Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.66K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ҲАСАДНИНГ САБАБЛАРИ

Ҳасаднинг бир неча сабаблари бор. Уламоларимиз мазкур сабабларни ўрганиб чиқиб, асосийлари олтита эканини таъкидлаганлар. Уларни қисқача ўрганиб чиқамиз:
1. Душманлик ва ёмон кўриш. Бу ҳасаднинг энг кучли сабабларидан биридир. Икки киши бирор сабабга кўра урушиб қолишлари ва ораларида келишмовчилик чиқиб, бир-бирини ёқтирмай қолишлари мумкин. Ғазаби чиққан одам ўзининг душманига нисбатан қалбида кек сақлаб қолса, у ҳасадга айланади. Душманига ўзи етказа олмаган зарарни замондан кута бошлайди. Агар душманига бирор ёмонлик етса, хурсанд бўлади ва "Менга ёмонлик қилгани учун Аллоҳ таолонинг Ўзи уни жазолади", дейди.
Мабодо душманига неъмат етса, унинг мақсадига тескари бўлгани учун хафа бўлади. Ҳасади яна ҳам зиёда бўлади. Мазкур неъматнинг ёмон кўрган одамидан кетишини истайди ва шу мақсадда иш ҳам олиб боради.
2. Кўра олмаслик. Баъзи одамларда бошқанинг ўзидан устун бўлишини кўра олмаслик одати бўлади. Ана шу нарса ҳам ҳасаднинг сабабларидан биридир. Одатда, бировни ўзидан паст санаб, уни одам ўрнида кўрмай, назар-писанд қилмай юрган бўлади. Доимо ўша одам унга қарам бўлишини ва ялиниб туришини истайди. Бирдан қараса, ҳалиги одамга неъмат етибди. Ҳасадчининг хаёли бошидан учади. Ўзини қўйгани жой топа олмай қолади. Ҳасади ўзини кўрсатади.
3. Кибр. Мутакаббир одамлар ўзидан паст саналган кишиларни доимо масхара қилиб, ерга уриб, олдиларида мақтаниб, сал нарсага керилиб юрган бўладилар. Шунинг учун улардан паст одамларга неъмат етганига чидай олмай ҳасад қилишга ўтадилар.
4. Мақсадига эришолмай қолишдан қўрқиш. Бу ҳолат бир мақсадга эришиш учун ҳаракат қилаётган шахслар орасида бўлади. Улардан бири кўзланган мақсадга эришиш йўлида неъматга сазовор бўлса, бошқаси ҳасад қилади. Қўполроқ мисол келтирадиган бўлсак, бу ҳолатни кундошлар ўртасидаги ҳолатга қиёслаш мумкин.
5. Мансабпарастлик ва шуҳратпарастлик. Бунга маълум бир соҳада тенги йўқ бўлишни орзу қилган шуҳратпараст кимса мисол бўлади. Агар унга "Дунёнинг нариги бурчида сенга тенг келадиган одам чиқибди" дейилса, ўшанинг йўқ бўлишини орзу қилади.
6. Одамларга яхшиликни раво кўрмайдиган табиати бузуқ шахс ҳасадчи бўлади. Ўзига ҳеч алоқаси бўлмаса ҳам, бировга неъмат етишини кўролмайди. Ўз-ўзидан ҳасад қилаверади.

"Руҳий тарбия" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
ҲОЖИДАН БОШҚАЛАРГА АРАФА КУНИ РЎЗАСИ

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги йилни ва ундан кейинги йилни каффорот қилур», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Бу, албатта, ҳажга бормаган кишилар учундир. Демак, ҳажга бормаганлар Арафа кунининг рўзасини тутсалар, улкан фазлга эга бўладилар.
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَفْطَرَ بِعَرَفَةَ وَأَرْسَلَتْ إِلَيْهِ أُمُّ الْفَضْلِ بِلَبَنٍ فَشَرِبَ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафада оғизлари очиқ бўлди. Умму Фазл у зотга сут юборган эди, ичдилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ривоятда номлари келган Умму Фазл ровий Абдуллоҳ ибн Аббоснинг ўгай оналари, ҳазрати Аббос ибн Абдулмутталибнинг хотинларидир.
Мазкур ҳодиса ҳажда бўлиб ўтган. Кишилар ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутган ёки тутмаганлари ҳақида ихтилоф чиққан. Шунда кўпчилик қатори Арафага чиққан Умму Фазл розияллоҳу анҳо у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бир идишда сут юборадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у сутни ичадилар. Шунда у зотнинг Арафа куни Арафотда туриб, рўза тутмаганлари ҳаммага аён бўлади.
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

وَسُئِلَ ابْنُ عُمَرَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ، فَقَالَ: حَجَجْتُ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَمَعَ أَبِي بَكْرٍ وَمَعَ عُمَرَ وَمَعَ عُثْمَانَ فَلَمْ يَصُوموا يَوْمَ عَرَفَةَ، وَأَنَا لَا أَصُومُهُ وَلَا آمُرُ بِهِ وَلَا أَنْهَى عَنْهُ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ حَسَنٍ.

«Ибн Умар розияллоҳу анҳудан Арафа куни рўзаси ҳақида сўралди. Шунда, у киши:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар ва Усмонлар билан бирга ҳаж қилдим. Улар арафа куни рўза тутмадилар. Мен ҳам у куни рўза тутмайман, уни тутишни амр ҳам қилмайман, ундан наҳий ҳам қилмайман», дедилар».

Насаий ва Термизий ҳасан санад билан ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳам ҳажда юрган кишининг Арафа куни рўза тутмаслиги ҳақида гапирмоқдалар.
Ўрганган ҳадисларимиздан хулоса шуки, ҳаж қилмаган одам Арафа куни рўза тутгани, ҳаж қилган одам эса тутмагани афзал.

«Ҳадис ва ҳаёт», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

👉 @diyonatli
❤1
Ташриқ такбирлари қачон ва қандай айтилади?

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
Такбири ташриқ арафа куни, яъни 8 июль бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 12 июль аср намозига қадар айтилади:

8 июль – 5 маҳал,
9 июль – 5 маҳал,
10 июль – 5 маҳал,
11 июль – 5 маҳал,
12 июль – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

👉 @diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Абдулҳамид домладан улуғ масканларда дуо.
👍15❤5👏1
ХИЗМАТ ВА МУКОФОТ...

Маъноси: Инсон табиати шунақа: бирон-бир топшириқ ёки масъулияти уддалаганидан кейин мукофот олишни истайди. Фарзандимиз гўдаклик чоғида чиройли бир қилиқлар, томоша кўрсатгани учун уни эркалаб совға улашамиз. Мактабда яхши ўқиса, аъло баҳо қўйилади, ишхонада ходим яхши ишласа, лавозими кўтарилади, турли давлат мукофотларига тавсия этилади ва ҳоказо. Лекин бунинг учун, аввало, бутун умрни муносиб яшаш, баракали ҳаёт кечириб ўтиш талаб этилади.
Демак, умрни муносиб яшаб ўтиш - хизмат бўлса, икки дунё саодатига етишмоқ - бу мукофотдир. Зотан, бундай олий мукофот ҳаммага ҳам насиб этилавермайди.
Демак, "ноумид шайтон" деганларидек, ҳеч бир вақт мукофотдан умидни узмаслик ва шу билан бирга, унга лойиқ бўлишга астойдил ҳаракат қилиниши керак экан, назаримизда...

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
Қурбон ҳайити кунлари

— Қурбон ҳайитидан олдинги кун қандай кун деб аталади?
— Тарвия куни, деб аталади.

— Тарвия куни қандай воқеа бўлган кундир?
— Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссаломни қурбон қилиб сўйиш ҳақида туш кўриб, «Бу нечук туш?» деб фикр ва андишага тушган кундир.

— Арафа куни қандай воқеа бўлган кундир?
— Иброҳим алайҳиссалом қилган назри хотирига келиб, тушини англаган кундир.

— Қурбон ҳайити куни қандай воқеа бўлган кундир?
— Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссаломни назри бўйича қурбонлик қилишга ҳозир бўлган кундир.

— Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссаломни бўғизлаганми?
— Бўғизлайман, деб турганда Жаброил алайҳиссалом келиб бўғизлашга қўймаган. Аллоҳ таоло амри билан Исмоил алайҳиссаломнинг ўрнига қўй келтириб бериб, шу қўйни қурбонлик қилишни буюрган. Ундан сўнг Иброҳим алайҳиссалом ўғлини озод қилиб, унинг ўрнига ўша қўйни қурбонлик қилган. Қурбон ҳайити кунида мазкур тариқа қурбонлик қилиш Ислом аҳлига Иброҳим алайҳиссаломдан қолган амалдир.

"Ибодати Исломия" китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
ИБРАТЛИ ҚИССА

Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойабзалга дуч келишибди. Иковлари бу пойабзал шу боғда ишлаёнтган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойабзалини олишга келишини тушунишди.
Шунда шогирд устозга дебди:
Устоз, ҳазил-мазаҳ қилиб бу ишчини пойабзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.
Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:
Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойабзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз.
Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Иковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлани учун дарахт ортига яширинишди.
Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойабзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.
У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.
Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетти;
Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг...
У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.
Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.
Шунда улуғ устоз деди:
Ана энди сен айтган унинг пойабзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!
Шогирд жавоб берди:
Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб еттим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан.
Шунда устози деди:
Билки, ато беришнинг турлари бор;
Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.
Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.
Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.
Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир.
Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир. Ҳаётизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш билан-ми? Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяпти-ми ё қийинлашяпти-ми?

👉 @diyonatli
❤1
ЯХШИ ИНСОНЛАР

Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам уларнинг сифатлари ўзгармайди. Саховатли инсон камбғал бўлиб қолса ҳам саховатли бўлиб қолаверади. Мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам кечиримли бўлиб қолаверади. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзалдир. Ва баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчидир.
Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади. Бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқдир!

"Ҳикматлар чашмаси"дан

👉 @diyonatli
👍2❤1
ҚУРЪОН СУННАТГА ХИЛОФ НАРСАНИ ДАЪВО ҚИЛУВЧИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА

Фолбин ва башоратчиларни ва Қуръон, Суннат ва ижмоъи умматга хилоф нарсани даъво қилганларни тасдиқ қилмаймиз.
Шарҳ: Яъни фолбин ва башоратчи айтган гапларга ёки Қуръон, Суннат ва ижмоъи умматга хилоф нарсани даъво қилувчи одамдир.
Фолбин араб тилида коҳин дейилиб, келажакда бўладиган ишларни, махфий иш ва сирларни билишини даъво қилувчи одамдир.
Башоратчи араб тилида арроф дейилиб, баъзи аломатларга қараб, мисол учун, сўровчининг гапига, ишига ёки ҳолига қараб, ўғирланган нарсанинг жойини ва шунга ўхшаш нарсаларни билишини даъво қилувчи шахсдир.
Далил:
1. "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким аррофга келиб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмас", дедилар". (Муслим ва Аҳмад мўминларнинг баъзи оналаридан ривоят қилганлар).
2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким аррофга ёки коҳинга келиб, унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди", деганлар. (Аҳмад ривоят қилган).
Мунажжим - юлдузга қараб фол очувчи ҳам "арроф" ҳисобланади. Сўровчининг ҳоли шу бўлса, сўралувчиники қандай бўлар экан?
Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг "Саҳиҳ"ларида ва Имом Аҳмаднинг "Муснад"ларида Оиша онамиздан қуйидаги ривоят келтирилган:
"Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан коҳинлар ҳақида сўрашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч нарсага арзимайдилар", дедилар. Одамлар: Эй Аллоҳнинг Расули, баъзан улар бир нарсани айтса, ҳақ бўлиб чиқади-ку? дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "У ҳақдан бўлган бир калима бўлиб, жинлардан бири уни илиб олиб, "оғайниси"нинг қулоғига товуқнинг қаққиллашига ўхшатиб илқо қилади. Улар эса унга юздан ортиқ ёлғонни аралаштириб юборадилар", дедилар".
Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ"ларида келтирилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жумладан: "...ва коҳиннинг олган ажри ҳаромдир", деганлар.
(Хароитийнинг "Масовиул ахлоқ" китобида Рофеъ ибн Ходийж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган).
Фолбинлик учун олинадиган ҳақнинг ҳаромлигига ҳамма иттифоқ қилганини Имом Бағавий ва Қози Иёз ҳамда бошқалар таъкидлаганлар.
Мунажжим, чўп ва майда тошлар билан фол очувчи ҳамда қумга турли чизиқлар чизиб фол очувчи оладиган ҳақ ҳам ижмоъ ила ҳаромдир.
Мунажжимлик (астрология) ҳунари, яъни фалакдаги ҳолатга қараб ерда бўладиган ҳодисалар ҳақида башорат қилиш Қуръон ва Суннатда ҳаром қилинган ҳунардир. Буни ҳамма пайғамбарлар ҳаром қилганлар.
Аллоҳ таоло:
"Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас", деган (Тоҳо сураси, 69-оят).
Бу "Сеҳр билан шуғулланиш нажот ва зафар топишга тўсқинлик қилади" дегани, "Унинг сеҳри таъсир қилмайди", дегани эмас.
Ва яна У Зот таоло:
"Бас, икковларидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганишар эди", деди (Бақара сураси, 102-оят).
Ҳорут ва Морутнинг сеҳри эр-хотиннинг ўртасини бузишга таъсирини ўтказарди. Нима бўлганда ҳам, сеҳргар залолатга кетган, унинг қилган иши ҳам залолатдир. Ҳар бир залолат эса оловда куядир.
"Улар ўзлари қилган ёмон ишдан бир-бирларини қайтармас эдилар. Қасамки, қилаётган ишлари қандай ҳам ёмон!" (Моида сураси, 79-оят) ояти кифоя қилади.

"Ақийдатут Таҳовия" шарҳининг талхийси, китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
ДУОНИ ТАРК ЭТИШ ОҚИБАТИ

Сабр ва дуо мўминнинг энг яхши салоҳидир.
Имом Муслим ривояти.

Дуо қилиш, Аллоҳдан сидқу дилдан нажот сўраш бандага хосликдир. Зеро, банда ожиз ва муҳтож бўлиб, ўз ҳожатларини Аллоҳдан сўраши лозим. Қайси банда кибр қилиб, дуодан юз ўгирса, дуо қилишни ўзига эп кўрмаса, у бандалик ҳаққини адо этмаган, Аллоҳга хуш келмайдиган иш қилган бўлади. Ривоятларнинг бирида дуо ибодатнинг мағзи эканлиги айтилади. Демак, банда ўз номи билан банда! У ҳаётда ҳар бир сонияда Аллоҳнинг кўмаги, марҳаматига муҳтож. Шундай экан, У Зотга дуо қилиш ва дуонинг ижобатини кутиш қандай яхши!
Банда қуйидаги сабабларга кўра Аллоҳга дуо қилолмайди:
А) Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлгани учун;
Б) Аллоҳдан сўрашга фаросати етмаганлиги учун;
С) ўзини англамагани учун.
Бу ҳолатларнинг барчаси Аллоҳнинг ғазабини қўзғайди. Банда Роббининг раҳматидан ноумид бўлиши яхши эмас. Парвардигорнинг раҳмати ҳар бир банда учун хос. Аллоҳнинг раҳмати қайси бандага ва қачон етишини ҳеч ким билмайди. Шундай экан, банда ноумид бўлмасдан, Аллоҳдан ҳамиша умидвор бўлиб, У Зотга илтижо қилиши зарур. Ўзини Аллоҳ раҳматидан беҳожат санаш ақлли одамнинг иши эмас. Сабаби, банда эҳтиёжларининг чек-чегараси йўқ. У ҳеч қачон ўзини-ўзи ризқлантира олмайди. Банда ақли озижлик қилиб, ўзини улуғ санаши мумкин. Аслида у оддий банда! Шуни ҳар биримиз унутмаслигимиз лозим.
Ушбу ҳадиси шариф ғам-ташвишга таскин, малҳам кабидир: "Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унга яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:
- Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади;
- Дуо қилишни насиб этганми, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди;
- Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфират (кечириш)ни тайёрлаган бўлади;
- Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди;
- Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган".
(Табароний ривояти).

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АРАФОТДА ҲАҚ ТАОЛОГА МУНОЖОТ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
​ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун қурбон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.
2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.
3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.
4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

👉 @diyonatli
👍6❤1
САЙЙИДУЛ-ИСТИҒФОР

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саййидул-истиғфор – " اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ" (Аллоҳумма анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, холақтаний, ва ана ъабдука, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъузубика мин шарри маа сонаъту, абуу’у лака бинеъматика ъалаййя, ва абуу’у лака бизанбий, фағфирлий, фа-иннаҳу лаа яғфируз-зунууба иллаа анта) деб айтишингдир”, дедилар ва: “ким буни кундузи ишонч билан айтса ва шу куни кеч киришидан олдин вафот этса, у жаннат аҳлидан бўлади. Ким буни тунда ишонч билан айтса ва тонг отишидан олдин вафот этса, у жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар”. Имом Бухорий ривоят қилган. Саййидул-истиғфорнинг маъноси: “Эй Аллоҳ, Сен менинг Роббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Мени Сен яратгансан. Мен Сенинг бандангман. Мен кучим етганича, Сен билан аҳдлашган ва ваъдалашган сўзимда тураман. Қилган гуноҳларим ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман. Менга берган неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қилгин. Зеро, Сендан ўзга гуноҳларни мағфират қилувчи зот йўқдир.

👉 @diyonatli
👍2❤1