Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.66K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
МИНГ МАДРАСАЛИ ЎЛКА

Юнон муаррихи Страбон милоддан анча илгари Турон ўлкасини “Минг шаҳарли диёр” деб таърифлаган экан. Бухоро, Самарқанд, Насаф, Кеш ва Ўкуз ҳамда Яксарт дарёлари атрофидаги шаҳарларнинг маданий-маърифий ҳаётини ўрганаётиб, Страбоннинг машҳур таърифини ўзгача шаклда кашф этдик. Кутилмаганда кўз ўнгимизда узоқ ўтмиш қаъридан “Минг мадрасали ўлка” бўй кўрсатди.
Юртимиздаги мадрасалар тарихи 1200 йил наридаги ҳаёт билан боғланиб, кўплари ҳақиқий олий ўқув юртлари – ўз даврининг чинакам университетлари эди. Бу илм даргоҳларида Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий, Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, Абу Исо Термизий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Хожа Аҳмад Яссавий, Аҳмад Югнакий, Маҳмуд Кошғарий, Маҳмуд Замахшарий, Нажмиддин Умар Насафий, Бурҳониддин Марғиноний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари жаҳонга танилган кўплаб алломалар ва ижодкорлар етишиб чиққан. Мадрасалар маърифат масканлари бўлиш қаторида Турон ҳудудида сақланиб қолган барча қадимий, тарихий, меъморий ёдгорликларнинг салмоқли қисмини ташкил этади.
Мадрасалар тарихи, улардан ёдгорлик бўлиб турган сирли обидалар миллатни ўз ўтмиши, аждодлари бунёд этган маданият ва маърифат билан тез ҳамда осон таништиради.

"Ҳижрий-қамарий тақвим"дан.

👉 @diyonatli
❤1
​​Шайх Али Тантовий ҳикоя қилади:

“Шом (Сурия)да қози эдим. Бир куни дўстларимиздан бириникида тўпландик. Тўсатдан нафасим қаттиқ сиқила бошлади. Дўстларимдан кетиш учун рухсат сўрадим. Улар эса тонггача бирга ўтиришни сўраб, қаттиқ туриб олишди. Лекин менинг бунга тоқатим етмасди. Уларга: “Тоза ҳаводан нафас олишим керак”, дедим-да якка ўзим, қоронғида ташқарига чиқиб кетдим.

Йўлда кетаётиб бир тепалик ортидан зорланган, ўтиниб илтижо қилаётган овозни эшитиб қолдим. Ўтиб қарасам, ўта ночор ҳолдаги бир аёл йиғлаб Аллоҳга дуо қиляпти.
Унинг ёнига бориб: “Эй синглим, нега йиғлаяпсиз?” – деб сўрадим.
У жавоб берди: “Эрим золим, қаттиққўл одам. Мени уйдан ҳайдаб, болаларимни олиб қўйди ва уларни қайта кўра олмаслигимни айтиб қасам ичди. Менинг борар жойим ҳам, ёрдам сўрайдиган кишим ҳам йўқ”.
Мен ундан: “Унда нега қозига арз қилмадингиз?” – деб сўрадим.
У йиғлаб “Менга ўхшаган бир аёл қозининг олдига қандай ҳам етиб бора оларди?” – деди”.

Шайх йиғлаб ҳикоясини давом эттирди:
“Аёл шу сўзларни айтяпти-ю, Аллоҳ қозини (яъни ўзини назарда тутяпти) бўйнидан судраб унинг олдига олиб келганидан бехабар...”
Субҳаналлоҳ! Ким унга (қозига) тун қоронғулигида ташқарига чиқиб, аёлдан ҳожатини сўраш ва унинг арзига қулоқ тутиш учун ўз оёғи билан юриб келишни буюрди? Ўзи аёлнинг олдига келиб, ундан арзини сўраб турибди-я! Бу мискин аёл қайси дуони қилган эдики бунчалик тез суратда, айни кўринишда дуоси ижобат бўлди?!
Эй, ўзини ночор ҳис қилган, дунё зулматдангина иборат деб гумон қилиб қолган киши! Икки қўлингизни юқорига кўтариб, Аллоҳдан дуо қилиб сўранг! “Бу муаммо қандай қилиб ҳал бўлсин? Иложи йўқ-ку”, дема! Балки чумолининг ўтинчини ҳам эшитадиган Зотга тазарруъ, илтижо қил! Шундан кейин ҳам сиқиласанми?!

Аниқ билгинки, сабрдан кейин сизни бир яхшилик кутиб турибди. Аллоҳ таоло сени бирон нарса билан синар экан, албатта ўшанда сен учун хайр бор. Ҳатто бунинг аксини (келган синов қийинчилик деб) гумон қилган бўлсанг ҳам... Ич-ичингдан хурсанд бўл!
Агар синов бўлмаганида Юсуф алайҳисалом отасининг қучоғида эркаланиб вояга етар эди. Лекин айни шу синов туфайли у Миср Азизи (вазири) бўлди. Шундан кейин ҳам сиқиласанми? Аниқ ишонгинки, машаққатга қилинган сабрдан кейин сени кутиб турган, сени хурсанд қиладиган, алам, оғриқларни унуттирадиган бир яхшилик бор...

👉 @diyonatli
👍5❤1
ҚУРБОНЛИК ВОЖИБ КИШИНИНГ УНИ АДО ЭТМАСЛИГИГА ОИД ВАЪИДЛАР

Охирги пайтда кўпчилик бепарволиги туфайли курбонликни қоидага мувофиқ адо қилишмаяпти. Ваҳоланки, бу қоидаларга риоя қилиш ва уларга эътибор бериш зарур. Баъзи имкони бор кишилар зиммасига қурбонлик вожиб бўла туриб, қурбонлик ҳақида заррача ҳам фикр юритишмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса, ийдгоҳимизга келмасин», дедилар». Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.
Бу ҳадисдан қанчалар норозилик аломати зоҳир бўляпти?! Ҳар қандай мусулмоннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни норози қилишга тоқати етармикин? Бу норозилик зиммасига қурбонлик вожиб бўла туриб, қурбонлик қилмаган кишилар учун.
Ийдгоҳ зиммасига ҳатто намоз ўқиш вожиб бўлмаганлар ҳам ташвиқ жамланишга тарғиб ва қилинадиган жой. Бу ҳукм Исломнинг аввалида бўлган эди. Ўша пайтда ҳайз кўрган аёллар ҳам ийдгоҳга келишарди. Аслида ҳайз кўрган аёлга, ҳатто намоз ўқиш жоиз эмас. Лекин бу ҳукм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларигагина хос бўлиб, кейинчалик фитналар хавфининг олдини олиш учун бекор қилинган.

Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг сўзларига эътибор беринг, у зот «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса ийдгоҳимизга келмасин», деб ҳукм килмокдалар.

Қурбонлик қилмайдиган кишидан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қанчалик нафратланганлари маълум бўлди. Бундай кишига мусулмонлар ийдгоҳининг яқинига ҳам йўламаслик ҳукми берилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга заррача ҳам муҳаббати бўлган киши учун бу жуда қаттиқ гап!
Лекин, афсуски, қурбонликка шу қадар таъкид бўла туриб ҳам баъзилар бу борада бепарволик қилишмоқда.

"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
ОРИФ ЗОТ ҚУРЪОН ТИНГЛАЯПТИ

Аҳмад ибн Абул Ҳаворий айтади: “Басранинг йўлларидан бирида турган эдим. Тўсатдан қичқириқ овозини эшитиб қолдим. Ўша томонга қарасам, бир одам ҳушидан кетиб, ерда ётарди. “Бу кишига нима бўлди?” деб сўрасам, “У Аллоҳ таолонинг Китобидан бир оят эшитдию, ҳушидан кетиб йиқилди”, дейишди. “Қайси оятни эшитди?” деб сўрадим. Улар қуйидаги оятни эшитганини айтишди:
۞ أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَن تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ الْحَقِّ وَلَا يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِن قَبْلُ فَطَالَ عَلَيْهِمُ الْأَمَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ ۖ وَكَثِيرٌ مِّنْهُمْ فَاسِقُونَ
“Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш, айни чоқда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ ўхшамаслик вақти бўлганларга келмадими?!” (Ҳадид сураси,16-оят).

Агар Аллоҳ тез-тез эслаб турилмаса, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашилса, инсон қалбини моғор босади, бағри тошга айланади. Унга Аллоҳнинг зикри ҳам, диний таълимотлар ҳам таъсир қилмайдиган бўлиб қолади.
Гаплашиб турганимизда у киши ўзига келди ва “хиёнат қилдик, омонатга риоя этмадик, ибодат қилмай, ўзимизни алдаб, нафсимиз сўзига кириб юравердик”, деб бақирди-да, ҳушидан кетиб йиқилди. Қарасак, вафот этган экан”.

“Қуръон ошиқлари” китобидан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
Огоҳ бўлинг! Ноаҳил инсонлар билан дўстлашиш, яхши ва хайрли биродарларга нисбатан ёмон гумонда бўлишга сабаб бўлади.

(Бишри Ҳoфий роҳимаҳуллоҳ)

👉 @diyonatli
❤1
ҚУРБОНЛИККА ОИД ҲАДИСЛАР ҚУРБОНЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНИНГ САВОБИ

Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳумодан ривоят килинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) ўша киши учун дўзахдан парда бўлади», дедилар». Табароний ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят килинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қурбонлик куни Одам боласи қон чиқаришидан кўра бирор-бир амал Аллоҳ таолога маҳбуброк эмас. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушишидан аввал Аллоҳ таолонинг ҳузузирида хос мақомга эга бўлади. Шунинг учун мамнуният ила қурбонлик қилинглар», дедилар». Термизий, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган.

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, алайҳи соллаллоҳу васаллам, қурбонликнинг ҳақиқати нима?» деб сўрадик. У зот: «Отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннати», дедилар. Биз: «Ундан бизга нима наф бор?» дедик. У зот: «Ҳар бир тук эвазига битта ҳасана», дедилар. Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули! Юнг-чи?» дедик. У зот: «Юнгдаги ҳар бир тук учун битта ҳасана», дедилар».
Аҳмад, Табароний, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага: «Қурбонлигинг олдида туриб, гувоҳ бўл. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади», дедилар. Шунда у (Фотима онамиз): «Эй Аллоҳнинг Расули, бу фақат биз оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?» дедилар. Шунда у Зот: «Биз ва барча мусулмонлар учун», дедилар». Табароний, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

Одам алайҳиссаломдан то Ийсо алайҳиссаломгача қурбонлик гўштини ейиш жоиз бўлмаган. Уларнинг даврида қурбонлик Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлса, бир олов келиб, уни куйдириб юборар эди. Уммати Муҳаммадияга келиб, Аллоҳ таоло қурбонлик қилувчига ўзининг қурбонлиги гўштини ейишни ҳалол қилди.

"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.


👉 @diyonatli
❤1
АЛЛОҲДАН БОШҚАГА ШИКОЯТ ҚИЛМА

Аҳнаф ибн Қайснинг жияни бошига етган кулфатдан шикоят қила бошлади. Аҳнаф юз ўгириб олди. У шикоятини тўхтатмади, ҳар сафар юз ўгириб олаверди. Ниҳоят жиянига қараб:
– Эй жияним, қачон сенга бир мусибат етса, шикоятингни ҳожатингни чиқаришга молик бўлган Зотгагина айтгин. Бандасига шикоят қилма! Чунки инсонлар сен учун икки тоифа бўлади: ё дўстинг бўлади, унинг дилини оғритасан.
Ёхуд душманинг бўлса, димоғини чоғ қиласан, – деди. Сўнг одамларга юзланиб:
– Аллоҳга қасамки, қирқ йилдан буён шу икки кўзимнинг биттаси умуман кўрмайди, аммо шунча йилдан бери буни хотиним ҳам, оила аъзоларим ҳам билишмайди, – деди.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
​​ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун:

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

«Йа ҳаййу йа қоййуму бироҳматика астағийсу аслиҳ лий ша`ний куллаҳу ва ла такилний ила нафсий торфата ъайн», деб айт», дедилар.

(Маъноси: “Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма”).

(Ибн Сунний ривоятлари).

👉 @diyonatli
👍4❤1
ИСЛОМ ИЛМ ДИНИДИР

Ислом дини ҳеч қачон илм олишга тўғаноқ бўлмаган. Европада яқин вақтларгача черков илм йўлига ғов бўлиб келди, минглаб олимлар оловда куйдирилди, европаликлар буни ҳали унутишгани йўқ. Нима сабабдан черковлар илмга қаттиқ қаршилик қилди? Чунки ҳукмронлик тўлалигича черковда эди, илм уларнинг ёлғонларини фош этарди. Черков катта бойликдан ажралиб қолмаслик учун олимларга тазйиқ ўтказарди. Масалан, Коперник, Галилей, Эйнштейн, Макс Планк каби буюк олимлар айнан черков маҳкамасида суд қилинди. Коперник 1543 йил Ер ўз ўқи атрофида 24 соатда бир марта, Қуёш атрофида йилда бир марта айланиб чиқишини, Қуёш коинот маркази эканини кашф қилган эди. Католиклар бу кашфиётдан даҳшатга тушди, чунки насронийларнинг хурофотлари чиппакка чиқаётган эди. Черков Коперникни диндан чиққанликда айблаб, китобларига ўт қўйди, ўзини судга тортиб қатл этди. 1481 – 1499 йилларда 90 023 нафар олим маҳкамага тортилиб, черков уларнинг китобларини ўқишни таъқиқлаб, ёқиб юборишга буйруқ берди. Шу тариқа 8 000 та қўлёзма китоб ёқиб юборилди.

Доктор Роғиб Саржонийнинг
“Ислом ва олам” китобидан.


👉 @diyonatli
❤1👍1
Ҳар бир нарса ўз ҳадди ва меъёрида фойдали бўлади. Ҳаддидан ошса, қанчалик фойдали нарса бўлмасин, зарарли нарсага айланади.

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: Аллоҳдан қўрқиш барча хайру яхшиликларнинг боши ва жуда катта фазилат ҳисобланади. Лекин Аллоҳ таолодан қўрқиш ҳам ўз ҳаддидан ошса, инсонни ҳаракатсиз, суст ва бекорчи қилиб қўяди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан қўрқиш ҳақида қилган муборак дуоларида шундай деганлар:
اللهمَّ اقسِمْ لنا منْ خشيَتِكَ ما تحولُ بِهِ بينَنَا وبينَ معاصيكَ
Маъноси: “Ё Аллоҳим, менга Ўз қўрқинчингдан мен билан гуноҳлар ўртасида тўсиқлик қиладиган даражада насиба ато қил”.
Бундан агар хавф зиёда бўлиб кетса, унга инсон тоқати етмай, ҳаракат қилмай қўйишига сабаб бўлиши тушунилади.
Худди шу каби Аллоҳ таолога йўлиқиш шавқи ҳам жуда улкан неъмат. Лекин у хақда келган ҳадисда шундай дейилади:
والشوْقَ إلى لقائِكَ في غيرِ ضراءَ مُضِرَّةٍ ، ولا فتنةٍ مضِلَّةٍ
“Ё Аллоҳим, бирор қаттиқ беморлик, оғир мусибат ва фитна туфайли ўлимга талабгор бўлмаганим ҳолда менга Ўзингнинг зиёратинг ва мулоқотинг шавқини ато айла”.
Маълумки, Аллоҳ таолони зиёрат қилиш ва У Зотга йўлиқишнинг ўлимдан бошка йўли йўқ. Шу сабабли у Зотга йўлиқиш учун ўлимни севиш улкан неъматдир. Лекин баъзи вақтда инсон бирор бардош қилиб бўлмайдиган кулфат ва мусибат сабабидан ўлимни талаб қилишга мажбур бўлади. Бу эса шавқнинг ҳаддан ошган тури бўлиб, бундай шавқ мусибат ва мазмум (ёмонланган)дир. Шунинг учун Аллоҳга йўлиқиш шавқи юкорида айтиб ўтилган (бирор қаттиқ беморлик, оғир мусибат ва фитна сабабидан ўлимга талабгор бўлмаганим ҳолда деган) сўзлар билан қайдлаб қўйилди.

“Мажолиси ҳакимул-умма” китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ

Зулҳижжа ойи ҳаж ойидир. Бу ойда Ислом арконларидан бири бўлган ҳаж фарзи адо қилинади. Турли юртлардан мусулмонлар Макка шаҳрига йиғиладилар. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида Каъба тавофида, Сафо ва Марва саъйида, Замзам булоғи ёнида, кейин Минода, Арофатда, Муздалифада, Жамаротда ибодат, тиловат ва дуолар билан машғул бўладилар. Ҳажга боролмаган мусулмонлар ўз юртларида ушбу ўн кунни ғанимат билмоқлари, ибодат ва дуолар билан ўтказишлари мақсадга мувофиқдир. Бу муборак кунларнинг бандаларга манфаати кўпдир. Аллоҳ таоло Каломи мажидида: «Тонгга қасам, ўн кечага қасам...» деган (Фажр, 1–2-оятлар).

Оятдаги ўн кечадан мурод зулҳижжа ойининг аввалги ўн кечасидир. Бу ўн кунликда солиҳ амалларга тарғиб қилинишидан мақсад шуки, ундаги амаллар Аллоҳ учун энг севимли саналади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунлик (яъни зулҳижжанинг ўн куни)дир» (Баззор ривояти. Санади саҳиҳ ривоят).

Зулҳижжа ойининг 9-куни Арафа кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан аввалги ва ундан кейинги саналарнинг каффорати бўлур» (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

Бу ҳажга бормаганлар учундир. Ҳажга борганлар бу кунда рўза тутмайдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Аллоҳ наздида ушбу ўн кунликда қилинадиган солиҳ амаллардан кўра улуғроқ ва севимлироқ амал йўқдир. Бас, ушбу (кун)ларда таҳлил, такбир ва таҳмидни кўпайтиринглар!» (Аҳмад, Байҳақий, Табароний ва Ибн Абу Шайба ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Ушбу ривоятга кўра, зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида «Лаа илааҳа иллаллоҳ», «Аллоҳу акбар» ва «Алҳамдулиллаҳ» калималарини кўп айтиш яхши экан.

"Ҳижрий-қамарий тақвим"дан.

👉 @diyonatli
❤1👍1
ФАҚИР КИШИНИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШИ

Фақир киши учун қурбонлик қилиш муносиб ва мустаҳаб амаллардандир. Бу ҳукм Қуръон оятларидан маълум бўлади. Аллоҳ таоло Куръони Каримда буюради:
«Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда... келурлар» (Ҳаж сураси, 27-оят).
Маълумки, пиёда келувчиларнинг аксари ғариб бўлишади. Қурбонлик вожиб бўлган киши уни қилиши зарур ва қилиши ҳам керак. Моли ҳақиқий ёки ўлик нисобга етмаган кишиларга қурбонлик қилиш вожиб эмас. Аммо моли нисобга етмаса ҳам қурбонлик қилишга қурби етса ва бу қурбонлик зиммасидаги бошқа вожиб ҳақларни адо этишга таъсир қилмаса, бундай кишиларга ҳам қурбонлик қилиш муносибдир. Чунки курбонликда шундай фазилатлар борки, уни тарк қилган киши жуда кўп манфаатлардан маҳрум бўлиб қолади. Шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили қурбонлик қилардилар. Ваҳоланки, у зот ўта саховатли бўлганлари учун қўлларида ҳеч ҳам мол турмаган. Шундай бўлса-да, қурбонликни канда қилмаганлар. Ҳатто ўзлари ва умматлари номидан ҳам қурбонлик сўярдилар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:
«Қурбонлик куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ-қора, шохдор, бичилган икки қўчқорни қурбонлик қилдилар. Иккисини қиблага юзлантирганларида:
«Инний важжаҳту важхий лиллази фаторос-самааваати вал ард ъала миллати Иброҳима ҳанийфа ва маа анаа минал мушрикийн. Инна солаатий ва нусукий ва маҳяая ва мамаатий лиллаҳи роббил ъаламийн лаа шарийка лаҳ ва бизаалика умирту ва анаа минал муслимийн. Аллоҳумма минка ва лак. Бисмиллаҳи валлоху акбар – Осмону ерларни яратган Зотга юзландим. Иброҳимнинг ҳаниф миллатига кўра мен мушриклардан эмасман. Намозим, қурбонлигим, ҳаётим ва мамотим оламлар Робби Аллоҳ учун. Унинг асло шериги йўқдир. Мен шу ишга буюрилдим. Мен мусулмонларданман. Аллоҳим, Ўзинг берганингдан Ўзинг учун. Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғ», дедилар, кейин сўйдилар» («Бадрул мунийр»).
Қурбонлик қилишга мутлако шароити йўқ кишидан бу амал соқит бўлади.

"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.


👉 @diyonatli
❤1👍1
Савол:

Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умму Салама разияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ким Зулҳижжа ойини кўрса ва қурбонлик қилмоқчи бўлса, қурбонлигини сўйгунча соч ва тирноқларини олмасин” (Имом Насоий ривояти).

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга кўра қурбонлик қилмоқчи бўлган киши соч ва тирноқларини олиши мубоҳ амал саналади. Хоҳласа олиши ёки олмаслиги мумкин. Ҳанафий мазҳабининг кейинги уламолари мазкур ҳадисдаги буйруқ мустаҳабни ифода қилади, деганлар. Бунга кўра қурбонлик қилмоқчи бўлган кишилар қурбонлик қилгунларига қадар соч ва тирноқларини олмасликлари мандуб - яхши амал саналади. Валлоҳу аълам.

👉 @diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пискент туманидан хажга борган тумандошларимизни ухуд тоғини зиёрат қилганлари ва бу жойни тарихи хақида қисқача маълумот.
Устоз Абдулҳамид домла.

@diyonatli
👍22
ҲАЁТДА ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН ?

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

– Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

– Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўлама!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.

👉 @diyonatli
❤1👍1
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ДАСТЛАБКИ ЎН КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у(кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у(кун)ларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринг. Чунки у(кун)лар таҳлил, такбир ва Аллоҳ таолога зикр (айтиладиган) кунлардир ва у(кунлар)дан бир кунининг рўзаси бир йилги рўзага баробардир. У(кун)ларда қилинган амал етти юз баробарига тенг бўлади», дедилар»

(«Дурри мансур», «Хитоботул аҳком»). Байҳақий ривоят қилган.

👉 @diyonatli
❤1
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ЎН КУНЛИГИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ أَيَّامٍ أَحَبُّ إِلَى اللهِ أَنْ يُتَعَبَّدَ لَهُ فِيهَا مِنْ عَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ يَعْدِلُ صِيَامُ كُلِّ يَوْمٍ مِنْهَا بِصِيَامِ سَنَةٍ وَقِيَامُ كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْهَا بِقِيَامِ لَيْلَةِ الْقَدْرِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аллоҳ учун ибодат қилинишга Зулҳижжанинг ўн кунидан севимлироқ кунлар йўқдир. Унинг ҳар кунлик рўзаси бир йиллик рўзага, ҳар тундаги ибодат Лайлатул қадрдаги ибодатга тенгдир», дедилар.
(Термизий, Ибн Можа ва Байҳақий ривоят қилганлар).

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа куни рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги (гуноҳларга) каффорат бўлади!», деганлар.
(Муслим, Термизий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоят қилганлар). 

👉 @diyonatli
❤1
Зулҳижжанинг ўн кунлиги:

– Бу кунларда яхшиликлар кўпайтириб берилади.
– Бу кунларда дуолар ижобат бўлади.
– Бу кунларда илоҳий файз-футуҳ бўлади.
– Бу кунларда ҳалокатга олиб борувчи гуноҳлардан озод қилинади.
– Бу кунлар олий ҳиммат эгалари учун фойдани қўлга киритиш мавсусидир.
– Мазкур кунда "Субҳоналлоҳ", "Алҳамдулиллаҳ", "Аллоҳу акбар", "Лаа илаҳа иллаллоҳ", "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни кўп айтиб, гуноҳ ва ёмонликлардан батамом тўхтаб, тавба қилишни йўлга қўйинг. Умр, ғафлат ва шаҳватга берилиш билан ўтиб кетмасин. Афсус ва надомат фойда бермайдиган кунда пушаймон бўлиб қолманг!

"Ҳикматлар китоби"дан.

👉 @diyonatli
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улуғ масканларда барча юртдошларимиз хаққига устоз Абдулҳамид домладан дуо.

👉 @diyonatli
👍20❤2
АЛЛОҲДАН БОШҚАГА ШИКОЯТ ҚИЛМА

Аҳнаф ибн Қайснинг жияни бошига етган кулфатдан шикоят қила бошлади. Аҳнаф юз ўгириб олди. У шикоятини тўхтатмади, ҳар сафар юз ўгириб олаверди. Ниҳоят жиянига қараб:
– Эй жияним, қачон сенга бир мусибат етса, шикоятингни ҳожатингни чиқаришга молик бўлган Зотгагина айтгин. Бандасига шикоят қилма! Чунки инсонлар сен учун икки тоифа бўлади: ё дўстинг бўлади, унинг дилини оғритасан.
Ёхуд душманинг бўлса, димоғини чоғ қиласан, – деди. Сўнг одамларга юзланиб:
– Аллоҳга қасамки, қирқ йилдан буён шу икки кўзимнинг биттаси умуман кўрмайди, аммо шунча йилдан бери буни хотиним ҳам, оила аъзоларим ҳам билишмайди, – деди.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4❤1