Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.66K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ИНСОН

Инсон вужуди ўрмонга ўхшайди. Агар огоҳ бўлсанг, бу
вужуддан чекин! Вужудимизда минглаб бўрилар, тўнғизлар...,
яхши-ёмон, ҳалол-ҳаром минглаб сифатлар бор. Қайси атвор
устун бўлса, шунинг ҳукми ҳукмдир. Маъдан таркибида олтин
мисдан кўпроқ бўлса, олтин ҳисобланади. Вужудингда қайси
табиат устун бўлса, шунга мослашишинг керак. Инсон баъзан
бўри бўлса, баъзи лаҳзаларда Юсуфдек хушсурат бўлади.
Кўнгилда ҳар лаҳза бошқа бир туйғу бош кўтаради...
Инсон баъзан шайтонлашади, баъзан малакка айланади, баъзан тузоқ
бўлади, баъзан йиртқич ҳайвон!

Жалолиддин Румий.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла | Тиловат қилган судя

@Diyonatli
👍9
КИМНИНГ ҲАҚИҚАТИ ТЎҒРИ?

Дунёда ҳар хил одамлар бор. Уларнинг дунёқараши, фикрлаши ҳам турлича. Қизиғи, ҳамма ўзини ҳақ деб билади. Ҳатто баъзилар: “Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор. Менинг ҳақиқатимни сиз тан олмаслигингиз мумкин. Балки сизнинг фикрингиз менга ёқмас”, дейди. Хўш, ундай бўлса, кимнинг гапи тўғри? Миллиардлаб инсонлар “ҳақиқати” орасида қайси бири асл ҳақиқат?
Одатда, ҳар бир одамнинг шахсий ҳақиқати ақлга суянади. Ҳар ким ўзича ўйлайди, мушоҳада юритади, тасаввуридаги идеал нарсани ҳақ деб билади. Аниқроғи, нафсига нима ёқса, ўша нарсани тўғри деб ўйлайди. Аслида ҳақиқат битта бўлади. Бу Ислом йўлидир. Исломнинг бош манбаи бўлмиш Қуръонда келган ҳақиқат ўзгармас, инсоннинг ақл-заковати билан ўлчанмайдиган ҳақиқатдир. Чунки Қуръон Буюк Аллоҳнинг Каломи, ожиз инсоннинг сўзи эмас.
Аллоҳ таоло шундай деган: “Аллоҳ ҳаққа ҳидоят қилади...” (Юнус сураси, 35-оят).
“Шак-шубҳасиз, (бу сурада зикр қилинган нарсалар) айни ҳақиқатнинг ўзидир!” (Воқеа сураси, 95-оят).
Кимда-ким Қуръон кўрсатган йўлдан юрса, зинҳор адашмайди. Бу Китоб башариятни энг тўғри йўлга бошлайди. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Қуръони карим инсон нафсини ислоҳ қилади, виждонини уйғотади, қалб кўзини очади. Асл фитратига гард юқмаган гўдак она сутидан бўлак нарсани хушламаганидек, қалби пок инсон ҳам ҳақиқатдан ўзга нарсани ҳазм қилолмайди, ёлғон-яшиқни кўтаролмайди.
Демак, Қуръон бизни ҳақ йўлга бошлайди, тўғри фикрлашни ўргатади, мушоҳада юритишга ундайди. Қуръонга асосан фикрлаган инсоннинг гапи доим ҳақ бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
𝐌𝐚𝐬𝐣𝐢𝐝 𝐨𝐝𝐨𝐛𝐥𝐚𝐫𝐢 2-𝐪𝐢𝐬𝐦 | 𝐀𝐛𝐝𝐮𝐥 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚
(𝑰𝒋𝒕𝒊𝒎𝒐𝒊𝒚 𝒐𝒅𝒐𝒃𝒍𝒂𝒓)
@Diyonatli
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Taqdirni o'zgartirgan duo| Abdul Hamid domla

@diyonatli
ҚУРЪОН КЎРСАТМАЛАРИГА РИОЯ ЭТИШ

Аллоҳ таоло инсонни мукаммал суратда яратди. Комил қилиб яратгандан кейин ҳам уни ўз ҳолига ташлаб қўйгани йўқ, башариятни ҳидоят йўлига бошловчи Китоблар нозил қилди. Жумладан, одамлар адашиб кетмасинлар, тўғри йўлдан юрсинлар, бахтли бўлсинлар, деб Қуръонни туширди.
Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Сизларга Аллоҳ тарафидан нур ва очиқ китоб келди. Аллоҳ у сабабли Ўзининг ризолигига эргашган зотларни нажот-омонлик йўлларига ҳидоят қилади, Ўз изну иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқаради, тўғри йўлга ҳидоят қилади” (Моида сураси, 15-16-оятлар).
Илм-фан шунча ривожлангани билан инсон ўз танаси, руҳияти ҳақида ҳалигача тўлиқ тасаввурга эга бўлганича йўқ. Одамлар учун нима яхши-ю, нима ёмон эканини Аллоҳ билади, биз билмаймиз. Шунинг учун Қуръон кўрсатмалари биз учун зарур. Зеро, Қуръон Аллоҳнинг топшириқларини, энг гўзал одоб-ахлоқларни ўргатади, ўтган халқлар ҳаётидан ибратли қиссаларни баён этади. Ким Қуръонга риоя қилса, нажот топади. Дунёю охират саодатини бошқа йўллардан излаган кимса адашади.
“Алиф, Лам, Ро. (Эй Муҳаммад, бу Қуръон) Сиз одамларни Парвардигорларининг изни-иродаси билан зулматлардан нурга, қудрат ва ҳамд Эгаси бўлган Зотнинг йўлига олиб чиқишингиз учун нозил қилган Китобдир” (Иброҳим сураси, 1-оят).
Қуръонга амал қилган инсон, энг аввало, эътиқодини тўғрилаб олади, ширк нима, куфр нима, нифоқ нималигини билиб, имонга путур етказадиган иллатлардан узоқ юради. Қолаверса, Қуръонга амал қилган банда Қуръон нимага буюрса, ўша ишларни қилади, Қуръон қайтарган нарсалардан қайтади. Шу билан бирга Қуръон одоблари билан хулқланади.
Аллоҳ таоло айтади: “Ва барчаларингиз Аллоҳнинг Арқонига боғланинг, (фирқа-фирқа бўлиб) бўлиниб кетмангиз!” (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Бу оятда Аллоҳ таоло бандаларини Қуръони каримни маҳкам ушлашга, турли гуруҳларга бўлиниб кетмасликка буюрмоқда. Агар одам ўз ақлига суяниб ўйлаб чиқарган ҳар хил йўлларга юриб кетса, жаннат йўлидан адашади.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилади, яхши амалларни қиладиган мўминларга катта ажр-мукофот борлигини хушхабар беради” (Исро сураси, 9-оят).
Бақара сурасининг илк оятларида шундай дейилган: “Алиф Лом Мим. Бу Китоб (Аллоҳ томонидан нозил қилингани)да шак-шубҳа йўқ. У тақводорларга ҳидоят (манбаи)дир” (Бақара сураси, 1-2-оятлар).
Қуръони карим ҳақ Калом эканига зиғирча шубҳа йўқ. Қуръон тақводорларга ҳидоят маёғидир.
Бир нарсага эътибор қаратайлик: Қуръон тақвосиз қалбни тўғри йўлга бошламайди. Банда Қуръони каримдан ўзи учун насиҳат олдими, Қуръон кўрсатмасига амал қилдими, демак ўша инсон қалбида тақво бор экан.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
НАСИҲАТ

Ҳазрат Сулаймон ҳар тонг одамларни тўғри йўлга бошлаш учун масжидга кириши билан гоҳ сўз, гоҳ мақол-у иборалар, гоҳ ҳаракат билан, гоҳ намоз ўқиб халққа насиҳат қилар эди. Ҳаракат амал шаклидаги насиҳат кишиларни кўпроқ жалб қилади... чунки бу насиҳатни карларнинг қалб қулоқлари хам эшитади! Шу билан бирга бу насихатда буйруқ ваҳми ҳам озроқ... Шунинг учун одамларга кучли таъсир қилади! Бир киши ҳийла билан тузоғига бир қуш туширди. Қуш унга: “Эй улуғ инсон. Сен қанча ҳўкизлар, қўйларни единг, туяларни қурбон қилдинг. Шулар билан тўймагач мен билан ҳам тўймайсан сен! Мени қўйиб юбор. сенга уч насиҳат айтайин... Қара-чи аҳмоқманми, ақллиманми? Биринчи насиҳатни сенинг қўлингда эканимда, иккинчисини томсувоқ қилинган том тепасида, учинчисини дарахт устида айтаман. Бу уч насиҳат сенга бахт келтиради. Қўлингдалигимда берадиган насиҳатим шу: “Бўлмағур сўзларга, уларни ким айтса ҳам, ишонма”. Бу насиҳатни айтиб озод бўлди, девор устига қўниб: “Бўлиб ўтган нарсага ғам ема, фурсатни бой бердингми, ўкинма!” деди. Кейин “Миттигина танамда ўн дирҳам оғирликдаги бебаҳо гавҳар бор. Сенга ҳам, болаларингга ҳам етиб-ортади... Ўша гавҳар сенинг насибанг эди. Аммо насиб қилмаган экан. Бундай гавҳар ҳеч қаерда йўқ” деди. Овчи тўлғок тутаётган аёлдек фарёд қила бошлади. Қуш: “Сенга “Ўтган ишга ачинма” деб насиҳат қилмаганмидим? Нега ғам ейсан: ё насиҳатимни тушунмадинг, ёки карсан сен. Яна сенга: “Ҳар қандай гапга ишонаверма” демадимми? Бу иккинчи насиҳатим эмасмиди? Мен ўзим уч дирҳам ҳам эмасман, ичимга ўн дирҳамлик гавҳар қандай сиғсин?”. Бу сўзлардан кейин овчи ўзига келди: “Хўп, учинчи насиҳатингни айтчи!” деди. Қуш унга: “Ҳа, Худо йўлида иккитасига амал қилдинг-ки, учинчисини текинга айтаман-да-а?!”. Уйқусираган билимсиз кишига насиҳат бериш қурғоқ ерга уруғ сочишдир. Аҳмоклик ва билимсизлик, жоҳиллик йиртиғини ямаб бўлмайди... Эй насиҳатгўй, унга ҳикмат уруғини кўп сочма.

Жалолиддин Румий.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Alloh va Rasulining muhabbatiga sazovor bo'lgan zot | Abdul Hamid domla

@Diyonatli
❤2👍1
...#ЎН_БЕШ_ЙИЛЛИК_АЙРИЛИҚ...

(ибратли воқеа )

Бир аёл бошига тушган ибратли воқеаларни шундай ҳикоя қилиб берди:
«Эрим ёш, ҳаётга қизиқиши кучли, ҳаракатчан, ниҳоятда келишган, чиройли йигит эди. Диндор, чиройли хулқ эгаси эди. Ҳижрий 1390 йили турмуш қурдик. Ота-онасига кўп яхшилик қилар эди. Унинг ота-онасига қилган яхшилигини кўриб, ҳайратга тушардим. Менга шундай эрни насиб қилгани учун Аллоҳга ҳамд айтардим. Тўйимиздан бир йил кейин қизлик бўлдик. Орадан сал ўтгач, эримнинг иши бошқа вилоятга кўчди. У жўнаб кетиб, бир ҳафта ишлар, сўнг бир ҳафта дам олар эди. Уч йил мана шундай ўтиб, қизим тўрт ёшга кирган эди. Бу воқеа 1395 йил Рамазон ойининг тўққизинчи кунида содир бўлди. Эрим уйга қайтаётиб, Риёзда фалокатга учрабди.

Машинаси ағдарилиб кетиб, оғир аҳволда касалхонага олиб келинибди. Борганимда у кома ҳолатида эди. Шифокорлар эримнинг мия фаолияти мутлақо тўхтаганини, мия ҳужайраларининг 95 фоизи шикастланганини айтишди. Бу воқеа оиламиз учун жуда оғир зарба эди. Айниқса, эримнинг кекса ота-онасига жуда қийин бўлди. Дадасини жуда яхши кўрадиган қизим Асмонинг саволлари ичимни тирнарди. Асмо бир ўйинчоқни яхши кўрар, дадаси эса шу сафар унга ўша ўйинчоқни олиб келишни ваъда қилган экан. Биз ҳар куни касалхонада навбатчилик қилардик. Лекин эримнинг аҳволи ўзгармас эди. Кунлар кетидан кунлар, ҳафталар, ойлар ўтди. Ойлар йилларга уланиб, орадан беш йил ўтди. Баъзи одамлар менга қозиликка бориб, эримнинг мияси ўлгани, унинг тирилишидан умид йўқлигини айтиб, талоқ олишни ҳам маслаҳат беришди. Баъзи шайхлар эрининг мияси ўлгани аниқ бўлса, аёл киши талоқ олиши мумкин деб фатво ҳам беришди. Бироқ мен бундан қатъий бош тортдим, «Модомики эрим тирик, талоқ олмайман» дедим. «Токи эрим вафот қилиб, бошқа марҳумлар сингари дафн қилинмас экан, Аллоҳ бир йўл кўрсатмагунча мени ундан айирмасинлар» дедим. Ғам-аламдан бироз бўлса-да чалғиш учун бутун ақлу хаёлимни қизчамга қаратдим, Қуръон ёдлаш мадрасасига олиб бордим.

Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, у ўн ёшга тўлмасидан Қуръонни тўлиқ ёд олди.
Орадан ўн йил ўтди. Қизим сал улғайгач, дадасига нима бўлганини ётиғи билан тушунтирдим. У дадасини бир зум ҳам унутмас, соғинган пайтларида гоҳида йиғласа, гоҳида дардини ичига ютар эди. Аллоҳнинг ҳикмати экан, ҳаётнинг жиддий синови қизимни динга ниҳоятда аҳамиятли қилиб қўйди. У фарз намозларини вақтида ўқийдиган, кечаси туриб, таҳажжуд ҳам ўқийдиган бўлди. Раҳматли бувиси ва бобоси билан биргаликда мени унга чиройли тарбия беришга муваффақ қилган Аллоҳга ҳамдлар айтаман. Қизим мен билан бирга дадасини кўргани борар, унга салом берар, ҳаққига дуо қилар, баъзан дадасининг номидан садақа ҳам қилар эди.

Эсимда, 1410 йил эди. Бир куни қизим менга: «Онажон, мени дадамнинг олдида қолдиринг. Бу кеча дадамнинг ёнида қолай», деди. Бир оз иккиланиб турдим-да, рози бўлдим. Қизим ўша кунни шундай эслайди:
«Дадамнинг ёнига ўтириб, Бақара сурасини ўқий бошладим. Уни ўқиб тугатгач, мудроқ босганди, ухлаб қолибман. Турсам, гўё юзимга табассум югургандек, қалбим ҳам бироз ором олгандек бўлди. Ўрнимдан туриб, таҳорат қилдим ва Аллоҳ қодир қилгунча намоз ўқидим. Намозгоҳимда иккинчи марта мудроқ босди. Шу пайт кимдир менга: «Тур, Раҳмон Зот уйғоқ бўлса, сен қандай қилиб ухлайсан?! Аллоҳ бирон бандасини қуруқ қайтармайдиган бу ижобат соатида қандай ухлайсан?» дегандай бўлди. Худди йўқотган нарсамни эслагандек сакраб ўрнимдан турдим. Қўлимни дуога кўтариб, бир дадамга, бир осмонга қараб, кўз ёшларим сел бўлиб, дуо қилдим: «Роббим, Эй тириклик ва қайюмлик сифатига эга Зот! Эй Жаббор! Эй Буюк Зот! Эй ҳамма нарсадан олий Зот! Эй Раҳмон! Эй Раҳийм! Мана бу менинг дадам – Сенинг бир банданг. Унга мусибат етди, биз сабр қилдик, Сенга хамдлар айтдик, бизга ёзган ҳукмингга рози бўлдик. Аллоҳим, у Сенинг хоҳишинг, раҳматинг остидадир! Аллоҳим! Эй Айюбга шифо берган, Мусони онасига қайтариб берган, Юнусга балиқ қорнида нажот берган, Иброҳимни оловдан саломат сақлаган Зот! Дадамга берган дардингга Ўзинг шифо бергин! Аллоҳим, унинг тузалишидан умид йўқ дейишди. Аллоҳим, қудрат ва буюклик Ўзингдадир. Дадамга раҳм қил, унинг дардига шифо бер!
👍4
​​Дуо қила-қила, яна кўзларимни уйқу босиб, бомдодга яқин ухлаб қолибман. Шу пайт кимдир: «Ҳой қиз, кимсан? Бу ерда нима қилаяпсан?» деди. Чўчиб уйғониб кетдим, у ёқ-бу ёққа алангладим, лекин ҳеч кимни кўрмадим. Шу пайт бояги савол яна такрорланди. Не кўз билан кўрайки, гапираётган дадам эди!!!
Қувончдан ўзимни йўқотиб, ҳўнграб йиғлаганча ўзимни дадамнинг устига отдим. Дадам эса, мени ўзидан узоқлаштирмоқчи бўлар, пичирлаб истиғфор айтар, «Синглим, Аллоҳдан қўрқинг, мен сизга номаҳрамман», дер эди. «Мен қизингиз Асмоман, дадажон!» дедим кўзда шашқатор ёшларим билан. Шу пайт дадам жим бўлиб қолдилар…
Югуриб чиқиб, навбатчи шикофорни чақирдим. Жонҳолатда чопиб келган шифокорлар дадамни кўриб, ҳайратдан қотиб қолишди. Америкалик бир доктор араб тилида дудуқланиб, «Субҳаналлоҳ!» дея олди, холос. Бошқа бир мисрлик доктор: «Чириб кетгандан кейин ҳам суякларга жон киргизадиган Аллоҳ покдир!» деган оятни ўқиди. Бўлган воқеаларни айтиб бермагунимизча дадам нима бўлганини тушунмай тураверди. Кейин эса йиғлаб, «Аллоҳ Ўзи энг яхши сақлагувчидир, у солиҳларни дўст тутади. Аллоҳга қасамки, авариядан олдан зуҳо намозини ўқишга ният қилганимни эслайман, холос. Билмадим, уни ўқидимми, йўқми…», деди».

Аёл ҳикоясини шундай давом эттиради: «Кўп ўтмай, эрим соғайиб, қадимгидек ҳолатда уйга кириб келди. Ҳозир у 46 ёшда. Яна бир ўғлимиз ҳам бор, ҳозир икки ёшга киряпти. Орадан 15 йил ўтиб, менга эримни қайтариб берган, қизининг ўзини ҳам, иймонини ҳам саломат сақлаган, эримга вафодор бўлишга, ихлос қилишга тавфиқ берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.
Азизлар, дуони тарк қилманглар, дуо қазони ҳам қайтарар экан. Ким Аллоҳни эсласа, Аллоҳ ҳам уни эслар экан. Ота-оналаримизга яхшилик қилишни унутмайлик. Ҳар бир иш Аллоҳнинг измида экан…»
Мен бу қиссани ибрат учун айтиб бердим. Шояд, Аллоҳ уни бошига мусибат тушган, олдидаги ҳамма эшиклар беркилиб, нажот йўллари кесилиб қолган кишиларга фойдали қилса. Дуо билан осмон эшигин қоқинг ва ижобатга аниқ ишонинг. Аллоҳ субҳонаҳу ҳақида гўзал гумонда бўлинг.
Умид узманг, Аллоҳга дуо қилинг.
Охирги сўзимиз эса оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамду санодир.

@Diyonatli
👍5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла

Кучли мўмин

@Diyonatli
👍5
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Ҳазрати Ойиша (р.анхо) ҳазрати Ҳадичани (р.анхо) ҳеч кўрмаган эди. Чунки у охират оламига сафар қилганидан уч йил ўтибгина Пайғамбаримизга (с.а.в.) никоҳланган. Бу кунларда унинг етти нафар кундоши бор, лекин энг кўп рашк қиладигани йилларча аввал оламдан ўтиб кетган кекса хотинлари эди.

Анбиё ва расулларнинг фахри Жанобимиз (с.а.в.) баъзан бир қўйни сўйиб, нимталаб, ҳазрати Ҳадичанинг уртоқларига, дўстларига жўнатиб турар, бу билан унга бўлган боғлиқликларини, муққаддас эхтиромларини давом эттирар эдилар. Доим унинг яхшилигидан сўзлаб юрар, “Аллоҳим, уни мағфират қил, уни кечир”, деб дуо қилар эдилар.

Бу боғлиқлик унинг ўлимидан кейинги шундай давом этди, охиратда ҳам давом этажакдир. Ҳазрати Ойиша ёш эди, чиройли эди. Закий ва ақлли эди. Ҳеч шубхасиз, яшаб турган завжалари орасида энг севимлиси эди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) уни нақадар севишларини ўзи ҳам исми каби биларди. Аммо ҳазрати Ҳадича хақидаги юқоридаги сўзларини айтган палла Жанобимизни хафа қилган, хақсизлик этганини англаган эди.

Ҳаётларининг энг аччиқ энг хузунли йилларини фавқулодда фидокорлик-ла, ниҳоясиз бир севги ва хурмат-ла ёнида кечирган, энг кўп сиқилган паллаларида ёнбошларида туриб берган, бутун бойлигини амрларига тахсис этган хотинларига бевафоларча муносабат Расули акрамдан алсо кутилмайди.

Инсониятга вафокорликнинг энг гўзал намуналарини келтирган, ахдига вафо қилмайдиганларни мунофиқликнинг аломатларини ташувчи бир киши сифатида танитган Жанобимиз ҳазрати Ҳадича ҳақида, “ўлиб кетдику”, дегаидай маънода ўйлай олармидилар?!

Ғоят сиқинтили кечган ўша кунлардан бирида Жаброили Амин (а.с.) келди. “Жаннатда ҳазрати Ҳадичага шовқин-сурон эшитилмайдиган, сассиз, сокин, ҳузурли бир ҳаёт суриладиган мукаммал бир саройнинг ҳозирлаб қўйилганини” билдирди ва пайғамбарлар имоми бу муждани ўша захоти етказдилар* (Бухорий, 4/231).

Бошқа бир куни ваҳий малаги хос ўлароқ ҳазрати Ҳадичага Аллоҳнинг саломини келтирди, ўзининг номидан ҳам салом таблиғ этишни Расулуллоҳдан (с.а.в.) сўради. Набиййи акмал (с.а.в.) ўттиз саккиз йиллик оилавий ҳаётларининг йигирма олти йилини ёлғиз ҳазрати Ҳадича билан кечирдилар, унинг севгисига бошқа бир севгини аралаштиргилари келмади. Ҳолбуки, ҳазрати Ҳадича Расули мужтабодан (с.а.в.) ўн беш ёш катта эди.

Ойиша онамизнинг бу эътирозини ва пайғамбар жанобимизнинг унга берган жавобларини Ҳола эшитдими? Бу гап-сўзлар унинг ёнида кечдими ё у кетганидан кейин бўлиб ўтдими?.. Бу саволларнинг жавобини билмаймиз*. (Фатхул Борий, 7/103)

Билганимиз — борлиқ оламининг ягона ва мислсиз Жанобига ва у зотнинг севгили хотинларига нисбатан кўнгилларида сақланадиган ҳурмат ва мухаббат жавобсиз қолмаслигидир, эртага — бутун ҳукмлар танҳо ва олий даргоҳдан чиқадиган жазо ва ҳисоб кунида “Севганлар севганлари билан бирга бўлади” деган хақиқатдир.

Аллоҳим, Аллоҳим!..

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Azon bobi 2-qism | Abdul Hamid domla
(Maslakul muttaqiyn)
@Diyonatli
👍3
Умрингиз чанг тўзиб кетмоқда завол,
Сиз ўзи дунёга нега келдингиз.
Чойҳонадан чиқинг сизга бир савол,
Дин учун шу бугун нима қилдингиз?

Палов, манти, шўрва сўнггига норин,
Тор ичак сиғдирди не бўлса борин,
Ёдингизда турди кун бўйи қорин,
Дин учун шу бугун нима қилдингиз?

Ҳар ҳил режалардан олиб иқтибос,
Оддий бир саволдан бўласиз халос,
Эртани гапирмай туринг илтимос,
Дин учун шу бугун нима қилдингиз?

Қалб Ислом дардида тўлғоқ билмаса,
Амрига шамолдек учиб елмаса,
Музлатгич тўлмаса уйқу келмаса,
Дин учун шу бугун нима қилдингиз?

Жужуқлар ташвиши айлабон тобе,
Бозорлар санғибон излайсиз толе,
Аёлингиз кўнглин олдингиз вале,
Дин учун шу бугун нима қилдингиз?

Намоз чала-чулпа, дуолар мубҳам,
Тилда оят, қалбда фойдали дирҳам,
Тирикчилик зўр-у, бўлмай хотиржам,
Дин учун шу бугун нима қилдингиз?

Йўлингиз қаршилар гар фарзандингиз,
Совғасиз келмоққа сиғмас ҳаддингиз,
Хўрозқанд олишни унутмадингиз,
Дин учун шу бугун нима қилдингиз?

Ажабо сайрга чиққанингизда,
Ёддан кўтарилмас оилавий ғам,
Улфату ошинолар буюртмаси ҳам,
Дин учун шу бугун нима қилдингиз?

Иккинчи уйингиз номидир бозор,
Унинг ҳаққин зинҳор қилмайсиз поймол,
Бўл, тез, дейсиз, қолган ишга йўгар қор,
Дин учун шу бугун нима қилдингиз?

Жаннат дейсиз, бироқ амаллар зиддий,
Қачон у кунга ҳам қарайсиз жиддий,
Шеърим охирида охирида саволим қатъий,
Дин учун шу бугун нима қилдингиз?

@Diyonatli
👍9😢3❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tavhidni uchga bo'lish | Abdul Hamid domla
(Dolzarb mavzu)
@Diyonatli
👍73
ҚУРЪОН ВА БИЗ

“Эй инсон! Сен замоннинг Юсуфисан, бу олам эса қудуқ. Сени бу қудуқдан Аллоҳ таолонинг пишиқ арқони – Қуръони карим қутқаради.
Эй, вақтнинг Юсуфи бўлмиш мусулмон! Қўлларингни узат ва бу арқонни маҳкам тут. Шундагина қудуқдан чиқа оласан”.
Мавлоно Жалолиддин Румийнинг бу сўзлари, инсонларни Қуръонни севиш, у билан доимий алоқа боғлашга чақиради.
Сўзимиз аввалида инсоннинг Қуръонга яқинлигини бошқа кишилар билан алоқаси мисолида кўриб чиқамиз:
Биринчи муносабат инсоннинг у ер-бу ерда танишиб қолган кишилар билан алоқасига ўхшайди. Бозорда, тўйда ёки бирор тадбирда учрашиб қолишганида табассум қилиб, бир-бирига салом беришади. Аммо ўрталарида ҳеч қандай самимият йўқ. Чин дил истаги билан эмас, тўғри келиб қолгандагина Қуръон ўқиш ана шундай алоқага ўхшайди. Аллоҳ Каломи билан бундай носамимий муносабат орқали боғланган ришта жуда мўрт бўлади.
Иккинчи муносабатни айрим кишилар билан мажбурий, қандайдир манфаат юзасидан боғланиш дейиш мумкин. Лекин ўртада на самимият, на ишонч бор. Шунинг учун икки томон ҳам бир-бири билан кўнгил очиб гаплашолмайди, бир-бирига дардини айтолмайди. Худди шунга ўхшаб, инсон Қуръонни ўзига ҳамроҳ қилса-ю, бироқ самимият билан бирга боғланмаса, муборак Китоб ҳеч қачон унга ўз ҳикматларини очмайди.
Учинчи муносабат. Инсоннинг шундай дўстлари бўлади, уларни кўрганида, суҳбатлашганида кўнгли ёзилади, қалби хотиржам бўлади. Бу дийдор дилига ҳузур бағишлайди. Кўришмаган ёки гаплашмаган пайтларида ҳам ишонган азиз дўсти яқинида эканини, бошига бирор иш тушса, албатта ёрдамга келишини ҳис қилиб туриши кишига ҳузур-ҳаловат бахш этади. Инсоннинг Қуръон билан алоқаси самимиятга асосланса, бу дўстлик саодат келтиради, ҳаловатга етказади.
Шулардан келиб чиқиб мулоҳаза қилайлик: бир кунда Қуръон ўқишга қанча вақт ажратамиз? Телевизор кўриш, интернетда ўтириш, газета ўқиш, янгиликлар билан танишиш, чой устида гурунглашишга кетган соатларимиз билан Қуръонга ажратган вақтимизни солиштирсак...
Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Сизлардан бирингиз бозордан эҳтиёжларини ҳал қилиб уйга қайтгач, Қуръондан уч оят ўқишига нима тўсқинлик қилади?”
Анфол сурасида Қуръон ўқиш билан инсон қалбидаги имон кучайиши марҳамат қилинади. Аммо Қуръонни ҳис этмасак-чи? Бунга илм аҳли шундай жавоб беради: “Агар Қуръон маънолари сенинг қалбингда янгидан нозил бўлмас экан, на Розийнинг тафсири, на Замахшарийнинг “Кашшоф”и дардингга даво бўла олади”.
Шундай экан, ҳар биримиз дўстимиз, энг яқин ҳамроҳимиз, шафоатчимиз – Қуръони карим билан ўртамиздаги муносабатларни кўздан кечирайлик, Қуръон билан ўртамизда ҳосил бўлган бўшлиқни тўлдирайлик. Бунинг учун имконимиз бор. Зотан, бахт-саодатга етиш йўлида Қуръони карим энг яхши йўлбошчидир .

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла
Палла ҳалолми?
@Diyonatli
МЎМИНЛАРНИНГ ОРАСИГА НИФОҚ СОЛИШДАН, ШУНИНГДЕК, ҲАЙВОНЛАРНИ УРИШТИРИШДАН ОГОҲЛАНТИРИШ ХУСУСИДА

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Шайтон араб ярим оролида ўзига намозхонлар ибодат қилишидан умидини узгани йўқ".
Имом Муслим ривояти.
Икки одам орасига низо соладиган ва улар ўртасида бир-бирига озор берадиган гапларни ташийдиган ҳар кимса шайтон гуруҳидан бўлган чақимчидир, энг ярамас одамдир. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Сизларга энг ёмон, энг ярамасларингиз кимлар эканидан хабар берайми?! Улар чақимчилик қилиб юрувчилар, ёр-дўстлар орасини бузувчилардир".
Имом Аҳмад ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Чақимчилар жаннатга кирмайди" (Муттафақун алайҳ).
Чақимчи - одамлар орасида "фалончи сен ҳақингда ундай деди", "пистончи бундай қилди" каби гапларни ташиб юрувчи кимсадир. Бирор ёмонликдан огоҳлантириш мақсадида ёки бирор фойдани кўзлаб келтирилган хабар бундан мустасно.
Жониворларни бир-бирига гижгижлаб уруштириш ҳам ҳаромдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: хўроз, қўчқор, ит ва бошқа барча ҳайвонларни уриштиришдан қайтарганлар. Ким бу ишни қилса, Аллоҳ ва Расулига осий бўлади. Шунингдек, хотинни эрига, қулни хўжайинига қарши қайраш ҳам ҳаромдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Алдаб хотинни эрига ва қулни хўжайинига қарши йўлдан урган кимса биздан эмас".
Имом Абу Довуд, Насоий ва Ибн Ҳиббон ривояти.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3