Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ШАРМАНДАСИ ЧИҚҚАН ШАЙТОН...

Ғавс ул-аъзам Абдулқодир Гилоний* ёшлик чоғларида бир биёбонда ҳавонинг иссиқлигидан жуда чанқаб, неча кун сув излаб топмадилар. Ногаҳон ҳавода булут пайдо бўлди ва у кишининг ташналиклари босилди. Шу пайт кўкда бир нур пайдо бўлиб, биёбон ёришиб кетди. Нур орасидан бир сурат чиқиб, у кишига шундай хитоб қилди:
- Эй Андулқодир, мен сенинг Парвардигорингман. Бу дунёдаги жами ҳаром нарсаларни ҳам сен учун ҳалол қилдим.
У зот эса “Аузу биллоҳи мин аш-шайтони рожийм” деб тўхтовсиз калима қайтардилар. Ҳалиги нур зулмат қўйнига кириб, кўздан йўқолди. Нур ичидаги сурат эса тутун каби юқорилаб борар экан, шундай деди:
- Эй Абдулқодир, Худойингнинг ҳикмати ва илмингнинг қудрати билан мендан нажот топдинг. Ҳолбуки, мен худди шу йўл билан сенгача етмиш кишини аҳмоқ қилган эдим.
Бу воқеадан хабар топганлар сўрадилар:
- Унинг шайтон эканлигини қайдан билдингиз?
- Бу дунёдаги жами ҳаром нарсаларни ҳам сенга ҳалол қилдим деганидан бу суратнинг шайтон эканлигини билдим, - деб жавоб қилдилар ул муборак зот.
*Абдулқодир Гилоний - машҳур форс илоҳиётчиси, мутасаввиф, қодирия тариқати асосчиси (1077-1166).

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобидан.

👉 @diyonatli
👍4
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!!!

Toshkent viloyati bosh imom-xatib o'rinbosari Abdul Hamid domla Malikov Qoraqalpog'iston Respublikasi Qanliko'l tumani "ESHIM AHUN" jome masjidida bugun jumada jamoatga suhbat qilib berdilar.


@Diyonatli
👍10👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла
Авлиёларнинг каромати ҳақ...
@Diyonatli
Abdul Hamid domla - Marhumga tilovat qilish bidʼatmi?
DIYONAT.UZ
Марҳумга тиловат қилиш бидъатми? | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
МУҲИМ САВОЛЛАРГА, МУҲИМ ЖАВОБЛАР

🗯 “Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

🗯 “Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

🗯 “Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

🗯 “Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

🗯 “Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

🗯 “Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

🗯 “Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

🗯 “Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

🗯 “Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

🗯 “Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

🗯 “Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

🗯 “Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

🗯 “Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

🗯 “Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

🗯 “Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир”


@Diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Safar odoblari 2-qism | Abdul Hamid domla
(ijtimoiy odoblar)
@Diyonatli
👍2
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Уч нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп гапириш. 2. Кўп ухлаш. 3. Кўп ейиш.

Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам. 2. Хафалик. 3. Очлик. 4. Бедорлик.

Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради:
1. Ёлғон. 2. Беҳаёлик. 3. Илмсизлик билан кўп савол бериш. 4. Кўп гуноҳ қилиш.

Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво. 2. Вафодорлик. 3. Саховат. 4. Мурувват.

Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз. 2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш. 3. Садақа беришга одатланиш. 4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.

Тўрт нарса ризқни тўсади:
1. Тонгги уйку. 2. Камнамозлик. 3. Дангасалик. 4. Хиёнат.

Гунох қилишни қасд этганингизда уч оятни ёдга олинг:
1. "Аллоҳ кўришини билмасмидингиз?". (Иқро) 2. "Раббисининг мақомидан қўрққанга икки жаннат бордир". (Раҳмон) 3. "Ким Аллоҳдан тақво қилса, унга (муаммосидан) чиқадиган йўл қилур". (Талоқ)

Мубашшир Аҳмад

@diyonatli
👍4
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҲАРОМ ЛУҚМАНИНГ ЗАРАРЛАРИ

Абдулҳамид домла Маликов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
ДИН НИМА ?

Дин - итоат, парҳез, эътиқод, ҳисоб, жазо, ишонч, мукофот, ҳукм, йўл тутиш маъноларини билдиради. Дин илоҳий йўриқдир, Аллоҳ таоло буюрган ҳукмлар, ибодатлар ва ақида мажмуидир. Дин ақлли инсонларни моҳиятан хайрли ва эзгу нарсаларга етказади. Барча пайғамбарлар ( алайҳимуссалом) даъват этишган дин асосда бирдир. Улар инсонларни оламни ягона Аллоҳ таоло яратганига иқрор бўлишга ва фақат унга ибодат қилишга даъват этишган. Улар етказган ҳукмлардагина фарқ бордир, асосий даъватларида эса фарқ йўқ.
Дунёда дини, ишончи бўлмаган бирор миллат ( халқ) йўқ. Чунки бирор миллат динсиз яшай олмайди. Ейиш, ичиш, ухлаш каби дин ҳам бир эҳтёждир. Бироқ ҳар қандай дин, эътиқод ҳам тўғри бўлавермайди. Энг тўғри, ҳақ дин - Аллоҳнинг хушнуд бўлган, танлаган дин Ислом динидир. У бутун инсониятга юборилган, Аллоҳнинг элчилари, тамонидан ўргатилган умумий бир диндир, барча пайғамбарларнинг динидир.
ИСЛОМ ДИНИ

Ислом - бўйсиниш, тоат, ихлос, тинчлик, сулх демакдир.
Аллоҳ таолонинг барча бандалари учун рози бўлган дини Ислом динидир. Ислом тавхид динидир. Аллоҳ таоло юборган барча пайғамбарлар: Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад алайҳимуссалом инсониятни асосда бир динга - Аллоҳ таолонинг улуҳиятда ва рубубиятда ягоналигига, Унинг китобларига, фаришталарига, росулларига ва қиёмат кунига иймон келтиришга, фақат унга ибодат қилишига даъват этишган (Шўро, 13). Ислом дини шариати комил - мукаммал шариатдир. Ислом динидаги кишилар "мусулмон - муслим" деб аталади. Ҳозир ер юзида бир ярим миллиард нафар мусулмон бор.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mahsini qatron qilish hukmi......
Abdul Hamid domla
(Kifoya)
@Diyonatli
Aраб тилидаги энг заиф ҳарф

Бир доктор айтади: "Бир куни шайхлардан бири менга: "Сиз араб тили бўйича докторлик унвонини олганмисиз", деб сўради.
Мен, ҳа, деб жавоб бердим.
Яхши, ундай бўлса бир савол бераман. Aраб тилидаги энг заиф ҳарф қайси, деди.
Тўғриси мен учун кутилмаган савол бўлди. Лекин жавоб бермаслик бефойда эди.

Мен: "Ҳамс ҳарфларидан бири бўлиши мумкин, мисол учун син (ссссс) ёки мад (алиф, вов ва йо) ҳарфларидан бири бўлиши мумкин. Чунки бу ҳарфлар фақат ҳавонинг ўзи билан чиқади", дедим.

У устозлардек кулиб қўйди ва: "Нотўғри, доктор соҳиб", деди.

Мен эса ўқувчидек қизиқиш билан: "Бундай бўлмаса, у қайси ҳарф экан, шайх? Сиздан ўрганиб оламизда", дедим.

У: "Араб тилидаги энг заиф ҳарф бу "фа" ҳарфи деди. Шунинг учун ҳам Aллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизни ота-онамизга оқ бўлишдан қайтаришдан шу ҳарфни ихтиёр қилиб олган:
Aллоҳ таоло айтади: "Уларга «уфф» дема"
(Исро сураси, 23-оят)", деди.

Шундан сўнг манбааларга мурожаат қилдим ва ҳижо (алифбо) ҳарфлари орасида ҳақиқатан кучли ва заифлари борлиги ҳақида маълумотга эга бўлдим. Улар орасида энг кучлиси бу "То" ҳарфи экан. Чунки бу ҳарфда заифлик сифатларидан бирортаси йўқ экан (ҳамс, рахова, лийн ва ҳоказо каби)

Aлифбо ҳарфлари орасида энг заифи ҳақиқатан "фа" ҳарфи экан. Чунки унда қувват сифатларидан бирортаси йўқ экан. (жаҳр, шадда, итбоқ ва ҳоказо каби)

Қуръоннинг мўжизаларидан бири шуки, алифбо ҳарфлари ичида энг заифи ота-онамизга юрагимиз сиқилиб ёки жирканиб "уфф" дейишдан бизни қайтариш учун ишлатилган экан. Aллоҳ азза ва жалла бизни ота-онамизга энг заиф ҳарфни ишлатишимиздан ҳам қайтарди, энди кучли ва қўпол ҳарфларни ишлатиш қандоқ бўларкин?!

Ота-онага оқ бўлиш ботқоғига ботиб қолмаслик учун фарзандларимизни огоҳлантирайлик.

Нега Қуръони карим инсон хулқ-атворининг энг олий намунаси ҳисобланади?

❗️Чунки Қуръон:

✅ Овозимизни тартибга солади - "овозингни пасайтир" (Луқмон, 19);

✅ Юришимизни тартибга солади - "ер юзида кибр-ҳаво ила юрма." (Луқмон, 18);

✅ Кўз қарашларимизни тартибга солади - "Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма" (Каҳф, 28);

✅ Эшитишимизни тартибга солади - "Жосуслик қилманглар" (Ҳужурот, 12);

✅ Таомимизни тартибга солади - "Еб-ичинг ва исроф қилманг" (Аъроф, 31);

✅ Гап-сўзларимизни тартибга солади - "одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара, 83);

✅ Ўтиришларимизни тартибга солади - "Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар" (Ҳужурот, 12);

✅ Нафсларимизни тартибга солади - "Бир қавм бошқасини масхара қилмасин" (Ҳужурот, 11);

✅ Фикрларимизни тартибга солади - "баъзи гумонлар гуноҳдир" (Ҳужурот, 12);

✅ Гувоҳликларимизни тартибга солади - "Ўзинг билмаган нарсага эргашма!" (Исро, 36);

✅ Бизга афв ва кечиришни ўргатади - "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шууро, 40);

❇️Қуръон ҳаётимизни тартибга солишга, бахтли ҳаёт сари етаклашга кафилдир.

"Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" (Раъд, 28)
👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу саволларни ўзингизга берганмисиз?
@Diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Niyyat bobi....
Abdul Hamid domla
(Maslakul muttaqiyn)
@Diyonatli
👍1