Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?

Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робиъул аввал ойи, душанба куни дунёга келганлар.

Шунингдек, Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг 17 куни, душанба кунида содир бўлган. Бу кунлар дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардир.

Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар хафта тутиш тарғиб қилинади.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. Узот:
«Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

👉 @diyonatli
👍2❤‍🔥1
ҲОФИЗИ ҚУРЪОННИНГ ЖАННАТДАГИ МАРТАБАСИ

Қуръон ёдлашнинг фазилати жуда улуғ, аммо бу - осон иш эмас. Устоздан ҳар битта оятнинг ўқилишини диққат билан тинглаб, хотирасига муҳрлаш учун анча машаққат чекиш талаб этилади. Ёдлаганини доим такрорлаб юриш учун ҳам сабр-тоқат керак. Қолаверса, Қуръон ёдлаган инсон гарданига салмоқли вазифа юкланади. Бундай амаллар мукофотсиз қолмайди, албатта. Аллоҳ таоло Қуръон ёдлаган бандаларини охиратда муносиб тақдирлайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: ''Қиёмат куни Қуръон соҳибига: ''Ўқи ва кўтарил. Дунёда қандай ўқиган бўлсанг шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади'', дейилади''.
Хаттобий бу ҳадисни шундай шарҳлаган: ''Асарларда келишича, Қуръон оятлари жаннат поғоналари миқдорига тенг. Қорига: ''Қуръондан қанча ўқишингга қараб жаннат поғоналаридан юқорилаб боравер'', дейилади. Ким Қуръоннинг ҳаммасини ёдлаган бўлса, жаннатнинг энг юқори поғонасига чиқади. Бир қисмини ёдлаган бўлса, даражаси ҳам шунга яраша бўлади''.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: ''Қуръон соҳиби жаннатга кирганида, унга: ''Ўқи ва кўтарил!'' дейилади. Шунда (қори) ўқийди. Ҳар бир оятни ўқиганида бир поғона юқорилайди. Охирги оятни ўқигунича кўтарилиб бораверади''.
Ривоятда айтилганидек, бу иш қиёмат куни банда жаннатга кираётганида содир бўлади. Қори дунёда Қуръон ўқиб, илм поғоналаридан юқорилаб боради, янги маълумотларни ўзлаштиради, ўзи учун очилмаган ҳақиқатларни кашф этади. Қуръон ўқиган инсоннинг маърифати ортади, юзи нурли бўлади. Бир сўз билан айтганда, Қуръон икки дунёда банда мартабасини юксалтиради, илмини зиёда қилади, уни юқори чўққиларга олиб чиқади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи вассалам шундай деганлар:
''Жаннат даражалари Қуръон оятлари миқдорига тенг. Қуръон аҳлидан кимда-ким жаннатга кирса, ун(ики)дан юқори мартаба бўлмайди''.
Муновийнинг ''Файзул қодир'' китобида айтилишича, жаннатда фақат Қуръон ўқилади, фақат араб тилида гаплашилади.
Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
''Мен Оишанинг олдига бориб: ''Жаннатга кирганлар ичида Қуръон ўқиган билан ўқимаган орасида қандай фарқ бўлади?'' деб сўрагандим, Оиша: ''Жаннат поғоналари Қуръон оятларига тенг. Жаннатга кирганлар ичида ҳеч ким Қуръон ўқиганлардан афзал бўла олмайди'', деб жавоб берди''.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи ва умра зиёратига бағишланган ҳужжатли филм намойиш этилди.

Халқингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин, жаноб президент

"PISKENT" 👇👇
🔻
https://t.me/piskent
👍3❤‍🔥1
БОҒИНИ САДАҚА ҚИЛДИ

Талҳа ибн Убайдуллоҳнинг хурмозор ва узумзор бир боғи бор эди. Ясриб (Мадина) шаҳар бўлиб бундай сердарахт, лазиз мевали, зилол сувли боғни кўрмаган эди. Бир куни каттагина дарахт соясида намоз ўқиётган Абу Талҳанинг эътиборини шохлар орасида сайраётган патлари яшил, тумшуғи қизил, оёқлари ҳам рангли бир қуш тортди. У шохдан шохга ўтиб, рақс тушгандай сакраб-сакраб сайрарди. Бу манзарага маҳлиё бўлган Талҳанинг хаёли қочди. Чалғиб, неча ракъат намоз ўқиганини унутди, ҳар қанча тиришса ҳам, эслолмади.
Намозни тугатиб, тўғри Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига борди. Хаёлини ўғирлаган боғдаги серсоя дарахтлар, сайроқи қуш ҳақида шикоят қилди. Кейин:
- Гувоҳ бўлинг, эй Аллоҳнинг элчиси, шу боғимни Аллоҳ таолонинг йўлида садақа қилдим, уни Аллоҳ ва Унинг Расули ёқтирган мақсадларга ишлатинг, - деди.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1👍1
БЕДОРЛИКНИНГ САБАБИ

Талҳа ибн Убайдуллоҳ жуда бадавлат ва омади чопган савдогарлардан эди. Бир куни Хазрамавтдаги тижоратидан етти юз минг дирҳам фойда кўрди. Шундан кейин у тунни қўрқув ва қаттиғ қайғуда ўтказди. Шу аҳволда олдига хотини Умму Кулсум бинти Абу Бакр кириб қолди:
- Сизга нима бўлди, эй Абу Муҳаммад, бирортамиз сизни хафа қилиб қўйдикми?
- Йўқ, - жавоб берди Талҳа, - мусулмонларнинг хотинлари ичида энг яхшиси сенсан... Ўзимга ўзим ''Уйида шунча бойликка эга бўлиб, хотиржам ухлаган одам Парвардигори ҳузурига борганида нима дея оларкин?'' деган саволни бериб, туни билан тўлғониб чиқдим.
- Бу сизни нега бунча безовта қилади? - сўради хотини,
- Фақир ва мискин қабиладошларингизни ўйланг-да, эрталаб пулларни уларга тақсимлаб беринг...
- Аллоҳ сенга раҳм қилсин, қанчалар топқир ва мунис хотинсан, ахир Сиддиқнинг қизисан-да! - хитоб қилди эри.
Талҳа эрта тонгдаёқ ҳамма пулларни ҳамёнларга солиб чиқди, кейин уларни Маккадан кўчиб келганлар ва ансорларнинг камбағалларига тарқатгани жўнади.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1
ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

У мана етти йилдири, шу дераза ёнида кириб келаётган ҳар бир янги йилни кутиб олади, ''эски''сини кузатиб қўяди. Бу давр мобайнида у етти маротаба баҳорни, етти маротаба ёзни кутиб олди, кузатди ҳудди шунча марта қолган фаслларни ҳам.
''Қаҳрамон''имизнинг ўзи учун эса, бу йиллар ҳаётининг тафаккур фаслига айланди десак, янглишмаган бўламиз. Зотан, у шу дераза ортида ўтган умрига назар ташлаб, бу она заминда ташлаган ҳар бир қадамию барча қилмишлари, айниқса, ёшлигида ўта шўхлиги туфайли қанчадан-қанча паррандаю бошқа беозор жониворларга озор берганини кўз ўнгидан бирма-бир ўтказди.
''Қҳрамон''имиз вақтлар ўтиб, бир амаллаб олий маълумотли бўлиб ҳам олган эди. Буни қарангки, ўтирди, аммо... аммо шунда ҳам ўзининг ''эски'' одатини ташламади. Ўшандагидек муносабатини, зуғумни ўз ходимларига нисбатан ҳам қўллади, мансаб йўлида ҳеч нарсадан қайтмай, кўпларни зор қақшатди... Фасллар кетидан эса фасллар ўтаверди. ''Қирқ йилда қайтади'' деганлари рост эканми, унинг қилган жабр-ситамлари йиғилиб, ўзининг бошига бедаво дард бўлиб қайтди.
Бир вақтлар тоғни урса талқон қиладиган, полвон келбатли бу инсон ҳайбатининг ҳозир учдан бир қисми қолган. Охирги вақтларда унинг жуссаси кундан-кунга кичрайиб, ҳатто ногиронлик араваси ортидан ҳам кўринмайдиган даражага келган.
Мана етти йилдирки, унинг бир вақтлар мушукчаю ҳали кўзи очилмаган кучук болаларини ''тўп'' қилиб тепган иккала оёғи фалаж; ўнг қўли ишламайди; одамларга лўқ қилган кўзлари эса анчадан бери кўрмайди; балким юзини шунчалик кўп бепарво тутганми, балким фалажданми, юзи ҳам қотиб қолгандек.
...Бундай пайтларда тез-тез ёшлигини, бувисининг ҳар сафар уни қойиб: ''Болажоним, уларни тинч қўй, сенингдек уларнинг ҳам жони бор, булар ҳам қарғайди, уларнинг қарғишига қолиб кетмагин'', деганларини эслайди.
...Афсуски, энди кеч.
Мана, қия очилган дераза ортида бир гала чумчуқ келиб қўнди, тинмай чуғур-чуғур қилишиб, худди ундан ҳол-аҳвол сўрашаётгандек...

''Фарзанднома'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤‍🔥1
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

Суриялик марҳум кинорежиссёр доктор Мустафо Аққод бундай ёзади:
Мен оналар ёлғон гапирмайди, деб ўйлар эдим. Бироқ онам менга саккиз марта ёлғон гапирганида хато ўйлаганимни англаб етдим. Оналар қандай қилиб ёлғон гапиришини билишингиз учун онамнинг ёлғонларини сизга бирма-бир айтиб ўтаман...
Бу менинг болалик пайтимда бошланган. Ўшанда жуда қашшоқ бир оиланинг яккаю ёлғиз ўғли бўлганман. Бизда ўзимиз учун етарли озиқ-овқат бўлмаган. Очлигимизни йўқотиш учун озгина гуруч олиб келганимизда, онам ўз улушини менга берар эди. Товоғидаги гуручни менинг товоғимга солар экан, “ўғлим, мана бу гуручни ҳам еб қўй, мен оч эмасман”, дер эди.
Бу – унинг биринчи ёлғони эди.
Мен бироз улғайганимда онам менинг очлигимни тўсиш учун бир дона бўлса ҳам балиқ овлаб келиш мақсадида уйимиз яқинидаги дарёга балиқ овлагани борар эди. Ҳар сафар қуруқ қўл билан уйга қайтадиган онам Аллоҳнинг марҳамати билан бир сафар икки дона балиқ тутди. Дарҳол уйга қайтиб, овқат тайёрлади. Иккита балиқни олдимга қўйди. Мен биттасини аста-секин ея бошладим. Онам эса мендан қолган суяк ва қилтиқ атрофидаги гўштни еяётган эди. Буни кўриб юрагим титраб кетди ва онам есин деб, иккинчи балиқни унинг олдига қўйдим. Онам эса тезда уни менинг олдимга қўйди ва: “Ахир, балиқни яхши кўрмаслигимни билмайсанми, ўғлим?” деди.
Бу – унинг иккинчи ёлғони эди.
Катта бўлиб қолдим. Мактабга боришим керак, аммо бизда ўқишнинг сарф-харажатларига етадиган маблағ йўқ эди. Онам бозорга борди ва кийим-кечак сотадиган дўконлардан бирининг эгаси билан гаплашиб, ундаги молларни уйма-уй юриб сотишга келишиб олди. Шундай қилиб, онам уйма-уй юриб, хонадон бекаларига кийим-кечак таклиф қилиб, озроқ пул топа бошлади. Қишнинг қорли кунларидан бирида онам ишда кеч қолиб кетди. Мен эса уни уйда кутиб ўтирган эдим. Уйимизга яқин кўчаларни айланиб, уни излашга тушдим. Қарасам, савдо молларини кўтариб олиб, уйларнинг эшикларини тақиллатиб юрибди. Мен: “Онажон, кетдик, уйга қайтамиз. Кеч бўлиб қолди. Ҳаво совуқ. Ишингизни эртага давом эттирсангиз ҳам бўлади”, дедим. Онам табассум қилиб, менга: “Болам, мен чарчаганим йўқ”, деди.
Бу – унинг учинчи ёлғони эди.
Ниҳоят, мактабда битирув имтиҳонлари бошланди. Онам ҳам қўярда-қўймай мен билан қўшилиб борди. Мен мактабга кириб кетдим. Онам эса Қуёшнинг жазирама иссиғида менинг чиқишимни кутиб ўтирди. Қўнғироқ чалиниб, имтиҳонлар тугади. Мен онамнинг олдига чиқдим. У мени қаттиқ қучоқлаб, Аллоҳ таолодан менга омадлар тилади. Мен унинг қўлида ичимлиги бор бир қадаҳни кўрдим. Уни имтиҳондан чиққанимдан сўнг ичишим учун сотиб олган эди. Қаттиқ чанқаганим учун уни ичиб, чанқоғимни бостирдим. Баногоҳ, онамнинг юзига қарадим ва ундан тер оқиб чиқаётганини кўрдим. Дарҳол қадаҳни унга узатиб: “Она, ичинг”, дедим. У бўлса бундай жавоб қайтарди: “Ўғлим, сен ич, мен чанқаганим йўқ”.
Бу – унинг тўртинчи ёлғони эди.
... Отам вафот этганидан сўнг онам бева аёллардек ҳаёт кечиришга мажбур бўлди. Рўзғор ташвиши ёлғиз унинг зиммасига тушди. Шу боис ҳаёт кечиришимиз қийинлашиб, очликдан азоб чекадиган бўлдик. Амаким яхши одам эди. У бизга очлигимизни тўсиш учун егуликлар юбориб турар эди. Қўшнилар бизнинг аҳволимиз кундан-кун оғирлашиб кетаётганини кўриб, онамга ҳали ёшлигини айтиб, бизни ўз қарамоғига оладиган бирор эркакка эрга тегишни насиҳат қилишди. Аммо онам: “Меҳр-муҳаббатга муҳтож эмасман” деб, бу таклифни рад этди.
Бу – унинг бешинчи ёлғони эди.
Йиллар ўтиб, университетни тамомладим ва бироз яхшироқ ишга жойлашдим. Энди онам бемалол дам олиши, рўзғор ташвишини менга қўйиб бериши учун муносиб вақт келганига ишончим комил эди. Ўша вақтда онамнинг соғлиғи ёмонлашган, уйма-уй юриб аввалги ишини давом эттиришга кучи қолмаган эди. Шунинг учун бозорда гилам тўшаб, ҳар тонг сабзовот сотар эди. Рўзғор ташвишини менга қўйиб беришдан бош тортгач, ойлигимнинг маълум бир қисмини унга ажратиб қўйишга қарор қилдим. У эса: “Ўғлим, пулингни сақлаб қўй, менинг пулим ўзимга етади”, деб уни олишни рад этди.
❤‍🔥1👍1
Бу – унинг олтинчи ёлғони эди.
Ишлаш билан бир вақтда магистрлик даражасини олиш учун ўқишимни давом эттирдим. Дарҳақиқат, ўқишни муваффақиятли тамомладим, ойлигим ҳам кўтарилди. Мен ишлаётган немис компанияси менга Германиядаги асосий филиалида ишлаш имкониятини берди. Мен ўзимни жуда бахтли ҳис қилдим. Ҳаммасини янгидан бошлаш ва бахтли ҳаёт кечиришни орзу қила бошладим. У ерга бориб, яхшилаб жойлашиб олганимдан сўнг келиб, мен билан яшаш таклифини бериш учун онамга телефон қилдим. Лекин у мени безовта қилишни истамади ва: “Ўғлим, мен ҳашаматли ҳаётга одатланмаганман”, деди.
Бу – унинг еттинчи ёлғони эди.
Онам кексайиб қолди ва саратон касаллигига чалинди. Унга қараб турадиган бирор одам бўлиши керак эди. Бироқ, мен билан суюкли онам ўртасида олис йўллар ва қанчадан-қанча шаҳарлар бўла туриб, нима ҳам қилишим мумкин эди. Ҳаммасини ташлаб, онамнинг ҳолидан хабар олиш учун уйимизга жўнадим. Уйга келганимда, онам жарроҳлик амалиётидан кейин тўшакка михланиб қолганини кўрдим. У мени кўрар экан, табассум қилишга ҳаракат қилди. Бироқ юрагим ўт бўлиб ёнар, чунки у жуда озғин ва заиф бўлиб қолган эди. Мен билган онам йўқ эди. Кўзларимдан дув-дув ёш оқди. Лекин онам менга тасалли беришга уриниб: “Йиғлама ўғлим, мен яхшиман”, деди.
Бу – унинг саккизинчи ёлғони эди.
Менга шу гапни айтар экан, онам кўзларини юмди ва шундан сўнг абадий очмади.

АЛОУДДИН НЕМАТОВ саҳифасидан олинди.

@diyonatli
😢2❤‍🔥1
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТАОМДАН АВВАЛ ВА КЕЙИН ЎҚИЙДИГАН ЗИКР ВА ДУОЛАРИЛАРИ ҲАҚИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кун бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. У зот ҳузурларига таом хозир қилинди. Мен ўша кунги таом каби аввалида, яъни емак бошлаганимизда ниҳоятда, буюк баракотли ва охирида, ниҳоятда кам баракотли таомни кўрмаган эдим.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “бу нечун?” деб савол қилдик. У зот дедилар: “Бизлар ейишни бошлаганимизда Аллоҳнинг номини зикр қилдик, ва “бисмиллаҳ” дедик, кейин келган одам “бисмиллаҳ” демай, ея бошлади. Бас шайтон у билан бирга ейишга ўтирди. Шунинг учун таомдан барокат қочди.
Изоҳ . Шайтон ҳам бир махлуқдир, емак ва ичмак сифатлари билан сифатланади. Бу ҳақиқат. Тушунтиришга ҳожат йўқдир. Таом егувчи танҳо бисмиллоҳ деб ҳам қўйса бўлади, лекин бисмиллаҳир-раҳмонир-раҳим афзалдир. Уламолар деганларки: бисмиллоҳни баланд овоз билан айтилсин, токи демаганлар десинлар. “Бисмиллаҳ” демак суннати айниядир, кифоя эмасдир.
Оиша розияллоҳу анҳо дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир таомни (олти нафар саҳоба билан тановул қилиб туриб эдилар. Ногаҳон бир бадавий келиб қолди. Қолган таомнинг ҳаммасини икки луқма қилиб, тугатиб қўйди.  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Агар бу одам Бисмиллоҳ деб бошлаганда эди, бу таом ҳаммаларингизга кифоя қилур эди. (Яъни, аввал Бисмиллоҳ дейилган эди, охирида бир кишининг Бисмиллоҳ, демай бошлашидан шайтон таомга шерик бўлди, кейин ундан барокат учди.)

''Шамоили Муҳаммадийя'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1👍1👏1
ДЎСТЛАРИНИ ОЗОД ҚИЛИШ УЧУН

Ҳижрий ўн тўққизинчи йили Умар ибн Хаттоб Румга қарши қўшин юборди. Унинг сафида Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ҳам бор эди. Рум қайсари мусулмон лашкарининг жасурлиги ва шавқати, аскарларнинг иймони ва ақийдаси кучли экани ҳақида кўп эшитган эди. Бу гапларнинг нечоғли чин-ёлғон эканини текшириш учун жангчиларига ''Мусулмонлардан асир тушса, ўлдирмай, тириклай келтиринглар'', деб буюрган эди.
Иттифоқо, Абдуллоҳ Рум аскарларига асир тушиб қолади. Уни подшоҳ ҳузурига келтиришади. Шунда тарих китобларида кўп марта зикр этилган ажойиб бир воқеа содир бўлади. Рум қайсари Абдуллоҳга узоқ тикилиб тургач:
- Агар насроний динига кирсанг, сени озод қилиб, кўп иззат-икромлар кўрсатаман, - деди.
Абдуллоҳ бунга кўнмади. Ҳукмдор уни синашда давом этди:
- Агар таклифимга кўнсанг, салтанатимнинг ярмини бераман.
Абдуллоҳ бунга ҳам рози бўлмади.
- Унда сени ўлдираман, - деб қўрқитди подшоҳ.
- Хоҳишинг, - деди Абдуллоҳ.
Бу билан ҳам мағрур асирни енга олмаган Рум қайсари энди бошқача йўл тутади:
- Агар пешонамдан битта ўпиб қўйсанг, сени озод қилиб юбораман.
Шунда Абдуллоҳ:
- Бошқа мусулмон асирларни ҳам озод қиласанми? - деб сўради.
- Ҳа, - деди Рум қайсари.
Абдуллоҳ қайсарга яқинлашиб, унинг пешонасидан ўпди. Рум подшоҳи сўзининг устидан чиқиб, барча мусулмон асирларини тутқунликдан бўшатди.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1
Audio
Тахоратнинг суннатлари | Абдул Хамид домла

(Кифоя)

@Diyonatli
Умр
Киши қақраган чўлда сув излайди. Топа олмагач, ерни қазий бошлайди. То сув чиққуни қадар ишни давом эттираверади. Ёки кимдир тоғнинг баланд чўққисини кўзлайди ва мақсади ҳосил бўлмагунича интилишдан тўхтамайди. Ёхуд учинчи бир инсон, зурриётлар тарбияси билан мудом шуғурланиб, кўзланган натижага эришмагунича бу савобли юмушни бажаришда бир дақиқа бўлса-да, тиним билмайди.
Бунинг барчасини қисқа қилиб – УМР дейдилар...

“Уммондан дурлар” китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1👍1
Фарзандим Фотиҳ бўлсин деганларга

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда ярамас, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: «Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан», дейишдан ҳам тоймасди.

Оқшамсиддин подшоҳга шикоят этишликни адабсизлик ҳисоблаб, ҳолатни II-Муротга айтишликдан тортинар эди. Аммо, вақт ўтгани сайин кичик Меҳметнинг қилиқлари ҳаддан ошиб, чидаб бўлмас ҳолга келади.
Шундан кейин ноилож подшоҳ II-Муротнинг ҳузурига чиқади.

«Подшоҳим, Сизга айтишим зарур бўлган бир хусусий масала бор. Аммо, айтишдан ҳаё қилмоқдаман.»

Подшоҳ:
«Марҳамат! Ҳеч тортинмасдан айтавер», дейди.
Бу сўз Оқшамсиддинни хотиржам этди. Ва ҳодисани англата бошлади.
«Подшоҳим! Ўғлингиз - жигарпорангиз жуда тўполончи. Унинг дастидан дарсимни ўтолмаяпман. Қачон танбеҳ берсам, дарҳол Сизни номингиз билан менга таҳдид қилади».

Подшоҳ бир оз сукут сақлайди.
Кейин Оқшамсиддинга яқин келиб, бир нарсаларни пичирлаб тушунтиради. Подшоҳнинг сўзларидан Оқшамсиддин саросимага тушади.
«Бу қандай режа? Буни амалга ошириш мумкин эмас!
Оқшамсиддин бу режа хусусидаги хавотирларини ошкор қилишига қарамай, подшоҳ, «Бу иш бўлади», дейди».

Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас!
Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.

Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади.
Бу ҳодиса қаршисида Фотиҳ Султон тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Фотиҳ Султон Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.

Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради.

Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди.
Ўша кундан сўнг, Фотиҳ Султон Меҳмет асло ярамаслик қилмади.
Чунки, ишонган тоғларига қор ёғган эди...
--------------------------------------------------------------------------
Таълим не эканини II-Мурот даражасида бўлмаса ҳам, камида ўз фарзандини янглиш йўлларга йўналтирмаслик қадар идрок этадиган ота-оналарга эҳтиёжимиз бор.

Унутмайлик, болалар эрка, тантиқ бўлиб туғилмайдилар. Уларни дипломли, мансабли, топармон, аммо тарбиясиз ота-оналар талтайтирадилар.

© Shoolim Shomansur

@diyonatli
👍2❤‍🔥1
ҚУРЪОН ҚОРИЛАРИНИНГ ҚАДР-ҚИММАТИ

Кунлардан бир кун қориларнинг султони Ҳофиз Исҳоқ Мавлононинг ёнига келдилар. Мавлоно унга катта ҳурмат кўрсатиб, ўрнидан турдилар ва тепага чиқиб ўтиришни илтимос қилдилар ва "Меҳмонни иззат билан кутиб, уни тепага ўтказиш лозим бўлганидек, Қуръон қориларини ҳам ҳудди шундай иззат билан кутиб олиб, тепага таклиф қилиш лозимдир. Ичида Қуръоннинг нури бўлган бир кўнгил жаҳаннамнинг юзини кўрмас. Бир қоғоз парчасига Қуръон ёзилган бўлса, уни оловга асло отмаслар, унга ҳурмат кўрсатиб унга Қуръон ёзилган деб айтишади. У ҳолда, қалбда Қуръони карим нури бўлган, Қуръони каримнинг гўзал сура, оятлари жо бўлса, уни қандай қилиб, жаҳаннамга отишади?" деди.
Бу яхши хабарни эшитган,шаҳар қорилари,аҳолиси ва бошқа юртлардан бир қанча қорилар, одамлар ташриф буюриб, Жалолиддин Румийга миннатдорчилик билдириб, унга шогирд бўлдилар.

''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.


👉 @diyonatli
❤‍🔥1
ЧИРОҚ

Кечадан буён хонадонда электр токининг қисқа туташуви оқибатида чироқ ўчган, шишаси куйибди. Уни алмаштиришга хонадонда эркак киши йўқ. Оила бошлиғи хизмат сафарида. Хонадон соҳибасининг, шу кунларда кўзи ёриш арафасида. Уйда уч нафар фарзанди - қизлари ҳали ёш бўлгани боис, бу ишнинг уддасидан чиқа олишмади. Аксига олиб, қўшнилар ҳам таътилга чиқиб кетишган. На илож, яна бир кеча зимзиёликда ўтадиган бўлди. Оиланинг тўнғичи - Мадинабону кутилаётган чақалоққа тикаётган кўйлакча - ''сюрпризи''нинг охирига етмаганидан жудаям афсусда. Одинабону эса орзиқиб кутадиган телесериалнинг навбатдаги қисмини кўролмаётганидан хафа. Оила кенжаси Ҳамидабону қоронғуда ухлашдан қўрқиб, хархаша қилади.
Орадан бир кун ўтгач, ота сафардан қайтди. Биринчи қилган иши - электр симини тўғирлаб, чироқнинг шишасини алмаштирди. Хонадон яна чароғон, ёришиб, юзларда оловранг табассум жило қилид. Хуфтон диллар эса қуёшли кундай ёришди.

Қиссадан ҳисса: Меҳрибон оила бошлиғи, яъни соҳиби бор уйнинг файзи бўлакча, чироғи ёниқ туради. Афсуски, бундай оддий, ҳар биримиз учун қадрли бўлган ҳақиқатга, кўпинча, эътибор беравермаймиз...

Мушоҳада сабоғи:
Бу оламда ҳар нарсанинг қопқоғи бўлгани каби, оиланинг устуни ота, таянчи она ҳисобланади.
Қачонки, таянч мустаҳкам, устун бақувват экан, оила деб аталмиш қўрғон ҳам шунчалик мустаҳкам ва бақувват бўлади.

''Фарзанднома'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1👍1
ЖАМОАТНИ ЙИҒЛАТГАН НАСИҲАТ

Бир куни Ҳасан Басрий бир жанозага борди. Шундай йиғладики, оёғи остидаги ернинг тупроғи балчиқ бўлди.
Деди:
- Эй халойиқ, охиратнинг аввали лаҳаддир, дунёнинг охири ҳам лаҳаддир. Чунончи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Қабр - дунё манзилининг охири, охират манзилининг аввалидур. Дунёнинг аввал ва охири шу экан, эй ғофил одамлар, нечун охират ишин қилмай, фароғатга эришаман, деб хаёлга берилишдан қўрқмайсизлар? Дунё иши осон, тез ўтади, охират иши эса ўтмас ва тугамас!
Ушбу мажлисда хозир бўлганларнинг барчаси шундай йиғлашга тушдиларки, оқибатда, ўзларидан кетдилар. Ҳамда пайғамбаримизнинг бу насиҳати сабабидан уларнинг ҳар бири обид ва зоҳид бўлиб, улуғ мартабага етишдилар.

''Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
КУЁВЛАРГА ЎН ЎГИТ

1) Уйдан чиқаётганингизда хотинингиз билан хайрлашинг. Унинг кўнглини кўтарадиган гаплар гапиринг.
2) Хотинингизнинг кўзини тўрт қилиб куттирмай, вақтида ишдан қайтинг.
3) Хотинингизнинг камчиликларини бошқаларга айтманг, унинг яхши томонларини айтинг.
4) Ишингиздаги муаммоларни уйга кўтариб келманг. Уйда хурсандчилик ҳукм сурсин.
5) Инсофли бўлинг. Кучи етмайдиган ишларни бажаришни хотинингиздан талаб қилманг. Зарур бўлса, унга кўмаклашинг.
6) Кутилмаган совғалар бериб, кўнглини олишни билинг.
7) Уйга салом бериб, табассум билан киринг. Оила аъзоларингиз келганингиздан севинсин.
8) Оилангизни пулсиз қолдирманг, уларни бировларга муҳтож қилманг.
9) Ташқарида еб-ичганингиздан уйингизга ҳам олиб келинг.
10) Уйланиш дунёга мккасидан кетиш эмас. Дин, Ватан, халқ ва инсонийлик йўлида меҳнат қилишни унутманг.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤1
КЕЛИНЛАРГА ЎН ЎГИТ

1)Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг.
2) У яхши кўрадиган таомларни ширин қилиб пиширинг, у уйини соғинсин.
3) Эрингиз эрталаб уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг. Кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг.
4) Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг.
5) Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг. Бошқаларга шикоят қилманг.
6) Камхарж бўлинг, исроф қилманг. Оғир дамларда ҳам эрингизга қарши бош кўтарманг.
7) Эрингизнинг қариндошлари ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.
8) Сиздан ҳамиша муаттар ҳид таралсин.
9) Қайнонангизни ҳаёт тажрибасига эга она сифатида кўриб, ҳурмат қилинг, эрингизнинг сизга нисбатан меҳри ошсин.
10) Фарзандингизни одоб-ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар ҳам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤‍🔥1
ҲАҚИҚИЙ МУҲАББАТ

Бир куни Рacулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Билол розияллоҳу анҳуни орқа тарафидан сездирмасдан маҳкам қучоқлаб олдилар.

Шунда Билол розияллоҳу анҳу:
— Ким бу? Aбу Бакр, сизми? Умар, ёки сизмисиз? Ҳа, билдим, Усмон, сизми бу? — дедилар.

Шундан сўнг Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
— Эй Билол, бу мен эканлигимни, наҳот, билмадингми? — дедилар.

Бу саволга эса Билол розияллоҳу анҳу:
— Ё Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам, бу сиз эканлигингизни бошидаёқ билгандим, лекин бироз кўпроқ қучоқлаб туришингизни хоҳладим, — деб жавоб бердилар.

@diyonatli
🥰5❤‍🔥1👍1🔥1
Сувни тўғри ичиш инсульт хавфини камайтиради !

Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:

Оғир меҳнат қилишдан олдин икки стакан сув ичинг. Бу сизнинг ички давлениянгиз кўтарилишидан сақлайди;

Овқатдан 30 дақиқа олдин сув ичсангиз ошқозон ичакларингизга оғирлик бўлмайди.

Чўмилишдан олдин 1 стакан сув ичиб олсангиз ички давленияни камайтиради. Ҳолсиз бўлиб қолмайсиз;

1 стакан сувни уйқуга ётишдан олдин ичинг. Бу уйқунгизни равон қилади

Сувни албатта ўтириб ичишга одатланинг . Бу гастрит пайдо бўлиш хавфини камайтиради

Ушбу тавфсияларга риоя қилган ҳолда сув ичсангиз инсульт хавфини сезиларли даражада камайтирган бўласиз

@diyonatli
❤1