Ўзбекистонликлар учун ҳаж ва умра квоталари кескин оширилади
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.
@Diyonatli

👏5👍1
ИККИ ЁКИ БИР ҚИЗ БОҚҚАН КИШИ
Албатта, болага меҳр-муҳаббат кўрсатиш, унга нисбатан ўзини масъулиятли деб билиш нафақат инсон зотига, балки барча жонзотларга Аллоҳ таоло ато қилган хислатлардан биридир. Аммо бу туғма туйғуни тўғри ривожлантириш ва ундан тўғри фойдаланиш лозим.
Ана шу масалада Ислом таълимотлари бошқалардан устун туради. Фарзандга нисбатан ота-она қилиши лозим бўлган ишлар Исломда одат мартабасидан ибодат мақомига кўтарилади.
Инсоният тарихининг Исломдан олдинги босқичи - жоҳилият даврида бу масала ҳам бошқалари каби инсон зотига ор-номус бўладиган шармандали ҳолатга келиб қолган эди. Бу борада фақат биргина мисол билан кифоялансак етарли бўлар, деган умиддаман. Жоҳилият аҳли қиз фарзандни ор деб билар ва уни тириклай кўмиб юборишни ўзига эп кўрар эди.
Мазкур жоҳилий одатга қарши ўлароқ, Ислом жумладан, қуйида ўрганиладиган ривоятларда келадиган таълимотларни тақдим этди.
Турли сабабларга кўра ҳаётимизда бир оз эътиборсизликка учраган бу масалани аҳамият билан ўрганишга ҳаракат қилайлик.
Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади", дедилар.
Албатта, уч қизни туғиб, тарбиялаб, вояга етказиш осон иш эмас. Аммо бу машаққатли иш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъда қилаётган мукофотлар ҳам оз эмас.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Уч қизни тарбиялаш катта савобли иш экани.
2. Қизлар тарбиясида сабр кераклиги.
3. Қизларни кийинтириш савобли иш экани.
4. Қизлар қиёмат куни уларни боқиб, катта қилган ота-оналари учун дўзах ўтидан парда бўлишлари.
Шураҳбийлдан ривоят қилинади:
"Ибн Аббоснинг шундай деганини эшитдим:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир мусулмон кишига иккита қиз берилган бўлса, у уларни яхши парвариш қилса, қизлари уни албатта жаннатга киритади", дедилар".
Шарҳ: Аввалги ҳадисда "учта қизни тарбияласа", дейилган эди, бу ҳадисда эса "иккита", дейиляпти. Демак, иккита қизни тарбиялаб, вояга етказиб, ўз вазифасини гўзал равишда бажарган ота-она ҳам, иншааллоҳ, жаннатий бўлар экан.
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимнинг учта қизи бўлса, уларни бошпана билан таъминласа, моддий таъминотини қилса, уларга раҳм-шафқат кўрсатса, ана шу одамга албатта жаннат вожиб бўлади", дедилар.
Шунда қавмнинг ичидан бир одам:
"Эй Аллоҳнинг Расули, иккита бўлса-чи?" деди.
"Иккита бўлса ҳам", дедилар".
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам фарзандларни, айниқса қиз фарзандларни яхши парвариш қилган, яхши тарбия берган, нафақасини ўрнига қўйган кишига жаннат ваъдаси борлигини таъқидлаб келмоқда.
Бу ҳадиси шарифда аввалги иккала ҳадисдаги маънолар бирданига таъқидланмоқда.
"Одоблар хазинаси" китобидан.
👉 @diyonatli

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уяли алоқа воситасида мулоқот қилиш одоблари | Абдул Ҳамид домла
("Ижтимоий одоблар" китобидан)
@diyonatli
("Ижтимоий одоблар" китобидан)
@diyonatli
👍9❤🔥1
ФАРЗАНД АРМОНИ...
Гўдак илк бора атак-чечак юра бошлади. Волидаи муҳтарамаси, азиз қиблагоҳи хурсандчилигининг чеки йўқ. Улар қувонишга қувонишдику-я, лекин...
Бола биринчи маротаба топшириқни мақомига етказиб адо этди. Ота-она роса хушнуд бўлишди, аммо...
Ўспирин анча улғайиб, ота-онаси берган тарбия, мураббийлардан олган билимлари туфайли нуфузли ўқув даргоҳига ўқишга кирди. Ота-она бахтиёрлигидан таниш-улфатларига базми жамшид қуриб беришди, бироқ...
Орада она касаллиги туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Йигит умрининг кейинги даврида турли синов-ташвишларни бошдан кечирди, талай муваффақиятларга эришди. Бунда ота ўзининг қимматли маслаҳатини бериб турди, лекин...
Хуллас, вақтлар ўтди, қанча сувлар оқди. Кунларнинг бирида падари бузруквор умри поёнига етаётганини фаҳмлаб, авлод давомчисини ҳузурига чорлади. Унга тегишли васиятларни айтди, аммо дилбанди бир умр интиқ бўлган сўзни айтишга улгура олмади. У "кўпга қўшилди" - ота бу ёруғ дунёдан кўз юмди.
Фарзанд бутун ҳаёти давомида интизорлик билан кутган, аммо на онаси, на қиблагоҳи томонидан айтилмаган бор-йўғи, бир оғиз калом - "Кўзимиз қораси, дилбандим, сенга раҳмат! Бизнинг бутун бойлигимиз, борлиғимиз Сенсан!" деган сеҳрли сўзларгина эди, холос...
"Фарзанднома" китобидан.

👍1
ҚАЙҒУРМАНГ! АЛЛОҲ СИЗ УЧУН ИХТИЁР ҚИЛГАН НАРСАНИ СИЗ ҲАМ ИХТИЁР ҚИЛИНГ!
Аллоҳ таоло сизни тик туришга қодир қилган экан, туринг. Ўтиришга қодир қилдими, бас, ўтиринг: Муҳтожлигингизда сабр қилинг. Фаровонлигингизда шукр қилинг. Бу амаллар Аллоҳни Раббим, Исломни диним, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Расулим деб эътиқод қилган кишилар учун лозимдир.
Шеър:
Ҳадеб қилаверма ҳар турли тадбир,
Қанча тадбиркорлар ўтди бирма-бир.
Аллоҳнинг ҳукмига рози бўл мудом,
У Зот ўзингдан ҳам яқинроқ ахир
"Ўкинма" китобидан.

👍11👏2❤🔥1🔥1
20220930_123102
👍8🔥1
Бугунги Устоз ва мураббийлар кунида туманимизда асл Ислом диний таълимини, илму маърифат, одоб аҳлоқ қоидаларини, оила фаровонлиги асосларини ҳалқимизга ўргатиб келаётган устоз Абдулҳамид домлани каналимиз юритувчилари ва барча обуначиларимиз номидан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз !
Устоз Аллоҳ розилиги ва дин хизмати йўлида қилган ҳайрли ишларингизни Аллоҳ ажрини зиёда қилиб берсин. Узоқ йиллар туманимизга илму ирфон тарқатиб, фарзандларингизни роҳатини кўриб юринг. Аллоҳ илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин.
Хурмат билан шогирдларингиз !

👍8🔥1🥰1
ОДАМЛАРГА ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ!
Одамларга яхшилик қилиш бахт-саодатга элтувчи равон йўллардандир.
Саҳиҳ ҳадис: "Аллоҳ таоло қиёмат куни бандасини ҳисоб-китоб қилар экан, айтади: "Эй Одам боласи, оч қолган эдим, Менга таом бермадинг". Банда сўрайди: "Сенга қандай таом бераман. Ахир, Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг?". Аллоҳ айтади: "Эсингдан чиқдими, фалон бандам оч-наҳор қолган эди, уни таомлантирганингда бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг". Яна айтади: "Эй Одам боласи, чанқаган эдим, сув бермадинг". Банда айтади: "Бундай қила олмас эдим. Ахир, Сен бутун оламлар Парвардигори бўлсанг".
Аллоҳ таоло айтади: "Ёдингдан чиқдими, фалон бандам чанқаган эди, унга сув берганингда, бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг". Яна айтади: "Ёдингдан чиқдими, фалон бандам чанқаган эди, унга сув берганингда, бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг". Яна айтади: "Эй Одам боласи, касал эдим, йўқламадинг". Банда айтади: "Қандай йўқлайин, ахир, Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг". У айтади: "Эсингдами, фалон бандам бетоб эди, ундан ҳол-аҳвол сўраб бормадинг. Агар шундай қилганингда, Мени унинг ҳузурида топар эдинг".
Эътибор қилинг, Аллоҳ таоло охирги жумлада олдин иккитасидан фарқли равишда "Мени унинг ҳузурида топар эдинг", деди. Чунки Аллоҳ таоло синиқ қалб эгалари билан биргадир. Бир ҳадисда "Ҳар бир тирик жонда ажр бордир", дейилган.
Аллоҳ таоло бир бузуқ аёлни чанқаган итга сув бергани учун жаннатга сазовор этди. Шундай экан, инсонга таом ва сув бериб, ундан тангликни кетказиб, хафалигини аритган одам, албатта, мукофотланмай қолмас.
Ҳадисда айтилади: "Ортиқча емак-ичмаги, мол-давлати бор одам йўқларга берсин. Кимни ортиқча улови бўлса, улови йўқларга берсин".
Шеър:
Туя миниб кетар бўлсанг саҳрода,
Дўстингни қолдирма пойи-пиёда.
Ҳеч йўқса уловга мингаштириб ол
Ёки бир туя бер, минсин дуода.

👍2
Имом Аҳмад шогирдлари Муҳанна билан бирга Бағдод кўчаларидан бирида юришганди, иккита жанжаллашаётган одамнинг олдидан ўтиб қолдилар.
Уларнинг бири иккинчисига: Ҳароми! - деди.
Шунда иккинчиси: Сен ўзинг валади зиносан, ўзинг ҳаромдан туғилгансан! - деб бақирди.
Имом Аҳмад уларнинг олдидан каттароқ қадамлар билан тез-тез юриб ўтиб кетмоқчи бўлдилар.
Муҳанна эса туриб қолди.
- Тезлан, Муҳанна, турма, дедилар имом.
- Буларга насиҳат қилиш бизга вожиб бўлди, эй Абу Абдуллоҳ, дедилар Муҳанна.
Шунда имом жавоб қилдилар:
- Юр, турма, бу даражага етган одамга насиҳат қилинмайди!
"Исломий тарбия" рисоласидан.

Audio
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш одоблари | Абдул Ҳамид домла
("Ижтимоий одоблар" китобидан)
@diyonatli
("Ижтимоий одоблар" китобидан)
@diyonatli
👍7
Audio
Уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш одоблари | Абдул Ҳамид домла
("Ижтимоий одоблар" китобидан)
@diyonatli
("Ижтимоий одоблар" китобидан)
@diyonatli
👍8
Бешта хислат билан амаллар мукаммал бўлади
Абу Бакр Абдуллоҳ Божий роҳматуллоҳу алайҳ айтади: “Бешта хислат билан амаллар мукаммал бўлади. Улар: Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтириш, ҳақиқатни таниш, Аллоҳ учун ихлос билан амал қилиш, суннатга амал қилиш ва ҳалол луқма ейиш. Агар улардан бири йўқолса, амаллар кўтарилмайди, яъни қабул бўлмайди. Шунингдек, Аллоҳ азза ва жаллани таниб, ҳақиқатни танимасанг фойда бермайди. Ҳақиқатни таниб, Аллоҳ азза ва жаллани танимасанг ҳам фойда топмайсан. Аллоҳни таниб, ҳақиқатни ҳам билсангу ихлос билан амал қилмасанг, бу ҳам манфаатли бўлмайди. Аллоҳни таниб, ҳақиқатни ҳам билиб, ихлос билан амал қилсанг, лекин суннатга амал қилмасанг, бундан ҳам фойда йўқ. Ушбу тўрттага амал қилиб, аммо ҳалолдан емасанг, фойда топмайсан.
Вуҳайб ибн Вирд айтади: Агар сен ушбу тунги булут ўрнида бўлсанг ҳам, қорнинга кираётган нарса ҳалол ёки ҳаромлигига қарамасанг, бу сенга фойда бермайди”.
Ҳоний Ҳожнинг "Солиҳлар ҳаётидан қиссалар" китобидан Аъзамхон Абдураҳмонов таржимаси

УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР
Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари дам олиб куч йиғиши, соғлом, тетик бўлиши учун вақтида ухлаб ҳордиқ чиқариш керак. Лекин уйқу доим ҳам кўнгилдагидек бўлавермайди. Халқимизда “Нотинч кўнгилга уйқу келмайди” деган гап бор. Инсон салбий ўй-хаёллар таъсирида яхши ухлай олмаслиги мумкин. Агар ётишдан олдин Қуръон ўқилса, мана шундай нохуш ҳолатлар олди олинади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар тўшакка ётганингда, Фотиҳа билан Ихлос сурасини ўқисанг, ўлимдан бошқа ҳар қандай нарсадан саломат бўласан”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зумар ва Бани Исроил сураларини ўқимасдан уйқуга кетмасдилар .
Яна бир ривоятда айтилишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, “Унда минг оятдан яхшироқ оят бор”, деб айтардилар .
Пайғамбар алайҳиссалом “саббаҳа”, “юсаббиҳу”, “субҳана”, “саббиҳ” сўзлари билан бошланадиган сураларни уйқудан олдин ўқирдилар, мазкур сураларда минг оятдан афзал оят борлигини айтардилар.
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан олдин Сажда билан Таборак сурасини ўқирдилар ”.
Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, 70.000 фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади ”.
Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Навфал исмли саҳобага: “Ухлашингдан олдин Кофирун сурасини ўқи. Зеро, у ширкдан омонликдир”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси ухлашдан олдин кафтларини жамлаб, аввал унга пуфлар , кейин Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб қўллари етганча бутун баданларига суртардилар. Аввал бошларига, юзларига, кейин қолган аъзоларига суркардилар. У зот буни уч марта такрорлардилар .
Ихлос, Фалақ, Нос сурасини ҳар бир намоздан кейин, ётишдан олдин ўқиган одамни Аллоҳ таоло турли шикаст-балолардан сақлайди.
Баъзи одамлар кечаси тинч ётиш, безовта бўлмаслик учун сунъий дориларни, тинчлантирувчи воситаларни қабул қилади. Аслида бу кутилган натижани бермайди. Уйқудаги хотиржамлик фақат моддият билан боғлиқмаслиги кундай равшан. Тинч дам олиш учун турли ёмон хаёлларни миядан чиқариб ташлаш, шайтон васвасасини кетказиш керак. Бунинг учун набавий ҳадисга амал қилинади. Шунда ҳар хил дори-дармонларга ҳожат қолмайди. Зеро, энг зўр даво Қуръон ва ҳадисдир.
Хуллас, ким кечаси ухлашдан олдин Фотиҳа, Исро, Сажда, Таборак, Духон, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини (шунингдек, Оятул курсийни) ўқиса, туни осуда ўтади, узуқ-юлуқ хаёллар уни безовта қилмайди, ёмон туш кўрмайди. Аллоҳ таоло Қуръонга ошно бандага икки дунёда омонлик беради.
"Қуръон - қалблар шифоси"китобидан.

👍2👏2
Forwarded from Fitrat.uz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ
Бугун, 2 октябр куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.
Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари Абдулҳамид домла Маликов жавоб берадилар.
Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA