлларидаги таваккул ҳассаларидан ажабланяпсизми? Эй Мусо, Муҳаммадий уммат учун жума кунидаги икки ракъат намоз ушбу ибодатлардан афзалдир. Сизга шанба кунини, Исога якшанба кунини, Иброҳимга душанба кунини, Закариёга сешанба кунини, Яҳёга чоршанба кунини, Одамга пайшанба кунини ва Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васалламга жума кунини хослаб бердим», деган».
Аммо бошқа кунлар ичидан айнан жума кунининг афзал қилиб хосланиши сабаби ҳақида кўнгилга қуйидагилар ҳам келади: «Жума куни ҳафта кунларининг охири бўлгани учун охир замон пайғамбарига хослаб берилишга ва кунларнинг саййиди бўлишга муносиб бўлган». Аллоҳ билувчидир.

"Нодир фатволар" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
“Бу ислом шариатининг раъйидир деманг. Балки Бу Ислом шариатининг хукмидир, денг. Чунки, Ислом шариати баъзан хато ёки тўғри бўлиши мумкин бўлган инсон фикрининг маҳсули эмасдир. Балки у Аллоҳ таолонинг қарори ва ҳикмати бўлиб, у ҳамиша ҳақ бўлади”.

Доктор Рамазон Бутий.

arabicuz

👉 @diyonatli
👍2❤1
ГУНОҲДАН САҚЛАНИШ ЭНГ МУҲИМ ВА УЛУҒ ИШ

Шунинг учун, Ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бир киши: "Бир одам бор, у гуноҳни ҳам кам қилади ва яхшиликни ҳам кам қилади. Яна бошқа бир одам бор, у гуноҳни ҳам кўп қилади ва яхшиликни ҳам кўп қилади. Улардан қайси бири сизнинг наздингизда маҳбуброқ?" деб сўради.
Ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар:
لا أعدل بالسلامة شيئا
"Мен омонликга бирор нарсани тенг қилмайман".
Яъни, гуноҳдан сақланиб омонлик топиш шундай амалки, унга бирор амал тенг кела олмайди. Шунга кўра, гуноҳдан сақланишни устун қўйиш лозим, нафллар ва зикрларга одатланмаган бўлса ҳам. Айни шуни баъзи зоҳидлар айтар эдилар-ки, улардан “Таҳажжуд борасида нима дейсиз?" деб сўралса, улар:
خف الله بالنهار ونم بالليل
“Кундузи Аллоҳдан қўрқиб юр ва тун бўйи ухла”, - деб жавоб берар эдилар.
Яъни, улар агар кундузи Аллоҳдан қўрқиб ҳаёт кечирсанг, у ҳолда тун бўйи ухласанг ҳам сенга ҳеч маломат йўқ, демоқчи бўлганлар. Аниқки, Аллоҳдан қўрқиб яшашлик гуноҳдан воз кечтиради. Агар бирор шахс шу тарзда Аллоҳдан қўрқиб ҳаёт кечирса, у ҳолда нафллар ўқимаслиги туфайли унга ҳеч қандай маломат йўқ. Худди шундай нақл қилинганки, бир улуғ зот бир кишини ўз қавмига: "Эй одамлар! Сизларни уйқу ҳалок қилиб қўйди", деяётганини эшитди. Шунда у улуғ зот шундай дея бошлади: "Йўқ, балки уларни уйғоқлик ҳалок қилиб қўйгандир".
Яъни, кечаси туриб нафллар ўқимасликдан булар ҳалок бўлмади, балки кундузи уйғоқ ҳолда Аллоҳга гуноҳ қилиш сабабли ҳалок бўлдилар. Шунга кўра, кечалари қилинадиган ибодатлар, нафллар ва вазифалар орқали гуноҳдан воз кечилиши шарт қилингандир.

Муфтий Шуъайбуллоҳ Хон МИФТАҲИЙ.


👉@diyonatli
👍3❤1
НИЯТИНГИЗ ҚАЙ ДАРАЖАДА ХОЛИС

Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳдан сидқидилдан шаҳидликни сўраса, гарчи кўрпасида ўлса ҳам, Аллоҳ уни шаҳидлар мартабасига етказади», дедилар».
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида сидқидилдан қилинган ниятнинг қанчалар фазилатли эканини баён қилмокдалар. Ушбу ҳадисдан мусулмон одам улуғ мақомларга эришишни сидқидилдан тилаб юриши лозимлигини тушуниб оламиз. Сидқидилдан сўралмаса, ҳеч бир нарсага эришиб бўлмайди. Жумладан, Исломда банда учун энг олий мартаба ҳисобланган шаҳидлик мартабасига ҳам ана шундай тилак орқали эришилади. Чунки шундай тилак бўлмаса, ҳеч ким жиҳодга чиқиб, ўлимнинг юзига тик боқа олмайди. Ушбу ва бошқа ҳадислардаги сидқидилдан ният қилиш маъноси банданинг бировга билдирмай, холис қалб ила ўзи билан Аллоҳ ўртасида аҳд қилишидир.
Агар бундай нарса бошқа бировга билдирилса, риёга кириб қолади. Шунинг учун ҳам ана шундай ният қилган одамга шаҳидлик мартабаси ваъда қилинмокда.
Эҳтимол, бугунги ҳаётимиздаги муваффақиятсизликларимизнинг сабаби ниятларнинг сидқидилдан бўлмаётганидандир. Ниятимиз бузилиб, Аллоҳнинг розилигини эмас, бошқа нарсаларни тилашимиздандир.
Шунинг учун ниятимизни тузатайлик!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
"Амаллар ниятга боғлиқ" китобидан.


👉 @diyonatli
❤1👍1
МАШАҚҚАТГА САБР

Кунлардан бир кун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотимайи Заҳро (розияллоҳу анҳо)нинг уйларига келиб:
– Ўғилчаларим қани? – деб Ҳасан ва Ҳусайнни сўрадилар.
Фотима (розияллоҳу анҳо) жавоб берди:
– Эрталаб турсак уйимизда ейдиган нарса қолмабди. Аллоҳ таолога ҳамдлар айтдик. Али менга: “Мен уларни олиб кетаман. Уйда ҳеч нарса қолмабди, тағин сенга ғалва қилиб қолишмасин”, деб иккаласини олиб яҳудийникига кетди.
Расули акрам ўша томонга юзландилар. Бориб қарасалар, набиралари ҳовуз бўйида ўйнаб ўтиришибди. Ёнларида бир қанча хурмо. У зот:
– Эй Али, кун қизимасдан буларни олиб уйга қайтмайсанми? – дедилар.
– Эрталаб турсак, уйда ҳеч нарса қолмаган экан. Эй Аллоҳнинг Расули! Бироз ўтириб турсалар, Фотимага ҳам хурмо тўплаб олардим, – деди Али (розияллоҳу анҳу).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўтириб турдилар. Али (розияллоҳу анҳу) яҳудийнинг хурмосини териб берар ва бир пақир хурмога бир дона хурмо ҳақ олар эди. Хурмодан териб олгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Ҳасан ва Ҳусайнлар билан уйга қайтдилар.
Фотима (розияллоҳу анҳо) мана шундай ҳаётга чидамли бўлиб, чиройли сабр қилар эди. Аллоҳ таолога кўплаб ҳамдлар айтар эди. Ҳаётидан мамнун, турмушидан рози эди.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
​Ҳожатларни раво қилишда ўқиладиган дуолар:

1. Одамларнинг макридан сақланиш дуоси: "Вауфаввизу амрий Илаллоҳ, инналлоҳа басирун билъибад".

2. Ёмонликлардан сақланиш дуоси: "Ҳасбуналлоҳу ваниъмал вакийл".

3. Ғам-ташвишдан қутилиш дуоси: "Ла илаҳа илла анта субҳанака инни кунту миназзолимийн".

4. Касалликни даф қилиш ва йўқолган нарсани қайтариш дуоси: "Инни массанияззурру ва анта арҳамурроҳимийн".

5. Уйланишни осонлаштириш дуоси: "Робби инни лима анзалта илайя мин хойрин фақир".

6. Фарзанд кўриш дуоси: "Робби ла тазарний фардан ва анта хойрул варисийн"

👉 @diyonatli
👍2❤1
УЛАР ҚАНДАЙ ЯШАШАР ЭДИ?

Саҳобалардан бирининг ҳаёти билан яқиндан танишайлик. Али ибн Абу Толиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари ва жигаргўшалари билан ҳаёт кечирар эди. Али розияллоҳу анҳу эрта тонгда уйғониб хотини Фотима розияллоҳу анҳо билан егулик таом қидириб кетишар, аммо топа олмай қийналишар эди. Бир куни Али қаттиқ совуқлиги туфайли устига қалин пўстин кийиб, Мадина атрофига иш қидириб кетди. Экинзори бор бир яҳудийни танир эди. Экинзорни кичик эшигидан кирган эди, ҳалиги яҳудий: "Эй аъробий! Кел, ҳар челак чиқарган хурмога биттадан хурмо бераман", - деди. Али розияллоҳу анҳу бир қанча вақт ишлаб, қўллари қавариб, жисми толиқиб, ҳар челак ҳисобига биттадан хурмони қўлга киритиб, ундан пайғамбар алайҳиссаломга ҳам улашиб, қолганини Фотима розияллоҳу анҳо билан кун бўйи еб юришди.
Улар мана шундай ҳаёт кечиришган эди. Лекин шундоқ яшашга қарамасдан, уйлари саодат, завқ, нур ва шодликка тўлар эди. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборилган ҳақ дин билан яшашар эди. Ва яна шундай бир қалб қувончи, ҳақ ва ботилни кўрадиган руҳий қувватга эга эдилар.
Энди Қоруннинг саодати қаерда? Ёки Ҳомонни шодлиги ва хотиржамлиги қаерда? Биринчисиники дафн қилинган, иккинчисиники эса лаънатланган.
"Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани кофирларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Бу дунёдаги ҳаётнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Дунё ҳаёти эса фақат алдагувчи матодир" (Ҳадид, 20).
Ҳақиқий саодат Билол, Салмон ва Аммор розияллоҳу анҳуларда эди. Чунки Билол ҳақ учун азон айтиб чақирар эди. Салмон эса ҳамиша ростгўй эди. Аммор розияллоҳу анҳу эса аҳдига вафо қилар эди.
"Ана ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган энг чиройли амаллари қабул қилурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмоклик гуноҳларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилингувчи ҳаққирост ваъдадир" (Аҳқоф сураси, 16-оят).

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
ОИЛАЛАР ТИНЧ-ТОТУВ БЎЛИШИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш учун нима қилиш керак? Қандай йўл тутсак, хонадонимиз тинч-тотув бўлади, фарзандларимиз кўзлари қувончдан порлайди?

Бунинг учун қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:
Биринчидан: оила тинчлиги мустаҳкам имон-эътиқод, миллий қадриятларимизга содиқлик, бир-бирини тушуниш каби хислатларга асосланади. Ота-болаларимиз борига шукр, йўғига сабр қилиб яшашган. Ҳозир кўп ёшлар борига қониқмайди. Агар рўзғорда озроқ етишмовчилик бўлиб қолса, дод-фарёд солиб ҳаётдан нолийди. Аслида ота-боболаримиз биздек фаровон, қулай, тўкин-сочин турмушга эга бўлмасалар-да, қаноат қилишган, ўзаро ҳурматда бўлишган, арзимас нарсаларни деб бир-бирларини ҳақорат қилишмаган, оила мустаҳкамлигини сақлаб қолишган.
Яна бир жиҳатни эслатиб ўтиш лозим: баъзи ёшлар одоб-ахлоқ, имон-эътиқодга нисбатан "эскилик сарқити” деб қараб, ўзларича Европа маданиятига тақлид қиладилар. Ваҳоланки, бу “маданият” чиққанига ҳали кўп бўлмади. Ҳозир Европанинг ақл-идрокли одамлари бу “маданият”дан безор бўлиб, руҳий покликка ҳаракат қилишмоқда. Шундай бир пайтда бунақа чиркин одатларга имон-эътиқодли ота-боболар авлодлари эргашиши жуда ачинарли.
Иккинчидан: ёшларни катта ҳаётга тайёрлаб бориш керак. Афсуски, кўпчилик ота-оналар латта-путта, мебел, гилам, парда каби майда-чуйда нарсаларга бор эътиборини қаратиб, асосий вазифани: қизни турмушга тайёрлаш, йигитни ҳақиқий эркак, мард, жасур оила бошлиғи қилиб тарбиялашни унутиб қўймоқда. Оилалар бузилишига мана шу нарса асосий сабаб, десак хато бўлмайди.
Оила қураётган йигитга "талоқ нима”, “маҳр нима”, “хотиннинг ҳақи нима”, “аёлга қандай муомала қилиш керак” каби масалаларни пухта ўргатиш лозим. Оила қуриш арафасида турган йигит, айниқса, талоқ масаласини жуда яхши билиб олиши, ҳуда-беҳудага талоқ қилиш кўп муаммоларга сабаб бўлишини англаб етиши зарур. Акс ҳолда арзимас жанжал билан хотинини уч талоқ қилиб, боши берк кўчага кириб қолади, домлама-домла юриб сарсон-саргардон бўлади.
Турмушга чиқаётган қизга эрнинг ҳақ-ҳуқуқларини, хожасига, қайнота-қайнонасига қандай муомала қилишни, фарзанд тарбиялаш, рўзғор тебратиш, овқат пишириш, кир ювишни пухта ўргатилади.
Учинчидан: ёшларни мол-дунёга ружу қўйишдан асраш, уларга эзгу фикрларни сингдириб, ҳаётда юқори мақсадлар билан яшашни ўргатиш талаб этилади. Муҳими сабрли бўлишни, қаноат қилишни таълим бериш билан оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш мумкин.
Тўртинчидан: оилалар тинч бўлишида қайнота-қайнонанинг ҳам ўрни катта. Улар ёшларга ўрнак бўлиб, ҳаёт сабоқларини ўргатиб боришлари лозим. Ёшлар бирон хатога йўл қўйишса, “Болам-бўтам”, қилиб тўғри йўлга солсалар, олам гулистон. Зинҳор ёшлар ўртасига тушиб, ғайрлик қилиш, ўғлини келинидан қизғаниш ярамайди. Бу нарса йўқ жойдан жанжал келтириб чиқаради.

БУНИ ЁДДА ТУТИНГ!
Муаттар бўй таратувчи гулнинг тикани бўлганидек оиланинг ҳам қийинчиликлари бўлади. Агарт гул тиканлар ичида яшашга рози бўлмаганида, гўзал ранг, ҳушбўй ҳидга эга бўлмасди. Оила боғининг тиканларини ҳам сабр, шукр билан қарши олиш ила бахтга эришилади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
БИРОР НАРСАГА БЎЛГАН МУҲАББАТ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор нарсага бўлган муҳаббатинг кўр ва кар килади», деганлар. Бухорий(тарихда), Абу Довуд, Ибн Можа, Аҳмад, Табароний, Байҳақий ва бошқалар бошқа санад билан ривоят қилган.

Бас, ким дунёга муҳаббат қўйса, у уни Аллоҳ(амри) дан кўр ва кар қилади. Ким Аллоҳга муҳаббат қилса, У Зот уни (балои) нафсидан кўр ва кар қилади. Зотан, дунё уни охиратдан тўсади. Нафс эса Аллоҳдан тўсади. Банданинг дунёси унинг нафси ва шаҳватларидан бошқа нарса эмас. Бас, у(дунё)нинг сеҳри унга Ҳорут ва Морутнинг сеҳридан кўра яқиндир. Зотан, унинг нафси ва дунёсининг сеҳри аслийдир. Ҳорут ва Морутнинг сеҳри келгиндидир. Келгинди эса аслийча бўлмас.

👉 @diyonatli
❤1