Ҳожатларни раво қилишда ўқиладиган дуолар:
1. Одамларнинг макридан сақланиш дуоси: "Вауфаввизу амрий Илаллоҳ, инналлоҳа басирун билъибад".
2. Ёмонликлардан сақланиш дуоси: "Ҳасбуналлоҳу ваниъмал вакийл".
3. Ғам-ташвишдан қутилиш дуоси: "Ла илаҳа илла анта субҳанака инни кунту миназзолимийн".
4. Касалликни даф қилиш ва йўқолган нарсани қайтариш дуоси: "Инни массанияззурру ва анта арҳамурроҳимийн".
5. Уйланишни осонлаштириш дуоси: "Робби инни лима анзалта илайя мин хойрин фақир".
6. Фарзанд кўриш дуоси: "Робби ла тазарний фардан ва анта хойрул варисийн"
👉 @diyonatli

👍2❤1
УЛАР ҚАНДАЙ ЯШАШАР ЭДИ?
Саҳобалардан бирининг ҳаёти билан яқиндан танишайлик. Али ибн Абу Толиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари ва жигаргўшалари билан ҳаёт кечирар эди. Али розияллоҳу анҳу эрта тонгда уйғониб хотини Фотима розияллоҳу анҳо билан егулик таом қидириб кетишар, аммо топа олмай қийналишар эди. Бир куни Али қаттиқ совуқлиги туфайли устига қалин пўстин кийиб, Мадина атрофига иш қидириб кетди. Экинзори бор бир яҳудийни танир эди. Экинзорни кичик эшигидан кирган эди, ҳалиги яҳудий: "Эй аъробий! Кел, ҳар челак чиқарган хурмога биттадан хурмо бераман", - деди. Али розияллоҳу анҳу бир қанча вақт ишлаб, қўллари қавариб, жисми толиқиб, ҳар челак ҳисобига биттадан хурмони қўлга киритиб, ундан пайғамбар алайҳиссаломга ҳам улашиб, қолганини Фотима розияллоҳу анҳо билан кун бўйи еб юришди.
Улар мана шундай ҳаёт кечиришган эди. Лекин шундоқ яшашга қарамасдан, уйлари саодат, завқ, нур ва шодликка тўлар эди. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборилган ҳақ дин билан яшашар эди. Ва яна шундай бир қалб қувончи, ҳақ ва ботилни кўрадиган руҳий қувватга эга эдилар.
Энди Қоруннинг саодати қаерда? Ёки Ҳомонни шодлиги ва хотиржамлиги қаерда? Биринчисиники дафн қилинган, иккинчисиники эса лаънатланган.
"Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани кофирларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Бу дунёдаги ҳаётнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Дунё ҳаёти эса фақат алдагувчи матодир" (Ҳадид, 20).
Ҳақиқий саодат Билол, Салмон ва Аммор розияллоҳу анҳуларда эди. Чунки Билол ҳақ учун азон айтиб чақирар эди. Салмон эса ҳамиша ростгўй эди. Аммор розияллоҳу анҳу эса аҳдига вафо қилар эди.
"Ана ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган энг чиройли амаллари қабул қилурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмоклик гуноҳларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилингувчи ҳаққирост ваъдадир" (Аҳқоф сураси, 16-оят).
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

❤1
ОИЛАЛАР ТИНЧ-ТОТУВ БЎЛИШИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш учун нима қилиш керак? Қандай йўл тутсак, хонадонимиз тинч-тотув бўлади, фарзандларимиз кўзлари қувончдан порлайди?
Бунинг учун қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:
Биринчидан: оила тинчлиги мустаҳкам имон-эътиқод, миллий қадриятларимизга содиқлик, бир-бирини тушуниш каби хислатларга асосланади. Ота-болаларимиз борига шукр, йўғига сабр қилиб яшашган. Ҳозир кўп ёшлар борига қониқмайди. Агар рўзғорда озроқ етишмовчилик бўлиб қолса, дод-фарёд солиб ҳаётдан нолийди. Аслида ота-боболаримиз биздек фаровон, қулай, тўкин-сочин турмушга эга бўлмасалар-да, қаноат қилишган, ўзаро ҳурматда бўлишган, арзимас нарсаларни деб бир-бирларини ҳақорат қилишмаган, оила мустаҳкамлигини сақлаб қолишган.
Яна бир жиҳатни эслатиб ўтиш лозим: баъзи ёшлар одоб-ахлоқ, имон-эътиқодга нисбатан "эскилик сарқити” деб қараб, ўзларича Европа маданиятига тақлид қиладилар. Ваҳоланки, бу “маданият” чиққанига ҳали кўп бўлмади. Ҳозир Европанинг ақл-идрокли одамлари бу “маданият”дан безор бўлиб, руҳий покликка ҳаракат қилишмоқда. Шундай бир пайтда бунақа чиркин одатларга имон-эътиқодли ота-боболар авлодлари эргашиши жуда ачинарли.
Иккинчидан: ёшларни катта ҳаётга тайёрлаб бориш керак. Афсуски, кўпчилик ота-оналар латта-путта, мебел, гилам, парда каби майда-чуйда нарсаларга бор эътиборини қаратиб, асосий вазифани: қизни турмушга тайёрлаш, йигитни ҳақиқий эркак, мард, жасур оила бошлиғи қилиб тарбиялашни унутиб қўймоқда. Оилалар бузилишига мана шу нарса асосий сабаб, десак хато бўлмайди.
Оила қураётган йигитга "талоқ нима”, “маҳр нима”, “хотиннинг ҳақи нима”, “аёлга қандай муомала қилиш керак” каби масалаларни пухта ўргатиш лозим. Оила қуриш арафасида турган йигит, айниқса, талоқ масаласини жуда яхши билиб олиши, ҳуда-беҳудага талоқ қилиш кўп муаммоларга сабаб бўлишини англаб етиши зарур. Акс ҳолда арзимас жанжал билан хотинини уч талоқ қилиб, боши берк кўчага кириб қолади, домлама-домла юриб сарсон-саргардон бўлади.
Турмушга чиқаётган қизга эрнинг ҳақ-ҳуқуқларини, хожасига, қайнота-қайнонасига қандай муомала қилишни, фарзанд тарбиялаш, рўзғор тебратиш, овқат пишириш, кир ювишни пухта ўргатилади.
Учинчидан: ёшларни мол-дунёга ружу қўйишдан асраш, уларга эзгу фикрларни сингдириб, ҳаётда юқори мақсадлар билан яшашни ўргатиш талаб этилади. Муҳими сабрли бўлишни, қаноат қилишни таълим бериш билан оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш мумкин.
Тўртинчидан: оилалар тинч бўлишида қайнота-қайнонанинг ҳам ўрни катта. Улар ёшларга ўрнак бўлиб, ҳаёт сабоқларини ўргатиб боришлари лозим. Ёшлар бирон хатога йўл қўйишса, “Болам-бўтам”, қилиб тўғри йўлга солсалар, олам гулистон. Зинҳор ёшлар ўртасига тушиб, ғайрлик қилиш, ўғлини келинидан қизғаниш ярамайди. Бу нарса йўқ жойдан жанжал келтириб чиқаради.
БУНИ ЁДДА ТУТИНГ!
Муаттар бўй таратувчи гулнинг тикани бўлганидек оиланинг ҳам қийинчиликлари бўлади. Агарт гул тиканлар ичида яшашга рози бўлмаганида, гўзал ранг, ҳушбўй ҳидга эга бўлмасди. Оила боғининг тиканларини ҳам сабр, шукр билан қарши олиш ила бахтга эришилади.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

БИРОР НАРСАГА БЎЛГАН МУҲАББАТ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор нарсага бўлган муҳаббатинг кўр ва кар килади», деганлар. Бухорий(тарихда), Абу Довуд, Ибн Можа, Аҳмад, Табароний, Байҳақий ва бошқалар бошқа санад билан ривоят қилган.
Бас, ким дунёга муҳаббат қўйса, у уни Аллоҳ(амри) дан кўр ва кар қилади. Ким Аллоҳга муҳаббат қилса, У Зот уни (балои) нафсидан кўр ва кар қилади. Зотан, дунё уни охиратдан тўсади. Нафс эса Аллоҳдан тўсади. Банданинг дунёси унинг нафси ва шаҳватларидан бошқа нарса эмас. Бас, у(дунё)нинг сеҳри унга Ҳорут ва Морутнинг сеҳридан кўра яқиндир. Зотан, унинг нафси ва дунёсининг сеҳри аслийдир. Ҳорут ва Морутнинг сеҳри келгиндидир. Келгинди эса аслийча бўлмас.

Балолар муолажаси
Кимнинг бошига бир бало тушиб, уни аритишни истаса, энг енгил ҳолатда тасаввур қилсин. Савобини кўз олдига келтириб, ундан каттароғи ҳам бошига тушиши мумкинлигини хаёл қилсин. Шунда устидаги бало канчалик енгиллигини ҳис этади. Унинг кетишини гавдалантиради. Қийинчилик бўлмаганида, роҳат топиладиган пайтлардан умид қилинмас эди.
"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.

Таҳажжуд нима дегани?
— Таҳажжудми... инсон муҳаббат куйида юрганида туннинг ярмида уйғониб кетиб, севгилисини соғиниб, ишққа ўзини буткул топширади. Таҳажжуд ҳам шундай, яъни ширин уйқудан уйғониб, Аллоҳга чинакам таслимиятни ҳис этиш демакдир... Роббингнинг Севгисига бурканмоқ учун ғафлатни тарк этмоқдир таҳажжуд.
"Сузукота - Билим ва тарбия маскани.

❤1👍1🔥1
Бирон ибодатни амалга оширсанг, яқийн- аниқ ишонч билан бажаргин. Тажриба қилиб кўраман, уриниб кўраман демагин. Маймун ибн Меҳрон деди: “Мен садақа қиламан ва (бунинг натижасида) мол-мулким зиёда бўлганини кўраман. Унинг дўсти садақа қилди ва деди: “Эй Маймун, (мен садақа қилдим лекин) менинг молим (ортиш ўрнига) камайдику?”.
Шунда Маймун ибн Меҳрон унга қарата: “Мен Роббим билан аниқ ишонч, ато этишига қатъий ишонганим ҳолда муомала қиламан. Сен бўлсанг, тажриба қилиб кўрасан. (Яъни, садақа қиласану, лекин Аллоҳ сенинг молингни зиёда қиладими, ёки йўқми аниқ ишонмайсан”.
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
arabicuz

Муқтадий (имомга иқтидо қилувчи) таъаввуз (аъузу...) ва тасмияни (бисмиллаҳни) ўқийдими?
Жавоб: Таъаввуз билан тасмияни ўқиш қироат қилувчи учун суннатдир. Шунинг учун ҳам имом ҳамда ёлғиз ўқувчи таъаввуз ва тасмияни айтади. Муқтадий эса қироат қилмайди. Шу сабабли у ушбу лафзларни айтмайди
(«Шарҳул виқоя»)

ҚАЛБИНГ ИЛЛАТЛАРДАН ҲОЛИМИ?
Қалб соғломлиги ва холислиги – дунё ва охиратдаги бахт-саодат омилларидан биридир.
Қалбнинг хиёнат, ҳасад, нафрат ва бошқа касалликлардан саломат бўлиши дунё ва охиратда хотиржамлик ва саодатга элтади: «У кунда на молу-давлат ва на бола-чақа фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келган кишиларгагина (фойда берур)»
(Шуаро сураси, 88-89—оятлар).
Кин ва иллатлардан ҳоли, соғлом қалб берилган Абу Бакр розияллоҳу анҳу каби улуғ саҳобаларнинг ҳаётларига бир назар ташланг.
доктор Носир Сулаймон Умар

❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ҳурматли обуначилар!
Мана ўзингизни хабарингиз бор куни кеча ислом динининг бешинчи устуни бўлган ҲАЖ ибодатини амалга ошириш учун Пискент туманимиздан ўттизга яқин фуқароларимиз жўнаб кетишди.
Бу амал банданинг дунё ва охиратда саодат топишига сабаб бўлади.“Одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чорлагин! (Шунда) улар сенга (Каъбага) пиёда ва ҳар қандай туяда узоқ йўллардан келурлар. Улар ўз (диний ва дунёвий)
манфаатларига шоҳид бўлиш учун ва маълум кунларда (Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларига (қурбонлик учун сўйишда)Аллоҳ номини зикр қилиш учун келурлар. Бас, ундан ўзларингиз ҳам еяверингиз, бечора камбағалларга ҳам едирингиз!” (Ҳаж сураси, 27-28-оятлар).
Ҳажга кетган ҳамма мусулмонларни ибодатлари қабул қилиниб, онадан туғилгандек гуноҳлардан покланиб
келишларини маълум бир сабабларга кўра бора олмаганларга келаси йили боришликларини Аллоҳ насиб қилсин.
Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм

🙏3👍2❤1
АЁЛНИНГ ЁЗИЛГАН ТАҚДИРИ.
Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳа мисоли. Бу турмуш Оиша онамизнинг Аллоҳга муҳаббатларини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди..
Яхши аёл дунёдаги энг ёмон одамга хам турмушга чиқиши мумкин.
Фиръавннинг хотини Осиё розияллоҳу анҳа мисоли.
Бу турмуш Осиё онамизнинг Аллоҳга муҳаббатини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди..
Ёмон аёл дунёдаги энг ёмон одамга хам турмушга чиқиши мумкин.
Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил мисоли.
Бу турмуш уларнинг Аллохга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди..
Ёмон аёл дунёдаги энг яхши инсонга ҳам турмушга чиқиши мумкин.
Лут алайҳиссаломнинг кофир хотини мисоли.
Бу турмуш кофир аёлнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаханнам вожиб бўлди..
Аёл хеч ким билан турмуш қурмаслиги ҳам мумкин.
Марям онамиз мисоли. Шунда ҳам Аллоҳ унинг даражасини дунёдаги барча аёллардан устун қилиб қўйди ва жаннат вожиб бўлди...
Азизларим ҳар биримиз Аллоҳ томонидан такдиримизга ёзилган жуфтимизга шукр қилаб, камчилик ва хатоларини гўзал йўл билан тузатишга ҳаракат қилиб, кечириб биргаликда сабр билан яшаб ўтсак ажаб эмас бизларга ҳам жаннат васлига етишни Аллоҳ таоло насиб этса.

ЖАҲАННАМДА ОЛОВ ЙЎҚ ЭКАН!
Бир куни халифа Ҳорун Ар-Рашид тахтда ўтирар экан, унинг ҳузурига, устибоши тупроққа беланган ҳолда Баҳлул Доно кириб келди. Унинг бу ҳолини кўрган Ҳорун Ар-Рашид: “Эй Баҳлул! Сен қаердан келаяпсан? Бу ҳолинг нима?” деди. Баҳлул Доно: “Эй халифа ҳазратлари! Мен жаҳннамдан келаяпман” деди. Унинг бу жавобидан бир сесканиб тушган Ҳорун Ар-Рашид шошиб қолганидан: “Сен жаҳаннамга нега борган эдинг” деди. Баҳлул Доно: “Менга олов керак бўлдида, у ердан ўт ёқиш учун олов олишга борган эдим” деди. Ҳорун Ар-Рашид ҳайрон ҳолда кулиб: “Ундан олов келтирдингми?” деди. Баҳлул Доно: “Йўқ! Ундан олов келтира олмадим. Чунки, мен жаҳаннамнинг посбонлари билан кўришдим ва уларга: "Менга олов беринглар" десам, улар менга: “Эй Баҳлул! сен бу ердан олов тополмайсан. Чунки оловни ҳар ким дунёдан ўзи олиб келади” дея мени қайтариб юборди” деди. Бу жавобнинг қаршисида Халифа Ҳорун Ар-Рашиднинг тили гапга айланмай қолди. Халифа узоқ вақт кўз ёши тўкканидан сўнг: “Эй Баҳлул! Сен ҳақ гапни айтдинг” деди.

ИМОМЛИК ШАРТЛАРИ
1. Балоғатга етган бўлмоқлиги, гўдакка имом бўлиш дуруст эмас.
2. Эркак киши бўлмоқлиги. Аёлни эркакка имом бўлиши дуруст эмас. Аммо аёл аёлларга имом бўлса макруҳлик билан дурустдир.
3. Имомнинг кироати намозни бузмайдиган даражада тажвидли бўлиши, лекин муқтадийлар ичида қори бўлса ўша ўтгани афзал.
4. Имомнинг сийдик томиб туриши, эл чиқиб туриши, доимий қон оқиши каби узрли ҳолати бўлмаслиги.
5. Имомнинг ўзи имомга иқтидо қилган бўлмаслиги, агар у масбуқ бўлса ҳам.
6. Имомга иқтидо қилувчи сафда имомдан олдинга ўтиб кетмаслиги.
7. Иқтидо қилувчининг имомга эргашишни ният қилиши. Аммо имом ўзининг имомлигини ният қилиши суннат ҳисобланади. Агар имом аёлларга имомлик қилаётган бўлса, имомликни ният қилиши вожибдир.
8. Имомнинг ҳолати муқтадийнинг ҳолати билан мувофиқ бўлиши. Фарз ўқиётган киши нафл ўқиётганга иқтидо қилиши дуруст эмас ва шу кабилар.
9. Имом билан муқтадийнинг намози ҳар хил бўлмаслиги. Масалан: Аср ўқиётган имомга пешин ўқиётган кишини иқтидо қилиши дуруст эмас.
10. Имом билан муқтадий эркакларнинг ораларини тўрт ё кўпроқ аёллар ажратиб қўймаслиги. Агар имом билан муқтадий эркакларнинг орасида аёл туриб қолса орқадагиларни намози бузилади.
11. Имом билан муқтадий орасида кичик қайиқ сиғадиган миқдор анҳор бўлмаслиги ёки арава ўтадиган кенгликда йўл бўлмаслиги.
12. Имомга эргашувчи имомнинг таҳорати синган, деб билмаслиги шарт. Имомни таҳоратсизлигини билган кишини шу имомга иқтидоси дуруст эмас.
Имомга иқтидо қилувчининг ҳолатлари:
Имомга эргашувчи ё мудрик ё масбуқ бўлади. Мудрик намозининг барини имом билан бирга ўқиган киши.
Масбуқ имомга иқтидо қилишда кеч қолган киши.
Имомликка ҳақлирок киши ким?
Имомликка намоз ҳукмларини билувчи, намознинг бузилиши ё дуруст бўлишини билувчироқ олим киши ҳақлирокдир.
2. Бу киши солиҳ бўлиб ошкора фаҳш, гуноҳлардан сақланган бўлмоқлиги ҳам шартдир.
Кейин қироати чиройлироқ киши, сўнгра тақводоррок, сўнг ёши улуғрок, кейин эса хулқи гўзалрок киши имомликка ҳақлироқ ҳисобланади. Булар масжидда тайинланган имом ё унинг вазифасидаги киши бўлса ва намозни бузмай ўқиб бера олсалар, имомликка ўз масжидларида бошқалардан кўра ҳақли бўладилар.

👍3❤1
Балолар муолажаси
Кимнинг бошига бир бало тушиб, уни аритишни истаса, энг енгил ҳолатда тасаввур қилсин. Савобини кўз олдига келтириб, ундан каттароғи ҳам бошига тушиши мумкинлигини хаёл қилсин. Шунда устидаги бало канчалик енгиллигини ҳис этади. Унинг кетишини гавдалантиради. Қийинчилик бўлмаганида, роҳат топиладиган пайтлардан умид қилинмас эди.
"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.
👉 @diyonatli
Кимнинг бошига бир бало тушиб, уни аритишни истаса, энг енгил ҳолатда тасаввур қилсин. Савобини кўз олдига келтириб, ундан каттароғи ҳам бошига тушиши мумкинлигини хаёл қилсин. Шунда устидаги бало канчалик енгиллигини ҳис этади. Унинг кетишини гавдалантиради. Қийинчилик бўлмаганида, роҳат топиладиган пайтлардан умид қилинмас эди.
"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.
👉 @diyonatli
👍2❤1
Намозга ният тил билан бўлишининг тарифи
Ибодатга ният қилиш дил билан бирга тил билан ҳам бўлишининг жоиз ёки жоиз эмаслиги борасида Ислом оламида аввалдан ихтилофлар мавжуддир. Аҳли суннатнинг тўрт мазҳаб аҳли уни анъанавий васатийлик йўлига кўра ҳал қилиб келганлар.
Бироқ, ўша даврларданоқ Ибн Таймия ва унинг шогирди Ибн ал-Қаййим аҳли суннат ва жамоага қарши ўлароқ тил билан ният қилишни, айниқса, намоз ва таҳоратда қалб билан бирга қўшиб тил билан ҳам ният қилиш мумкинлигини инкор қилиб, унинг саҳиҳ ҳадиси шарифларда йўқлигини ошкор қилган ва бу бидъат деб оламга жар солган ҳамда ихтилофларнинг авж олишига ўзининг ҳиссасини қўшган олимлар сифатида тарихда қолди (Ибн Таймия. ал-Фатово ал-Кубро. 2-жилд. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1987. – Б. 96-97). Охирги икки асрдан бери, хусусан, ушбу давримизда Ибн Таймия ва унинг шогирдининг гаплари ва фатволарини олиб, бу борадаги ихтилофлар ва тушунмовчиликларнинг авж олишига, кучайишига сабабчи бўлаётганлар ҳам топилиб қолмоқда.
Ниятни дил билан бирга тил билан ҳам бўлишининг ҳукми уч мазҳаб аҳли уламолари томонидан мандуб (мустаҳаб) дейилган. Ҳанафийликдан бошқа уч мазҳаб – шофиъийлик, моликийлик ва ҳанбалийликда қалб билан бирга тил билан ҳам ният қилиш мандуб амал ҳисобланади, бидъат эмас (Қаранг: Ибн Қудома ал-Ҳанбалий. Ал-Муғний. 1-жилд. – Риёз: Дор ал-олам ал-кутуб, 1997. – Б. 132; Имом ан-Нававий аш-Шофиъий. Минҳож ат-толибин ва умдат ал-муфтиййин. – Байрут: Дор ал-минҳож, 2001. – Б. 96; Шамсиддин Муҳаммад ибн Хатиб аш-Ширбиний. Муғний ал-муҳтож шарҳ Минҳож. 1-жилд. – Байрут: Дор ал-маърифат, 1997. – Б. 231; Шайх Солиҳ ал-Азҳарий ал-Моликий. Жавоҳир ал-иклил шарҳ Мухтасар ал-Халил. 1-жилд. – Байрут: Мактабат ал-сақофия, 1347. – Б. 46). Тўрт мазҳаб уламолари томонидан тил билан ният қилишни суннат, дейдиган уламолар ҳам бор.
Аввало, "ният" сўзи луғатда "азму қарор қилмоқ, бирор нарсани қасд этмоқ" маъносида бўлиб, у фиқҳда "Ишлар мақсадларига боғлиқ" деган қоида асосида ишлаб чиқилган ҳукмдир. Мазкур қоида эса Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг машҳур ҳадиси асосида шакллантирилган:
إِنَّمَا الأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى
"Албатта амаллар ниятларга боғлиқдир. Ҳар бир кимса учун ният қилган нарсаси бўлур..." (Бухорий, 1/1; Абу Довуд, 2/2203; Ибн Можжа, 4/4227; Байҳақий, 1/181 ва бошқалар).
Мазкур ҳадиси шарифга кўра ибодатларда ният қилиш шарт – яъни, фарз ҳисобланади. Ибодатларнинг барчасида ният фарзми ёки айримларида фарз, бошқаларида суннатми? Мана шу масалада мазҳаблар орасида фарқ бор. Барча ибодатларда ҳам ният шарт эмаслиги ўз-ўзидан маълум. Никоҳда ният қилинмаса ҳам никоҳ ҳақиқий никоҳ бўлаверади. Кир ювиш, маконни пок сақлаш, сатри аврат кабилар ҳам ибодат, лекин уларда ният шарт ҳисобланмайди. Шунга кўра қайси амалларда ният бўлиши лозим? Билиш ўринлики, ибодатлар икки хил бўлади. Аслида ибодатликка қасд қилинганларга, яъни асос эътибори ва моҳияти ила ибодат ҳисобланадиганларга ҳамда ундай бўлмайдиган, балки қасд қилинган ибодатга қўшимча равишда амалга ошириладиган тоатларга бўлинади. Ўз-ўзидан ибодат, бошқа ибодатларга боғланмаган тоатлар "ибодати мақсуда" дейилади. Бунга намоз, рўза, закот, ҳаж кабилар киради. Бошқа ибодатларга боғлиқ бўлганлари, масалан, "ибодати мақсуда"ларнинг саҳиҳ бўлишида шарт қилинган қўшимча ибодатлар эса "ибодати ғайри мақсуда" дейилган. Бунга таҳорат қилишни киритиш мумкин. Демак, ҳанафийликка кўра "ибодати мақсуда"ларда ният шарт, "ибодати ғайри мақсуда"ларда эса ният шарт эмас (Қаранг: Убайдуллоҳ ибн Масъуд ибн Тож аш-шариъа ал-Бухорий. Шарҳ Виқоя. 1-жилд. – Лакнау: Юсуфий, 1327. – Б. 61-62).
Ниятнинг қалб билан бирга тил билан ҳам бўлиши ҳақидаги баҳс "ибодати мақсуда" дейилган ибодатларда қўзғалади. Таҳоратда, кийим ювишда, қўл ювишда ва бошқа шунга ўхшаш ишларда бу борада сўз юритмаган маъқул. Уларда қалб билан ният қилиш ҳар кимнинг ўзининг ихтиёрида бўлгандан кейин унга: "Тил билан ҳам ният қиласан ёки қилмайсан" дейиш тўғри эмас.

Ният қалбнинг ишидир. Зотан, инсон бирор нарсага азму қарор қилса ҳам қалбида қилади, қасд қилса ҳам қалбида қилади. Бинобарин, ибодатлардаги ниятларнинг ҳам қалбдагиси эътиборлидир; фақат тил билан "ният қилдим" дейишнинг эътибори йўқ. Бунга ҳанафийларнинг фиқҳий манбаларида фатволар, фиқҳий қарашлар тўлиб ётибди.
Жумладан, "Фатовойи Баззозия"да ният ҳақида булар ёзилган:
النية عمل القلب لا اللسان كما يدلّ عليه حدّها و هى انبعاث القلب على امر من الامور حتى لو كان فى قلبه صلوة الفجر مثلا فجرى على لسانه الظهر فهو فى الفجر اذا كان فى قلبه عند التكبير
"Ният қалбнинг амалидир, тилнинг эмас. Чунончи ниятнинг ҳадди-чегараси бунга далолат қилади. У қалбнинг бирорта ишга йўналтирилишидир. Масалан, қалбида бомдод намози бўлса-ю, тилида пешин айтилса, у бомдод ҳисобланаверади. Агар такбир айтиш вақтида қалбида шу бўлса" (Ибн ал-Баззоз ал-Кардарий. Фатовойи Баззозия. – Қозон, 1889. 1-жилд. – Б. 25).
Бурҳониддин Марғинонийнинг "ал-Ҳидоя" асарида бундай дейилади:
و النية هى الإرادة و الشرط ان يعلم بقلبه اى صلوة يصلى اما الذكر باللسان فلا معتبر به
"Ният – ирода қилишдир. Шарт шуки, қайси намозни ўқиётганини билсин! Тил билан эслашга келсак, унинг эътибори йўқдир" (Бурҳониддин Марғиноний. Ал-Ҳидоя. 1-жилд. – Лакнау: Юсуфий, 1314. – Б 90).
"Хулосат ул-фатово"да эса бундай ибораларни ўқиймиз:
و فى الأصل النية ان يقصد بقلبه
"Аслида ният қалби билан қасд қилмоқликдир" (Тоҳир ибн Аҳмад ибн Абдуррашид ал-Бухорий. Хулосат ал-фатово. 1-жилд. Лакнау: Мунший Навол кишвар, 1911. – Б. 79).
"Жавҳарат ан-наййира"да эса мана булар қайд қилинган:
و اعلم ان النية لا تتأدى باللسان لانها ارادة و الإرادة عمل الفلب لا عمل اللسان لان عمل اللسان يسمى كلاما لا ارادة
"Билгинки, ният тил билан адо бўлмайди. Чунки, ният ирода қилишдир. Ирода эса қалбнинг иши, тилнинг иши эмас. Зотан, тилнинг ишини калом дейилади, ирода эмас"(Абу Бакр ибн Али ал-Ҳаддодий. Жавҳарат ан-наййира шарҳ Мухтасар ал-Қудурий. 1-жилд. – Истанбул: Матбаъа Ориф, 1319. – Б. 62).
"Бадойеъ ус-санойеъ"да эса қуйидагича келтирилган:
فالنية هى الإرادة فنية الصلاة هى إرادة الصلوة لله تعالى على الخلوص و الإرادة عمل القلب
"Демак, ният иродадир. Намознинг нияти у Аллоҳ таоло учун холис намоз ўқишни ирода қилишдир. Ирода эса қалбнинг ишидир" (Абу Бакр ал-Косоний. Бадойеъ ус-санойеъ фий тартиб аш-шаройеъ. 1-жилд. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, (йили кўрсатилмаган). – Б. 127).
"Шарҳ ан-Ниқоя"да эса мана бу тарзда баёнот берилган:
و لا عبرة بالنطق باللسان وحده حتى لو نطق بظهر و نوى عصرا يكون عصرا
"Ёлғиз тил билан нутқ қилишнинг эътибори йўқ. Ҳатто агар пешинни нутқ қилса-ю, асрни ният қилса, аср бўлади" (Али ал-қори. Шарҳ ан-Ниқоя. 1-жилд. – Қозон, 1904. – Б. 113).
Имом Муҳаммад аш-Шайбоний биров уйидан ҳажни ирода қилиб чиқса ва эҳром кийса, эҳром кийиш вақтида ҳаж қилишни ният қилмаса, ҳажи жоиз бўлади, деган. Шунингдек, биров закот учун молидан қирқдан бирини ажратиб, бирор фақирни топиб, уни берса, лекин бераётганда закотни ният қилмаса ҳам закоти закот бўлади. Шунингдек, бир кимса намоз ўқийман деб таҳорат олса, бошқа ишга машғул бўлмаса, дарҳол келиб намозга киришса, намози намоз бўлади. Сабаби бу ҳолатларнинг ҳаммасида унинг қалбида ният бор. Тили билан ният қилишга эҳтиёж йўқ (Қаранг: Абу Бакр ал-Косоний. Бадойеъ ус-санойеъ фий тартиб аш-шаройеъ. 1-жилд. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, (йили кўрсатилмаган). – Б. 129; Тоҳир ибн Аҳмад ибн Абдуррашид ал-Бухорий. Хулосат ал-фатово. 1-жилд. Лакнау: Мунший Навол кишвар, 1911. – Б. 79).
Демак, ниятнинг жойи қалб бўлгани боис биров фақат тилида ният қилса-ю, дилида нияти ва қасди бўлмаса, унинг эътибори йўқ.
"ал-Ҳидоя"нинг энг машҳур ва энг эътиборли шарҳларидан бири "Фатҳ ал-қадир" соҳиби Камолиддин ибн ал-Ҳумом мазкур асарида: "Баъзи ҳофизлар саҳиҳ йўл билан ҳам, заиф йўл билан ҳам намоз бошланишида "Фалон намозни ўқийман" деганга ўхшаш ният қилишлар Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ҳам, саҳоба ва тобеъинларнинг бировидан ҳам ривоятлар собит бўлмаган, балки Расулуллоҳ (с.а.в.) намозга турсалар такбир айтишларигина нақл қилинган, демак, бу – тил билан ният қилиш бидъат, деганлар" деб зикр қилган (Камолиддин ибн ал-Ҳумом. Фатҳ ал-қадир.

1-жилд. – Миср: Амирия, 1310. – Б. 186). Бироқ, намоздан бошқа ибодатларда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг тил билан ният қилганлари ҳақида ривоятлар мавжуддир.
Ибодатларга тил билан ният қилиш ҳақида сароҳатан келган учта далил бор. Улардан бири ҳаж учун, иккинчиси қурбонлик учун, учинчиси эса истихора учундир. Ниятни тил билан талаффуз қилишлик бидъат деган ҳукмдан бидъат дегувчиларнинг ўзлари томонидан айрим амаллар мустасно қилинган. Илмий тадқиқотлар ва Фатво бериш доимий қўмитаси муфтий Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раислигида тил билан ният қилиш борасида чиқарган фатвосида унинг бидъат туридан ҳаж, умра ва қурбонликда тил билан ният қилишни истисно қилган (Фатво № 1507-4). Хуллас, тил билан ният қилинган амаллар ҳақидаги далиллар қуйидагича:
1) Имом Байҳақий томонидан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобия Зубоъа бинт аз-Зубайр (р.а.)га ҳажга қандай ният қилишни ўргатганлар. Муҳаддислар ушбу ҳадиснинг исноди борасида гап-сўз қилмаганлар:
عن ضباعة بنت الزبير قال قالت يا رسول الله إني أريد الحج فكيف أهل بالحج قال قولي اللهم إني أهل بالحج إن أذنت لي به وأعنتني عليه ويسرته لي وإن حبستني فعمرة وإن حبستني عنهما جميعا فمحلي حيث حبستني
Зубоъа бинт аз-Зубайр (р.а.): "Эй Расулуллоҳ, мен ҳажни ирода қилмоқдаман, ҳажга қандай таҳлил айтаман?" деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга: "Аллоҳумма инний уҳиллу би-л-ҳажжи ин азинта лий биҳи ва аънатаний ъалайҳи ва йассартаҳу лий ва ин ҳабистаний фа-умратун ва ин ҳабистаний ъанҳума жамиъан фа-маҳаллий ҳайсу ҳабистаний" ("Эй, Аллоҳим! Агар менга изн берсанг, унга ёрдам берсанг, менга осон қилсанг, мен ҳажга таҳлил айтаман. Агар мени ушлаб қолсанг, у умра бўлсин. Агар икковидан ҳам ушлаб қоладиган бўлсанг, менинг ўрним, қаерда ушлаб қолсанг, шу ерда бўлади") деб айтгин!" дедилар (Байҳақий, 5/9897).
Мазкур ривоят бошқача лафзлар билан бошқа муҳаддисларнинг саҳиҳ тўпламларида келтирилган (Қаранг: Муслим, 2/1207; Термизий, 3/941; Абу Довуд, 2/1778; Насоий, 2/3747; Ибн Можжа, 3/2938; Табароний, 11/11909; Дорақутний, 3/2456; Ибн Ҳиббон, 9/3775; Аҳмад, 1/3117; Баззор, 2/4839; Таҳовий, "Мушкил ал-асор", 13/5161; Ибн Абу Шайба, 3/14283).
2) Расулуллоҳ (с.а.в.) қурбонлик қилишларидан олдин ушбу қурбонликлари ким учун ва нима учун қилинаётганини тил билан ҳам айтиб ният қилар эдилар. Бу ҳақида Ойша онамиз (р.а.)дан ривоят етиб келган:
ثُمَّ قَالَ :« بِسْمِ اللَّهِ اللَّهُمَّ تَقَبَّلْ مِنْ مُحَمَّدٍ وَآلِ مُحَمَّدٍ وَمِنْ أُمَّةِ مُحَمَّدٍ» ثُمَّ ضَحَّى بِه
"Сўнгра "Бисмиллоҳ, эй Аллоҳим! Муҳаммаддан ва Муҳаммад оиласидан ва Муҳаммад умматидан қабул айла!" дедилар, кейин уни қурбонлик қилиб сўйдилар" (Муслим, 3/1967; Абу Довуд, 3/2794; Байҳақий, 9/18964; Ибн Ҳиббон, 13/5915; Аҳмад, 6/24535; Таҳовий, 4/6223).
Демак, қурбонлик қилганда ҳам тил билан ният қилиш саҳиҳ ҳадисга биноан жоиз экан.
3) Истихора намози ва истихора дуоси мавжудлиги кўпчиликка маълум. Уни Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шахсан ўзлари умматларига таълим берганлар. Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) бу ҳақида бундай деб эслаган:
كان النبي صلى الله عليه و سلم يعلمنا الاستخارة في الأمور كالسورة من القرآن
"Расулуллоҳ (с.а.в.) бизларга ишлар борасидаги истихорани Қуръондан бир сурани ўргатгандек таълим берганлар" (Бухорий, 2/1162; "ал-Адаб ал-муфрад", 1/703 ва бошқалар).
Истихора намози ва унинг дуосини ўргатар эканлар, Расулуллоҳ (с.а.в.) мана бундай деб марҳамат қилганлар:
إذَا هَمَّ أحَدُكُمْ بالأمْرِ فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ مِنْ غَيْرِ الفَرِيضَةِ، ثُمَّ لِيَقُلِ : اللَّهُمَّ إنِّي أسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وأسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأسألُكَ مِنْ فَضْلِكَ العَظِيم
"Сизлардан биронтангиз бирор ишга қасд қилса, фарздан ташқари икки ракъат намоз ўқисин! Сўнгра: "Аллоҳумма инний астахийрука би-илмика ва астақдирука би-қудратика ва асъалука мин фазлика-л-азим" ("Эй, Аллоҳим! Мен сенинг илминг ила истихора қиламан, қудратингдан қувват истайман, улуғ фазлингдан сўрайман...") десин" (Бухорий, 2/1162; Термизий, 2/480; Абу Довуд, 1/1540; Насоий, 3/5581; Ибн Можжа, 1/1383; Табароний, 10/10421; Байҳақий, 3/4700; Аҳмад, 3/14748; Нававий, "ал-Азкор", 1/341).

Юқоридаги саҳиҳ ривоятдан маълум бўлиб турибдики, истихорада тил билан истихора қилинишини Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўзлари ўргатганлар.
Намозда тил билан ният қилишни бидъат дегувчиларнинг эса ақлий далиллари бор, холос. Улар ният тил билан қилинишини бидъат ёки ҳаром дейилган очиқ ва аниқ далилларни келтира олишмайди. Ибодатларда, хусусан, намозда қалб билан бирга қўшиб тил билан ҳам ният қилишни тўрт мазҳаб уламолари суннат ёки мустаҳаб дейишларига юқоридаги учта саҳиҳ ривоят далил ҳисобланади. Зотан, тўрт мазҳабда ҳам фиқҳий асос тўртта нарса устига барпо қилинган. Улар Қуръон, суннат, ижмоъ ва қиёсдир. Мана шу охирги масдар – қиёсга кўра ҳаж, қурбонлик ва истихорадаги тил билан ният қилишнинг жоизлиги бошқа ибодатларнинг барчасига, жумладан, намозга ҳам татбиқ қилиниши мумкин.
Шунинг учун ҳам мазҳаб уламоларидан қуйидаги фиқҳий фикрлар фатво сифатида ўртага ташланган:
الا انّ الذكر باللسان مع عمل القلب سنة فالأولى ان يشتغل قلبه بالنية و لسانه بالذكر و يده بالرفع
"Бироқ, қалб амали билан бирга тил билан зикр қилиш суннатдир. Яхшиси шуки, қалбини ният билан, тилини зикр билан, қўлини кўтариш билан машғул қилсин!" (Абу Бакр ибн Али ал-Ҳаддодий. Жавҳарат ан-наййира шарҳ Мухтасар ал-Қудурий. 1-жилд. – Истанбул: Матбаъа Ориф, 1319. – Б. 62).
و يحسن ذلك لاجتماع عزيمته
"Мана шу – ниятда тил билан ҳам зикр қилиш азимат-қасднинг жам бўлиши учун яхши бўлади" (Бурҳониддин Марғиноний. Ал-Ҳидоя. 1-жилд. – Лакнау: Юсуфий, 1314. – Б 91).
فإن قصد بقلبه و ذكر بلسانه فهو افضل عندنا
"Бас, агар қалби ила қасд қилса, тили билан зикр қилса, бу бизнинг наздимизда афзалдир" (Тоҳир ибн Аҳмад ибн Абдуррашид ал-Бухорий. Хулосат ал-фатово. 1-жилд. Лакнау: Мунший Навол кишвар, 1911. – Б. 79).
Ният қалб билан бирга тил билан ҳам бўлишининг афзал жиҳатини Камолиддин ибн ал-Ҳумом бундай изоҳлайди: "Чунки инсоннинг хаёли паришон бўлиб юриши ғолиб бўлади. Агар тил билан зикр қилса, уни жамлашга ёрдам бўлади" (Камолиддин ибн ал-Ҳумом. Фатҳ ал-қадир. 1-жилд. – Миср: Амирия, 1310. – Б. 186).
Мавлоно Али ал-қори эса бундай деган: "Чунки тил дилларнинг таржимонидир. Бу амални машойихлар қалбни қувватлаш ёки васвасани даф қилиш учун бидъати ҳасана сифатида гўзал иш деб ҳисоблаганлар" (Али ал-қори. Шарҳ ан-Ниқоя. 1-жилд. – Қозон, 1904. – Б. 113).
Хулоса ўрнида шуни айтиш ўринлики, ибодатларнинг барчасида ният қалб билан бўлса эътиборга олинади. Дилда ният бўлмаса-ю, тил билан "ният қилдим" дейиш кифоя қилмайди. Ҳаж, қурбонлик ва истихора каби амалларда тил билан ҳам ният қилиш борасида саҳиҳ ҳадисларда маълумотлар бўлгани боис унга қиёс қилиб, намозда ҳам дилга қўшиб тил билан ҳам ният қилишнинг афзаллигини айтиш мумкин. Бунда хотиржамлик, хаёлни бир жойга тўплаш, васвасани ҳайдаш каби яхши ишлар содир бўлади. Хусусан бу нарса авомлар учун ўта фойдалидир. Зотан, уларнинг айримлари қалб билан ҳам ният қилишни билишмайди. Уларга ният қилишни ўргатиш мақсадида ҳам тил билан айтиладиган ният ибораларини ўргатиш мақсадга мувофиқдир. Бинобарин, намозда қалб билан бирга тил билан ният қилишни залолатга етаклайдиган бидъатга чиқариш асло жоиз эмас. Шунинг учун ҳам тўрт мазҳаб уламолари бугунги кунгача тил билан ният қилишни суннат, афзал, мустаҳаб, мандуб деб ҳисоблаб келганлар. Ихтилофлардан узоқ бўлиш ва сақланиш мақсадида мазҳабларнинг анъанавий фатволарига амал қилмоқ энг мақбул ишдир. Ҳаммамизни ихтилофларга қўшилиб қолишдан Ўзи асрасин!
Ҳамидуллоҳ Беруний

ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ...
«Эй Одам фарзанди!
Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг.
▪️Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. ▪️Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. ▪️(Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. ▪️Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. ▪️Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. ▪️Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. ▪️Менинг султонлигим каби султонлик йўқдир. ▪️Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан ифтор қилдираман. ▪️Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади.
▪️Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман.
✳ Мен Парвардигорман, Мени танинглар.
✳ Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар.
✳ Мен сақловчиман, Мендан сақлашимни сўранглар.
✳ Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар.
✳ Мен гуноҳларни кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар.
✳ Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари юринглар.
✳ Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар.
✳ Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар.
✳ Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг».
"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

👍4❤1
МИНГ МАДРАСАЛИ ЎЛКА
Юнон муаррихи Страбон милоддан анча илгари Турон ўлкасини “Минг шаҳарли диёр” деб таърифлаган экан. Бухоро, Самарқанд, Насаф, Кеш ва Ўкуз ҳамда Яксарт дарёлари атрофидаги шаҳарларнинг маданий-маърифий ҳаётини ўрганаётиб, Страбоннинг машҳур таърифини ўзгача шаклда кашф этдик. Кутилмаганда кўз ўнгимизда узоқ ўтмиш қаъридан “Минг мадрасали ўлка” бўй кўрсатди.
Юртимиздаги мадрасалар тарихи 1200 йил наридаги ҳаёт билан боғланиб, кўплари ҳақиқий олий ўқув юртлари – ўз даврининг чинакам университетлари эди. Бу илм даргоҳларида Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий, Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, Абу Исо Термизий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Хожа Аҳмад Яссавий, Аҳмад Югнакий, Маҳмуд Кошғарий, Маҳмуд Замахшарий, Нажмиддин Умар Насафий, Бурҳониддин Марғиноний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари жаҳонга танилган кўплаб алломалар ва ижодкорлар етишиб чиққан. Мадрасалар маърифат масканлари бўлиш қаторида Турон ҳудудида сақланиб қолган барча қадимий, тарихий, меъморий ёдгорликларнинг салмоқли қисмини ташкил этади.
Мадрасалар тарихи, улардан ёдгорлик бўлиб турган сирли обидалар миллатни ўз ўтмиши, аждодлари бунёд этган маданият ва маърифат билан тез ҳамда осон таништиради.
"Ҳижрий-қамарий тақвим"дан.