Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ИСРОФ ҲАҚИДА

Абдулҳамид домла Маликов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Тохирхон домла Тўлқинхонов
Пискент тумани «Келовчи» жоме масжиди имом-хатиби

Мунис домла Сирожов
Пискент тумани “Ўсмат ота” жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4
ТИЛОВАТ ВА ХОТИРА

Қуръони карим – энг улуғ мўъжиза. Айни чоғда Каломуллоҳнинг инсон қалбида бўлиши буюк илоҳий неъматдир . Зеро, Қуръони каримнинг ҳар бир ояти, ҳар бир сўзининг ҳикмати, сири бор. Мўминлар Қуръон тиловат қилиш (ёки эшитиш) билан – маъносини билса-билмаса – Аллоҳ таолога яқинлашади. Чунки уни ўқиш ҳам, эшитиш ҳам ибодатдир.
Азиз биродарим! Сиз ёшингиз ўтиб қолганидан афсус чекманг. Чунки хотира пасайишининг кексалик билан боғликлик даражаси жуда кам. Унинг пасайишига ўзимиз сабабчи бўламиз. Биз қариликда жисмонан заифлашиб, миямизни кам ишлатамиз. Паришонхотирлик, хотира пасайиши мана шундан келиб чиқади. Ҳолбуки, хотирани ишлатишга ортиқча куч талаб этилмайди.
Сиз хотирангизни фаол ишлатинг, уни оқсил моддалар танқислигидан асранг. Шундагина унинг имкониятларини сақлаб қоласиз.
Хотирангизни яхшилаш учун ўзингиз илгари билган сура, оят, маълумотлар билан бош миянгизни, унинг хотира хазинасини тез-тез “қитиқлаб” туринг. Бу нарса хотира сўниб бориши олдини олади.
Ёд олиш учун танланган оят, сураларни ёдлаш муддатини белгилаб, мақсад қўйинг. Уни набираларингиз билан биргаликда ёдласангиз, бирйўла икки ютуққа эришасиз. Улар икки-уч кунда ёд олсалар, сиз бир ҳафтада ёдлайсиз.
Паришонхотирликка Ислом ман этган нарсалар истеъмоли ҳам сабаб эканини унутманг. Олимлар кузатишича, бир кунлик чекиш ўқиш қобилиятини 4.42 %, кузатувчанликни 7.09 %, ҳаракат тезлигини 1.02 %, ёдлаш қобилиятини 5.55 % га сусайтирар экан.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👏1
Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
(Бухорий ривояти).

Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

👉 @diyonatli
УСТОЗ ТАРБИЯСИ

Бир талаба ҳофизи Қуръон бўлишни орзу қилди. У тонгга қадар Қуръон хатм қилар, намоз ўқир, тонг отгач, домласи олдига чиқарди. Бироқ уйқусиз тунлар сабаб ранг-рўйи сарғая бошлади.
Устоз валий даражасидаги зот эди. У нега бундай ҳолга тушиб қолганини бошқа талабалардан сўради. Улар: “Бу йигит тонггача Қуръон хатм қилади, эрталабгача мижжа қоқмай чиқади”, дейишди.
Талабанинг Қуръон ҳофизи бўлишини истаган устоз, уни ҳузурига чорлади.
– Қуръон ўқишнинг ўз қоидалари бор. Бугундан бошлаб Қуръон ўқиётганингда қаршингда мен турганимни тасаввур қил, – деди. Талаба: “Хўп”, деди.
Ҳар кеча Қуръонни хатм қилаётган шогирд тонгда устози ҳузурига келганда:
– Бу кеча Қуръони каримнинг фақат ярмигача ўқий олдим, – деди.
Устоз:
– Баракалла! Бу кеча уни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида тургандек ўқи, – деди.
Бу сафар талаба: “Қуръон нозил бўлган зот ҳузурида тўғри ўқий оламанми, йўқми?!” деган ҳаяжон билан тиловат қилди. Шу куни тонгда устозига – Қуръоннинг фақат тўртдан бирини тиловат қилганини – айтди. Устози бу юксалишни кўриб суюнди ва деди:
– Сен энди, ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом олдида тургандек ўқи.
Эртаси куни талаба:
– Устоз, бугун фақат бир сура ўқий олдим, – деди. Устози ҳам:
– Ўғлим, энди сен Аллоҳ таоло ҳузурида ўқиганингдек ўқи. Аллоҳ таоло сени тинглаётганини бир зум ҳам унутма, – деб тайинлади.
Талаба эртаси куни устози олдига йиғлаган ҳолда келди:
– Устоз, “Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн”дан “Маалики явмиддин”гача келдим. “Ийяка наъбуду” дейишга тилим бормади. Чунки, бунинг маъноси “Фақат Сенгагина қуллик қиламиз”, дегани. Ҳолбуки, Аллоҳга имконим қадар қуллик қилолганим йўқ!..
Шунда устоз шогирди юксак бир мақомга кўтарилганини айтди, Қуръони каримни ҳамиша тадаббур билан ўқиш лозимлигини яна бир бор таъкидлади.
Бу ривоятни келтиришдан мақсад, “Тушунмасангиз, Қуръон ўқиманг”, дейиш эмас. Балки Қуръон тиловат қилганда уни тушунишга ҳаракат қилиш, маъносини илғаб олиш учун бир оятни ўнлаб, юзлаб марта қайта ўқишимиз лозимлигини айтмоқчимиз. Зотан, Қуръон бизнинг қалб кўзимизни очиш учун юборилган. Қуръон маънолари тушунилиб, ҳаётга татбиқ этиладиган Китоб. Қуръон амрларига кўра яшаладиган Китоб. Деворларга илиб қўйиладиган, фақат қабристонларда ўқиладиган, кўр-кўрона тиловат қилинадиган китоб эмас .

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
ХИЗМАТ ВА МУКОФОТ...

Маъноси: Инсон табиати шунақа: бирон-бир топшириқ ёки масъулиятни уддалаганидан кейин мукофот олишни истайди. Фарзандимиз гўдаклик чоғида чиройли бир қилиқлар, томоша кўрсатгани учун уни эркалаб совға улашамиз. Мактабда яхши ўқиса, аъло баҳо қўйилади, ишхонада ходим яхши ишласа, лавозими кўтарилади, турли давлат мукофотларига тавсия этилади ва ҳоказо. Лекин бунинг учун, аввало, бутун умрни муносиб яшаш, баракали ҳаёт кечириб ўтиш талаб этилади.
Демак, умрни муносиб яшаб ўтиш - хизмат бўлса, икки дунё саодатига етишмоқ - бу мукофотдир. Зотан, бундай олий мукофот ҳаммага ҳам насиб этилавермайди.
Демак, "ноумид шайтон" деганларидек, ҳеч бир вақт мукофотдан умидни узмаслик ва шу билан бирга, унга лойиқ бўлишга астойдил ҳаракат қилиниши керак экан, назаримизда...

"Фарзанднома" китобидан.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Maslakul muttaqiyn
Namoz bobi 2-qism | Abdul Hamid domla

@Diyonatli
👍1
ЖУНДУБ БАЖАЛИЙНИНГ ЎГИТЛАРИ

"Жундуб Бажалий (розияллоҳу анҳу) бундай деган эди:
- Аллоҳдан қўрқинг ва доимо Қуръон ўқинг. Зеро, киши фақир ва кучсиз бўлса ҳам, Қуръон унга қоронғи кечанинг нури ва кундузнинг суруридир. Бошингизга бир мусибат тушганида молингизни жонингизга қалқон қилинг ва билингки, ҳақиқий зарар инсоннинг динида зарар кўришидир. Ҳақиқий ҳалокат эса диннинг ҳалокатидир. Шуни ҳам билингки, жаннатдан кейин фақирлик ва жаҳаннамдан кейин бойлик йўқ. Зеро, жаҳаннамнинг асири қўйиб юборилмайди, яраси тузалмайди ва олови ўчирилмайди. Агар бир мусулмон мусулмон биродарининг қонини тўккан бўлса, у қон бир ҳовуч бўлса ҳам, унинг жаннатга киришига йўл қўймайди. Киши қайси эшикдан кирмоқчи бўлса, олдига ўтиб, уни қайтаради. Шуни ҳам билингки, киши ўлиб тупроққа кўмилганидан сўнг вужудида илк ҳидланадиган жойи қорнидир. Шундай экан, қорнингизни ҳаромдан асранг ва бошқанинг жонига қасд этишдан сақланинг".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
БОЛАЛАРГА ҚУРЪОН ЁДЛАТИШ ХОСИЯТИ

Қуръонни ҳар қандай ёшда ёдласа бўлади. Каттами-кичикми ёки ўрта ёшдами, фарқи йўқ. Аммо ёшликда олинган билим тошга ўйилган битикдек хотирага муҳрланади. Болажонлар ҳаёт ташвишларидан холи бўлганлари учун ҳам ёдлашлари осон бўлади. Шунинг учун боланинг зеҳни ўткир, хотираси кучли дамларни ғанимат билиб, уларнинг қалбини Қуръон билан зийнатлай олсак, марра бизники. Аждодларимиз фарзанд тарбиясини Қуръон таҳсилидан бошлаганлари учун ҳам дунёда пешқадам бўлишган.
Собит ибн Ажлон Ансорийдан ривоят қилинишича, Аллоҳ (одамлар гуноҳга ботганлари учун) ер юзидагиларни азоблашни хоҳлайди. Агар болаларга ҳикмат ўргатилаётганини эшитса, улардан азобни қайтаради”. Марвон айтади: “Бу ерда “ҳикмат” деганда, “Қуръон” назарда тутилмоқда ”.
Болаларга Қуръон ўргатиладиган юрт тинч-хотиржам бўлади. Бундай заминга Аллоҳнинг баракаси ёғилади. Фарзандларимизга Қуръони каримни таълим берар эканмиз, Аллоҳнинг азоби биздан йироқ бўлади. Қуръон ёдлаш билан наслимиз давомчилари эътиқоди тўғри, зеҳни ўткир, илми етук, дунёқараши кенг бўлади. Қандайдир тўқима эртаклар, чўпчаклар, асотирлар ҳеч қачон Қуръон ўрнини босолмайди. Қуръон ёдлаб вояга етган ўғил-қизлар миллатимиз асл фарзандлари – дини учун, ватани учун жонкуяр инсонлар бўлиб етишади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қайси бир инсон дунёда фарзандига Қуръон ўргатса, қиёмат куни жаннатда отасига тож кийдирилади. (Буни кўрган) жаннат аҳли ўша киши дунёда фарзандига Қуръон ўргатганини билиб олади ”.
Бир киши фарзандини ҳофизул Қуръон қилиб етиштирса, Ислом уммати учун, эл-юрт манфаати учун жуда катта иш қилган бўлади, дунёю охиратда унинг роҳатини кўради.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ким ўсмирлигида Қуръон ўрганса, Аллоҳ (Қуръонни) унинг гўштига, қонига аралаштириб юборади ”.
Бола ёшлигида Қуръон ёдласа, Қуръон таълими билан суяги қотса, Аллоҳ Ўз Каломини жажжи қорининг бутун танасига, қон-қонига сингдириб юборади. Энди у саҳобаи киромлар ўхшаб икки оёқда юрадиган тирик Қуръонга айланади.
Яна бир ҳадиси шарифда айтилишича, “Ким ёшлигида Қуръонни ўрганса, Қуръон унинг гўштига, қонига сингиб кетади. Ким кексайганида Қуръонни ўрганса, уни қўлидан қўймаса, тарк этмаса, унга икки баравар (кўп) савоб берилади ”.
Ҳаммада ҳам Қуръонни ёшликда ёдлаш имкони бўлавермайди. Одамлар орасида эллик, олтмиш, ҳатто етмиш ёшида ҳам Қуръон ёдлайдиганлар бор. Ана шундай кишиларга Аллоҳ таоло савобни икки ҳисса кўпайтириб беради. Бу билан Қуръонни қариган чоғида ёдлаш фазилатлароқ, демоқчимасмиз. Бироқ, умидсизликка тушмасдан, куч-қувват етганча ҳаракат қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бинобарин, “Ёшим ўтиб қолди, хотирам сусайди, энди ёдлолмасам керак!” деб кўнгилни чўктирманг, бир оят бўлса ҳам ёдлашга ҳаракат қилаверинг. Аллоҳ ниятингизга яраша ажр беради.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан марфу тарзда ривоят қилинади: “Ким балоғатга етмасидан олдин Қуръон ўрганса, унга ёшлигида ҳукм берилибди ”.
Тарих китобларида ёзилишича, Яҳё алайҳиссалом уч ёшида Таврот китобини бемалол ўқиган. Тенгқур болалар кўчада ўйнашга чақиришса, Яҳё уларга: “Биз ўйин учун яратилмаганмиз”, деб айтар экан. Шунинг учун Қуръонни балоғат ёшига етмай туриб ёдлаган қорилар ҳам Яҳё алайҳиссалом каби ҳикмат ато этилган зотлардан саналади .
Маълумки, бизнинг муборак заминдан Ислом тамаддунига катта ҳисса қўшган буюк алломалар етишиб чиққан. Улар ёшлик чоғларида Қуръон ёдлаб шундай улуғ мартабага эришишган. Мисол учун, имом Бухорий, Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғилоний каби уламоларимиз бошқа илмларни ўрганишдан олдин Қуръони каримни тўлиқ ёд олганлар.
Бундан ташқари, етти иқлимга донғи кетган, оламшумул кашфиётлар қилган Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби аждодларимиз гўдаклик чоғларидаёқ Қуръон ҳофизи бўлишган.
👍3🤔1
Муҳаммад Хоразмий, Мирзо Улуғбек каби олимларимиз ўз асарларини ўша соҳага тегишли оятлар билан бошлаганлар. Ҳазрат Навоий, Фузулий, Бобур каби адибларимиз ижодида Қуръони карим, ҳадиси шарифлар мазмуни акс эттирилган.

👉 @diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
𝐌𝐚𝐬𝐣𝐢𝐝 𝐨𝐝𝐨𝐛𝐥𝐚𝐫𝐢 | 𝐀𝐛𝐝𝐮𝐥 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚
(𝒊𝒋𝒕𝒊𝒎𝒐𝒊𝒚 𝒐𝒅𝒐𝒃𝒍𝒂𝒓)

@Diyonatli
👍3
ЯНГИЙЎЛ ШАҲРИДА ҚУРЪОН КУРСИ ОЧИЛДИ

Бугун, 2022 йил 18 октябрь куни Янгийўл шаҳрида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Қуръон ва тажвидни ўргатиш ўқув-курси филиали очилди.

Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Зиёвиддин домла Нортожиев, Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби Исломжон домла Озотов, Тошкент ислом институти Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш ўқув-курси раҳбари Жаҳонгир Рўзиев ва бошқалар иштирок этди.

Ўқув-курсларида тўртта гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди. Учта гуруҳда эркаклар таълим олаётган бўлса, биттасида хотин-қизлар Қуръон ўрганишмоқда.

Малакали мутахассислар тингловчиларга сабоқ беришга киришди.

Аллоҳ таоло ўқув-курсларини хайрли ва бардавом қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍5😍2
ОРАНГИЗДА ЧАҚИМЧИ БОР

Каъбул Аҳбордан ривоят қилинади: "Бану Исроил қабиласига қаҳатчилик келди. Мусо алайҳиссалом қабила аҳли билан уч марта сув-ёмғир сўраб чиқдилар. Уларга сув берилмади. Шундан сўнг Мусо алайҳиссалом: "Эй Роббим, бандаларинг сувсизлик ва очликдан Сенга уч марта зорланиб, илтижо қилиб, нажот беришингни сўрадилар. Сен уларнинг илтимосларини, дуоларини ижобат қилмайман. Чунки сизларнинг орангизда чақимчи бор. У чақимчиликни узлуксиз давом эттириб келяпти". Мусо алайҳиссалом сўради: "Ким у? Бизлар уни орамиздан ҳайдаб чиқарайлик". Аллоҳ: "Эй Мусо! Сизларни чақимчиликдан қайтариб, Ўзим чақимчилик қилайми?" деди.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4