Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.66K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
𝐁𝐢𝐫 𝐡𝐚𝐝𝐢𝐬 𝐬𝐡𝐚𝐫𝐡𝐢 | 𝐀𝐛𝐝𝐮𝐥 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚

@Diyonatli
👍2
УЛФАТЧИЛИК ҲАҚИДА

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки мўминнинг руҳи бир кунлик масофадан туриб ўзаро мулоқотда бўлади. Ўзлари бир-бирини кўрмаса ҳам", дедилар".
Шарҳ: Дарҳақиқат, мўминлар ўзаро муҳаббат қўйсалар, бир-бирларини эсдан чиқармайдилар, доимо биродарларининг ҳақларига дуо қилиб турадилар.
Бошқа-бошқа шаҳарда, бир-биридан узоқда яшаса ҳам, доимо бир-бирларини эслаб, дуода бўлиб турадилар, борган-келганлардан салом айтиб юборадилар, хуллас, улар қалбан, руҳан доимо бирга бўладилар.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
"Баъзан неъматларга ношукрчилик бўлади. Гоҳида қариндошлик алоқалари узилади. Бироқ қалб яқинлиги каби нарсани кўрганимиз йўқ".
Шарҳ: Қалблар яқин бўлиб қолгандан кейин уни ажратиш қийин. Қиёматлик дўст тутинганлар бир умрга улфат бўладилар, Аллоҳнинг наздида дўст бўладилар.
Умайр ибн Исҳоқдан ривоят қилинади:
"Биз ўзимизча одамлар ўртасида биринчи бўлиб улфатчилик кўтарилса керак, деб юрардик".
Шарҳ: Демак, одамлар ўртасида улфатчилик бўлиши яхшилик аломати экан. Улфатчиликнинг кўтарилиши эса қиёмат яқинлашганининг аломатларидан бири экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
ҚУРЪОННИ ҚАНЧАДА ТЎЛИҚ ЁДЛАШ МУМКИН?

Умр - беқиёс фурсат. Унинг ҳар соатидан олам-олам яхшиликлар яширинган. Банда ану шу яхшиликларни ўзиники қилиб олиши учун катта машаққат чекиши шарт эмас. Вақтини тартибга солиб, ундан унумли фойдаланса бўлгани. Алқисса, кейинчалик тўхтаб қоладиган кўп амалдан кўра кам-кам бўлса-да, давом этиб турадигани яхши. Биз ҳам оз-оздан ҳиммат қилиб, катта натижаларга эришишимиз мумкин. Масалан, ҳар куни Қуръондан бир оят ёдлаган киши 17 йилу 7 ою 9 кунда ҳофизи Калом бўлади. Агар оятлар сони кўпайса, ёдлаш муддати қисқариб боради. Жумладан:
Ҳар куни икки оятдан ёдланса, 8 йилу 9 ою 17 кунда;
Уч оятдан ёдланса, 5 йилу 10 ою 13 кунда;
Тўрт оятдан ёдланса, 4 йилу 4 ою 24 кунда;
Беш оятдан ёдланса, 3 йилу 6 ою 7 кунда;
Олти оятдан ёдланса, 2 йилу 11 ою 4 кунда;
Етти оятдан ёдланса, 2 йилу 6 ою 3 кунда;
Саккиз оятдан ёдланса, 2 йилу 2 ою 12 кунда;
Тўққиз оятдан ёдланса, 1 йилу 11 ою 12 кунда;
Ўн оятдан ёдланса, 1 йилу 9 ою 3 кунда Қуръонни тўлиқ ҳифз қилиш мумкин.
Буни бет (саҳифа) билан ҳисобласа ҳам бўлади. Масалан:
Ҳар куни ярим бетдан ёдланса, 3 йилу 4 ою 24 кунда;
Бир бетдан ёдланса, 1 йилу 8 ою 12 кунда;
Икки бетдан ёдланса, 10 ою 6 кунда Каломуллоҳни тўлиқ ёдлаш мумкин.
Бу маълумот ҳар бир кундан унумли фойдаланиш учун туртки бўлса ажаб эмас. Аллоҳ умрингизга барака ато этсин, Каломини қалбингизга жо айлашга тавфиқ берсин.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4👏1
Forwarded from Fitrat.uz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 16 октябр куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари Абдулҳамид домла Маликов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
МУСУЛМОНЛАР ОММАСИ УЧУН НАСИҲАТ.

“Мусулмонлар оммаси учун”.
Бу барча мусулмонларга икки дунё саодати, яъни Ислом йўлини кўрсатиб холис насиҳат қилиш билан бўлади.
Уламоларимиз бу борада бироз батафсилроқ гапларни ҳам айтганлар. Уларнинг айтишларича, мусулмонлар оммаси учун насиҳат қилиш жумладан, қуйидагилардан иборат:
1.Ўзига раво кўрган нарсани мусулмонлар оммасига ҳам раво кўриш.
2.Ўзига раво кўрмаган нарсани мусулмонлар оммасига ҳам раво кўрмаслик.
3.Мусулмонлар оммаси учун шафқатли бўлиш.
4.Мусулмонлар оммасининг кичиклари учун раҳимли бўлиш.
5. Мусулмонлар оммасининг катталари учун хурматли бўлиш.
6. Мусулмонлар оммасининг маҳсумлиги учун маҳсум бўлиш.
7. Мусулмонлар оммасининг хурсандлиги учун хурсанд бўлиш.
8. Мусулмонлар оммаси учун салоҳият ва офият бўлишини исташ.
9. Мусулмонлар оммаси учун неъматлар бардавом бўлишини орзу қилиш.
10. Мусулмонлар оммаси учун доимо яхшиликда ёрдамчи бўлиш.
11. Мусулмонлар оммасидан барча озорлар ва кўнгилсизликларни даф қилиш.
Ушбу вазифларни бажарган одам диннинг энг муҳим ишини амалга оширган бўлади. Аммо бу осон иш эмас. Чунки одамлар насиҳатни ёқтирмайдилар. Айниқса ушбу ҳадиси шарифда зикр этилган нарсалар учун қилинган насиҳат кўпчиликка ҳуш келмайди.
Бу ҳадиси шариф комил иймон стфатлари бобида келтирилган. Бу бежиз эмас, албатта. Кишида комил иймон бўлгандагина, у шундай насиҳатлар бериш қобилиятига эга бўлади. Комил иймон соҳиби томонидан берилган насиҳатлар эса самара бериши шубҳасиздир. Аллоҳ учун, Аллоҳнинг Китоби ва Расули учун, мусулмонларнинг имомлари оммаси учун насиҳат қилишни дин деб тушунган жамиятгина олдинга кетади, кўзлаган мақсадига эришади.
Агар биз ушбу ҳадиси шарифдан фойда олмоқчи бўлсак, ана ўша тушунчани қайта тирилтиришимиз Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун, мусулмонларнинг имомлари учун, оммаси учун насиҳат қилишга ўтишимиз лозим бўлади.
Бутун дунё ушбу ҳадиснинг ҳикматига ниҳоятда муҳтождтр. Энг аввало, мусулмон олами муҳтож. “Мусулмон олами” деб ном олган олам Исломдан узоқлашгани учун, динни насиҳат деб билмагани учун турли муаммо ва кулфатларга кўмилиб ётибди.

"Дин насиҳатдир" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
ЎЗ АЙБИНИ БИЛИШ ЙЎЛЛАРИ.

Аллоҳ таоло бандасига яҳшиликни раво кўрса, уни ўз айбини ўзи кўра оладиган қилиб қўяди. Айбни кўргандан кейин уни туғирлаш осон бўлади. Ўз айбини аниқлашнинг тўрт йўли бор:

1. Кишиларнинг айбларини яхши биладиган шайх ҳузурида таълим олиш. Мазкур шайх айбларни ва уларнинг давосини васф қилиб беради.

2. Диндор, мухлис ва садоқатли дўст топиш.
У кузатиб бориб, камчиликларини топади ва хабарини беради. Катта имомлар ва улуғлар шу ишни қилганлар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Менга айбларимни ҳадя қилган кишини Аллоҳ раҳм қилсин”, дер эди.
У киши Салмон розияллоҳу анҳудан ўз айби ҳақида сўрар эди. Бир куни унинг олдига келганида:
“Мендан сенга ўзингга ёқмайдиган нима етди?” деди. У айтишдан бош тортди. Умар қаттиқ туриб олди. Шунда:
“Менга етиб келган ҳабарга қараганда, бир дастурҳонда икки ҳил хўрак ермишсан. Икки сидра кийим кийиб олиб, бирини кундузи, иккинчисини кечаси киярмушсан”, деди.
“Бундан бошқа нарса етмадими?” деди.
“Йўқ”, деди Салмон.
“Иккисини тўғриланди деб ҳисоблайвер”, деди Умар.
Умар ибн Хаттоб Ҳузайфадан ҳам доимо: “Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мунофиқлар ҳақидаги сирлари соҳибисан. Менда мунофиқликнинг белгиларидан кўрасанми?” деб сўраб юрарди.

3. Ўз айбларини билиш учун душманларидан фойдаланиш.
Душманнинг кўзи энг кичик айбларни ҳам кўради. Гоҳида киши уни доим мақтаб юрадиган дўстларидан кўра тирноқ остидан кир аҳтарадиган душманидан кўпроқ фойда олиши мумкин. Дўст аяши мумкин, лекин душман аямай гапираверади. Шунинг учун душманнинг ҳар бир гапини ҳасадга ёявермаслик керак. Яҳшилаб таҳлил қилиб, ундан ўзига фойда олиш ҳаракатида бўлиш лозим.

4. Одамларга аралашиб, улар ёмон кўрган нарсалардан ҳазар қилсин.
Мўмин мўминниг ойнасидир. Бошқаларга қараб, ўзининг айбини топиб олиш қийин эмас.
Ҳаё борасида ҳам ҳудди шу қоидалар ҳам ишга тушади. Шунинг учун ҳам ушбу биз ўрганаётган ҳадисни шарҳлаган уламолардан баъзилари бу масалага алоҳида эътибор берганлар.

"Зуҳд ва Ҳаё" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
ҒИЙБАТДАН ҚОЧИНГ!

Ҳомид Рабъий ривоят қилади: "Мен масжидда ўтирган эдим, у ердагилар бир киши ҳақида ҳар хил гапларни гапира бошлашди. Уларни бундан қайтардим. У одам ҳақида гапиришни тўхтатиб, яна бошқасига ўтишди. Кейин бошқа кишини гапиришдан тўхтаб, яна олдинги кишини ғийбат қилишга тушишди. Мен ҳам уларнинг баъзи гапларига аралашиб ўтирдим.
Ўша кечаси туш кўрдим. Тушимда бўйи узун, қоп-қора кишининг уйимга келганини кўрдим. Унинг қўлида бир товоқ бўлиб, товоқда бир бўлак чўчқа гўшти бор эди. У менга: "Шу гўштдан егин", деди. Мен: "Чўчқа гўшти емайман, Аллоҳга қасамки, емайман", дедим. У эса қаттиқ сўкиб: "Сен бундан ҳам ёмонроғини единг-ку!" деди ва оғзимга гўштни тиқа бошлади. Шу пайт уйқудан уйғониб кетдим. Шундан сўнг ўттиз-қирқ кун уйда ўтириб қолдим. Қайси овқатни есам, ўша гўштнинг таъми келиб, кўнглимни беҳузур қилар эди".

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
АКА ОТА ЎРНИДАДИР

Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ака-укаларнинг каттасининг кичикларидаги ҳаққи отанинг боладаги ҳаққичадир", дедилар".
Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган.
Аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар, яъни унинг укалари, сингиллари - ҳаммалари отага қандай итоат қилишса, катта акага шундай итоат қилишлари лозим. Чунки бу нарсани Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар.
Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, акаларнинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, уларнинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларига, сингилларга вожибдир.
Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Оиладаги бошқа ўғил-қизлар уни ота ўрнида ҳурматлаганлар, унга итоатда бўлганлар.

"Кексаларни эъзозлаш" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
МУСОФИРНИНГ НАМОЗИ

Пиёда ўртача юрганда уч кечаю уч кундузлик йўлни босиб етадиган жойга сафарга чиққан киши яшайдиган жойи ҳудудидан чиқиши билан қайтиб келгунича "мусофир" ҳисобланади (бу ҳанафий мазҳабида 96 километрга, бошқа мазҳабларда 88 километрга тенг). "Ўртача юриш" деганда туя ва пиёда кишининг юриши кабиларга айтилади. Ушбу масофадан камроқ ерга йўл олган киши мусофир ҳисобланмайди. Ана шу масофадаги ерга машинада, поездда, самолётда йўлга чиққанлар ҳам мусофир ҳисобланади. У жойда ўн беш кундан камроқ муддат туришни ният қилган бўлсаю, ойлаб-йиллаб қолиб кетса ҳам, мусофир саналаверади. Агар борган жойида ўн беш кун ёки ундан кўп муддат туришни ният қилса, етиб боргач, мусофир ҳисобланмайди.
Мусофир киши сафарда тўрт ракъатли фарз намозларини икки ракъат қилиб қисқартириб (қаср қилиб) ўқийди. Улар пешин, аср, хуфтондир. Аммо бомдод, шом ва витр намозлари ҳамда суннати равотиблар эса бутун ўқилади. Мусофир таҳорат олгач, маҳси кийса, маҳсисига уч кечаю уч кундузгача масҳ тортиши мумкин.
Агар мусофир йўл юриб турган бўлса, вақти зиқ, шароит йўқлиги учун суннатларни ўқимаслиги афзалдир.
Аммо шунда ҳам бомдоднинг суннатини тарк қилмайди. Агар мусофир бир манзилга келиб тушса, вақт бемалол, шароит етарли бўлгани учун суннатларни ўқиши афзал бўлади. Сафарда суннат намозларини ўқиш ёки ўқимаслик борасида изланиш қилган уламолар ушбу хулосани айтишган.
Мусофирга намозни қаср қилиш вожибдир. Бутун қилиб ўқиш жоиз эмас, мабодо бутун қилиб ўқиса, гуноҳкор бўлади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ МИСРДА 90 ДАН ОРТИҚ УЛАМОЛАР САФИДА АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

✈️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Иброҳим Алломнинг таклифига биноан Қоҳира шаҳрининг Наср шаҳарчасида 17-18 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Фатвонинг мамлакат ва жамият барқарор ривожланишида тутган ўрни”нинг муҳокамасига бағишланган йирик анжуманда иштирок этадилар.

✅ Ташриф доирасида
Муфтий ҳазратлари ушбу нуфузли конференцияда нутқ қиладилар ва мўмин-мусулмонлар учун муҳим бўлган бир қатор масалаларни муҳокама этиш ҳам режалаштирилган...

➡️ БАТАФСИЛ

#МУФТИЙ #МИСР #АНЖУМАН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍2
Abdulhamid domla 16.10.22
Fitrat.uz
#Савол_жавоб

16.10.2022
🎤 Абдулҳамид домла Маликов
Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИСРОФ ҲАҚИДА

Абдулҳамид домла Маликов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Тохирхон домла Тўлқинхонов
Пискент тумани «Келовчи» жоме масжиди имом-хатиби

Мунис домла Сирожов
Пискент тумани “Ўсмат ота” жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4
ТИЛОВАТ ВА ХОТИРА

Қуръони карим – энг улуғ мўъжиза. Айни чоғда Каломуллоҳнинг инсон қалбида бўлиши буюк илоҳий неъматдир . Зеро, Қуръони каримнинг ҳар бир ояти, ҳар бир сўзининг ҳикмати, сири бор. Мўминлар Қуръон тиловат қилиш (ёки эшитиш) билан – маъносини билса-билмаса – Аллоҳ таолога яқинлашади. Чунки уни ўқиш ҳам, эшитиш ҳам ибодатдир.
Азиз биродарим! Сиз ёшингиз ўтиб қолганидан афсус чекманг. Чунки хотира пасайишининг кексалик билан боғликлик даражаси жуда кам. Унинг пасайишига ўзимиз сабабчи бўламиз. Биз қариликда жисмонан заифлашиб, миямизни кам ишлатамиз. Паришонхотирлик, хотира пасайиши мана шундан келиб чиқади. Ҳолбуки, хотирани ишлатишга ортиқча куч талаб этилмайди.
Сиз хотирангизни фаол ишлатинг, уни оқсил моддалар танқислигидан асранг. Шундагина унинг имкониятларини сақлаб қоласиз.
Хотирангизни яхшилаш учун ўзингиз илгари билган сура, оят, маълумотлар билан бош миянгизни, унинг хотира хазинасини тез-тез “қитиқлаб” туринг. Бу нарса хотира сўниб бориши олдини олади.
Ёд олиш учун танланган оят, сураларни ёдлаш муддатини белгилаб, мақсад қўйинг. Уни набираларингиз билан биргаликда ёдласангиз, бирйўла икки ютуққа эришасиз. Улар икки-уч кунда ёд олсалар, сиз бир ҳафтада ёдлайсиз.
Паришонхотирликка Ислом ман этган нарсалар истеъмоли ҳам сабаб эканини унутманг. Олимлар кузатишича, бир кунлик чекиш ўқиш қобилиятини 4.42 %, кузатувчанликни 7.09 %, ҳаракат тезлигини 1.02 %, ёдлаш қобилиятини 5.55 % га сусайтирар экан.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👏1
Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).

Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

👉 @diyonatli
УСТОЗ ТАРБИЯСИ

Бир талаба ҳофизи Қуръон бўлишни орзу қилди. У тонгга қадар Қуръон хатм қилар, намоз ўқир, тонг отгач, домласи олдига чиқарди. Бироқ уйқусиз тунлар сабаб ранг-рўйи сарғая бошлади.
Устоз валий даражасидаги зот эди. У нега бундай ҳолга тушиб қолганини бошқа талабалардан сўради. Улар: “Бу йигит тонггача Қуръон хатм қилади, эрталабгача мижжа қоқмай чиқади”, дейишди.
Талабанинг Қуръон ҳофизи бўлишини истаган устоз, уни ҳузурига чорлади.
– Қуръон ўқишнинг ўз қоидалари бор. Бугундан бошлаб Қуръон ўқиётганингда қаршингда мен турганимни тасаввур қил, – деди. Талаба: “Хўп”, деди.
Ҳар кеча Қуръонни хатм қилаётган шогирд тонгда устози ҳузурига келганда:
– Бу кеча Қуръони каримнинг фақат ярмигача ўқий олдим, – деди.
Устоз:
– Баракалла! Бу кеча уни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида тургандек ўқи, – деди.
Бу сафар талаба: “Қуръон нозил бўлган зот ҳузурида тўғри ўқий оламанми, йўқми?!” деган ҳаяжон билан тиловат қилди. Шу куни тонгда устозига – Қуръоннинг фақат тўртдан бирини тиловат қилганини – айтди. Устози бу юксалишни кўриб суюнди ва деди:
– Сен энди, ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом олдида тургандек ўқи.
Эртаси куни талаба:
– Устоз, бугун фақат бир сура ўқий олдим, – деди. Устози ҳам:
– Ўғлим, энди сен Аллоҳ таоло ҳузурида ўқиганингдек ўқи. Аллоҳ таоло сени тинглаётганини бир зум ҳам унутма, – деб тайинлади.
Талаба эртаси куни устози олдига йиғлаган ҳолда келди:
– Устоз, “Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн”дан “Маалики явмиддин”гача келдим. “Ийяка наъбуду” дейишга тилим бормади. Чунки, бунинг маъноси “Фақат Сенгагина қуллик қиламиз”, дегани. Ҳолбуки, Аллоҳга имконим қадар қуллик қилолганим йўқ!..
Шунда устоз шогирди юксак бир мақомга кўтарилганини айтди, Қуръони каримни ҳамиша тадаббур билан ўқиш лозимлигини яна бир бор таъкидлади.
Бу ривоятни келтиришдан мақсад, “Тушунмасангиз, Қуръон ўқиманг”, дейиш эмас. Балки Қуръон тиловат қилганда уни тушунишга ҳаракат қилиш, маъносини илғаб олиш учун бир оятни ўнлаб, юзлаб марта қайта ўқишимиз лозимлигини айтмоқчимиз. Зотан, Қуръон бизнинг қалб кўзимизни очиш учун юборилган. Қуръон маънолари тушунилиб, ҳаётга татбиқ этиладиган Китоб. Қуръон амрларига кўра яшаладиган Китоб. Деворларга илиб қўйиладиган, фақат қабристонларда ўқиладиган, кўр-кўрона тиловат қилинадиган китоб эмас .

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
ХИЗМАТ ВА МУКОФОТ...

Маъноси: Инсон табиати шунақа: бирон-бир топшириқ ёки масъулиятни уддалаганидан кейин мукофот олишни истайди. Фарзандимиз гўдаклик чоғида чиройли бир қилиқлар, томоша кўрсатгани учун уни эркалаб совға улашамиз. Мактабда яхши ўқиса, аъло баҳо қўйилади, ишхонада ходим яхши ишласа, лавозими кўтарилади, турли давлат мукофотларига тавсия этилади ва ҳоказо. Лекин бунинг учун, аввало, бутун умрни муносиб яшаш, баракали ҳаёт кечириб ўтиш талаб этилади.
Демак, умрни муносиб яшаб ўтиш - хизмат бўлса, икки дунё саодатига етишмоқ - бу мукофотдир. Зотан, бундай олий мукофот ҳаммага ҳам насиб этилавермайди.
Демак, "ноумид шайтон" деганларидек, ҳеч бир вақт мукофотдан умидни узмаслик ва шу билан бирга, унга лойиқ бўлишга астойдил ҳаракат қилиниши керак экан, назаримизда...

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Maslakul muttaqiyn
Namoz bobi 2-qism | Abdul Hamid domla

@Diyonatli
👍1
ЖУНДУБ БАЖАЛИЙНИНГ ЎГИТЛАРИ

"Жундуб Бажалий (розияллоҳу анҳу) бундай деган эди:
- Аллоҳдан қўрқинг ва доимо Қуръон ўқинг. Зеро, киши фақир ва кучсиз бўлса ҳам, Қуръон унга қоронғи кечанинг нури ва кундузнинг суруридир. Бошингизга бир мусибат тушганида молингизни жонингизга қалқон қилинг ва билингки, ҳақиқий зарар инсоннинг динида зарар кўришидир. Ҳақиқий ҳалокат эса диннинг ҳалокатидир. Шуни ҳам билингки, жаннатдан кейин фақирлик ва жаҳаннамдан кейин бойлик йўқ. Зеро, жаҳаннамнинг асири қўйиб юборилмайди, яраси тузалмайди ва олови ўчирилмайди. Агар бир мусулмон мусулмон биродарининг қонини тўккан бўлса, у қон бир ҳовуч бўлса ҳам, унинг жаннатга киришига йўл қўймайди. Киши қайси эшикдан кирмоқчи бўлса, олдига ўтиб, уни қайтаради. Шуни ҳам билингки, киши ўлиб тупроққа кўмилганидан сўнг вужудида илк ҳидланадиган жойи қорнидир. Шундай экан, қорнингизни ҳаромдан асранг ва бошқанинг жонига қасд этишдан сақланинг".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3