Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.66K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла
Палла ҳалолми?
@Diyonatli
МЎМИНЛАРНИНГ ОРАСИГА НИФОҚ СОЛИШДАН, ШУНИНГДЕК, ҲАЙВОНЛАРНИ УРИШТИРИШДАН ОГОҲЛАНТИРИШ ХУСУСИДА

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Шайтон араб ярим оролида ўзига намозхонлар ибодат қилишидан умидини узгани йўқ".
Имом Муслим ривояти.
Икки одам орасига низо соладиган ва улар ўртасида бир-бирига озор берадиган гапларни ташийдиган ҳар кимса шайтон гуруҳидан бўлган чақимчидир, энг ярамас одамдир. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Сизларга энг ёмон, энг ярамасларингиз кимлар эканидан хабар берайми?! Улар чақимчилик қилиб юрувчилар, ёр-дўстлар орасини бузувчилардир".
Имом Аҳмад ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Чақимчилар жаннатга кирмайди" (Муттафақун алайҳ).
Чақимчи - одамлар орасида "фалончи сен ҳақингда ундай деди", "пистончи бундай қилди" каби гапларни ташиб юрувчи кимсадир. Бирор ёмонликдан огоҳлантириш мақсадида ёки бирор фойдани кўзлаб келтирилган хабар бундан мустасно.
Жониворларни бир-бирига гижгижлаб уруштириш ҳам ҳаромдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: хўроз, қўчқор, ит ва бошқа барча ҳайвонларни уриштиришдан қайтарганлар. Ким бу ишни қилса, Аллоҳ ва Расулига осий бўлади. Шунингдек, хотинни эрига, қулни хўжайинига қарши қайраш ҳам ҳаромдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Алдаб хотинни эрига ва қулни хўжайинига қарши йўлдан урган кимса биздан эмас".
Имом Абу Довуд, Насоий ва Ибн Ҳиббон ривояти.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kiyinish odoblari | Abdul Hamid domla
(Ijtimoiy odoblar)
@Diyonatli
👍3🔥1
САБАБ

Сабабларни кўрасан-у уларни яратгандан бехабарсан. Бу ҳақиқатни яширган, яратувчини пинҳон тутган сабабларга шунинг учун мойилсан сен. Сабаблар бартараф бўлиши билан бошингни муштлай бошлайсан, “Ё Раббий" дейишга тушасан. Аллоҳ сенга: “Қани бўл, сабабга бор... Қандай ажойиб ҳол, сен мени мен яратган сабаблар туфайли эсга олдинг-а?!” дейди. Аллоҳ: “Сени қайта сабаблар оламига жўнатсам яна сабабга ёпишасан. Тавбасида турмаган аҳмоқ, ярамас одам! Аммо мен бунга қарамайман, раҳматим мўлдир. Раҳмат атрофида айланаман, ҳаммага раҳмат қиламан. Сенинг ёмон ахдингга қарамайман, мадомики, энди мендан тилаяпсан, карамимдан эҳсон қиламан, муродингга етказаман” дейди.

Жалолиддин Румий.

👉 @diyonatli
САБР

    Сабр  қилсанг  ёмон  дўст  яхши  бўлади.  Сабр  инсоннинг кўнглини  кенгайтиради.  Тунда  ойнинг  сабр  қилиши  уни ойдинлатади.  Атиргулнинг  тиканга  сабр  этиши  уни  муаттар бўйли  қилади.  Шернинг  қон-у  терга  сабр  қилиши  уни бўталоқларга  тўйдиради.  Пайғамбарларнинг  мункир  (инкор этувчи)ларга  сабр  қилиши  уларни  Аллоҳнинг  хосларига айлантиради,  соҳибқирон  қилади.  Кимда  яхши  бир  либос кўрсанг билки, уни сабр ва ҳаракат билан қўлга киритгандир. Кимни оч, яланғоч кўрсанг бу ҳали сабрсизлигига далилдир. Ким  ҳайиқиб,  азоблар  ичида  ўртанса,  албатта,  ёмон  кишига шерик бўлгандир. Агар сабр қилсанг, ҳамроҳингта таҳаммул ва вафо  кўрсатсанг  севганингдан  айрилмас,  бошингга  муштлаб ўтирмас  эдинг.  Асал  ва  сут  аралашиб  кетганидек,  Аллоҳнинг табиатига  эргашсайдинг:  “Мен  ботганларни  ёқтирмайман”  дер, карвондан адашган йўловчидек йўл устида ёлғиз қолмас эдинг. Сабрсизлик  туфайли  Аллоҳдан  бошқасига  дўст  бўлдингми, яхшиликдан бенасибсан, дарддасан. Суҳбатинг соф олтин бўлса, қандай  қилиб  уни  хоинга  омонат  қолдирасан?  Аллоҳ  билан бирга  бўл,  унинг  одатларига  одатлангин-у  омонатинг  зое бўлмаслигига  ишончинг  комил  бўлсин.  Феъл-атворларни яратганнинг  феълига  эргаш,  Пайғамбарларнинг  ахлоқини гўзаллаштирган  Аллоҳнинг  ахлоқини  ўзлаштир.  Унга  қўзичоқ берсанг, сенга сурув эҳсон этади. Ҳар сифат-у камолга етказувчи Аллоҳдир.

Жалолиддин Румий.

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахтим очилсин ўқиб қўйинг.....
Абдулҳамид домла
@Diyonatli
👍1
#Солиҳлар_гулшани

Ёлғончи аттор

Ҳажга кетаётган бир киши Бағдодга келди. Унинг ёнида минг динорлик мунчоқ бор эди. Уни сотмоқчи эди, ҳеч ким олмади. Яхшилик билан ном чиқарган бир атторнинг олдига келиб, мунчоқни омонат қолдирди.

Сўнг ҳаж қилиб, ҳадялар билан қайтди. Келиб, мунчоқни сўраган эди, аттор унга: «Сен кимсан? Нима ҳақида гапираяпсан ўзи?» деди. «Сенга омонат қолдирилган мунчоқнинг эгасиман», деди у. Аттор у билан гаплашиб ҳам ўтирмай, тепиб-тепиб кўчага ҳайдади. «Менга бундай ёлғон даъво қилишдан уялмайсанми?» деб бақирди.

Одамлар тўпланиб, ҳожига: «Шўринг қурғур! Бу яхши одам. Даъво қилишга бошқа одам топмадингми?» дейишди. Ҳайратдан қотиб қолган ҳожи атторга инсофга чақирмоқчи бўлган эди, сўкиб, уриб ташлади.

Ниҳоят, ҳожига: «Давлат хизматчисига борсанг, бу ишларни қойилмақом қилиб ҳал қилиб беради», дейишди. Ҳожи бўлган воқеани ёзиб, хизматчига юборди. Хизматчи уни чақириб, бўлган воқеаларни суриштирди.

Кейин, «Атторнинг дўкони олдига бориб ўтир. Агар ҳайдаб юборса, йўлнинг нариги четида ўтир. Эрталабдан кечгача шундай қил. Лекин ҳеч нарса дема. Уч кун ўша ерда ўтир. Тўртинчи куни мен сенинг ёнингдан ўтаман. Яқинингга бориб, сенга салом бераман. Сен мени кўриб, ўрнингдан турма. Фақат саломимга алик олиб, саволимга жавоб берасан, бошқа нарса айтмайсан», деб тайинлади.

Ҳожи унинг айтганидек қилиб, уч кун дўконнинг рўпарасида ўтирди. Тўртинчи куни хизматчи келиб, ҳожининг ёнида тўхтаб, «Ассалому алайкум», деди. Ҳожи қимир этмай, саломга алик олди. Хизматчи: «Эй биродарим, Бағдодга келибсан-у, олдимга кирмабсан-да?» деди. Ҳожи «Шунақа бўлиб қолди-да» деб, гапни чўзиб ўтирмади.

Хизматчи у билан савол-жавоб қилгунича унинг ортидан бир тўда аскарлар келиб, улар ҳам дўконнинг олдида тўхташди. Уларни кўрган аттор қўрққанидан ҳушидан кетиб қолди.

Бироздан сўнг аскарлар жўнаб кетишди. Аттор югуриб чиқиб, ҳожига қараб, «Оғайни, менга мунчоқни қачон қолдириб кетувдинг? Нимага ўралган эди? Айтиб кўр-чи, балки эсларман?» деди. Ҳожи унга мунчоқни тасвирлаб берди. Аттор туриб, бир кўзачанинг оғзини очган эди, ичидан худди ўша мунчоқ ерга тушди. Аттор уни ҳожига узатиб, «Узр, унутибман. Дарров эслатмаганингда, унутиб қўярканман», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@Diyonatli
Abdulhamid domla 22.10.22
Fitrat.uz
#Савол_жавоб

22.10.2022
🎤 Абдулҳамид домла Маликов
Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍1
❗️Экстремистик ва террористик ахборот ресурслари

📂 Билиб қўйинг!

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги қарорига кўра интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot..info” ва “hizb-uzbekiston..info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик, деб топилган:

➖ “Абу Салоҳ дарсликлари”
➖ “Жаннат ошиқлари”
➖ “Шом овози”
➖ “Тавҳид ва жиҳод”
➖ “Islam Abu Khalil”
➖ “Полвон Новқатлик”
➖ “Сохиб Махмудов”
➖ “Фаррухбек Абдуллаев”
➖ “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”
➖ “Мухожир Полвон”
➖ “Abu Aisha”
➖ “Turkiston”
➖ “Хуррият инфо”
➖ “Нажот”
➖ “ал-Ваъй”
➖ “Роя”
➖ “Usulul fiqh”
➖ “Mustalahul hadis”
➖ “Darslardan qisqa lavhalar”
➖ “Fiqh ahkomlari”
➖  “Tavhid darsi”
➖ “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”
➖ “Savol va javoblar”
➖ “Foida Mp3”
➖ “Foida va qoidalar”
➖ “Tafsir darslari”
➖ “Talbisu iblis darslari”
➖ “Islomni buzuvchi amallar darslari”
➖ “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”
➖ “Ayollar darslari silsilasi”
➖ “Aqiyda darslari”
➖ “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”
➖ “Muhim darslar”
➖ “Aqiydatul vositiya”
➖ “Mustalahul hadis”
➖ “Alfatx”
➖ “Talabalar uchun darslar”
➖ “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”
➖ “DA’VAT UZ”
➖ “HIDOYAT TV”

☝️Ёдда тутинг: ушбу ахборот ресурсларидаги ахборотларни сақлаш, тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Шу боис, интернетдан фойдаланганда хушёр бўлинг! Айниқса, ота-оналар ва катталар фарзандларингизни, ўспирин ёшларни телефонда қандай  ахборот ресурсларидан фойдаланишаётганлигини назорат қилиб боринг.

Rasul Kusherbayev
👍2😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mahsiga masx tortish hukmi.......
Abdul Hamid domla
(Kifoya)
@Diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️АЛДОВ КУРБОНЛАРИ…
НИКОҲДАН КЕЙИН КУЁВНИ ТАБРИКЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Никоҳдан кейин куёвнинг дўстлари куёв болани табриклашади. Бу ҳақда ҳадисларда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, никоҳдан кейин куёв келинни муборакбод этиш суннатда келган. Жумладан Имом Термизийнинг сунанларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан шундай ривоятлар бор: "Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:

بَارَكَ اللَّهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُمَا فِي الْخَيْرِ

(Бу никоҳда) Аллоҳ сизга барака берсин. Сизга барака ёғдирсин ва сизларни ўртангизни яхшиликда жамласин". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @Diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла

• Диёнатли ота ва она қандай бўлади?
• Ота ва она бир вақтда фарзандга иш буюрса...
• Онанинг фарзандга қилган хизматлари...

Яқинларингизга улашинг ва савобда шериклик қилинг!

Каналимизга обуна бўлинг! 👇

https://t.me/diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ixlos surasining tafsiri.......
Abdul Hamid domla
(Aqidatut-tahoviya)
@Diyonatli
👍3
ОЛИ ИМРОН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Имрон – Марямнинг отаси (Исо алайҳиссаломнинг бобоси). Оли Имрон Имроннинг оиласи дегани. Бу сурада Имрон, унинг оиласи ҳақидаги қисса зикр этилган. Шунинг учун сура “Оли Имрон” деб номланган.
Мазкур сурада Бадр, Уҳуд жанглари, Исо алайҳиссалом қиссаси, Аллоҳга ширк келтиришнинг энг катта гуноҳлиги, шариат аҳкомлари баён қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Қуръон ўқинглар. Чунки у қиёмат куни ўз аҳлига шафоатчи бўлади. Икки ёритувчи нур – Бақара билан Оли Имрон сурасини ўқинглар. Иккиси қиёмат куни икки булут ёки икки соябон ёки бир гуруҳ саф-саф қушлар шаклида келиб соҳиблари ҳожатини чиқаради. Бақара сурасини ўқинглар. Уни олиш (ўқиш, ёд олиш, амал қилиш) барака, тарк этиш ҳасратдир. Унга сеҳргарлар қодир бўла олмайди ”.
Бақара ҳамда Оли Имрон сураси нима сабабдан “икки нур” дейилади? Чунки иккиси бандани ҳидоятга бошлайди, нур бағишлайди, бу икки сурани ўқиганлар тоғдек улкан савобларга эришадилар.
Уламолар айтишича, мана шу икки сурадан ҳосил бўлган ажр-савоб қиёмат куни булут шаклида келиб бандага соябон бўлади .
Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида ўтиргандим. У зот: “Бақара ва Оли Имрон сураларини ўрганинглар. Чунки иккиси ёритувчи нурдир. Улар қиёмат куни сояли булут ёки саф-саф қуш бўлиб келиб эгаларини соясига олади”, дедилар ”.
Язид ибн Асвад шундай деган: “Ким кундузи Бақара ва Оли Имрон сурасини ўқиса, кеч киргунча нифоқдан саломат бўлади. Ким уларни кечаси ўқиса, тонг отгунча нифоқдан сақланади ”.
Каъб ибн Моликдан ривоят қилинади: “Ким Бақара ва Оли Имрон сураларини ўқиса, иккиси қиёмат куни келиб: “Парвардигоро, бу (банда) учун (азоб-уқубатга) йўл йўқ!” дейди .
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: “Оли Имрон сурасини ўқиган одам бойдир. Нисо зийнатловчидир ”.
Мусулмон одам бойлик деганда, фақат чангал-чангал пулни ёки зеб-зийнатни тушунмайди. Бойлик кенг маънода қўлланади. Жумладан, “бойлик” сўзининг “қаноат” маъноси ҳам бор.
Ривоят мазмунига кўра, кимда-ким Оли Имрон сурасини ўқиса, илм-маърифат билан бойийди. Аллоҳ хоҳласа, унга фаровон ҳаёт ато этади, касб-корига барака беради, қалбини қаноатга тўлдиради.
Нисо сурасида аёллар билан боғлиқ муҳим масалалар баён этилган. Бу сурани ўрганган банда илм билан, гўзал хулқ-одоблар билан зийнатланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, Аллоҳ ва фаришталари кун ботгунича унга салавот айтадилар ”.
Оли Имрон сурасини жума куни ўқиган одамнинг гуноҳини Аллоҳ кечиради, қилган амалларига қийрот-қийрот ажрлар беради. Фаришталар эса унинг ҳақига истиғфор айтади, хайр-барака сўраб дуо қилади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.


👉 @diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдул Ҳамид домла | "МУСУЛМОНДАН ЁМОНЛИК ЧИҚМАЙДИ"
@Diyonatli
👍4
ИНСОНЛАРНИНГ ЯХШИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келган бир киши у зотнинг ҳайбатлари босиб гапиришга журъат қила олмади.
– Тортинма, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. – Мен ҳам қуритилган гўшт еган аёлнинг боласиман.
Бошқа куни одамлар олдидан ўтиб бораётган эдилар, одамлар таъзим бажо айлаб ўринларидан турмоқчи бўлдилар. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишдан қайтариб:
– Ажамлар бир­бирларига таъзим қилиб ўринларидан тургани каби сизлар ҳам ўринларингиздан турманглар, – дедилар.
Аллоҳ таоло мўминларга неъматини охирига етказиб, динларини мукаммал қилганидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фоний дунёдан риҳлат қилиш фурсати етганини сезиб қолдилар. Минбарга кўтарилиб:
– Эй инсонлар! Мен кимнинг орқасига урган бўлсам, мана менинг орқам, ўчини олсин! Кимнинг шаънига теккан бўлсам, ўчини олсин! Кимнинг молини олган бўлсам, мана менинг молим, қайтариб олсин! Ғазабланади, деб чўчимасин, у иш менинг шаънимга тўғри келмайди, – дедилар.
Яна бир куни Ғавс ибн Ҳорис Жаноб соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини тўсиб, қиличини суғурди ва:
– Эй Муҳаммад! Сени мендан ким сақлайди? – деди.
– Аллоҳ, – дедилар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Шу пайт Ғавснинг қўлидан қиличи тушиб кетди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилични қўлларига олдилар ва:
– Энди сени мендан ким сақлаб қолади? – дедилар.
– Бир яхшилик қилинг, – деди Ғавс.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни афв қилиб, қўйиб юбордилар. Ғавс қавмига қайтиб бориб уларга:
– Мен инсонларнинг энг яхшиси ҳузуридан келяпман, – деди.

👉 @diyonatli
"Агар қилаётган гуноҳларингиз ҳаётингизни оғирлаштирмаётган экан, демак охиратда оғирроқ жазо кутиб турибди"...
👍3👏3