Бахт ‒ неъмат берган зотга шукр қилишда
Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар фикр юритиб кўрсак, Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳисобсиз. Улар камбағалда ҳам, бойда ҳам мавжуд. Қулоқ, кўз, ақл, оила, фарзандлар, соғлик, ҳаво, сув ва бундан бошқа кўп неъматлар. Булар Аллоҳ таолонинг неъматларидан баъзилари холос.
Аллоҳ таоло айтади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар” (Наҳл сураси, 18-оят).
Ҳасан айтди: “Ким ўзида Аллоҳ таолонинг берган неъматлари фақат ейиш, ичиш ёки кийинишда деб ўйласа, илми оз ва азоби яқинлашган экан”.
Неъматни йўқотгандан сўнг ҳис қилиш ғафлатдандир. Шу нарса маълумки, неъматлар шукр билан бардавом бўлади, куфрона неъмат билан эса йўқ бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг» (Иброҳим сураси, 7-оят).
Абу Ҳозим айтди: “Ҳар қайси неъмат Аллоҳга яқинлаштирмас экан, у балодир!”
У яна шундай деган: “Агар Аллоҳ таоло сенга неъматларини кетма-кет бериб турган бўлса ва сен унга гуноҳ қилаётган бўлсанг, бундан эҳтиёт бўл!”
Гуноҳлар яхшилик ва неъматларни кетказади. Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтди: “Ҳар бир бало гуноҳ туфайли тушади ва фақат тавба билан кўтарилади”. Аллоҳ таоло айтди: “Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур” (Шўро сураси, 30-оят).
Доктор Ҳассон Шамсийнинг "Бахт улашинг" китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов таржимаси
👉 @diyonatli

👍2🕊1
ҲАЗРАТИ ОМИНАНИНГ ВАФОТЛАРИ
(ҳижратдан аввалги 47-йил; милодий 577-йил)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшга кирганларида оналари у зотни Ясрибга (Мадинага) олиб бордилар. Она-бола бирини ёш бева, бирини туғилмасдан туриб етим ҳолида ташлаб кетган маҳбублари Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибнинг қабрини зиёрат қилиш учун борган эдилар. Уларнинг бири висолига тўймаган эрини, бирлари дийдорини кўрмаган падарини зиёрат қилганларидан сўнг яна Макка сари йўлга чиқдилар.
Йўлда Абва номли қишлоққа етганларида Омина ҳам вафот топдилар. Оналарининг қоринларида эканларида оталаридан ажраган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшда оналаридан ҳам ажраб, ҳақиқий етим бўлиб қолдилар.
Бу ҳам Аллоҳ таолонинг келажак пайғамбар камолоти учун кўрган ҳикматли чораси бўлса, ажаб эмас.
* * *
Ғурбатда онасидан ажраб қолган болани бобоси Абдулмутталиб ва энагаси Умму Айман Маккага олиб келдилар.
Қурайш қабиласи, Бану Ҳошим уруғининг раиси Абдулмутталиб ўзининг етим қолган набирасига ниҳоятда меҳрибон эди. У Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзи билан олиб юрар, Каъбанинг соясида ўзи учун тўшалган кўрпачага ўтирғизарди. Шу тариқа икки йил ўтди. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшга тўлдилар. Энди эсини таниб, бирор нарсани ўрганиш пайти келганда Абдулмутталиб ҳам вафот этди. Етимлик дарди яна янгиланди.
Аммо уламоларимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг етимликда ўсишларига Аллоҳ таолонинг ҳикмати деб қарайдилар. Агар у зот етим ҳолда ўсмаганларида, пайғамбарлик келганида душманлар «Ота-онасидан ёки бобосидан ўрганиб олган нарсаларни айтиб, «Мен пайғамбарман» демоқда», дейишлари ҳам мумкин эди. Етим ўсган кишининг олиймақом таълимотларни келтириши эса ўша таълимотлар Аллоҳ таолодан эканига далолат қилади.
«Ислом тарихи - 1» китобидан.

👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭНГ ЯХШИ САДАҚА
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Diyonatli

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ аксани яхши кўради ва эснашни ёмон кўради. Бас, ким акса ургандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деса, буни эшитган ҳар бир мусулмонга унга «Ярҳамукаллоҳ» дейиш ҳақ бўлади.
Эснаш эса, шайтондандир. Кимнинг эснагиси келса, кафтининг орқа томони билан оғзини тўсиб иложи борича уни қайтарсин. Бас, у «Ҳооҳ» деса, шайтон кулади», дедилар».
«Ал-адаб ал-муфрад» китобидан

👍2👏1
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ
* * *
Одамлар Ҳасан Басрийдан:
- Ота-онага яхшилик қилган фарзанд қандай бўлади? - деб сўрашибди.
Имом Ҳасан Басрий шундай жавоб қайтарибди:
- Ота-онанинг розилиги учун ўзингнинг мулкингни бўлган ҳар бир нарсани, қўлингдаги молу мулкингда нима бўлса, ҳаммасини икковларига аямай сарфлайсан. Шу билан бирга, икковлари сенга нимани буюришса, шунга итоат қиласан. Фақат Аллоҳга маъсият бўладиган буйруқлари бундан мустасно.
* * *
«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

👏1
БИРОВНИ БОШҚАНИНГ ОЛДИГА ИШ БИЛАН ЮБОРГАНДА, УНГА ХАБАР БEРМАЙДИ
Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Асламдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади:
«Умар менга:
«Мен сени бировнинг олдига юборсам, унга сени нима учун юборганимни айтиб қўймагин. Чунки шайтон бу борада унга ёлғонни тайёрлаб беради», деди».
Шарҳ: Ҳазрати Умарнинг бундай дейишларига сабаб шуки, келган киши ўзининг мақсадини айтса, мезбон «Ҳазрати Умардек зот мен билан қизиқяпти эканлар» деб, яхши кўриниш учун ёлғон гапириб қўйиши мумкин.
Ҳазрати Умар эса текширилаётган кишини гуноҳкор қилмаслик ҳамда бор ҳақиқатни билиш учун борган кишига ўз мақсадини айтмасликни буюрдилар.
Тафтиш учун юборилган одам ўзига топширилган иш ҳақида текширилаётган шахсга хабар берса, у ўзини оқлаш, бошлиққа яхши кўриниш мақсадида ёлғон ишлатиши эҳтимоли кучаяди.
«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.

Қозилар қозиси Ҳофиз ибн Ҳажар Мақдисий бир куни ҳашамат билан йўлда кетиб борарди. Шу пайт у кишининг олдини мой сотадиган бир фақир яҳудий тўсди. Уст-боши мойга беланган, жулдур кийимда эди. Яҳудий Ибн Ҳажарнинг оти жиловидан тутиб деди:
- Эй шайхул ислом! Сен: “Набиййимиз: “Дунё – мўминнинг зиндони, кофирнинг эса жаннати”, деганлар дейсан. Сендаги ҳолат қанақасига зиндон-у мендаги ҳолат қанақасига жаннат бўлсин?!
Ибн Ҳажар деди:
- Аллоҳ менга охиратда тайёрлаб қўйган неъматлар олдида ҳозир мен зиндондаман. Аллоҳ сенга охиратда ҳозирлаб қўйган азоблар олдида ҳозир жаннатдасан!
Буни эшитган яҳудий дарров мусулмон бўлди!
Бу ҳикояни Муновий “Файзул қодир”да келтирган.
Абдулғафур ИСКАНДАР
@diyonatli

👍3
ЭШИК ОЛДИДА ҚАНДАЙ ТУРАДИ?
* * *
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн Бусрдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изн сўраш учун бирор эшик олдига келсалар, унинг рўпарасида турмас эдилар. Ўнг ва чап томонидан келар эдилар. Изн берилса, берилди. Бўлмаса, қайтиб кетар эдилар».
* * *
ШАРҲ: Бировнинг уйига келиб, киришга изн сўрамоқчи бўлган киши эшикнинг рўпарасига туриб олмасин, ё ўнг, ё чап томонига қараб турсин. Изн берилса кирсин, бўлмаса кирмасин экан.
Изн бўлмаса, қайта-қайта чақириб, эшикнинг қўнғироғини босиб туравермаслик керак. Чунки биров келиб, эшикни очса, беихтиёр кўз ичкарига тушади. Шунинг учун эшикнинг тўғрисидан сал четлаб, бирон томонга қараб туриш керак. Кўзнинг бехосдан ичкарига тушмаслигига ҳаракат қилиш зарур. Ислом одоби шуни тақозо этади.
Ҳадиси шарифларда келган бу ахлоқ намуналарига ҳар биримиз қатъий амал қилишимиз керак.

АЧЧИҚ ОЛМА
Бу воқеа мустабид тузум пайтлари бўлиб ўтган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари – ҳали талабалик пайтимизда бир ўртоғимиз университетнинг охирги босқичида уйланди. Ёш келин-куёвлар Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги ишчилар ётоқхонасида яшарди. Келин оғироёқ бўлиб, ҳали пишмаган ўта нордон олмага бошқоронғи эди. Йигит ҳар куни эрталаб бадантарбия учун югуриб “Спутник” даҳасидаги кўлгача борар, у ерда бироз чўмилиб яна ётоқхонага қайтарди. Йўл четидаги бир хил русумда қурилган ҳовлиларнинг кўча томонига турли мевали дарахтлар экилган эди.
Ҳовлиларнинг бирида ёш келинчак бошқоронғи бўлган аччиқ олма шохлари мевасини кўтаролмай, ергача эгилиб қолганди. Меваларининг анчагинаси тўкилиб ҳам кетган эди.
Йигит ҳар куни пастгина панжарадан ошиб, шу олмалардан беш-олтитасини келинчакка олиб борарди. Бир куни эрталаб ўртоғи ҳам у билан бирга югуришга чиқди. Олмали ҳовли олдига келгач, куёвбола одатига кўра, сакраб панжарадан ўтиб, 5–6 та олмани ердан териб олди-да, ортга қараб югурди. Буни кўрган ўртоғи уни тўхтатиб, аёлига ҳомиладорлик пайтида ўғирланган насиба бериш нотўғрилигини, ҳаром ризқ билан унган бола ёмон фарзанд бўлишини айтди.
Куёв бола не қиларини билмай қолди. Олмани ташлаб юборай деса, хотини шу олмаларни кутиб ўтирибди, олай деса, ўртоғи ҳақ гапни айтиб турибди. Алқисса, икки ўртоқ келишиб, ҳовли эгасини чақириб, рухсат сўрашга қарор қилишди.
Икки спортчи йигитнинг олдига рус миллатига мансуб кекса киши чиқди. Йигитлар муддаоларини айтишди. Шунда қария:
– Нимасини сўрайсизлар шу олмаларнинг, шундоқ ҳам ҳосилини кўтаролмай, эгилиб ётибди, остига тушганлари эса шундоқ чириб кетади, олаверинглар, қанча керак бўлса, – деди.
– Йўқ, отахон, мусулмончиликда бировнинг молини сўрамай олиш мумкин эмас. Айниқса, ҳомиладор аёлга фақат ҳалол ризқ бериш керак. Акс ҳолда, у туғадиган бола яхши инсон бўлмайди. Ота-боболаримиз бу қоидага ҳеч қачон хилоф иш қилишмаган.
– Э, яшавор мусулмон йигит! Динингиз ҳалолликка шунчалик эътиборли бўлса, демак, у жуда мукаммал ва тўғри дин экан. Мен сизларнинг тўғриликларингизга тан бердим. Ана шу бола туғилгунича боғимдаги ҳамма олмаларни – шохидагисини ҳам, ердагисини ҳам сизларга совға қилдим. Ош бўлсин, ҳаммасини хоҳлаган пайтда териб олаверинглар.
Энди ҳар куни куёвбола бир челак-ярим челак аччиқ олма териб уйига олиб борарди. Хотинига энди тежаб ўтирмай, хоҳлаганича еяверишини айтган эди. Бунинг сабабини хотини сўраганда, у кулиб:
– Бир рус ота топиб олдим, у менга боғидаги ҳамма олмаларини совға қилди. Олмалар ўшанинг боғидан, – дея ҳазиллашиб қўярди.
Олтинни қаерга ташласанг ҳам, у зангламайди. Мис эса тезда занглаб, “миси” чиқиб қолади. Ислом дини таҳқирланиб, қадриятларимиз топталган ўша пайтларда ҳам имонли, ор-номусли йигитлар кўп бўлган. Улар оиласига ҳаром ризқ олиб келишни ўзларига эп кўришмаган. Ҳозирги доруломон кунларда эса бу масалада янада мукаммал ва мустаҳкам бўлишимиз талаб этилади.
“ҲИДОЯТ” журналидан

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ҳақиқий мусулмон бўлиб яшаш катта саодат!
@Diyonatli
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@Diyonatli
ЖАННАТДАГИ ҚЎШНИ
Мусо алайҳиссалом ўзига жаннатда ким қўшни бўлишни билдиришини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилди. Бир куни шундай нидо келди:
- Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади...
Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида йўлга чиқди. Бориб, қассобни ахтариб топди. Қассоб ҳазрати Мусонинг ҳақ пайғамбар эканини билган ва бунга иймон келтирган, лекин пайғамбарнинг ўзини кўрмаган эди, шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Таом тайёрлаб, дастурхон тузади. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиғлиқ бир саватни ерга туширди ва ундан қимирлашга мадори қолмаган бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна саватга солиб, деворга илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради:
- Бу кампир кимингиз бўлади?
- Бу аёл менинг онам бўладилар. Ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун ўзим овқатлантираман, сув ичираман, тозаликларига қарайман. Қўлимдан келганича хурсанд қилишга уринаман, - деди қассоб.
- Ҳозиргина нимадир деб пичирлаганди, шунда нима деди? - сўради ҳазрати Мусо. Қассоб жавоб берди:
- "Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда уни ҳазрати Мусога қўшни қил", деб дуо ўқиди.
Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитиш вақти келганини тушунди ва:
- Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусоман. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни сўраб, илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сен эканингни маълум қилди.
Сенга хушхабар бўлсин, онангга қилган хизматларинг эвазига Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади ва сени жаннатда менга қўшни қилди, - деди.
"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👍1
СИЛАИ РАҲМ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ризқининг кенг бўлишини ва орқасидан асари кўп қолишини ҳоҳласа, силаи раҳм қилсин», дедилар
Шарҳ: Демак, силаи раҳм қилган, қариндош-уруғларига яхшилик қилган, ёрдам берган, хайр-эҳсон қилган одамнинг ризқини Аллоҳ таоло кенгайтириб қўяр экан, бойлигини зиёда қилиб қўяр экан. Шу билан бирга, ундан яхши хотира, эсдалик қолишини таъминлар экан. Ушбу ҳол силаи раҳмнинг бу дунёда ҳам фойда беришини кўрсатади.
Четдан қараганда, силаи раҳм қилинса, қариндошига ёрдам берса, моли ёки пули камайиб қолгандек кўринади. Лекин Аллоҳ таоло бунинг эвазига унинг молини кўпайтириб берар экан ҳамда у банданинг яхшилик билан эсланиб юришини таъминлар экан.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Силаи раҳм жуда зарур иш экани.
2. Силаи раҳм ризқнинг кенг бўлишига сабаб бўлиши.
3. Силаи раҳм эгасининг ортидан яхши ном қолишига сабаб бўлиши.

👍4🥰1
ТУШИДА ЕГАН ҚАМЧИНИНГ ИЗИ
Эски қозилардан бири Ғаззолийнинг "Иҳёу улумиддин" номли асарини "Бунинг ичида заиф ҳадислар бор", деб қаерда кўрса йиғиштириб, ёқиб ташлар экан. Кунлардан бир куни қози тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўради. Олдиларида бир киши турган экан. У киши ҳурмат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:
- Шу китобимни бу шахс қаерда кўрса, ёқтириб ташламоқда. Ажабо, китобимда сизнинг суннати санийянгизга хилоф бир нарса бормикан? - деб китобни тақдим этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам китобга қараб:
- Менинг суннати санийямга мувофиқдир, - деб жавоб берадилар. Қози эса китобларни ёқтиргани учун қамчи уриб жазоланади.
Қамчи зарбаларнинг аччиғи билан уйғонган қози баданида қамчи изларини кўради.
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👍4
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЗИЛЛАРИ ҲАКИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ
Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан ҳазил-мутоиба қилар эдилар. Ҳатто бир кун менинг бир кичик укамга боқиб дедилар: Эй, Абу Умайр, нима килди Нуғайр?
Изоҳ. Анас дедилар: Менинг укамнинг кичкина бир қушчаси бор эди. Уни боқиб, у билан ўйнаб, юпанар эди. Иттифоқо, у қушча ўлиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ўлганлигини билиб туриб, болага дилдорлик қилиб, қушчага нима бўлди, дедилар. Бу камоли илтифотлари эди. Уламолар деганларки, бу мухтасар, оз илтифотлик бир ҳадисдан фукоҳолар юз адад масала айтганлар. Жонлар фидо бўлсин, шундай бир маҳбубгаки, бир ҳазил жумлаларидин юзлар диний масала вужудга келур. Соллаллоҳу алайҳи васаллам. ''Ҳаётул хайвон'' соҳиби Нуғайрни булбул деганлар.
Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Саҳроликлардан бир одам бор эди Номи Зоҳир эди. Сахродан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига хадя келтирар эди, ва қачон ўз ахлига қайтиб бормофчи бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга керакли нарсаларни ҳозир килдириб берар эдилар. Бир кун дедилар: Зохир бизнинг сахромиздир. Биз унинг шаҳарликларимиз, ва у зот уни яхши кўрар эдилар ва у одам шакли хунук, килиғи махбуб эди. Бир кун Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ёнига келдилар, ва ул киши бозорда ўз молини халққа сотиб турган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқа тарафдан келиб, уни қучоқладилар ва у киши бу зотни курмай: "Бу ким, мени қўйиб юбор", дер эди. Кейин орқасига қараб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни таниб қолди. Сўнг нима қилсалар туриб берди. Кейин соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бу қулни мендан сотиб олур?" деб овоз қилавердилар. Ул киши деди: Ё Расулаллоҳ, бу моллари ўтмас мол экан, энди билурлар. Буни ҳеч ким олмайди". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бу мол халққа утмаса ҳам, Аллоҳ ҳузурида ўтур", ёки "сен Аллоҳ ҳузурида қимматли молдирсан" дедилар.
Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, миниш учун бир жонивор талаб қилди. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Мен сени урғочи туянинг боласига миндирмоқчиман. У одам деди: Мен урғочи туя боласини нима қиламан? Жаноб дедилар: Бу ҳамма туяларни урғочи туя туғмай, нима туғади?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят: саҳобалар дедилар: Ё, Расулаллоҳ, Сиз бизлар билан ҳазил қиласиз, РАсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Ҳа. Мен ҳазил қиламан, лекин ҳақдан бошқа бир сўзни айтмайман.
''Шамоили Муҳаммадийя'' китобидан.