Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Қурбақани ўлдиришдан сақланинглар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сурод, қурбақа, чумоли ва ҳудҳуд (сассиқпопишак)ни ўлдиришдан қайтардилар”.

Ибн Можанинг “Сунан”идаги ривояти.

Изоҳ: Сурод - чумчуқдан катта, боши ва тумшуғи йирик қуш бўлиб, ҳашаротлар билан озиқланади.

Абдураҳмон ибн Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир табиб Набий саллаллоҳу алайҳи васалламдан қурбақадан дори қилиш ҳақида сўраганда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўлдиришдан қайтардилар”.

Абу Довуднинг “Сунан”идаги ривояти.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қурбақани ўлдирманглар. Унинг сизлар эшитадиган қуриллаши тасбеҳ айтишидир”, дедилар.

Ибн Абу Шайба ривояти.

@diyonatli
👍5👏1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёл ҳақида бир оят... | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
👍9🔥1
БЕМОРГА ДАМ СОЛИШ УСУЛИ

Имкони бўлса, ҳар ким ўзига-ўзи дам солгани яхши. Чунки беморнинг овози бегоналарникидан кўра яхшироқ таъсир қилади. Лекин баъзи вақтларда беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун ўзи ўқий олмаслиги мумкин. Шундай пайтда бошқа одам Қуръон ўқиб дам солади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, ўзларига дам солардилар. Аҳволлари оғирроқ бўлса, Оиша онамиз у зотга дам солганлари тарихдан маълум.
Бошқа одамга дам солдирилса, дам солувчи тақводор, солиҳ инсон бўлгани маъқул. Зеро, дам солиш ҳам дуонинг бир тури. Дам солувчининг нафаси ўткир бўлса, солган дами яхшироқ таъсир қилади, бемор шифо топади.
Ривоят қилинишича, Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Фотиҳа сурасини ўқиб, хасталарга дам солса, тезда таъсир қилар экан. У киши дунёдан ўтганидан кейин бошқалар дам солишса, аввалига самара бермабди. Шунда бунинг асл сабабидан бохабар кишилар: “Фотиҳа сураси-ку, ўрнида турибди, аммо уни ўқийдиган Умар қани?” дейишган экан .
Дам солаётганда овозни – бемор эшитадиган даражада – бироз кўтариб қироат қилинади. Чунки танадаги касал ҳужайралар шифо топиши учун овоз чиқариб ўқиш керак. Қуръон ўқилганда инсоннинг териси, ҳар бир ҳужайраси эшитади. Шунинг учун Қуръонни сал баландроқ овозда ўқиган маъқул.
Қуръон билан даволаниш учун белгиланган маълум вақт йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ўқиса бўлади. Бироқ эрталаб, кечқурун шифо оятларини ўқиб дам солиш афзал. Оятлар етти марта ўқилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом баъзи шифо оятларини, дуоларни етти мартагача такрорлаганлар .

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍9
Машҳур аллома, шайх Юсуф Қаразовий ҳазратлари 96 ёшларида фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилибдилар. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳмат ва марҳаматига олган бўлсин.

АСР МУЖТАҲИДИ

Шайх Юсуф Абдуллоҳ Қаразовийнинг номини эшитмаган ёки билмаган аҳли илм бўлмаса керак. Бу киши замонамизнинг улуғ Ислом олими, «аср мужтаҳиди» номини олган ва исломий илмлар ривожига улкан ҳисса қўшган беназир алломадир.
Шайх Юсуф Қаразовий ҳижрий 1396 йили (милодий 1926 йил 9 сентябрда) Миср ғарбидаги Сафт Туроб номли кичик қишлоқда туғилди. Икки ёшга кирганида отасидан ажралиб қолди ва амакисининг диндор оиласида улғая бошлади.
👍2
Оиласидагилар унинг дурадгор бўлишини исташар, аммо бола масжид имоми бўлишни орзулаб юрарди.
Ёш Юсуф тўрт ёшидан бошлаб маҳаллий масжид қошидаги Қуръон мактабига қатнай бошлади ва ўн ёшида мураттаб қори бўлди. Мактаб таълимини олганидан кейин у Тантодаги диншунослик институтида ўқишини давом эттирди. Ўн саккиз ёшида Қоҳирага бориб, машҳур ал-Азҳар дорилфунунининг дин асослари факультетига ўқишга кирди. 1953 йили Азҳарни битирган йигит Араб тилини ўрганиш дастурининг араб тили ва адабиёти йўналиши бўйича ҳам диплом олди. 1960 йили институтни тамомлаб, Қуръон илмлари бўйича магистр бўлди.
1949 йили, Миср қироли Форуқ ҳукмронлиги даврида Юсуф Қаразовийга сиёсий айблар тақалиб, ҳибсга олинади. Шундан кейин Мисрнинг собиқ президенти Жамол Абдул Носир ҳукмронлиги пайтида у яна уч марта қамоққа тушади. Ана шу воқеалардан кейин у 1961 йили Мисрни ташлаб чиқиб кетишга қарор қилади.
Қатар давлатининг таклифи билан 1961 йили Юсуф Қаразовий Қатар пойтахти Дохадаги диний институтга раҳбар этиб тайинланди. Ректор лавозимида ишларкан, педагогика факультетида ўзи ташкил этган Исломий тадқиқотлар бўлимига раҳбарлик қилди, кейинчалик эса ўзи таъсис қилган Исломий тадқиқотлар факультетининг декани лавозимида ишлади. Шайх Юсуф Қаразовий Суннат ва Сийрат тадқиқотлари марказини ҳам таъсис этган бўлиб, бугунги кунгача унга раҳбарлик қилиб келмоқда. 1973 йили эса «Ижтимоий муаммоларни ечишда закотнинг аҳамияти» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади.
Шайх Юсуф Қаразовий Миср Вақфлар вазирлигида Дин ишлари бўйича назорат қўмитасида, ал-Азҳар университети қошидаги Исломий таълим бошқармасида фаолият юритди, кўплаб ўқув муассасаларига муассис ва ҳомий бўлди. Шайх Юсуф Қаразовий моҳир нотиқ, публицист, ҳассос адиб, ҳукуқшунос, исломий илмларнинг турли соҳалари бўйича юқори малакали мутахассис эди. Унинг «ал-Жазира» телеканалида ташкил этган «Шариат ва ҳаёт» кўрсатуви машҳур бўлиб кетган. Кўрсатувни дунёда жами 60 миллион мусулмон мунтазам кузатиб бориш билан бирга, олим билан савол-жавоб қилиш имкониятига ҳам эга бўлишган. 1997 йили бевосита Шайхнинг ташаббуси билан ташкил этилган islamonline веб-сайти ҳам исломий илмларни тарқатишда жуда катта хизмат қилмоқда.
1990–1991 йиллари шайх Қаразовий Жазоирдаги Ислом университети ва олий таълим илмий кенгаши раиси бўлиб ишлади. Қатарга қайтиб келгач, Қатар университети Сунна маркази раҳбарлигига тайинланди ва узоқ йиллар давомида ушбу вазифада самарали фаолият юритди.
Шайх Қаразовий кўп йиллар мобайнида Бутунжаҳон Ислом уламолари иттифоқи президенти вазифасида ишлаб, дунё Ислом олимларининг бирлиги ва ҳамкорлигини юксак чўққига чиқариш соҳасида жуда катта ишларни амалга оширди. 2020 йилга келибгина кексайиб, саломатлиги ёмонлашгани туфайли бу вазифани ўринбосарига топширди. Олим 1997 йилдан то умрининг сўнгги йиларигача Дублиндаги фатво ва тадқиқотлар бўйича Оврупа кенгашини бошқариб келди.
Шайх Юсуф Қаразовий бутун Ислом дунёсида ғоятда машҳур бўлиб кетган 120 дан ортиқ китоб ва монографияларнинг муаллифидир. Булар орасида «Исломда ҳалол ва ҳаром», «Мусулмон ҳаётида вақтнинг ўрни», «Ислом уйғониши», «Аёлларнинг Исломдаги аҳволи» каби китоблар айниқса машҳурдир. Шайх ҳазратларининг кўпгина китоблари замонавий Ислом тафаккурининг оммалашган асарларига айланиб, ўнлаб маротаба нашр этилган ва дунёнинг қатор тилларига таржима қилинган. Шайх Қаразовийнинг мақолалари, нутқ ва маърузаларининг эса санаб саноғига етиб бўлмайди. Қаразовийнинг асарларида жонкуяр олим, нозиктаъб адиб, давр билан ҳамнафас, ҳассос фақиҳнинг нафаси сезилиб туради. У бугунги давр талабларини шариат қонунларига уйғунлаштира олган нодир Ислом олимлари қаторидан муносиб ўрин олган.
Шайх Юсуф Қаразовий бир қатор фанлар академиялари, араб ва халқаро илмий муассасаларининг ҳақиқий аъзоси эди. Жумладан, шайх Юсуф Қаразовий маркази Маккаи Мукаррамада жойлашган Бутунжаҳон Ислом лигасининг Фиқҳ Академияси, Ўрдун Қироллигининг Исломий тамаддун тадқиқотлари академияси, Оксфорд Исломий тадқиқотлар маркази, маркази Хартумда жойлашган Исломий даъват ташкилоти, Исломободдаги Покистон Халқаро Ислом
👍1
университети директорлар кенгашининг аъзоси ҳисобланган.
Шунингдек, Юсуф Қаразовий Исломий банклар шаръий назорат қўмитасига ҳам раҳбарлик қилади. Бугунги кунда шайх Қаразовий исломий банкларда амалга ошириладиган банк амалиётларининг шаръий нуқтаи назардан жоизлиги бўйича фатво бера оладиган, Исломий банк юритиш тизими ва механизмларини ишлаб чиқиш, ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётган нодир Ислом олимларидан биридир. Жумҳур Ислом уламоларининг эътирофига кўра Қаразовий замонамизнинг ҳақиқий мужтаҳидидир («мужтаҳид» шариат илмлари билимдони бўлиб, Қуръон ва Суннатда очиқ келтирилмаган масалалар бўйича оқилона таъвил асосида шаръий ҳукм чиқара олишга лаёқатли олим).
Юсуф Қаразовий – машҳур Ислом даъватчиси бўлиб, Исломда модернизм ва анъанавийликни узвий уйғунлигига эриша олган мўътадил Ислом олимларидан биридир. Қарзовий мусулмонларни шариатнинг мақсад ва устувор йўналишларини чуқур тадаббур қилиб, оқилона англаб етишга, Исломнинг бузилмас рукнлари ҳамда узлуксиз ўзгариб турувчи замон ўртасидаги мувозанатни маҳкам тутишга чақиради, давр билан ҳамнафас бўлиб, келажакка интилди.
Шайх Қаразовий ўзининг қизғин илмий фаолияти давомида Осиё ва Африкадаги деярли барча Ислом давлатларида бўлиб, дунёнинг турли мамлакатларидаги мусулмон жамоалари ва диаспоралари билан учрашган, улар билан доимий мулоқотда бўлган, кўплаб исломий ва халқаро университетларнинг таклифига кўра маърузалар қилган, жуда кўплаб илмий анжуманларда иштирок этган. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ шайх Юсуф Қарзовийни яқиндан билар, у билан дўстлашиб, кўплаб илмий муноқашалар ва самимий суҳбатлар қурган эдилар.

Маҳмуд МАҲКАМ

«Ҳилол» журналининг 5 (26)-сонидан

@diyonatli
👍1
ҚАЛБ ТАБОБАТИ, ҚУРЪОН БИЛАН ДАМ СОЛИШ

Ҳозирги пайтда ҳар хил касалликлар кўпайган, авваллари маълум бўлмаган иллатлар пайдо бўлган. Одамлар улардан қутулиш учун пулларини, олтиндан қиммат вақтларини сарфлаяптилар. Шунга қарамай, шифохоналар касаллар билан тўла, беморлар сафи камайишидан дарак йўқ. Бунинг боиси нимада?
Сабаби кўп одамлар мукаммал шифо нимадалигига аҳамият бермайдилар. Тиббиёт ходимлари бор эътиборларини моддий муолажаларга қаратиб, руҳий жиҳатларга унчалик парво қилишмайди. Шунинг учун беморлар дарддан тўлиқ соғайиб кетишлари қийин кечади.
Танадаги дарддан бутунлай халос бўлишда Қуръоннинг аҳамияти беқиёс. Зеро, Қуръон тушкунлик, паришонхотирлик, ғам-андуҳ, сеҳр, кўз тегиши каби иллатларга тенги йўқ шифодир. Замонавий тиббиёт бундай касалликларни таг томири билан даволашга кўп ҳолларда ожизлик қилади.
Уламолар айтишича, табобат иккига бўлинади: бадан табобати, қалб табобати.
Бадан табобатида инсон танасининг ҳолати, касалликни даволаш йўл-йўриқлари ўрганилади. Қалб табобатида эса инсон қалбини касал қилувчи иллатлар, уларнинг давоси ўрганилади.
Динимиз Исломда ҳар икки жиҳатга эътибор берилади. Айниқса, қалб табобатига – руҳий тарбияга алоҳида аҳамият қаратилади.
Қуръон ҳар қандай касалликни тузатади, руҳий ёки танадаги касалликми, сеҳрми, жин тегишими, тери касалликларими, барчасига шифо бўлади. Бунинг учун беморнинг эътиқоди тўғри бўлса кифоя. Зотан, соғлом ақида шифонинг ярмидир .
Бир нарсани айтиб ўтиш керак: тиббиётга оид хасталиклар табиблар ёрдамида даволанади. Дам солишга эҳтиёжи бор кишиларга дам солинади. Жисмоний дардларга қарши дори берилса, беморнинг жисми таъсирланади. Худди шунга ўхшаб руҳий хасталикка учраган шахснинг руҳига дам солиш таъсир қилади. Шунда Аллоҳнинг изни билан бемор тузалади.
“Қандай ҳолатда тибга, қандай ҳолатда дам солишга мурожаат қилинади?” деган савол туғилади. Бу саволнинг жавоб қуйидагича: аввало, бемор табибларга (шифокорларга) кўринади. Табиблар дардни аниқлашса, уларга даволатилади. Табиблар: “Сиз соғломсиз”, десалар-у, аммо киши ўзини ёмон ҳис қилса, дам солдирилади .

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
АБУ ЮСУФНИНГ СЎНГГИ СОАТИ

Иброҳим ибн Жарроҳ айтади: "Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ вафот этган касалликларида мен у кишининг зиёратларига бордим. Қарасам, у киши ҳушларидан кетган эканлар. Бироздан кейин ўзларига келиб, кўзларини очдилар. Менинг ўз ҳузурларида ўтирганимни кўриб, "Иброҳим, ҳожининг шайтонга пиёда тош отгани афзалми ёки уловга минган ҳолдагиси афзалми?" дедилар. "Пиёда отгани афзал-да!" дедим. "Йўқ, ундай эмас", дедилар Абу Юсуф.
"Ундай бўлса, уловга минган ҳолда отгани афзал экан-да", дедим. "Йўқ, ундай ҳам эмас", деб, сўнгра ўзлари шундай жавоб қилдилар: "Биринчи ва иккинчи шайтонларга пиёда тош отган афзал, учинчи шайтонга эса уловга минган ҳолда отган афзал". Мен у кишининг шундай ҳолатда ҳам масала сўрашидан, илм музокарасига бўлган иштиёқидан тааажжубда қолдим. Мен у кишининг ҳузуридан туриб, дарвозага етмасимдан уйдаги аёлларнинг йиғиси эшитилди. Билсам, Абу Юсуфнинг жони узилган экан".

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
ИМОН ЗАИФЛИГИ САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ ВА ДАВОСИ

Имон нурини заифлаштирувчи иллатлар:
– Зикр мажлислари, жамоат намози, яхши инсонлар суҳбатида иштирок этмаслик.
– солиҳ пешволардан узоқлашиш.
– узун орзу-ҳавас.
– мубоҳ саналган еб-ичиш, ухлаш, сўзлаш, ўйин-кулгида ҳаддан ошиш. Зеро, кўп ейиш зеҳнни ўтмаслаштиради, танани оғирлаштиради, кишини дангаса қилиб қўяди. Айтилишича, ким кўп овқат еса, кўп сув ичади, кўп ухлайди. Оқибатда умрининг кўп қисми лаззатларга сарфланиб, ажр-савоблардан маҳрум бўлади;
– гуноҳкорлар даврасига кириш, носоғлом муҳитда яшаш.
– дунё ишларига муккадан кетиш.
– қалбни ғафлат уйқусидан уйғотувчи диний-маърифий адабиётларни мутолаа қилмаслик.
– дунё билан овора бўлиб, Аллоҳга ибодат қилишни унутиш.
Имон заифлиги белгилари:
– Ҳаромга қўл уриш, кичик гуноҳларни менсимаслик.
– дилнинг қотиши.
– ибодатларга сусткашлик қилиш, намозларни пала-партиш ўқиш.
– феъли торлик, зиқналик, жиззакилик. Бундай одам арзимас нарсага жиғибийрон бўлаверади, одамлар билан тил топиша олмайди.
– Қуръони каримни ўқиганда, маъруза эшитганда таъсирланмаслик.
– Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиш.
– тилни ғийбатдан, ёлғондан тиймаслик.
– ҳаром ишларни кўрганда ғазабланмаслик.
– макруҳ амаллардан сақланмаслик.
– вақтини беҳуда нарсаларга совуриш, фойдали ишлардан ўзини олиб қочиш.
– кичик кўринган савобли ишларга бепарво бўлиш.
– биродарларига етган озорларга қайғурмаслик.
– дини, диндошлари олдидаги масъулиятини ҳис этмаслик.
– мусибатларга сабрсизлик.
– роҳат-фароғатга ўчлик.
Имон заифлиги давоси:
– Қуръон ўқиб, маъноларини қалбга сингдириш.
– Аллоҳни ёд этиш.
– Аллоҳ таолонинг буюклигини ҳис этиш, илоҳий мўъжизалар ҳақида фикр юритиш.
– динда собитқадам қилишини Аллоҳдан сўраш.
– шаръий илмларни ўрганиш.
– уламолар даврасида ўтириш.
– солиҳ амаллар қилишга шошилиш, умрнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиш.
– эзгу ишларда бардавом бўлиш.
– тоат-ибодатлари Аллоҳ ҳузурида қабул бўлишини умид қилиш билан бирга қабул бўлмай қолишидан қўрқиш.
– ўзини ҳисоб қилиш, нафсини тергаш, хато-камчиликларини тўғрилаш.
– хунук оқибатдан қўрқиш.
– ўлимни кўп эслаш.
– қабрдаги ҳолат ҳақида фикр юритиш.
– Аллоҳга тавба-тазарру қилиш.
– орзу-ҳавасни камайтириш, охиратни ўйлаш.
– мўминларни ўзига дўст тутиш, ҳақларига муттасил дуо қилиш...

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2😁1
КЎРНАМАКЛАР ИШИГА ПАРВО ҚИЛМАНГ. ЗЕРО СИЗ САВОБ УМИДИДА ҲАРАКАТ ҚИЛГАНСИЗ

Амалингиз холис Аллоҳ учун бўлсин. Ўзгалардан раҳмат кутманг. Яхшилик қилиш эвазига нонкўрлик кўрсангиз, хафа бўлманг. Қилган яхшилигингизни кўп санаманг. Ажр-мукофотни фақат Аллоҳдан кутинг.
"...Парвардигорларининг фазли ва розилигини топиш нияти билан Байтул Ҳаром (Каъба)га борувчиларни (уларга қаршилик қилишни) ҳалол деб ҳисобламанг!" (Моида сураси, 2-оят).
"Мен сизлардан бу (даъватим) учун мукофот сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Парвардигори зиммасидадир" (Шуаро сураси, 109-оят).
"Айтинг: "Мен сизлардан (пайғамбарлигим учун) ажр (ҳақ) сўрамасман. Бас, у сизларга бўлақолсин. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасидадир" (Сабаъ сураси, 47-оят).
"Унинг (сарф қилувчининг) ҳузурида (зиммасида) бирор кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир" (Лайл сураси, 19-оят).
"(Улар айтурлар): "Бизлар сизларни фақат Аллоҳ "юзи" учун таомлантирурмиз. Сизлардан (бу иш учун) бирон мукофот ва миннатдорлик кутмасмиз" (Инсон сураси, 9-оят).
Шеър:
Яхшлик қилсанг гар, берилур албат
Ажр мукофотлар тўлиқ беадад.
Аллоҳ ва халойиқ муносабати
Узилмас ҳеч қачон абадул абад.
Ёлғиз Аллоҳ учун амал қилинг, ҳамма неъматлар ва мукофотларни Унинг Ўзи беради. Ҳисоб-китоб қилиб жазо берувчи ҳам У Зотнинг Ўзидир.
Қандаҳорда қатл қилинган шаҳидлар ҳақида саҳобалардан Умар розияллоҳу анҳу: "Улар кимлар?" деб сўраганларида бир қанча номлар айтилиб "Ва бошқа сиз танимайдиган кишилар", дейилди. Шунда ҳазрати Умарнинг кўзлари ёшланди ва: "Лекин Аллоҳ уларни танийди!" дедилар.
Солиҳ кишилардан бири кўзи ожиз одамга энг зўр ҳисобланмиш фолавзаж таомини берганида, унинг оиласидагилар: "Бу кўр нима еганини ҳам билмайди", дейишди. Шунда у: "Лекин Аллоҳ билади", деди.
Модам Аллоҳ таоло устингизда хабардор бўлиб, яхшиликларингизни билиб турар экан, одамлардан раҳмат кутиб ўтирманг.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4👏2
ҲАР ИШНИНГ ҲИСОБИ БОР!

Мўмин банда Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ишонади, қилган ҳамма ишлари учун охиратда жавоб беришига имон келтиради. Қуръонда баён этилган ҳақиқатлардан бири – шу: ҳар ишнинг ҳисоби бор!
Аллоҳ таоло бандаларини огоҳлантириб айтади: “Биз қиёмат куни учун адолатли мезон-тарозиларни қўямиз. Бирон жонга заррача зулм қилинмайди. Агар хардал (ўсимлиги) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинган) бўлса, ўшани келтирамиз! Биз Ўзимиз етарли ҳисоб-китоб қилувчимиз” (Анбиё сураси, 47-оят).
Аллоҳ таоло қиёмат куни адолат тарозисини қўяди. Унда зарра миқдоридаги амаллар ҳам тортилади, бирон кишига зиғирча зулм қилинмайди: мўминнинг савоблари камайтирилмайди, кофирнинг гуноҳлари кўпайтирилмайди. Аллоҳ ҳар бир амални одилона ҳисоб қилади .
Бу дунёда қилинган гуноҳлар учун жазо берилмаслиги, жиноятлар фош этилмай, “ёпиғлиқ қозон ёпиғлиғича қолиши” мумкин. Аммо қиёматда ҳеч бир нарса эътибордан четда қолмайди. Шунинг учун банда гуноҳ иш қилиб, “Хайрият, ҳеч ким билмади”, деб хурсанд бўлмасин. Одамлар билмасаям Аллоҳ таоло билиб туради!
Яхшига мукофот, ёмонга жазо бериладиган кун борлигини ҳис этиб яшаган инсон тушкунликка тушмайди. Ҳаётлик чоғида қилаётган ҳар бир иши учун куни келиб жавоб беришини билса, Аллоҳни бир зум ҳам унутмайди.
Эътибор берганмисиз, ҳисоб кунига имон келтирган ва қиёматга ишонмайдиган банда орасида ер билан осмонча фарқ бўлади. Дин-диёнатли одам вақти-соати келиб ҳар бир иши учун бирма-бир ҳисоб беришини ёдида сақлайди. Шунинг учун нафси буюрган нотўғри йўлларга юрмайди, ҳаром-ҳариш ишлардан тийилади. Охиратга имони йўқ банда-чи? Унинг учун фақат мана шу дунё бор. Ўлимдан кейинги ҳаётга ишонмагани учун кўнгли тусаган ишни қилади, ҳеч нарсадан тап тортмайди. Чунки содир этаётган жинояти учун жавоб беришига ишонмайди. Бундай нокас кимсалар жамият учун жудаям хавфли саналади.
Аллоҳ таоло айтади: “Ўша кунда одамлар – уларга (қилиб ўтган) амаллари(нинг жазоси ёки мукофоти) кўрсатилиши учун – тўда-тўда бўлиб чиқиб келадилар! Шундай экан, ким (ҳаётлик чоғида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (қиёмат куни) ўшани кўради. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўради” (Залзала сураси, 6-8-оятлар).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу мазкур оятларни шундай изоҳлаган: “Қайси бир мўмин ёки кофир банда тириклигида яхши-ёмон иш қилса, Аллоҳ уларга амалларини кўрсатади: мўминга савобларини кўрсатиб, гуноҳларини кечиради, савоблари учун мукофот беради. Кофирга “савоб”ларини, гуноҳларини кўрсатади, “савоб”ларини инкор этиб, гуноҳлари учун жазолайди ”.
Ривоят қилинишича, “Ким зарра мисқоличалик яхшилик қилса...” ояти нозил бўлганида Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу сўради:
– Ё Расулуллоҳ! Мен қиёмат куни ҳар битта амалимни кўраманми?
– Ҳа.
– Катталарини ҳам кўраманми?
– Ҳа.
– Кичикларини ҳам кўраманми?
– Ҳа, (албатта кўрасан).
– Унда ҳолимга вой!..
– Эй Абу Саид, хурсанд бўл! Зотан, (мўмин банданинг) савоблари ўн баравардан етти юз бараваргача кўпайтирилади. Аллоҳ хоҳлаган бандаси учун кўпайтириб беради. Гуноҳлар эса ўз мислича бўлади ёки Аллоҳ уларни авф этади. (Шуни унутма,) бирон киши ўз амали билан зинҳор нажот тополмайди!
– Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари! Сиз ҳамми?!
– Ҳа, мен ҳам. Илло Аллоҳ мени Ўз раҳмати ила ярлақаса, (шундагина нажот топаман )

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5
ИККИ ДЎСТНИНГ ЙИҒИСИ

Умарул Форуқ ўз халифалиги даврида таниқли саҳобалардан Абу Дардо розияллоҳу анҳуни Шомдаги бир амалга тайинламоқчи бўлди. У аввалига тайсаллаб, кўнмай турди. Аммо халифа сўзида қатъий туриб олганидан сўнг рози бўлиб, ўз шартларини қўйди: "Уларга Роббларининг Китобини, Пайғамбарнинг суннатини ўргатишимга, жамоат намозини ўқиб беришимга рози бўлсанг, майли, вазифани қабул қиламан".
Ҳазрати Умар рози бўлгач, янги волий Дамашққа жўнаб кетди. У ерда одамларнинг роҳат-фароғатга берилиб, дунё тўплашга киришиб кетишганини кўрди ва тезда халқни масжидга тўплаб, шундай хутба қилди: "Сизларга не бўлдики, олимларингиз кетиб бормоқда, жоҳилларингиз улардан ҳеч нарса олиб қолмаяпти?! Сизларга не бўлдики, Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олган нарсага юзланиб, сизнинг зиммангизга юклаган нарсани тарк этяпсиз?! Сизларга не бўлдики, емайдиган нарсангизни тўплаяпсиз, етиша олмайдиган орзуларингизга интиляпсиз?!"
Кейинроқ мўминлар амири Умар ибн Хаттоб Ислом ҳукми остидаги вилоятларни текшириш асносида Шомга ҳам келди. Ярим тунда дўсти Абу Дардони зиёрат қилгани борди. Чироқ йўқ хонада икки дўст суҳбатлашиб ўтиришди. Ҳазрати Умар қоронғида пайпаслаб, дўсти қум-тош устида яшаётганини, эгнидаги кийими ҳам юпунгиналигини пайқади. Амир яна пайпаслаб билдики, Абу Дардонинг кўрпа-ёстиғи ҳам йўқ экан. Бундан хижолат бўлиб кетган халифа ундан ўзи юбораётган маошларни қаерга сарфлаётгани ҳақида сўради. Шунда Абу Дардо: "Эсингдами, эй Умар, Расулуллоҳ алайҳиссалом "Сизларнинг дунёдан оладиган насибангиз мусофирнинг хуржунидаги озуқаси каби бўлсин!" деган эдилар!" Ўша куни икки дўст йиғлаб тонг оттиришди.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍5
ҚУРЪОННИНГ ЖИНЛАРГА ТАЪСИРИ

Аллоҳ таоло жинларни оловдан яратган. Улар инсон кўзига кўринмайди. Шунинг учун ҳам “жин” (“тўсилган”, “кўринмайдиган”) дейилади. Баъзи жинлар одамлардан узоқроқ жойларда яшаса, айрим жинлар инсонлар билан бирга яшайди. Жинлар ҳам инсонлар каби еб-ичади, оила қуради, фарзанд кўради. Шунингдек, жинлар ҳам биз каби шаръий вазифаларни бажаришга буюрилган . Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларга ҳам, жинларга ҳам элчи қилиб юборилганлар.
Бир куни жинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Қуръон эшитиб қаттиқ таъсирланишган. Бу воқеа тафсилоти Қуръонда шундай келтирилган: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) эсланг, Биз Сизнинг олдингизга бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдик. Улар (Қуръон тиловатига) ҳозир бўлишгач, (бир-бирларига): “Жим туринглар”, дедилар. (Тиловат) тугатилгач, ўз қавмларига огоҳлантирувчи бўлиб қайтиб кетдилар. Улар: “Эй қавмимиз, ҳақиқатан, бизлар Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги (Илоҳий Китоб)ларни тасдиқловчи, Ҳақ (Дин)га, тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир Китоб – Қуръонни тингладик. Эй қавмимиз, Аллоҳга чақирувчи (Муҳаммад даъвати)ни қабул қилинглар, унга имон келтиринглар. (Шунда Аллоҳ) гуноҳларингизни мағфират қилади, сизларга аламли азобдан паноҳ беради. Ким Аллоҳга даъват этувчини қабул қилмаса, у ер юзида (бирон жойга) қочиб қутулувчи эмас. Унинг учун (Аллоҳдан) ўзга дўстлар ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар”, дедилар” (Аҳқоф сураси, 29-32-оятлар).
Аллоҳ таоло бир гуруҳ жинларни Қуръон ўқиётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига юборган. Жинлар Қуръон эшитганидан сўнг ўз қавмини огоҳлантириш учун жўнаб кетишган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга кўра, улар насийбинлик ўн тўққиз нафар жин эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом уларни ўз қавмига элчи қилганлар .
Ривоят қилинишича, жинлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига икки марта жўнатилган. Уларнинг энг шарафлиси Насийбинда яшарди .
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зайд ибн Ҳориса билан Тоифдан Макка томон келаётганларида кечаси намоз ўқиганлар. У зот қироатларини эшитган насийбинлик жинлар Расули акрамга имон келтириб, қавмини Исломга даъват қилиш учун жўнаб кетишган.
Бу ҳодисанинг қийин пайтда юз бериши алоҳида ҳикматга эга. Одамлар Пайғамбар алайҳиссаломни инкор этиб, имондан юз ўгириб турган оғир бир паллада жинлар – ҳеч ким даъват қилмасаям – ўз-ўзидан мусулмон бўлишлари катта гап эди .
Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад,) айтинг: “Менга ваҳий қилиндики, жинлардан бир гуруҳи (Қуръон тиловат қилганимни) эшитиб, (қавмларига қайтиб боришгач,) “Албатта биз ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган бир ажиб Қуръонни эшитдик ва дарҳол унга имон келтирдик. Биз (энди) Парвардигоримизга бирон нарсани ҳаргиз шерик қилмаймиз!” дедилар” (Жин сураси, 1-2-оятлар).
Айрим жинлар Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Қуръон эшитиб, иккиланмасдан имон келтиришган. Кейин қавмлари олдида бориб: “Биз ажойиб Қуръонни эшитдик”, деб айтишган.
Жумҳур муфассирлар таъкидлашича, ўшанда Пайғамбар алайҳиссалом жинларни кўрмаганлар, олдиларига яқинлашиб келганини ҳам сезмаганлар. Буни фақат ваҳий орқали билганлар .
Жинлар Расулуллоҳдан бир неча марта Қуръон эшитишган. Баъзида Пайғамбаримиз алайҳиссалом қироат қилаётганларида жинлар эшитиб турганини сезмаганлар. Баъзан уларнинг элчиси таклифи билан бориб , жинларга Қуръон ўқиб берганлар .
Мана бу ривоят жинлар Қуръондан қанчалик таъсирланганларини кўрсатади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалалар олдига чиқиб, Ар-Раҳмон сурасини бошидан охиригача ўқиб бердилар. (Саҳобалар қироатни эшитиб) жим тураверишди. Шунда Расулуллоҳ дедилар: “Мен жинлар (билан учрашилган) тунда мана шу сурани ўқиб бергандим. Улар сизлардан кўра чиройлироқ жавоб қайтаришди. Ҳар сафар “Парвардигорингизнинг қайси бир неъматини ёлғонга чиқарасизлар?!” деган оятига келганимда, улар: “Парвардигоро, неъматларингдан биронтасини ёлғонга чиқармаймиз. Ҳамду сано Сенгагина хосдир!” деб айтишди ”.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3❤1
ЕМОҚ ВА ИЧМОҚ ПАЙТИДА "БИСМИЛЛАҲ"НИ АЙТИШ

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга овқатланаётганимда "Аллоҳ исмини зикр қил ва ўнг қўлинг билан егин", деб айтдилар".
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сизлардан бирингиз овқат ейдиган бўлса, ана шу таомнинг аввалида Аллоҳ исмини зикр қилсин (яъни, "Бисмиллаҳ"ни айтсин). Агар аввалида Аллоҳ исмини зикр этишни унутса:
"Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу" (Овқатнинг аввали ва охирига бисмиллаҳ), деб айтсин", дедилар. Имом Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагиларни эшитдим: "Ким уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон шерикларига: "Сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ", деб айтади. Ким уйига кираётиб Аллоҳни зикр этмаса, шайтон шерикларига: "Ётоқларингизга етишдингиз", дейди. Таом пайтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: "Овқатга ҳам, ётоққа ҳам етишдингиз", дейди".
Имом Муслим ривояти.

👉 @diyonatli
👍5👏1
ДАШНОМ ВА МАЛОМАТЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРМАНГ

"Улар сизларга (бир оз) озор беришдан бошқа зарар етказа олмайдилар..." (Оли Имрон сураси, 111-оят).
"...Уларга (яъни, мушрикларининг қилмишлари сабабли) ўкинманг! Уларнинг макр қилишларидан сиқилманг ҳам!" (Наҳл сураси, 127-оят).
"Сиз кофирлар ва мунофиқларга бўйинсунманг ва уларнинг озор-азиятларига парво қилманг ҳамда Аллоҳга таваккул қилинг!
Аллоҳнинг Ўзи етарли Вакил - Ҳомийдир" (Аҳзоб сураси, 48-оят).
"...Бас, Аллоҳ (Мусони) улар айтган нарса (айблар)дан оқлади..." (Аҳзоб сураси, 69-оят).
Шеър:
Бола тош отса ҳам, тебранмас асло
Тўлиб-тошган чуқур бағрикенг дарё.
Ҳасан ҳадисда ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Менга асҳобларим ҳақида ёмонлик етказманглар. Чунки мен сизларнинг олдингизга соғлом қалб билан чиқишни истайман".

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарздорнинг Закоти.......... | Абдул Ҳамид домла

(Кифоя китобидан)

@diyonatli
👍6❤‍🔥1❤1
ЖАЗОДАН ҚУТҚАРИБ ҚОЛДИ

Ибн Абу Ҳотим Абдуллоҳ Жуҳайнийдан қуйидаги қиссани ривоят қилади: "Биздан бир киши Жуҳайна қабиласига мансуб аёлга уйланган эди, у олти ойдан кейин бола туғди. Эри халифа Усмон розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб, бўлган воқеани айтди. У киши аёлни келтиришга одам юбордилар. Аёл туриб, кийимларини кияётганида синглиси йиғлай бошлади. У синглисига қараб:
- Нимага йиғлайсан, Аллоҳга қасамки, менга эримдан бошқа ҳеч ким қўл теккизгани йўқ. Аллоҳнинг Ўзи нимани хоҳласа, шу бўлади, - деди. Уни ҳазрати Усмоннинг ҳузурларига олиб келишганида, у киши аёлни зинода айблаб, тошбўрон қилишга буюрдилар. Бу хабар ҳазрати Алига етди. У киши ҳазрати Усмоннинг олдиларига келиб:
- Нима қиляпсиз? - дедилар. Ҳазрати Усмон:
- Олти ойда туғибди, шундай бўлиши ҳам мумкинми? - дедилар. Ҳазрати Али:
- Агар бу аёл Қуръондан далил келтирса, сизни ютади, - дедилар. Ҳазрати Усмон:
- Қандай қилиб? - деб сўрадилар. Ҳазрати Али:
- Аллоҳ таолонинг "...унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир" деган сўзини ўқиганмисиз? "Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар" деганини-чи? Шунда орадаги муддат олти ой қолмайдими? - дедилар. Ҳазрати Усмон:
- Бу ёғи хаёлимга келмабди, Али бўлмаганда, ҳалокатга учрар эканмиз, - дедилар".

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
СОВУТ КИМНИКИ?

Бир куни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу халифалик даврида қимматбаҳо совутини йўқотиб қўйди. Куфа бозорини айланиб юрганида уни бир зиммийнинг қўлида кўриб:
- Бу менинг совутим-ку. Фалон куни, фалон жойда туямдан тушиб қолибди, - деди.
- Йўқ, совут меники, чунки менинг қўлимда турибди.
- Йўқ, меники. Бошқа гап йўқ, уни бировга сотма, ҳеч кимга берма.
- Келинг, яхшиси қозига борамиз, - деди шунда зиммий.
- Хайрият, инсофинг бор экан. Юр тезроқ, - деди Али розияллоҳу анҳу.
Икковлон қози Шурайҳнинг ҳузурига боришди. Али розияллоҳу анҳу даъвосини сўйлади. Шурайҳ зиммийга қараб:
- Хўш, сен нима дейсан? - деди.
- Совут меники, чунки у менинг қўлимда, бироқ амирул мўмининни ёлғончи деб ҳам ўйламайман.
Қози Али розияллоҳу анҳуга қарата:
- Сизнинг гапингизга шубҳам йўқ, эй мўминлар амири. Совут сизникилигига ишонаман. Аммо даъвоингиз исботи учун иккита гувоҳ лозим, - деди. Шунда Али розияллоҳу анҳу Қанбар исмли мавлоси ва ўғли Ҳасан гувоҳлик беришини айтди.
- Ўғлининг отага гувоҳлиги ўтмайди, - деди қози.
- Субҳаналлоҳ! Наҳотки жаннат аҳлидан бўлган кимсанинг гувоҳлиги ўтмаса? Балки сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ҳасан ва Ҳусайн жаннат аҳли йигитларининг саййидларидир" деганларини эшитмагандирсиз?
- Эшитганман. Аммо боланинг отасига берган гувоҳлиги қабул қилинмайди.
Шунда Али розияллоҳу анҳу зиммийга қараб:
- Ол, олақол шуни. Менинг бошқа гувоҳларим йўқ, - деди.
Бундан таъсирланган зиммий:
- Лекин мен, эй мўминлар амири, совут сизники эканига гувоҳлик бераман, - деди ва сўзида давом этди: - Аллоҳим, халифа ўз қозиси ҳузурида ҳақ-ҳуқуқ талашди. Қози менинг фойдамга ҳукм чиқарди. Мен бу дин ҳак эканига, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг бандаси ва Расули эканига иқрорман. Эй қози жаноблари, совут ростдан ҳам амирул мўмининникидир. Мен Сиффинга кетаётган қўшин изидан бориб, йўлда уни топиб олган эдим.
Али розияллоҳу анҳу шундай деди:
- Сен мусулмон бўлдинг. Совут сенга совға. Мана бу отни ҳам қўшиб бераман. Олақол.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
Жавоб топиш мушкул бўлган саволлар
Баъзан инсонда, хўш, бу дунё сиру асрори нима, унинг тагига етганлар борми, бундай бахтли кишилар кимлар, деган турли саволлар туғилади. Назаримизда, бу мавзу юзасидан бўладиган саволларга ҳар бир одам ўз умрини яшаб ўтиши баробарида жавоб топиб бораверади. Шу билан бирга, юқоридаги саволларга тириклик пайтидаёқ имкон қадар тўғри жавоб топган кишилар тоифаси ҳам бор, бу оламда.
Улар, асосан: зурриётларига тўғри ва зарур тарбияни бера олган ҳамда унинг самарасидан баҳраманд бўлган ота-она; билганига амал этадиган илм аҳли; инсоният бошига тушган ва тушадиган кулфатларни енгишга ёки уларни камайтириш учун бел боғлаган йўлбошчи; камбағалпарвар ва саҳоватпеша бой; аҳдига содиқ ва қаноаткор фақир; эзгу амаллари билан танилган жавонмард; тили ва қўлидан бировга зиёни тегмайдиган, фикру зикри илоҳий ишққа боғланган муҳтарам зотлардир. Айнан шу шариф инсонларнинг саъй-ҳаракати, фаҳму фаросати, олдиндан кўра билиш қобилияти, меҳнатсеварлиги, жасорати, масъулиятни зиммасига олишдек гўзал фазилатлари сабаб, жамият гуллаб-яшнайди, ер юзида тинчлик, фаровонлик муқим туради...

“Фарзанднома” китобидан.

👉 @diyonatli
ҚАЛБ СИРИНИ АЛЛОҲДАН ЯШИРИБ БЎЛМАС!

Қуръони каримда шундай дейилган: “(Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билади” (Ғофир сураси, 19-оят).
Аллоҳ таоло барча нарсани билади. Ҳатто банда ножоиз нарсаларга ўғринча назар ташлаганини ҳам кўриб туради. Аллоҳ дилимиз тубига яширинган сир-асрорлардан воқифдир. У Зотдан ҳеч нарсани беркитиб бўлмайди. Киши содир этган гуноҳларини бошқалардан сир тутиши, ҳеч кимга билдирмай юриши мумкин. Аммо оламлар Парвардигоридан яшира олмайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир гуруҳ эркаклар олдидан бегона аёл ўтиб қолса, ораларидан бир киши ҳалиги аёлга қарашдан кўзини тийгандек кўрсатади. Агар ҳамроҳлари билмай қолишса, аёлга ўғринча қиё боқади. Борди-ю улар сезиб қолишса, дарров нигоҳини бошқа томонга буради. Ваҳоланки, унинг номаҳрам аёлга қарашни ич-ичидан хоҳлаб турганини (шериклари билмаса ҳам) Аллоҳ билади ”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дуо қилганлар:
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма тоҳҳир қолбий минан нифаақ, ва ъамалий минар рия, ва лисааний минал казиб, ва ъайний минал хияна, фаиннака таъламу хоинатал аъюни ва маа тухфис судувр”.
Дуонинг маъноси: “Ё Аллоҳ, қалбимни нифоқдан, амалимни риёдан, тилимни ёлғондан, кўзимни хиёнатдан покла! Зеро, Сен кўзлар хиёнатини, қалбларда яширинган нарсаларни биласан ”.
Аллоҳ таоло бандаларини огоҳлантириб айтади: “(Эй инсонлар,) сизлар сўзларингизни яширинглар ёки ошкора қилинглар (фарқи йўқ, барибир Аллоҳ билиб туради). Албатта У Зот диллардаги сирларни Билувчидир. (Ахир) яратган Зот билмайдими?! У Меҳрибон, (ҳар нарсадан) Огоҳдир” (Мулк сураси, 13-14-оятлар).
Одамлар гапларини ошкор ёки махфий айтсалар ҳам барибир Аллоҳ билиб туради. Шунинг учун ўзларига эҳтиёт бўлсинлар. Зеро, инсон тили билан сўзлаган гапи, кўзи билан кўргани, қулоғи билан эшитган нарсалари ҳақида куни келиб жавоб беради.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4👏1