Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.47K videos
29 files
7.29K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Ҳожатларимни унинг ҳақиқий эгаси бўлган Зотдан ҳам сўрашга ҳаё қиламану...

Умавий халифаларидан Сулаймон ибн Абдулмалик Маккага ҳажга келди. Байтуллоҳни тавоф қилиб юриб Солим ибн Абдуллоҳни (Ҳазрат Умарнинг набиралари) бир чеккада каъбага қараб хушуʼ билан ўтирганини кўриб қолди. У Қуръон тиловат қилган кўйи йиғлар, кўз ёшлари икки кўзидан булоқдек оқар эди.

Халифа тавофдан бўшаб, икки ракат намоз ўқигач, Солим ўтирган тарафга борди. Одамлар уни кўриб йўл бўшатдилар. Унинг яқинига ўтирди. Солим буни сезмади ва унга қарамади. Чунки у ўзи билан машғул, зикрга чўмган эди. Халифа Солимни тиловат ва йиғидан тўхташини кутиб, кузатиб турди.

У тўхтагач, салом берди. Аликдан сўнг халифа паст овозда: «Ҳазрат, мабодо бирор ҳожатингиз бўлса бажариб берайлик, айтинг?!» – деди. Солим жавоб қайтармади. Халифа уни эшитмади, деб ўйлаб яқинроқ бориб: «Бирор ҳожатингиз бўлса, бажариб берсак деган эдик», – деди. Шунда Солим: «Аллоҳга қасамки, мен Унинг уйида ўтириб ундан бошқасидан ҳожат сўрашдан ҳаё қиламан!», – деди. Халифа хижолат бўлди ва жим қолди, лекин уни узоқдан кутиб турди.

Солим намозини тугатиб ўрнидан туриб юришга бошлади. Одамлар орқасидан эргашишди. Бири ундан ҳадисдан сўрар, яна бири фатво сўрар, бошқаси насиҳат тиласа, яна бирови дуо сўрар эди. Халифа ҳам улар ортидан тушди. Одамлар уни кўриб йўл бўшатдилар.

У Солим ибн Абдуллоҳнинг яқинига келгач: «Мана масжиддан чиқдик, энди ҳожатингиз бўлса сўранг, бажарамиз», – деди. Шунда Солим унга қараб: «Дунё ҳожатларидан сўраяпсизми, ёки охират ҳожатиданми?!», – деди. Халифа кутилмаган саволдан довдираб қолди ва: «Албатта, дунё ҳожатларидан!», – деди.

Солим: «Мен дунё ҳожатларимни унинг ҳақиқий эгаси бўлган Зотдан ҳам сўрашга ҳаё қиламану, ҳақиқий эгаси бўлмаган кишидан қандай сўрайман?!», – деди. Шундан кейин халифа қаттиқ хижолат бўлди ва узр айтиб йўлига кетди. У йўлда кетар экан шундай дер эди: «Эй Хаттобнинг авлодлари, тақво ва зоҳидлик сизларни мунча ҳам зийнатламаса?! Аллоҳ кўнгилларингизни дунё молига намунча тўқ қилмаса?! Доимо омон бўлинг!»

Абдурраҳмон Рўфат ал-Бошонинг «Суварун мин ҳаётит тобеин» китобидан Раҳматуллоҳ Файзуллаев таржимаси
#САБОҚ

Камтар эканлигингни билган бўлсанг, такаббур экансан.

Ибн Атоуллоҳ Искандарий
БАХТЛИ БЎЛИШ СИРИ

Бир кишининг ўғли бўлиб, у: «Мен бахцизман», деб такрорлайверарди. Ота бахтли бўлиш сирини билиб келиш учун ўғлини даврининг энг катта донишманди ҳузурига юборди. Йигит чўлда қирқ кун йўл босиб, кўзлаган манзилига – тепалик устидаги ҳашаматли саройга етиб борди. Ичкарига кириб қараса, донишманднинг ҳузурига келганлар жуда кўп бўлиб, улар бир-бирлари билан суҳбатлашганча навбатларини кутишар эди. Ниҳоят йигит ҳам навбати келгач, донишманднинг олдига кирди ва бахтли бўлишнинг сирини сўради.

– Ўғлим, ҳозир сенга буни тушунтириб ўтиш учун вақтим йўқ, – деди донишманд. – Шунинг учун ҳозир чиқиб, саройимни томоша қил. Икки соатдан кейин ёнимга кел, қолганини ўшанда гаплашамиз.

Шундай дея йигитнинг қўлига қошиқ тутқазди, унга икки томчи ёғ томизиб, тайинлади: «Сайр давомида қўлингдаги ёғга ҳушёр бўл, тўкиб юборма!»

Йигит донишманднинг айтганини қилиб, қўлидаги ёғдан кўз узмасдан саройнинг ичкарию ташқари – барча жойларини айланиб чиқди. Икки соатдан кейин қайтиб келгач, донишманд сўради:

– Саройни кездингми?

– Ҳа, жуда катта экан, – жавоб берди йигит.

– Ўғлим, деворлардаги ажойиб суратларни кўрдингми? Гулзоримни, ундаги ранго-ранг гулу чечакларничи? Уларнинг хуш исларидан баҳра олдингми? Кутубхонадаги ноёб китобларгачи, эътибор бердингми?..

Йигит бутун диққати қўлидаги ёғда бўлгани учун ҳам сайр давомида булардан ҳеч бирини кўрмаганини айтди. Шунда донишманд:

– Унда қайта чиқ ва атрофингдаги барча гўзалликларни яйраб томоша қил. Чунки ўтирган уйини яхши танимаган киши бахтнинг сирига ета олмайди, – деди ва бу сафар ҳам йигитнинг қўлига ёғ солинган қошиқни тутқазди.

Йигит энди саройдаги жамики нарсаларни, бутун гўзалликларни катта завқ ва ҳаяжон билан томоша қилди. Донишмандга ҳам таассуротларини ана шу мароқ билан ҳикоя қилиб берди. У гапини тугатгач, донишманд:

– Яхши, ҳаммасини кўрибсан, – деди. – Лекин мен сенга омонат қилиб берган ёғ қани?

Шундагина йигитнинг эсига тушиб, шошганича қўлидаги қошиққа қаради – ёғ тўкилиб битган эди. Донишманд эса табассум билан шундай деди:

– Хижолат тортма, ўғлим, бахтли бўлишнинг сири дунёни бор мўъжизалари, ҳаётни бутун гўзалликлари билан бирга кўра олишда. Агар киши жисмидаги қусурлар, ҳаётдаги етишмовчиликлар ҳақида ўйлайверса, худди сен қўлингдаги ёғ солинган қошиққа андармон бўлганинг каби ҳаёт гўзалликларидан бебаҳра қолаверади. Бахтли бўлиш сирини эса, қўлингдаги ёғ солинган қошиқни унутганингдагина тўла ҳис қила оласан!

Мадина Муҳаммадсолиҳ қизи тайёрлади
#САБОҚ

Кимдир сени танқид қилса ёки фикри сеникига тўғри келмаса, қалбингда чумолидек нафрат туғилади. Уни ўша заҳоти эзиб ташламасанг, у бора-бора илонга, ҳаттоки аждарҳога айланиб кетиши мумкин.

Жалолиддин Румий
075 Al-Qiyomah
Abdulbosid Qobilov
🎙Abdulbosit Qobilov qori

"Al-Qiyomah" surasi

Yaqinlarga ulashish
👇
@quronhidoyati
МЕРОСДАН УЛУШ ОЛМАЙСИЗМИ?

Бир
куни Абу Ҳурайра (р.а.) Мадина бозорига бориб, одамларга қарата:

– Эй биродарлар! Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг мерослари тарқатилаётган бир пайтда бу ерда нима қилиб турибсизлар? Меросдан улуш олмайсизларми? – дедилар.

– Қаэрда тарқатиляпти? – сўрашди улуғ саҳобийдан.

– Масжидда...

Бир оздан сўнг бозорда ҳеч ким қолмади. Абу Ҳурайра эса уларнинг қайтишларини кутдилар. Бир оздан сўнг одамлар норози ҳолатда қайтиб келишди:

– Эй Абу Ҳурайра, сиз айтгандек масжидга бордик. Аммо у ерда ҳеч кимнинг мерос улашаётганини кўрмадик.

– Наҳотки ҳеч кимни кўрмаган бўлсангиз?

– Бир гуруҳ намоз ўқиётган, бир гуруҳ Қуръон тиловат қилаётган, яна бир гуруҳ ҳалол ва ҳаром хусусида баҳслашаётган кишиларни кўрдик, холос.

Шунда Абу Ҳурайра (р.а.) дедилар:

– Уят, сизларга, уят. Ахир, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг мерослари шу эмасмиди?!

Ирода Носирхон қизи тайёрлади
Кимда икки хислат бўлса...

Икки хислат

Кимда икки хислат бўлса, Аллоҳ уни севади:
1. Тақво.
2. Гўзал хулқ.

Кимда икки хислат бўлса, одамлар уни севишади:
1. Саховат.
2. Яхши амалларни кўпайтириш.

Кимда икки хислат бўлса, ўртоқлари уни севишади:
1. Очиқ чеҳра.
2. Яхши муомала.

Кимда икки хислат бўлса, биродарлари уни севишади:
1. Уларнинг яхшиликларини эсда тутиш.
2. Ёмонликларини унутиш.

Кимда икки хислат бўлса, шогирдлари уни севишади:
1. Илмни етказиш йўлида изланиш.
2. Уларга нисбатан кечиримли бўлиш.

Кимда икки хислат бўлса, устозлари уни севишади:
1. Уларни тез англаш.
2. Ҳурматларини жойига қўйиш.

Кимда икки хислат бўлса, оила аҳли уни севади:
1. Уларга нисбатан яхши муомалада бўлиш.
2. Уларнинг ташвишларини англаш.

Кимда икки хислат бўлса, бошлиқлари уни ёқтиришади:
1. Уларга чиройли итоатда бўлиш.
2. Буйруқларини чиройли шаклда бажариш.

Кимда икки хислат бўлса, уни Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам бирдек яхши кўради:
1. Яхшилик қилиш.
2. Азият беришдан четланиш.

Энг хавфли нарса
Оила учун хатарли нарсалардан бири ота ёки онанинг фарзандларини эркалатиш ва хатоларини яширишда бирини иккинчисидан устун кўришидир. Бундан ҳам хатарлироғи болаларидан бирини бошқасидан устун кўришини очиқ билдиришдир.
Бундай адолатсизлик ака-ука ва опа-сингиллар орасига душманлик уруғини сепади.

Ким тарбиячи?
Хотиннинг тушунчаси касал, эр эса дангаса, болаларни ким тарбия қилади?

Мўътадиллик
Яхши кўриш ва ёмон кўришда ҳаддан ошма! Гоҳо дўстинг душманга, душманинг эса дўстга айланиши мумкин.

Яхшилар ва ёмонлар
Одамлар ўз вазифаларини чиройли бажаришмаса, Аллоҳ таоло уларнинг ишини ёмонларга топшириб қўяди.

Сабрнинг боши ва охири
Сабр олдинига ҳузурсизлик, кейин эса ҳаловат ато қилади.

«Ҳидоят» журналининг 2009 йил 1-сонидан олинди.
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада намоён бўлади:

✅1.Тилда: Оллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан ғийбатдан бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. Уни, оллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.

✅2.Қалбда: Оллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик ҳис қилмайди: ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каи ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад, кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра, Оллоҳнинг расули буюради: Эй ўқувчи, билки, ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин.

✅3.Кўзда: Оллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда ҳам бошқа хусусларда ҳам кўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади. Дунёга ҳирс билан ва ҳар нарсани қўлига киритиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари билан қарайди . Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Оллоҳнинг расули буюради: - Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Оллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради.

✅4.Меъдада: Оллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Оллоҳнинг расули буюради: - Инсон зотининг меъдасига бир луқма ҳаром луқма тушганда бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўкдаги фаришталар ҳам шунча вақт унга лаънат ўқийдилар.

✅5.Қўлда: Оллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча, Оллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан шундай бир ривоят қолган: - Оллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Оллоҳдан қўрққани учун уни рад этган кишилар киради.

✅6.Оёқда: Оллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Оллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм-маърифат ва яхши ахлоқ ўрганиш мақсадида олимла ва солиҳ кишилар мажлисига боради.

✅7.Итоатда: Оллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Оллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади.

📖Абу Ҳомид Ғаззолий «Мукошафат-ул қулуб»
ХАМР ҲАҚИДА

Ҳазрати Усмон (р.а.) бир куни хутба ўқиётиб, Аллоҳга қасам ичиб айтдиларки:
«Эй жамоат! Хамр билан имон бир қалбда бўлиши мумкин эмас, албатта, бири бошқасини қувиб чиқаради».
Ҳазрати Билол (р.а.) айтадиларки: «Шаробнинг бир қатраси қудуққа тушса, кейин ўша қудуқнинг устига минора қурилса, у минорада азон чақирмайман. Агар шаробнинг бир томчиси денгизга томса, денгиз қуриб, у ердан ўт-ўлан униб чиқса, ўшандан ҳам фойдаланмайман».

«Ароқхўрлик ҳақида гапирилса, бошқалар бузди бизни, деймиз. Бу гапда жон бор. Лекин улар ҳар биримизни ётқизиб олиб, оғзимизга зўрлаб ароқ қуймайдиларку!..
АроқХўрлик қанча-қанча улуғарни хорлик ботқоғига ботирди. Жуда кўп истеъдод эгалари бу бало оқибатида умрларини ҳам, қобилиятларини ҳам бой бердилар».


Тоҳир Малик, ёзувчи
КЎП ЕЙИШНИНГ ЗАРАРЛАРИ

✅1.Кўп ейиш кишини тошбағир қилиб қўяди, қалбнинг нурини сўндиради. Инсон вужудида, қалбнинг остидаги ошқозон қайнаб турган қозонга ўхшайди. Унинг буғИ қалбга кўтарилади. Кўп ейиш шу буғни кўпайтиради ва қалбнинг қорайишига, кирланишига сабаб бўлади.

✅2.Ортиқча ейиш тана аъзоларининг ортиқча ишлашига ва оқибатда фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади.

✅3.Кўп ейдиган кишининг билим ва тушунчаси оз бўлади.

✅4.Кўп эйдиган кишининг ибодати озаяди. Чунки бадани оғирлашади, уйқу босади, сезги аъзолари бўшашиб, ибодат қила олмай ухлаб қолади.

✅5.Кўп ейиш ибодатдан завқ олишга монеълик қилади. Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) шундай дейдилар: «Аллоҳга бўлган иштиёқдан айрилмаслик учун мусулмон бўлганимдан кейин тўйиб овқат емадим, қониб сув ичмадим».

✅6.Кўп ейишга одатланишда ҳаромга кириб қолиш таҳликаси бор.

✅7.Кўп ейдиган кишиларда ўлим қийин кечади.
БИРОВНИНГ УЙИГА БОРГАНДА ҚАНДАЙ ОДОБЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШ КЕРАК?

Изн сўраш, яъни бировнинг олдига киришда, бешта одоб бор:

❇️1. Ким бировнинг эшигига киришни истаса, келганини эшик орқасидан эшикни оҳиста тақиллатиш ё йўталиш тариқасида билдиради.

❇️2. Агар овоз чиқса, эшик орқасидан салом бериб: «Ичкари кирайми?» деб изн сўрайди. Бундай изн сўраш уч маротабадир. Ҳар изн сўрагандан кейин тўрт ракъат ўқишга кетадиган вақт миқдорида кутиб турилади.

❇️3. Уч марта чақирганда ҳам уй эгасининг овози чиқмаса ва киришга изн берилмаса, кутиб турилмай, тезда ортга қайтилади.

❇️4.Агар уй эгаси: «Сиз ким бўласиз?» деб сўраса, отини айтади, аммо гумонли қилиб: «Мен ошнангизман» ёки «дўстингизман», дейилмайди.

❇️5. Агар уй эгаси билан борилган бўлса, шароити бўйича иш кўрилади.


«Яхши кишилар одоби» китобида
НАФС КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШ

Қалб сиқилиш ва нафс касаллликларига давони уламоларимиз бундай тушунтирадилар:

✳️1. Ҳидоят ва тавҳид, чунки залолат ва ширк қалб торлигини келтириб чиқаради.

✳️2. Аллоҳ бандасининг қалбига солиб қўядиган ҳақиқий нури имон ва амали солиҳ.

✳️3. Фойдали илм, зеро, кишининг илми кўпайган сайин қалби очилади ва кенгаяди.

✳️4. Парвардигорга бўлган инобат (тавба билан юзланиш) ва умид, бутун қалби ила Унга муҳаббат, яқинлашув ва Унга ибодат ила роҳатланиш.

✳️5. Барча ҳолат ва вазиятларда доимий равишда Аллоҳни зикр қилиш. Қалбнинг очилиши, унинг мутмаин (хотиржам) ҳамда ғам қайгудан халос бўлишида зикрнинг аҳамияти жуда катта.

✳️6. Одамларга барча йўллар билан яхшилик қилиш. Зеро, муҳсинларнинг улуғИ инсонларнинг қалбини очганлар ва кўнгилларга ҳузур бағишлаганлардир.

✳️7. Шижоат. Шижоат дилни олувчи ва қалбни кенгайтирувчи восита ҳисобланади.

✳️8. Сиқилиш ва азобни пайдо қиладиган ғазаб, нафрат, адоват, ёмон кўриш, ноҳақлик каби иллатларни қалбдан қувиш.

✳️9. Ноўрин нарсаларга қараш, ножоиз нарсаларни эшитиш, кўп гапириш, кўп ейиш ва кўп ухлашни тарк қилиш.

✳️10. Фойдали илм ва амаллар билан машғул бўлиш. Чунки улар қалбни зарарли нарсалардан тўсади.

✳️11. Кундалик амалларга аҳамият бериш, келгусидаги ишларга қайғурмаслик, ба, мўмин бандада дини ва дунёсига фойда берадиган аммалларга тиришади ва Раббидан мақсаднинг муваффақиятини сўрайди.

✳️12. Каффорат бериш ёки бошқа йўллар билан қайтариб бўлмайдиган амаллардан сақланиш.

✳️13. Агара бандага бахтсизлик келса, уни даф этишга ҳаракат қилиш. Бу иш бандага вожибдир.

✳️14. Қалбнинг қувватини кеткизувчи ва безовталикни, ёмон фикрларни келтириб чиқарувчи ваҳима, ҳаёл, ҳаяжон ва ғазабларга барҳам бериш.
АЛЛОҲ АМРЛАРИГА ИХЛОС БИЛАН ИТОАТ ҚИЛИШ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Солиҳ салафларимиздан бири Аллоҳ таолонинг: "Эй иймон келтирганлар! Маст ҳолингизда–то айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча, намозга яқинлашманг" оятини эшитди ва шундай деди: "Қанча намозхон бор, ароқ ичмаган, лекин намозида нима деётганини билмайди. Чунки уни дунё ўз машғулотлари маст қилиб қўйган".

Дарҳақиқат, бошқа пайт хаёлимиз чалғимаса ҳам, намозга киришимиз билан дунё фикри, унинг ташвиш ва муаммолари вужудимизни қамраб олади. Намозда эканимизни, унинг зикрларини ва ҳатто ракатларини унутамиз.

Айрим аҳли илм бунинг ечими осон, намозда хушуъ ва қалб ҳузурида бўлиш учун дунё муаммоларини ҳал қилиб, ихлос билан дуолар ўқиб намозни бошлаш керак ва намоз ичида Аллоҳнинг буюклигини ҳис қилиб туриш керак, дейишади. Бу тавсия ҳеч ҳам бундай манфаат бера олмайди. Балки бу тавсиянинг ўзи битта муаммо. Чунки қалб ҳам бир идишга ўхшайди. Бир нарса билан тўлса, бошқа нарсани сиғдира олмайди. Дунё муҳаббати билан лиммо-лим қалб, ўзида Аллоҳнинг муҳаббатини, Унинг азамати ва буюклигини ҳис қила олмайди. Бундай улуғ мартабани қозониш учун "Аллоҳ таолони кўриб тургандек ибодат қилиш" мақоми бўлган эҳсон рукнини ўрганиб, амал қилиш лозим. Яъни, мусулмон руҳий тарбия олиши керак. Буни бутун бошли тасаввуф илми таълим ва тарбия беради. Бу мақомни чала-чулпа тавсиялар билан эмас, солиҳ салафларимизнинг қадам изларига қадамимизни қўйиб юриш билан эришамиз.

Аллоҳ таоло: "Намозни Менинг зикрим учун қойим қилинг!" дейди("Тоҳа", 14-оят). Демак, намозда хушуъ-хузуъ, ихлос ва Аллоҳнинг ёди билан туришимиз лозим. Бунинг учун тасаввуф ёки руҳий тарбияни ўрганишимиз ва улардаги бор таълимот - Аллоҳнинг розилиги учун яшаш ва Суннатни маҳкам тутишни ҳаёт мақсади қилишимиз керак. Бу осон иш эмас. Давомли зикр ва доимий мужоҳада (нафсга қарши жиҳод) мўлжалга элтади. Булар қалбдан дунё ташвиши ва муҳаббатини кеткизади, қалб идишини Аллоҳ муҳаббатига бўшатиб беради. Ана шунда банданинг кўнглида Аллоҳ ва Унинг буюклиги гавдаланади, қалбида Унинг маҳобати тарбияланади.

Шунчаки тавсия ва тажрибалар эса муддаони ҳосил қила олмайди.

Мубашшир Аҳмад
Гуноҳ
<unknown>
#audio

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Гуноҳ.

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ан-Наас" сураси, Абдул Босит Абдус Сомад қироати, маъноси рус тилида.

Манба: azon.tv
Audio
Савол:

❓Хизр алайҳиссалом ҳақида батафсил маълумот берсангиз...
------------
🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг жавоблари
Audio
Савол:

Илёс алайҳиссалом ҳақида батафсил маълумот берсангиз...

------------
🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг жавоблари
Савол:

❓Диёнат нима? Инсофлилар ким?

Жавоб:

Диёнат аллоҳ ҳузурина яқин қиладурган муқаддас эътиқоддурки, оламда мундан суюкли нарса йўқдур Дин ва эътиқоди саломат бўлмаган кишилар ҳақни ботилдан, фойдани зарардан, оқни қорадан, яхшини ёмондан айира олмас, мундай кишилардан на ўзига ва на бошқа кишиларга, ва на миллатга тариқча фойда йўқдур. Дин жаноби Ҳақ тарафидан бандалари учун қурилмиш тўғри йўлдурки, банда дунё ва охиратда бу йўл ила соҳили саломатга чиқар. Дин уламолари диний китобларда Аллоҳ таолога ибодат қилишнинг йўл ва қоидаларини баён қилмишлар. Ибодат икки турли бўладур: Бири тан ибодати, иккинчиси руҳ ибодати. Тан ибодати таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж каби амаллардурки, буларнинг ҳар бирини ўз вақтида шариатга мувофиқ равишда миннат қилмасдан, риё қилмасдан дилни поклаб, ниятни холис қилуб, шавқ ва завқ ила адо қилмоқ лозимдур. Руҳ ибодати қалб ила адо қилинадурган ибодатдурки, эътиқодни маҳкам, дилни пок қилуб, Қуръон, Ҳадис, фиқҳ каби диний китоблар ўқилганда жон қулоғи ила тинглаб асарланмакдур. Бир киши тан ибодатини қилуб, руҳ ибодатини қилмаса, ё руҳ ибодатини қилиб, тан ибодатини қилмаса ўз вазифасини адо қилмаган бўладур. Ақл дин ила, дин амал ила, амал тақво ила камол топар. Дин инсонларнинг дилидан саховат, марҳамат, шафқат, улфат, мурувват эшикларини очуб, саодат ва саломат бўстонига олиб борур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: “Аллоҳни кўз олдингда кўруб тургандек ибодат қил, зероки, сан они кўрмасанг ҳам, албатта, Ул сани кўрадур, нафсингни ўлган ҳисоб эт”, – демишлар.



БАЙТ:

Пок қилгил динингни, имонингни,
Қул ҳувар-раҳмон оманно биҳ.
Динингни ёқмасун ҳавас зинҳор,
Ва қино раббано азобан-нор.



✅Абдулла АВЛОНИЙ

📚“Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ” китобидан
Audio
Савол:

❓Чақалоқ туғилганда ақиқа қилинади. Шаръий ҳукмларини тушунтириб берсангиз. Жонлиқ сўйиш фарзми? Ёки ош бериб эҳсон қилиш мумкинми? Чақалоқнинг қулоғига азон ва такбир айтилганда чақалоқ уйғоқ бўлиши керакми?
——————
🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг жавобларини тинглар!