Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
7 НАРСАГА ОДАТ ҚИЛИБ, 7 НАРСАДАН ҲАЗАР ҚИЛМОҚ

Барро ибн Озиб ривоят қиладирлар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга етти
нарсага одат қилиб, етти нарсадан ҳазар қилмоқни буюрдилар. «Қуйидагиларни одат
қилингиз!» — дедилар:
1. Жанозага қатнашмоқни
2. Касални бориб кўрмоқни
3. Чақирилган жойга бормоқни
4. Мазлумга ёрдам бермоқни
5. Қасам ичса, қасамида турмоқни
6. Саломга алик олмоқни
7. Акса урган киши «Алҳамду лиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни.

«Қуйидагилардан ҳазар қилингиз!» — дедилар:
1. Кумуш идиш тутмоқдан
2. Тилла узук тақмоқдан
3. Ипакли кийим киймоқдан (эркаклар назарда тутилган)
4. Дебож (гулдор ипакли кийим) киймоқдан
5. Қасий (дағал матодан тикилган кийим) киймоқдан
6. Истабрак (атласга ўхшаган мато) киймоқдан
7. (бу ривоятда еттинчиси тушириб қолдирилган)».

«Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ. 4-жилд» китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
ИМОМИ АЪЗАМНИНГ ЎҒЛИ ҲАММОДГА ЎН ЎГИТИ

1) Аллоҳдан қўрқиб, жисмингдаги барча аъзоларни гуноҳу маъсиятдан сақлаган ҳолда Унга бандачилик қил! Унинг буйруқларини сўзсиз адо эт!

2) Эҳтиёжинг тушадиган илмни ўрганишдан ўзингни олиб қочма!

3) Мусулмонга ҳам, зиммийга ҳам душманчилик қила кўрма!

4) Аллоҳ берган ризқингга қаноат қил!

5) Бошқаларга муҳтож бўлмаслигинг учун қўлингдаги бисотингдан тадбиркорлик билан фойдалан!

6) Одамлар сенга таҳқир назари билан боқишларига сабабчи бўладиган юмушни қилма!

7) Аллоҳни зикр қил, Унинг пайғамбарига бисёр саловатлар йўлла!

8) Ҳар куни Қуръон ўқишга одат қил ва ўқиганларингнинг савобини Пайғамбаримизга (алайҳиссалом) , ота-онанг, устозларингга ва барча мусулмонларга бахшида қил!

9) Қўшничиликни яхши қил ва қўшнингдан келадиган азиятларга сабр-бардошли бўл!

10) Барча ишларингда холис ниятли бўл, ҳар ҳолатда ҳам фақат ҳалол нарсаларни истеъмол қилишга жидду жаҳд қил!

«Ўксинма» китобидан.

👉 @diyonatli
👍1😍1
СЎРАЛГАЙ

Яратганнинг ҳузурида
барча бирдай қаралгай,
Ҳар жон кечган аёзи-ю
ҳам ёзидан сўралгай.

Амалларнинг пинҳонаси,
ошкораси бор эрур,
Барча қалб ҳам ошкораси,
ҳам розидан сўралгай.

Омад отлиқ учқур отда
гуркираган қоматлар,
Ўшал кунда пасту баланд
парвозидан сўралгай.

Худо берган гул ҳуснига
рози бўлмаган юзлар,
Кун келадир, турли туман
пардозидан сўралгай.

Керак вақти овоз қилиб,
қалбни уйғотди Билол,
Нокерак пайт “бараллачи”
овозидан сўралгай.

Риё – барча амалларни
пуч қилгувчи катта куч,
Дуч келса ким, барча қилган
ниёзидан сўралгай.

Адолатни турли “жанг”лар,
турфа рангга бўяйдир,
Бу қилмишнинг ҳар зарраси
ҳар қозидан сўралгай.

Фалончининг гуноҳи кўп,
менда оз-ку, деб зинҳор,
Ғафлатланма, кўп кўпидан,
оз озидан сўралгай.

Ботирман, деб гердаймасдан
сажда қил, Тангридан қўрқ,
Чин мусулмон энг аввало
намозидан сўралгай.

@Botirjon_Ergashev
👍3😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
𝐒𝐚𝐣𝐝𝐚𝐢 𝐬𝐚𝐡𝐯𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐡𝐮𝐤𝐦𝐢...
𝐀𝐛𝐝𝐮𝐥 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚
@Diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИБОДАТДА РИЁГА БЕРИЛГАНЛАРГА МУНОСАБАТЛАРИ

⚡️Умра зиёратидан қайтган айримлар хайрли ишларда ибрат бўлиш ўрнига кутиб олишдаги исрофлар: энг қимматбаҳо автоуловларда юриш, от ё туяга миниш, кўча бошидан поёндозлар солиш, маросимни тўйга, баъзан эса Худо кечирсин, шоуга айлантириш кабиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Муносабат билдирдилар.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
@Diyonatli
👍2
Abdulhamid domla 12.11.22
Fitrat.uz
#Савол_жавоб

12.11.2022
🎤 Абдулҳамид домла Маликов
Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍2
МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БОЛАЛИКЛАРИДАН...

* * *
Муҳаммад алайҳиссалом умри давомида ҳеч қачон бутга сиғинмади. Бир куни ҳазрати Али Расулуллоҳдан сўради: “Ё Расулуллоҳ, болалик чоғингизда ҳеч бутга ибодат қилдингизми?”
– «Йўқ! Асло!» дедилар.

* * *
Бир куни амакиси Абу Толиб кичик Муҳаммадни бир санамга атаб ўтказилаётган қурбонлик маросимига олиб бормоқчи бўлди. Бу маросим ҳар йили ўтказилиб, қурайшийлар кечга қадар санамни тавоф қилишарди. Муҳаммад (с.а.в.) у ерга асло бормаслигини айтди. Биринчи марта жиянидан жаҳли чиққан Абу Толиб бошидаги қийиқни унга қараб отди:
– Мен қўрқаманки, бутлар сенга бирон зиён-заҳмат етказмасин!
Гарчи амакиси мажбуран у ерга олиб борган бўлсада, Муҳаммад бутга ибодат қилмади. Кўзларига малаклар кўриниб:
– Асло унга яқинлашма, сен унга яқинлаша олмайсан, - деганларини эшитди. Бир четда ўтиб маросимни кузатиб турди.

* * *
Бир куни амакиси Абу Толиб билан Зулҳижор (савдо- сотиқ ери)га боришди. Абу Толиб жуда чанқаган эди. Муҳаммадга (с.а.в.) қараб:
– Эй укамнинг ўғли, жуда чанқадим,- деди. Шунда Расулулоҳ муборак оёқлари билан қумни тепди ва «Шайъан», деди. Шу пайт у ердан сув қайнаб чиқди. Буни кўрган Абу Толиб ҳайратдан ёқа ушлади. Кейинчалик бу ҳақда шундай ҳикоя қилади:
– Муборак оёқлари босилган ердан сув қайнаб чиққанини кўрдим. Бу сув мисли кўрилмаган лаззатли эди. Қониб-қониб ичдим. Сўнг оёқларини такрор қумга урди, қум ўз ҳолига қайтди.

* * *
– Зайниддин Даҳлоний «Сийратуннабавийя» асарида айтадики, Макка аҳли сувсизликдан қийналган эди. Абу Толиб кичик Муҳаммаднинг қўлидан тутиб Каъбаи муаззамага олиб борди. Муҳаммад (с.а.в.) қўлларини кўкка ишора қилар-қилмас осмонни булут қоплаб, шаррос ёмғир ёға бошлади. Водийлар сувга тўлиб тошди.

* * *
– Муҳаммад алайҳиссалом ҳеч қачон маъсият жойларга бормади. «Сайратул Халабий» китобида келтиришича, бир куни Расулуллоҳ ёшлигида Макканинг бир маҳалласидан ўтаётиб мусиқа овозини эшитади.
– «Бу қандай овоз?» деб сўрайди. “Фалон одамнинг ўғли фалончининг қизига уйланяпти, тўй бўляпти”, дейишади. Ичкарига кирган Муҳаммад (с.а.в.)ни уйқу элитади. Шу тариқа Аллоҳ таоло ўз Расулини ёмон нарсаларни кўришдан сақлайди.

«Муҳаммад алайҳиссаломнинг болалиги ва ёшликлари» китобидан.

👉 @diyonatli
👍3
ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ НАСАБЛАРИ

Бир куни Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу кофирларнинг Пайғамбаримиз ҳақларида таҳқиромуз гапларини эшитиб қолади ва тўғри Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳузурларига ғазабланган ҳолда келади.
Буни эшитган Пайғамбаримиз насабларини баён қилиш мақсадида минбарга кўтарилдилар: (Танбеҳ бериш маъносида)
- «Мен кимман?» деб сўрайдилар.
Саҳобалар саволни яхши тушунмасдан:
- «Сиз Аллоҳнинг элчисисиз», деб жавоб беришади.
Пайғамбаримиз (с.а.в):
- «Мен Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибман.
(Яъни сизлар ота-боболаримни яхши биласизлар).
Албатта, Аллоҳ таоло махлуқотни (яъни жин ва инсонларни) яратди. Мени уларнинг яхшилари (бўлган мукаррам инсонлар) ичида қилди. Сўнгра у (инсон)ларни икки гуруҳ (араб ва ажам)га бўлди. Мени энг яхши гуруҳ (араблар) ичида қилди. Сўнгра уларни қабилалар қилди. Мени энг яхши қабила (бўлмиш Қурайш) ичида қилди. Сўнгра уларни хонадонлар қилди. Мени энг яхши хонадон (бўлган Бани Ҳошим) ичида қилди. (Фахр эмас,) мен жон (яъни з от ва руҳ) жиҳатидан ҳам, хонадон (ва пок насаб) жиҳатидан ҳам уларнинг энг яхшиси бўлдим (зеро, Аллоҳ мени охирзамон пайғамбари этиб тайёрлар эди)», дедилар».

«Сунани Термизий», 3608-рақам. Муснади Аҳмад ибн Ҳанбал». «Мишкотул масобийҳ», 5757-ҳадис. Саҳиҳ.


👉 @diyonatli
👍3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
𝐒𝐚𝐣𝐝𝐚𝐢 𝐬𝐚𝐡𝐯𝐧𝐢𝐧𝐠 davomi
𝐀𝐛𝐝𝐮𝐥 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚
@Diyonatli
МУБОРАК КЎЗ ЁШЛАР ЁХУД “НЕГА ЙИҒЛАДИНГИЗ, Ё РАСУЛАЛЛОҲ!”

ЖОҲИЛИЯТ АМАЛИ

Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдиларига келиб шундай деди: “Эй Расулуллоҳ, биз жоҳилият аҳли ва бутларга сиғинувчилар эдик. Ҳатто фарзандларимизни ҳам тириклайин ўлдирардик. Менинг ҳам бир қизим бор эди. У мен чақирганимда ўзини қўярга жой топа олмайдиган даражада хурсанд бўлиб кетар эди. Улғайганидан сўнг, бир куни олдимга чақирдим. У мен билан орқамдан эргашди. Уни олиб ўзимиздан унча узоқ бўлмаган бир қудуқ олдига олиб келдим. Нозик қўлларидан тутиб уни қудуққа улоқтирдим. Унинг оғзидан эшитган энг охирги сўзим бу “Эй отажоним!”, “Эй отажоним”, деган сўзлар эди”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) буни эшитиб йиғладилар, кўзларидан муборак кўз ёшлар оқди.
У зот билан ўтирган саҳобалардан бири ҳалиги кишига дакки бериб: “Расулуллоҳни ҳафа қилдинг”, деди. Шунда У зот: “Тек қўй! У ўзи учун муҳим масала ҳақида сўраяпти”, дедилар ва ҳалиги кишига қараб: “Менга айтган сўзларингни яна қайта айтиб бергин”, дедилар. У бўлган воқеаларни қайта айтиб берди. У зот яна йиғладилар, ҳатто кўзларидан оққан ёшлар соқолларини хўл қилди.
Сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Аллоҳ таоло уларнинг жоҳилиятда қилган амалларини кечди. Янгитдан (эзгу) амал бошлагин!”, дедилар.
Сунани Доримий.

👉 @diyonatli
😢3👍1
Хоразмийдан гўзал муқояса

Бир киши Хоразмийдан: «Инсоннинг қиймати нимага тенг?» деб сўради. Олимнинг жавоби қуйидагича бўлди: «Агар инсон гўзал ахлоқли бўлса, у 1 га тенг. Ҳусни ҳам гўзал бўлса, бирнинг ёнига 0 ни қўшинг, 10 га тенг бўлади. Бой бўлса, яна битта 0 ни қўшинг, 100 га тенг бўлади. Насл-насабли ҳам бўлса, яна битта 0 ни қўшинг, 1000 га тенг бўлади. Энди, унинг гўзал ахлоқи бўлмаса, ундаги 1 ни олиб ташланг, натижа 000 дан иборат бўлиб, ҳеч қандай қийматга эга бўлмайди.

Абдул Азим Зиёуддин

@diyonatli
👍2
Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?

Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робиъул аввал ойи, душанба куни дунёга келганлар.

Шунингдек, Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг 17 куни, душанба кунида содир бўлган. Бу кунлар дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардир.

Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар хафта тутиш тарғиб қилинади.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. Узот:
«Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

👉 @diyonatli
👍1
АЛЛОҲНИНГ ҲИКМАТИ (Ибратли ривоят)

Руҳул баён тафсирида қуйидаги ҳикоя келтирилади. Унда : “Икки фаришта тўртинчи осмонда бир-бирига йўлиқиб, иккиси ҳам жуда ажойиб ишга буюрилганини айтиб қолишди. Бири:
“Бир яҳудий ўлим тўшагида ётибди. Кўнгли балиқ ейишни хоҳлаяпти. Унинг яқинидаги сувларда балиқ йўқ. Истагини қондириши учун Аллоҳ таоло унинг ҳовузига бор жойдан балиқ ҳайдаб келишимга буюрди” деди. Бошқаси :
“Мен унданда ажойиб ишга буюрилдим. Бир мусулмон ўлим тўшагида ётибди. Унинг ёнида ичишга сув турибди. Истаги бажо бўлмаслиги учун Аллоҳ таоло унинг ёнидаги сувни тўкиб юборишимга буюрди” деди.

Икковлари Роббиларининг ҳукмини бажо келтиргач, Роббиларига : “Амрингни бажардик, лекин итоатингда бўлган мўминнинг маҳрум бўлишини, яҳудийнинг ёнида бўлмаган балиқни хайдаб келтиртириб едиришингни ҳикматини тушунмадик” дейишди. Аллоҳ таоло :

“Сизлар амрларимдаги ҳикматларни билмайсиз. Менинг кофирларга бўладиган муомалам бошқа, мусулмонларга бўладиган муомалам бошқа бўлади. Кофирлар ҳам яхши амалларни қилади. Кимгадир ёрдам берган, садақотлар қилган, мазлумларга ёрдам қилган бўлади. Уларнинг амаллари охиратда ҳеч қандай қадрга эга бўлмасада, яхшиликлари бесамар кетмайди. Амалларининг эвазини бу дунёда нақд қилиб бераман. Сўраган дунёвий мақсадларини бераман ва аммалларига эваз охиратга қолмайди. Мусулмонларга муомалам унинг акси бўлади. Уларнинг гуноҳлари эвазига турли балоларни бериб охиратга барча гуноҳларидан пок ҳолида боришини ирода қиламан. Яҳудий қилган барча яхшиликларини эвазини олган ва биргина яхшилиги қолган эди. Ўлим тўшагида балиқ ейишни хоҳлади ва унинг хоҳишини адо қилиб охиратга барча яхшилигидан қуруқ ҳолида келишини хоҳладим. Мусулмонни эса биргина гуноҳи қолган эди. Сувни ичишдан маҳрумлиги ўша гуноҳига каффорат бўлиб, ҳузуримга покиза ҳолда келишини ирода қилдим” деди. Аллоҳ таолонинг ҳикматларини ким ҳам идрок қила олади?!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👉@diyonatli
👍153🤩20👏15🔥12🥰11❤9
БИР КЎЗА СУВГА ТEНГ...

Бир подшоҳ қабзият касалига йўлиқиб, ичи юрмай қолибди.
Роса қийналиб кетгач:
- Ким мени бу касалликдан қутқарса,  салтанатимни  ўшанга бераман, - дебди. Бу сўзни эшитган донишмандлардан бири подшоҳнинг олдига келиб, қорнини силаган экан, ҳукмдор шифо топибди.
Севиниб кетган шоҳ:
- Қани, тахтимга чиқиб ўтир, бутун салтанатим ваъдага биноан сенга бўлади, - дебди.
Шунда донишманд:
- Йўқ, подшоҳим, тахтингиз ўзингизга буюрсин, фақат унинг қийматини, қадрини билиб  қўйсангиз, бас. Бу дунёнинг бир кўза сувчалик ҳам қадр-қиммати йўқ. Агар уни ичи олмасангиз ҳам  салтанатни  берасиз, ичиб, чиқара олмасангиз ҳам салтанатни берасиз, - дебди.

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР

Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари дам олиб куч йиғиши, соғлом, тетик бўлиши учун вақтида ухлаб ҳордиқ чиқариш керак. Лекин уйқу доим ҳам кўнгилдагидек бўлавермайди. Халқимизда “Нотинч кўнгилга уйқу келмайди” деган гап бор. Инсон салбий ўй-хаёллар таъсирида яхши ухлай олмаслиги мумкин. Агар ётишдан олдин Қуръон ўқилса, мана шундай нохуш ҳолатлар олди олинади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар тўшакка ётганингда, Фотиҳа билан Ихлос сурасини ўқисанг, ўлимдан бошқа ҳар қандай нарсадан саломат бўласан”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зумар ва Бани Исроил сураларини ўқимасдан уйқуга кетмасдилар .
Яна бир ривоятда айтилишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, “Унда минг оятдан яхшироқ оят бор”, деб айтардилар .
Пайғамбар алайҳиссалом “саббаҳа”, “юсаббиҳу”, “субҳана”, “саббиҳ” сўзлари билан бошланадиган сураларни уйқудан олдин ўқирдилар, мазкур сураларда минг оятдан афзал оят борлигини айтардилар.
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан олдин Сажда билан Таборак сурасини ўқирдилар ”.
Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, 70.000 фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади ”.
Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Навфал исмли саҳобага: “Ухлашингдан олдин Кофирун сурасини ўқи. Зеро, у ширкдан омонликдир”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси ухлашдан олдин кафтларини жамлаб, аввал унга пуфлар , кейин Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб қўллари етганча бутун баданларига суртардилар. Аввал бошларига, юзларига, кейин қолган аъзоларига суркардилар. У зот буни уч марта такрорлардилар .
Ихлос, Фалақ, Нос сурасини ҳар бир намоздан кейин, ётишдан олдин ўқиган одамни Аллоҳ таоло турли шикаст-балолардан сақлайди.
Баъзи одамлар кечаси тинч ётиш, безовта бўлмаслик учун сунъий дориларни, тинчлантирувчи воситаларни қабул қилади. Аслида бу кутилган натижани бермайди. Уйқудаги хотиржамлик фақат моддият билан боғлиқмаслиги кундай равшан. Тинч дам олиш учун турли ёмон хаёлларни миядан чиқариб ташлаш, шайтон васвасасини кетказиш керак. Бунинг учун набавий ҳадисга амал қилинади. Шунда ҳар хил дори-дармонларга ҳожат қолмайди. Зеро, энг зўр даво Қуръон ва ҳадисдир.
Хуллас, ким кечаси ухлашдан олдин Фотиҳа, Исро, Сажда, Таборак, Духон, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини (шунингдек, Оятул курсийни) ўқиса, туни осуда ўтади, узуқ-юлуқ хаёллар уни безовта қилмайди, ёмон туш кўрмайди. Аллоҳ таоло Қуръонга ошно бандага икки дунёда омонлик беради.

"Қуръон - қалблар шифоси"китобидан.

👉 @diyonatli
👍2🥰1
Ривоят қилинишича, Муоз ибн Жабалга ўлим келганида айтди: “Қарангларчи, Тонг отдимикин?” У кишининг олдига келиб айтишди: "Субҳ бўлмади”. Субҳга бўлгач айтишди: “Тонг ёришди”. Муоз айтди: “Аллоҳ номи билан эрталабки дўзахга олиб келадиган кечасидан паноҳ тилайман”. Сўнгра айтди: “Ғойибдаги зиёратчи ўлим, Марҳабо!.. Камбағалликда келган ҳабиб, марҳабо!..
Ё Аллоҳ! Чиндан ҳам Сендан қўрқар эдим, бугун Сендан умид этаман. Эй бор Худоё! Албатта, Сен яхши биласан, ҳеч қачон дунёни севувчи бўлмадим. Унда анҳорлар қазиб, дарахтлар ўтқазиб, узоқ қолишни истамадим. Дунёни фақат туш пайтида (рўза учун) иссиқнинг узун булиши, қиш кечалари (намозда) қоим туришда оғир соатлар қийинчилиги, зикр ҳалқаларига етишиш йўлида (илм ва солиҳ суҳбат қиладиган) уламолар гавжумлиги борлиги учун дўст тутдим”.

"Минҳожул қосидин"

👉 @diyonatli
Бахт ‒ неъмат берган зотга шукр қилишда

Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар фикр юритиб кўрсак, Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳисобсиз. Улар камбағалда ҳам, бойда ҳам мавжуд. Қулоқ, кўз, ақл, оила, фарзандлар, соғлик, ҳаво, сув ва бундан бошқа кўп неъматлар. Булар Аллоҳ таолонинг неъматларидан баъзилари холос.
Аллоҳ таоло айтади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар” (Наҳл сураси, 18-оят).
Ҳасан айтди: “Ким ўзида Аллоҳ таолонинг берган неъматлари фақат ейиш, ичиш ёки кийинишда деб ўйласа, илми оз ва азоби яқинлашган экан”.
Неъматни йўқотгандан сўнг ҳис қилиш ғафлатдандир. Шу нарса маълумки, неъматлар шукр билан бардавом бўлади, куфрона неъмат билан эса йўқ бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг» (Иброҳим сураси, 7-оят).
Абу Ҳозим айтди: “Ҳар қайси неъмат Аллоҳга яқинлаштирмас экан, у балодир!”
У яна шундай деган: “Агар Аллоҳ таоло сенга неъматларини кетма-кет бериб турган бўлса ва сен унга гуноҳ қилаётган бўлсанг, бундан эҳтиёт бўл!”
Гуноҳлар яхшилик ва неъматларни кетказади. Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтди: “Ҳар бир бало гуноҳ туфайли тушади ва фақат тавба билан кўтарилади”. Аллоҳ таоло айтди: “Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур” (Шўро сураси, 30-оят).

Доктор Ҳассон Шамсийнинг "Бахт улашинг" китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов таржимаси

👉 @diyonatli
👍2🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Alloh uchun yaxshi ko'rish
Abdul Hamid domla
(Aqidatut-taxoviya)
@Diyonatli