Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
''ИХЛОС'', ''ФАЛАҚ'', ''НОС'' СУРАЛАРИ ФАЗИЛАТИ

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолиб, аввал сўз бошладим. У кишининг қўлларини ушлаб:
- Ё Расулуллоҳ, бу ишнинг (яъни, Исломнинг) нажоти нима? - деб сўрадим.
- Эй Уқба, тилингни тий, уйинг сенга кенг бўлсин, гуноҳларинг учун йиғла, - дедилар.
Бошқа сафар у зот мени учратиб қолиб, аввал сўз бошладилар, қўлимни ушлаб:
- Эй Уқба ибн Омир! Сенга Таврот, Инжил, Забур ва Улуғ Қуръондаги учта яхши сурани айтайми? - дедилар.
- Ҳа, (айтинг). Аллоҳ мени Сизга фидо қилсин! - дедим.
У зот менга ''Ихлос'', ''Фалақ'', ''Нос''ни ўқиб бердилар. Кейин таъкидладилар:
- Эй Уқба, уларни унутма, бирон тунни бу сураларни ўқимай ўтказма!
Мен уларни халигача унутганим йўқ. Бу сураларни ўқимагунимча тонг оттирмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни (бошқа сафар) учратиб қолиб, у зотдан олдин сўз бошладим. Қўлларидан ушлаб дедим:
- Ё Расулуллоҳ, менга фазилатли амаллардан хабар беринг!
- Эй Уқба, сен билан (орани) узган одам ила (яхши) муносабатда бўл, сенга бермаганга бер, сенга зулм қилган кимсадан юз ўгир.
Ибн Хубайб ривоят қилади: Биз ёмғирли, зим-зиё тунда йўлга чиқдиқ. Намоз ўқиб берсинлар, деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қидирдик. У зотни топганимизда:
- Сизлар намоз ўқидингизми? - деб сўрадилар.
Мен индамадим. У зот:
- Қул (яъни, айт), - дедилар.
Мен ҳеч нима демадим. Кейин яна:
- Қул (айт), дедилар.
Мен индамай туравердим. У зот яна дедилар:
- Қул (айт).
- Ё Расулуллоҳ, нимани айтаман?
- Қул ҳуваллоҳу аҳад билан муаввизайнни кеч кирганда, тонг отганда уч марта ўқи. Шунда улар сен учун кифоя қилади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: ''Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оила аъзоларидан биронтаси касал бўлиб қолса, муаввизот билан дам солардилар. Вафот этишларидан олдин бетоб бўлиб қолганларида мен у зотга дам солардим, қўллари билан ўзларини силардим. Чунки у зотнинг қўллари меникидан баракалироқ эди''.
Расули акрам алайҳиссалом ''Ихлос'', ''Фалақ'', ''Нос'' сураларини ўқиб, узларига, оила аъзоларига дам солардилар. Агар касал бўлсалар, Оиша розияллоҳу анҳо онамиз Қуръон ўқиб у зотга дам солганлар.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан

👉 @diyonatli
👍2❤‍🔥1
​​​​БАРЧА АЪЗОЛАРГА ФОЙДА БЕРУВЧИ ДУО

اللَّهُمَّ اجْعَلْ في قَلْبِي نُورًا، و في بَصَرِي نُورًا، وفي سَمْعِي نُورًا، وَعَنْ يَمِينِي نُورًا، وَعَنْ شِمَالِي نُورًا، و من خَلْفِي نُورًا، وَ من أَمَامِي نُورًا، وَاجْعَلْ من فَوْقِي نُورًا، وَ من تَحْتي نُورًا.

Аллооҳуммажъал фий қолбий нууро, ва фий басорий нууро, ва фий самъий нууро, ва ъан ямийний нууро, ва ъан шимаалий нууро, ва мин холфий нууро, ва мин амаамий нууро, важъал мин фавқий нууро, ва мин таҳтий нууро.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Менинг қалбимда, кўзимда, қулоғимда, ўнг тарафимда, чап тарафимда, ортимда ва олдимда, устимда ва тагимда нур қилгин.
Муттафақун алайҳ.

@diyonatli
👍5❤‍🔥1
Охират оловига қандай чидайсиз?

Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп мол-дунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйин-кулгига берилиб, пешин, аср ва шом намозларини қазо қилиб юборди. Ҳар намоз вақтида жорияси уни огоҳлантириб қўяр эди. Хуфтоннинг вақти ҳам ўтиб кетаётганда мазкур жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлаган эди, у қўрқиб, ўрнидан туриб кетди ва: «Бу нимаси?» деди.
Шунда жория: «Дунё оловига чидай олмас экансиз, охират оловига қандай чидайсиз?» деди. У ҳўнграб йиғлаб юборди ва туриб намозларини ўқиди. Жориянинг айтган гапи унинг хаёлига ўрнашиб қолди. Ундан қутилишнинг ягона чораси қўлидаги мол-дунёсидан воз кечиш эканини англаб етди. Сўнгра жорияларини озод қилиб, қолган мол-мулкини садақа қилиб юборди. Ўзи эса баққолчилик билан тирикчилик қила бошлади. Бир куни Суфён ибн Уяйна ва Фузайл ибн Иёз унинг ҳузурига кирганларида уни тагида тўшаксиз, бошининг остида эса бир ғиштдан бошқа ҳеч нарса йўқ ҳолатда кўришди. Шунда Суфён унга: «Бирор бир киши Аллоҳ учун бирон нарсани тарк қилса, албатта, Аллоҳ таоло унинг ўрнига бошқа нарсани эваз қилиб беради. Аллоҳ учун тарк қилган нарсангиз эвазига У Зот сизга нима берди?» деб сўради. У: «Мана шу ҳолатимга рози бўлишни (яъни, ризоликни) берди», деб жавоб берди.

Ибн Қудома. «Қисосут-таибийн»

👉 @diyonatli
👍4❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қиёматда қасос ҳақдир | Абдул Ҳамид домла
(Ақидатут-таҳовия)

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
👏3👍1
Қалбни ўлдирувчи етти иллат.

1. Аллоҳ таолони амрларини бажармаслик;
2. Қуръони карим ўқиб, унга амал қилмаслик;
3. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўраман дея ўлимга тайёр бўлмаслик;
4. Шайтоннинг душманлигини билган ҳолда гуноҳлар борасида унга эргашиш;
5. Дўзаҳдан қўрқа туриб ҳам унча элтувчи ёмон ишлардан сақланмаслик;
6. Жаннатни яхши кўриб, орзу қилиб, унга етиш учун амал қилмаслик;
7. Ўз қусурларини беркитиб, ўзгалар айбини очиш.

Имом Ғаззолийнинг«Қалб рисоласи» китобидан.
👍4❤‍🔥1
“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.
Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.
Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.
Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ
яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.
Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн олти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.

@diyonatli
👍6❤‍🔥1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 25-август 2022-йил пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 21:05 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

👉 @diyonatli
👍4
Audio
Салафи солихлар.

(Раддия)

@Diyonatli
Мени дуонинг қабул бўлмаслиги эмас, балки ичимда дуо қилишга бўлган хоҳишнинг йўқ бўлиб қолиш хавфи ташвишга солади.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу

@diyonatli
👍12❤‍🔥1
РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ БАЪЗИ АХЛОҚЛАРИ

Ҳар бир мусулмон билиб қўйиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, камолат сифатлари ила энг олий даражада сифатланган ва ҳулқланган банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.
Шунинг учун ҳам мусулмон киши барча ҳимматини ишга солиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари билан хулқланишга ҳаракат қилиши керак.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бандаликни жойига қўйиб, хулқланишни аъло даражада ўзларида жамлаган зотдирлар.
Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилса, ҳеч бир қийинчиликсиз камолатнинг чўққисига чиқиши мумкин. Аммо Аллоҳ таолони кўп зикр қилмасдан туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш мумкин эмас.
Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади:
"Батаҳқиқ, сизлар учун - Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди" (Аҳзоб сураси,21-оят).
Ҳа, мўмин-мусулмонлар учун гўзал ўрнак манбаи уларнинг маҳбуб Набийлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Ул зот ҳар бир нарсада, ҳар бир сўзда, ҳар бир ишда мўминлар учун гўзал ўрнакдирлар.
Қани энди, ҳамма шу ўрнакнинг моҳиятини тушуниб етса! Расулуллоҳнинг гўзал ўрнак бўлган гап-сўзлари ҳаводан олинган нутқ эмас, Аллоҳдан қилинган ваҳийдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари Аллоҳнинг амри биландир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланиш учун Қуръони Карим ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва сийратларини яхшилаб ўзлаштириш керак. Ул зотнинг хулқлари Қуръон эди.
Оиша онамиздан у кишининг хулқлари ҳақида сўрашганда, "Хулқлари Қуръон эди", деб жавоб берганлар. Яъни Муҳаммад алайҳиссалом Қуръондаги олий хулқлар билан хулқланганлар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръондаги барча яхши одоб-аҳлоқни ўзларига сингдирган эдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Мен яхши хулқларни тугал қилиш учун юборилганман", дедилар".
Байҳақий ривоят қилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча яхши хулқлар билан хулқланган ва ёмон хулқлардан йироқда бўлган зотдир. "Назратул-наъийм фий макорими ахлоқи расулил карим" энциклопедиясининг муаллифлари Қуръони Карим, Суннат ва сийратда икки юзта гўзал ахлоқ, бир юз олтмиш битта ёмон ахлоқ зикр қилинганини топганлар ва уларни ҳар бирига алоҳида маълумотлар тўпламини бағишлаганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан доимий равишда ўзларини гўзал одоблар ва карамли хулқлар билан зийнатлашини сўраб юрар эдилар. Ул зот дуоларида: "Аллоҳим! Менинг хулқимни ва халқимни гўзал қилгин", дер эдилар.
Шунингдек: "Аллоҳим! Мени инкор қилинган ахлоқлардан четда қилгин", дер эдилар. Аллоҳ таоло у зотнинг дуоларини қабул қилди.
Саъд ибн Ҳишом ибн Омирдан ривоят қилинади:
"Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига кирдим ва:
"Эй мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари ҳақида хабар беринг", дедим.
Бас у киши:
"Хулқлари Қуръон эди. Қуръон ўқимайсанми? Қуръонда Аллоҳ азза ва жалланинг "Албатта, сен буюк хулқдасан!" деган сўзини ўқимайсанми?" дедилар.
"Мен тарки дунё қилишни истайман", дедим.
"Ундай қилма! "Сизлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди"ни ўқимайсанми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, уйланганлар ва болалар орттирганлар", дедилар".
Аҳмад ривоят қилган.
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Карим орқали ахлоқий таълим берганига доир намуналар билан танишиб чиқайлик.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида у зотга хитоб қилиб:
"Кечиримли бўл, маъруфга буюр ва жоҳиллардан юз ўгир", деган (199-оят).
Яъни "Ўзаро муомала-муносабатда кечиримли бўл, осон йўлни тут. Одамларга нисбатан ўта талабчан бўлма. Қилган ҳатоларини афв этувчи, кенгбағирли бўл".

"Руҳий тарбия" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5❤‍🔥1
ШУКР

Имом Байҳақий қилган ривоятда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
''Албатта, неъмат шукр ила улангандир. Шукр эса зиёдага боғлангандир. Уларнинг иккиси бир жойга жойлаштирилган. Бандадан шукр узилмагунича, Аллоҳдан зиёда қилиш узилмайди''.
Имом Ибн Можа ва Ибн Асокир Муҳаммад ибн Каъб ал-Қаразийдан келтирган ривоятда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
''Аллоҳ шукр эшигини очиб, зиёда эшигини беркитиб қўймас. Аллоҳ дуо эшигини очиб, қабул эшигини беркитиб қўймас. Аллоҳ тавба эшигини очиб, мағфират эшигини беркитиб қўймас. Сизларга Аллоҳнинг китобидан тиловат қилиб берурман. Аллоҳ таоло: ''Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман'', деган (''Ғофир'' сураси, 60-оят). У зот яна: ''агар шукр қилсангиз, сизга албатта зиёда қилурман'', деган (Иброҳим'' сураси, 7-оят). У зот яна: ''Мени эсланг, сизни эсларман'', деган (''Бақара'' сураси, 152-оят). У зот яна: ''Ким бир ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳни Таввоб ва Роҳийм эканини топадир'', деган (''Нисо'' сураси, 110-оят)''.

''Ҳадис ва Ҳаёт'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1👍1
ҲИЖРИЙ ЙИЛ ҲИСОБИНИНГ БОШЛАНИШИ

Вақт ўтиши билан Ислом жамияти ҳар томонлама улғайиб борар эди. Чегарлар, вилоятлар, амирлар ва бошқаларнинг сони тезлик билан ортиб бормоқда эди.
Девонлар ташкил қилинди, ҳамма тарафдан пойтахтга мактублар кела бошлади, Бошқа алоқалар ҳам ривожланиб борди.
Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан мактуб олди. Унда ''Сендан мактублар келади, тарихи номаълум бўлади. Тарихни белгиласанг, яхши бўлар эди'', деган маъно бор эди.
Бир оз вақт ўтгач, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу яна бир мактуб олдилар. Унда ''Шаъбон ойида'' деган маъно бор эди. Қайси Шаъбон? Ўтганими, ҳозиргисими ёки келгуси Шаъбон ойими, била олмай қийналадилар.
Яна бир куни Ямандан, Яъло ибн Умайядан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга мактуб келди. Бу мактубда тарих белгиланган эди. Бу иш ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга маъқул келди.
Шундан сўнг у киши шуро мажлисини чақириб, ўртага мусулмонларга хос тарих - йил ҳисобини қабул қилиш масаласини қўйдилар. Ислом жамияти ўзлигини намоён қилиши, бировга тақлид қилмай, ўзига хос йил ҳисобига эга бўлиши керак эди.
Биринчи масала ''Тарихни қачондан бошлаш керак?'' деган саволга жавоб топишдан иборат бўлди.
Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот этган йилларини биринчи йил деб ҳисоблашни таклиф қилди.
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар бўлган йилларини биринчи йил деб ҳисоблашни таклиф қилди.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат қилган йилларини биринчи йил деб ҳисоблашни таклиф қилдилар. У киши: ''Ҳижрат ҳақ билан ботилнинг ораси ажралишига сабаб бўлган'', дедилар.
Бошқа бирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган йилларини биринчи йил деб ҳисоблашни таклиф қилди. Лекин кўпчилик Али розияллоҳу анҳунинг таклифларини ёқлаб, овоз бердилар.
Иккинчи масала йил ҳисобини қайси ойдан бошлаш масаласи эди.
Абдурраҳмон ибн Афв розияллоҳу анҳу: ''Ражаб ойини биринчи ой қилиб олайлик, у ҳаром ойларнинг биринчиси'', деди.
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу: ''Рамазон ойини биринчи ой қилиб олайлик, у умматнинг шарафли ойи'', деди.
Али розияллоҳу анҳу: ''Муҳаррамни биринчи ой қилиб олайлик, унинг ўзи йилнинг биринчи ойи'' дедилар.
Али розияллоҳу анҳу: ''Муҳаррамни биринчи ой қилиб олайлик, унинг ўзи йилнинг биринчи ойи'' дедилар.
Ҳаммага мана шу гап маъқул бўлди. Шу тариқа Ислом уммати ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ташаббуслари ва ғайратлари билан 16-ҳижрий санадан бошлаб, ўзининг йил ҳисобига эга бўлди.
Албатта, бу катта иш эди. Дунёга етакчилик қилишни даъво қилаётган уммат учун ана шунга ўхшаш шиор бўладиган нарсаларнинг зурурлиги ҳеч кимга сир эмас эди.

''Ҳадис ва Ҳаёт'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍2❤‍🔥1
ЙЎҚОЛГАН ШАХС ҲАҚИДА

У изсиз ғойиб бўлган одам бўлиб, ўзи ҳақида тирик ҳисобланади.
Яқинлари иложи борича излаб, қаердалигини, ўлик-тиригини билиб бўлмаган шахс йўқолган ҳисобланади. Бу шахс ўзига оид ҳукмларда тирик саналади. Шунга биноан,
Унинг хотини никоҳланмайди, моли тақсимланмайди ва ижараси бузилмайди.
Қози унинг ҳақини олиб, молини сақлайдиган одам тайин қилади. Бузилиб қолиши хавфи бор нарсасини сотади ва боласига, ота-онасига ва аҳли аёлига нафақа беради.
Йўқолган шахс ўзидан бошқанинг ҳақида ўликдир. У ўзидан бошқадан мерос олмайди. Яъни унинг ўз мерос қоддирувчисининг молидан бўлган ҳақи тўқсон йилга музлатиб қўйилади. Агар у тирик бўлса, ўша нарсани олади.
Тўқсон йилдан кейин унинг ўлгани ҳақида ҳукм қилинади. Муддат тўлган куни аёли вафот иддасини бошлайди ва моли ўша пайтда унинг меросига ҳақдорлар орасида тақсимланади.
Бунда йўқолган кишининг туғилганига тўқсон йил тўлиши кўзда тутилган.
Ундан бошқанинг моли ҳақида йўқолган кунидан бошлаб ўлган ҳисобланади. Бас, унинг учун музлатилган мол ўша кундан бошқа киши ўлганда меросини оладиганларга қайтарилади.

''Кифоя'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1
Қайнаб турган сувда аксингни кўра олмаганингдек, ғазабланганингда ҳам ҳақиқатни кўра олмайсан. Ўзингни босиб, ғазабдан тушгачгина қарор қабул қилсанг, афсус қилмайсан.

Умар Ҳайём.
@diyonatli
👍5❤‍🔥1
Ҳа, сиз қушлардек осмонда учишни, балиқлардек сувда сузишни ўргандингиз. Афсуски, шу кунгача ер юзида инсондек яшашни ўрганолмадингиз.

Абул Ҳасан ан-Надвий, «Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?»

@diyonatli
👏8❤‍🔥1
Audio
Исломда ҳамжихатлик - тинчлик гарови

@Diyonatli
👍2
Кўнгиллар зиёси туташган даргоҳ

Олим, алломаларнинг тафаккур оламига сайр этиши киши қалбида эртанги кунга бўлган ишончни мустаҳкамлайди, бунёдкорлик йўлида ботинга мислсиз қудрат бағишлайди. Чунки бу диёр, донишмандлик ва вазминлик сиймосига ўранган, одамийлик фазилатининг нодир фикратлар пардасига чулғанган, ҳикматнинг сара дурдонаси йиғилган моҳият маконидир. Бу ерда ҳар бир хатти-ҳаракат ўзида маънолар юксаклигини касб этган, ўзаро муносабатлар сирли ва жозибали ҳикматлар шодаси билан фазилатланган. Унда сўз қадр топган, жавонмардлик ибратга айланган, ҳар бир ишора, нигоҳ чуқур мазмунга эга.
Ушбу олам манзилгоҳида умид ва ўйчанлик дунёсига ғарқ, гўзал фазилату хислатларни ўзида тасарруф этган теран тафаккур эгалари умргузаронлик қиладилар. Бу олам соҳиблари учун шуҳрату мартаба, ғарибу фақирлик бирдек мақомга эга.
Ушбу тафаккур осмонининг латиф ва ҳарир оламига илк қадам ҳечликдан бошланади. Сўнг у илм олишдаги қатъиятлилик иродаси билан тобланади, босиқлик ва тавозе орқали меъёрига етади. Якуни эса, яна ҳечликка бориб тақалади. Бироқ бу ҳечлик янги сифат кўринишидаги улуғворлик тимсоли бўлиб англашилади...

Мушоҳада сабоғи:
Маънолар хазинаси изқувари, ''қотиб қолган'' қалбларнинг дақиқ тадқиқотчиси, залолат осмонининг зиё юлдузи, зимистон кўнгилларини мунаввар фикратлар билан зийнатловчи, гумроҳ дилларни ҳақиқат гўзаллигию меҳр офтоби билан тўлдирувчи мўъжизакор зот, бу - устоз-мураббийдир.

''Фарзанднома'' китобидан.

👉 @diyonatli
❤1
ГУНОҲЛАРИГА ЙИҒЛАГАН ШАЙХ

Фатҳ Мавсилий оламдан ўтганидан сўнг бир улуғ зот уни тушида кўриб кўриб:
- Аллоҳ сенинг билан нима қилди? - деб сўради.
Фатҳ Мавсилий деди:
- Аллоҳ мендан: "Эй бандам, дунёда нега кўп йиғлар эдинг?" деб сўради.
Мен унга:
- Гуноҳларимдан қўрқиб йиғлардим, - дедим.
Аллоҳ деди:
- Эй Фатҳ, сен кўп йиғлаганинг учун гуноҳларингни ёзмасликни ёзувчи фаришталарга буюрган эдим.
Аллоҳ Фатҳ Мавсилийни раҳмат айласин!

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👏5👍3❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маслакул муттақийн"дан силсилавий дарслар | Таҳорат боби | 2-қисм | Абдул Ҳамид домла

Расмий саҳифаларимиз:
Телеграм | Инстаграм
ЎТГАН ИШ ЎТДИ

Ўтган ишни эслаб, унинг таъсирига тушиш, уни хотирлаш ҳамда фожиаларга хафа бўлиш аҳмоқлик ва телбаликдур. Шунингдек, иродани синдириш ва ҳозирги ҳаётни совуриш ҳамдир. Ақлли кишилар наздида ўтган ишлар яширин тутилади, оғиздан-оғизга кўчирилмайди. У доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига мустаҳкам арқон билан чандиб ташланади. У ҳеч қачон чиқариб юборилмайди. Зиндон ёруғлик кўринмайдиган даражада ёпилади.
Бу ишлар энди ўтиб кетди ва тугади. Ўкиниш уни қайтармайди, ғам ўнгламайди, қийинчилик тирилтирмайди. Чунки улар йўқ бўлиб кетди. Сиз ўтган замон босинқирашида, унинг йўқ бўлиб кетган сояси остида яшаманг. Руҳиятингизни ўтмиш хаёлотидан сақланг. Нима, сизнингча, сув анҳор бошланган жойига қайтиб кетадими, қуёш чиққан жойига ботадими, бола она қорнига, сут кўкракка ва кўз ёши кўзга қайтадими? Қайтмайди! Демак, ўтган замонга қайғуришингиз, ундан безовта бўлиб, ёндириб қул қилувчи оловида куйишингиз, остонасига қулашингиз қўрқинчли ва даҳшатли ишдир.
Ўтган замон дафтарини ўқишингиз бугунги кунингизнинг йўқ бўлиши, хатти-ҳаракатларингиз парчаланиб, ҳозирги воқелигингизни барбод қилишдир. Аллоҳ таоло ўтган уммат ва уларнинг қилган ишларини эслатганидан кейин кетидан бундай деган: "Улар ўтиб кетган уммат(лар)дир...". Иш тугаб, ўтиб бўлган, замон жасадини ёриб кўриш ва тарих ғилдирагини орқага қайтаришдан фойда йўқ.
Ўтиб кетган ишга қайтмоқчи бўлган одам худди унни яна тегирмонда чиқараман ёки арраланган ўтин қипиғини қайтадан арралайман деган одамга ўҳшайди. Қадимда ўтганларга йиғловчи кишига "Йиғлаганинг билан ўликлар гўридан чиқиб келмайди", дейишган.
Эшакка: "Нима учун сени етаклашганида тисарилмайсан?" дейишса, у: "Ёлғонни ёмон кўраман", деган экан. Ҳа, у ҳақиқатни тан олиб, май ўтмиш билан машғул бўламиз ва тузатишимиз керак бўлган камчиликларимизга парво қилмаймиз. Агар инсон ва жинлар тўпланишиб, ўтмишни қайтаришга уринсалар ҳам, асло уни қайтара олишмайди. Зеро, бу бўлиши мумкин бўлмаган ишдир.
Орқага қаралмайди. Шамол ҳам олдинга эсади, сув ҳам олдинга қараб оқади, карвон ҳам олдинга қараб юради. Сиз ҳаёт қонунига тескари иш қилманг.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
❤‍🔥1