Қайнаб турган сувда аксингни кўра олмаганингдек, ғазабланганингда ҳам ҳақиқатни кўра олмайсан. Ўзингни босиб, ғазабдан тушгачгина қарор қабул қилсанг, афсус қилмайсан.
Умар Ҳайём.
@diyonatli
Умар Ҳайём.
@diyonatli
👍5❤🔥1
Ҳа, сиз қушлардек осмонда учишни, балиқлардек сувда сузишни ўргандингиз. Афсуски, шу кунгача ер юзида инсондек яшашни ўрганолмадингиз.
Абул Ҳасан ан-Надвий, «Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?»
@diyonatli
Абул Ҳасан ан-Надвий, «Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?»
@diyonatli
👏8❤🔥1
Audio
👍2
Кўнгиллар зиёси туташган даргоҳ
Олим, алломаларнинг тафаккур оламига сайр этиши киши қалбида эртанги кунга бўлган ишончни мустаҳкамлайди, бунёдкорлик йўлида ботинга мислсиз қудрат бағишлайди. Чунки бу диёр, донишмандлик ва вазминлик сиймосига ўранган, одамийлик фазилатининг нодир фикратлар пардасига чулғанган, ҳикматнинг сара дурдонаси йиғилган моҳият маконидир. Бу ерда ҳар бир хатти-ҳаракат ўзида маънолар юксаклигини касб этган, ўзаро муносабатлар сирли ва жозибали ҳикматлар шодаси билан фазилатланган. Унда сўз қадр топган, жавонмардлик ибратга айланган, ҳар бир ишора, нигоҳ чуқур мазмунга эга.
Ушбу олам манзилгоҳида умид ва ўйчанлик дунёсига ғарқ, гўзал фазилату хислатларни ўзида тасарруф этган теран тафаккур эгалари умргузаронлик қиладилар. Бу олам соҳиблари учун шуҳрату мартаба, ғарибу фақирлик бирдек мақомга эга.
Ушбу тафаккур осмонининг латиф ва ҳарир оламига илк қадам ҳечликдан бошланади. Сўнг у илм олишдаги қатъиятлилик иродаси билан тобланади, босиқлик ва тавозе орқали меъёрига етади. Якуни эса, яна ҳечликка бориб тақалади. Бироқ бу ҳечлик янги сифат кўринишидаги улуғворлик тимсоли бўлиб англашилади...
Мушоҳада сабоғи:
Маънолар хазинаси изқувари, ''қотиб қолган'' қалбларнинг дақиқ тадқиқотчиси, залолат осмонининг зиё юлдузи, зимистон кўнгилларини мунаввар фикратлар билан зийнатловчи, гумроҳ дилларни ҳақиқат гўзаллигию меҳр офтоби билан тўлдирувчи мўъжизакор зот, бу - устоз-мураббийдир.
''Фарзанднома'' китобидан.
👉 @diyonatli

❤1
ГУНОҲЛАРИГА ЙИҒЛАГАН ШАЙХ
Фатҳ Мавсилий оламдан ўтганидан сўнг бир улуғ зот уни тушида кўриб кўриб:
- Аллоҳ сенинг билан нима қилди? - деб сўради.
Фатҳ Мавсилий деди:
- Аллоҳ мендан: "Эй бандам, дунёда нега кўп йиғлар эдинг?" деб сўради.
Мен унга:
- Гуноҳларимдан қўрқиб йиғлардим, - дедим.
Аллоҳ деди:
- Эй Фатҳ, сен кўп йиғлаганинг учун гуноҳларингни ёзмасликни ёзувчи фаришталарга буюрган эдим.
Аллоҳ Фатҳ Мавсилийни раҳмат айласин!
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👏5👍3❤🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎТГАН ИШ ЎТДИ
Ўтган ишни эслаб, унинг таъсирига тушиш, уни хотирлаш ҳамда фожиаларга хафа бўлиш аҳмоқлик ва телбаликдур. Шунингдек, иродани синдириш ва ҳозирги ҳаётни совуриш ҳамдир. Ақлли кишилар наздида ўтган ишлар яширин тутилади, оғиздан-оғизга кўчирилмайди. У доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига мустаҳкам арқон билан чандиб ташланади. У ҳеч қачон чиқариб юборилмайди. Зиндон ёруғлик кўринмайдиган даражада ёпилади.
Бу ишлар энди ўтиб кетди ва тугади. Ўкиниш уни қайтармайди, ғам ўнгламайди, қийинчилик тирилтирмайди. Чунки улар йўқ бўлиб кетди. Сиз ўтган замон босинқирашида, унинг йўқ бўлиб кетган сояси остида яшаманг. Руҳиятингизни ўтмиш хаёлотидан сақланг. Нима, сизнингча, сув анҳор бошланган жойига қайтиб кетадими, қуёш чиққан жойига ботадими, бола она қорнига, сут кўкракка ва кўз ёши кўзга қайтадими? Қайтмайди! Демак, ўтган замонга қайғуришингиз, ундан безовта бўлиб, ёндириб қул қилувчи оловида куйишингиз, остонасига қулашингиз қўрқинчли ва даҳшатли ишдир.
Ўтган замон дафтарини ўқишингиз бугунги кунингизнинг йўқ бўлиши, хатти-ҳаракатларингиз парчаланиб, ҳозирги воқелигингизни барбод қилишдир. Аллоҳ таоло ўтган уммат ва уларнинг қилган ишларини эслатганидан кейин кетидан бундай деган: "Улар ўтиб кетган уммат(лар)дир...". Иш тугаб, ўтиб бўлган, замон жасадини ёриб кўриш ва тарих ғилдирагини орқага қайтаришдан фойда йўқ.
Ўтиб кетган ишга қайтмоқчи бўлган одам худди унни яна тегирмонда чиқараман ёки арраланган ўтин қипиғини қайтадан арралайман деган одамга ўҳшайди. Қадимда ўтганларга йиғловчи кишига "Йиғлаганинг билан ўликлар гўридан чиқиб келмайди", дейишган.
Эшакка: "Нима учун сени етаклашганида тисарилмайсан?" дейишса, у: "Ёлғонни ёмон кўраман", деган экан. Ҳа, у ҳақиқатни тан олиб, май ўтмиш билан машғул бўламиз ва тузатишимиз керак бўлган камчиликларимизга парво қилмаймиз. Агар инсон ва жинлар тўпланишиб, ўтмишни қайтаришга уринсалар ҳам, асло уни қайтара олишмайди. Зеро, бу бўлиши мумкин бўлмаган ишдир.
Орқага қаралмайди. Шамол ҳам олдинга эсади, сув ҳам олдинга қараб оқади, карвон ҳам олдинга қараб юради. Сиз ҳаёт қонунига тескари иш қилманг.
"Ўкинма" китобидан.

❤🔥1
ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиши учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:
«Аллоҳуммакфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака», яъни: «Ё Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. Имом Термизий ривояти.
"Дуо ва зикрлар" китобидан.

👍6❤2
МЕҲР-ОҚИБАТ - БИР-БИРИНИ ТЎЛДИРУВЧИ ХИЛҚАТ
Маъноси: Туғилган билан ўлим, агар бундоқ разм ташланса, ўзаро чамбарчас. Воқеа:
Бир кунда бир қишлоқда учта жаноза бўлди. Учала жанозада ҳам муайян кишилар гуруҳи йиғилишди, азадорларга ўз ҳамдардликларини билдиришди. Ваҳоланки, бугунги марҳумлар туғилган пайтида ҳам айнан шу инсонлар уларнинг ота-она, қон-қариндошларини муборакбод этишганди...
Қиссадан ҳисса: Чақалоқ туғилганида барча унга меҳр кўрсатиб, ота-онасини муборакбод этади. Киши вафот этган тақдирда ҳам марҳумни сўнгги йўлга кузатиб, унинг қон-қариндош, жигарларига эҳтиром ва оқибат кўрсатишади. Демак, меҳр-оқибат тушунчаси бир-бирини тўлдирувчи хилқатлардан саналади...
"Фарзанднома" китобидан.

ЭССИЗ, УМР...
Маъноси: Ҳаёт улуғ неъмат, у туфайли умрлар мазмундор, гўзал, ибратли. Лекин айрим шундай тақдирлар, сулолалар борки, ё алҳазар...
...Бобо отасини ранжитиб, ҳаёти давомида бириси икки бўлмай дунёдан ўтиб кетди. Ота ўз қиблагоҳининг кўнглини қолдиргани боис, бутун умр виждон азобида қолиб, оламдан кўз юмди.
Фарзанд отасига қўл кўтаргани сабабли, «оқ бўлган». Набирани эса... Худо урган - турли ҳаром-ҳариш, ёмон ишлар билан шуғуллангани боис, ҳозирда қамоқда ўтирибди.
... Эссиз, омонатга хиёнат, зое кетган имконият, бекорга сарф бўлган вақт, қадрига етилмаган неъмат... Эссиз, шунча умрлар...

🔥2❤1
ҚЎРҚҚАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУОЛАР
Валид ибн Валид розияллоҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Ё Расулуллоҳ, мен қўрқяпман", деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тўшагингга ётганингда:
"Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин ғозобиҳи ва ъиқобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни", яъни: «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман», деб айт, шунда сенга бирор нарса зарар бермайди ва яқинлаша олмайди», дедилар. Имом Ибн Сунний ривояти.
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, безовталикдан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен "Субҳанал маликил қуддус, роббил малаикати варруҳ, жаллалтас самавати вал арзо бил ъиззати вал жабарут", яъни: «Фаришталар ва Жаброил алайҳиссаломнинг Рабби ва қуддус, малик сифатли Аллоҳни поклаб ёд этурман. Еру осмонларни иззатинг ва жабарут сифатинг ила улуғ қилдинг», деб айтишни кўпайтир», дедилар. Имом Ибн Сунний ривояти.

УМР - ОМОНАТ, СИНОВ, ИМКОНИЯТ, НЕЪМАТ
Маъноси: Омонатлиги шундаки, умр - ато этилган ишонч бўлгани боис, унга хиёнат қилиб бўлмайди. Синов экани - ҳаёт яхши-ёмон, хурсандчилик ва ғамгин кунлардан иборат, уни фақат сабру тоқат, саъй-ҳаракат орқали енгиб ўтиш керак. Имконият экани - умрни қандай ўтказиш ҳар бир кишининг ўз ихтиёрида. Неъмат экани - умр тўлалигича барча неъматлар ичра энг нодиридир...

👍2👏2❤🔥1
СЎНМАГАН ТАБАССУМ 😢😢😢
"Қирқ йилдан буён саратон (рак) касалига йўлиққан беморларни даволайман. Бу вақт мобайнида турли ҳодисаларга дуч келдим. Шуларнинг ичидан 1976 йили содир бўлган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман...
Бош шифокор лавозимида ишлаган пайтимда Сароб исмли ёш беморим бўлиб, кўкрак саратонига чалинган эди. Уни шахсан ўзим даволар эдим. Аллоҳнинг изни билан қисқа муддат ичида унинг аҳволи яхшилана бошлади. Фақат у камида беш йилгача ўзини қаттиқ парваришда сақлаши керак эди. Тўрт йил ўтиб, Сароб Измирга бориб келишни истади. Қиш ойи бўлгани учун самолётда кетиш шарти билан рухсат бердим.
Афсуски, у самолётга чипта ололмай, автобусда йўлга чиқибди. Бунинг устига, автоҳалокат туфайли олти соат совуқда қолиб кетибди. Касаллик тезда унинг суяк ва ўпкаларига тарқаб кетди. У метастаза (касалликнинг бошқа аъзоларга ёйилиши) сабабли умуман юра олмас, ўпкасига доимий кислород жиҳозлари қўлланар, шунинг учун гапириши ҳам осон эмас эди. Бир сафар уйига борганимда:
"Доктор... Мен сиздан... жуда хафаман", - деди у.
"Нима учун?" деб сўрадим.
"Сиз диндор одам... экансиз... Нега менга ҳам... Аллоҳни, ўлимни, охиратни тушунтирмадингиз?"
Унинг диний илми оз эди. Буни билар эдим. Шунинг учун унинг бу саволидан бир оз шошилиб қолдим.
Саробнинг кўнглини олишга, хафа қилмасликка ҳаракат қилиб:
"Докторларга боғланиш осон, пулини берасан-у, истаган муолажангни олаверасан. Аммо иймон муолажасини чин дилдан исташинг керак", - дедим.
У "Истайман" деган маънода бош иғради. Шундан сўнг умидсиз тиббий муолажанинг ёнига шифобахш иймон муолажаси қўшилди. У мен ўргатаётган иймон ҳақиқатларини бутун вужуди билан тинглар, ора-сира саволлар сўраб турар эди.
"Доктор, - деди у вафотига бирор ҳафта қолганида. - Мен... ўлаётганимда нима дейишим... керак?"
"Сенинг ҳолатинг ўзига хос. Сенга калимаи шаҳодатни айтиш узунлик қилади. У онни сезганингда "Аллоҳ, Муҳаммад". десанг кифоя", - дедим. У табассум билан бош силкиди.
Оғриқ кучли бўлгани учун Саробга давомли равишда морфин қилар эдик. Орада сафарга кетиб қолиб, бир муддат уни кўра олмадим. Қайтиб келганимда онаси қўнғироқ қилиб:
"Сароб бир ҳафтадан бери морфин қилдирмаяпти", - деди.
Тезда унинг уйига бордим ва нима учун укол қилдирмаётганини сўрадим. Саробнинг жавобини ҳалигача унутолмайман. Эсласам, титраб кетаман:
"Дорининг таъсири билан ўлимга уйқуда дуч келсам ва "Аллоҳ, Муҳаммад", дея олмай қолсамчи?" - деди у.
Ўшанда Жума куни эди, унинг чамаси тўрт кунлик умри қолган эди. Эртаси куни унга:
"Ҳеч қўрқма, - дедим, - бемалол укол олишинг мумкин".
Сароб бу учрашувимизда охирги саволини берди:
"Доктор! Азроил... менга қай... шаклда кўринади?"
"Қизим, Азроил алайҳиссалом бир фаришта. Ҳеч сиқилма, у сенга гўзал кшринишда келади", дея таскин бердим.
Сешанба куни Саробнинг оғирлашганини эшитган заҳотим, уйига йўл олдим. Лекин афсуски, у билан видолашиш менга насиб қилмади. Унинг оиласи бутунлай паришон ҳолатда эди. Фақат уни узоқ муддат парваришлаган бир диндор аёл қариндоши тик турган эди. Мени кўрган заҳоти ёнимга келиб, унинг сўнгги онларини гапириб берди:
"Доктор, бир оз олдин бу уйда мўъжиза содир бўлди. Сароб кислород жиҳозини ечиб, отди ва "Ўрнингдан қимирлама", дейишимизга қарамасдан, туриб, таҳорат қилди. Сўнг икки ракъат намоз ўқиди. Ҳаммамиз қотиб қолдик. Кейин эса калимаи шаҳодат келтирди ва "Докторга айтинглар, ўлим фариштаси у айтганидан ҳам гўзал экан", - деди-ю, жони узилди"...
Ўлим фариштаси келганида ғафлатда қолмаслик учун морфин қабул қилмай, қаттиқ оғриқларга ҳам бардош берган қизни Аллоҳ ёлғиз ташлаб қўймади. Бу дунёнинг эшигини табассум ила ёпиб, у дунёнинг эшигини табассум ила очиш неъматини ато этди..."
"Мукаммал саодат йўли" китобидан.

👍3❤🔥1😢1
АГАР БИР БУРДА НОН, БИР ҚУЛТУМ СУВ ВА УСТ-БОШИНГ ҚОЛГАН БЎЛСА, ХАФА БЎЛМА
Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб, 21 кун қолиб кетди. Қайтганидан одамлар ундан бу воқеадан қандай хулоса чиқардинг, деб сўрашди. Шунда у: "Бу азоб-машаққатдан олган дарсим, сабоғим шу бўлдики, ичишга яроқли озгина чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, кишига нолимоқнинг ҳеч кераги йўқлигини англаб етбим", деб жавоб берди.
Худойим ҳар не берса, қил қаноат,
Юракни қилма миннатдин жароҳат.
Бу меҳнат бирла топсанг парча нон,
Кишининг миннатидан улдур осон.
Сўфи Оллоёр
Донишмандлардан бири: "Ҳаётнинг барчаси бир луқма таом ва қултум сувдир. Қолгани ортиқча нарсадир", деди.
Жонсон Свифт айтди: "Дунёдаги энг доно табиблар тинч-осойишта, бахавотир ўтириб озгина таом тановул қилиш киши учун энг яхши шифодир", дейишган.
Менинг фикримча, семизлик сурункали касаллик бўлиб, қорин қўйиш эса кишини беҳаловат қилиб қўяди. Осойишталик эса қалбга ёқимли бўлиб, руҳга хурсандлик бағишлайди.
Шод бўлиш нақд хурсандчилик бўлиб, у руҳ ва вужуд учун фойдали озуқа ҳамдир.

МУСАББИҲОТ ФАЗИЛАТИ
Мусаббиҳот "субҳаана", "саббаҳа", "юсаббиҳу" ёки "саббиҳ" сўзлари билан бошланувчи суралардир.
Улар 7 та: "Исро", "Ҳадид", "Ҳашр", "Сафф", "Жумъа", "Тағобун" ва "Аъло".
Мана шу сураларда минг оятдан яхшироқ оят бор.
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, "Унда минг оятдан яхшироқ оят бор", деб айтардилар.
Яҳё ибн Касир: "Бизнингча, бу Ҳашр сурасининг сўнгги оятларидир", деган.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

❤🔥1👍1
ВАҚТИ КЕЛМАГАН ЭРТАНИ ҚЎЙИНГ!
"Аллоҳнинг амри келди. Бас, унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг". Ҳодисалардан олдинлаб кетманг. Нима, ҳомиласи ҳали етилмаган болани туғдириб ёки пишмаган мевани узиб оласизми? Ахир эртага дегани йўқ нарса, унинг ҳақиқати йўқ. Борлиги йўқ, таъми ҳам, ранги ҳам йўқ. Шундай экан, нима учун ҳали келмаган куннинг ҳали йўқ мусибатларини ўйлаб эзиламиз, хавфсираймиз ва ҳали юз бермаган ҳодисаларга аҳамият берамиз? У ҳали юз берадими, йўқми, билмаймизку? Юз берса ҳам, балки хурсандчилик ва шодлик бўлар?!
Муҳими, у ҳали ғайб оламидадир. Ҳали-бери ерда содир бўлмаган.
Демак, келмасидан олдин кўприк қуриб, ундан ўтишнинг ҳожати йўқ.
Имкони ҳам йўқ. Ким билади, балки кўприкка етиб келмай тўхтаб қолармиз. Ёки етиб бормасимиздан олдин кўприк қулаб тушар, эҳтимол кўприкка етиб ҳам борармиз, соғ-омон ўтиб ҳам олармиз.
Келажак ҳақида фикр юритиш учун зеҳнга кенг имкониятлар бериб, ғайбга тааллуқли китобларни варақлаш, кейин содир бўлиши эҳтимоли бор нарсаларга безовталаниш шаръан оқланмайди ҳам. Чунки булар оддий орзу-ҳаваслар бўлиб, ақл уни айблайди. Бу нарса соя билан олишув кабидир. Кўпинча келажакда очлик-яланғочлик, беморлик, камбағаллик ва мусибатлар содир бўлади деб қўрқитилди. Бунақа ишлар шайтон мактабининг ўқув дастурларидир. "Шайтон сизларни (хайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фахш ишларга ундайди. Аллоҳ эса сизларга Ўзидан мағфират ва фазл бойлик ваъда қилади. Аллоҳ карами кенг ва билимдон зотдир".
Кўп йиғлоқилар эртага оч қолиши, бир йилдан кейин касалга чалиниши ёки дунё юз йилдан сўнг тамом бўлиб қолиши... кабилардан қўрқади. Умри бошқанинг изнида бўлган одам йўқликдан гаров олиши асло мумкин эмас. Қачон ўлишини билмайдиган кимса ҳақиқати йўқ, ҳали келмаган нарса ила машғул бўлиши ҳам жоиз эмас. То етиб келгунича эртани тарк этинг. Хабарлари ҳақида сўраб ўтирманг, бостириб келувчи машаққатларини ўйламанг. Чунки сиз бугунингиз билан бандсиз.
Ажабланиш керак бўлса, ғамни қарзга олиб нақдга айлантирган, сўнг ҳали қуёши чиқмаган, нури кўринмаган кунда уни насияга тўлайдиган кишилардан ажабланинг. Беҳуда ўйланаверишдан ўзингизни тийинг.

👍1
ТАЪНА-ТАНҚИДЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚАРШИЛАЙСИЗ?
Ризқ берувчи Холиқ яккаю ягона Аллоҳ таолони ақлсиз тентаклар сўкиб ҳақорат қилишади-ю, сиз ва биз каби осий бандаларни нечук айблашмасин?! Сиз ҳаётингиз давомида шундай аёвсиз курашларга дуч келасиз, уларни таъна-маломат қилганингиздан фойда йўқ. Сиз қанчалар мева бериб, бунёд этиб, таъсирингизни ўтказиб, гуллаб-яшнаган сарингиз, атайин сизни хўрлаб, синдиришни қасд қилувчилар чиқаверади. Сиз то чуқур қазиб ерга кирмагунингизча ёки осмонга шоти қўйиб чиқиб кетмагунингизча ундайлар ҳеч қачон сиз ҳақингизда жим турмайди. Доим улар орасидамисиз, демак, ҳали ёмонлик қилишларини, кўзингиздан ёшлар оқизишларини ва устингизга ахлатлар ағдаришларини кутиб яшанг.
Ерда ўтирган киши ҳеч қачон қуламайди. Одамлар ўлик итни ҳеч ҳам тепмайди. Лекин улардан салоҳият, илм, одоб ёки мол-дунё бобида устун турибсизми, сизга ғазабларини сочишади. Сиз Аллоҳ бераётган ана шундай неъматларни тарк қилиб, барча мақтовга лойиқ хусусиятлардан халос бўлмас ёки ҳеч нарса тушунмайдиган аҳмоқ, синган, эзилган кимсага айланмас экансиз, улар наздида тавбаси йўқ гуноҳкор бўлиб қолаверасиз. Уларнинг хоҳиши бундан бошқача эмас. Демак, одамларнинг танқидига, маломатига қарши Уҳуд тоғи каби мустаҳкам, ҳарсанг тош каби қаттиқ бўлинг. Тош мустаҳкам бўлгани учун ҳам устига ёққан дўллар парчаланиб кетади.
Бордию одамларнинг сўзларига қулоқ тутиб таъсирланадиган бўлсангиз, уларнинг "қимматбаҳо" орзуларини ҳаётингизни барбод этиш эвазига юзага чиқарасиз. Сиз улардан чиройли юз ўгиринг, қилаётган макрларидан ҳам сиқилманг, аҳмоқона танқидлари сиз учун яхшигина таржимаи ҳол бўлсин. Чунки ҳаётидаги вазнингиз, ўрнингиз даражасида таъна-дашномларга қоласиз.
Албатта, сиз ўша маломатчиларнинг оғзини ёпиб тилини боғлаб қўя олмайсиз. Лекин уларнинг танқидларини жим туриш эътиборсизлик ва совуққонлик билан кўмиб ташланг, гап-сўзларини "...Шу аччиқларингиз билан ўлиб кетинг!.." деб тарк қилинг.
Демак, фазилатларингизни кўпайтиришингиз, яхши тарбиянгиз, хатоларини тўғрилашингиз билан уларнинг тилини кеса оласиз. Агар сиз ўзингизни барча бирдай қабул этишини, ҳамма суйишини, айбсиз бўлишини хоҳласангиз, эҳтимолдан йироқ нарсани талаб қилиб, ушалмас орзуларга берилибсиз.

👍5
ҲЕЧ КИМДАН РАҲМАТ КУТМАНГ
Аллоҳ таоло бандаларни Уни эслашлари учун яратган. У махлуқотга Ўзига шукр қилишлари учун ризқ берган. Кўпчилик Ундан бошқага бўйсунди ва ўзгаларга шукр қилди. Чунки қайсарлик, инкор, жафо ва шукрсизлик табиати нафслар устидан ғолиб келувчидир.
Агар сизнинг гўзал ишларингизни инкор қилиб, яхшиликларингизни тан олишмаса ва унутишса, сиз улар билан тўқнашиб, жанжаллашиб юрманг! Кўпинча улар гина замбараклари билан тўқнашиб, жанжаллашиб юрманг! Кўпинча улар гина замбараклари билан тош отиб, сизга душманчилик қилишади. Айбингиз - уларга яхшилик қилгансиз, бундан бошқа нарса эмас. "Аллоҳ ва Унинг Расули уларни Пайғамбар ва саҳобаларини фазли ўлжалар билан бойитиб қўйгани учунгина мунофиқлар уларни ёқтирмадилар".
Хотирот китобини варақлаб кўринг. Унинг кўп ҳикояларида ўғлини тарбиялаб едириб-кийдирган, парваришлаб илм-одоб берган, боласини ухласин деб ўзи ухламай чиққан, қорни тўйсин деб ўзи оч қолган, роҳатлансин деб ўзи ҳориб-чарчаган ота тимсолини кўрасиз. Аксинча, ўғил мўйлови сабза уриб, билаги куч-қувватга тўлган, энди отага нисбатан қутирган ит каби бўлиб қолади. Уни назарга илмай, адибсизлик қилади, отага оқ бўлиб, уни азоб-уқубатларга йўлиқтиради.
Огоҳ бўлинг! Яхшиликларингиз тугаб, умидларингиз синганида хазинаси тугамайдиган савоб, яъни, эваз берилишини ўйлаб саодатга эришинг.
Бу қайноқ хитоб асло сизни чиройли ишларни тарк этиб, ўзгаларга яхшилик қилмасликка чақириқ эмас. У фақат сиздан юз ўгиришларини қабул қилишга, яхшиликларингиз тан олинмаслигига чидашга ўргатади, Уларнинг ишларидан ташвишга тушманг!
Сиз яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг, шунда барча ҳолатларда ғалабага эришасиз, шунда ношукрларнинг шукосизлиги, инкор қилувчиларнинг тан олмаслиги сизга зарар бермайди. Яхшилик қиладиган этиб қўйгани учун Аллоҳга ҳамд айтинг. Улар эса бунинг пастдаги қўлдан яхшидир. "Улар айтурлар: "Бизлар сизларни фақат Аллоҳ "юзи" учун таомлантирурмиз. Сизлардан (бу иш учун) бирор мукофот ва миннатдорлик кутмасмиз".
Гоҳида оқил кишилар ҳам авом халқдаги инкор қилиш туйғусини унутиб қўяди. Эсингизда бўлсин, ундайлар Парвардигорининг буюк ваҳийсини ҳам унутишган. У ваҳийда инкор қилувчиларнинг қайсарлиги ва терсликлари айтилган эди: "Ундан зарарини кетказганимизда эса, гўё етган зараридан Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Мана шу тарзда исрофчи (тажовузкор)ларга ўз қилмишлари зийнатли (чиройли) қилиб қўйилди".
Агар сиз бир аҳмоққа қалам совға қилсангиз, у сизни ўша қаламда масхаралаб мақола ёзса ёки бир чўлоқ кишига қийналмай юрсин деб ҳасса ҳадя қилсангиз, у ўша ҳасса билан бошингизни ёриб қўйса, ажабланиб, саросимага тушманг. Яхши кишилар устида энди бундай ишлар бўлмасинми?!