Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.66K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарздорнинг Закоти.......... | Абдул Ҳамид домла

(Кифоя китобидан)

@diyonatli
👍6❤‍🔥1❤1
ЖАЗОДАН ҚУТҚАРИБ ҚОЛДИ

Ибн Абу Ҳотим Абдуллоҳ Жуҳайнийдан қуйидаги қиссани ривоят қилади: "Биздан бир киши Жуҳайна қабиласига мансуб аёлга уйланган эди, у олти ойдан кейин бола туғди. Эри халифа Усмон розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб, бўлган воқеани айтди. У киши аёлни келтиришга одам юбордилар. Аёл туриб, кийимларини кияётганида синглиси йиғлай бошлади. У синглисига қараб:
- Нимага йиғлайсан, Аллоҳга қасамки, менга эримдан бошқа ҳеч ким қўл теккизгани йўқ. Аллоҳнинг Ўзи нимани хоҳласа, шу бўлади, - деди. Уни ҳазрати Усмоннинг ҳузурларига олиб келишганида, у киши аёлни зинода айблаб, тошбўрон қилишга буюрдилар. Бу хабар ҳазрати Алига етди. У киши ҳазрати Усмоннинг олдиларига келиб:
- Нима қиляпсиз? - дедилар. Ҳазрати Усмон:
- Олти ойда туғибди, шундай бўлиши ҳам мумкинми? - дедилар. Ҳазрати Али:
- Агар бу аёл Қуръондан далил келтирса, сизни ютади, - дедилар. Ҳазрати Усмон:
- Қандай қилиб? - деб сўрадилар. Ҳазрати Али:
- Аллоҳ таолонинг "...унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир" деган сўзини ўқиганмисиз? "Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар" деганини-чи? Шунда орадаги муддат олти ой қолмайдими? - дедилар. Ҳазрати Усмон:
- Бу ёғи хаёлимга келмабди, Али бўлмаганда, ҳалокатга учрар эканмиз, - дедилар".

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
СОВУТ КИМНИКИ?

Бир куни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу халифалик даврида қимматбаҳо совутини йўқотиб қўйди. Куфа бозорини айланиб юрганида уни бир зиммийнинг қўлида кўриб:
- Бу менинг совутим-ку. Фалон куни, фалон жойда туямдан тушиб қолибди, - деди.
- Йўқ, совут меники, чунки менинг қўлимда турибди.
- Йўқ, меники. Бошқа гап йўқ, уни бировга сотма, ҳеч кимга берма.
- Келинг, яхшиси қозига борамиз, - деди шунда зиммий.
- Хайрият, инсофинг бор экан. Юр тезроқ, - деди Али розияллоҳу анҳу.
Икковлон қози Шурайҳнинг ҳузурига боришди. Али розияллоҳу анҳу даъвосини сўйлади. Шурайҳ зиммийга қараб:
- Хўш, сен нима дейсан? - деди.
- Совут меники, чунки у менинг қўлимда, бироқ амирул мўмининни ёлғончи деб ҳам ўйламайман.
Қози Али розияллоҳу анҳуга қарата:
- Сизнинг гапингизга шубҳам йўқ, эй мўминлар амири. Совут сизникилигига ишонаман. Аммо даъвоингиз исботи учун иккита гувоҳ лозим, - деди. Шунда Али розияллоҳу анҳу Қанбар исмли мавлоси ва ўғли Ҳасан гувоҳлик беришини айтди.
- Ўғлининг отага гувоҳлиги ўтмайди, - деди қози.
- Субҳаналлоҳ! Наҳотки жаннат аҳлидан бўлган кимсанинг гувоҳлиги ўтмаса? Балки сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ҳасан ва Ҳусайн жаннат аҳли йигитларининг саййидларидир" деганларини эшитмагандирсиз?
- Эшитганман. Аммо боланинг отасига берган гувоҳлиги қабул қилинмайди.
Шунда Али розияллоҳу анҳу зиммийга қараб:
- Ол, олақол шуни. Менинг бошқа гувоҳларим йўқ, - деди.
Бундан таъсирланган зиммий:
- Лекин мен, эй мўминлар амири, совут сизники эканига гувоҳлик бераман, - деди ва сўзида давом этди: - Аллоҳим, халифа ўз қозиси ҳузурида ҳақ-ҳуқуқ талашди. Қози менинг фойдамга ҳукм чиқарди. Мен бу дин ҳак эканига, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг бандаси ва Расули эканига иқрорман. Эй қози жаноблари, совут ростдан ҳам амирул мўмининникидир. Мен Сиффинга кетаётган қўшин изидан бориб, йўлда уни топиб олган эдим.
Али розияллоҳу анҳу шундай деди:
- Сен мусулмон бўлдинг. Совут сенга совға. Мана бу отни ҳам қўшиб бераман. Олақол.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
Жавоб топиш мушкул бўлган саволлар
Баъзан инсонда, хўш, бу дунё сиру асрори нима, унинг тагига етганлар борми, бундай бахтли кишилар кимлар, деган турли саволлар туғилади. Назаримизда, бу мавзу юзасидан бўладиган саволларга ҳар бир одам ўз умрини яшаб ўтиши баробарида жавоб топиб бораверади. Шу билан бирга, юқоридаги саволларга тириклик пайтидаёқ имкон қадар тўғри жавоб топган кишилар тоифаси ҳам бор, бу оламда.
Улар, асосан: зурриётларига тўғри ва зарур тарбияни бера олган ҳамда унинг самарасидан баҳраманд бўлган ота-она; билганига амал этадиган илм аҳли; инсоният бошига тушган ва тушадиган кулфатларни енгишга ёки уларни камайтириш учун бел боғлаган йўлбошчи; камбағалпарвар ва саҳоватпеша бой; аҳдига содиқ ва қаноаткор фақир; эзгу амаллари билан танилган жавонмард; тили ва қўлидан бировга зиёни тегмайдиган, фикру зикри илоҳий ишққа боғланган муҳтарам зотлардир. Айнан шу шариф инсонларнинг саъй-ҳаракати, фаҳму фаросати, олдиндан кўра билиш қобилияти, меҳнатсеварлиги, жасорати, масъулиятни зиммасига олишдек гўзал фазилатлари сабаб, жамият гуллаб-яшнайди, ер юзида тинчлик, фаровонлик муқим туради...

“Фарзанднома” китобидан.

👉 @diyonatli
ҚАЛБ СИРИНИ АЛЛОҲДАН ЯШИРИБ БЎЛМАС!

Қуръони каримда шундай дейилган: “(Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билади” (Ғофир сураси, 19-оят).
Аллоҳ таоло барча нарсани билади. Ҳатто банда ножоиз нарсаларга ўғринча назар ташлаганини ҳам кўриб туради. Аллоҳ дилимиз тубига яширинган сир-асрорлардан воқифдир. У Зотдан ҳеч нарсани беркитиб бўлмайди. Киши содир этган гуноҳларини бошқалардан сир тутиши, ҳеч кимга билдирмай юриши мумкин. Аммо оламлар Парвардигоридан яшира олмайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир гуруҳ эркаклар олдидан бегона аёл ўтиб қолса, ораларидан бир киши ҳалиги аёлга қарашдан кўзини тийгандек кўрсатади. Агар ҳамроҳлари билмай қолишса, аёлга ўғринча қиё боқади. Борди-ю улар сезиб қолишса, дарров нигоҳини бошқа томонга буради. Ваҳоланки, унинг номаҳрам аёлга қарашни ич-ичидан хоҳлаб турганини (шериклари билмаса ҳам) Аллоҳ билади ”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дуо қилганлар:
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма тоҳҳир қолбий минан нифаақ, ва ъамалий минар рия, ва лисааний минал казиб, ва ъайний минал хияна, фаиннака таъламу хоинатал аъюни ва маа тухфис судувр”.
Дуонинг маъноси: “Ё Аллоҳ, қалбимни нифоқдан, амалимни риёдан, тилимни ёлғондан, кўзимни хиёнатдан покла! Зеро, Сен кўзлар хиёнатини, қалбларда яширинган нарсаларни биласан ”.
Аллоҳ таоло бандаларини огоҳлантириб айтади: “(Эй инсонлар,) сизлар сўзларингизни яширинглар ёки ошкора қилинглар (фарқи йўқ, барибир Аллоҳ билиб туради). Албатта У Зот диллардаги сирларни Билувчидир. (Ахир) яратган Зот билмайдими?! У Меҳрибон, (ҳар нарсадан) Огоҳдир” (Мулк сураси, 13-14-оятлар).
Одамлар гапларини ошкор ёки махфий айтсалар ҳам барибир Аллоҳ билиб туради. Шунинг учун ўзларига эҳтиёт бўлсинлар. Зеро, инсон тили билан сўзлаган гапи, кўзи билан кўргани, қулоғи билан эшитган нарсалари ҳақида куни келиб жавоб беради.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4👏1
ҲАСАДЧИ ВА НОҲАҚ КИМСАЛАРНИНГ ТАНҚИДЛАРИДАН РАНЖИМАНГ

Ҳасадчиларнинг ҳасад ва танқидларига сабр қилсангиз, ажр ва мукофотга эришасиз. Қолаверса, уларнинг танқидлари сизнинг қийматингизни оширади. Зеро қадрсиз одамга ҳеч ким ҳасад қилмайди.

Шеър:

Фақат буюкларга қилинар ҳасад,
Разил кимсаларга ҳасад не ҳожат.

Улуғ иш уларга қилмади насиб,
Шу боис бўлишди душману рақиб.
Гўзал юзни кўриб ҳунук дейишар,
Ҳатто бир-бирига ғаламис улар.

Неъматга бурканган, маҳбуб бўлса ким,
Ҳасаду маломат қилинар доим.

Одамлар ўликка ҳасад қиларлар,
Ҳатто ўлимга ҳам, во ажаб улар.
Бу нарса ҳамманинг бошида бўлса,
Бу мендан қандайин мосуво бўлар.

Ғийбат қилишди деб этма шикоят,
Кимки буюк бўлса, қилишар ҳасад.
Эй инсон, билгинки, сен азим дарё,
Итнинг оғзи текса, булғамас шоят.

Йигит зафар қучиб, осмонга етса,
Юлдуз мисолида душманлар бўлар.
Ўқлар ёғдирарлар камондан унга Лекин етолмаслар етганча қўллар.

Ҳазрати Мусо алайҳиссалом одамлар мени ёмонлашдан тилларини тийсинлар деб Парвардигорга илтижо қилганларида Аллоҳ таоло бундай деди: "Эй Мусо, сен сўраган нарсани ҳатто Мен Ўзим учун ҳам қилмаганман. Улар Мени сўкиб, ҳақорат қилсалар ҳам, уларни йўқ қилмайман, ризқларини ҳам беравераман".
Саҳиҳ ҳадислардан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам бундай марҳамат қилганлар: "Аллоҳ таоло деди: Одам болалари Мени сўкиб ҳақоратлар қилдилар. Ваҳоланки, уларнинг бунга ҳақлари йўқ эди. Мени сўкиб маломат қилишларига келсак, улар замонни сўкадилар, замон эса Менман. Кеча-кундузни ўзим истагандек айлантириб тураман. Мени ҳақорат қилганларига келсак, улар Аллоҳнинг хотини ва боласи бор, дерлар. Мен эса хотин ва боладан покман".
Зеро, сиз одамларнинг тилларини тия олмайсиз, обрўйингизни тўкишларидан қайтариш қўлингиздан келмайди. Аммо сизда уларга яхшилик қилиш, уларнинг сўзларидан ва танқидларидан юз ўгириш имконияти бор.
Ғарб адибларидан бири бундай деган эди: "Сиз тўғри ишни қилингда, сўнгра ҳар қандай пасткаш танқиддан юз ўгиринг".
Паст ва арзимас одамлар ақлли ва зиёлилардан айб излашади.

"Ўкинма" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Диёнат" каналининг мухлислари!

Устоз Абдул Ҳамид домла
бугун 29-сентабр 2022-йил пайшанба куни хуфтон намозидан сўнг, яъни соат 20:00 да масжидда савол-жавоб ўтказадилар.

Сизларда шаръий масалаларда муҳим саволларингиз бўлса, шу хабарнинг изоҳ (комментарий) қисмида ёзиб қолдиринг. Биз бу саволларни Устозимизга ўқиб берамиз. Ва жавобини ўша вақтнинг ўзида - жонли ёйин орқали тинглашингиз мумкин.

@Diyonatli
👍8❤1🔥1
ҚАБР АЗОБИДАН САҚЛОВЧИ СУРА

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
''Таборак'' сураси Аллоҳнинг изни билан мўмин бандани гўр азобидан ҳимоя қилади.
Кези келганда муҳим бир нарсани эслатиб ўтамиз: шу маънода айтилган ҳадисларга ишониб, ''Истаганча яшаб, вафотидан кейин бир марта Таборакни ўқиб қўйса, жаннатий бўларкан'', деб ўйлаш тўғри эмас. Аслида бундай ҳадислар қалбимизга қувонч бағишлайди. Уларни ўқиб кўнглимиз бироз бўлсаям таскин топади. Аммо бошқа муҳим вазифаларни унутиб, бор эътиборимиз маййит ҳузурида ''Ёсин'' сурасини қироат қилишга, марҳум дафн этилгандан сўнг ''Таборак''ни ўқишга қаратилмайди. Муҳими - ҳақиқий мусулмон бўлиб яшаш. Агар Аллоҳ рози бўладиган тарзда ҳаёт кечирсак, У Зот бизни қабрда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатдан асрайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
''Саҳобалардан бири қабр устига чодир тикди. Лекин ўша ерда қабр борлигини билмасди. Шунда гўр ичида бир одам ''Таборак'' сурасини охиригача ўқиганини эшитди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бориб: ''Эй Расулуллоҳ, чодиримни қабр устига қурдим. Лекин у ерда қабр борлигини билмабман. Ўша жойда бир одам ''Мулк'' сурасини охиригача ўқиганини эшитдим'', деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ''У тўсувчидир, қутқарувчидир. Ўша (сура бандани) қабр азобидан сақлайди'', деб марҳамат қилдилар''.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: ''Банда қабрга қўйилгач, унинг олдига оёқ томонидан келинади. Шунда оёқлари: ''Сиз учун мен томонга йўл йўқ, чунки у мен билан туриб ''Мулк'' сурасини ўқирди'', дейди. Шундан сўнг кўкрак (ёки қорин) томонидан келинади. У: ''Сизлар учун мен томонга йўл йўқ, чунки у мен билан ''Мулк'' сурасини ўқирди'' дейди. Кейин бош томонидан келинади. Боши ҳам: ''Сизлар учун мен томонга ҳам йўл йўқ, сабаби у мен билан ''Мулк'' сурасини ўқирди'', дейди. ''Таборак'' сураси тўсувчидир, бандани қабр азобидан сақлайди. У Тавротда ҳам ''Мулк'' сурасидир. Ким уни кечаси ўқиса, кўп ва хўп (иш) қилибди''.
Бу ривоятдан қуйидаги хулосалар чиқади:
1. Қабр азоби - ҳақ.
2. Қабрда азоб фаришталари банданинг оёқ, кўкрак, бош томонидан келиб азоблайди.
3. ''Таборак'' сураси бандани гўр азобидан сақлайди.
4. Кимда-ким ''Таборак'' сурасини ўқиб юрса, унинг аъзолари қабрда тилга киради, ҳаётлик чоғида қилган савобли ишларини эслаб, бандани азобдан ҳимоя қилади.
5. ''Таборак'' сурасини кечаси, айгиқса таҳажжуд намозларида ўқишнинг фазилати улуғ.
Яна Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ''Ким Таборак'' сурасини ҳар кечада ўқиса, Аллоҳ азза ва жалла уни қабр азобидан сақлайди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ''Таборак'' сурасини (қабр азобидан) тўсувчи, деб атардик. Чиндан ҳам, Аллоҳнинг Китобида шундай сура бор. Ким уни ҳар кеча ўқиса, кўп яхшилик қозонибди''.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍3👏1
Live stream scheduled for
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб, йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолишибди. Шунда улардан бири шерикларига: “Қаранглар, ана у киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи шекилли?!”, дебди. Иккинчиси: “Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У киши ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб беркитяпти шекилли”, дебди. Учинчиси эса уларга қараб: “Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, бу киши одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти”, дебди.

* Ҳа, ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

👉 @diyonatli
👍7👎1
Live stream finished (39 minutes)
Ўзбекистонликлар учун ҳаж ва умра квоталари кескин оширилади

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.

@Diyonatli
👏5👍1
ИККИ ЁКИ БИР ҚИЗ БОҚҚАН КИШИ

Албатта, болага меҳр-муҳаббат кўрсатиш, унга нисбатан ўзини масъулиятли деб билиш нафақат инсон зотига, балки барча жонзотларга Аллоҳ таоло ато қилган хислатлардан биридир. Аммо бу туғма туйғуни тўғри ривожлантириш ва ундан тўғри фойдаланиш лозим.
Ана шу масалада Ислом таълимотлари бошқалардан устун туради. Фарзандга нисбатан ота-она қилиши лозим бўлган ишлар Исломда одат мартабасидан ибодат мақомига кўтарилади.
Инсоният тарихининг Исломдан олдинги босқичи - жоҳилият даврида бу масала ҳам бошқалари каби инсон зотига ор-номус бўладиган шармандали ҳолатга келиб қолган эди. Бу борада фақат биргина мисол билан кифоялансак етарли бўлар, деган умиддаман. Жоҳилият аҳли қиз фарзандни ор деб билар ва уни тириклай кўмиб юборишни ўзига эп кўрар эди.
Мазкур жоҳилий одатга қарши ўлароқ, Ислом жумладан, қуйида ўрганиладиган ривоятларда келадиган таълимотларни тақдим этди.
Турли сабабларга кўра ҳаётимизда бир оз эътиборсизликка учраган бу масалани аҳамият билан ўрганишга ҳаракат қилайлик.
Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади", дедилар.
Албатта, уч қизни туғиб, тарбиялаб, вояга етказиш осон иш эмас. Аммо бу машаққатли иш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъда қилаётган мукофотлар ҳам оз эмас.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Уч қизни тарбиялаш катта савобли иш экани.
2. Қизлар тарбиясида сабр кераклиги.
3. Қизларни кийинтириш савобли иш экани.
4. Қизлар қиёмат куни уларни боқиб, катта қилган ота-оналари учун дўзах ўтидан парда бўлишлари.
Шураҳбийлдан ривоят қилинади:
"Ибн Аббоснинг шундай деганини эшитдим:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир мусулмон кишига иккита қиз берилган бўлса, у уларни яхши парвариш қилса, қизлари уни албатта жаннатга киритади", дедилар".
Шарҳ: Аввалги ҳадисда "учта қизни тарбияласа", дейилган эди, бу ҳадисда эса "иккита", дейиляпти. Демак, иккита қизни тарбиялаб, вояга етказиб, ўз вазифасини гўзал равишда бажарган ота-она ҳам, иншааллоҳ, жаннатий бўлар экан.
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимнинг учта қизи бўлса, уларни бошпана билан таъминласа, моддий таъминотини қилса, уларга раҳм-шафқат кўрсатса, ана шу одамга албатта жаннат вожиб бўлади", дедилар.
Шунда қавмнинг ичидан бир одам:
"Эй Аллоҳнинг Расули, иккита бўлса-чи?" деди.
"Иккита бўлса ҳам", дедилар".
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам фарзандларни, айниқса қиз фарзандларни яхши парвариш қилган, яхши тарбия берган, нафақасини ўрнига қўйган кишига жаннат ваъдаси борлигини таъқидлаб келмоқда.
Бу ҳадиси шарифда аввалги иккала ҳадисдаги маънолар бирданига таъқидланмоқда.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уяли алоқа воситасида мулоқот қилиш одоблари | Абдул Ҳамид домла

("Ижтимоий одоблар" китобидан)

@diyonatli
👍9❤‍🔥1
ФАРЗАНД АРМОНИ...

Гўдак илк бора атак-чечак юра бошлади. Волидаи муҳтарамаси, азиз қиблагоҳи хурсандчилигининг чеки йўқ. Улар қувонишга қувонишдику-я, лекин...
Бола биринчи маротаба топшириқни мақомига етказиб адо этди. Ота-она роса хушнуд бўлишди, аммо...
Ўспирин анча улғайиб, ота-онаси берган тарбия, мураббийлардан олган билимлари туфайли нуфузли ўқув даргоҳига ўқишга кирди. Ота-она бахтиёрлигидан таниш-улфатларига базми жамшид қуриб беришди, бироқ...
Орада она касаллиги туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Йигит умрининг кейинги даврида турли синов-ташвишларни бошдан кечирди, талай муваффақиятларга эришди. Бунда ота ўзининг қимматли маслаҳатини бериб турди, лекин...
Хуллас, вақтлар ўтди, қанча сувлар оқди. Кунларнинг бирида падари бузруквор умри поёнига етаётганини фаҳмлаб, авлод давомчисини ҳузурига чорлади. Унга тегишли васиятларни айтди, аммо дилбанди бир умр интиқ бўлган сўзни айтишга улгура олмади. У "кўпга қўшилди" - ота бу ёруғ дунёдан кўз юмди.
Фарзанд бутун ҳаёти давомида интизорлик билан кутган, аммо на онаси, на қиблагоҳи томонидан айтилмаган бор-йўғи, бир оғиз калом - "Кўзимиз қораси, дилбандим, сенга раҳмат! Бизнинг бутун бойлигимиз, борлиғимиз Сенсан!" деган сеҳрли сўзларгина эди, холос...

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
ҚАЙҒУРМАНГ! АЛЛОҲ СИЗ УЧУН ИХТИЁР ҚИЛГАН НАРСАНИ СИЗ ҲАМ ИХТИЁР ҚИЛИНГ!

Аллоҳ таоло сизни тик туришга қодир қилган экан, туринг. Ўтиришга қодир қилдими, бас, ўтиринг: Муҳтожлигингизда сабр қилинг. Фаровонлигингизда шукр қилинг. Бу амаллар Аллоҳни Раббим, Исломни диним, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Расулим деб эътиқод қилган кишилар учун лозимдир.

Шеър:
Ҳадеб қилаверма ҳар турли тадбир,
Қанча тадбиркорлар ўтди бирма-бир.
Аллоҳнинг ҳукмига рози бўл мудом,
У Зот ўзингдан ҳам яқинроқ ахир

"Ўкинма" китобидан.


👉 @diyonatli
👍11👏2❤‍🔥1🔥1
20220930_123102
Абдул Хамид домла | Эъзоз ва эхтиромга муносиб зотлар

Телеграм | Инстаграм
👍8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Хамид домла | Устозларга эҳтиром

Телеграм | Инстаграм
👍9🔥1